بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ
    Al-Quran Multilingual
    The Holy Quran
    Uzbek
    Translation: uzb-alaaudeenmansou
    Author: Alaaudeen Mansour
    Source:
    Generated on February 14, 2026
    Free • Open Source • Ad-Free
    About Al-Quran Multilingual

    Our Mission: We're on a mission to make the Holy Quran accessible to every Muslim worldwide, regardless of their native language, technical expertise, or economic situation.

    Al-Quran Multilingual is a free, open-source, and ad-free application offering 470+ editions in 90+ languages from verified Islamic scholars and institutions.

    Core Values:

    • ✓ Free Forever - No premium features or paywalls
    • ✓ Ad-Free Experience - Your spiritual journey uninterrupted
    • ✓ Open Source - Complete transparency and community contributions
    • ✓ Privacy & Respect - No data collection, no tracking
    Support This Project

    This app is maintained by volunteers dedicated to serving the Muslim community. If you find this helpful, please consider supporting our mission to keep it free and accessible for everyone.

    UPI Payment (India)
    8870358783@ybl
    Every contribution, no matter how small, helps us serve the Muslim Ummah better. May Allah reward you.
    Table of Contents
    1.Fotiha
    2.Baqara
    3.Oli Imron
    4.Niso
    5.Moida
    6.An’om
    7.A’rof
    8.Anfol
    9.Tavba
    10.Yunus
    11.Hud
    12.Yusuf
    13.Ra’d
    14.Ibrohim
    15.Hijr
    16.Nahl
    17.Isro
    18.Kahf
    19.Maryam
    20.Toha
    21.Anbiyo
    22.Haj
    23.Mu’minun
    24.Nur
    25.Furqon
    26.Shuaro
    27.Naml
    28.Qasas
    29.Ankabut
    30.Rum
    31.Luqmon
    32.Sajda
    33.Ahzob
    34.Saba’
    35.Fotir
    36.Yosin
    37.Soffat
    38.Sod
    39.Zumar
    40.G’ofir
    41.Fussilat
    42.Shuro
    43.Zuxruf
    44.Duxon
    45.Josiya
    46.Ahqof
    47.Muhammad
    48.Fath
    49.Hujurot
    50.Qof
    51.Zoriyot
    52.Tur
    53.Najm
    54.Qamar
    55.Ar-Rohman
    56.Voqea
    57.Hadid
    58.Mujodala
    59.Hashr
    60.Mumtahana
    61.Saf
    62.Juma
    63.Munofiqun
    64.Tag’obun
    65.Taloq
    66.Tahrim
    67.Mulk
    68.Qalam
    69.Haaqa
    70.Ma’orij
    71.Nuh
    72.Jin
    73.Muzzammil
    74.Muddassir
    75.Qiyomat
    76.Inson
    77.Mursalot
    78.Naba’
    79.Nazi’at
    80.Abasa
    81.Takvir
    82.Infitor
    83.Mutoffifun
    84.Inshiqoq
    85.Buruj
    86.Toriq
    87.A’lo
    88.G’oshiya
    89.Fajr
    90.Balad
    91.Shams
    92.Layl
    93.Zuho
    94.Sharh
    95.Tiyn
    96.Alaq
    97.Qadr
    98.Bayyina
    99.Zalzala
    100.Odiyot
    101.Qoria
    102.Takosur
    103.Asr
    104.Humaza
    105.Fil
    106.Quraysh
    107.Moun
    108.Kavsar
    109.Kofirun
    110.Nasr
    111.Masad
    112.Ixlos
    113.Falaq
    114.Nos
    Surah 1
    Fotiha

    [1] Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман

    [2] Ҳамд оламларнинг Робби — Аллоҳгадир

    [3] У Роҳман ва Роҳиймдир

    [4] Жазо-мукофот кунининг Эгасидир

    [5] Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз

    [6] Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин

    [7] Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига. Ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас

    Surah 2
    Baqara

    [1] Алиф. Лаам. Мийм

    [2] Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир

    [3] Улар ғайбга иймон келтирурлар, намозни тўкис ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар

    [4] Ва улар сенга ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирарлар ва охиратга аниқ ишонарлар

    [5] Ана ўшалар Роббиларидан бўлган ҳидоятдадирлар ва ана ўшалар, ўшаларгина нажот топгувчилардир

    [6] Албатта, куфр келтирганларга қўрқитасанми-қўрқитмайсанми — бари бир, иймон келтирмаслар

    [7] Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир

    [8] Ва одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар

    [9] Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўларлар. Ва ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдарлар

    [10] Уларнинг қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва уларга ёлғон гапирганлари учун аламли азоб бор

    [11] Ва агар уларга, ер юзида фасод қилманг, дейилса, биз фақат ислоҳ қилувчилармиз, дерлар

    [12] Огоҳ бўлинг, улар, фақат улар фасодчилардир, лекин сезмаслар

    [13] Ва агар уларга, одамлар иймон келтирганидек иймон келтиринглар, дейилса, «Эси пастлар иймон келтирганидек иймон келтирамизми?» дерлар. Огоҳ бўлинг, улар, фақат улар эси пастлардир ва лекин ўзлари билмаслар

    [14] Улар иймон келтирганларни учратсалар, иймон келтирдик, дерлар, шайтонлари билан холи қолганда эса, биз сизлар биланмиз, фақат истеҳзо қиляпмиз, холос, дерлар

    [15] Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида довдирашларига қўйиб берадир

    [16] Ана ўшалар залолатни ҳидоятга сотиб олганлардир. Ва тижоратлари фойда келтирмади ҳамда улар ҳидоят топганлардан бўлмадилар

    [17] Улар, мисоли, ёққан ўти энди атрофини ёритганида, Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғу зулматларда қолдирган кишиларга ўхшарлар. Улар кўрмаслар

    [18] Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар қайтмаслар

    [19] Ёки худди осмондан ёмғир ёғиб, қоронғу босиб, момақалдироқ ва чақмоқ чаққанда, яшиндан қочиб, панжаларини қулоқларига тиқиб, ўлимдан эҳтиёт бўлаётган одамга ўхшарлар. Ва Аллоҳ кофирларни ўраб олувчидир

    [20] Чақмоқ уларнинг кўзини олиб қўяй дейди. Ёришган пайтда юришар, қоронғи бўлса, тўхташар. Агар Аллоҳ хоҳласа, уларнинг кўзу қулоқларини кетказур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [21] Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақводор бўлсангиз

    [22] У сизларга ерни тўшаб, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган Зотдир. Билиб туриб Аллоҳга бошқаларни тенглаштирманг

    [23] Ва агар бандамизга туширган нарсамизга шакингиз бўлса, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва рост сўзловчилардан бўлсангиз, Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг

    [24] Бас, агар қила олмасанглар, ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам, ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар

    [25] Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг башоратини бер. Қачонки уларнинг мевасидан баҳраманд бўлсалар, бундан аввал ҳам ризқланган эдик, дерлар. Уларга ўхшаш нарсалар берилгандир. Уларга у ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда абадий қолурлар

    [26] Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас. Иймон келтирганлар, албатта, у Роббиларидан келган ҳақлигини билурлар. Аммо куфр келтирганлар: «Аллоҳ бу мисолдан нимани ирода қилди?» – дерлар. У ўша билан кўпчиликни залолатга кеткизар ва кўпчиликни ҳидоятга солар. У ўша билан фақат фосиқларнигина залолатга кеткизар

    [27] Улар Аллоҳнинг аҳдини боғланганидан сўнг бузадиган, Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни кесадиган, ер юзида фасод қиладиган зотлардир. Ана ўшалар ютқазувчилардир

    [28] Аллоҳга қандай куфр келтирасизлар? Ва ҳолбуки, жонсиз эдингиз, У сизга жон берди, сўнгра жонингизни оладир ва яна тирилтирадир ва сизлар Унга қайтажаксизлар

    [29] У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган Зот. Сўнгра осмонга юзланди ва уларни еттита қилиб тўғрилади. Ва У ҳар бир нарсани билувчи Зотдир

    [30] Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», – деди. Улар: «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз», – дедилар. У: «Мен сиз билмаганни биламан», – деди

    [31] Ва У Одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, анавиларнинг исмларини менга айтиб беринг», – деди

    [32] Улар: «Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан», – дедилар

    [33] «Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини айтиб бер», – деди. Уларга ўша нарсаларнинг исмларини айтиб берган чоғида, «Мен сизларга осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану беркитган нарсаларни ҳам биламан демабмидим», – деди

    [34] Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди

    [35] Ва: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатда маскан топ. Унда нимани хоҳласаларингиз, енглар, ош бўлсин ва мана бу дарахтга яқин келманглар, бас, у ҳолда золимлардан бўласизлар», – дедик

    [36] Шайтон уларни ундан оздирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва Биз: «Баъзингиз баъзингизга душман бўлиб тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва бир муддат ҳузур қилиш бордир», – дедик

    [37] Бас, Одам ўз Роббисидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин У Зот унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани қабул қилувчи ва раҳимли Зотдир

    [38] Биз: «Ундан ҳаммангиз тушинг. Бас, Мендан сизга ҳидоят келажак. Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар», – дедик

    [39] Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса, улар дўзах эгаларидир, улар унда абадий қолурлар

    [40] Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни эсланг ва Менга берган аҳдингизга вафо қилинг. Мен ҳам сизга берган аҳдимга вафо қилурман. Ва Мендангина қўрқинг

    [41] Ва сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб туширган нарсамга иймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг. Менинг оятларимни оз баҳога сотманг ва Менгагина тақво қилинг

    [42] Ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб ҳақни беркитманг

    [43] Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг

    [44] Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақлни ишлатмайсизми

    [45] Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир

    [46] Улар албатта Роббиларига рўбарў бўлишларига ва албатта Унга қайтиб боришларига ишонган зотлардир

    [47] Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг

    [48] Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган кундан қўрқинг

    [49] Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Фиръавн аҳлидан қутқарганимизни эсланг. Ана ўшанда Роббингиздан улуғ синов бордир

    [50] Ва денгизни ёриб, сизни қутқариб, сизнинг кўз олдингизда Фиръавн аҳлини ғарқ қилганимизни эсланг

    [51] Ва Мусо билан қирқ кечага ваъдалашганимизни, у (кетгани)дан сўнг золим бўлган ҳолингизда бузоқни (худо) тутганингизни эсланг

    [52] Ўшандан кейин сизни афв этдик. Шоядки, шукр қилсангиз

    [53] Шоядки, ҳидоят топсангиз деб, Мусога китобни ва фурқонни берганимизни эсланг

    [54] Мусонинг ўз қавмига: «Эй қавмим, албатта, сиз бузоқни (худо) тутишингиз ила ўзингизга ўзингиз зулм қилдингиз. Энди сизни бор қилувчи Зотга тавба қилинг, ўзингизни ўзингиз ўлдиринг, шундоқ қилмоғингиз сизни бор қилувчи Зот ҳузурида сиз учун яхшидир. Бас, У тавбангизни қабул қилди. Чунки У тавбани кўплаб қабул қилувчи ва раҳимли Зотдир», деганини эсланг

    [55] «Эй Мусо, Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча, сенга ишонмаймиз», деганингизни, шунда сизни ўзингиз назар солиб турганингизда яшин урганини эсланг

    [56] Сўнгра, ўлимингиздан кейин қайта тирилтирдик, шоядки, шукр қилсангиз

    [57] Ва булутни устингиздан соя солдириб қўйдик, сизга манн ва беданани туширдик. Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларини енглар. Бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилардилар

    [58] «Ушбу қишлоққа кирингиз ва унинг хоҳлаган жойида енглар, еганингиз ош бўлсин ва эшикдан таъзим билан, ҳиттатун, деб киринг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшиларга зиёда қиламиз», деганимизни эсланг

    [59] Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Биз зулм қилганларга фисқ қилаётганлари учун осмондан азоб туширдик

    [60] Мусо ўз қавмини сероб қилишни сўраганида, «Ҳассанг билан тошни ур!» деганимизни эсланг. Бас, ундан ўн икки булоқ отилиб чиқди. Ҳар қабила ўз сувини билди. Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар. Ер юзида бузғунчилик устига бузғунчилик қилманглар

    [61] «Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч чидай олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ерда ўсадиган нарсалардан — сабзавот, тарра, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин», деганингизни эсланг. У: «Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни сўрайсизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, сўраганингизни албатта топасиз», деди. Уларга хорлик ва мискинлик ёзилди ва Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. Бу, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Набийларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу, исёнга кетганлари ва ҳаддан ошганлари учундир

    [62] Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, насоролар ва собиийлардан, қайсилари Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ва яхши амалларни қилса, ўшаларга Роббилари ҳузурида ажрлар бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар

    [63] Аҳду паймонларингизни олганимизни ва устингизга Турни кўтарганимизни, «Биз сизга берган нарсани қувват билан олинг ва ундаги нарсани эсланг, шоядки, тақводор бўлсангиз», (деганимизни) эсланг

    [64] Сўнгра, ўшандан кейин юз ўгирдингиз. Сизга Аллоҳнинг фазли бўлмаганида, албатта ютқазганлардан бўлардингиз

    [65] Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга: «Қувилган, хор-зор маймунга айланинг», – дедик

    [66] Биз бу (ҳодиса)ни унинг олдидагиларга ва кейинидагиларга ва тақводорларга мавъиза қилдик

    [67] Мусо ўз қавмига: «Аллоҳ сизга сигир сўймоқни буюрмоқда», деганини эсланг. Улар: «Бизни масхара қиляпсанми?» – дедилар. У: «Жоҳиллардан бўлишимдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман», – деди

    [68] Улар: «Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини баён қилиб берсин», – дедилар. У: «У Зот, қари ҳам, ёш ҳам бўлмаган, икковининг ўртасидаги сигир, деяпти. Бас, буюрилган нарсани бажаринг», – деди

    [69] Улар: «Роббингга дуо қил, унинг рангини баён қилиб берсин», дедилар. У: «У Зот, ранги сап-сариқ, қараганларни хурсанд қиладиган сигир, деяпти», – деди

    [70] Улар: «Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини бизга баён қилиб берсин, сигир бизга ноаниқ бўлиб қолди, биз, иншоаллоҳ, албатта, ҳидоят топувчимиз», – дедилар

    [71] У: «У Зот, ўша сигир минилмаган, ер ҳайдаш, экин суғоришда ишлатилмаган, айблардан саломат, аралашган ранги йўқ, деяпти», – деди. Улар: «Ана энди ҳақни келтирдинг», – дедилар. Бас, уни сўйдилар. Сал бўлмаса, қила олмасдилар

    [72] Бир жонни ўлдириб қўйиб, у ҳақида ихтилофга тушганингизни эсланг. Аллоҳ сиз беркитган нарсани чиқаргувчидир

    [73] «Бас, уни у(сигир)нинг баъзи жойи билан уринг», – дедик. Аллоҳ худди шундай қилиб ўликларни тирилтирур ва оят — аломатларини сизга кўрсатур. Шоядки, ақл ишлатсангиз

    [74] Сўнгра, шундан кейин қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки тошдан ҳам қаттиқ. Ва ҳолбуки, тошларнинг баъзиларидан анҳорлар отилиб чиқадир, баъзилари ёрилиб, ундан сув чиқадир ва баъзилари Аллоҳдан қўрққанидан қулаб тушадир. Ва Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмас

    [75] Уларнинг иймон келтиришларини тамаъ қиласизларми? Ва ҳолбуки, улардан бир гуруҳлари Аллоҳнинг каломини эшитар эдилар ва сўнгра уни тушунганларидан кейин, билиб туриб бузар эдилар

    [76] Улар иймон келтирганларни учратсалар, иймон келтирдик, дерлар. Баъзилари баъзилари билан холи қолсалар, уларга: «Аллоҳ сизга очган нарса ҳақида Роббингиз ҳузурида ҳужжат талашишлари учун гапиряпсизми? Ақлни ишлатмайсизми?» дерлар

    [77] Аллоҳ уларнинг сир тутгану ошкор қилган нарсаларини албатта билишини англамайдиларми

    [78] Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган омийлар бор. Улар фақат гумон қиладилар холос

    [79] Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин

    [80] Ва улар: «Бизга (дўзах) ўти ҳеч тегмас, тегса ҳам саноқли кунларгина тегадир», – дедилар. Сен: «Аллоҳдан аҳд олдингизми? Зотан, Аллоҳ аҳдига ҳеч хилоф қилмас. Ёки Аллоҳнинг номидан билмаган нарсангизни гапиряпсизми?» – деб айт

    [81] Йўқ! Ким гуноҳ қилса ва уни хатолари ўраб олган бўлса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар

    [82] Ва иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар

    [83] Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга яхшилик қиласиз, одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закот беринг, деб Бани Исроилдан аҳду паймон олганимизни эсланг. Сўнгра, озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз

    [84] Бир-бирингизнинг қонларингизни тўкмайсиз ва диёрингиздан чиқармайсиз, деб сизлардан аҳду паймон олганимизни эсланг. Сўнгра, гувоҳлик бериб туриб иқрор бўлдингиз

    [85] Сўнгра, сиз ўзингизни ўзингиз ўлдирасиз ва бир гуруҳингизни диёридан чиқарасиз ҳамда уларга қарши гуноҳ ва душманлик йўлида ёрдам берасиз. Агар улар асир бўлсалар, қутқариб оласиз. Ва ҳолбуки, уларни чиқариш ҳаром эди. Ёки китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирасизми?! Сизлардан ўшандоқ қилганларнинг жазоси бу дунёда фақат расво бўлишликдир, қиёмат кунида эса, энг шиддатли азобга қайтарилурлар. Аллоҳ қилаётганингиздан ғофил эмас

    [86] Ана ўшалар дунё ҳаётини охиратга сотиб олганлардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас

    [87] Ва батаҳқиқ, Мусога китобни бердик ва унинг ортидан Пайғамбарларни кетма-кет юбордик. Ва Ийсо ибн Марямга равшан(мўъжиза)ларни бердик ва уни Руҳул Қудус билан қўлладик. Ҳар қачон Пайғамбар сизнинг ҳавойи нафсингизга ёқмайдиган нарса келтирса, мутакаббирлик қилиб, баъзиларини ёлғончига чиқариб, баъзиларини ўлдираверасизми

    [88] Ва улар: «Қалбимиз ғилофланган», дейишар. Йўқ, ундай эмас, куфрлари сабабли Аллоҳ уларни лаънатлаган. Бас, озгинагина иймон келтирурлар

    [89] Уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқловчи китоб келганда, ва ҳолбуки, кофирларга қарши (ундан) ёрдам кутардилар. Бас, қачонки уларга ўзлари билган нарса келганда, унга куфр келтирдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин

    [90] Улар ўзларини сотган нарса: Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига Ўз фазлидан туширганига ҳасад қилиб, Аллоҳ туширган нарсага куфр келтирмоқлик, қандоқ ҳам ёмон. Улар ғазабнинг устига ғазабни лозим тутдилар. Кофирларга хор қилувчи азоб бордир

    [91] Агар уларга: «Аллоҳ туширган нарсага иймон келтиринг», дейилса, «Бизга туширилган нарсага иймон келтирамиз», дерлар ва ундан кейинги нарсага куфр келтирарлар. Ҳолбуки, у улардаги нарсани тасдиқловчи ҳақдир. Айт: «Агар мўмин бўлсангиз, нимага илгари Аллоҳнинг Пайғамбарларини ўлдирдингиз?!»

    [92] Ва батаҳқиқ, Мусо сизларга равшан(мўъжиза)лар ила келди. Сўнгра, сиз ундан кейин золим бўлган ҳолингизда бузоқни (худо) тутдингиз

    [93] Сиздан аҳду паймонингизни олиб, устингизга Турни кўтариб: «Сизга Биз берган нарсани қувват билан тутинг ва тингланг», деганимизни эсланг. Улар: «Тингладик ва исён қилдик», дедилар. Куфрлари сабабли қалбларига бузоқ ўрнаштирилди. Айт: «Агар мўмин бўлсангиз, сизнинг иймонингиз қандай ҳам ёмон нарсага буюради!»

    [94] Айт: «Агар Аллоҳнинг ҳузуридаги охират ҳовлиси бошқа одамларсиз холис сизга бўладиган бўлса, гапингизда ростгўй бўлсангиз, ўлимни орзу қилинг»

    [95] Улар қўллари тақдим қилган нарсалар сабабидан, уни абадий орзу қилмаслар ва Аллоҳ зулм қилувчиларни билувчи Зотдир

    [96] Уларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйган одамлар эканлигини биласан. Мушриклардан бирлари минг йил умр кўришни суядир. Аммо узоқ умр кўриши уни азобдан қутқармас. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётганларини кўрувчидир

    [97] Жаброилга душман бўлганларга айт, албатта, Ул у(Қуръон)ни сенинг қалбингга Аллоҳнинг изни билан, ўзидан олдингини тасдиқловчи ва мўминлар учун ҳидоят ва башорат қилиб туширди

    [98] Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Пайғамбарларига, Жаброилга ва Микоилга душман бўлса, албатта, Аллоҳ кофирларнинг душманидир

    [99] Батаҳқиқ, сенга равшан оятларни туширдик, уларга фақат фосиқларгина куфр келтирур

    [100] Ҳар қачон аҳд қилсалар, улардан бир гуруҳи уни бузаверадими?! Йўқ! Уларнинг кўплари иймон келтирмаслар

    [101] Улардаги нарсани тасдиқлаб, Аллоҳнинг ҳузуридан уларга Пайғамбар келса, китоб берилганлардан бир гуруҳи, худди билмагандек, Аллоҳнинг китобини ортларига қараб отдилар

    [102] Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва Бобилда Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушган нарсага эргашдилар. Икковлари ҳатто: «Биз фитна — синов учунмиз, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар. Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар у ила Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва улар зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганурлар. Ва батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандоқ ҳам ёмон

    [103] Агар улар иймон келтириб, тақво қилганларида, гар билсалар, Аллоҳнинг ҳузуридаги савоб яхши эди

    [104] Эй, иймон келтирганлар! «Роъина» деманглар, «унзурна» денглар ва тингланглар. Ва кофирларга аламли азоб бўлур

    [105] Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган кофирлар сизларга Роббингиздан яхшилик туширилишини ёқтирмаслар. Ва ҳолбуки, Аллоҳ Ўз раҳматини кимга хоҳласа, ўшанга хос қиладир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир

    [106] Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унуттирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирурмиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканини билмадингми

    [107] Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳники эканини ва сизларга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқлигини билмадингми

    [108] Ёки Пайғамбарингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек, савол сўрашни хоҳлайсизми?! Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлур

    [109] Аҳли китоблардан кўплари уларга ҳақ равшан бўлганидан кейин, ўзларича ҳасад қилиб, сизларни иймонли бўлганингиздан кейин кофирликка қайтармоқчи бўлурлар. Аллоҳнинг амри келгунча афв этинг, кечиримли бўлинг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [110] Намозни қоим қилинг, закот беринг, ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топарсиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир

    [111] Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насронийлардан бошқа ҳеч ким кирмас», – дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. Сен: «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг», – деб айт

    [112] Йўқ! Кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар

    [113] Яҳудийлар: «Насронийлар арзимас нарсададирлар», дедилар. Насронийлар: «Яҳудийлар арзимас нарсададирлар», дедилар. Ва ҳолбуки, улар китоб тиловат қилурлар. Шунингдек, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтдилар. Бас, қиёмат куни ораларида Аллоҳ улар ихтилоф қилган нарса ҳақида ҳакамлик қиладир

    [114] Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни бузишга ҳаракат қилгандан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар у жойларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди-ку! Уларга бу дунёда хорлик бордир ва уларга охиратда улуғ азоб бордир

    [115] Машриқу мағриб Аллоҳникидир, қаёққа қарасангиз, Аллоҳнинг юзи бор. Албатта, Аллоҳ кенг қамровли, билувчи Зотдир

    [116] Улар: «Аллоҳ фарзанд тутди», дерлар. У покдир. Албатта осмонлару ердаги барча нарсалар Уникидир. Ҳамма Унга бўйсунувчидир

    [117] У осмонлару ерни пайдо қилувчидир. Бирор ишни қилмоқчи бўлганида, унга: «Бўл!» деса, бўлаверадир

    [118] Билмайдиган кимсалар: «Аллоҳ биз билан гаплашса эди ёки мўъжиза келса эди», дейишди. Улардан олдингилар ҳам уларнинг сўзига ўхшаш гапирган эдилар. Қалблари ўхшаш бўлди. Батаҳқиқ, Биз яхши билувчи қавмларга мўъжизаларни баён қилганмиз

    [119] Албатта, Биз сени ҳақ билан суюнчли хабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ва дўзахийлар ҳақида сўралмассан

    [120] Сендан яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингча ҳеч-ҳеч рози бўлмаслар. «Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти ҳақиқий ҳидоятдир», деб айт. Агар сенга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сени Аллоҳдан (қутқарувчи) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир

    [121] Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари, ана ўшалари унга иймон келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар ўзлари ютқазганлардир

    [122] Эй, Бани Исроил, сизга берган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг

    [123] Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг

    [124] Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла! У зот: «Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман» – деди. У: «Зурриётимдан ҳамми?» – деди. У зот: «Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмаслар», – деди

    [125] «Уй»ни одамлар учун масаба ва омонлик жойи қилганимизни эсла. Ва Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинг. Ва Иброҳим ва Исмоилга: «Уйимни тавоф қилувчилар, муқим турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар учун поклаб қўйинглар», деб амр қилдик

    [126] Иброҳимнинг: «Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин», деганини эсла. У: «Ким куфр келтирса, озгина ҳузур бахш этаман, сўнгра дўзах азобига мажбур қиламан ва у қандай ҳам ёмон жой!» – деди

    [127] Иброҳим билан Исмоил «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан», деб Байтнинг пойдеворларини кўтараётганини эсла

    [128] «Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан.»

    [129] Роббимиз, уларга ўзларининг ичидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор. Албатта, Сенинг Ўзинг Азийз ва ҳикматли зотсан

    [130] Ўзини эси паст санаганларгина Иброҳимнинг миллатидан юз ўгирур. Албатта, Биз уни бу дунёда танлаб олдик ва, албатта, у охиратда солиҳлардан бўлгай

    [131] Чунки Робби унга: «Мусулмон бўл!» деганида, у: «Оламларнинг Роббига мусулмон бўлдим», – деди

    [132] Иброҳим ўша(миллат)ни болаларига васият қилди. Яъқуб ҳам: «Эй болаларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, сизлар мусулмон бўлмасдан туриб ўлмассиз», – деди

    [133] Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз болаларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деганида, улар: «Сенинг Илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг Илоҳига, ёлғиз Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз», деганларида гувоҳ бўлганмисиз

    [134] Улар бир уммат эди, ўтиб кетдилар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлади. Сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўладир. Уларнинг қилган амалларидан сиз сўралмассиз

    [135] Улар: «Яҳудий ёки насроний бўлинг, ҳидоят топасиз», дерлар. «Балки, Иброҳимнинг ҳаниф миллатига (динига) эргашамиз ва у мушриклардан бўлмаган», деб айт

    [136] Айтинглар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз Унга мусулмонлармиз»

    [137] Агар сиз иймон келтирганга ўхшаш иймон келтирсалар, батаҳқиқ, ҳидоят топарлар. Ва агар юз ўгирсалар, бас, албатта, улар хилофдан бошқа нарсада бўлмаслар. Аллоҳ сенга улар (ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У эшитувчи, билувчи Зотдир

    [138] Аллоҳнинг бўёғини (лозим тутинг). Аллоҳнинг бўёғидан чиройлироқ бўёқ бергувчи ким бор?! Ва биз Унга ибодат қилувчилармиз

    [139] Айт: «Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?! Ва ҳолбуки, У бизнинг Роббимиз ва сизнинг Роббингиз, бизнинг ўз амалларимиз бор, сизнинг ўз амалларингиз бор. Ва биз Унга мухлисмиз»

    [140] Ёки: «Албатта, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботлар яҳудий ва насроний бўлган», дейсизларми?! «Сизлар билимдонроқми ёки Аллоҳми?» дегин. Ҳузуридаги Аллоҳдан бўлган гувоҳликни беркитган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ва Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмасдир

    [141] Улар бир уммат эдилар, ўтиб кетдилар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлур. Сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўладир. Уларнинг қилган амалларидан сизлар сўралмассиз

    [142] Одамлардан эси пастлари: «Буларни қиблаларидан нима юз ўгиртирди экан?» дерлар. Сен: «Машриқу мағриб Аллоҳники, кимни хоҳласа, ўшани тўғри йўлга бошлайдир», деб айт

    [143] Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик. Сен аввал юзланган қиблани, фақат, ортга бурилиб кетадиганлар ким-у, Пайғамбарга эргашувчилар ким эканини билиш учунгина қилганмиз. Гарчи бу иш Аллоҳ ҳидоятга солганлардан бошқаларга оғир бўлса ҳам. Аллоҳ иймонингизни зое қилмас. Албатта, Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳимлидир

    [144] Гоҳо юзингнинг осмонга тез-тез бурилганини кўрурмиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага қаратурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон бурингиз. Албатта, китоб берилганлар унинг Роббиларидан бўлган ҳақ эканини билурлар. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир

    [145] Агар китоб берилганларга барча ҳужжатларни келтирсанг ҳам, сенинг қиблангга эргашмаслар. Сен ҳам уларнинг қибласига эргашувчи эмассан. Ва улар бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар. Агар сенга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, унда, албатта, золимлардан бўлурсан

    [146] Китоб берилганлар уни худди болаларини танигандек танирлар. Ва, албатта, улардан бир гуруҳлари билиб туриб ҳақни беркитарлар

    [147] Бу ҳақ Роббингдандир, ҳечҳеч шак қилувчилардан бўлма

    [148] Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга боқадир. Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [149] Қаердан чиқсанг ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Ва, албатта, бу Роббингдан бўлган ҳақдир. Ва Аллоҳ сиз қилаётган нарсадан ғофил эмасдир

    [150] Ва қаердан чиқсанг ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томонга буринг. Одамларда сизга қарши ҳужжат бўлмаслиги учун. Улардан зулм қилганларидан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Ва сизга неъматимни батамом этиш учун, шоядки, ҳидоят топсангиз

    [151] Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга китобни, ҳикматни ва билмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган Пайғамбар юбордик

    [152] Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз

    [153] Эй, иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир

    [154] Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни «ўликлар» деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмассиз

    [155] Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер

    [156] Улар мусийбат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар

    [157] Ана ўшаларга Роббиларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир

    [158] Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъйи қилиш гуноҳ эмас. Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта, Аллоҳ Шакур(оз амал учун кўп савоб берувчи) ва билувчидир

    [159] Албатта, Биз нозил қилган равшан оятларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни — ўшаларни Аллоҳ лаънатлайдир. Ва лаънатловчилар лаънатлайдир

    [160] Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб, баён қилганларнинг, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳимлидирман

    [161] Албатта, куфр келтирган ва кофирлик ҳолида ўлганларга, ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг — барчанинг лаънати бўлгай

    [162] Унда абадий бўлурлар. Улардан азоб енгиллатилмас. Ва уларга назар ҳам солинмас

    [163] Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир

    [164] Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кечаю кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда юриб турган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтириши ва унда турли жондорларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун белгилар бор

    [165] Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир. Зулм қилганлар азобни кўрган чоғларида, албатта, барча қувват Аллоҳга хослигини ва, албатта, Аллоҳнинг азоби шиддатли эканини билсалар эди

    [166] У пайтда пешволар (ўзларига) эргашганлардан тонарлар ва улар азобни кўрарлар, уларнинг боғланишлари кесилур

    [167] Ва эргашганлар: «Қани энди бизга бир ортга қайтиш бўлса эди, биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонар эдик», дерлар. Шундай қилиб, Аллоҳ уларга амалларининг ўзларига ҳасрат бўлганини кўрсатур. Ва улар дўзахдан чиқувчи эмаслар

    [168] Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир

    [169] Албатта, у сизларни ёмон ва фаҳш ишларга ҳамда Аллоҳга қарши билмаган нарсангизни гапиришингизга буюрадир

    [170] Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз», дерлар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а

    [171] Куфр келтирганлар мисоли худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётганга ўхшайди. Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар

    [172] Эй, иймон келтирганлар! Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиган бўлсаларингиз

    [173] Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур бўлса-ю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимлидир

    [174] Албатта, Аллоҳ китобда туширган нарсани беркитганлар ва уни озгина баҳога сотганлар, ана ўшалар қоринларига оловдан бошқа нарсани емаслар, уларга Аллоҳ қиёмат куни гапирмас ва уларни покламас. Уларга аламли азоблар бор

    [175] Ана ўшалар адашувни ҳидоятга, азобни мағфиратга сотиб олганлардир. Дўзах ўтига қандоқ чидайдилар-а

    [176] Бунинг сабаби, албатта, Аллоҳ китобни ҳақ билан нозил қилган эди. Китоб хусусида ихтилоф қилганлар эса, тубсиз тортишувдадирлар

    [177] Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса

    [178] Эй, иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бир нарса афв қилинса, бас, яхшилик ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин. Бу, Роббиларингиздан енгиллик ва раҳматдир. Ундан кейин ким душманлик қилса, унга аламли азоб бор

    [179] Сизларга қасос олишда ҳаёт бор. Эй, ақл эгалари! Шоядки, тақводор бўлсангиз

    [180] Сизларга, бирортангизга ўлим келганда, агар у бойлик қолдираётган бўлса, ота-онаси ва яқинларига тўғрилик билан васият қилиш тақводорларнинг бурчи сифатида фарз қилинди

    [181] Ким уни эшитгандан сўнг ўзгартирса, бас, гуноҳи фақат ўзгартирганларнинг ўзига бўладир. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир

    [182] Кимки васият қилувчидан тойилиш ёки гуноҳ содир бўлишидан қўрқса, бас, уларнинг орасини ислоҳ қилса, унга гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [183] Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

    [184] Саноқли кунлар. Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутадир. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир

    [185] Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутадир. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хоҳламас. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки, шукр қилсаларингиз

    [186] Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар

    [187] Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ сизнинг ўзингизга хиёнат қилаётганингизни билди, тавбангизни қабул этди ва сизларни афв этди. Энди уларга яқинлашаверинг ва Аллоҳ сизга ёзган нарсани талаб қилинг. Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичаверинг. Сўнгра, рўзани кечасигача батамом қилинг. Масжидларда, эътикофдалигингизда уларга яқинлик қилманг. Булар Аллоҳнинг чегараларидир, унга яқинлашманг. Аллоҳ одамларга Ўз оятларини шундоқ баён этадир. Шоядки, тақво қилсалар

    [188] Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг

    [189] Сендан ҳилоллар ҳақида сўрарлар. Улар одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовидир, деб айт. Яхшилик уйларнинг орқасидан киришингизда эмас, лекин яхшилик ким тақводорлик қилса, шундадир. Ва уйларга эшикларидан киринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки, нажот топсангиз

    [190] Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг. Ва тажовузкор бўлманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас

    [191] Уларни топган ерингизда қатл қилинг. Ва сизларни чиқарган жойдан уларни ҳам чиқаринг. Фитна қатл этишдан ҳам ёмонроқдир. Масжидул Ҳаром олдида сизга қарши урушмагунларича, сиз урушманг. Агар урушсалар, бас, сиз ҳам урушинг. Кофирларнинг жазоси шундай

    [192] Агар тўхтасалар, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимлидир

    [193] Фитна бўлмаслиги ва дин Аллоҳга бўлиши учун улар билан жанг қилинг. Агар тўхтасалар, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ

    [194] Ҳаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга душманлик қилса, сиз ҳам унга шунга ўхшаш душманлик қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир

    [195] Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир

    [196] Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг. Агар ушланиб қолсангиз, муяссар бўлганича қурбонлик қилинг. Қурбонлик ўз жойига етмагунча, сочингизни олдирманг. Сиздан ким бемор бўлса ёки бошида озор берувчи нарса бўлса, рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин. Агар тинч бўлсангиз, ким умрадан ҳажгача ҳузур қилган бўлса, муяссар бўлган қурбонликни қилсин. Ким топмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганингизда — ҳаммаси ўн кун тўлиқ рўза тутсин. Бу аҳли Масжидул Ҳаромда яшамайдиганлар учундир. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир

    [197] Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни биладир. Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй, ақл эгалари

    [198] Сизга ўз Роббингиздан фазл исташингизда гуноҳ йўқдир. Арафотдан қайтиб тушганингизда, Аллоҳни Машъарул Ҳаромда зикр қилинг. Илгари адашганлардан бўлсангиз ҳам, сизни ҳидоятга бошлагани учун Уни зикр қилинг

    [199] Сўнгра, одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар. Ва Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳимли Зотдир

    [200] Ибодатларингизни тугатганингизда, Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ эсланг. Одамлардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда бергин», дейдир ва унга охиратда насиба йўқдир

    [201] Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин», дейдир

    [202] Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бор. Ва Аллоҳ тез ҳисоб қилувчидир

    [203] Аллоҳни саноқли кунларда эсланг. Бас, ким икки кундан кейин шошилиб, кетса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Тақво қилувчилар учун. Аллоҳга тақво қилинглар ва билингларки, сиз албатта Унга тўпланурсиз

    [204] Одамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сени ажаблантирадиганлари бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчидир

    [205] Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ва экин ва наслни ҳалок қилиш учун ҳаракат этадир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас

    [206] Агар унга, Аллоҳдан қўрққин, дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ўрин-а

    [207] Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлар бор. Ва Аллоҳ бандаларга меҳрибондир

    [208] Эй, иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир

    [209] Агар очиқ баёнотлар келгандан кейин ҳам тойилсангиз, билингки, албатта, Аллоҳ Азийз ва ҳикматлидир

    [210] Улар Аллоҳ ва фаришталар сояли булутларда келиши ҳамда ишнинг тугашидан бошқага интизор бўлмаяптилар, шекилли?! Ва барча ишлар Аллоҳга қайтажак

    [211] Бани Исроилдан уларга қанча оятларни берганимизни сўра. Кимки ўзига келган Аллоҳнинг неъматини ўзгартирса, бас, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир

    [212] Куфр келтирганларга бу дунё ҳаёти зийнатланди ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар. Ва ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ кимни хоҳласа, беҳисоб ризқ берур

    [213] Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳлантириш берувчи Набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди. У тўғрисида ихтилофни очиқ ҳужжатлар келгандан сўнг, кимга берилган бўлса, ўшаларгина ҳаддан ошиб қилдилар. Иймон келтирганларни ҳақ тўғрисида ихтилоф қилган нарсаларида Аллоҳ Ўз изни ила ҳидоятга соладир. Аллоҳ кимни хоҳласа, тўғри йўлга бошлайдир

    [214] Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми? Уларни бало ва мусийбатлар тутган ва ларзага туширилганлар. Ҳаттоки, Пайғамбар ва у билан иймон келтирганлар: «Аллоҳнинг нусрати қачон бўладир?» деганлар. Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир

    [215] Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир», деб айт

    [216] Сизга ёқмаса ҳам, жанг қилишингиз фарз қилинди. Шоядки, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз билмассиз

    [217] Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрарлар. «Унда уруш қилиш катта гуноҳ. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш, Масжидул Ҳаромдан тўсиш, унинг аҳлини ундан чиқариш Аллоҳнинг ҳузурида энг катта гуноҳдир. Фитна ўлдиришдан каттароқдир», деб айт. Улар, агар қодир бўлсалар, сизларни динингиздан қайтаргунларича сизга қарши уруш қилаверадилар. Сиздан кимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар бу дунёю охиратда амали ҳабата бўлганлардир. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолгувчилардир

    [218] Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилганлар — ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматини умид қиладилар. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [219] Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: «Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз

    [220] Бу дунё ва охират ҳақида. Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен: «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир», деб айт. Агар уларнинг (молларини) аралаштириб юборсангиз, бас, биродарларингиз. Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳчини ҳам билади. Агар хоҳласа, Аллоҳ сизларни қийинчиликка соларди. Албатта, Аллоҳ Азийз ва ҳикматли Зотдир

    [221] Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизга ёқса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизга ёқса ҳам, яхшидир. Анавилар дўзах ўтига чақирарлар. Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қиладир. Шоядки, эсга олсалар

    [222] Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севадир», деб айт

    [223] Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, экинзорингизга хоҳлаганингизча келинг. Ўзингиз учун (яхшилик) тақдим қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Унга рўбарў келувчисиз. Мўминларга башорат бер

    [224] Аллоҳга ичган қасамларингизни яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга тўсиқ қилманг. Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зотдир

    [225] Аллоҳ сизларнинг беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбдан касб қилганингиз учун тутадир. Ва Аллоҳ мағфиратли, раҳимли Зотдир

    [226] Хотинларидан ийлаа қилганлар учун кутиш тўрт ойдир. Агар қайтсалар, бас, албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳимли Зотдир

    [227] Ва агар талоқни қасд қилсалар, бас, албатта, Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зотдир

    [228] Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутарлар. Агар Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлсалар, улар учун Аллоҳ раҳмларида халқ қилган нарсани беркитишлари ҳалол бўлмас. Ўшанда эрлари уларни, агар ислоҳни ирода қилсалар, ўзларига қайтариб олишга ҳақлироқдирлар. Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир. Ва эркакларга улардан устун даража бордир. Аллоҳ Азийз ва Ҳакиймдир

    [229] Талоқ икки мартадир. Сўнгра, яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Сизга уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш ҳалол бўлмас, магар икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар (бўлур). Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларидан тажовуз қилса, бас, ўшалар, ана ўшалар золимлардир

    [230] Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл, токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча, унга ҳалол бўлмас. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмас. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир

    [231] Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, уларни яхшилик билан ушлаб қолинг ёки яхшилик билан қўйворинг. Уларни тажовуз учун, зарар етказиш юзасидан ушлаб турманг. Ким ўшандоқ қилса, шубҳасиз, ўзига зулм қилади. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билманг. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва ваъз этиб туширган китоби ва ҳикматини эсда тутинг. Аллоҳга тақво қилинг ва билингки, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир

    [232] Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, яхшилик билан ўзаро ризолашинг, эрларига қайта никоҳланишларини ман қилиб, қийинлаштирманг. Ушбу ила сизлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар ваъзланади. Шундоқ қилишингиз сиз учун тозароқ ва покроқдир. Ва Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз

    [233] Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизурлар. Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмас. Она ҳам, ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундоқ. Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ бўлмас. Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилишни ирода қилсангиз, берадиганингизни яхшилик билан аввалдан топширсангиз, гуноҳ бўлмас. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, Аллоҳ қилаётганингизни албатта кўриб турувчидир

    [234] Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ойу ўн кун кутарлар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир

    [235] У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда тутишингизда гуноҳ йўқ. Аллоҳ сиз уларни албатта эслашингизни биладир. Лекин улар билан хуфёна ваъдалашманг. Магар яхши гап гапирсангиз, майли. Идда ўз муддатига етмагунча, никоҳ боғлашни қасд қилманг. Ва билингки, Аллоҳ ичингиздагини албатта билади. Бас, Ундан огоҳ бўлинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва Ҳалиймдир

    [236] Агар хотинларга қўл теккизмай туриб ёки уларни маҳрни аниқламай туриб талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ бўлмас. Уларни бой борича, йўқ ҳолича яхшилик ила фойдалантиринг. Бу яхшилик қилувчилар бурчидир

    [237] Агар уларга қўл тегизмай талоқ қилсангиз ва маҳрни аниқлаб қўйган бўлсангиз, аниқланганнинг ярмини берасиз, магар аёл ёки никоҳ тугуни қўлида бўлган киши афв қилса, бермайсиз. Ва афв қилишингиз тақвога яқиндир. Орангиздаги фазилатни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчи Зотдир

    [238] Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг

    [239] Агар хавфда қолсангиз, юрган ва минган ҳолингизда, хотиржам бўлганингизда, билмаган нарсангизни қандоқ ўргатган бўлса, Аллоҳни шундоқ зикр қилинг

    [240] Сизлардан вафот этганда жуфтларини қолдираётганлар хотинлари чиқмасдан бир йилгача фойдаланишини васият қилсинлар. Агар улар чиқсалар, ўз хусусларида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ Азийз ва Ҳакийм Зотдир

    [241] Талоқ қилинган аёлларга фойда бериш тақводорлар бурчидир

    [242] Аллоҳ шундай қилиб сизларга Ўз оятларини баён этадир. Шоядки, ақл ишлатсангизлар

    [243] Диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан мингларча кишиларнинг (хабарини) билмадингми?! Бас, Аллоҳ уларга: ўлинг, деди. Сўнгра, уларни тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамлар устидан фазл эгасидир. Лекин кўп одамлар шукр қилмаслар

    [244] Аллоҳнинг йўлида жанг қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир

    [245] Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтасизлар

    [246] Мусодан кейинги Бани Исроилдан бўлган аъёнларни билмадингми?! Вақтики ўз Набийларига: «Бизга бир подшоҳ тайин қилгин, Аллоҳнинг йўлида уруш қилайлик», – дедилар. У: «Агар сизларга уруш фарз қилинса, урушмасаларингизчи?!» – деди. Улар: «Бизга нима бўлибдики, диёримиздан ва фарзандларимиздан жудо қилинсак ҳам, Аллоҳнинг йўлида урушмасак», – дедилар. Уруш фарз қилинганда эса, озгиналаридан бошқалари юз ўгириб кетдилар. Ва Аллоҳ зулм қилувчиларни билувчидир

    [247] Набийлари уларга: «Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб тайинлади», – деди. Улар: «У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин. Ундан кўра подшоҳликка биз ҳақлироқмиз. Қолаверса, унга кўпроқ мол ҳам берилмаган», – дедилар. У: «Албатта, уни Аллоҳнинг Ўзи сизларга танлади ва илмда, жисмда кенглигини зиёда қилди. Аллоҳ подшоҳлигини кимга хоҳласа, ўшанга беради. Ва Аллоҳ кенг қамровли ва билувчидир», – деди

    [248] Набийлари уларга: «Албатта, унинг подшоҳлигининг белгиси сизларга Роббингиздан сандиқ келмоғидир, унда хотиржамлик ва Мусо ҳамда Ҳорун аҳлидан қолган қолдиқ бўлиб, фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта, бу нарсада сизларга белги бор», – деди

    [249] Толут аскар билан чиққанда: «Албатта, Аллоҳ сизни дарё билан синовчидир, ким ундан ичса, у мендан эмас. Ва ким уни тановул қилмаса, у, албатта, мендандир. Магар биров қўли билан бир ҳўплам ҳўпласа, майли», деди. Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар. У ва у билан бирга иймон келтирганлар у(дарё)дан ўтганларида, улар: «Бугун бизда Жолут ва унинг аскари билан жанг қилишга тоқат йўқ», дедилар. Аллоҳга рўбарў бўлишга ишонганлар: «Қанчадан-қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир», – дедилар

    [250] Жолут ва унинг аскарларига рўбарў келганларида: «Роббимиз, бизга сабр тўккин, собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин», – дедилар

    [251] Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар ва Довуд Жолутни қатл этди. Сўнгра, Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва хоҳлаган нарсасини ўргатди. Агар Аллоҳнинг баъзи (одам)ларни баъзиларига дафъ қилиши бўлмаса эди, ер юзи бузиларди. Лекин Аллоҳ оламлар устидан фазл эгасидир

    [252] Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Ва, албатта, сен Пайғамбарлардандирсан

    [253] Булар Пайғамбарлар. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан фазллик қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга ойдин(мўъжиза)ларни бердик ва уни муқаддас руҳ билан қўлладик. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улардан кейин қолганлар ўзларига очиқ-ойдин баёнотлар келганидан сўнг урушмас эдилар. Лекин ихтилоф қилдилар. Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, урушмас эдилар. Лекин Аллоҳ нимани ирода қилса, шуни қилади

    [254] Эй, иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасдан олдин нафақа қилинг. Ва кофирлар — ўшалар золимлардир

    [255] Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азийм Зотдир

    [256] Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зотдир

    [257] Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар

    [258] Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан Роббиси ҳақида ҳужжат талашганни билмадингми? Иброҳим: «Менинг Роббим тирилтиради ва ўлдиради», деганда, у: «Мен тирилтираман ва ўлдираман», – деди. Иброҳим: «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқарур, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргинг-чи», – деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Ва, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас

    [259] Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни кўрмадингми? У: «Аллоҳ буни ўлимдан кейин қандай тирилтирур?» – деди. Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра, қайта тирилтирди. «Қанча ётдинг?» – деди. У: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича ётдим», – деди. «Балки, юз йил ётдинг, таомингга ва шаробингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара. Сени одамларга ибрат қилиш учун шундай қилдик. Ва суякларга назар сол, уларни қандоқ ҳаракатга соламиз ва уларга қандоқ гўшт кийгизамиз», – деди. Унга равшан бўлганда: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим», – деди

    [260] Эсла, Иброҳим: «Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганда, У Зот: «Ишонмадингми?» – деди. У: Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», – деди. У зот: «Қушдан тўртта олгин-да, ўзингга тортиб, кесиб майдала, сўнгра, улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келадилар», – деди. «Ва билгинки, албатта, Аллоҳ Азийз ва Ҳакийм Зотдир»

    [261] Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди бир дона донга ўхшайдир. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқадир, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи Зотдир

    [262] Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмай ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар

    [263] Яхши сўз ва кечириш ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир. Ва Аллоҳ Ғаний ва Ҳалийм Зотдир

    [264] Эй, иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, кишиларга риё учун молини нафақа қилганга ўхшаб, бекорга кетказманг. У мисоли устини тупроқ босган силлиқ бир тошга ўхшайдир. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қолади. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас

    [265] Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайдир. Унга қаттиқ ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради. Агар қаттиқ ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади. Ва Аллоҳ қилаётганларингизни кўриб турувчи Зотдир

    [266] Сизлардан бирортангиз остидан анҳорлар оқиб турган хурмозор ва узумзор, турли мевали боғи бўлатуриб, ёши бир жойга етганда, заифҳол зурриёти бор пайтда унга ўтли бўрон келиб, ёниб битишини хоҳлайдими?! Аллоҳ сизларга шу тариқа Ўз оятларини баён қилур, шоядки, фикр юритсангиз

    [267] Эй, иймон келтирганлар! Касб қилган пок нарсаларингиздан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан садақа қилинглар. Нопокни қасд этиб садақа қилманг. Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам олувчимассиз, магар кўз юмсангизгина оласиз. Ва билингки, албатта, Аллоҳ бой ва мақталган Зотдир

    [268] Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчи Зотдир

    [269] У кимни хоҳласа, ўшанга ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, унга кўп яхшилик берилган бўлар. Фақат ақл эгаларигина эсларлар

    [270] Қилган нафақангизни ёки назрингизни Аллоҳ албатта биладир. Золимларга ёрдамчилар йўқдир

    [271] Садақани ошкора қилсангиз, қандоқ ҳам яхши. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир

    [272] Уларни ҳидоятга солиш сенинг зиммангда эмас. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ҳидоятга бошлар. Нафақа қилган яхшиликларингиз ўз фойдангизга. Қилган нафақангиз фақат Аллоҳнинг юзини исташ учундир. Нафақа қилган яхшиликларингиз ўзингизга тўлалигича қайтарилур. Сизларга зулм қилинмас

    [273] (Садақа ва хайру эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, ер юзида касб қилишга қодир бўлмаган, иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нафақа қилган яхшиликларингизни Аллоҳ албатта билгувчидир

    [274] Кечасию кундузи молларини яширин ва ошкора нафақа қиладиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар

    [275] Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек довдираб турарлар. Бундай бўлиши уларнинг, тижорат ҳам рибога ўхшаш-да, деганлари учундир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган. Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки, яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар

    [276] Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратур ва садақаларни зиёда қилур. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас

    [277] Албатта, иймон келтирган, яхши амалларни қилган, намозни қоим қилиб, закот берганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар

    [278] Эй, иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг

    [279] Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас

    [280] Агар ночор бўлса, бойигунча интизор қилинг. Садақа қилмоғингиз, гар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир

    [281] Аллоҳга қайтариладиган кунингиздан қўрқинг. Сўнгра, ҳар бир жон қилганига яраша тўлиқ оладур. Уларга зулм қилинмас

    [282] Эй, иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эси паст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийи адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқаларининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Шундоқ қилмоғингиз, Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизга гуноҳ бўлмас. Олди-сотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир

    [283] Агар сафарда бўлсангиз ва ёзувчи топа олмасангиз, бас, қўлга олинадиган гаров бўлсин. Агар баъзингиз баъзингизга ишонсангиз, бас, ишонилган омонатни адо қилсин, Аллоҳга — Роббига тақво қилсин. Гувоҳликни беркитманг! Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни билувчи Зотдир

    [284] Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангиз ҳам, сизларни Аллоҳ ҳисоб-китоб қиладир. Ва кимни хоҳласа, мағфират қилар, кимни хоҳласа, азоблар. Ва У ҳар бир нарсага қодирдир

    [285] Пайғамбар унга ўз Роббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ҳамма-ҳамма иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва: «Эшитдик ва итоат қилдик, (эй Роббимиз), мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир», дедилар

    [286] Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил

    Surah 3
    Oli Imron

    [1] Алиф. Лаам. Мийм

    [2] Аллоҳ — Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва қаййум Зотдир

    [3] У сенга китобни ҳақ ила ўзидан аввалги нарсани тасдиқловчи қилиб туширди ҳамда Таврот ва Инжилни туширди

    [4] Ундан олдин одамларга ҳидоят қилиб. Ва Фурқонни ҳам туширди. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганларга шиддатли азоб бор. Аллоҳ Азийз ва интиқом олувчи Зотдир

    [5] Албатта, Аллоҳ Унга ерда ҳам, осмонда ҳам ҳеч нарса махфий қолмайдиган Зотдир

    [6] У сизларни бачадонларда хоҳлаган сувратга соладиган Зотдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Азийз ва Ҳакийм Зотдир

    [7] У сенга китобни туширган Зотдир. Унда муҳкам — ойдин оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ оятлар ҳам бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвийл қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига эргашадир. Унинг таъвийлини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собит бўлганлар эса: Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир, дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эсларлар

    [8] Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан

    [9] Эй Роббимиз, албатта, Сен одамларни келишига шубҳа йўқ кунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас

    [10] Албатта, куфр келтирганларнинг моллари ҳам, болалари ҳам улардан Аллоҳнинг азобини қайтара олмас. Ана ўшалар, ўзлари дўзахнинг ёқилғисидирлар

    [11] Фиръавн аҳлининг ва улардан олдингиларнинг ҳолига ўхшар. Улар оятларимизни ёлғонга чиқардилар. Бас, гуноҳлари туфайли Аллоҳ уларни тутди. Ва Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир

    [12] Куфр келтирганларга: «Тезда мағлуб бўласизлар ва жаҳаннамга йиғиласизлар, у қандоқ ҳам ёмон жой», деб айт

    [13] «Сизга тўқнашган икки фирқада ибрат бор эди. Бир фирқа Аллоҳнинг йўлида уришадир. Бошқаси кофирдир. Улар ўз кўзлари билан (душман) ўзларига икки баробарлигини кўриб турардилар. Ва Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани Ўз нусрати ила қўллайдир. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибрат бордир», деб айт

    [14] Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор

    [15] Сен: «Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми?! Тақво қилганларга Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Унда абадий қолурлар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир», деб айт

    [16] Улар: «Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин», дейдиганлардир

    [17] Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир

    [18] Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азийз ва ҳакийм Зотдир

    [19] Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келгандан сўнг, ўзаро ҳасад қилишибгина ихтилоф қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ҳисобни тезда қилувчидир

    [20] Агар сен билан тортишсалар: «Мен юзимни Аллоҳга таслим этдим ва менга эргашганлар ҳам!« деб айт. Ва китоб берилганларга ва саводсизларга: «Исломга кирдингизми?» деб айт. Агар Исломга кирсалар, бас, батаҳқиқ, ҳидоят топдилар. Агар юз ўгирсалар, сенинг зиммангда етказиш, холос. Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир

    [21] Албатта, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирадиганлар, Пайғамбарларни ноҳақдан ўлдирадиганлар ва одамлардан адолатга буюрадиганларини ўлдирадиганларга аламли азобнинг башоратини бер

    [22] Ана ўшалар, амаллари бу дунё-ю охиратда ҳабата бўлганлардир ва уларга ёрдам берувчилар йўқдир

    [23] Китобдан насиба берилганларга қарамайсанми?! Ораларида ҳукм юритиш учун Аллоҳнинг китобига чақирилганларида улардан бир гуруҳлари юз ўгириб ортга қайтарлар

    [24] Бунинг сабаби — уларнинг: «Бизга саноқли кунлардан бошқа ҳеч ўт тегмас», деганларидадир. Тўқиган нарсалари уларни динларида адаштирди

    [25] Унда, бўлишида шубҳа йўқ кунда уларни жамлаганимизда ва ҳар бир жон зулм қилинмасдан, қилганига яраша жазосини олганда, ҳоллари қандай бўладир

    [26] Сен: «Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан

    [27] Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан», деб айт

    [28] Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ. Магар улардан сақлансангиз, Аллоҳ сизларни Ўз(азоб)идан огоҳ қиладир. Ва қайтиб бориш Аллоҳнинг Ўзигадир

    [29] Сен: «Агар қалбингиздаги нарсани махфий тутсангиз ҳам, ошкор қилсангиз ҳам Аллоҳ биладир. Ва осмонлардагию ердаги нарсаларни ҳам биладир. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир», деб айт

    [30] Ҳар бир жон қилган яхши амалини ҳозир топадиган ва ёмон амалининг узоқ масофада бўлишини истайдиган кунда. Аллоҳ сизларни Ўз(азоб)идан огоҳ қиладир. Аллоҳ бандаларига меҳрибон Зотдир

    [31] Сен: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қиладир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир», деб айт. Аллоҳ Ғафур ва Роҳиймдир

    [32] Аллоҳга ва Расулга итоат қилинг. Бас, агар ортга қайтсангиз, Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас

    [33] Албатта, Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Оли Иброҳимни, Оли Имронни оламлар устидан танлаб олди

    [34] Баъзилари баъзиларига зурриётдир. Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зотдир

    [35] Имроннинг хотини: «Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан», деганини эсла

    [36] Уни (Марямни) туққан чоғида: «Эй Роббим, мен буни қиз туғдим-ку!!» – деди. Ҳолбуки, Аллоҳ у нима туққанини яхши билади. «Ва ўғил қиздек эмас. Ва мен унга «Марям» деб ном қўйдим ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тиларман.»

    [37] Бас, уни Робби жуда яхши қабул қилиб, ниҳоятда гўзал ўстирди ва Закариёни унга кафил қилди. Закариё ҳар қачон унинг олдига, меҳробга кирганида, унинг ҳузурида ризқ кўрди. У: «Эй Марям, сенга бу қаердан», – деди. «Бу, Аллоҳнинг ҳузуридан. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ берур», – деди

    [38] Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб: «Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан», – деди

    [39] Меҳробда намоз ўқиб турганида, фаришталар унга: «Албатта, Аллоҳ сенга Аллоҳдан бўлган калимани тасдиқловчи, бошлиқ, шаҳвати тийилган, солиҳ Пайғамбарлардан бўлган Яҳёнинг башоратини бермоқда», – дедилар

    [40] У: «Эй Роббим, менга қандоқ ўғил бўлсин?! Ўзим улуғ ёшга кирган бўлсам, хотиним туғмас бўлса?!» – деди. У зот: «Шундоқ, Аллоҳ хоҳлаганини қиладир», – деди

    [41] У: «Эй Роббим, менга бир белги тайинла», – деди. У зот: «Сенинг белгинг — уч кун одамларга фақат ишора билан гапиришингдир. Роббингни кўп эсла ва эртаю кеч тасбиҳ айт!» – деди

    [42] Фаришталарнинг: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени танлаб олди, поклади ва оламдаги аёллардан устунлигингни ихтиёр қилди

    [43] Эй Марям, Роббингнинг ибодатида бардавом бўл, Унга сажда қил ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қил», деганларини эсла

    [44] Бу ғайб хабарлардан бўлиб, сенга ваҳий қилмоқдамиз. Улар қайсилари Марямнинг кафили бўлишига қаламларини ташлашаётганларида олдиларида эмасдинг ва тортишаётганларида ҳам олдиларида эмасдинг

    [45] Фаришталар: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган сўзнинг башоратини бермоқда, унинг исми Масийҳ Ийсо ибн Марям, бу дунёю охиратда обрўли ва яқин бандалардандир

    [46] У одамларга бешикда ҳам, қариган чоғида ҳам гапиради ва солиҳлардандир», деганларини эсла

    [47] У: «Эй Роббим, менга башар қўл теккизмаган бўлса, қандай қилиб болам бўлади?!» – деди. У зот: «Шундай, Аллоҳ хоҳлаганини қилади. Бир ишни ирода қилса, «Бўл!» дейиши кифоя, бўлаверади», – деди

    [48] Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатади

    [49] Ва Бани Исроилга Пайғамбар қилади. У: «Албатта, мен сизга Роббингиздан мўъжиза келтирдим, мен сизларга лойдан қушга ўхшаш суврат ясайман, унга пуфласам, Аллоҳнинг изни билан қуш бўлади. Аллоҳ изни билан туғма кўр ва песларни тузатаман ва ўликни тирилтираман. Сизларга нимани емоқдасизу, нимани уйингизда сақлаяпсиз — хабарини бераман. Агар мўмин бўлсангиз, албатта, бунда сизга белги бордир», дейди

    [50] Ва ўзимдан аввалги Тавротни тасдиқловчи бўлиб, сизга ҳаром қилинганнинг баъзисини ҳалол қилиш учун келдим. Сизга Роббингиздан мўъжиза билан келдим. Аллоҳга тақво қилинг ва менга итоат этинг

    [51] Албатта, Аллоҳ менинг Роббим ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Бу — сиротул мустақиймдир», дейдир

    [52] Ийсо улардан кофирликни сезиб қолганда: «Кимлар Аллоҳ йўлида менга ёрдамчи бўлади?!» – деди. Ҳаворийлар: «Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз, Аллоҳга иймон келтирдик ва бизнинг мусулмонлигимизга гувоҳ бўл», – дедилар

    [53] «Эй Роббимиз! Сен туширган нарсага иймон келтирдик ва Пайғамбарга эргашдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин»

    [54] Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам макр қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир

    [55] Аллоҳ: «Эй Ийсо, мен сени вафот қилдирувчи ва Ўзимга кўтарувчиман ҳамда куфр келтирганлардан сени покловчиман ва қиёмат кунигача сенга эргашганларни куфр келтирганлардан устун қўювчиман. Сўнгра, қайтиш жойингиз Ўзимга, бас, ихтилоф қилган нарсаларингиз бўйича орангизда Ўзим ҳукм чиқарурман», деганини эсла

    [56] Бас, куфр келтирганларни бу дунёю у дунёда шиддатли азоб ила азоблайман. Уларга ёрдам берувчилар йўқдир

    [57] Иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг ажрини тўлиқ беради. Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас

    [58] Бу, сенга тиловат қилиб бераётган оятларимиз ва ҳаким эслатмадандир

    [59] Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайдир. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, (у) бўлди

    [60] Бу ҳақиқат Роббингдандир, бас, шак келтирувчилардан бўлма

    [61] Сенга келган илмдан кейин, ким сен билан у ҳақида тортишса, Сен: «Келинглар, бизнинг болаларимизни ва сизнинг болаларингизни, бизнинг аёлларимизни ва сизнинг аёлларингизни, биз ўзимизни, сиз ўзингизни чақирамиз-да, сўнгра ёлбориб, ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўраймиз», деб айтгин

    [62] Албатта, бу ўзи ҳақ қиссадир. Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ, Унинг Ўзи Азийз ва Ҳакийм Зотдир

    [63] Агар юз ўгириб кетсалар, бас, албатта, Аллоҳ фасод қилувчиларни билувчидир

    [64] Сен: «Эй, аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар

    [65] Эй, аҳли китоблар, нимага Иброҳим ҳақида талашасизлар. Ҳолбуки, Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин тушган-ку! Ақл юритмайсизларми

    [66] Ҳой сизлар, ҳалигилар! Ўзингиз билган нарсада-ку талашдингиз, энди нимага ўзингиз билмаган нарсада талашмоқдасиз?! Аллоҳ биладир, сиз эса билмайсиз

    [67] Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин у ҳақ йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва мушриклардан ҳам бўлмаган эди

    [68] Албатта, одамларнинг Иброҳимга ҳақлироғи унга эргашганлар, мана бу Пайғамбар ва иймон келтирганлардир. Аллоҳ мўминларнинг валийидир

    [69] Аҳли китоблардан бир тоифалари сизни адаштиришни хоҳларлар. Улар ўзларидан бошқани адаштирмаслар ва лекин сезмаслар

    [70] Эй, аҳли китоблар, нимага ўзингиз гувоҳ бўлиб туриб, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирасизлар

    [71] Эй, аҳли китоблар, нимага ҳақни ботилга аралаштирасизлар ва билиб туриб ҳақни яширасизлар

    [72] Аҳли китоблардан бир тоифалари: «Иймон келтирганларга тушган нарсага куннинг аввалида иймон келтиринглар ва куннинг охирида куфр келтиринглар, шоядки, қайтсалар

    [73] Ва динингизга эргашганлардан бошқаларга ишонманглар, токи бирортага сизга берилганга ўхшаш нарса берилмасин ёки Роббингиз ҳузурида сиз билан ҳужжат талашмасин», дерлар. Сен: «Албатта, ҳақиқий ҳидоят Аллоҳнинг ҳидоятидир», деб айт. Сен: «Албатта фазл Аллоҳнинг қўлида — хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ кенг қамровли, билувчи Зотдир

    [74] Ўз раҳматини хоҳлаган кишисига хос қиладир ва Аллоҳ улуғ фазл эгасидир», деб айт

    [75] Аҳли китоблардан, агар ҳисобсиз молни омонат қўйсанг, уни сенга адо қиладиганлари бор ва бир динорни омонат қўйсанг, устида туриб олмагунингча, сенга адо қилмайдиганлари ҳам бор. Бу уларнинг: омийлар учун бизнинг устимизга йўл йўқ, дейишларидандир. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар

    [76] Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради

    [77] Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини арзон баҳога сотадиганлар, албатта, ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмас, назар солмас ва покламас. Уларга аламли азоблар бор

    [78] Улардан бир гуруҳлари борки, сизлар китобдан бўлмаган нарсани китобдан деб ўйлашингиз учун китобни тилларини буриб ўқирлар. Ва: «У Аллоҳнинг ҳузуридандир», дерлар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар билиб туриб, Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар

    [79] Бир кишига Аллоҳ китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни берганидан сўнг, у одамларга: «Аллоҳни кўйиб менга банда бўлинглар», дейиши асло мумкин эмас. Лекин одамларга: «Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингиз асосида Роббонийлар бўлинг», дейди

    [80] У сизларни фаришталар ва Пайғамбарларни Робб қилиб олишингизга буюрмас. У сизни мусулмон бўлганингиздан кейин куфрга буюрармиди

    [81] Аллоҳ Пайғамбарлардан: «Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганда, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз, — деб аҳду паймонларини олиб туриб: — Иқрор бўлдингизми? Бу ҳақда ишончли аҳду паймонимни қабул қилдингизми?» деганини эсла. Улар: «Иқрор бўлдик», – дейишди. У: «Бас, гувоҳ бўлинглар, мен ҳам гувоҳ бўлувчиларданман», – деди

    [82] Ким бундан кейин юз ўгириб кетса, бас, ана ўшалар фосиқлардир

    [83] Аллоҳнинг динидан бошқани хоҳлайдиларми?! Ахир хоҳласаю хоҳламаса, осмонлару ердаги барча жонзотлар Аллоҳга бўйсуниб турибди-ку!!! Ҳамда Унга қайтариладиларку

    [84] Сен: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага, Мусо, Ийсо ва бошқа Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик, улардан бирортасини ажратмаймиз ва биз Унгагина мусулмонмиз!» деб айт

    [85] Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўлур

    [86] Иймонидан, Пайғамбарнинг ҳақлигига гувоҳлик берганидан ва уларга очиқ баёнотлар келганидан кейин куфр кетган қавмни Аллоҳ қандай қилиб, ҳидоятга солсин. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас

    [87] Ана ўшаларнинг жазоси уларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлишидир

    [88] Унда абадий қолурлар. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга назар ҳам солинмас

    [89] Магар шундоқ бўлгандан кейин тавба қилиб, яхши амалларни қилганлар бўлса, бас, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳимлидир

    [90] Албатта, иймонларидан кейин куфр келтириб, сўнгра куфри зиёда бўлганларнинг тавбаси ҳеч-ҳеч қабул қилинмас. Ана ўшалар адашганлардир

    [91] Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларнинг бирортасидан, агар ер юзи тўла олтин фидо қилса ҳам, асло қабул қилинмас. Ана ўшаларга аламли азоб бор. Ва уларга ёрдамчилар йўқ

    [92] Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир

    [93] Таврот тушишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бани Исроилга ҳалол эди. «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб ўқинглар», деб айт

    [94] Шундан кейин ҳам, кимки Аллоҳ ҳақида ёлғон тўқиса, бас, ана ўшалар золимлардир

    [95] Аллоҳ рост айтди. Иброҳимнинг йўлдан тоймаган миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди

    [96] Одамларга муборак, оламларга ҳидоят қилиб қўйилган биринчи уй Баккадаги уйдир

    [97] Унда очиқ аломатлар ва мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, тинч бўладир. Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир

    [98] Эй, аҳли китоблар, нега Аллоҳнинг оятларига куфр келтирасизлар?! Ҳолбуки, Аллоҳ қилаётганларингизга гувоҳ-ку

    [99] Эй, аҳли китоблар! Нега иймон келтирганларни Аллоҳнинг йўлидан тўсиб, қайтарасиз?! Ўзингиз шоҳид бўлиб туриб, у(йўл)нинг қинғир бўлишини хоҳлайсиз! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмасдир

    [100] Эй, иймон келтирганлар! Агар китоб берилганлар тоифасига итоат қилсангиз, иймонингиздан кейин сизни кофирликка қайтарадир

    [101] Аллоҳнинг оятлари сизга тиловат қилиниб турган бўлса-ю, Унинг Расули ичингизда бўлса-ю, қандай қилиб куфр келтирасиз?! Ким Аллоҳни маҳкам тутса, шубҳасиз, тўғри йўлга ҳидоят топган бўладир

    [102] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг

    [103] Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз

    [104] Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амру маъруф, наҳйу мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир

    [105] Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб, ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлманглар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир

    [106] Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда юзлари қора бўлганларга: «Иймонингиздан кейин кофир бўлдингизми?! Куфр келтирган бўлганингиз учун азобни татиб кўринг», дейилур

    [107] Юзлари оқ бўлганлар эса, бас, Аллоҳнинг раҳматидадирлар. Улар унда абадий қолурлар

    [108] Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳ одамларга зулмни хоҳламас

    [109] Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ишлар Аллоҳга қайтарилажак

    [110] Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амру маъруф қиласиз, наҳйу мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқдирлар

    [111] Улар сизларга озор беришдан ўзга ҳеч қандай зарар етказа олмаслар. Агар сизларга қарши уруш қилсалар, ортга қараб қочарлар. Сўнгра, уларга ёрдам берилмас

    [112] Аллоҳ ипи бўлмаса ёки одамлар ипи бўлмаса, уларга қаерда бўлсалар ҳам, хорлик битилди. Уларга Аллоҳнинг ғазаби лозим бўлди ва мискинлик битилди. Бундай бўлишлиги уларнинг Аллоҳнинг оятларига куфр келтиришлари ва Пайғамбарларни ноҳақдан ўлдиришлари сабабидандир. Бундай бўлишлиги уларнинг осий бўлганлари ва ҳаддан ошганлари сабабидандир

    [113] Улар баробар эмаслар. Аҳли китоблардан Аллоҳнинг оятларини сажда қилган ҳолларида кечасида тиловат қиладиган яхши тоифалари ҳам бор

    [114] Улар Аллоҳга, охират кунига иймон келтирурлар, амру маъруф ва наҳйу мункар қилурлар ва яхшиликларга шошилурлар. Ана ўшалар аҳли солиҳлардандир

    [115] Яхшилик қилсалар, ҳаргиз инкор этилмаслар. Аллоҳ тақводорларни яхши билувчи Зотдир

    [116] Албатта, куфр келтирганлардан моллари ҳам, болалари ҳам ҳаргиз Аллоҳ азобидан ҳеч нарсани қайтара олмас. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар

    [117] Уларнинг бу дунё ҳаётида қиладиган нафақалари мисоли ўзига зулм қилган бир қавмнинг экинини уриб ҳалок қилган совуқ шамолга ўхшайдир. Аллоҳ уларга зулм қилмади. Лекин улар ўзларига зулм қилдилар

    [118] Эй, иймон келтирганлар! Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга ёмонлик қилишини қўймас. Машаққатда қолишингизни хоҳлар. Душманликлари оғизларидаги(сўзлари)дан билиниб турибди. Дилларида махфий тургани яна ҳам каттароқ. Агар ақл юритадиган бўлсангиз, Биз сизларга белгиларини баён қилдик

    [119] Ҳой, сизлар! Уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизни яхши кўрмаслар. Сизлар китобнинг ҳаммасига иймон келтирасизлар-у, улар сизларни кўрганда, иймон келтирдик, дерлар, аммо холи қолганларида, сизларга бўлган қаттиқ аччиқларидан бармоқ тишларлар. «Аччиқларинг билан ўлиб кетинглар», деб айт. Албатта, Аллоҳ дилларни эгаллаган нарсаларни билувчидир

    [120] Сизга яхшилик тегса, уларга ёмон бўладир. Сизларга мусийбат етса, улар хурсанд бўларлар. Агар сабр ва тақво қилсангиз, уларнинг макри сизга ҳеч зарар қилмас. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларини иҳота қилгувчидир

    [121] Аҳлингдан эрталаб чиқиб, мўминларни уруш жойларига турғизганингни эсла! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир

    [122] Сизлардан икки тоифа қўрқиб заифлашмоқчи бўлганини эсла! Аллоҳ уларнинг валийидир. Мўминлар фақат Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилсинлар

    [123] Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсаларингиз ҳам, Аллоҳ сизларга нусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, шукр қилсангиз

    [124] Мўминларга: «Сизга Роббингиз туширилган уч минг фаришталар ила мадад бермоғи кифоя қилмасми?!» деганингни эсла

    [125] «Ҳа (кифоя қиладир)! Агар сабр ва тақво қилсангиз, улар шу пайт келиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга белгили беш минг фаришта ила мадад берадир»

    [126] Аллоҳ буни фақат сизга суюнчилик ва қалбингиз таскин топиши учунгина қилди. Аслида, нусрат Азийз ва Ҳакийм Аллоҳнинг ҳузуридандир

    [127] Куфр келтирганларнинг бир тарафини кесиш учун ёки хорлаш учун, токи, ноумид бўлиб қайтсинлар

    [128] Бу сенинг ишинг эмас! У зот ёки уларнинг тавбасини қабул қилар, ёки азоблар. Бас, улар золимлардир

    [129] Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Хоҳлаган кишини мағфират қиладир ва хоҳлаган кишини азоблайдир. Аллоҳ гуноҳни мағфират қилувчи ва раҳимли Зотдир

    [130] Эй, иймон келтирганлар! Рибони бир неча баробар қилиб еманг. Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, нажот топсангиз

    [131] Ва кофирлар учун тайёрлаб қўйилган оловдан қўрқинг

    [132] Аллоҳга ва Расулига итоат этинг. Шоядки, раҳм қилинсангиз

    [133] Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг

    [134] Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир

    [135] Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрарлар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар

    [136] Ана ўшаларнинг мукофотлари — Роббиларидан бўлган мағфират ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бўлиб, улар унда абадий қолурлар. Амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши

    [137] Сиздан олдин суннатлар қолган. Бас, ер юзида юриб ёлғонга чиқарувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар

    [138] Бу, одамлар учун баён ва тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир

    [139] Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар

    [140] Агар сизга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам шунга ўхшаш жароҳат етган. Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз. Токи, Аллоҳ иймон келтирганларни билиши учун ва улардан шаҳидларни чиқариб олиши учун. Ва Аллоҳ золимларни севмас

    [141] Токи, Аллоҳ мўминларни поклаши ва кофирларни ҳалок қилиши учун

    [142] Ёки Аллоҳ сизлардан жиҳод қилганларни билмасдан ва сабрлиларни билмасдан туриб, жаннатга кираверамиз, деб ҳисоблайсизми

    [143] Дучор бўлмасингиздан олдин ўлимни орзу қилган эдингиз. Энди уни кўриб, назар солиб турибсиз

    [144] Муҳаммад ҳам бир Пайғамбар, холос. Ундан аввал ҳам Пайғамбарлар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Кимки орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмас. Ва Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар

    [145] Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу, ёзилган ажалдир. Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берурмиз. Ким охиратнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берурмиз. Ва шукр қилувчиларни мукофотлармиз

    [146] Қанчадан-қанча Пайғамбарлар билан бирга кўплаб роббонийлар жанг қилганлар. Улар Аллоҳ йўлида етган мусийбатдан бўшашмаганлар, заифлашмаганлар ва бўйсунмаганлар. Аллоҳ сабрлиларни севадир

    [147] Улар: «Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишимиздаги исрофимизни Ўзинг кечиргин, собитқадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин», деган гапдан ўзга гапни айтмаганлар

    [148] Бас, Аллоҳ уларга бу дунё савобини ва охиратнинг гўзал савобини берди. Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севадир

    [149] Эй, иймон келтирганлар! Агар куфр келтирганларга итоат қилсангиз, орқангизга қайтарурлар. Бас, зиён кўргувчиларга айланиб қолурсиз

    [150] Йўқ! Аллоҳ хўжангиздир. Ва У ёрдам берувчиларнинг яхшисидир

    [151] Тезда, куфр келтирганларнинг қалбига, Аллоҳга ҳужжатсиз нарсани ширк келтирганлари учун, қўрқувни солурмиз. Уларнинг қароргоҳи дўзахдир. Золимларнинг жойи қандай ҳам ёмон

    [152] Батаҳқиқ, Аллоҳ ваъдаси устидан чиқди. Сиз Унинг изни билан уларни қира бошладингиз. Токи заифлашиб, амр ҳақида ихтилоф қилиб ва сиз суйган нарсани кўрсатганидан сўнг, исён қилгунингизча. Орангизда дунёни хоҳлайдиган кимсалар бор ва орангизда охиратни хоҳлайдиган кимсалар бор. Сўнгра, сизларни имтиҳон қилиш учун улардан бурди. Батаҳқиқ, сизни афв этди. Аллоҳ мўминларга фазл эгаси бўлган Зотдир

    [153] Пайғамбар ортингиздан чақириб турса ҳам ҳеч кимга қарамай тирқираб қочганингизни эсланг. Ўтган нарсага ва етган мусийбатга хафа бўлмаслигингиз учун сизга ғам устига ғам берди. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор Зотдир

    [154] Сўнгра, ғамдан кейин сиздан бир тоифангизни қамраб олган мудроқни омонлик қилиб туширди. Бошқа тоифа эса, ўзи билан овора бўлиб, Аллоҳ ҳақида ноҳақ, жоҳилият гумонини қилиб: «Бизнинг қўлимизда нима иш бор эди», дейишди. Сен: «Ишнинг барчаси Аллоҳдандир», деб айт! Сенга ошкор қилмаган нарсаларини ичларида махфий тутарлар. Улар: «Агар қўлимизда бир иш бўлганида, бу ерда қатл қилинмас эдик», дерлар. Сен: «Агар уйларингизда бўлсангиз ҳам, қатл бўлиш тақдирида ёзилганлар ўз ўлим жойларига чиқар эдилар. Бу, Аллоҳ кўксингиздаги нарсани синаши ва қалбингиздагини яхшилаб поклаши учундир. Аллоҳ кўксингиздаги нарсани билувчи Зотдир», деб айт

    [155] Икки тўп тўқнашган куни сизлардан юз ўгириб қочганларни баъзи қилган ишлари туфайли шайтон йўлдан урди, холос. Батаҳқиқ, Аллоҳ уларни афв қилди. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [156] Эй, иймон келтирганлар! Куфр келтирганларга ва ер юзида юрган ва ғозий бўлган биродарлари ҳақида, агар бизнинг ҳузуримизда бўлганларида ўлмас эдилар ва қатл қилинмас эдилар, дейдиганларга ўхшаманг. Буни Аллоҳ қалбларида ҳасрат қилиши учун айтурлар. Аллоҳ тирилтирур ва ўлдирур. Аллоҳ қилган амалларингизни кўрувчи Зотдир

    [157] Гарчи Аллоҳ йўлида қатл қилинсангиз ҳам ёки ўлсангиз ҳам, Аллоҳдан бўладиган мағфират ва раҳмат улар жамлайдиган нарсадан яхшидир

    [158] Гарчи ўлсангиз ҳам ёки қатл қилинсангиз ҳам, албатта, Аллоҳ ҳузурида йиғилурсиз

    [159] Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир

    [160] Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам ёрдам берар эди. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар

    [161] Пайғамбарга хиёнат ҳеч тўғри келмас. Кимки хиёнат қилса, қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келадир. Сўнгра, ҳар бир жон касбига яраша тўлиқ оладир. Уларга зулм қилинмас

    [162] Аллоҳнинг розилигини излаган одам Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва борар жойи жаҳаннам бўлган одамга ўхшармиди! Ва у қандай ҳам ёмон жой

    [163] Уларнинг Аллоҳнинг ҳузуридаги даражалари турлича. Аллоҳ қилаётган амалларини кўриб турувчи Зотдир

    [164] Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам

    [165] Сен: «Сизга мусийбат етган пайтда, ҳолбуки, ўзингиз ҳам икки бараварини етказган эдингиз, бу қаердан, дейсизми?! Бу ўзингизнинг ҳузурингиздан!» деб айт. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир

    [166] Икки жамоа тўқнашган куни сизга мусийбат Аллоҳнинг изни билан ва мўминларни билиш учун

    [167] Ва мунофиқлик қилаётганларни билиш учун етди. Ва уларга: «Келинглар, Аллоҳнинг йўлида уруш қилинглар ёки мудофаа қилинглар», дейилди. Улар: «Агар жанг бўлишини аниқ билсак, сизга эргашардик», – дедилар. Улар ўша кунда иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Тиллари билан дилларида йўқ нарсани айтурлар. Аллоҳ беркитаётган нарсаларини яхши билувчи Зотдир

    [168] Улар ўз биродарларига ва (урушга чиқмай) ўтирганларга: «Агар бизга итоат қилганларида қатл қилинмас эдилар», – дейишди. Сен: «Агар гапингиз рост бўлса, ўзингиздан ўлимни қайтариб кўринг-чи», деб айт

    [169] Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки, улар — тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар

    [170] Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ва ҳали ортларидан ўзларига қўшилмаган биродарларига, уларга хавф йўқлигининг ҳамда хафа ҳам бўлмасликларининг хушхабарини бермоқдалар

    [171] Улар Аллоҳдан бўлган неъмат ва фазлнинг ҳамда, албатта, Аллоҳ мўминларнинг ажрини зое қилмаслигининг хушхабарини бермоқдалар

    [172] Улар жароҳат етгандан кейин ҳам Аллоҳ ва Пайғамбар чақириғига жавоб берадиганлардир. Улардан яхшилик ва тақво қилганларига улуғ ажрлар бордир

    [173] Уларга кишилар: «Албатта, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар», деганда, иймонлари зиёда бўлди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил», – дедилар

    [174] Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила уларга ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир

    [175] Албатта, бундай бўлишингиз шайтондандир, у ўз яқинларидан қўрқитур. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар

    [176] Куфрга ошиқаётганлар сени хафа қилмасин. Албатта, улар ҳаргиз Аллоҳга бирор зарар етказа олмаслар. Аллоҳ уларга охиратда насиба қилмасликни хоҳлайдир. Уларга улкан азоб бордир

    [177] Албатта, куфрни иймонга сотиб олганлар Аллоҳга ҳаргиз бирор зарар етказа олмаслар. Уларга аламли азоб бордир

    [178] Куфр келтирганлар уларни тек қўйганимизни ўзлари учун яхши деб ҳисобламасинлар. Биз уларни фақат гуноҳлари кўпайиши учунгина тек қўямиз. Уларга хорловчи азоб бордир

    [179] Аллоҳ мўминларни покидан нопокини ажратмасдан, сиз турган ҳолда, қўйиб қўймас. Аллоҳ сизларни ғайбдан хабардор қилиб қўймас. Лекин Аллоҳ Ўз Пайғамбарларидан кимни хоҳласа, танлаб оладир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринглар. Агар иймон келтирсангиз ва тақво қилсангиз, сизларга улуғ ажр бордир

    [180] Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳгадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир

    [181] Батаҳқиқ, Аллоҳ: «Албатта, Аллоҳ камбағал ва биз боймиз», деганларнинг гапини эшитди. Айтганларини ва Пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганларни ёзиб қўямиз ва: «Куйдирувчи азобни татиб кўринг!» деймиз

    [182] Бундоқ бўлишлиги сизнинг ўз қўлингиз ила қилганингиз туфайлидир. Албатта, Аллоҳ бандаларига зулм қилувчи эмас

    [183] «Албатта, Аллоҳ биздан ўтда куядиган қурбонлик келтирмаган Пайғамбарга ишонмаслигимизга аҳд олган», дейдиганларга: «Мендан олдин ҳам сизларга Пайғамбарлар очиқ-ойдин баёнотлар ва сиз айтган нарса билан келганлар. Агар ростгўй бўлсаларингиз, нимага уларни ўлдирдингиз?» деб айт

    [184] Агар сени ёлғончи қилсалар, сендан олдин очиқ-ойдин баёнотлар, ҳикматли китоблар ва нурли китоблар билан келган Пайғамбарларни ҳам ёлғончи қилганлар

    [185] Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас

    [186] Албатта, молу жонда синовга учрайсиз. Албатта, сиздан олдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз. Агар сабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, бу салмоқли ишлардандир

    [187] Аллоҳ китоб берилганлардан, уни одамларга албатта баён қилурсиз ва беркитмассиз, деб аҳд олганини эсла. Бас, уни ортларига қаратиб отдилар ва арзон нархга сотдилар. Сотиб олган нарсалари қандай ҳам ёмон

    [188] Қилганларига хурсанд бўлиб, қилмаганларига мақталишни суядиганларни азобдан нажотда деб ҳисоблама. Уларга аламли азоб бор

    [189] Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [190] Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор

    [191] Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар: «Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин

    [192] Роббимиз, албатта, Сен кимни дўзахга киритсанг, батаҳқиқ, уни шарманда қилибсан. Ва золимларга ёрдам берувчилар йўқ

    [193] Роббимиз, биз нидо қилувчининг «Роббингизга иймон келтиринг!» деб нидо қилаётганини эшитдик ва иймон келтирдик. Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин

    [194] Роббимиз, бизга Пайғамбарларингга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни қиёмат куни шарманда қилмагин. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмассан», дерлар

    [195] Роббилари уларнинг (дуоларини) ижобат қилиб: «Мен сизлардан эркагу аёл амал қилувчининг амалини зое қилмасман. Баъзингиз баъзингиздансиз. Ҳижрат қилганлар, диёрларидан чиқарилганлар, Менинг йўлимда азият чекканлар, жанг қилганлар ва қатл бўлганларнинг ёмонликларини ўчирурман ҳамда уларни албатта остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритурман, бу — Аллоҳнинг ҳузуридан савобдир. Ва Аллоҳ — ҳузурида гўзал савоб бор Зотдир», деди

    [196] Куфр келтирганларнинг юрт кезишлари сени алдаб қўймасин

    [197] Бу озгина матоҳдир. Сўнгра ўринлари жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон ётоқ

    [198] Лекин Роббиларига тақво қилганлар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бўлиб, унда абадий қолурлар. Бу Аллоҳдан зиёфатдир. Аллоҳ ҳузуридаги нарса аброрлар учун яхшидир

    [199] Албатта, аҳли китоблардан Аллоҳга, сизларга туширилган нарсага, уларга туширилган нарсага иймон келтирадиганлари, Аллоҳга ўзини хор тутиб бўйин эгадиганлари, Аллоҳнинг оятларини арзон баҳога сотмайдиганлари бордир. Ана ўшаларга Роббилари ҳузурида ажр бордир. Албатта, Аллоҳ тезҳисоб Зотдир

    [200] Эй, иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг. Курашга бел боғлаб туринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки, ютуққа эришсангиз

    Surah 4
    Niso

    [1] Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқаларини узиш)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингизда кузатиб турувчи Зотдир

    [2] Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни покка алмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, бу катта гуноҳ бўлур

    [3] Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани (олинг) ёки қўлингизда мулк бўлганлар билан (кифояланинг). Мана шу, жабр қилмаслигингизга яқинроқдир

    [4] Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин

    [5] Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўша моллардан ризқлантиринг, кийинтиринг ва уларга яхши сўзлар айтинг

    [6] Етимларни то никоҳ(ёши)га етгунларича синаб туринглар. Агар уларнинг эс-ҳуши жойида эканини билсангиз, уларга ўз молларини топширинг. У молларни исроф ила ва эгаларининг катта бўлиб қолишидан қўрқиб шошилиб еманг. Бой бўлганлар иффатли бўлсинлар. Ким камбағал бўлса, тўғрилик билан есин. Уларга ўз молларини топшираётганингизда гувоҳлар келтиринг. Ҳисобчиликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур

    [7] Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларнинг насибаси бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларнинг насибаси бор. У оз бўлсин, кўп бўлсин — фарз қилинган насибадир

    [8] Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозир бўлсалар, уларни у(мерос)дан ризқлантиринглар ҳамда уларга яхши гаплар айтинглар

    [9] Ўзлари заифҳол зурриётларини ортдан қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар

    [10] Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар

    [11] Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бир ўғилга икки қиз насибасича беришни амр этади. Агар улар иккитадан кўп (аёл) бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар у(маййит)нинг боласи бўлса, у тарк қилган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг. Оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмассизлар. Бу, Аллоҳ жорий қилган фарздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [12] Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг — агар уларнинг боласи бўлмаса — ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзларини адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг — агар болангиз бўлмаса — чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзингизни адо этгандан сўнг. Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир тегур. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар. Зарар қилмайдиган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг. Булар Аллоҳнинг васиятидир. Ва Аллоҳ билувчи ҳамда Ҳалийм Зотдир

    [13] Ана ўшалар Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса, У Зот уни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатга абадий қолиш учун киритадир. Бу эса, улкан ютуқдир

    [14] Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У Зот уни абадий қолиш учун дўзахга киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир

    [15] Аёлларингиздан фоҳиша (зино) қилганларига ўзларингиздан тўртта гувоҳ келтиринг. Агар гувоҳлик берсалар, уларни то ўлим етгунча ёки Аллоҳ бир йўл кўрсатгунча уйларида тутиб туринг

    [16] Сизлардан ўша(фоҳиша) ишни қилган икки эркакка озор беринглар. Агар икковлари тавба қилсалар ва тузалсалар, уларни тек қўйинг. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳимли Зотдир

    [17] Жаҳолат-ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тезда тавба қиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қиладир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [18] Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни тайёрлаб қўйганмиз

    [19] Эй, иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни зулм-ла меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фоҳиша иш қилмасалар, берган нарсаларингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса

    [20] Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига ҳаддан зиёд маҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг. Уни бўҳтон ва катта гуноҳ ҳолида олаверасизми

    [21] Ва қандай ҳам олурсиз?! Ахир, бир-бирингизга қовушдингиз ва улар сиздан мустаҳкам аҳду паймон олганлар-ку

    [22] Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг! Аввал ўтган бўлса, майли. Бу иш, албатта, фоҳиша, ғазабнок иш ва қандай ҳам ёмон йўлдир

    [23] Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаром қилинди. Агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, (қизларига уйланишингизда) гуноҳ йўқ. Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари, опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳимли Зотдир

    [24] Қўлингизга мулк бўлиб тушганлардан бошқа эрли аёллар ҳам (ҳаром қилинди). Бу сизларга Аллоҳнинг ёзганидир. Ана ўшалардан бошқаларни поклик ва зино аралаштирмаган ҳолда молларингиз ила талаб қилмоғингиз ҳалол қилинди. Улардан ҳузурланишингиз сабабидан маҳрларини беринг. Бу фарздир. Фарз маҳрдан кейин ўзаро розилик ила келишганингиз гуноҳ эмас. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [25] Сизлардан ким ҳур мўминаларни никоҳига олишга имкон топмаса, қўлингизда мулк бўлган мўмина қизларингиздан (уйлансин). Аллоҳ иймонингизни билувчи Зотдир. Ҳаммаларингиз бирсиз. Уларни никоҳингизга аҳлларининг изни ила олинг. Ва яхшилик билан маҳрларини беринг. Улар покиза, зинокор эмас ва ўйнаш тутмаган бўлсинлар. Эрга текканларидан сўнг фоҳиша иш қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган азобнинг ярми бериладир. Бу бузилишдан қўрққанлар учундир. Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимлидир

    [26] Аллоҳ сизларга баён қилиб беришни, сизни олдингиларнинг йўлига ҳидоят қилишни ва тавбаларингизни қабул этишни хоҳлайдир. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [27] Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайдир. Шаҳватларга эргашадиганлар эса, улкан оғишга мойил бўлишингизни хоҳлайдир

    [28] Аллоҳ сиздан енгиллатмоқни хоҳлайдир. Ва инсон заиф яратилгандир

    [29] Эй, иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳимлидир

    [30] Ким ўшани тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни дўзахга киритурмиз. Бу эса, Аллоҳга осондир

    [31] Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда бўлсангиз, гуноҳларингизни кечирурмиз ва сизни яхши жойга киритамиз

    [32] Аллоҳ баъзингизни баъзингиздан афзал этган нарсаларни (ҳасад ила) орзу этманг. Эркакларга ўз касбидан насиба бор. Аёлларга ўз касбидан насиба бор. Аллоҳдан фазлини сўранг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир

    [33] Ота-она ва қариндошлар қолдирган нарсага ҳар бир киши учун меросхўрлар қилдик. Қасамингиз ила боғланганларга насибасини беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир

    [34] Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар — итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб (эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ юксак мақомли буюк Зотдир

    [35] Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштирур. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир

    [36] Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчиларни ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас

    [37] Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаганмиз

    [38] Улар молларини кишилар кўриши учун сарфларлар. Ҳамда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмаслар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин

    [39] Агар Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирсалар, Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган нарсадан нафақа қилсалар, уларга нима зарар бўладир? Аллоҳ уларни яхши билувчи Зотдир

    [40] Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас. Агар яхшилик бўлса, бир неча бор кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан улуғ ажр берур

    [41] Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлур

    [42] Куфр келтирганлар ва Расулга исён қилганлар ўша кунда ерга қоришиб кетишни истарлар ва Аллоҳдан ҳеч гапни яшира олмаслар

    [43] Эй, иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда — то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча — намозга яқинлашманг ва жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилмагунингизча. Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли. Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сиздан бирингиз таҳоратхонадан келса ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ-ла таяммум қилинг. Бас, юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг. Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва мағфират қилувчи Зотдир

    [44] Китобдан насиба берилганларнинг залолатни сотиб олишларини ва сиз йўлдан адашишингизни исташларини кўрмайсизми

    [45] Аллоҳ сизнинг душманларингизни билувчи Зотдир. Валийликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. Нусрат берувчиликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур

    [46] Яҳудий бўлганлардан калималарни ўз жойидан бузиб ўзгартирувчилар бор. Улар тилларини буриб ва динга таъна етказиб: «Эшитдик ва исён қилдик, эшит, эшитмай қолгур ва «Роина» дерлар. Агар улар, эшитдик, ва итоат қилдик, эшит ва бизга назар сол, деганларида, албатта, ўзларига яхши ва тўғри бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлади. Бас, озгиналаридан бошқалари иймон келтирмаслар

    [47] Эй, китоб берилганлар! Юзларни бузиб, орқаларига бурмасимиздан ёхуд уларни шанба одамларини лаънатлаганимиздек лаънатламасимиздан олдин, сизлардаги нарсани тасдиқловчи бўлиб келган нарсага иймон келтиринг. Аллоҳнинг иши амалга ошгусидир

    [48] Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир

    [49] Ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмайсанми?! Йўқ! Аллоҳ кимни хоҳласа, шуни поклайдир. Ва қилча зулм қилинмаслар

    [50] Уларнинг Аллоҳга ёлғон тўқишини кўрмайсанми?! Шунинг ўзи ҳам очиқ-ойдин гуноҳликка етарлидир

    [51] Китобдан насибадор бўлганларнинг ботилга ва тоғутга иймон келтиришларини ва куфр келтирганларни (кўрсатиб): «Анавилар, иймон келтирганлардан кўра ҳидоятлироқ йўлдалар», дейишларини кўрмайсанми

    [52] Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлагандир. Кимни Аллоҳ лаънатласа, унга ҳеч нусратчи тополмассан

    [53] Ёки улар мулкдан насибадорлар-у, шундай тақдирда ундан одамларга зиғирча ҳам бермасларми

    [54] Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми? Батаҳқиқ, Иброҳим оиласига китобни, ҳикматни ва улуғ мулкни берганмиз-ку

    [55] Бас, уларнинг ичида у(Муҳаммад)га иймон келтирганлар ҳам бор, ундан юз ўгириб куфр келтирганлар ҳам бор. Жаҳаннам куйдириш азобига кифоя қилур

    [56] Оятларимизга куфр келтирганларни, албатта, дўзахга киритармиз. Қачонки, терилари етиб пишганда, азобни тортишлари учун бошқа тери алмаштирармиз. Албатта, Аллоҳ Азийз ва Ҳакийм Зотдир

    [57] Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларни, албатта, остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритармиз. Унда абадий, боқий қолурлар. Унда уларга покиза жуфтлар бор. Ва уларни қуюқ сояларга киритармиз

    [58] Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қилур. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи Зотдир

    [59] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир

    [60] Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб боришни истарлар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилганлар. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайдир

    [61] Агар уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Пайғамбар ҳузурига келинглар», дейилса, мунофиқлар сендан тамоман юз ўгирганларини кўрурсан

    [62] Энди, қилган нарсалари туфайли уларга мусийбат етгандан сўнг, сенга келиб, Аллоҳ ила қасам ичиб: «Биз фақат яхшилик ва тавфиқни хоҳлаган эдик», дейишлари қандай бўлди

    [63] Ана ўшаларнинг қалбларидагини Аллоҳ биладир. Бас, уларнинг қилганидан юз ўгир! Уларга ваъз қил! Ёлғиз ўзларига етказиб сўзла

    [64] Қайси бир Пайғамбарни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳимли Зот эканини топган бўлур эдилар

    [65] Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин, чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар

    [66] Агар Биз уларга, ўзларингизни ўлдиринг ёки ўзингизни диёрларингиздан чиқаринг, деб фарз қилганимизда, озгиналаридан бошқаси буни қилмас эдилар. Улар ўзларига ваъз қилинган нарсаларни қилганларида эди, ўзларига яхши ва саботлари мустаҳкам бўлар эди

    [67] У ҳолда, Биз ҳам уларга Ўз ҳузуримиздан улуғ ажр берган бўлур эдик

    [68] Ва уларни тўғри йўлга ҳидоят қилур эдик

    [69] Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва улар қандай ҳам яхши рафиқ (ҳамроҳ)лардир

    [70] Бу — Аллоҳдан бўлган фазлдир ва билгувчиликда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур

    [71] Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни ҳушёр тутинг ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалинг ёки тўп ҳолингизда қўзғалинг

    [72] Албатта, ичингизда ортда қоладиганлар ҳам бор. Агар сизга мусийбат етса, у: «Аллоҳ Ўзи менга неъмат берди, яхшиямки, улар билан бирга ҳозир бўлмаганим», дейди

    [73] Агар сизга Аллоҳдан фазл етса, худди сиз билан унинг орасида дўстлик бўлмагандек, «Қани энди, мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим», дейди

    [74] Охират учун бу дунё ҳаётини сотадиганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилсинлар. Ким Аллоҳнинг йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғолиб келса, Биз унга, албатта, улуғ ажрни берурмиз

    [75] Нима учун Аллоҳнинг йўлида ва: «Эй Роббимиз, бизни аҳли золим шаҳардан чиқаргин, бизга Ўз томонингдан дўст ато қилгин ва Ўз томонингдан нусратчи ато қилгин» деяётган заифҳол эркагу аёл ва болалар йўлида жанг қилмайсизлар

    [76] Иймон келтирганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар. Куфр келтирганлар тоғутнинг йўлида жанг қилурлар. Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинг. Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир

    [77] Қўлингизни тийинг, намоз ўқиб, закот беринг, деб айтилган кимсаларни кўрмайсанми?! Уларга уруш фарз қилинганда, бирдан, бир гуруҳлари одамлардан худди Аллоҳдан қўрққандек ёки ундан ҳам қаттиқроқ қўрқишмоқда. Ва: «Эй Роббимиз, бизга урушни нега фарз қилдинг, бироз ортга суриб турсанг бўлмасмиди?!» демоқдалар. «Дунёнинг матоҳи оз, охират эса, тақво қилганларга яхшидир. Ва қилчалик зулм қилинмассизлар», деб айт

    [78] Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир. Агар уларга яхшилик етса, бу Аллоҳдан, дерлар. Ёмонлик етганда эса, бу сендан, дерлар. «Ҳаммаси Аллоҳдан», деб айт! Анави қавмларга нима бўлдики, гапни тушунай демаслар

    [79] Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир. Ва сенга етган ёмонлик нафсингдандир. Биз сени одамларга Пайғамбар қилиб юбордик. Шоҳидликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур

    [80] Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлур. Ким юз ўгирса, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ

    [81] Улар, итоат, дерлар. Ҳузурингдан чиққач эса, бир тоифалари айтганингдан бошқага хуфёна тил бириктирарлар. Аллоҳ хуфёна тил бириктирган нарсаларини ёзиб қўядир. Бас, улардан юз ўгир ва Аллоҳга таваккал қил. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур

    [82] Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар

    [83] Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш — хабар етса, уни таратурлар. Агар уни Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан иш негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганда, озгинангиздан бошқангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз

    [84] Аллоҳнинг йўлида жанг қил! Ўзингдан бошқадан масъул қилинмассан. Мўминларни қизиқтир. Шоядки, Аллоҳ куфр келтирганларнинг шиддатини дафъ қилса. Аллоҳ шиддати қаттиқ ва азоби ортиқ Зотдир

    [85] Ким яхши шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Ким ёмон шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Аллоҳ ҳар бир нарсанинг баҳосини берувчи Зотдир

    [86] Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи Зотдир

    [87] Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У сизларни қоим бўлишида ҳеч шубҳа йўқ қиёмат куни албатта жамлайдир. Ким Аллоҳдан кўра ростгўйроқ

    [88] Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида иккига бўлинасизлар?! Ҳолбуки, Аллоҳ уларни расво қилиб қўйди-ку. Аллоҳ адаштирган кимсаларни ҳидоят қилмоқчи бўласизларми?! Аллоҳ кимни адаштирган бўлса, унга йўл топа олмассан

    [89] Улар сиз ҳам худди ўзларидек кофир бўлиб, уларга тенглашишингизни хоҳларлар. Токи Аллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича, улардан дўст тутманг. Агар юз ўгириб кетсалар, бас, уларни тутинг ва қаерда топсангиз, ўлдиринг. Улардан дўст ҳам, ёрдамчи ҳам тутманг

    [90] Магар сиз билан орасида аҳднома бор қавмга етиб борсалар ёки сизлар билан ҳам, ўз қавмлари билан ҳам урушиш кўнгилларига сиғмасдан ҳузурингизга келсалар, майли. Аллоҳ хоҳлаганида, уларни сиздан устун қилиб қўярди ва улар сизларга қарши уруш қилардилар. Агар сиздан четлансалар ва сиз билан урушмасдан, тинчликни таклиф қилсалар, Аллоҳ сизларга уларнинг зиддига йўл бермас

    [91] Сиздан ҳам, ўз қавмларидан ҳам омонда бўлишни хоҳлайдиган, фитнага қайтарилган чоғларида унга шўнғийдиган бошқа бировларни ҳам кўрасизлар. Агар сиздан четланмасалар, сизга тинчликни таклиф қилмасалар ва қўлларини тиймасалар, бас, уларни тутинг ва қаерда топсангиз, ўлдиринг. Ана ўшандайлар устидан сизга очиқ ҳақ бердик

    [92] Мўмин мўминни ўлдирмас. Магар билмасдан қилиши мумкин. Кимки мўминни билмасдан ўлдириб қўйса, бас, унга мўмин қулни озод қилиш ва (ўлганнинг) аҳли кечирмасалар, хун бериш вожиб бўлур. Агар у сизга душман қавмдан бўлиб, ўзи мўмин бўлса, мўмин қулни озод қилиш вожиб бўлур. Агар у сиз билан орасида аҳдномаси бор қавмдан бўлса, аҳлига бериладиган хун ва мўмин қулни озод қилиш вожиб бўлур. Ким топмаса, Аллоҳга тавба учун кетма-кет икки ой рўза тутиш вожиб бўлур. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [93] Ким бир мўминни қасдан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир

    [94] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқсангиз, аниқлаб олинглар ва сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар. Бу дунё ҳаётининг ўткинчи ўлжасини истайсизлар, Аллоҳнинг ҳузурида эса, кўплаб ўлжалар бор. Авваллари сиз ҳам шундай эдингиз, Аллоҳ сизга неъмат берди. Бас, аниқлаб олинг. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир

    [95] Мўминлардан бешикаст бўла туриб ўтириб қолганлари билан Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилувчилари баробар бўлмаслар. Аллоҳ моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилувчиларнинг даражасини ўтириб қолувчилардан афзал қилди. Аллоҳ ҳаммага яхшиликни ваъда қилган. Аллоҳ мужоҳидларни ўтириб қолувчилардан улуғ ажр ила афзал қилган

    [96] Ўзидан бўлган даражалар ила, мағфират ва раҳмат ила (афзал қилган). Ва Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳимли Зотдир

    [97] Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: «Нима қилаётган эдинглар?» дерлар. Улар: «Ер юзида бечора эдик», дерлар. «Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!» дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой

    [98] Фақат эркаклар, аёллар ва болалардан иборат, бирон чорага қодир бўлмаган, йўлни топа олмаган бечораларгина бундан мустасно

    [99] Ана ўшалар, шоядки, Аллоҳ уларни афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этувчи ва мағфират қилувчи Зотдир

    [100] Ким Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўпгина паноҳгоҳлар ва кенгчилик топадир. Ким уйидан Аллоҳ ва Расулга ҳижрат қилиб чиқса-ю, сўнгра унга ўлим етса, албатта, унинг ажри Аллоҳ зиммасига тушадир. Ва Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳимли Зотдир

    [101] Ер юзида жавлон урганингизда, куфр келтирганлар сизга фитна қилишидан хавф қилсангиз, намозни қаср қилиб адо этмоғингизда гуноҳ йўқдир. Албатта, кофирлар сизга очиқ душмандирлар

    [102] Улар ичида бўлсанг-у, намоз адо қилмоқчи бўлсанг, улардан бир тоифаси сен билан турсин ва силоҳларини ўзлари билан олсинлар. Сажда қилганларидан кейин орқангизга ўтсинлар. Намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб, сен билан намоз ўқисин. Эҳтиёт бўлиб, силоҳларини ўзлари билан олсинлар. Силоҳларингиз ва матоҳларингиздан ғофил бўлсангиз, куфр келтирганлар устингиздан бирдан ҳамла қилишни истарлар. Ёмғирдан озор етса ёки бемор бўлсангиз, силоҳларингизни қўймоғингизда гуноҳ йўқдир. Ҳушёр бўлинглар! Албатта, Аллоҳ кофирларга хорловчи азоб тайёрлагандир

    [103] Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир

    [104] У қавмни қувишда бўш келманг. Агар алам чекаётган бўлсангиз, улар ҳам сиз алам чекаётганингиздек алам чекмоқдалар. Сиз эса, Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдасиз. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [105] Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила одамлар орасида сенга Аллоҳ кўрсатганича ҳукм қилишинг учун туширдик. Сен хоинларнинг ёнини олувчи бўлма

    [106] Аллоҳга истиғфор айт! Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [107] Ўз жонларига хиёнат қиладиганларни мудофаа қилма. Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас

    [108] Одамлардан яширарлар ва Аллоҳдан яшира олмаслар. Ҳолбуки, У Ўзи рози бўлмайдиган гапни хуфёна келишаётганларида ҳам улар ила биргадир. Ва Аллоҳ улар қилаётган амалларни иҳота қилувчи Зотдир

    [109] Ҳой, сизлар! Бу ҳаёти дунёда уларнинг ёнини олдингиз. Қиёмат кунида Аллоҳ олдида уларнинг ёнини ким оладир ёки ким уларга вакил бўладир

    [110] Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳимли Зот топадир

    [111] Ким гуноҳ қилса, уни фақатгина ўз зарарига қиладир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [112] Ким хато ёки гуноҳ қилса-ю, сўнгра уни беайбга ағдарса, шубҳасиз, бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз бўйнига олибдир

    [113] Агар сенга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, улардан бир тоифаси сени адаштиришга уринган эдилар. Улар фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сенга ҳеч зарар етказа олмаслар. Аллоҳ сенга китобни ва ҳикматни туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди

    [114] Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берурмиз

    [115] Ким ўзига ҳидоят равшан бўлгандан кейин Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонга қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой

    [116] Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, қаттиқ адашган бўлур

    [117] Улар Ундан бошқа фақат аёл санамларга ибодат қилурлар ва фақат бебош шайтонга ибодат қилурлар

    [118] Аллоҳ уни лаънатлади. У эса: «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани оламан

    [119] Уларни адаштираман, хомхаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар», деди. Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиёнга учрайдир

    [120] У уларга ваъда берур ва хомхаёлларга солур. Шайтон уларга ғурурдан бошқа нарсани ваъда қилмас

    [121] Ана ўшаларнинг жойлари жаҳаннамдир. Ва ундан қутулиш йўлини топа олмаслар

    [122] Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритурмиз. Унда абадий — бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми

    [123] Сизларнинг хомхаёлингизча ҳам эмас, аҳли китобларнинг хомхаёлича ҳам эмас. Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзига Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас

    [124] Эркакми, аёлми — ким мўмин бўлган ҳолда яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас

    [125] Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган ва Иброҳимнинг тўғри динига эргашган кимсанинг динидан ҳам яхшироқ дин борми? Ва Аллоҳ Иброҳимни дўст тутган эди

    [126] Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсани иҳота қилган Зотдир

    [127] Сендан аёллар ҳақида фатво сўрарлар. «Аллоҳ сизга улар ҳақида ва китобда тиловат қилинадиган, сиз уларга тайин қилинган нарсани бермай никоҳига рағбат қилганингиз аёллар ҳақида, заифҳол болалар ҳақида ва етимларга адолат қилмоғингиз ҳақида фатво берадир», деб айт. Аллоҳ қилган ҳар бир яхшилигингизни билувчи Зотдир

    [128] Агар аёл киши ўз эридан нафрат ва юз ўгириш содир бўлишидан қўрқса, икковлари ўзаро сулҳга келишишларида гуноҳ йўқ. Сулҳ яхшидир. Нафслар қизғанишга ҳозирдир. Агар яхшилик ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардор Зотдир

    [129] Агар роса ҳаракат қилсангиз ҳам, хотинлар ўртасида адолатли бўла олмассизлар. Бир йўла мойил бўлиб кетиб, (баъзисини) муаллаққа ўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [130] Агар ажрашсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан ҳар бирини беҳожат қилур. Аллоҳ фазли кенг ва ҳикматли Зотдир

    [131] Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Батаҳқиқ, Биз сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», деб васият қилдик. Агар куфр келтирсангиз, албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ беҳожат ва мақталган Зотдир

    [132] Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Вакил бўлишга Аллоҳ кифоядир

    [133] Агар У Зот хоҳласа, эй одамлар, сизларни кетказиб, бошқаларни келтирур. Ва Аллоҳ бунга қодир бўлган Зотдир

    [134] Ким бу дунё савобини истаса, билсинки, Аллоҳнинг ҳузурида ҳам бу дунёнинг, ҳам у дунёнинг савоби бордир. Ва Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи Зотдир

    [135] Эй, иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинроқдир. Ҳавойи нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир

    [136] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига, У Ўз Расулига туширган китобга ва бундан олдин туширган китобга иймон келтиринг. Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади

    [137] Албатта, иймон келтирганларидан кейин куфр келтирганлар, сўнгра иймон келтириб яна куфрга кетган ва куфрида зиёда бўлганларни Аллоҳ мағфират қилмас ва тўғри йўлга ҳидоят этмас

    [138] Мунофиқларга уларга албатта аламли азоб бўлишининг башоратини бер

    [139] Улар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутадиганлардир. Уларнинг олдида иззат, куч-қудрат излайдиларми? Албатта, иззат, куч-қудратнинг барчаси Аллоҳнинг ҳузуридадир

    [140] Батаҳқиқ, сизларга китобда: «Аллоҳнинг оятларига куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган чоғда, бошқа гапга ўтмагунларича, улар билан ўтирманглар», деб туширди. Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз. Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамловчидир

    [141] Улар сизларни кузатиб турурлар. Сизларга Аллоҳ томонидан фатҳ бўлса: «Сизлар билан бирга эмасмидик?!» дерлар. Агар кофирларга насиба бўлса: «Сизларга устун келиб, мўминлардан ҳимоя қилмадикми?» дерлар. Аллоҳ қиёмат куни улар орасида ҳукм қилур. Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас

    [142] Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турурлар ва Аллоҳни камдан-кам зикр қилурлар

    [143] Улар орада сарсондирлар. На анавиларга қўшила оладирлар ва на манавиларга қўшила оладирлар. Аллоҳ кимни йўлдан адаштирса, ҳаргиз унга йўл топа олмассан

    [144] Эй, иймон келтирганлар! Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманг. Аллоҳнинг ҳузурида ўз зиддингизга очиқ ҳужжат қилишни хоҳлайсизми

    [145] Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан

    [146] Магар тавба қилиб, солиҳ амаллар қилган, Аллоҳни маҳкам ушлаган ва Аллоҳ учун динга ихлос қўйганлар — ана ўшалар мўминлар ила биргадирлар. Аллоҳ, албатта, мўминларга улуғ ажр берур

    [147] Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?! Аллоҳ Шакур(оз амал учун кўп савоб берувчи) ва билувчи Зотдир

    [148] Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмас. Магар мазлумдан бўлса, майли. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир

    [149] Агар яхшиликни ошкора ёки махфий қилсангиз ёки ёмонликни афв этсангиз, албатта, Аллоҳ афвли ва қодир Зотдир

    [150] Албатта, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига куфр келтирадиганлар ва Аллоҳ ила Пайғамбарлари орасида айримчиликни ирода қиладиганлар ҳамда баъзиларига иймон ва баъзиларига куфр келтирамиз, деб ана ўшандай ора йўлни тутишни хоҳлайдиганлар

    [151] Ана ўшалар, ҳақиқий кофирлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйганмиз

    [152] Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганларга ва уларнинг бирортасини ҳам айирмаганларга — ана ўшаларга ажрларини албатта берурмиз. Ва Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [153] Аҳли китоблар сендан уларга осмондан китоб тушириб беришингни сўрарлар. Мусодан бундан ҳам катта нарсани сўраганлар — «Бизга Аллоҳни ошкора кўрсат», деганлар. Бас, зулмлари туфайли уларни чақмоқ урди. Сўнгра, уларга очиқ-ойдин баёнотлар келганидан кейин бузоқни (худо қилиб) олдилар. Бас, Биз буни ҳам афв қилдик ва Мусога очиқ-ойдин султон бердик

    [154] Ва аҳдномаларига мувофиқ, устиларига Турни кўтардик ва уларга: «Эшикдан эгилиб киринглар» ҳамда «Шанба куни ҳаддингиздан ошманг», дедик. Ва улардан мустаҳкам аҳднома олдик

    [155] Аҳдномаларини бузганлари, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Пайғамбарларни ноҳақдан ўлдирганлари, «қалбларимиз берк» деганлари учун. Йўқ! Балки, куфрлари сабабли Аллоҳ қалбларига муҳр босган, озгиналаридан бошқаси иймон келтирмаслар

    [156] «Ва куфрлари, Марямга қарши улкан бўҳтон айтганлари учун»

    [157] «Биз Аллоҳнинг Расули Масийҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир

    [158] Балки, уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ азийз ва ҳакийм бўлган Зотдир

    [159] Ҳеч бир аҳли китоб йўқки, унга ўлимидан олдин иймон келтирмаса. Қиёмат куни эса, у уларнинг зиддига гувоҳ бўлур

    [160] Яҳудий бўлганларга, уларнинг зулми, Аллоҳнинг йўлидан кўп тўсганлари учун, ўзларига ҳалол қилинган нарсани ҳаром қилдик

    [161] Ва қайтарилган бўлсалар ҳам, рибо олганликлари ва одамларнинг молларини ботил йўл билан еганлари учун. Ва уларнинг кофирлари учун аламли азобни тайёрлаб қўйдик

    [162] Лекин, улардан илмда мустаҳкам бўлганлари ва мўминлари сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирурлар. Хусусан, намозни қоим қилувчилар, закот берувчилар, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилар ҳам. Ана ўшаларга албатта улуғ ажр берурмиз

    [163] Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги Пайғамбарларга ваҳий юборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик

    [164] Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик. Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди

    [165] Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи Пайғамбарларни Аллоҳ ҳузурида одамларга Пайғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун юбордик. Ва Аллоҳ азийз ва ҳакийм бўлган Зотдир

    [166] Лекин Аллоҳ сенга нозил қилган нарсаси ила гувоҳлик берадир. Уни Ўз илми ила нозил қилди. Фаришталар ҳам гувоҳлик берурлар. Гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур

    [167] Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар, батаҳқиқ, қаттиқ адашгандирлар

    [168] Албатта, куфр келтирганлар ва зулм қилганларни Аллоҳ зинҳор мағфират қилмас ва йўлга ҳидоят ҳам қилмас

    [169] Магар жаҳаннам йўлига (ҳидоят қилур) ва унда абадий қолурлар. Бу, Аллоҳ учун осондир

    [170] Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизларга Роббингиздан ҳақ ила Пайғамбар келди. Бас, иймон келтиринг, ўзингизга яхши бўладир. Агар куфр келтирсангиз, албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [171] Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масийҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас. У Ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур

    [172] Масийҳ ҳам, муқарраб фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор бош тортмаслар. Ким Унинг ибодатидан бош тортса ва мутакаббирлик қилса, уларнинг ҳаммасини Ўзига тўплар

    [173] Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни эса, ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Аммо, ор қилиб кибрга кетганларни аламли азоб билан азоблар ва улар ўзлари учун Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топмаслар

    [174] Эй одамлар! Сизга Роббингиздан бурҳон келди ва сизга аниқ нурни нозил қилдик

    [175] Аллоҳга иймон келтирган ва Уни маҳкам тутганларни, шубҳасиз, Ўзидан бўлган раҳматга ва фазлга киритур ва уларни унга — тўғри йўлга ҳидоят қилур

    [176] Сендан фатво сўрарлар. «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво берур», деб айт. Агар бир одам ўлса-ю, унинг боласи бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярми берилур. Агар сингилнинг боласи бўлмаса, у ҳамма меросни олур. Агар сингил иккита бўлса, улар марҳумдан қолганнинг учдан иккисини олурлар. Агар (меросхўрлар) эркак-аёл биродарлар бўлсалар, бир эркак икки аёл ҳиссаси асосида олурлар. Адашмаслигингиз учун Аллоҳ баён қилмоқда. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир

    Surah 5
    Moida

    [1] Эй, иймон келтирганлар! Аҳдномаларга вафо қилинг! Сизга, кейин тиловат қилинадиганларидан бошқа, чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди, эҳромдалик вақтингизда овни ҳалол санамаган ҳолингизда. Албатта, Аллоҳ нимани ирода этса, шуни ҳукм қиладир

    [2] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг. Эҳромдан чиқиб ҳалол бўлсангиз, ов қилсангиз, майли. Масжидул Ҳаромдан тўсгани учун бир қавмни ёмон кўришингиз уларга тажовузкор бўлишингизга олиб бормасин. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир

    [3] Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Магар, (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол). Ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳам, чўплар ила фол очишингиз ҳам ҳаром қилинди. Бундай қилмоғингиз фосиқликдир. Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб, рози бўлдим. Кимки гуноҳга мойил бўлмаган ҳолида очликда музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [4] Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрарлар. Сен: «Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Овчи итларга ўхшатиб, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан уларга ҳам ўргатган овчи ҳайвонларингиз сизга тутиб берган нарсадан енглар. Уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳисоби тезкор Зотдир», деб айт

    [5] Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир. Ким иймонни инкор қилса, унинг амали беҳуда кетади ва охиратда у зиён кўрувчилардан бўладир

    [6] Эй, иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга Ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки, шукр қилсангизлар

    [7] Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва сиздан олган аҳдини эсланг. Ўзингиз: «Эшитдик ва итоат қилдик», дегансиз-а?! Ва Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ кўкраклардаги нарсани ҳам билгувчи Зотдир

    [8] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳ учун ҳақда туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардор Зотдир

    [9] Аллоҳ иймон келтириб яхши амалларни қилганларга ваъда қилди: Уларга мағфират ва улкан ажр бўлур

    [10] Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар — ана ўшалар дўзах эгаларидир

    [11] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Бир қавм сизга қўл узатмоқчи бўлганида, У уларнинг қўлларини сиздан қайтарган эди. Ва Аллоҳга тақво қилинг. Мўминлар Аллоҳга таваккал қилсинлар

    [12] Батаҳқиқ, Аллоҳ Бани Исроилдан аҳднома олди. Улардан ўн иккитасини нақиб қилиб юбордик. Ва Аллоҳ: «Албатта, Мен сизлар биланман. Агар намозни қоим қилсангиз, закотни берсангиз, Пайғамбарларимга иймон келтирсангиз, уларни қўлласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнинг хатоларингизни кечираман ҳамда сизни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман. Бас, бундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўладир», деди

    [13] Аҳдларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирдилар. Ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Уларнинг озгиналаридан бошқаларидан мудом хиёнат кўрасан. Бас, уларни афв эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севар

    [14] Ва, «Биз насоролармиз», деганларнинг ҳам аҳдномасини олдик. Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Биз улар орасида адоват ва ёмон кўришни қиёмат кунигача қўзғатдик. Аллоҳ, албатта, уларга қилмишлари ҳақида хабар берадир

    [15] Эй, аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У, сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб берур. Кўпгинасини эса, афв қилур. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди

    [16] У билан Аллоҳ Ўз розилигини истаганларни салом йўлларига бошлар ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга чиқарар. Ҳамда сиротул мустақиймга ҳидоят қилар

    [17] Батаҳқиқ, Масийҳ ибн Марям Аллоҳдир, деганлар ҳам кофир бўлдилар. Уларга: «Агар Аллоҳ Масийҳ ибн Марямни, унинг онасини ва ер юзидаги барча кимсаларни ҳалок этишни ирода қилса, ким Уни бирон нарсадан ман қила олади? Ҳолбуки, осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсалар Аллоҳникидир. У нимани хоҳласа, халқ қиладир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир», деб айт

    [18] Яҳудий ва насоролар: «Биз Аллоҳнинг ўғилларимиз ва Унинг маҳбубларимиз», – дедилар. Уларга: «Ундай бўлса, нимага У сизларни гуноҳларингиз туфайли азоблайдир? Балки, сизлар У яратган башардирсизлар. У кимни хоҳласа, мағфират қилади. Кимни хоҳласа, азоблайдир. Осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсалар Аллоҳникидир. Қайтиб бориш фақат Унинг Ўзигадир», – деб айт

    [19] Эй, аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизларга Пайғамбарлардан бўш даврда (динни) баён қиладир. Бизга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келмаган, демаслигингиз учун. Бас, батаҳқиқ, сизларга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келди. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [20] Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг. Ахир, У сиздан Пайғамбарлар юборди, подшоҳлар чиқарди ва оламларда бирортага бермаган нарсаларни берди-ку», – деганини эсла

    [21] Эй қавмим, Аллоҳ сизга ёзиб қўйган муқаддас ерга киринг. Ортингизга қайтманг, бас, зиён кўргувчига айланасиз

    [22] Улар: «Эй Мусо, унда зўравон қавм бор. Улар ундан чиқмагунларича биз ҳеч қачон кирмасмиз. Агар улар чиқсалар, биз кирувчидирмиз», – дедилар

    [23] Улардан У зотдан қўрқадиганлардан бўлган ва Аллоҳ уларга неъмат ато этган икки киши: «Уларнинг устига эшикдан кириб боринглар. Агар унга кирсаларинг, албатта ғолиб бўласизлар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккал қилингиз», – дедилар

    [24] Улар: «Эй Мусо, модомики, улар бор экан, биз зинҳор ва зинҳор у ерга кирмасмиз. Сен ўзинг Роббинг ила бориб икковлон уларга қарши уруш қилаверинглар. Биз бу ерда ўтириб турувчимиз», – дедилар

    [25] У: «Эй Роббим, албатта, мен ўзим ва биродаримдан бошқага эга эмасман. Ўзинг биз билан фосиқ қавмнинг орасини ажратгин», – деди

    [26] У: «Албатта, бу ер уларга қирқ йилгача ҳаромдир. Улар ер юзида ҳайрон бўлиб юрарлар. Фосиқ қавмлар учун хафа бўлма», – деди

    [27] Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: «Албатта, мен сени ўлдиражакман», – деди. Бириси: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир

    [28] Агар сен мени ўлдириш учун қўл кўтарсанг, мен сени ўлдириш учун қўл кўтармасман. Мен, албатта, оламларнинг Робби Аллоҳдан қўрқаман

    [29] Мен, албатта, менинг ҳам гуноҳимни, ўзингнинг ҳам гуноҳингни олиб кетишингни, шу сабабдан дўзах аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Ана ўша золимларнинг жазосидир», – деди

    [30] Нафси унга биродарини ўлдиришни яхши кўрсатди. Бас, уни ўлдирди. Шу сабабдан зиёнкорлардан бўлди

    [31] Аллоҳ ер юзида кезиб юрган қарғани унга биродарининг ўлигини қандай кўмишини кўрсатиш учун юборди. У: «Шўрим қурсин! Мана шу қарғачалик бўлиб, биродарим ўлигини кўма олмадим-а?!» – деди. Бас, у надомат қилувчилардан бўлди

    [32] Шунинг учун ҳам, Бани Исроилга: «Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади», деб ёздик. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарларимиз баёнотлар олиб келдилар. Сўнгра, бундан кейин ҳам, улардан кўплари ер юзида исроф қилгувчилардан бўлдилар

    [33] Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига қарши уруш қилувчилар, ер юзида фасод қилувчиларнинг жазоси, албатта, ўлдирилмоқлари ёки осилмоқлари ёхуд қўл-оёқлари қарама-қарши томондан кесилмоғи ёки ер юзида сургун қилинмоқларидир. Бу, уларга бу дунёда ор бўлур. Охиратда эса, уларга улкан азоб бор

    [34] Магар, уларга қодир бўлишингиздан олдин тавба қилсалар, билингки, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [35] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васийла ахтарингиз ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилингиз. Шоядки, ютуққа эришсангиз

    [36] Агар куфр келтирганлар қўлида ер юзидаги ҳамма нарса ва яна шунча нарса бўлса-ю, уни қиёмат кунининг азобидан қутулишга тўлов қилиб берсалар ҳам, улардан қабул қилинмас. Уларга аламли азоб бор

    [37] Улар дўзахдан чиқмоқчи бўлурлар. Аммо ундан чиқа олмаслар. Уларга муқим азоб бор

    [38] Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бу уларнинг қилмишига жазо ва Аллоҳдан иқобдир. Аллоҳ Азийз ва Ҳакиймдир

    [39] Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ, албатта, тавбасини қабул қиладир. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [40] Осмонлару ернинг мулки Аллоҳники эканлигини, кимни хоҳласа, азоблашини, кимни хоҳласа, мағфират қилишини ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини билмасмидинг

    [41] Эй Пайғамбар! Оғизлари ила: «Иймон келтирдик» деб, қалблари иймон келтирмаганлар ва яҳудий бўлганларнинг куфрга ошиқадиганларидан хафа бўлма. Улар ёлғонни кўп эшитурлар, сенга келмаган қавмлардан ҳам эшитурлар. Сўзларни жойларидан ўзгартирурлар. Улар: «Агар сизга бу берилса, олинглар, агар бу берилмаса, ҳазир бўлинглар», дерлар. Аллоҳ кимни фитнага солишни ирода қилса, унга Аллоҳ томонидан бўладиган бирон нарсани тўса олмассан. Аллоҳ ана ўшаларнинг қалбларини поклашни ирода қилмади. Уларга бу дунёда шармандалик бор. Уларга охиратда улкан азоб бор

    [42] Улар ёлғонни кўп эшитувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир. Агар сенга келсалар, ораларида ҳукм чиқар ёки улардан юз ўгир. Агар улардан юз ўгирсанг, сенга ҳеч зарар келтира олмаслар. Агар ҳукм қилсанг, ораларида адолат ила ҳукм қил. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир

    [43] Ўзларида Таврот бўла туриб, унда Аллоҳнинг ҳукми бўла туриб, қандай қилиб сени ҳакам қилурлар-у, сўнгра яна юз ўгириб кетурлар? Улар мўмин эмаслар

    [44] Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. У билан У зотга таслим бўлган Пайғамбарлар, Аллоҳнинг китобини муҳофаза қилишга мукаллаф бўлган роббонийлар ва аҳборлар яҳудий бўлганларга ҳукм юритурлар. Улар бу китобга гувоҳ қилинганлар. Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Менинг оятларимни арзон баҳога сотманглар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир

    [45] Биз унда уларга: жонга — жон, кўзга — кўз, бурунга — бурун, қулоққа — қулоқ, тишга — тиш ва жароҳатларда қасос вожиб, деб ёздик. Ким у(қасос)ни кечиб юборса, бу унга каффоротдир. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир

    [46] Уларнинг изларидан Ийсо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи қилиб юбордик. Унга Инжилни бердик. Унда ҳидоят ва нур бор. У ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчидир. У тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир

    [47] Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритсинлар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир

    [48] Ва Биз сенга китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги Китобни тасдиқловчи ва унинг устидан назорат этгувчи қилиб нозил қилдик. Бас, улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Ўзингга келган ҳақни қўйиб, уларнинг хоҳишларига эргашма. Сизлардан ҳар бирингизга алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа, ҳаммангизни бир уммат қилиб қўяр эди. Аммо У сизларни Ўзи ато этган нарсада синамоқ истайдир. Яхшиликка шошилингиз. Ҳаммангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳ ҳузуридадир. Бас, ўшанда ихтилоф қилган нарсаларингиз ҳақида хабар берур

    [49] Улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Уларнинг хоҳишларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан ҳазир бўл. Агар юз ўгирсалар, билки, Аллоҳ уларни баъзи гуноҳлари туфайли мусийбатга солишни ирода қилибдир. Албатта, одамлардан кўплари фосиқлардир

    [50] Жоҳилият ҳукмини истарларми?! Ишончи комил қавмлар учун Аллоҳдан ҳукми яхшироқ ким бор

    [51] Эй, иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас

    [52] Қалбларида касаллик борларнинг «Замон айланиб бизга мусийбат етишидан қўрқамиз» деб, улар томон шошилганини кўрасан. Шоядки, Аллоҳ фатҳу нусрат берса ёки Ўз томонидан бирон иш ато қилсаю ўзларича сирлашган нарсаларига надомат қилсалар

    [53] Иймон келтирганлар: «Ўзларини сизлар билан деб, Аллоҳнинг номи ила жон-жаҳдлари ила қасам ичганлар анавиларми?» – дейишади. Амаллари беҳуда кетди. Бас, зиён кўргувчилардан бўлдилар

    [54] Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур. Улар мўминларга хокисор, кофирларга қаттиққўл, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилурлар ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслар. Бу, Аллоҳнинг фазли бўлиб, хоҳлаган одамига берадир. Аллоҳ фазли-карами кенг ва билувчи Зотдир

    [55] Албатта, сизнинг валийларингиз Аллоҳ, Унинг Пайғамбари ва бўйсунган ҳолларида намозни қоим қилиб, закотни адо этадиган иймон келтирганлардир

    [56] Ким Аллоҳни, Унинг Пайғамбарини ва иймон келтирганларни валий қилиб олса, бас, албатта, Аллоҳнинг ҳизби — ана ўшалар ғолиблардир

    [57] Эй, иймон келтирганлар! Динингизни масхара ва ўйин қилиб олган сиздан олдин китоб берилганлар ва куфр келтирганларни валий — дўст тутманг. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг

    [58] Агар намозга нидо қилсангиз, улар уни масхара ва ўйин қилишади. Бу уларнинг ақл қилмайдиган қавмлигидандир

    [59] «Эй, аҳли китоблар! Бизни фақат Аллоҳга ҳамда ўзимизга нозил қилинган ва авваллари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирганимиз учун ва сизларнинг кўпчилигингиз фосиқ бўлганингиз учун айблайсизларми?!» – деб айт

    [60] «Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам кўра ёмонроқ «савоб»нинг хабарини берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ва тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир», – деб айт

    [61] Улар ҳузурингизга келсалар, иймон келтирдик, дерлар. Ҳолбуки, уларнинг куфр ила кириб, куфр ила чиқишлари шубҳасиз. Аллоҳ улар беркитган нарсани яхши биладир

    [62] Ва улардан кўпларининг гуноҳга, душманликка ва ҳаром емоққа ошиқаётганини кўрасан. Қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон

    [63] Роббонийлари ва аҳборлари уларни гуноҳ айтиш ва ҳаромни ейишдан қайтарсалар бўлмасми?! Қилаётган ҳунарлари қандай ҳам ёмон-а

    [64] Яҳудийлар: «Аллоҳнинг қўли боғлиқдир», дедилар. Қўллари боғлансин уларнинг! Айтганлари учун лаънатга учрасинлар! Аксинча, Аллоҳнинг икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилур. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса улардан кўпларининг туғён ва куфрини зиёда қилур. Уларнинг орасига қиёмат кунигача душманлик ва ёмон кўришни солдик. Улар қачон уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ ўчирур. Улар ер юзида фасод қилиб юрарлар. Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас

    [65] Агар аҳли китоблар иймон келтириб, тақво қилганларида эди, уларнинг гуноҳларини ювган ва жаннати наъиймга киритган бўлардик

    [66] Агар улар Тавротга, Инжилга ва уларга Роббиларидан нозил бўлган нарсага амал қилганларида эди, албатта, тепаларидан ҳам, оёқлари остидан ҳам еган бўлардилар. Улардан мўътадил тоифалар ҳам бор. Уларнинг кўпларининг қилган нарсалари жуда ҳам ёмон

    [67] Эй, Пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлар. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас

    [68] «Эй, аҳли китоблар! Таврот, Инжил ва сизга Роббингиздан нозил қилинган нарсага амал қилмагунингизча ҳеч нарсага арзимассизлар», деб айт. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса улардан кўпларининг туғён ва куфрларини зиёда қилур. Кофир қавмлар учун ачинма

    [69] Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиъунлар ва насоролардан ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар

    [70] Батаҳқиқ, Биз Бани Исроилдан мийсоқ — аҳднома олдик ва уларга Пайғамбарлар юбордик. Ҳар қачон уларнинг ҳавойи нафсларига тўғри келмайдиган нарса келтирган Пайғамбарни: бир гуруҳларини ёлғончи дедилар, бир гуруҳларини ўлдирдилар

    [71] Улар, ҳеч қандай синов бўлмас, деб кўру кар бўлиб олдилар. Сўнгра, Аллоҳ уларни кечирди. Кейин улардан кўплари яна кўру кар бўлиб олдилар. Аллоҳ уларнинг қилаётганини кўрувчи Зотдир

    [72] Аллоҳ, албатта, Масийҳ ибн Марямдир, деганлар, батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Масийҳ ибн Марям эса: «Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг турар жойи дўзах бўлур. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир», деди

    [73] Аллоҳ учтанинг учинчисидир, деганлар, батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини аламли азоб тутадир

    [74] Аллоҳга тавба қилиб, унга истиғфор айтмайдиларми?! Зотан, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [75] Масийҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган. Унинг онаси эса, сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қандай бурилиб кетаётганларига назар сол

    [76] Сен: «Аллоҳни қўйиб, сизга зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайдиган нарсага ибодат қиласизларми?! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир», деб айт

    [77] Сен: «Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошиб, ноҳақлик қилманг. Ва олдин ўзлари адашиб ва кўпчиликни адаштириб, тўғри йўлдан умуман чиққанларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг», деб айт

    [78] Бани Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатландилар. Бу эса, исён қилганлари ва тажовузкор бўлганлари учун бўлди

    [79] Улар, қилинган ёмон ишдан бир-бирларини қайтармас эдилар. Бу қилмишлари қандай ҳам ёмон бўлди

    [80] Улардан кўпларининг куфр келтирганларни валий — дўст тутганини кўрасан. Уларга нафслари тақдим қилган нарса қандай ҳам ёмон бўлди. Аллоҳ уларга ғазаб қилди. Ва улар азобда боқий қолувчилардир

    [81] Агар Аллоҳга, Пайғамбарга ва унга нозил қилинган нарсага иймон келтирганларида эди, уларни валий — дўст тутмас эдилар. Лекин улардан кўплари фосиқлардир

    [82] Яҳудий ва ширк келтирганларнинг иймон келтирганларга нисбатан одамларнинг ашаддий адоватлиси эканини топасан. Улардан иймон келтирганларга дўстликка яқинроғи, биз насоролармиз, деганлар эканини топасан. Бу, уларнинг ичида диний олимлар ва роҳиблар бўлганидан ва уларнинг такаббурлик қилмасликларидандир

    [83] Уларни Пайғамбарга нозил қилинган нарсани тинглаганларида, ҳақни билганликларидан, кўзлари ёш тўкканини кўрасан. Улар: «Эй Роббимиз, биз иймон келтирдик, бас, бизни шоҳидлар қаторига ёзгин», – дерлар

    [84] «Нима учун Аллоҳга ва бизга келган ҳаққа иймон келтирмас эканмиз ва Роббимиз бизни ҳам солиҳ қавмлар қаторига киритишини тамаъ қилмас эканмиз?!» – дерлар

    [85] Айтганларига яраша Аллоҳ уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларда боқий қолишни мукофот қилиб берди. Яхшилик қилувчиларнинг мукофоти шулдир

    [86] Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар — ана ўшалар жаҳаннам эгаларидир

    [87] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас

    [88] Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсалардан енглар. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг

    [89] Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қасд ила туккан қасамларингиз учун тутадир. Бас, унинг каффороти ўз аҳлингизни ўртача таомлантириш миқдорида ўнта мискинга таом ёки кийим бериш ёхуд бир қул озод қилишдир. Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин. Ана ўша, агар қасам ичган бўлсангиз, қасамингизнинг каффоротидир. Қасамларингизни муҳофаза қилинг. Аллоҳ сизга шундай қилиб Ўз оятларини баён этади. Шоядки, шукр қилсангиз

    [90] Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз

    [91] Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар

    [92] Аллоҳга итоат қилинг ва Пайғамбарга итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирадиган бўлсангиз, билингки, Пайғамбаримиз вазифаси аниқ етказиш, холос

    [93] Иймон келтирганлар учун, агар тақво қилиб, иймон келтириб, яхши амалларни қилган бўлсалар, сўнгра тақво қилиб, иймон келтирсалар, кейин тақво қилиб эҳсон қилсалар, еб-ичганларида гуноҳ йўқдир. Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севадир

    [94] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳ Ундан ким ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етадиган овларда бир оз синаб кўрадир. Бундан кейин ким тажовуз қилса, унга аламли азоб бор

    [95] Эй, иймон келтирганлар! Эҳромдалик ҳолингизда овни ўлдирманг. Сиздан ким уни қасдан ўлдирса, жазоси сиздан икки одил киши ҳукмига мувофиқ чорва ҳайвонларидан у(ов)га тенг келадиганини ҳадйи қилиб Каъбага етказишдир. Ёхуд унинг каффороти мискинларга таом бериш ёки шу баробарида, ўз қилмишининг ёмон оқибатини татиб кўрсин учун, рўза тутишдир. Ўтганларини Аллоҳ афв қилди. Ким қайтарса, Аллоҳ ундан интиқом олур. Зотан, Аллоҳ Азийз, интиқом эгасидир

    [96] Денгиз ови ва унинг таоми сизга ва сайр қилувчиларга ҳалол қилинди. Модомики, эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди. Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг

    [97] Аллоҳ Каъбани — Байтул Ҳаромни, ҳаром ойни, ҳадйини ва осиладиган белгиларни одамлар учун асос қилиб қўйди. Бу эса, Аллоҳ албатта осмонлару ердаги нарсаларни билишини ва албатта Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зот эканини билишингиз учундир

    [98] Билингки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир ва, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [99] Пайғамбар зиммасида фақат етказиш бор, холос. Аллоҳ ошкор қилганингизни ҳам, яширганингизни ҳам биладир

    [100] Сен: «Агар нопокнинг кўплиги сени ажаблантирса ҳам, пок билан нопок тенг бўла олмас. Эй, ақл эгалари, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, нажот топсангиз», деб айт

    [101] Эй, иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўладир. Агар Қуръон нозил қилиниб турган чоғда сўрасангиз, сизга зоҳир бўладир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни афв қилган эди. Аллоҳ мағфиратли ва Ҳалийм Зотдир

    [102] Сиздан олдин ҳам бир қавм уларни сўраган, сўнгра эса, уларга кофир бўлган эди

    [103] Аллоҳ баҳийра, соиба, васийла ва ҳоммларни қилгани йўқ. Лекин куфр келтирганлар Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқирлар. Уларнинг кўплари ақлсиздирлар

    [104] Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбарга келинглар», дейилса, «Бизга ота-боболаримизни ниманинг устида топган бўлсак, ўша етарли», дерлар. Агар ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳидоятга эришмаган бўлсалар ҳам-а

    [105] Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг. Агар ҳидоятда бўлсангиз, адашганлари сизга зарар қилмас. Ҳаммангизнинг қайтиб борадиган жойингиз Аллоҳнинг ҳузурида. Ўшанда сизга қилиб юрган ишларингизнинг хабарини берадир

    [106] Эй, иймон келтирганлар! Бирортангизга ўлим келганда — васият қилар чоғида ўзингиздан бўлган икки адолатли киши, агар ер юзида сафардалик чоғингизда ўлим мусийбати етса, ўзгалардан икки киши ўртангизда гувоҳ бўлсин. Агар шубҳа қилсангиз, гувоҳларни намоздан кейин тутасиз ва улар: «Гарчи қариндошимиз учун бўлса ҳам, қасамни озгина қийматга сотмасмиз ва Аллоҳ учун гувоҳлигимизни яширмасмиз. Зотан, у ҳолда, албатта, гуноҳкорлардан бўлиб қоламиз», деб Аллоҳ номи ила қасам ичарлар

    [107] Агар икковларининг гуноҳлари билиниб қолса, ўринларига устиларига ноҳақлик тушган яқинлардан иккиталари ўтурлар ва Аллоҳ ила қасам ичиб: «Бизнинг гувоҳлигимиз уларнинг гувоҳликларидан тўғрироқ ва биз тажовуз қилмадик. Агар қилган бўлсак, албатта, золимлардан бўлурмиз», дейишади

    [108] Ана шундай қилмоқлик, гувоҳликни ҳаққоний адо этишларига ёки қасамларидан сўнг раддия қасам бўлишидан қўрқишларига яқинроқдир. Аллоҳга тақво қилинглар ва қулоқ осинглар. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас

    [109] Аллоҳ Пайғамбарларни жамлаган кунда: «Сизга қандай жавоб қилинди?» – деб сўрайдир. Улар: «Биз билмаймиз, албатта, Сенинг Ўзинггина ғайбларни яхши билгувчисан», дерлар

    [110] Аллоҳ: «Эй, Ийсо ибн Марям, сенга ва волидангга берган неъматимни эсла. Сени муқаддас руҳ билан қўллаганимни, одамларга бешикда ҳам, катталигингда ҳам гапирганингни эсла. Сенга китобни, ҳикматни, Тавротни ва Инжилни ўргатганимни эсла. Менинг изним ила лойдан қуш шаклини ясаганингда ва унга пуфлаганингда, Менинг изним ила қуш бўлганини, Менинг изним ила туғма кўрни ва песни тузатганингни эсла. Менинг изним ила ўликларни чиқарганингни эсла. Бани Исроилга аниқ мўъжизалар келтирганингда, улардан куфр келтирганлари: «Бу очиқ сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас», деганида, сени улардан қутқарганимини эсла», деганини ёд эт

    [111] Ҳаворийларга: «Менга ва Менинг Пайғамбаримга иймон келтиринг», деб ваҳий юборганимда, улар: «Иймон келтирдик ва шоҳид бўл, биз албатта, мусулмонлармиз», деганини эсла

    [112] Ҳаворийлар: «Эй, Ийсо ибн Марям, сенинг Роббинг бизга осмондан тузатилган дастурхон тушира олурми?» – деганларида, у: «Агар мўмин бўлсаларингиз, Аллоҳга тақво қилинглар», деганини эсла

    [113] Улар: «Ундан емоқни, қалбларимиз таскин топмоғини, бизга рост гапирганингни билмоқни ва бунга гувоҳ бўлмоқни истармиз», дедилар

    [114] Ийсо ибн Марям: «Аллоҳим! Роббимиз! Бизга осмондан ясатилган дастурхон туширгин, у аввалимизгаю охиримизга байрам бўлиб қолсин. Сендан мўъжиза бўлиб қолсин. Ва бизга ризқ бергин, зотан Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан», деди

    [115] Аллоҳ: «Мен, албатта, уни сизларга туширгувчиман. Бас, бундан кейин сизлардан ким куфр келтирса, уни оламларда ҳеч кимни азобламаган азоб ила азоблагайман», деди

    [116] Аллоҳ: «Эй, Ийсо ибн Марям, сен одамларга, Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар, дедингми?» – деганини, у эса: «Ўзинг поксан! (Аллоҳим), мен ҳаққим йўқ нарсани айта олмайман-ку. Агар айтган бўлганимда, батаҳқиқ, Сен уни билар эдинг. Сен менинг дилимдагини биласан, мен Сендаги ҳеч нарсани билмасман. Албатта, Сен Ўзинг ғайбларни энг яхши билгувчи Зотсан», деганини эсла

    [117] Мен уларга Ўзинг менга амр қилган нарса: «Аллоҳга, менинг Роббим ва сизнинг Роббингизга ибодат қилинг»дан бошқани айтганим йўқ. Ва, модомики, ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг, Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, Сен ҳар бир нарсага гувоҳсан

    [118] Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг Азийз — ғолиб ва ҳикматли Зотсан

    [119] Аллоҳ: «Бу кун, ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун. Уларга остидан сувлар оқиб турган жаннатлар бор, унда абадий — боқий бўлурлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлди. Бу эса, улуғ ютуқдир», – деди

    [120] Осмонлару ер ва улардаги нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. Ва У ҳар бир нарсага қодирдир

    Surah 6
    An’om

    [1] Осмонлару ерни яратган, зулматлару нурни таратган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Сўнгра, куфр келтирганлар ўз Роббиларига (ўзгаларни) тенглаштирурлар

    [2] У сизларни лойдан яратган, сўнгра ажални белгилаб қўйган Зотдир. Белгиланган ажал эса Унинг ҳузуридадир. Шундан кейин ҳам сиз шак келтирурсиз

    [3] У осмонларда ҳам, ерда ҳам Аллоҳдир. Сирингизни ҳам, ошкорингизни ҳам биладир. Қилган касбу корингизни ҳам биладир

    [4] Мудом уларга ўз Роббилари оятларидан бир оят келса, ундан юз ўгирувчи бўлдилар

    [5] Уларга ҳақ келганда уни ҳам ёлғонга чиқардилар. Тезда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келур

    [6] Улардан олдин қанча асрларни ҳалок қилганимизни билмасларми? Ўшаларга ер юзида сизларга бермаган имконларни берган эдик. Осмондан устларига барака ёмғири юборган ва остларидан анҳорлар оқиб турадиган қилиб қўйган эдик. Бас, гуноҳлари туфайли уларни ҳалок қилдик ва ўринларига бошқа асрларни пайдо қилдик

    [7] Агар сенга қоғоз — китоб туширсак, уни қўллари билан ушлаб кўришса ҳам, куфр келтирганлар: «Бу аниқ сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас», дерлар

    [8] Улар: «Агар унга фаришта туширилса эди», дедилар. Агар фаришта туширсак, иш битди ҳисоб. Сўнгра уларга қараб турилмас

    [9] Агар уни фаришта қилсак ҳам, эркак қилган бўлар эдик ва ўзлари мушкуллаштирган нарсани уларга яна ҳам мушкуллаштирар эдик

    [10] Сендан олдинги Пайғамбарлар ҳам истеҳзо қилинганлар. Уларни масхара қилганларни қилган истеҳзолари ўз домига тортган

    [11] «Ер юзида сайр қилингиз, сўнгра ёлғончи қилувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солингиз», деб айт

    [12] «Осмонлар ва ердаги нарсалар кимники?» – деб айт! «Аллоҳники», деб айт! У Ўзига Ўзи раҳматни ёзиб қўйган. Сизларни бўлишида шубҳа йўқ қиёмат куни албатта жамлайдир. Ўзига ўзи зиён келтирувчиларгина, ўшаларгина иймон келтирмаслар

    [13] Кечада ва кундузда сокин бўлганлар Уникидир. У эшитгувчи ва билгувчи Зотдир

    [14] Сен: «Аллоҳдан ўзгани валий — дўст қилиб оламанми? У осмонлару ерни яратгувчидир. У таом беради ва таомланмайди», деб айт. «Мен аввалги таслим бўлувчи бўлмоққа амр қилиндим ва менга ҳеч мушриклардан бўлмагин, деб айтилди», деб айт

    [15] Сен: «Албатта, мен агар Роббимга осий бўлсам, улуғ кун азобидан қўрқаман», деб айт

    [16] Ким ўша куни ундан четланса, бас, батаҳқиқ, Аллоҳ унга раҳим қилибди. Ана ўша аниқ ютуқдир

    [17] Агар Аллоҳ сени зарарига оладиган бўлса, Унинг Ўзидан бошқа кушойиш берадиган йўқ. Агар У сени яхшиликка оладиган бўлса, бас, У ҳар бир нарсага қодирдир

    [18] У бандалари устидан ғолибдур. У ҳикмат эгаси ва ҳар бир нарсадан хабардордир

    [19] Сен: «Қайси нарса энг катта гувоҳликдир», деб айт. «Аллоҳ», деб айт. Сен: «У мен билан сизларнинг ўртангизда гувоҳдир. Менга ушбу Қуръонни, Унинг ила сизларни ва у етиб борганларни огоҳлантиришим учун ваҳий қилинди. Сизлар «Аллоҳ билан бирга, албатта, бошқа худолар бор», деб гувоҳлик берасизларми? «Мен гувоҳлик бермайман», деб айт. Сен: «Албатта, У битта илоҳдир ва мен сиз келтираётган ширкдан покдирман», деб айт

    [20] Биз китоб берганлар уни ўз фарзандларини танигандек танирлар. Улар ўзларига зиён қилганлардир, ана ўшалар иймон келтирмаслар

    [21] Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарганлардан ҳам кўра золимроқ кимса борми? Албатта, золимлар нажот топмаслар

    [22] Ҳаммаларини жамлайдиган, сўнгра ширк келтирганларга: «Сиз худо деб гумон қилган шерикларингиз қани?» – деб айтадиганимиз кунни эсла

    [23] Сўнгра, «Роббимиз Аллоҳга қасамки, мушрик бўлмаган эдик», дейишдан бошқа фитналари бўлмас

    [24] Назар сол! Улар ўзларини қандай алдадилар ва тўқиб юрган нарсалари улардан қандай йўқолди

    [25] Улардан сенга қулоқ тутадиганлари ҳам бор. Биз уни фаҳмламасликлари учун қалбларига парда ва қулоқларига тўсиқ қилиб қўйдик. Барча оятларни кўрсалар ҳам, улар иймон келтирмаслар. Ҳатто, олдингга сен билан тортишувга келганларида, куфр келтирганлар: «Бу, ўтганларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас», дерлар

    [26] Ва улар (одамларни) ундан қайтарурлар ва ундан узоқлашурлар. Улар сезмаган ҳолларида ўзларини ҳалок қилурлар, холос

    [27] Дўзах устида тўхтатилганларида: «Қани энди (у дунёга) қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди

    [28] Йўқ! Ундай эмас. Улар олдин махфий тутган нарса ўзларига ошкор бўлди, холос. Агар улар (бу дунёга) қайтарилсалар ҳам, ўзлари ман қилинган нарсага қайтурлар ва, албатта, улар ёлғончилардир

    [29] Улар: «Ҳаёт — бу дунё ҳаёти, холос, биз қайта тирилтирилмасмиз», дедилар

    [30] Аллоҳнинг ҳузурида тўхтатилганларида, У: «Мана шу ҳақ эмасми?!» – деганида, «Роббимизга қасамки, ҳақдир», деганларини, У: «Бас, куфр келтирганингиз учун азобини чекинг», дейишини кўрсанг эди

    [31] Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деганлар, шубҳасиз, зиёнга учрадилар. Ҳаттоки, тўсатдан қиёмат келиб қолганда, устларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида: «У(дунё)да қилган камчиликларимизга ҳасрат-надоматлар бўлсин», дерлар. Улар орқалаган нарса қандай ёмон-а

    [32] Бу дунё ҳаёти ўйин-кулгудан ўзга ҳеч нарса эмас. Тақво қилувчилар учун охират ҳовлиси яхшироқдир. Ақл юритмайсизларми

    [33] Сени, албатта, уларнинг айтаётганлари хафа қилишини яхши биламиз. Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар

    [34] Сендан олдин ҳам Пайғамбарлар ёлғончига чиқарилганлар. Бас, улар то нусрат келгунча ёлғончига чиқарилганларига ва берилган озорларга сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Батаҳқиқ, сенга Пайғамбарларнинг хабари келган

    [35] Агар сенга уларнинг юз ўгиришлари оғир ботаётган бўлса, қодир бўлсанг, ер остидан йўл қилиб ёки осмонга нарвон қўйиб, уларга оят-мўъжиза келтир. Аллоҳ хоҳлаганида, уларни ҳидоятга жамларди. Ҳаргиз жоҳиллардан бўлма

    [36] Албатта, тинглай оладиганларгина қабул қилурлар. Ўликларни эса, Аллоҳ тирилтирур ва сўнгра Унинг Ўзига қайтарилурлар

    [37] Улар: «Унга Роббидан бир оят-мўъжиза тушса эди?» – дерлар. «Албатта, Аллоҳ оят-мўъжиза туширишга қодирдир», деб айт. Лекин кўплари билмаслар

    [38] Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар

    [39] Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар кар ва соқовлардир. Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирур ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб қўядир

    [40] Сен: «Агар ростгўй бўлсаларингиз, айтинг-чи, сизга Аллоҳнинг азоби ёки қиёмат соати келганда, Аллоҳдан бошқага дуо қиласизларми?» – дегин

    [41] Йўқ! Фақат Унгагина дуо қилурсиз. У эса, хоҳласа, сиз дуо қилган нарсага кушойиш берур. Сиз эса, ширк келтираётган нарсангизни унутурсиз

    [42] Батаҳқиқ, Биз сендан олдинги умматларга ҳам Пайғамбарлар юборганмиз. Сўнгра, шояд, тазарруъ қилсалар деб, уларни бало ва зиёнларга тутганмиз

    [43] Бизнинг баломиз уларга етганда, тазарруъ қилсалар эди! Лекин қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган ишларини зийнатлаб кўрсатди

    [44] Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар

    [45] Бас, зулм қилган қавмларнинг кети кесилди. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин

    [46] Уларга: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ қулоқ ва кўзларингизни олиб қўйса, қалбларингизга муҳр босса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ уни сизга беради», дегин. Биз оятларни қандай келтиришимизга, сўнгра уларнинг қандай юз ўгириб кетишига назар сол

    [47] Уларга: «Айтинг-чи, агар сизга Аллоҳнинг азоби бирданига ёки очиқчасига келса, золим қавмларгина ҳалок қилинадилар-ку!» – деб айт

    [48] Биз Пайғамбарларни фақат башорат берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборурмиз. Ким иймон келтириб, амали солиҳ қилса, уларга хавфу хатар йўқ ва улар ранжимаслар

    [49] Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни, фосиқлик қилганлари учун, азоб тутадир

    [50] Сен: «Сизларга, ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор, демасман. ўайбни биламан, демасман. Ва яна сизларга, мен фариштаман, деб ҳам айтмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос», деб айт. «Кўр билан кўзи ўткир тенг бўла олурми? Ўйлаб кўрмайсизларми?» – деб айт

    [51] У билан Роббиларига тўпланишдан қўрқадиганларни огоҳлантир. Уларга ундан ўзга валий ҳам, шафоатчи ҳам йўқ. Шоядки, тақводор бўлсалар

    [52] Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини ирода қилиб дуо этаётганларни ҳайдама! Уларнинг ҳисобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ. Сенинг ҳисобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ. Уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолма

    [53] «Орамиздан Аллоҳ неъмат берган шуларми?» – дейишлари учун шундай қилиб, баъзиларни баъзилари ила синадик. Аллоҳнинг Ўзи шукр қилувчиларни яхши билгувчи эмасми

    [54] Агар ҳузурингга оятларимизга иймон келтирганлар келсалар: «Сизларга салом бўлсин, Роббингиз Ўз зиммасига раҳматни ёзди. Сиздан ким билмасдан ёмонлик қилса, сўнгра ундан кейин тавба қилиб, амали солиҳ қилса, бас, албатта, У зот мағфиратли ва раҳимли Зотдир», – деб айт

    [55] Шундай қилиб, жиноятчиларнинг йўли ошкор бўлиши учун, оятларни муфассал баён қилурмиз

    [56] Сен: «Мен Аллоҳни қўйиб, сиз ибодат қилаётганларга ибодат қилишдан қайтарилганман», – деб айт. «Мен сизнинг ҳавойи нафсларингизга эргашмасман. Зеро, адашган бўламан ва ҳидоят топганлардан бўлмай қоламан», – деб айт

    [57] Сен: «Албатта, мен Роббимдан берилган аниқ ҳужжатга эгаман. Сизлар уни ёлғонга чиқардингиз. Сиз шошилтираётган нарса менда йўқ. Ҳукм фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир. У ҳақни аниқлар. У ажрим қилувчиларнинг энг яхшиси», – деб айт

    [58] Сен: «Агар сиз шошилтираётган нарса менинг ҳузуримда бўлса эди, мен билан сизнинг орангизда иш аллақачон битган бўлар эди. Аллоҳ золимларни яхши билгувчидир», – деб айт

    [59] Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни биладир. Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер тубидаги бир дона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, барчаси Очиқ китобда бордир

    [60] У кечаси сизни вафот эттирадир. У кундузи қилган касбингизни биладир. Сўнгра, белгилаган ажал тугал бўлиши учун у(кундузи)да сизни қайта тирилтирадир. Сўнгра, қайтиб боришингиз Унинг Ўзигадир. Сўнгра, нима қилиб юрганингизнинг хабарини берадир

    [61] У бандалари устидан ғолибдир. У устингизга ҳафазаларини юборадир. Қачонки бирортангизга ўлим келса, элчиларимиз камчиликка йўл қўймаган ҳолда уни вафот эттирадир

    [62] Сўнгра ҳақиқий Хожалари — Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукм қилиш Унинг Ўзигагина хосдир. Ва У энг тезкор ҳисоб-китоб қилувчидир

    [63] Сен: «Сизни қуруқлигу денгизнинг зулматларидан қутқарадиган ким? Унга тазарруъ қилган ҳолда ва махфий ҳолда, агар мана шундан бизни қутқарса, албатта, шукр қилувчилардан бўлар эдик, дейдиганингиз ким?» – деб айт

    [64] «Сизни улардан ва барча ғамлардан Аллоҳ қутқарур. Сўнгра эса, сиз ширк келтирасиз», – деб айт

    [65] Сен: «У сизга устингиздан ёки оёғингиз остидан азоб юборишга, турли фирқаларга аралаштириб юборишга, баъзиларингизга баъзиларингизнинг азобини тоттиришга қодирдир», – деб айт. Оятларимизни қандай тасарруф қилишимизга назар сол. Шоядки, англаб етсалар

    [66] Қавминг уни ёлғонга чиқарди. Ҳолбуки у ҳақдир. Сен: «Мен сизларга вакил эмасман

    [67] Ҳар бир хабарнинг ўз вақти бор. Тезда буни биласизлар», деб айт

    [68] Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларигача улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг, золим қавмлар билан ўтирма

    [69] Тақво қиладиганлар зиммасида у (мушрик)ларнинг ҳисобидан ҳеч нарса йўқ. Лекин эслатма бор. Шоядки, тақво қилсалар

    [70] Ўз динларини ўйин-кулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб кетганларни тарк эт. У (Қуръон) ила эслатгинки, ҳеч бир жон қилган касби туфайли ҳалокатга дучор бўлиб, Аллоҳдан ўзга бирор дўст ва шафоатчисиз ҳолга ва барча фидо қиладиган нарсани фидо қилса ҳам, ундан қабул қилинмайдиган ҳолга тушиб қолмасин. Ана ўшалар қилган касблари туфайли ҳалокатга дучор бўлганлардир. Куфр келтирганлари учун уларга қайноқ сувдан шароб ва аламли азоб бордир

    [71] Сен: «Аллоҳни қўйиб на фойда, на зарар бера олмайдиган нарсаларга ибодат қиламизми? Худди оғайнилари, бу ёққа кел, деб ҳидоятга чақириб турган бўлса ҳам, шайтон адаштириб, ер юзида ҳайрон бўлиб қолганга ўхшаб, Аллоҳ бизни ҳидоятга солгандан кейин орқамизга қайтамизми?» – деб айт. Сен: «Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти ҳақиқий ҳидоятдир. Оламларнинг Роббига таслим бўлишга амр қилинганмиз», – деб айт

    [72] Намозни қоим қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг! У сизлар ҳузурига тўпланадиган Зотдир

    [73] У, осмонлару ерни ҳақ ила яратган Зотдир. «Бўл» деган куни бўладир. Унинг гапи ҳақдир. Дуд чалинадиган куни мулк Уникидир. У, ғайбни ҳам, шоҳидни ҳам билувчи Зотдир. Ва У ҳакийм ва хабардор Зотдир

    [74] Иброҳимнинг отаси Озарга: «Санамларни худолар қилиб оласанми? Мен сени ва сенинг қавмингни, албатта, очиқ-ойдин адашувда кўрмоқдаман», – деганини эсла

    [75] Худди шундай қилиб, Иброҳимга, аниқ ишонувчилардан бўлиши учун, осмонлару ернинг мулкларини кўрсатурмиз

    [76] Уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», – деди. У ботиб кетганида эса: «Ботувчиларни ёқтирмасман», – деди

    [77] Чиқаётган ойни кўрганда: «Мана шу Роббимдир», – деди. У ҳам ботганида: «Агар Роббим мени тўғри йўлга бошламаса, албатта, адашувчилардан бўламан», – деди

    [78] Чиқаётган қуёшни кўрганда: «Мана шу Роббим. Бу каттароқ», – деди. У ҳам ботиб кетганида: «Эй қавмим, мен сиз ширк келтираётган нарсадан воз кечдим», – деди

    [79] Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда, юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман

    [80] Ва қавми у ила тортишди. У: «Мен билан Аллоҳ ҳақида тортишасизларми, ҳолбуки, У мени ҳидоят этди. Мен Унга ширк келтираётган нарсангиздан қўрқмасман. Магар Роббим бирор нарсани ирода этса, бўлиши мумкин. Роббим барча нарсани Ўз илми ила қамраб олган. Эсласангиз бўлмасми?» – деди

    [81] «Қандай қилиб мен сиз ширк келтирган нарсадан қўрқай. Ҳолбуки, сиз ўзингизга ҳеч ҳужжат туширмаган нарсани Аллоҳга ширк келтириб туриб қўрқмайсиз-у?» Агар билсангиз, айтинг-чи, қайси гуруҳ хотиржам бўлишга ҳақлироқ

    [82] Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир

    [83] Ана ўшалар, Иброҳимга қавмига қарши (тортишувда) берган ҳужжатларимиздир. Кимни хоҳласак, даражасини кўтарамиз. Албатта, Роббинг ҳикматли ва яхши билувчи Зотдир

    [84] Ва Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни бердик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Бундан олдин Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорунни ҳам (ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз

    [85] Ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари аҳли солиҳлардир

    [86] Ва Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик

    [87] Ва уларнинг оталаридан, зурриётларидан ва биродарларидан ҳам ҳидоят қилдик. Уларни танлаб олдик ва сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик

    [88] Ана ўша, Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшани унга йўллар. Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, беҳуда кетар

    [89] Ана ўшалар Биз уларга китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни берган зотлардир. Агар анавилар буларга куфр келтирсалар, батаҳқиқки, Биз уларга куфр келтирмайдиган қавмни вакил қилиб қўйганмиз

    [90] Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш. Сен: «Мен сизлардан бунинг учун ҳақ сўрамасман. У, оламлар учун эслатмадан иборат, холос», – деб айт

    [91] Улар, Аллоҳ башарга ҳеч нарса туширгани йўқ, деганларида, Аллоҳни тўғри тақдирламадилар. «Мусо кишиларга ҳидоят ва нур этиб олиб келган, уни сиз қоғозга тушириб олиб, баъзисини зоҳир, кўпини махфий қилган ва сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган нарсаларни сизга ўргатган китобни ким туширди?!» – деб айт. «Аллоҳ» – деб айт. Сўнгра, уларни тек қўй, шўнғиган нарсаларида ўйнайверсинлар

    [92] Бу, Биз туширган китоб, муборакдир, ўзидан олдингини тасдиқловчидир. Уммул Қуро (шаҳарлар онаси) ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учундир. Охиратга иймон келтирганлар унга иймон келтирурлар. Ва улар намозларини муҳофаза қилурлар

    [93] Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унга ҳеч нарса ваҳий қилинмаса ҳам, менга ваҳий келди, деган, ёхуд Аллоҳ нозил қилган нарсага ўхшаш нарсани мен ҳам нозил қиламан, деган кимсадан ҳам золимроқ кимса борми? Золимларнинг ўлим талвасаси пайтларини, фаришталарнинг уларга қўл чўзиб: «Жонингизни чиқаринг! Бугунги кунда Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингиз учун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», – дегандаги ҳолларини кўрсанг эди

    [94] Худди сизларни дастлаб халқ қилганимиздек, ҳузуримизга якка-якка келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирдингиз. Сизлар ўзингизча шерик деб ўйлаган шафоатчиларингизни кўрмаяпмиз?! Батаҳқиқ, ораларингиз узилди. Сиз даъво қилган нарса ғойиб бўлди

    [95] Албатта, Аллоҳ донни ҳам, данакни ҳам ёрувчи Зотдир. У, ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқаргувчидир. Ана шундай Аллоҳдир. Сиз қаёққа бурилиб кетяпсиз

    [96] У, субҳни ёритгувчи Зотдир. У, тунни сукунат, қуёш ва ойни ҳисоб қилиб қўйди. Бу эса, ғолиб ва яхши билгувчи Зотнинг ўлчовидир

    [97] У сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингиз учун юлдузларни қилиб қўйган Зотдир. Биладиган қавмлар учун оят-белгиларни батафсил қилиб қўйганмиз

    [98] У сизларни бир жондан яратган Зотдир. Бас, у (жон) қарор топадиган жой(она раҳми)да ёки сақлаб қўйиладиган жой (ота сулби)дадир. Яхши англайдиганлар учун оят-белгиларни батафсил қилиб қўйганмиз

    [99] У, осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у (сув) ила турли набототлар чиқардик. Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз. Ва хурмодан, унинг новдаларидан яқин шингиллар чиқарамиз ва узум боғлари чиқарамиз. Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Унинг мева қилиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг. Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят — белгилар бордир

    [100] Улар жинларни Аллоҳга шерик қилдилар. Ҳолбуки, У ҳаммаларини яратган Зотдир. Илмсиз ҳолда Унга ўғиллар ва қизлар ясадилар. У, улар васф қилган нарсалардан пок ва олий бўлди

    [101] У, осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи Зотдир. Унинг хотини бўлмай туриб, боласи қандай бўлсин?! У ҳамма нарсани Ўзи яратди ва У ҳамма нарсани яхши билгувчидир

    [102] Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Ундан бошқа ибодатга сазовор зот йўқ. У ҳар бир нарсанинг Яратгувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинг. У ҳар бир нарсага вакилдир

    [103] Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У латийф ва хабардор Зотдир

    [104] Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан «кўз очувчи»лар келди. Кимки кўрса, ўзига яхши. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен сизларга қўриқчи эмасман

    [105] Шундай қилиб: «Дарс олгансан», – дейишлари учун ва билган қавмларга баён қилишинг учун оятларни тасарруф қилурмиз

    [106] Сенга Роббингдан ваҳий қилинган нарсага эргаш. Ундан бошқа ибодатга сазовор зот йўқ. Мушриклардан юз ўгир

    [107] Агар Аллоҳ хоҳласа, ширк келтирмас эдилар. Биз сени уларга қўриқчи қилганимиз йўқ. Ва сен уларга вакил ҳам эмассан

    [108] Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангиз. Бас, билмасдан зулм ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Шундай қилиб, ҳар бир умматга амалини зийнатлаб қўйдик. Сўнгра эса, қайтиб борадиган жойлари Роббиларигадир. Бас, У қилиб юрган ишларининг хабарини берур

    [109] Улар агар бирон оят — мўъжиза келса, албатта, иймон келтиришлари ҳақида Аллоҳнинг номи билан жон-жаҳдлари ила қасам ичарлар. «Албатта, оятлар фақат Аллоҳнинг ҳузурида», – деб айт. Сизга нима билдирди? Эҳтимол, оят келса ҳам, улар иймон келтирмаслар

    [110] Худди аввал иймон келтирмаганларидек, қалблари ва кўзларини буриб қўярмиз ва туғёнларида довдираган ҳолларида тек қўярмиз

    [111] Агар Биз уларга фаришталарни туширсак ҳам, уларга ўликлар гапирса ҳам ва уларнинг олдига ҳамма нарсани очиқ-ойдин тўпласак ҳам, Аллоҳ хоҳламаса, иймон келтирмаслар. Лекин кўплари жоҳилдирлар

    [112] Шунингдек, ҳар бир Пайғамбарга инсу жин шайтонларини душман қилиб қўйдик. Уларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун жимжимадор каломларни танларлар. Агар Роббинг хоҳласа, бундай қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиган нарсалари ила ёлғиз қўй

    [113] Унга (гапнинг гўзалига) охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалби мойил бўлиши, ундан рози бўлиб, қиладиган гуноҳларини бажаришлари учундир

    [114] Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки, У сизга китобни батафсил этиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар унинг Роббингдан ҳақ ила нозил қилинганини билурлар. Бас, шак келтирувчилардан бўлма

    [115] Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди. Унинг сўзларини ўзгартувчи йўқ. Ва У яхши эшитгувчи ва яхши билгувчи Зотдир

    [116] Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирурлар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қилурлар, холос

    [117] Албатта, Роббинг ким Унинг йўлидан адашишини яхши билгувчидир. Ва У ҳидоят топувчиларни ҳам яхши билгувчидир

    [118] Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз, Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг

    [119] Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган нарсани емас экансизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган-ку?! Магар музтар бўлганингизда, майли. Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳойу ҳаваслари ила адаштирурлар. Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билгувчидир

    [120] Ва ошкора ҳамда махфий гуноҳларни тарк қилинглар! Гуноҳ қилувчилар, албатта, қилган гуноҳларининг жазосини олурлар

    [121] Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, сизлар ҳам мушриклардан бўлурсизлар

    [122] Аввал ўлик бўлган одамни тирилтириб, унга одамлар орасида юрадиган нурни бериб қўйган бўлсак, у билан зулматлар ичида ундан чиқа олмай юрувчи одам ўхшаш бўлурми? Шундай қилиб, кофирларга қилаётган амаллари зийнатлаб кўрсатилди

    [123] Худди шунга ўхшаш, ҳар бир шаҳарда катта жиноятчиларни унда макр қилиш учун қўйдик. Улар, сезмаган ҳолда, фақат ўзларига ўзлари макр қилурлар, холос

    [124] Агар уларга оят келса, Аллоҳнинг Пайғамбарларига берилган нарсага ўхшаш нарса бизга ҳам берилмагунча зинҳор иймон келтирмасмиз, дерлар. Ўз Пайғамбарлигини қаерга қўйишни Аллоҳнинг Ўзи яхши биладир. Жиноят қилганларга қилган макрлари учун Аллоҳнинг ҳузурида, албатта, хорлик ва шиддатли азоб бордир

    [125] Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир. Шундай қилиб, Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга азобни дучор қилур

    [126] Мана шу, Роббингнинг тўғри йўлидир. Ибрат олувчи қавм учун оятларни батафсил баён қилдик

    [127] Уларга Роббилари ҳузурида дорус-салом (тинчлик уйи) бордир. У зот қилган ишлари учун уларнинг дўстидир

    [128] Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган кунда: «Эй, жинлар жамоаси, инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтирвордингиз?!» – дер. Уларнинг инсдан бўлган дўстлари: «Эй Роббимиз, биз бир-биримиздан ҳузур топдик ва бизга белгилаган ажалингга етиб келдик», – дерлар. У зот: «Қайтар жойингиз дўзахдир. Магар Аллоҳ хоҳласа (қолмайсиз)», – дер. Албатта, Роббинг ҳикматли ва билимли Зотдир

    [129] Шундай қилиб, қилган касбларига биноан золимларни бир-бирларига дўст қилурмиз

    [130] «Эй, жин ва инс жамоалари, сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сизга айтиб бермадиларми, сизларни ушбу кунингизга дучор бўлишингиз ҳақида огоҳлантирмадиларми?» Улар: «Ўзимизга қарши гувоҳлик бердик», – дерлар. Уларни дунё ҳаёти ғурурга кетказди ва ўзларига қарши, кофир бўлганларини айтиб, гувоҳлик бердилар

    [131] Бундай қилишининг боиси, Роббинг ғофил турган шаҳар-қишлоқ аҳолисини ҳалок қилмаслигидандир

    [132] Ҳар кимга қилганларига яраша даража бордир. Ва Роббинг уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир

    [133] Ва Роббинг беҳожат ва раҳмат соҳиби бўлган Зотдир. Агар хоҳласа, худди сизларни бошқа қавмлар зурриётидан пайдо қилганидек, сизларни кетказиб, ортингиздан нимани хоҳласа, ўринбосар қилиб келтирур

    [134] Албатта, сизга ваъда қилинган нарса келувчидир. Сизлар эса У зотни ожиз қолдирувчи эмассиз

    [135] Сен: «Эй қавмим, ўрнингизда амалингизни қилаверинг. Мен ҳам амал қилувчиман. Тезда охират ҳовлиси оқибати кимнинг фойдасига бўлишини биласиз. Албатта, золимлар нажот топмаслар», – деб айт

    [136] Улар Аллоҳга Унинг Ўзи яратган экинлар ва чорвалардан насиба ажратдилар ва ўзларича: «Бу Аллоҳга, бу эса бутларимизга», – дедилар. Бас, бутларига бўлган нарса Аллоҳга етмас. Аллоҳга бўлган нарса эса, бутларига етадир. Чиқарган ҳукмлари қандай ҳам ёмон-а

    [137] Шунингдек, мушриклардан кўпларига шериклари уларни ҳалок этиш ва динларини чалкаштириш учун болаларини ўлдиришни зийнатлаб кўрсатди. Агар Аллоҳ хоҳласа, бундай қилмасдилар. Уларни ва тўқиётган нарсаларини қўйиб қўй

    [138] Улар ўзларича: «Мана бу чорва ва экинлар ҳаром, уларни фақат биз хоҳлаган кишиларгина ейдилар ва мана бу миниши ҳаром қилинган чорвалар», – дедилар. Улар маълум чорваларга Аллоҳнинг номини зикр қилмаслар. Бу эса, У зотга туҳматдир. У, тезда, қилган туҳматлари туфайли уларга жазо беражак

    [139] Улар, мана шу чорваларнинг қорнидаги нарсалар эркакларимизга ҳалол, аёлларимизга ҳаром, дерлар. Агар у (қориндаги нарса) ўлик бўлса, улар унга шериклардир. Тезда уларга васфлари учун Ўзи жазо беражак. Албатта, У ҳикматли ва яхши билувчи Зотдир

    [140] Ақли пастлик қилиб, жоҳиллик ила фарзандларини ўлдирганлар ва Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган нарсаларни ҳаром қилганлар зиёнкор бўлдилар. Батаҳқиқ, улар адашдилар ва ҳидоятга юрувчилардан бўлмадилар

    [141] У (ишкомларга) кўтариладиган ва кўтарилмайдиган боғларни, хурмо ва экинларни емагини хилма-хил қилиб, зайтун ва анорларни бир-бирига ўхшатиб ва ўхшатмай пайдо қилган Зотдир. Мевалаган пайтида унинг мевасидан енглар ва йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас

    [142] Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқазиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар. Албатта, у сизларга очиқ-ойдин душмандир

    [143] Саккиз жуфт (пайдо қилди): қўйдан иккини (эркак-урғочи) ва эчкидан иккини. «Иккала эркагини ҳаром қилдими ёки иккала урғочисиними ёхуд иккала урғочининг бачадонларида шомил бўлган нарсаними?! Агар ростгўй бўлсангизлар, илмий қилиб хабарини беринглар-чи?» – деб айт

    [144] Туядан иккитани, қорамолдан иккини (пайдо қилди). «Иккала эркагини ҳаром қилдими ёки иккала урғочисиними ёхуд иккала урғочининг бачадонларида шомил бўлган нарсаними?! Ёки Аллоҳ сизларга буни амр қилганда шоҳид бўлиб турганмидингиз? Илмсиз ҳолда одамларни адаштириш учун Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқигандан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас»

    [145] «Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир. Ёхуд фосиқлик ила Аллоҳдан ўзганинг номига сўйилган бўлса (ҳаромдир). Бас, киши музтар бўлиб, маза талаб қилувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолида (истеъмол қилса), албатта, Роббинг мағфират қилгувчи ва раҳимли Зотдир», – деб айт

    [146] Ва яҳудий бўлганларга барча (бутун) туёқлиларни ҳаром қилдик. Мол ва қўйдан эса, уларга ёғларини ҳаром қилдик. Магар орқа ва ичакларидаги ёки суякка аралашган ёғлари (ҳалолдир). Бу, зулмлари учун уларга берган жазоимиздир. Албатта, Биз ростгўймиз

    [147] Агар сени ёлғончига чиқарсалар: «Роббингиз кенг раҳмат соҳибидир, аммо Унинг азоби жиноятчи қавмлардан қайтарилмас», – деб айт

    [148] Ҳали ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганда, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик», – дерлар. Улардан олдингилари ҳам азобимизни татигунларига қадар шунга ўхшаш ёлғонга чиқариб турганлар. «Сизнинг ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм — ҳужжат борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар фақат ёлғон гапирмоқдасизлар», – деб айт

    [149] Сен: «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», – деб айт

    [150] Сен: «Аллоҳ мана шуни ҳаром қилганига гувоҳлик берадиган гувоҳларингизни келтиринг», – деб айт. Бас, агар гувоҳлик берсалар, сен улар ила гувоҳлик берма. Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарувчиларнинг ва охиратга иймон келтирмайдиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашма. Улар Роббиларига ширк келтирурлар

    [151] Келинг, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб бераман: «Унга ҳеч нарсани ширк келтирманг! Ота-онангизга яхшилик қилинг! Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз. Фаҳш — бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Магар ҳақ ила бўлса, майли». «Ушбуларни сизга амр қилдикки, шояд, ақл юритсангиз», – деб айт

    [152] Етимнинг молига то вояга етгунча яқинлашманг. Магар яхши йўл билан бўлса, майли. Ўлчов ва тарозини адолат ила тўлиқ адо этинг. Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф этмаймиз. Агар гапирсангиз, қариндошингиз бўлса ҳам, адолат қилинг. Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилинг. Буларни сизга амр қилдикки, шояд, эсласангизлар

    [153] Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни Унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд, тақво қилсангиз

    [154] Яна Мусога ҳам китобни, яхшилик қилганга (неъмат) батамом бўлиши учун, ҳар бир нарса батафсил бўлиши учун, ҳидоят ва раҳмат бўлиши учун бердик. Шоядки, улар Роббиларига рўбарў бўлишларига иймон келтирсалар

    [155] Биз туширган бу китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳим қилинсангизлар

    [156] «Биздан аввалги икки тоифага китоб туширилган, уларнинг дарсларидан ғофилмиз», демасликларингиз учун

    [157] Ёки «Агар бизга китоб туширилганда, улардан кўра ҳидоятлироқ бўлар эдик», демасликларингиз учун, батаҳқиқки, сизга Роббингиздан очиқ ҳужжат, ҳидоят ва раҳмат келди. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ шахс борми? Тезда, оятларимиздан юз ўгирганларни юз ўгирганлари туфайли ёмон азоб ила жазолармиз

    [158] Улар фаришталар келишини, ё Роббингнинг келишини ёки Роббингнинг баъзи оятлари келишини кутмоқдалар, холос. Роббингнинг баъзи оятлари келган кунида ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас. «Кутаверинглар, биз ҳам кутгувчилармиз», – деб айт

    [159] Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганлар билан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра, қилган ишларининг хабарини берур

    [160] Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўлур. Ва уларга зулм қилинмас

    [161] Сен: «Албатта, Мени Роббим тўғри йўлга — рост динга — тўғриликка мойил Иброҳим миллатига ҳидоят қилди. У мушриклардан бўлмаган эди», – деб айт

    [162] Сен: «Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир

    [163] Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен энг аввалги мусулмонларданман

    [164] Аллоҳдан ўзгани Роббим дейми? Ҳолбуки, У ҳамма нарсанинг Роббидир. Ҳар бир жон ёмон касб қилса, фақат ўзига зиён қилур. Ҳеч бир жон бошқанинг оғирлигини кўтармас. Сўнгра, Роббиларингизга қайтишингиз бор. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур

    [165] У сизларни ер юзида халифалар қилган ва Ўзи берган нарсаларда сизни синаш учун баъзингизнинг даражасини баъзингиздан устун қилган Зотдир. Албатта, Роббинг иқоби тез Зотдир. Ва, албатта, У мағфират қилувчи ва раҳимлидир», – деб айт

    Surah 7
    A’rof

    [1] Алиф. Лаам. Мийм. Соод

    [2] Бу, сенга у ила огоҳлантиришинг учун ва мўминларга эслатма этиб нозил қилинган китобдир. Кўнглингда ундан танглик бўлмасин

    [3] Сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар! Ундан бошқа валий — дўстларга эргашманглар. Жуда оз эслайсизлар

    [4] Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларни ҳалок қилдик. Бас, азобимиз уларга тун уйқусида ёки кун уйқусида келди

    [5] Бас, Бизнинг азобимиз келган чоғида уларнинг даъволари: «Албатта, биз золимлардан бўлган эдик», – дейишларидан бошқа нарса бўлмади

    [6] Бас, Биз, албатта, Пайғамбар юборилганлардан ҳам ва, албатта, Пайғамбарлардан ҳам сўрармиз

    [7] Бас, уларга илмий равишда қисса қилиб берурмиз. Ҳолбуки, Биз ғойиб бўлмаган эдик

    [8] Ўша куни (амалларни) тортиш ҳақдир. Бас, кимнинг тортилган(амал)лари оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир

    [9] Ва кимнинг тортилган (амал)лари енгил келса, бас, ана ўшалар Бизнинг оятларимизга зулм қилиб, ўзларига зиён этганлардир

    [10] Батаҳқиқ, сизларга ер юзида қудрат ва имкониятлар бердик ва унда сизлар учун яшаш воситалари қилдик. қанчалар оз шукр қиласизлар-а

    [11] Ва батаҳқиқ, Биз сизларни яратдик, кейин сизларга суврат бердик. Сўнгра эса, фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», – дедик. Бас, улар сажда қилдилар. Магар иблис сажда қилувчилардан бўлмади

    [12] У зот: «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» – деди. У: «Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», – деди

    [13] У зот: «Бас, у(жаннат)дан туш! Сен учун унда мутакаббирлик қилиб юриш йўқ. Бас, чиқ! Албатта, сен хору зор бўлгувчилардансан», – деди

    [14] У: «Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», – деди

    [15] У зот: «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан», – деди

    [16] У: «Мени иғвога учирганинг сабабли, албатта, мен уларни Тўғри йўлингда тўсиб ўтираман

    [17] Сўнгра, уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан», – деди

    [18] У зот: «Ундан мазамматга учраган ва қувилган ҳолингда чиқ!!! Улардан ким сенга эргашса, албатта, жаҳаннамни сизларнинг ҳаммангиз билан тўлдирурман», – деди

    [19] Эй Одам, сен жуфтинг билан жаннатни маскан тут. Икковингиз хоҳлаган жойингиздан енг. Аммо мана бу дарахтга яқинлашманглар. Унинг сабабидан золимлардан бўлиб қолманглар

    [20] Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», – деди

    [21] Уларга: «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», – деб қасам ичди

    [22] Бас, уларни алдов ила паст(ҳолат)га туширди. Икковлари дарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннат баргларидан тўсиқ тўқий бошладилар. Шунда, Роббилари уларга нидо қилиб: «Сизларни ана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва, албатта, шайтон икковингизга очиқ-ойдин душмандир, демаганмидим?!» – деди

    [23] Икковлари: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», – дедилар

    [24] У зот: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор», – деди

    [25] У зот: «Унда ҳаёт кечирасизлар, унда ўласизлар ва ундан қайта чиқариласизлар», – деди

    [26] Эй, Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки, эсласалар

    [27] Эй, Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз

    [28] Улар қачон фоҳиша иш қилсалар: «Ота-боболаримиз ушбуни қилаётганини кўрдик. Буни бизга Аллоҳ буюрган», – дерлар. «Аллоҳ, албатта, фаҳш ишларга буюрмас. Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсангизни айтасизми?!» – дегин

    [29] Сен: «Роббим адолатга амр қилди. Ҳар бир ибодатхонада юзингизни тўғри тутинг. Унинг динига ихлос этган ҳолда дуо қилинг. Сизларни аввалда қандай яратган бўлса, ўша ҳолда қайтасизлар», – деб айт

    [30] Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки, улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисобларлар

    [31] Эй, Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки, У исроф қилувчиларни севмас

    [32] Сен: «Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!» – деб айт. Сен: «Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир», – деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз

    [33] Сен: «Роббим фақатгина ошкора ва яширин фаҳш ишларни, гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсани айтишни ҳаром қилган, холос», – деб айт

    [34] Ҳар бир умматнинг ажали бор. Ажаллари келган вақтида бирор соатга кетга ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар

    [35] Эй, Одам болалари, агар сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сўзлаганда, бас, ким тақво қилса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар

    [36] Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганлар, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар

    [37] Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ана ўшаларга китобдан насибалари етар. Бизнинг элчиларимиз келиб уларнинг жонларини олаётиб: «Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз қани?» – дерлар. Улар: «Биздан ғойиб бўлишди», – дерлар ва ўз зиёнларига, кофир бўлганларини айтиб, гувоҳлик берарлар

    [38] У зот: «Сиздан олдин ўтган, жин ва инсдан бўлган умматлар билан дўзахга киринг», – дер. Қачонки, қайси бир уммат (дўзахга) кирса, шеригини лаънатлар. Бироқ у ерда ҳаммалари топишганларида, кейингилари аввалгиларини (маломат қилиб): «Эй Роббимиз, бизни анавилар адаштирган эдилар. Уларга дўзах азобини икки баробар қилиб бер», – дерлар. У зот: «Ҳаммага ҳам икки баробар, лекин билмайсизлар», – дер

    [39] Аввалгилар кейингиларга: «Сизларнинг биздан афзаллик томонингиз йўқ. Қилган касбингизга яраша азобни тортаверинглар», – дерлар

    [40] Албатта, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганларга осмон эшиклари очилмас ва улар туя игна тешигидан ўтмагунча жаннатга кирмаслар. Жиноятчиларни мана шундай жазолаймиз

    [41] Уларга жаҳаннамдан тўшак ва устларига чойшаб бор. Золимларни мана шундай жазолаймиз

    [42] Иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар — Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз — ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар

    [43] Ва кўксиларидаги ғиллу ғашларни чиқариб олдик, остиларидан анҳорлар оқиб турибди. Улар: «Бизни шунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаганда, ўзимиз йўл топа олмас эдик. Роббимизнинг элчилари ҳақни келтирдилар», – дедилар. Ва уларга: «Мана шу жаннатингизни қилган амалларингиз туфайли мерос қилиб олдингиз», – деб нидо қилинур

    [44] Ва жаннат эгалари дўзах эгаларига: «Биз Роббимиз бизга ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини топдик. Сизлар ҳам Роббингиз ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини топдингизми?!» – деб нидо қиладир. Улар: «Ҳа!» – дерлар. Бас, улар ўрталарида бир жарчи: «Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин

    [45] Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, уни бузишни истайдиган ва охиратга кофир бўлувчиларга!!!» – деб жар соладир

    [46] Ораларида тўсиқ бор, у деворлар устидаги кишилар ҳаммаларини сиймоларидан танирлар. Тамаъ қилган ҳолларида кирмай турган жаннат эгаларига: «Сизга салом бўлсин», – деб нидо қилурлар

    [47] Қачонки кўзлари дўзах эгалари томон бурилиб қолса: «Эй Роббимиз, бизни золим қавмлар билан бирга қилмагин», дерлар

    [48] Аъроф эгалари сиймоларидан танийдиган кишиларига нидо қилиб: «Тўплаганингиз ва қилган кибру ҳавоингиз сизга асқотмабди-ку

    [49] Сизлар «Аллоҳ уларга раҳмат етказмас», деб қасам ичганингиз ана уларми?! (Уларга): Жаннатга киринглар! Сизга хавф йўқ ва сиз хафа ҳам бўлмайсиз, дейилди-ку!» – дерлар

    [50] Дўзах эгалари жаннат эгаларига: «Бизга ҳам сувдан ёки Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан тўкинглар», – деб нидо қиларлар. Улар: «Албатта, Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган

    [51] Динларини ўйин-кулги қилиб олган ва ҳаёти дунё ғурурига кетганларга», – дерлар. Бас, бу Кунда улар бугунги ҳолга дучор бўлишларини унутганлари ва оятларимизни инкор қилганларидек, Биз ҳам уларни унутамиз

    [52] Батаҳқиқ, Биз уларга илм ила муфассал қилинган, иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган китобни келтирдик

    [53] Улар унинг таъвийлини — оқибатини кутмоқдалар, холос. Унинг таъвийли келган кунда илгари уни унутганлар: «Роббимизнинг Пайғамбарлари ҳақ ила келган эканлар. Энди бизга шафоат қилувчилар борми, шафоат қилсалар ёки ортга қайтарилсаг-у, қилган амалларимиздан бошқача амалларни қилсак», – дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган нарсалари улардан ғойиб бўлди

    [54] «Албатта, осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Униси бунисини шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби — Аллоҳ буюкдир

    [55] Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас

    [56] Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир

    [57] У Ўз раҳматидан олдин шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотдир. Қачонки, улар оғир булутларни кўтариб келтиргач, у ила ўлик юртни суғорамиз. Ундан сув тушириб, ўша ила турли мевалар чиқарамиз. Ўликларни ҳам шундай қилиб чиқарамиз. Шоядки, эсласангизлар

    [58] Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопок бўлгани эса, фақат қийинчилик ила чиқадир. Шукр келтирган қавмлар учун оятларимизни шундай хилма-хил баён қиламиз

    [59] Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», – деди

    [60] Унинг қавмидан бўлган зодагонлар: «Албатта, биз сенинг очиқ-ойдин залолатда эканингни кўряпмиз», – дедилар

    [61] У: «Эй қавмим, менда залолат йўқ. Ва лекин мен оламларнинг Роббидан Пайғамбарман

    [62] Сизларга Роббимнинг юборганларини етказаман, насиҳат қиламан ва Аллоҳ томонидан сиз билмаган нарсани биламан

    [63] Ўзингиздан бўлган бир кишига, сизларни огоҳлантириш учун ва тақво қилиб, шояд, раҳматга эришсангиз деб, Роббингиздан эслатма келганидан ажабланасизларми?!» – деди

    [64] Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Сўнг, Биз уни ва у билан бирга бўлганларни кемада қутқардик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарқ қилдик. Чунки, улар кўр қавм эдилар

    [65] Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!» – деди

    [66] Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Албатта, биз сени эси пастликда кўриб турибмиз ва албатта биз сени ёлғончилардан деб биламиз», – дедилар

    [67] У: «Эй қавмим, менда эси пастлик йўқ. Ва лекин мен оламларнинг Роббидан Пайғамбарман

    [68] Сизларга Роббимнинг юборганларини етказаман ва мен сизларга ишончли насиҳатгўйман

    [69] Ўзингиздан бўлган бир кишига сизларни огоҳлантириш учун Роббингиздан эслатма келганидан ажабландингизми?! Сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилганини ва хилқатингизда куч-қувватни зиёда қилганини эсланг. Аллоҳнинг неъматларини эсланг. Шоядки, нажот топсангиз», – деди

    [70] Улар: «Сен бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?! Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» – дедилар

    [71] У: «Батаҳқиқ, устингизга Роббингиз томонидан азоб ва ғазаб тушди. Мен билан, Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота боболарингиз қўйиб олган номлар ҳақида тортишасизларми?! Бас, интизор бўлиб туринглар! Мен ҳам сизлар билан интизор бўлувчиларданман», – деди

    [72] Бас, унга ва у билан бирга бўлганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларнинг кетларини уздик. Улар мўмин эмас эдилар

    [73] Ва Самудга ўз биродари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Сизга Роббингиздан ҳужжат келди. Аллоҳнинг мана бу туяси сизларга белгидир. Уни Аллоҳнинг ерида тек қўйинглар. Унга ёмонлик етказманглар. Яна сизни аламли азоб тутмасин-а

    [74] Ва сизларни Оддан кейин халифа қилганини ва сизга ер юзида имкон бериб, текисликларида қасрлар қуриб, тоғлардан уйлар ўйганларингизни эсланг. Аллоҳнинг неъматларини эсланг ва ер юзида фасод-ла бузғунчилик қилманг!» – деди

    [75] Унинг қавмидан мутакаббир бўлган зодагонлар заифҳол бўлганлардан иймон келтирганларига: «Солиҳни Роббидан Пайғамбар қилиб юборилган, деб билмоқдамисиз?!» – дедилар. Улар: «Албатта, биз у ила юборилган нарсага иймон келтирувчилармиз», – дедилар

    [76] Мутакаббир бўлганлар: «Албатта, биз сиз иймон келтирганга кофирмиз», – дедилар

    [77] Бас, туяни сўйдилар, Роббилари амрида тажовузкорлик қилишди ва: «Эй Солиҳ, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» – дедилар

    [78] Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида ўтириб қолдилар

    [79] Кейин, улардан юз ўгирди ва: «Эй қавмим, батаҳқиқ, мен сизга Роббимнинг юборганини етказдим ва насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмас экансиз», – деди

    [80] Ва Лутни (юбордик). Унинг ўз қавмига: «Сиздан олдин оламларда ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қиласизларми

    [81] Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!» – деганини эсла

    [82] Қавмнинг жавоби: «Уларни қишлоғингиздан чиқариб юборинг, чунки улар жуда ҳам покиза бўлаверадиган одамлар экан», дейишларидан бошқа нарса бўлмади

    [83] Бас, унга ва аҳлига нажот бердик. Магар хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлди

    [84] Ва Биз уларнинг устидан «ёмғир» ёғдирдик. Жинояткорларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол

    [85] Ва Мадянга ўз биродарлари Шуъайбни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сизга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан ҳужжат келди. Бас, ўлчов ва тарозуни тўлиқ адо этинг, одамларнинг нарсаларидан камайтириб қолманг ва ер юзида унинг ислоҳидан кейин бузғунчилик қилманг. Агар мўмин бўлсангиз, шундай қилмоғингиз ўзингиз учун яхшидир

    [86] Ҳар кўчада ўтириб олиб қўрқитманг. Аллоҳнинг йўлидан Унга иймон келтирганларни тўсманг ва у(йўл)нинг эгри бўлишини истаманг. Оз бўлган чоғингизда сизни кўпайтириб қўйганини эсланг. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг

    [87] Агар сиздан бир тоифа мен ила юборилган нарсага иймон келтирган ва бошқа тоифа иймон келтирмаган бўлса, бас, Аллоҳ орамизда ҳукм қилгунча сабр қилинглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшисидир», – деди

    [88] Унинг қавмидан мутакаббир бўлган зодагонлар: «Эй Шуъайб, ёки, албатта, сени ва сен билан бирга иймон келтирганларни ўз қишлоғимиздан чиқарамиз ёки ўз миллатимизга қайтасизлар», – дедилар. У: «Гарчи ёмон кўрувчи бўлсак ҳам-а

    [89] Агар сизнинг миллатингизга Аллоҳ бизга ундан нажот бергандан сўнг қайтсак, батаҳқиқ, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўламиз. Биз учун унга қайтиш мутлақо мумкин эмас, магар Роббимиз — Аллоҳ хоҳласагина (мумкин). Роббимиз ҳамма нарсани ўз илми ила қамраб олгандир. Аллоҳга таваккал қилдик. Эй Роббимиз, биз билан қавмимизнинг орамизни ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан», – деди

    [90] Унинг қавмидан бўлган, куфр келтирган зодагонлар: «Агар Шуъайбга эргашсангиз, у ҳолда, албатта, зиён кўрувчидирсиз», – дедилар

    [91] Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида ўтириб қолдилар

    [92] Шуъайбни ёлғончига чиқарганлар, худди у ерда яшамагандек бўлдилар. Шуъайбни ёлғончига чиқарганлар, ўшалар зиён кўрувчилар бўлдилар

    [93] Кейин улардан юз ўгирди ва «Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг юборганларини етказган эдим ҳамда сизга насиҳат қилган эдим. Қандай қилиб кофир қавмларга қайғурай», – деди

    [94] Қайси бир қишлоққа Пайғамбар юборсак, албатта, унинг аҳлини тазарруъ қилишлари учун зарарлар ва мусийбатлар ила тутганмиз

    [95] Сўнгра ёмонликни яхшиликка алмаштирганмиз. Токи, кўпайишиб ва «Ота-боболаримизга ҳам қийинчилик ва хурсандчилик етган эди», деганларида, уларни ўзларига сездирмай, тўсатдан тутганмиз

    [96] Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик

    [97] Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало-қазойимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келишидан хотиржаммилар

    [98] Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало-қазойимиз чоштгоҳда, ўйнаётган ҳолларида келишидан хотиржаммилар

    [99] Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлдиларми?! Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар

    [100] Ерга унинг аҳлидан кейин меросхўр бўлганларга, агар хоҳласак, гуноҳлари туфайли уларга мусийбат етказишимиз ва қалбларига муҳр босиб, эшитмайдиган қилиб қўйишимиз аён бўлмадими

    [101] Биз сенга ана ўша қишлоқларнинг хабарларини қисқа қилиб айтиб бермоқдамиз. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Аммо, улар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирмадилар. Аллоҳ шундай қилиб кофирлар қалбига муҳр босди

    [102] Уларнинг кўпларида аҳдга вафо кўрмадик. Агар уларнинг кўпларини топсак ҳам, фосиқликда топдик

    [103] Сўнгра, уларнинг ортидан Мусони Ўз оятларимиз ила Фиръавн ва унинг зодагонларига юбордик. Бас, у(оят)ларга зулм қилдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлишига назар сол

    [104] Мусо: «Эй Фиръавн, албатта, мен оламларнинг Роббидан Пайғамбарман

    [105] Менга Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтмаслик лозимдир. Батаҳқиқ, мен сизларга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжат келтирдим. Мен ила Бани Исроилни қўйиб юбор», – деди

    [106] У: «Агар мўъжиза келтирган бўлсанг, ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни», – деди

    [107] Асосини ташлаган эди... баногоҳ у аниқ аждар бўлди

    [108] Ва қўлини чиқарган эди... баногоҳ у назар солувчиларга оппоқ бўлиб кўринди

    [109] Фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: «Албатта, бу билимдон сеҳргардир

    [110] Сизларни ерингиздан чиқаришни хоҳлайди. Бас, нимага амр қиласизлар?» – дедилар

    [111] Улар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор

    [112] Ҳамма билимдон сеҳргарларни сенга олиб келсинлар», – дедилар

    [113] Сеҳргарлар Фиръавнга келиб: «Агар биз ғолиб бўлсак, албатта, мукофот олсак керак?» – дедилар

    [114] У: «Ҳа. Ва, албатта, менинг яқин кишиларимдан бўлурсизлар»

    [115] Улар: «Эй Мусо, ёки сен ташла, ёки биз ташловчи бўлайлик», – дедилар

    [116] У: «Сизлар ташланглар», – деди. Улар ташлаганларида, одамларнинг кўзини сеҳрладилар, қўрқитдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар

    [117] Биз Мусога: «Асоингни ташлагин», деб ваҳий юбордик. Бирдан, у улар уйдираётган нарсани юта бошлади

    [118] Бас, ҳақ қарор топди ва уларнинг қилаётганлари ботил бўлди

    [119] Ўша ерда енгилдилар ва беобрў бўлдилар

    [120] Ва сеҳргарлар саждага ташланиб

    [121] «Оламларнинг Роббига иймон келтирдик

    [122] Мусо ва Ҳоруннинг Роббига», – дедилар

    [123] Фиръавн: «Мен сизга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Албатта, бу сизнинг шаҳардан унинг аҳлини чиқариш учун қилган макрингиздир. Ҳали биласиз

    [124] Албатта, оёқ-қўлларингизни қарама-қарши томонидан кесаман ва ҳаммангизни осаман», – деди

    [125] Улар: «Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз

    [126] Сен биздан фақат Роббимизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан! Эй Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин», – дедилар

    [127] Фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: «Сени ва худоларингни тарк қилса ҳам, Мусо ва унинг қавмини ер юзида бузғунчилик қилишларига йўл қўйиб берасанми?» – дедилар. У: «Ўғилларини ўлдирурмиз ва аёлларини тирик қолдирурмиз ва, албатта, биз улар устидан қаҳр ўтказувчимиз», – деди

    [128] Мусо ўз қавмига: «Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар. Ер Аллоҳники, уни бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мерос қилиб берадир. Ва оқибат тақводорларникидир», – деди

    [129] Улар: «Сен бизга келмасингдан олдин ҳам, келганингдан кейин ҳам озор тортдик», – дедилар. У: «Шоядки, Роббингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни ер юзига халифа қилиб, қандай амал қилишингизга назар солса», – деди

    [130] Биз Фиръавн аҳлини, шояд эсласалар деб, (қаҳатчилик) йиллар ва мевалар танқислиги ила тутдик

    [131] Улар ўзларига яхшилик етганда: «Бунга биз ҳақдормиз», – дедилар. Агар уларга ёмонлик етса, Мусо ва у билан бирга бўлганлардан шумландилар. Огоҳ бўлсинларким, уларнинг шумликлари Аллоҳнинг ҳузуридан бошқа жойда эмас. Лекин кўплари билмаслар

    [132] Улар: «Ҳар қанча оят келтириб бизни сеҳрламоқчи бўлсанг ҳам, биз сенга иймон келтиргувчи эмасмиз», – дедилар

    [133] Бас, уларнинг устидан тўфон, чигиртка, мита, бақа ва қонларни очиқ-ойдин ва муфассал белгилар қилиб юбордик. Бас, улар мутакаббирлик қилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар

    [134] Қачонки устиларига азоб тушса: «Эй Мусо, сенга берган аҳд ҳурмати, Роббингга дуо қил, агар биздан азобни кўтарсанг, албатта, сенга иймон келтирурмиз ва Бани Исроилни сен билан қўйиб юборурмиз», – дер эдилар

    [135] Қачонки устиларидаги азобни ўзлари етиб борадиган муддатга кўтарсак, қарабсанки, қасамларини бузиб турибдилар

    [136] Бас, улардан интиқом олдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганлари ва улардан ғофил бўлганлари учун уларни денгизга ғарқ қилдик

    [137] Ва хўрланиб юрган қавмни эса, ўзимиз баракали қилган ернинг машриқию мағрибига меросхўр қилдик. Сабр қилганлари учун Роббингнинг гўзал сўзлари Бани Исроилга батамом бўлди. Фиръавн ва унинг қавми қурган нарсаларни ва улар юксалтирган нарсаларни вайрон қилдик

    [138] Ва Бани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Бас, улар ўз санамларига берилиб сиғинаётган қавм устига келдилар. Улар:» Эй Мусо, бизга ҳам худди уларнинг худоларига ўхшаш худо қилиб бер», – дедилар. У: «Албатта, сиз жоҳил қавм бўлаётибсиз

    [139] Ахир, анавилар ичида турган нарса ҳалокатдир ва қилаётган ишлари ботилдир», – деди

    [140] «Сизларга Аллоҳдан ўзгани худо қилиб берайми?! Ҳолбуки, У сизларни оламлардан афзал қилган зот-ку!» – деди

    [141] Сизларни ёмон азобларга қўяётган, ўғилларингизни ўлдириб, қизларингизни тирик қолдираётган Фиръавн аҳлидан қутқарганимизни эсланг! Ва бу ишда Роббингиздан улуғ синов бордир

    [142] Ва Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик. Кейин эса, уни ўн (кеча) билан тугал қилдик. Бас, Роббининг белгилаган вақти тўлиқ қирқ кеча бўлди. Мусо акаси Ҳорунга: «Қавмимда менинг ўрнимни ол, яхши иш қил, бузғунчиларнинг йўлига эргашма», – деди

    [143] Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, У: «Роббим, менга (жамолингни) кўрсатгин, Сенга назар солай», – деди. У зот: «Мени ҳеч кўра олмассан. Лекин тоққа назар сол, агар у маконида собит тура олса, бас, Мени кўрасан», – деди. Робби тоққа тажаллий қилганида, уни титилган ҳолга келтирди ва Мусо ҳушидан кетиб йиқилди. Ҳушига келгач: «Сен поксан, Сенга тавба қилдим. Мен мўминларнинг аввалгисиман», – деди

    [144] «Эй Мусо, мен сени одамлар ичидан Пайғамбарлигим ва гаплашишим ила танлаб олдим. Бас, сенга берган нарсамни ол ва шукр қилувчилардан бўл!» – деди

    [145] Ва унга лавҳларда ҳамма нарсадан мавъиза ва ҳар бир нарсанинг тафсилотини ёзиб бердик. «Бас, уларни қувват ила тут ва аҳлингга буюр, уларнинг энг яхшиларини олсинлар. Энди, сизларга фосиқларнинг диёрини кўрсатаман», – дедик

    [146] Энди, ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир

    [147] Оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар амаллари беҳуда кетганлардир. Улар фақат қилиб юрган амалларининг жазосини олурлар

    [148] Мусонинг қавми ундан кейин тақинчоқларидан (бўлган), бўкирадиган бузоқ жасадини (худо) тутдилар. Унинг уларга гапирмаслигини ва уларни ҳидоят қилмаслигини билмадиларми?! Уни (худо) тутдилар ва зулм қилувчилардан бўлдилар

    [149] Қўллари тушган пайтда ва ўзларининг адашганларини билганларида: «Агар Роббимиз бизга раҳим қилмаса ва мағфират этмаса, албатта, зиёнкорлардан бўламиз», – дедилар

    [150] Қачонки Мусо ўз қавмига ғазабланган ва афсус қилган ҳолида қайтганида: «Менинг кетимдан қандай ҳам ёмон халифа бўлдингиз. Роббингизнинг амридан (олдин) шошилдингизми?!» – деди ва лавҳларни ташлаб, акасининг бошидан тутиб, ўзига торта бошлади. У (Ҳорун): «Эй онамнинг боласи, шубҳасиз, бу қавм мени хўрлади ва ўлдириб қўйишларига сал қолди. Энди сен душманларни устимдан кулдирмагин ва мени ҳам золим қавмлардан деб билмагин», – деди

    [151] У: «Роббим, мени ва акамни мағфират қилгин ва бизларни Ўз раҳматингга киритгин. Сенинг Ўзинг раҳим қилгувчиларнинг раҳимлироғисан», деди

    [152] Албатта, бузоқни (худо) тутганларга Роббиларидан ғазаб ва ҳаёти дунёда хорлик етадир. Ёлғон тўқувчиларни мана шундай жазолармиз

    [153] Гуноҳ ишларни қилганлар, ундан кейин тавба қилсалар ва иймон келтирсалар, албатта, Роббинг ундан сўнг мағфират қилгувчи ва меҳрибон Зотдир

    [154] Қачонки Мусонинг ғазаби босилгач, лавҳларни олди. Уларнинг нусхасида Роббиларидан ҳақиқатда қўрқадиганлар учун ҳидоят ва раҳмат бор эди

    [155] Ва Мусо мийқотимизга қавмидан етмиш кишини танлаб олди. Уларни даҳшатли зилзила тутган пайтда: «Эй Роббим, агар хоҳласанг, буларни ҳам, мени ҳам бундан олдин ҳалок қилсанг бўларди. Эси пастларимиз қилган иш туфайли бизни ҳалок қиласанми? Бу Сенинг синовингдан бошқа нарса эмас. У ила кимни хоҳласанг, адаштирасан ва кимни хоҳласанг, ҳидоятга соласан. Сен валийимизсан, бас, бизни мағфират қил ва раҳим эт. Сенинг Ўзинг мағфират қилувчиларнинг энг яхшисисан

    [156] Ва бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни ёзиб қўй. Биз Сенинг Ўзингга тавба қилдик», – деди. У зот: «Азобим ила кимни хоҳласам, тутаман. Раҳматим эса, ҳамма нарсадан кенгдир. Уни тақво қилганларга, закот берганларга, оятларимизга иймон келтирганларга ёзажакман

    [157] Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий Набий, Пайғамбарга эргашурлар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар — ана ўшалар нажот топгувчилардир», – деди

    [158] Сен: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтириб ўлдирадиган Аллоҳнинг Пайғамбаридирман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Аллоҳ ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий Набийсига иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», – деб айт

    [159] Ва Мусонинг қавмидан баъзи жамоалар борки, ҳақ ила ҳидоят қилиб, у ила адолат қилурлар

    [160] Уларни ўн икки уруғ — жамоага бўлиб юбордик. Ва қавми ундан сув талаб қилган пайтда Мусога: «Асоинг ила тошни ур!» деб ваҳий юбордик. У(тош)дан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳамма одамлар ўз сувхонасини билди. Ва уларга булутни соябон қилдик, манн ва беданаларни нозил қилдик. «Сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларини енглар» (дедик). Улар Бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар

    [161] Уларга: «Мана бу шаҳарни маскан тутинглар, унда хоҳлаган жойингизда таом енг ва «Ҳиттатун» (гуноҳларимизни кечир) деб эшикдан сажда қилган ҳолингизда кирсангиз, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз, эҳсон қилувчиларга зиёда қиламиз», деганимизни эсла

    [162] Бас, улардан зулм қилганлари уларга айтилгандан ўзга гапни алмаштирдилар. Бас, зулм қилганлари туфайли устларига осмондан азоб юбордик

    [163] Улардан денгиз соҳилида бўлган қишлоқ ҳақида, шанба кунида ҳаддан ошганлари, шанбалик кунларида балиқлари очиқ келиб, шанбалик қилмаган кунлари келмагани ҳақида сўра. Қилган фосиқликлари туфайли уларни шундай синаймиз

    [164] Улардан бир жамоат: «Аллоҳ ҳалок қилувчи ёки шиддатли азоб-ла азобловчи қавмга ваъз қилиб нима қиласиз?!» деганида, улар: «Роббингизга узр бўлиши учун ва шоядки, тақво қилсалар деб», – дедилар

    [165] Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсани унутганларида, ёмонликдан қайтараётганларга нажот бердик ва зулм қилганларни қилган фосиқликлари туфайли шиддатли азоб ила тутдик

    [166] Бас, улар ўзлари қайтарилган нарсадан қайтмай, такаббурлик қилганларида, уларга: «Хўрланган маймунларга айланинг!» – дедик

    [167] Роббинг, албатта, уларнинг устларига қиёмат кунигача уларга ёмон азобни тоттирадиганларни юборишни эълон қилганини эсла! Албатта, Роббинг иқоби тез Зотдир ва, албатта, У мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [168] Ва уларни ер юзида жамоатларга бўлиб юбордик. Улардан аҳли солиҳлари бор ва улардан ундай эмаслари ҳам бор. Шоядки, қайтсалар деб, уларни яхшиликлар ва ёмонликлар ила синадик

    [169] Бас, улардан сўнг, ортларидан китобни меросга олган бир ўринбосарлар келдики, улар мана бу тубаннинг ўткинчи(матоҳи)ни оладилар ва «Бизни кечирилур», – дерлар. Агар ўшанга ўхшаш ўткинчи нарса келса, яна олаверадилар. Улардан Аллоҳга нисбатан фақат ҳақдан бошқа нарса айтмасликка Китобнинг аҳду паймони олинган эмасмиди?! Улар у(китоб)даги нарсаларни ўрганганлар-ку?! Охират ҳовлиси тақво қилганлар учун яхшидир. Ақл ишлатмайсизларми

    [170] Китобни маҳкам тутганлар ва намозни тўкис адо этганлар бўлса, албатта, Биз аҳли солиҳларнинг ажрларини зое қилмасмиз

    [171] Уларнинг устига тоғни худди соябондек кўтарганимизни, улар уни, устимизга тушиб кетади, деб ўйлаганларида, сизга берган нарсамизни қувват ила олинглар ва ундаги нарсани эсланглар, шоядки, тақво қилсангиз, деганимизни эсла

    [172] Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғонасидан, қиёмат куни «бундан ғофил эдик» демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» – деганида, «Худди шундай! Гувоҳ бўлдик!» – деганларини эсла

    [173] Ёки: «Ҳақиқатда, ширк келтирганлар олдинги ота-боболаримиз, биз, уларнинг кейинги зурриётимиз. Ботил иш қилувчиларнинг қилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми?» демаслигингиз учун

    [174] Шояд қайтсалар деб, оятларни мана шундай батафсил баён қиламиз

    [175] Уларга оятларимизни берганимизда, улардан ўзини олиб қочган ва уни шайтон эргаштириб кетиб, иғвога учганлардан бўлган шахснинг хабарини тиловат қилиб бер

    [176] Агар хоҳласак, уни ўша(оят)лар билан кўтарар эдик. Лекин унинг ўзи ерга ёпишди ва ҳавойи нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшар, уни ҳайдасанг ҳам, тилини осилтириб тураверадир, тек қўйсанг ҳам, тилини осилтириб тураверадир. Бу, Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисолидир. Бу қиссани ҳикоя қил, шоядки, тафаккур қилсалар

    [177] Оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисоли қандай ҳам ёмон бўлди! Улар ўзларига зулм қиладилар

    [178] Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар ўзлари зиён кўрувчилардир

    [179] Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бор-у, тушуна олмаслар. Кўзлари бор-у, кўра олмаслар. Қулоқлари бор-у, эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар

    [180] Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг ва Унинг исмларидан оғадиганларни тек қўйинг. Яқинда қилган амалларига яраша жазоланурлар

    [181] Ва Биз яратган кимсалар ичида ҳақ ила ҳидоят қиладиган ва у ила адолат қиладиган жамоат ҳам бор

    [182] Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз

    [183] Уларга муҳлат бериб қўяман. Албатта, Менинг «макрим» метиндир

    [184] Улар ўз соҳибларида мажнунлик йўқлигини тафаккур қилиб кўрмайдиларми?! У фақат ошкора огоҳлантирувчи, холос

    [185] Осмонлару ернинг мулкларига, Аллоҳ яратган нарсаларга ва, ажаб эмаски, ажаллари яқинлашиб қолган бўлишига назар солмайдиларми? Бундан кейин яна қайси гапга ишонадилар

    [186] Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳидоят қилувчи йўқдир. Уларни тек қўйиб қўяди, туғёнларида адашиб-улоқиб юраверадилар

    [187] Сендан соат (қиёмат) қачон собит бўлиши ҳақида сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина зоҳир қиладир. У осмонлару ерда оғир иш бўлади. Сизларга фақат тўсатдан келадир», – деб айт. Худди сен уни билишинг керакдек, сендан сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин кўп одамлар билмаслар», – деб айт

    [188] Сен: «Ўзим учун на фойда ва на зарарга молик эмасман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда, яхшиликни кўпайтириб олган бўлар эдим ва менга ёмонлик етмасди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учун огоҳлантирувчи ва башорат берувчиман, холос», – деб айт

    [189] У сизларни бир жондан яратган ва ором олсин учун ундан жуфтини яратган Зотдир. Вақтики у (жуфтини) ўраганида енгил ҳомиладор бўлди. Бас, у билан юрди. У оғирлашганда эса, икковлон Роббилари Аллоҳга: «Агар бизга солиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўламиз», – деб дуо қилдилар

    [190] Уларга солиҳ(фарзанд)ни берганида эса, Аллоҳ берган нарсада Унга шериклар қила бошларлар. Аллоҳ улар келтирган ширкдан олийдир

    [191] Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган нарсаларни ширк келтирурларми

    [192] Ва уларга ёрдам беришга қодир эмаслар ҳамда ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар

    [193] Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, сизга эргашмаслар. Уларни даъват қиласизми ёки жим турувчи бўласизми, сиз учун бари бир

    [194] Албатта, сиз Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлар ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар ростгўй бўлсангиз, уларни чақириб кўринг, бас, сизга жавоб берсинлар-чи

    [195] Ёки уларнинг оёқлари бормики, юрсалар; ёки қўллари бормики, ушласалар; ёки кўзлари бормики, кўрсалар; ёки қулоқлари бормики, эшитсалар. Сен: «Шерикларингизни чақиринг-да, менга ҳеч муҳлат бермай, зиддимга ҳийла-найранг қилаверинг

    [196] Албатта, менинг валийим — эгам Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳларни дўст тутадир

    [197] Ундан ўзга сиз ибодат қилаётганлар сизга ёрдам беришга қодир эмаслар ва ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар

    [198] Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, эшитмаслар. Уларни сенга назар солиб тургандек кўрасан. Ҳолбуки, улар кўрмаслар», – деб айт

    [199] Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир

    [200] Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У яхши эшитувчи ва яхши кўрувчи Зотдир

    [201] Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар

    [202] Ва у(шайтон)ларнинг биродарлари йўлдан оздиришда уларга мадад берарлар, сўнгра бунда тўхтамаслар

    [203] Ва агар уларга мўъжиза келтирмасанг, «Ўзинг тўқиб қўявермайсанми?» – дерлар. Сен: «Мен фақат Роббимдан ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Мана бу — иймон келтирувчи қавм учун Роббингиздан кўз очувчи, ҳидоят ва раҳматдир», деб айт

    [204] Қуръон тиловат қилганда, уни тингланглар ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз

    [205] Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъ-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма

    [206] Роббинг ҳузуридагилар, албатта, Унинг ибодатидан мутакаббирлик қилмаслар, Уни поклаб ёд этадилар ва Унга сажда қиларлар

    Surah 8
    Anfol

    [1] Сендан ўлжалар ҳақида сўрарлар. Сен: «Ўлжалар Аллоҳ ва Пайғамбарникидир. Бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва ўз ораларингизни ислоҳ этинглар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинглар», деб айт

    [2] Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир

    [3] Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир

    [4] Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Уларга Роббилари ҳузурида даражалар, мағфират ва карамли ризқ бор

    [5] Албатта, бу ҳолат, мўминлардан бир гуруҳи ёқтирмаган бўлсалар ҳам, Роббинг сени ҳақ ила уйингдан чиқарганга ўхшайди

    [6] Худди ўзлари кўриб турган ҳолларида ўлимга ҳайдалаётгандек, ҳақ аён бўлгандан кейин ҳам сен билан баҳслашадилар

    [7] Ўшанда Аллоҳ сизга икки тоифадан бири албатта сизники бўлишини ваъда қилган эди. Сизлар шавкати йўғи сизларники бўлишини суяр эдингиз. Аллоҳ эса, Ўз калималари ила ҳақни ҳақ қилишни ва кофирларнинг думини қирқишни ирода қилган эди

    [8] Жиноятчилар ёқтирмасалар ҳам, ҳақни ҳақ, ботилни ботил қилиш учун шундай бўлишини ирода қилган эди

    [9] Ўшанда Роббингиздан мадад сўраганингизда, сизни (сўровингизни) ижобат қилиб: «Албатта, Мен сизларга кетма-кет келадиган мингта фаришта ила мадад берувчиман», – деди

    [10] Аллоҳ у(мадад)ни башорат ва қалбларингиз у билан хотиржам бўлиши учунгина қилди. ўалаба эса, фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир

    [11] Ўшанда У сизни Ўзидан омонлик қилиб, мудроқ ила ўраган эди ва сизни поклаш, сиздан шайтоннинг васвасасини кетказиш ҳамда қалбларингизни боғлаш ва қадамларингизни собит қилиш учун устингизга осмондан сув туширган эди

    [12] Ўшанда Роббингиз фаришталарга: «Мен, албатта, сиз биланман, бас, сиз иймон келтирганларни собит қилинг, тезда куфр келтирганларнинг қалбларига қўрқинч соламан. Бас, бўйинлар устидан зарба беринглар ва ҳамма бармоқларига зарба беринглар», деб ваҳий қилган эди

    [13] Бу уларнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши турганлари учундир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши турса, бас, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир

    [14] Мана шу сизники, тортаверинглар! Албатта, кофирларга дўзах азоби бордир

    [15] Эй, иймон келтирганлар, куфр келтирганларга яқинлашиб, юзма-юз келганингизда уларга орқа ўгирмангиз

    [16] Кимки ўша кунда жанг ҳунари кўрсатиб ёки бошқа гуруҳга қўшилмоқчи бўлган ҳолатдан ташқари, уларга орқа ўгириб қочса, бас, батаҳқиқ, Аллоҳдан бўлган ғазаб ила қайтибди. Унинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой

    [17] Уларни сиз ўлдирмадингиз, балки Аллоҳ ўлдирди. Отган пайтингда, сен отмадинг, балки Аллоҳ отди. Ва мўминларни гўзал синов ила синаш учун (шундай қилди). Албатта, Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи Зотдир

    [18] Ана ўшаларнинг (сизга бўлиши) Аллоҳ, албатта, кофирларнинг ҳийласини заиф қилгувчи бўлганидандир

    [19] Агар орани очишни сўраган бўлсангиз, бас, батаҳқиқ сизга орани очиш келди. Агар тўхтасангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Сизнинг гуруҳингиз қанча кўп бўлса ҳам, сизга ҳеч бир ҳожатингизни чиқара олмас. Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир

    [20] Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилингиз ва эшитиб туриб, Ундан юз ўгириб кетмангиз

    [21] Ва ўзлари эшитмасалар ҳам, «эшитдик» деганлар каби бўлмангиз

    [22] Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл ишлатмайдиганлардир

    [23] Агар Аллоҳ уларда бирор яхшиликни билганида, албатта эшиттирар эди ва агар уларга эшиттирса ҳам, албатта юз ўгириб, бурилиб кетар эдилар

    [24] Эй, иймон келтирганлар, сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида, Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билингки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз

    [25] Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир

    [26] Сиз ер юзида оз сонли, заифҳол бўлиб, одамлар сизни тутиб олишидан қўрқиб юрган ҳолингизни эсланг. Бас, У зот сизга жой берди, Ўз нусрати ила қўллади ва сизларга пок нарсаларни ризқ қилиб берди. Шоядки, шукр қилсангиз

    [27] Эй, иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга ва омонатларингизга хиёнат қилманг

    [28] Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир

    [29] Эй, иймон келтирганлар, агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб, мағфират қилади. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир

    [30] Куфр келтирганлар сени ушлаш, ўлдириш ёки чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «макр» қилгувчиларнинг устасидир

    [31] Уларга оятларимиз тиловат қилинса: «Батаҳқиқ, эшитдик, агар хоҳласак, бунга ўхшашни ўзимиз ҳам айтамиз. Бу аввалгиларнинг афсонасидан ўзга нарса эмас», – дейдилар

    [32] «Аллоҳим! агар мана шу сенинг ҳузурингдан келган ҳақ бўлса, устимизга осмондан тош ёғдиргин ёки бизга аламли азоб юборгин», деганларини эсла

    [33] Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчимас

    [34] Нега энди Аллоҳ уларни азобламас экан. Улар Масжидул Ҳаромдан тўсмоқдалар. Ҳолбуки, Унинг валийлари эмаслар. Унинг валийлари тақводорлардан ўзга ҳеч ким эмас. Лекин кўплари билмаслар

    [35] Уларнинг Байт олдидаги намозлари ҳуштак ва қарсак чалишдан иборат эди, холос. Бас, куфр келтирганингиз туфайли азобни татиб кўринг

    [36] Албатта, куфр келтирганлар молларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфларлар. Бас, уларни сарфларлар-у, сўнгра, ўзларига ҳасрат бўладир, кейин мағлуб бўлурлар. Куфр келтирганлар жаҳаннамга тўпланурлар

    [37] Аллоҳ покдан нопокни айириши учун ва нопокнинг баъзиси устига баъзисини тахлаб, ҳаммасини жаҳаннамга ташлаши учун. Ана ўшалар зиён кўргувчилардир

    [38] Куфр келтирганларга айт, агар тўхтасалар, ўтган нарсалар мағфират қилинур ва агар қайтадиган бўлсалар, бас, батаҳқиқ, аввалгиларнинг суннати ўтган

    [39] Ва улар билан то фитна бўлмагунча ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча уруш қилинг. Агар тўхтасалар, бас, Аллоҳ, албатта, нима қилаётганларини кўриб тургувчи Зотдир

    [40] Агар юз ўгирсалар, бас, билгинки, албатта, Аллоҳ хожангиздир. У қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчи

    [41] Ва агар Аллоҳга, фурқон куни — икки жамоат тўқнашган куни бандамизга нозил қилган нарсамизга иймон келтирган бўлсангиз, билингки, ўлжага олган нарсангиздан бешдан бири Аллоҳга, Расулига, яқинларига, етимларга, мискинларга ва мусофирларгадир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [42] Ўшанда сизлар (водийнинг Мадинага) яқин тарафида, улар узоқ тарафида, отлиқлар эса сиздан пастда эди. Агар ваъдалашиб олганингизда ҳам, келишилган жой ва вақтда хилоф қилардингиз. Лекин Аллоҳ қилиниши керак бўлган ишни ҳал этиши учун, ҳалок бўладиган одам очиқ-ойдин ҳужжат билан ҳалок бўлиши учун, яшаши керак бўлган одам очиқ-ойдин ҳужжат билан яшаши учун (тўқнашдингиз). Ва, албатта, Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи Зотдир

    [43] Ўшанда Аллоҳ тушингда уларни сенга оз кўрсатди. Агар уларни сенга кўп кўрсатганида, тушкунликка учрар эдингизлар ва бу ишда ораларингизда низо чиқар эди. Лекин Аллоҳ сақлади. Албатта, У дилингиздаги нарсани билгувчи Зотдир

    [44] Ўшанда, тўқнашганингизда, уларни сизнинг кўзингизга оз қилиб кўрсатганини, сизни уларнинг кўзига оз қилиб кўрсатганини эсланг. Буни Аллоҳ қилиниши керак бўлган ишни ҳал этиш учун қилди. Ва барча ишлар Аллоҳга қайтарилур

    [45] Эй, иймон келтирганлар! (Кофир) жамоатга рўбарў келганингизда, саботли бўлинг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки, нажот топсангиз

    [46] Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир

    [47] Ва диёрларидан кибру ҳаво билан, одамларга риё учун чиқиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганларга ўхшаманг. Аллоҳ нима қилаётганларини иҳота қилгувчидир

    [48] Ўшанда шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди ва: «Бу кунда одамлардан сизга ғолиб кела оладиган ҳеч ким йўқ. Мен сизнинг ҳомийингизман», – деди. Икки жамоа бир-бирини кўрганида эса, орқасига қайтди ва: «Албатта, мен сиз кўрмаётган нарсани кўрмоқдаман. Мен Аллоҳдан қўрқаман», – деди. Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир

    [49] Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлганлар: «Анавиларни дини мағрур қилиб юборди», – дедилар. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир

    [50] Агар фаришталар куфр келтирганларнинг жонини олатуриб, юзларига ва кетларига уриб: «Ёнғин азобини тотинг

    [51] Бу, қўлингиз тақдим қилган нарса туфайлидир. Албатта, Аллоҳ бандаларига ҳеч зулм қилгувчи эмасдир», – дейишларини кўрсанг эди

    [52] Худди Оли Фиръавн ва улардан олдингиларнинг қилмишларига ўхшайди. Аллоҳнинг оятига куфр келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари туфайли тутди. Албатта, Аллоҳ кучли ва иқоби шиддатли Зотдир

    [53] Бундай бўлиши Аллоҳ бир қавмга берган неъматини, токи, улар ўзларини ўзгартирмагунларича, ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зот бўлганидандир

    [54] Худди Оли Фиръавн ва улардан олдингиларнинг қилмишига ўхшаб, Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқардилар. Бас, Биз уларни гуноҳлари туфайли ҳалок қилдик ва Оли Фиръавнни ғарқ қилдик. Ҳаммалари золим эдилар

    [55] Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг ёмони куфр келтирганларидир. Бас, улар иймон келтирмаслар

    [56] Улардан сен аҳдлашганлар сўнгра ҳар сафар аҳдларини бузарлар ва улар У зотдан қўрқмаслар

    [57] Агар урушда улардан зафар қозонсанг, бас, уларни ҳалок қилиш билан ортларидагиларни сарсон қилиб қўй, шоядки, эсласалар

    [58] Агар бир қавмнинг хиёнатидан қўрқадиган бўлсанг, уларга тенгма-тенг (аҳд бузилганини) ўртага ташла. Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас

    [59] Куфр келтирганлар ўздик деб ўйламасинлар. Улар ҳеч қочиб қутула олмаслар

    [60] Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас

    [61] Агар улар тинчликка мойил бўлсалар, сен ҳам мойил бўл. Ва Аллоҳга таваккул қил. Албатта, У эшитгувчи ва билгувчи Зотдир

    [62] Агар сени алдашни ирода қилсалар, бас, сенга Аллоҳ кифоя қиладир. У сени Ўз нусрати ва мўминлар билан қўллаган

    [63] Ҳамда уларнинг қалбларини бирлаштирган Зотдир. Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У ғолиб ва ҳикматли Зотдир

    [64] Эй Набий, сенга ва сенга эргашган мўминларга Аллоҳ кифоядир

    [65] Эй Набий, мўминларни жангга чорла! Агар сиздан йигирмата сабрли бўлса, икки юзтани енгади. Агар сиздан юзта бўлса, куфр келтирганлардан мингтасини енгади. Бу, улар тушунмайдиган қавм бўлганларидандир

    [66] Энди, Аллоҳ сизлардан енгиллаштирди, сизларда ожизлик борлигини билди. Бас, агар сиздан юзта сабрли бўлса, икки юзтани енгади. Агар сиздан мингта бўлса, Аллоҳнинг изни ила икки мингтани енгади. Аллоҳ сабрлилар биландир

    [67] Набий учун ер юзида забардаст бўлмагунича асирлари бўлиши яхши эмас эди. Сизлар дунёнинг ўткинчи матоҳини истайсизлар. Аллоҳ эса, охиратни истайдир. Ва Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир

    [68] Агар Аллоҳнинг олдиндан ёзгани бўлмаганида, сизга олган нарсаларингиз туфайли улуғ азоб етар эди

    [69] Бас, ўлжага олган нарсаларингиздан ҳалол-пок ҳолда енглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилгувчи ва раҳимли Зотдир

    [70] Эй Набий, қўлингиздаги асирларга: «Агар қалбларингизда яхшилик бўлса, Аллоҳ билур ва сизга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарсани берур ва сизни мағфират қилур. Аллоҳ мағфират қилгувчи ва раҳимли Зотдир», – деб айт

    [71] Агар сенга хиёнат қилишни истасалар, батаҳқиқ, бундан олдин Аллоҳга хиёнат қилган эдилар. Бас, У уларга қарши имкон топди. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир

    [72] Албатта, иймон келтирган, ҳижрат қилган, Аллоҳнинг йўлида молу жонлари билан жиҳод қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар бир-бирларига валийдирлар. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганларга эса, то ҳижрат қилмагунларича, сиз ҳеч валий бўла олмассиз. Агар улар сиздан динда ёрдам сўрасалар, ёрдам бермоғингиз вожиб. Фақат, сиз билан ўрталарида аҳднома бор қавм зиддига эмас. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўргувчи Зотдир

    [73] Куфр келтирганлар бир-бирларига валийдирлар. Агар (мазкур нарсани) қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўладир

    [74] Иймон келтирган, ҳижрат этган, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар ҳақ мўминлардир. Улар учун мағфират ва карамли ризқ бордир

    [75] Кейин иймон келтириб, ҳижрат қилган ва сизлар билан жиҳод қилганлар ҳам сизлардандир. Аллоҳнинг китобида қариндошлар бир-бирларига ҳақлироқдирлар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи Зотдир

    Surah 9
    Tavba

    [1] (Бу) Аллоҳдан ва Унинг Расулидан мушрикларнинг сиз аҳдлашганларингизга «бароат» — ора очиқлиги (эълони)дир

    [2] Бас, ер юзида тўрт ой сайр қилиб юринглар ва билингларки, албатта, сиз Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассиз ва, албатта, Аллоҳ кофирларни хор қилгувчидир

    [3] (Бу) Аллоҳ ва Унинг Расулидан одамларга «ҳажжул акбар» кунидаги билдиришдир. Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расулининг мушриклар билан оралари очиқдир. Бас, агар тавба қилсангиз, у ўзингиз учун яхшидир. Агар юз ўгириб кетадиган бўлсангиз, билингларки, албатта, сизлар Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассиз. Куфр келтирганларга аламли азобнинг «башоратини» беравер

    [4] Магар мушриклардан сиз аҳдлашганингиздан кейин ҳеч нарсани нуқсон қилмаганлари ва сизга қарши бировга ёрдам бермаганларининг аҳдларини муддатларигача батамом қилинг. Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир

    [5] Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [6] Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у, Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра, уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу, уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир

    [7] Қандай қилиб мушрикларга Аллоҳнинг ҳузурида ва Унинг Расулининг ҳузурида аҳд бўлсин?! Магар сиз билан Масжидул Ҳаром олдида аҳдлашганлар, сизга нисбатан мудом мустақийм турсалар, сиз ҳам мустақийм туринг. Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир

    [8] Қандай қилиб (уларга аҳд бўлсинки), улар агар сиздан устун келсалар, на аҳдга ва на бурчга риоя этмаслар. Сизни оғизлари билан рози қиладилар-у, қалблари кўнмас. Уларнинг кўплари фосиқлардир

    [9] Улар Аллоҳнинг оятларини озгина баҳога сотиб, Унинг йўлидан тўсдилар. Дарҳақиқат, уларнинг қилганлари қандай ҳам ёмон бўлди

    [10] Улар мўмин ҳақида на аҳдга ва на бурчга риоя қилмаслар. Ана ўшалар, ўзлари тажовузкорлардир

    [11] Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, дин қардошингиздирлар. Биладиган қавм учун оятларимизни батафсил баён қиламиз

    [12] Агар аҳд берганларидан кейин аҳдларини бузсалар ва динингизга таъна тошини отсалар, куфрбошиларга қарши жанг қилинг! Зеро, уларнинг аҳдлари йўқдир. Шоядки, тўхтасалар

    [13] Аҳдларини бузган, Расулни (юртдан) чиқаришга қасд қилган ва сизга (қарши) биринчи бўлиб (уруш) бошлаган қавм билан урушмайсизми?! Улардан қўрқасизми?! Агар мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга лойиқ зот Аллоҳдир

    [14] Уларга қарши жанг қилинглар! Аллоҳ уларни сизнинг қўлингиз билан азоблайдир, хорлайдир ва уларга қарши сизга ёрдам берадир. Ва мўмин қавмларнинг кўнгилларига шифо берадир

    [15] Ва қалбларидаги аччиқни кетказадир. Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшанинг тавбасини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир

    [16] Сиздан жиҳод қилганларни, Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва мўминлардан ўзгани дўст тутмаганларни билмай туриб, Аллоҳ томонидан тарк этиб қўйилмоғингизни ўйладингизми? Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардор Зотдир

    [17] Мушрикларга, ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида, Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Ана ўшалар амаллари ҳабата бўлганлардир ва улар дўзахда абадий қолувчилардир

    [18] Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар

    [19] Ҳожиларга сув беришни ва Масжидул Ҳаромни обод қилишни Аллоҳга, охират кунига иймон келтирган ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилган каби қилдингизми?! Улар Аллоҳнинг ҳузурида тенг эмаслар. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас

    [20] Иймон келтириб, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилганларнинг даражалари Аллоҳнинг ҳузурида жуда улуғдир. Ана ўшалар ютуққа эришувчилардир

    [21] Роббилари уларга Ўз тарафидан бўлган раҳмат, розилик ва ичида уларга аталган доимий неъматлар бор жаннатларнинг башоратини берадир

    [22] Улар унда абадий қолувчилардир. Албатта, Аллоҳ — ҳузурида улуғ ажр бор Зотдир

    [23] Эй, иймон келтирганлар! Агар куфрни иймондан устун кўрсалар, ота-онангиз ва ака-укаларингизни дўст тутманг. Сиздан ким уларни дўст тутса, бас, ана ўшалар, ўзлари золимлардир

    [24] «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз, касб қилган молларингиз, касод бўлишдан қўрққан тижоратларингиз ва хуш кўрган масканларингиз сизга Аллоҳдан, Унинг Расули ва Унинг йўлида жидду жаҳд қилишдан маҳбуброқ бўлса, у ҳолда, Аллоҳ Ўз амрини келтиргунча кутиб туринг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас», – деб айт

    [25] Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга кўп жойларда нусрат берди. Ҳунайн кунида ҳам. Ўшанда сизни кўплигингиз мағрур қилган эди. Бас, сизга ҳеч фойда бермади ва кенг ер сизга торлик қилиб қолди. Сўнгра, ортга қараб қочдингиз

    [26] Сўнгра, Аллоҳ сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни туширди ва куфр келтирганларни азоблади. Ана ўша, кофирларнинг жазосидир

    [27] Сўнгра, ўшандан кейин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбасини қабул қилди. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [28] Эй, иймон келтирганлар! Албатта, мушриклар нажасдирлар, бунга шубҳа йўқ, бу йилларидан кейин Масжидул Ҳаромга яқин келмасинлар. Агар фақирликдан қўрқсангиз, Аллоҳ, Ўзи хоҳласа, сизни тезда фазли ила бой қилиб қўядир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир

    [29] Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан «жизя» бермагунича, жанг қилинг

    [30] Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», – дедилар. Насоролар: «Масийҳ Аллоҳнинг ўғлидир», – дедилар. Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатурлар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаён бурилмоқдалар

    [31] Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масийҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир

    [32] Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳар нарсадан бош тортадир

    [33] У, гарчи мушриклар ёқтирмаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан уни ҳамма диндан устун қилиш учун юборган Зотдир

    [34] Эй, иймон келтирганлар! Албатта, ҳибр ва роҳибларнинг кўплари одамларнинг молларини ботил йўл билан ерлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар. Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер

    [35] Бир куни ўша(олтин-кумуш)ларни жаҳаннам ўтида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!» – дейилур

    [36] Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек, уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир

    [37] Албатта, «насийу» куфрда зиёда бўлишдан ўзга нарса эмас. Бу билан куфр келтирганлар залолатга кетказилурлар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсанинг ададига мослаш учун уни бир йил ҳалол қилурлар, бир йил ҳаром қилурлар. Бас, бу билан Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилурлар. Уларга амалларининг ёмонлиги зийнатланди. Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас

    [38] Эй, иймон келтирганлар! Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида қўзғалинг, дейилса, ерга ёпишиб олдингиз. Ёки охиратни қўйиб, дунё ҳаётига рози бўлдингизми? Охират олдида бу дунё ҳаёти жуда оз-ку

    [39] Агар қўзғалмасангиз, сизни аламли азоб билан азоблайдир. Ўрнингизга бошқа қавмни келтирадир. Сиз Унга зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [40] Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига: «Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан», деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир

    [41] Енгил бўлса ҳам, оғир бўлса ҳам, қўзғалингиз ва Аллоҳнинг йўлида молларингиз ва жонларингиз ила жидду жаҳд қилингиз. Агар билсангиз, шу ишингиз ўзингиз учун яхшидир

    [42] Агар осон манфаат ва яқин сафар бўлганида, албатта, сенга эргашар эдилар. Лекин уларга масофа узоқ кўринди. Улар тезда Аллоҳ номи билан қасам ичиб: «Агар қодир бўлганимизда, албатта, сиз билан чиқар эдик», – дерлар. Улар ўзларини ҳалок қилурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ улар ёлғончи эканларини албатта биладир

    [43] Аллоҳ сени афв қилди. Нима учун уларга, то сенга ростгўй бўлганлар равшан бўлмай туриб ва ёлғончиларни билмасингдан туриб, изн бердинг

    [44] Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар сендан моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилишдан қолишга изн сўрамаслар. Аллоҳ тақводорларни билгувчи Зотдир

    [45] Албатта фақат Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиганлар ва қалблари шубҳага тўлганларгина сендан изн сўрарлар. Бас, улар шубҳаларида иккиланаверадилар

    [46] Агар чиқишни хоҳлаганларида, унга тайёргарлик кўрар эдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг ҳаракатланишларини ёқтирмай тутиб қолди. Уларга: «Ўтирувчилар билан ўтиринглар», деди

    [47] Агар улар ичингизда чиққанларида ҳам сизга ёмонликдан бошқа нарсани зиёда қилмасдилар, тезлаб орангизга фитна солишга уринардилар. Ҳолбуки, ичингизда уларга қулоқ солувчилар бор эди. Аллоҳ золимларни билгувчи Зотдир

    [48] Батаҳқиқ, бундан аввал ҳам, токи улар ёқтирмасалар-да, ҳақ келиб, Аллоҳнинг иши устун бўлгунича, фитна қўзиб, сенга ишларни ағдар-тўнтар қилишар эди

    [49] Улардан: «Менга изн бер, мени фитнага солма», дейдигани ҳам бор. Ажабо, улар фитнага тушмадиларми? Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир

    [50] Агар сенга яхшилик етса, уларни хафа қиладир. Агар сенга мусийбат етса: «Олдиндан ишнинг олдини олган эдик», – деб хурсанд бўлиб юз ўгириб кетарлар

    [51] Сен: «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», – деб айт

    [52] Сен: «Сиз биз учун фақат икки яхшиликдан бирини кутмоқдасиз, холос. Биз эса, Аллоҳ сизни Ўз ҳузурида бўладиган ёки бизнинг қўлимиздан етадиган азобга дучор қилишини кутмоқдамиз. Бас, кутаверинглар, биз ҳам сизлар билан бирга кутувчилармиз», – деб айт

    [53] Хоҳлаб ёки хоҳламай нафақа қилаверинглар. Сиздан зинҳор қабул қилинмас. Сизлар, шубҳасиз, фосиқ қавм бўлдингиз

    [54] Уларнинг нафақаларининг қабул этилишидан ман қилган нарса фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари, намозга доимо дангаса ҳолларида келганлари ва доимо ёқтирмай инфоқ қилганларидир

    [55] Уларнинг моллари ва болалари сени ажаблантирмасин. Аслида, Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни ҳаёти дунёда азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини хоҳлайди, холос

    [56] Улар ўзлари, албатта, сиздан эканликларига Аллоҳ номи ила қасам ичарлар. Ҳолбуки, улар сиздан эмас. Лекин улар қўрқадиган қавмдирлар

    [57] Агар бирор бошпаноҳми, ғорми ёки кириб оладиган жойми топсалар, шошилиб ўша томонга юзланарлар

    [58] Улардан садақалар ишида сенга айб қўядиганлари ҳам бор. Агар ўша садақалардан уларга берилса, улар рози бўларлар. Агар берилмаса, кўрибсанки, ғазабланарлар

    [59] Агар Аллоҳ ва Унинг Расули уларга берган нарсаларидан рози бўлганларида ва «Аллоҳ бизга кифоя қилур, бизга тезда Аллоҳ ва Унинг Расули ўз фазлидан беради. «Албатта, биз Аллоҳга рағбат қилувчилармиз», деганларида, яхши бўларди

    [60] Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир

    [61] Улардан Пайғамбарга озор берадиган ва: «У қулоқдир» дейдиганлар бор. «Сизга яхшилик нарсаларга қулоқдир. Аллоҳга иймон келтирадир, мўминларга ишонадир, сизлардан иймон келтирганларга раҳматдир. Аллоҳнинг Расулига озор берадиганларга аламли азоб бордир», – деб айт

    [62] Улар сизларни рози қилиш учун Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Агар мўмин бўлсалар, Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қилмоқлари ҳақли эди

    [63] Улар кимки Аллоҳга ва Унинг Расулига хилоф қилса, албатта, унга жаҳаннам оташ бўлиб, унда абадий қолишини, ана шу катта шармандалик эканлигини билмасларми

    [64] Мунофиқлар уларга қалбларидаги нарсанинг хабарини берадиган сура нозил бўлишидан қўрқарлар. Сен: «Истеҳзо қилаверинглар. Аллоҳ сиз қўрқаётган нарсани албатта чиқаргувчидир», – деб айт

    [65] Агар улардан сўрасанг, албатта: «Биз фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос», – дейишади. Сен: «Аллоҳни ва Унинг оятларини истеҳзо қилаётган эдингизми?» – деб айт

    [66] Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз. Агар сиздан бир тоифани афв этсак, бошқа тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз

    [67] Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар ҳаммалари бирдирлар, ёмонликка буюрурлар, яхшиликдан қайтарурлар ва қўлларини маҳкам юмарлар. Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар — улар фосиқлардир

    [68] Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларга жаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир

    [69] Ўзингиздан аввалгиларга ўхшайсиз. Улар сизлардан кўра қувватлироқ, молу дунё ва бола-чақалари кўпроқ эдилар. Бас, ўз насибалари ила маза қилдилар. Ўзингиздан олдингилар насибалари ила маза қилганларидек, сиз ҳам ўз насибангиз ила маза қилдингиз. Улар шўнғигандек сиз ҳам шўнғидингиз. Ана ўшаларнинг амаллари дунёю охиратда ҳабата бўлди. Ана ўшалар ўзлари зиён кўргувчилардир

    [70] Уларга ўзларидан олдин ўтганларнинг, Нуҳ, Од, Самуд қавмининг ва Иброҳим қавмининг, Мадян эгаларининг ва тўнтарилган (қишлоқ)ларнинг хабари келмадими? Уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Бас, Аллоҳ уларга зулм қилмас эди. Лекин улар ўзларига зулм қилар эдилар

    [71] Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрурлар, ёмонликдан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳим қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир

    [72] Аллоҳ мўмин эр ва мўмина аёлларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир. Ана ўша улкан ютуқдир

    [73] Эй Пайғамбар, кофирлар ва мунофиқларга қарши жидду жаҳд қил ва уларга нисбатан қаттиққўл бўл. Уларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон қайтадиган жой

    [74] Улар гапирмаганлари ҳақида Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Батаҳқиқ, куфр калимасини айтдилар ва Исломларидан кейин куфр келтирдилар ҳамда ета олмаган нарсаларига қасд қилдилар. Ҳолбуки, улар Аллоҳ ва Унинг Расули уларни Ўз фазлидан бой қилиб қўйганларидан бошқа «айб» топа олмадилар. Агар тавба қилсалар, ўзларига яхши бўладир. Гар юз ўгириб кетсалар, Аллоҳ уларни бу дунёю охиратда аламли азоб билан азоблайдир. Ер юзида уларга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқ

    [75] Улардан: «Агар У зот Ўз фазлидан берса, албатта, садақа қиламиз ва, албатта, аҳли солиҳлардан бўламиз», – деб Аллоҳга аҳд берувчилар бор

    [76] У зот Ўз фазлидан берган чоғда эса, бахиллик қилиб, юз ўгириб, орқага қараб кетарлар

    [77] Бас, Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва ёлғон гапирганлари учун Унга рўбарў бўладиган кунгача қалбларида нифоқни оқибат қилиб қўйди

    [78] Улар Аллоҳ уларнинг сирларини ҳам, яширин гапларини ҳам албатта билишини ва Аллоҳ, албатта, ғайбларни билгувчи Зот эканини билмасмидилар

    [79] Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етгандан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиган ва масхара қиладиганларни Аллоҳ масхара қиладир ва уларга аламли азоб бўладир

    [80] Улар учун истиғфор айтсанг ҳам ёки истиғфор айтмасанг ҳам, барибир. Агар улар учун етмиш марта истиғфор айтсанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳор мағфират қилмас. Бу, уларнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига куфр келтирганлари учундир. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас

    [81] Улар, Аллоҳнинг Расулига хилоф қилиб ортда қолганлар ўтирган жойларида хурсанд бўлдилар ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилишни ёқтирмадилар ҳамда: «Иссиқда қўзғалманглар», – дедилар. «Жаҳаннамнинг оташи иссиқроқ, агар тушунсалар», – деб айт

    [82] Бас, қилган касблари туфайли оз кулиб, кўп йиғласинлар

    [83] Бас, Аллоҳ сени улардан бир тоифасига қайтарса-ю, улар сендан (урушга) чиқишга изн сўрасалар: «Мен билан ҳеч қачон чиқмайсизлар ва мен билан бирга ҳеч қачон жанг қилмайсизлар, сизлар биринчи мартада ўтиришга рози бўлдингиз, бас, ортда қолувчилар билан ўтираверинглар», – деб айт

    [84] Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки, улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар

    [85] Уларнинг мол-дунёлари ва бола-чақалари сени ажаблантирмасин. Аслида, Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни дунёда азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини хоҳлайди, холос

    [86] «Аллоҳга иймон келтиринглар ва Унинг Расули билан жидду жаҳд қилинглар», – деб сура нозил қилинган пайтда улардан бой-зодагонлари: «Бизни тек қўй, ўтирувчилар билан бирга бўлайлик», – деб изн сўрайдилар

    [87] Улар хотин-халажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар ва қалбларига муҳр босилди. Бас, улар англамаслар

    [88] Лекин Пайғамбар ва у билан бирга иймон келтирганлар моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилдилар. Ана ўшаларга, ўзларига яхшиликлар бўладир. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир

    [89] Аллоҳ улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўядир. Унда абадий қолурлар. Ана шу буюк ютуқдир

    [90] Аъробийлардан узр айтувчилар уларга изн берилишини сўраб келдилар. Аллоҳга ва Расулига ёлғон гапирганлар эса, ўтириб қолдилар. Улардан кофир бўлганларга аламли азоб етадир

    [91] Заифҳолларга, беморларга ва сарф-харажат қиладиган нарса топа олмаётганларга, Аллоҳга ва Расулига ихлосли бўлсалар, насиҳат қилсалар, гуноҳ йўқ. Чиройли амал қилувчиларни айблашга йўл йўқ. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [92] Яна, сенга улов беришинг учун келганларида: «Сизларни миндиргани нарса топа олмаяпман», деганингда ғамгин бўлиб, кўзларидан ёшлари тўкилиб, орқага қайтиб кетганларга ҳам, сарф-харажат қиладиган нарса топа олмаганлари учун гуноҳ йўқ

    [93] Бой-бадавлат бўла туриб сендан изн сўрайдиганларни айблашга йўл бор. Улар хотин-халажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босди. Бас, улар билмаслар

    [94] Ҳузурларига қайтиб келганингизда, сизга узр айтарлар. Сен: «Узр айтманглар, биз сизларга ҳеч қачон ишонмаймиз. Батаҳқиқ, Аллоҳ бизга сизларнинг хабарларингизни берди. Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули амалингизни кўрадир, сўнгра, ғайбни ва шаҳодатни билгувчи Зотга қайтариласизлар. Бас, У сизга қилиб юрган амалингизнинг хабарини берадир», – деб айт

    [95] Уларнинг ҳузурларига қайтиб келганингизда уларни айбламаслигингиз учун сизга Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Бас, улардан юз ўгиринглар! Албатта, улар нопокдирлар. Қилиб юрган касблари жазосига жойлари жаҳаннамдадир

    [96] Улар сизлар улардан рози бўлишингиз учун сизга қасам ичарлар. Агарчи сиз улардан рози бўлсангиз ҳам, Аллоҳ фосиқ қавмлардан рози бўлмас

    [97] Аъробийлар куфр ва нифоқда ашаддийроқ ва Аллоҳ Ўз Пайғамбарига нозил қилган нарсанинг чегараларини билмасликка лойиқроқдирлар. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир

    [98] Аъробийлардан қилган инфоқни зиён деб биладиган ва сизга бало-офат келишини кутиб турадиганлари ҳам бор. Ёмон балолари ўзларига урсин! Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи Зотдир

    [99] Аъробийлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ҳамда инфоқ қиладиган нарсасини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Расулнинг дуосига мушарраф этиш воситаси деб биладиганлари ҳам бор. Билсинларки, албатта, ўша нарсалар улар учун қурбатдир. Албатта, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига киритадир. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [100] Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Уларда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир

    [101] Атрофингиздаги аъробийлардан мунофиқлар бор. Мадина аҳлидан ҳам. Улар нифоқда сийқаси чиққанлардир. Сен уларни билмассан, уларни Биз билармиз. Албатта, уларни икки марта азоблармиз. Сўнгра, улкан азобга қайтарилурлар

    [102] Бошқалар эса, гуноҳларини эътироф қилдилар: улар яхши ва ёмон амални аралаштириб қилганлардир. Шоядки, Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [103] Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, сенинг дуоинг улар учун сокинликдир. Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи Зотдир

    [104] Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларни олишини ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва раҳимли Зот эканини билмасларми

    [105] Сен: «Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ, Унинг Расули ва мўминлар амалингизни кўрадилар. Ва, албатта, ғайбни ва шаҳодатни билгувчи Зотга қайтариласизлар. Бас, У сизларга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини беради», – деб айт

    [106] Ва Аллоҳнинг амрига ҳавола қилинган бошқалар бор. Уларни ёки азоблайдир ёки тавбаларини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир

    [107] Зиён, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва бундан олдин Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиш жойи бўлиши учун масжид қурганлар, албатта, биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ, деб қасам ичарлар. Аллоҳ шоҳидлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир

    [108] Сен у(масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса, покланувчиларни севадир

    [109] Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосида қурган кимса яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб, у билан бирга жаҳаннам ўтига қулаган кимса яхшими? Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас

    [110] Барпо қилган бинолари қалбларида шак-шубҳа ҳолида бардавом қоладир. Магар қалблар қиймаланиб кетсагина, шак-шубҳа қолмас. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир

    [111] Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар, ўлдирурлар ва ўлдирилурлар. Бу, Тавротда, Инжилда ва Қуръонда Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, бас, қилган савдоларингиздан шод бўлаверинг. Ана шунинг ўзи улкан ютуқдир

    [112] Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер

    [113] Пайғамбар ва мўминлар учун дўзах эгалари эканлиги аён бўлган мушрикларга, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, истиғфор айтишлари дуруст эмасдир

    [114] Иброҳимнинг отаси учун айтган истиғфори унга берган ваъдаси устидан эди, холос. Вақтики, унга отасининг Аллоҳга душман эканлиги аён бўлганда, ундан воз кечди. Албатта, Иброҳим тазарруъли ва ҳалиймдир

    [115] Аллоҳ бир қавмни ҳидоятга бошлаганидан сўнг, уларга сақланишлари лозим бўлган нарсани баён қилмасдан туриб, залолатга кетказмас. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи Зотдир

    [116] Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У тирилтирар ва ўлдирар. Сизларга Аллоҳдан бошқа дўст ҳам йўқ, ёрдамчи ҳам йўқ

    [117] Батаҳқиқ, Аллоҳ Пайғамбарининг, қийинчилик вақтида эргашган муҳожир ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди. Улардан баъзиларининг қалблари тойиб кетай дегандан сўнг тавбаларини қабул қилди. Албатта, У Зот уларга марҳаматли ва меҳрибондир

    [118] Ва ортда қолган уч кишига ҳам. Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг, тавба қилишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳимли Зотдир

    [119] Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар

    [120] Мадина аҳлига ва уларнинг атрофидаги аъробийларга Расулуллоҳдан четда қолишлари ва ўз жонларини кўзлаб, унинг жонига эътибор қилмасликлари дуруст эмас. Зеро, уларга Аллоҳнинг йўлида ташналик, чарчоқ, очлик етса, кофирларнинг ғазабини чиқарадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта, уларга солиҳ амал ёзиладир. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас

    [121] Кичик ёки катта нафақа қилсалар ҳам, бирон водийни кесиб ўтсалар ҳам, албатта, уларга (солиҳ амал) ёзилар. Аллоҳ уларга қилган энг гўзал амалларининг мукофотини берар

    [122] Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғалишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирардилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар

    [123] Эй, иймон келтирганлар, сизга яқин бўлган кофирларга қарши жанг қилинг. Улар сиздаги шиддатни кўрсинлар. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар билан биргадир

    [124] Улардан, бирон сура нозил қилинган вақтда: «Бу сиздан кимнинг иймонини зиёда қилди?» – дейдиган кимсалар бор. Бас, иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди ва улар шоду хуррам бўлдилар

    [125] Аммо, қалбларида касали борларнинг ифлосликлари устига ифлослик зиёда қилди ва улар кофир ҳолларида ўлурлар

    [126] Улар ҳар йили бир ёки икки марта фитна қилинаётганларига қарамасларми? Шунда ҳам на тавба қилмаслар ва на эсламаслар

    [127] Улар, бирон сура нозил бўлган вақтда, сизни биров кўрмадими, деб бир-бирларига назар соладилар-да, сўнгра, бурилиб кетарлар. Улар фаҳмламайдиган қавм бўлганлари учун, Аллоҳ қалбларини буриб қўйди

    [128] Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди

    [129] Бас, юз ўгириб кетсалар, сен: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир», – дегин

    Surah 10
    Yunus

    [1] Алиф. Лаам. Ро. Булар, ҳикматли китобнинг оятларидир

    [2] Одамларга ўзларидан бўлган бир кишига ваҳий юбориб: «Одамларни огоҳлантир ва иймон келтирганларга Роббилари ҳузурида улар учун собитқадамлик борлигининг башоратини бер», деганимиз ажабланарли бўлдими? Кофирлар: «Албатта, бу очиқ-ойдин сеҳргардир», дедилар

    [3] Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнг, (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) аршга юксалган Аллоҳдир. У ишнинг тадбирини қиладир. Унинг изнисиз ҳеч бир шафоатчи бўлмас. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинглар. Эсламайсизларми

    [4] Барчангизнинг қайтишингиз Унгадир. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Албатта, У аввал бошда (барчани) Ўзи яратадир. Сўнгра, иймон келтирган ва яхши амал қилганларни адолат-ла мукофотлаш учун уларни қайтарадир. Кофир бўлганлар эса, куфр келтирганлари учун, уларга қайноқ сувдан шароб ва аламли азоб бордир

    [5] У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган Зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қиладир

    [6] Албатта, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмонлару ерда яратган нарсаларда тақво қиладиган қавмлар учун оят — белгилар бордир

    [7] Албатта, Биз ила мулоқот бўлишини умид қилмаганлар ва бу дунё ҳаётидан рози бўлиб, у билан хотиржам қолганлар ҳамда оятларимиздан ғофил бўлганлар

    [8] Ана ўшаларнинг жойлари, қилган касблари туфайли, жаҳаннамдир

    [9] Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари, иймонлари сабабли, ҳидоятга бошлайдир. Наъийм жаннатларидалар, остларидан анҳорлар оқиб турадир

    [10] У ердаги дуолари: «Аллоҳим, Сени поклаб ёд этамиз»дир. У ердаги сўрашишлари «Салом»дир. Охирги дуолари эса: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин»дир

    [11] Агар Аллоҳ одамларга яхшиликни тез келтиргани каби ёмонликни ҳам тезлатса эди, ажаллари битган бўлур эди. Бас, Биз ила мулоқотда бўлишдан умиди йўқларни туғёнларида ташлаб қўямиз, адашиб-улоқиб юраверадилар

    [12] Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолида дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек, кетаверадир. Ана шундай қилиб, исрофчиларга қилаётган амаллари зийнатланиб кўрсатилди

    [13] Батаҳқиқ, сиздан олдинги асрларни зулм қилган чоғларида ва Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келганларида иймон келтирмайдиган бўлганларида ҳалок қилганмиз. Жиноятчи қавмларни ана шундай жазолаймиз

    [14] Сўнгра, қандай амал қилишингизга назар солишимиз учун уларнинг ортидан сизларни ер юзида ўринбосарлар қилдик

    [15] Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: «Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир», дедилар. Сен: «Мен ўзимча уни алмаштира олмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта, мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт

    [16] Сен: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, уни сизларга тиловат қилмас ва уни сизларга ўргатмас эди. Батаҳқиқ, мен орангизда ундан олдин ҳам умр кечирдим. Ақл ишлатиб кўрмайсизларми?» деб айт

    [17] Аллоҳга ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, жиноятчилар нажот топмаслар

    [18] Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қилурлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар. Сен: «Аллоҳга У осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?!» деб айт. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак Зотдир

    [19] Одамлар фақат бир уммат бўлган эдилар. Сўнгра, ихтилофга тушдилар. Агар Роббинг томонидан айтилган сўз бўлмаганида, улар ихтилоф қилаётган нарса ҳақида ораларида ҳукм қилинган бўлар эди

    [20] Ва улар: «Унга Роббидан бир белги — мўъжиза тушса эди», дерлар. Бас, Сен: «Fайб Аллоҳникидир. Интизор бўлиб туринг, мен ҳам сиз ила интизор бўлувчиларданман», деб айт

    [21] Қачонки, одамларга уларга етган зарардан сўнг раҳматни тотдирсак, баногоҳ, уларда оятларимиз ҳақида макр бўлур. «Аллоҳ макрда тезкордир. Албатта, элчиларимиз қилаётган макрларингизни ёзиб борурлар», дегин

    [22] У сизларни қуруқликда ва денгизда юргизадиган Зотдир. Токи сизлар кемада бўлганингизда ва у(кема)лар яхши еллар ила уларни олиб кетганида ҳамда улар бундан хурсанд бўлганларида, қаттиқ шамол келур ва уларга ҳар томондан тўлқин келур. Ўзларининг қуршовда қолганларини англаганларида, Аллоҳга чин ихлос билан: «Агар бизни мана шундан қутқазсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўлурмиз», деб дуо қилурлар

    [23] Бас, қачонки У зот уларга нажот берса, кўрибсизки, улар ер юзида ноҳақдан зулм қилурлар. Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўз зиёнингизгадир. Бу, ҳаёти дунё матоҳи, холос. Сўнгра, Бизга қайтишингиз бор. Бас, Биз нима амал қилганингизнинг хабарини берурмиз

    [24] Албатта, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан туширган сувга ўхшайдир. Бас, одамлар ва чорвалар ейдиган ер набототи у билан аралашиб, ер безагини олганда ва зийнатланганда ҳамда унинг аҳли, энди бунга эришдик, деб ўйлаганда, кечаси ёки кундузи унга Бизнинг амримиз келадир. Биз уни худди куни кеча яшнаб турмагандек қуритиб қўямиз. Тафаккур қиладиган қавмлар учун оятларимизни ана шундай батафсил баён қилурмиз

    [25] Аллоҳ тинчлик диёрига даъват қилур ва Ўзи хоҳлаганларни сиротул мустақиймга ҳидоят қилур

    [26] Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар

    [27] Ёмонликларни касб қилганларга эса, ёмонликларига яраша ёмон жазо бўлур. Уларни хорлик қоплар. Улар учун Аллоҳдан бирор сақловчи ҳам бўлмас. Юзлари худди тун зулматидан бир парча ила қопланган каби бўлур. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар

    [28] У кунда барчаларини тўплармиз. Сўнгра, ширк келтирганларга: «Сизлар ҳам, шерик қилганларингиз ҳам жойингиздан қимирламангиз», дермиз. Бас, ораларини ажратармиз ва шерик қилинмишлар: «Бизга ибодат этмаган эдингиз

    [29] Биз билан сизнинг орангизда шоҳидликка Аллоҳ кифоядир. Биз, албатта, сизнинг ибодатингиздан ғофил эдик», дерлар

    [30] Ўша ерда ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган ишдан сўралур — хабардор бўлур ва ҳақиқий хожалари Аллоҳга қайтарилурлар. Ҳамда ўзларича тўқиб чиқарган нарсалари улардан ғойиб бўладир

    [31] Сен: «Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантиради? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқаради? Ишнинг тадбирини ким қилади?» деб айт. Улар, албатта: «Аллоҳ», дерлар. Бас, сен: «Тақво қилмайсизларми?» деб айт

    [32] Бас, мана шу Аллоҳ сизнинг ҳақ Роббингиздир. Ҳақдан сўнг нима бўлади? Магар залолат бўлади. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз

    [33] Шундай қилиб, фосиқлик қилганларга Роббингнинг сўзи ҳақ бўлди. Улар иймон келтирмаслар

    [34] Сен: «Сизнинг шерик келтираётганларингиз орасида махлуқотни аввал бошда яратиб, сўнгра уни қайтарадигани борми?» деб айт. Сен: «Аллоҳ махлуқотни аввал бошда яратиб, сўнгра уни қайтарар. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?» деб айт

    [35] Сен: «Сизнинг шерик келтираётганларингиз орасида ҳаққа ҳидоят қиладигани борми?» деб айт. Сен: «Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қиладир. Эргашишга ҳаққа ҳидоят қиладиган Зот ҳақлироқми ёки ҳидоят қилмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож кимсами? Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм қилмоқдасиз?!» деб айт

    [36] Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар, холос. Албатта, гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўла олмас. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларини билгувчи Зотдир

    [37] Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа томонидан тўқиб чиқарилган эмас. Ва лекин у ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳеч шубҳа йўқ. У оламларнинг Роббисидандир

    [38] Ёки ўзи тўқиб олган дерларми? Сен: «Агар ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва (бу ишга) Аллоҳдан бошқа, кучингиз етганича, кимни хоҳласангиз, чақиринг», деб айт

    [39] Балки, улар ўзлари илмини билмаган нарсани, уларга унинг таъвийли етмай туриб, ёлғонга чиқардилар. Улардан олдингилар ҳам шундай ёлғонга чиқарган эдилар. Золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол

    [40] Улардан унга иймон келтирадиганлар ҳам бор ва улардан унга иймон келтирмайдиганлар ҳам бор. Роббинг эса, бузғунчиларни яхши билгувчи Зотдир

    [41] Агар улар сени ёлғончи қилсалар, сен: «Менга ўз ишим, сизларга ўз ишингиз, сизлар мен қиладиган ишдан поксизлар, мен сизлар қиладиган ишдан покман», деб айт

    [42] Ва улардан сенга қулоқ тутадиганлари ҳам бор. Агар ақл ишлатмасалар, карқулоқларга сен эшиттира олурмисан

    [43] Улардан сенга назар соладиганлари ҳам бор. Агар ўзлари (қалб кўзлари ила) кўрмасалар, кўрларни сен ҳидоят қила олурмисан

    [44] Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч зулм қилмас, ва лекин одамлар ўзларига зулм қилурлар

    [45] Уларни тўплайдиган кунда худди наҳордан бир соатгина турганга ўхшаб, бир-бирлари билан танишурлар. Батаҳқиқ, Аллоҳнинг мулоқотини ёлғонга чиқарганлар ва ҳидоят топганлардан бўлмаганлар зиён қилурлар

    [46] Ёки сенга уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини кўрсатамиз ёки сени вафот эттирамиз. Бас, уларнинг қайтишлари Бизгадир. Сўнгра, нима қилаётганларига Аллоҳ шоҳиддир

    [47] Ҳар умматнинг ўз Пайғамбари бордир. Қачонки уларга Пайғамбарлари келса, ораларида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас

    [48] Улар: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлади?» дерлар

    [49] Сен: «Мен ўзим ҳам на зарарга ва на фойдага молик эмасман. Магар Аллоҳ нимани хоҳласа (шу бўлади). Ҳар умматнинг ўз ажали бор. Ажаллари келган вақтда бир соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар», деб айт

    [50] Сен: «Хабар беринг-чи, агар Унинг азоби сизларга кечаси ёки кундузи келса, жиноятчилар унинг нимасига шошилмоқдалар?» деб айт

    [51] У воқе бўлганидан сўнг унга ишондингизми? Энди-я?! Уни, тезроқ келсин, деб шошилаётган эдингиз-ку

    [52] Сўнгра, зулм қилганларга: «Мангу азобни тортинглар. Фақат касб қилганингизга яраша жазо олурсизлар, холос», дейилур

    [53] Улар сендан: «У ҳақми?» деб сўрарлар. «Ҳа, Парвардигорим ҳаққи, албатта, у ҳақдир ва сизлар қочиб қутулувчи эмассизлар», деб айт

    [54] Агар ҳар бир зулм қилган жонга ер юзидаги ҳамма нарса берилса-ю, уни фидо қилса ҳам. Азобни кўрганларида ичларида надомат чексалар ҳам. Улар ўртасида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас

    [55] Огоҳ бўлинг! Осмонлару ердаги нарсалар, албатта, Аллоҳникидир. Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг ваъдаси, албатта, ҳақдир. Лекин кўплари билмаслар

    [56] У тирилтирур ва ўлдирур ва Унгагина қайтарилурсиз

    [57] Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди

    [58] Сен: «Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт

    [59] Сен: «Аллоҳ сизга нозил қилган ризқдан хабар беринг-чи! Уни ҳаром ва ҳалол қилиб олдингиз!» деб айт. Сен: «Аллоҳ сизга изн бердими ёки Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқияпсизми?» деб айт

    [60] Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиётганларнинг қиёмат куни ҳақида нима гумонлари бор? Албатта, Аллоҳ одамлар учун фазл эгасидир. Лекин кўплари шукр қилмаслар

    [61] Қайси ҳолда бўлсанг, Қуръондан нимани тиловат этсанг, ишлардан қай бирини қилсанг, албатта, Биз ўшанга киришаётган пайтингларда сизларга гувоҳмиз. На ер юзида ва на осмонларда зарра миқдоридаги, ундан кичикроқ ёки каттароқ нарса Роббингдан махфий бўла олмас, балки, очиқ-ойдин китобдадир

    [62] Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар

    [63] Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир

    [64] Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша улуғ ютуқдир

    [65] Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Албатта, азизликнинг барчаси Аллоҳникидир. У эшитгувчи ва билгувчи Зотдир

    [66] Огоҳ бўлингким, осмонларда ким бўлса ва ер юзида ким бўлса, албатта, Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга шерикларга илтижо қилаётганлар нимага эргашурлар? Улар фақат гумонга эргашурлар, холос. Улар фақат тахмин қилурлар, холос

    [67] У сизларга сокинлик топишингиз учун кечани ва кўрсатувчи этиб кундузни қилган Зот. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят — аломатлар бордир

    [68] Улар, «Аллоҳ фарзанд тутди», дедилар. У (бундан) покдир. У беҳожатдир. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уникидир. Бу ҳақда сизнинг ҳеч қандай далилингиз йўқ-ку! Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни айтаверасизми

    [69] Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиганлар нажот топмаслар», деб айт

    [70] Бу дунёда (бир оз) фойдаланиш, кейин Бизга қайтишлари бор. Сўнгра, Биз уларга, куфр келтириб ўтганлари учун, шиддатли азобни тоттирамиз

    [71] Уларга Нуҳнинг хабарини тиловат қилиб бер. Вақтики у ўз қавмига: «Эй қавмим, агар сизларга менинг мақомим ва Аллоҳнинг оятлари ила эслатишим оғир келаётган бўлса, бас, мен Аллоҳга таваккал қилдим. Сиз шерик келтирганларингиз билан биргаликда ўз ишингизни билаверинглар. Яна, ишларингиз ўзингиз учун ноаниқ бўлиб қолмасин. Сўнгра, менга нисбатан ҳукмингизни ижро этаверинглар, менга муҳлат берманглар

    [72] Бас, агар юз ўгирсангиз, мен сизлардан ажр сўраганим йўқ. Менинг ажрим фақатгина Аллоҳдан. Ва мен мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман», деди

    [73] Сўнгра, уни ёлғончига чиқаришди. Бас, Биз уни ва у ила бирга бўлганларни кемада қутқардик ва уларни халифалар қилдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарқ этдик. Огоҳлантирилганларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол

    [74] Сўнгра, ундан кейин Пайғамбарларни қавмларига юбордик. Бас, улар очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келдилар. Аммо у (қавм)лар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирувчи бўлмадилар. Тажовузкорларнинг қалбига шундай қилиб муҳр босамиз

    [75] Сўнгра, улардан кейин Мусо ва Ҳорунни Фиръавн ва унинг қавмига Ўз оят — мўъжизаларимиз ила юбордик. Бас, улар кибру ҳаво қилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар

    [76] Бизнинг ҳузуримиздан уларга ҳақ келган пайтда: «Бу, албатта, очиқ-ойдин сеҳрдир», дедилар

    [77] Мусо: «Сизга ҳақ келганда (шундай) дейсизларми?! Шу сеҳрми?! Сеҳргарлар нажот топмаслар», деди

    [78] Улар: «Сен бизни оталаримиз тутиб келаётганида топган нарсамиздан буриш учун ва икковингизга ер юзида катталик бўлиши учун келдингми? Биз икковингизга иймон келтирувчилардан эмасмиз», дедилар

    [79] Фиръавн: «Менга барча билимдон сеҳргарларни келтиринглар», деди

    [80] Сеҳргарлар келганида, Мусо уларга: «Сизлар ташламоқчи бўлган нарсангизни ташлангиз», деди

    [81] Улар ташлаганларида, Мусо: «Сиз келтирган нарса сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас

    [82] Ва Аллоҳ Ўз калимаси ила, гарчи жиноятчилар ёқтирмаса ҳам, ҳақни рўёбга чиқарур», деди

    [83] Мусога ўз қавмидан баъзи зурриётларгина Фиръавн ва амалдор-зодагонларининг фитна қилмоқларидан қўрққан ҳолларида иймон келтирдилар, холос. Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетган эди. Албатта, у исрофчилардан эди

    [84] Мусо: «Эй қавмим, агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз, агар мусулмон бўлсангиз, фақат Унгагина таваккал қилинг», деди

    [85] Улар: «Аллоҳгагина таваккал қилдик. Роббимиз, бизни золим қавмларга фитна қилиб қўйма

    [86] Ва Ўз раҳматинг ила бизга кофир қавмлардан нажот бергин», дедилар

    [87] Биз Мусога ва унинг биродарига: «Икковингиз қавмингиз учун Мисрда уйлар тайёрланг, уйларингизни қибла қилиб, намозни тўкис адо этинглар ва мўминларга хушхабар бер», деб ваҳий юбордик

    [88] Мусо: «Эй Роббимиз, Сен Фиръавнга ва унинг амалдорларига зебу зийнат ва молу дунё бердинг. Роббимиз, бу Сенинг йўлингдан адаштиришлари учундир. Роббимиз, уларнинг молларини йўқ қилгин ва қалбларини қаттиқ қилгин, то аламли азобни кўрмагунларича иймонга келмасинлар», деди

    [89] У: «Батаҳқиқ, икковингизнинг дуоингиз қабул бўлди. Бас, собит туринглар ва билмайдиганларнинг йўлига эргашманглар», деди

    [90] Ва Бани Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ва унинг аскарлари ҳаддан ошган ва туғён қилган ҳолда уларни таъқиб этдилар. Токи унга ғарқ бўлиш етганида: «Бани Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга Илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», деди

    [91] Эндими! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку

    [92] Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар

    [93] Батаҳқиқ, Биз Бани Исроилни ҳақиқий омонлик масканига жойлаштирдик ва уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик. Бас, улар то ўзларига илм келмагунча ихтилоф қилмадилар. Албатта, Роббинг қиёмат куни улар орасида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида Ўзи ҳукм чиқарур

    [94] Агар сенга нозил қилган нарсамиздан шакда бўлсанг, сендан олдин китобни ўқиганлардан сўра. Батаҳқиқ, сенга Роббингдан ҳақ келди. Бас, ҳеч шубҳа қилгувчилардан бўлма

    [95] Зинҳор, Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарувчилардан бўлма, у ҳолда зиёнкорлардан бўлиб қоласан

    [96] Албатта, Роббингнинг калималари зиммасига вожиб бўлганлар иймонга келмаслар

    [97] Агар уларга ҳамма оят-мўъжизалар келса ҳам, то аламли азобни кўрмагунларича

    [98] Қани энди, бирон қишлоқ иймон келтирганда, унга иймони манфаат берса эди. Фақат, Юнус қавми иймон келтирганларида, улардан ҳаёти дунёдаги хорлик азобини кушойиш қилдик ва уларни маълум вақтгача фойдалантирдик, холос

    [99] Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг ҳаммаси иймонга келар эдилар. Ёки сен одамларни мўмин бўлишга мажбурлайсанми

    [100] Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир жон мўмин бўла олмас. У ақл юргизмайдиганларга ўта ифлосликни раво кўрур

    [101] Сен: «Осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглар. Иймон келтирмайдиган қавмларга оят-мўъжизалар ва қўрқитувлар фойда бермас», деб айт

    [102] Улар фақат ўзларидан олдин ўтганларнинг кунларига ўхшаш кунларга интизор бўлмоқдаларми? Сен: «Бас, интизор бўлинглар. Албатта, мен ҳам сизлар билан интизор бўлгувчиларданман», деб айт

    [103] Сўнгра, Пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларга нажот берамиз. Шундай қилиб, мўминларга нажот бермоғимиз зиммамиздаги бурчдир

    [104] «Эй одамлар, агар менинг динимда шак-шубҳангиз бўлса, бас, (билингки) мен сизлар ибодат қилаётган — Аллоҳдан ўзга — нарсаларга ибодат қилмасман. Лекин сизни вафот эттирадиган Аллоҳга ибодат қилурман ва мўминлардан бўлмоғимга амр қилинганман», деб айт

    [105] Юзингни динга тўғри тут. Мушриклардан бўлма

    [106] Аллоҳдан ўзга — сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган — нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда, сен золимлардан бўласан

    [107] Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказур. У мағфират қилгувчи ва раҳимли Зотдир

    [108] Сен: «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт

    [109] Ва сенга ваҳий қилинган нарсага эргаш ва Аллоҳ ҳукм қилгунча сабр қил. У ҳукм қилгувчиларнинг яхшисидир

    Surah 11
    Hud

    [1] Алиф. Лаам. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал (баён) қилингандир

    [2] Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман

    [3] Роббингизга истиғфор айтинглар, сўнгра Унга тавба қилинглар. (Шунда) У зот сизларни маълум муддатгача яхши роҳатлар ила баҳраманд қилур ва ҳар бир фазл эгасига фазлини берур. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, албатта, мен сизларга улуғ куннинг азоби бўлишидан қўрқаман

    [4] Аллоҳнинг Ўзига қайтишингиз бор. У ҳар бир нарсага қодир Зотдир

    [5] Огоҳ бўлингким, албатта, улар Ундан яшириниш учун кўксиларига (бошларини) эгарлар. Огоҳ бўлингким, кийимларига ўралган чоғларида ҳам, У зот нимани сир тутаётганларинию нимани ошкор қилаётганларини билар. Албатта, У — қалблардаги бор нарсаларни билгувчи Зотдир

    [6] Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир

    [7] У сизлардан қайсингизнинг амали яхшироқ эканини синаб кўриш учун олти кунда осмонлару ерни яратди. Ўшанда Арши сув устида эди. Агар сен: «Сизлар ўлимдан кейин албатта қайта тирилтириласизлар», десанг, куфр келтирганлар, албатта: «Бу очиқ-ойдин сеҳрдан ўзга нарса эмас», дерлар

    [8] Агар Биз улардан маълум муддатгача азобни кечиктирсак, улар албатта: «Уни нима тўхтатиб турибди?» дерлар. Огоҳ бўлингларким, у келган кунда улардан қайтарилмас ва уларни ўзлари истеҳзо қилиб юрган нарса ўраб олур

    [9] Агар инсонга Ўз томонимиздан роҳатни тоттириб, сўнгра ундан уни тортиб олсак, у албатта ноумид ва ношукр бўлур

    [10] Агар унга етган қийинчиликлардан сўнг неъмат тоттирсак, албатта: «Мендан ёмонликлар кетди», дейди. Албатта, у хурсанд ва фахрлидир

    [11] Магар сабр қилганлар ва яхши амаллар қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор

    [12] Эҳтимол, сен уларнинг: «Унга хазина туширилса эди» ёки «У билан бирга фаришта келса эди», деганлари учун ўзингга ваҳий қилинган нарсанинг баъзисини тарк қилмоқчи бўларсан ёки ундан юрагинг сиқилар. Сен огоҳлантирувчисан, холос. Аллоҳнинг Ўзи ҳамма нарсага вакилдир

    [13] Ёки: «Ўзи тўқиб олди», дерларми? Сен: «Бас, агар ростгўй бўлсаларингиз, Аллоҳдан бошқа кимни чақиришга қодир бўлсангиз, чақириб, бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи», дегин

    [14] Агар жавоб бера олмасалар, бас, билингки, у фақатгина Аллоҳнинг илми ила нозил қилингандир. Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Энди мусулмон бўларсизлар

    [15] Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амаллари(самараси)ни тўлиқ берамиз. Улар бунда камситилмаслар

    [16] Ана ўшаларга охиратда дўзах оловидан бошқа ҳеч вақо йўқдир. Бу дунёда қилган ишлари ҳабата бўлди ва қилган амаллари ботил бўлди

    [17] Ўз Роббидан аниқ ҳужжатга эга бўлган, унга Ўша (Робб)нинг Ўзидан гувоҳ эргашган ва у(гувоҳ)дан олдин Мусонинг китоби имом ва раҳмат ҳолида унга (шоҳид) бўлган кишига(куфр келтирадилар)ми? Ана ўшалар у(шоҳид)га иймон келтирурлар. Гуруҳлардан ким унга куфр келтирса, унга ваъда қилинган жой жаҳаннамдир. Сен у ҳақда шак-шубҳада бўлма! Албатта, у Роббингдан келган ҳақдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар

    [18] Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар: «Анавилар Роббилари шаънига ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир», дерлар

    [19] Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар ва унинг эгри бўлишини хоҳларлар ҳамда улар охиратга куфр келтирувчи кимсалардир

    [20] Ана ўшалар ер юзида қочиб қутулувчи бўла олмадилар, уларга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам бўлмади, азоб бир неча баробар қилинур. Улар эшитишга қодир бўла олмадилар ва кўра олмадилар ҳам

    [21] Ана ўшалар ўзларига зиён қилганлардир ва тўқиган нарсалари улардан ғойиб бўлди

    [22] Шак-шубҳасиз, албатта, улар охиратда яна ҳам кўпроқ зиён кўргувчилардир

    [23] Албатта, иймон келтирганлар, яхши амаллар қилганлар ва Роббиларига ишонч ила бўйинсунганлар, ана ўшалар, жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар

    [24] Бу икки гуруҳнинг мисоли худди кару кўр ҳамда эшитувчи ва кўрувчига ўхшайдир. Улар бир-бирларига баробар бўла оладиларми? Ибрат олмайсизларми

    [25] Албатта, Биз Нуҳни ўз қавмига: «Албатта, мен сизларга очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман

    [26] Аллоҳдан ўзгага ҳеч ибодат қилманглар, албатта, мен сизларга аламли кун азоби бўлишидан қўрқаман», дедириб юбордик

    [27] Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Биз сенинг ҳам фақат ўзимизга ўхшаган одам эканингни кўряпмиз, сенга ичимиздан эси паст пасткашларимизгина эргашаётганини кўряпмиз, сизларнинг биздан устун фазлингизни кўрмаяпмиз, балки сизларни ёлғончи деб ўйлаяпмиз», дедилар

    [28] У: «Эй қавмим, айтинг-чи, агар мен Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлган бўлсам ва У менга Ўз ҳузуридан раҳмат берган бўлса-ю, сизга махфий қолган бўлса, уни сизга, агар ёқтирмасангиз ҳам, мажбурлаймизми?!» деди

    [29] «Эй қавмим, бу (даъватим) учун сиздан мол сўрамасман. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. Мен иймон келтирганларни қувловчи эмасман. Албатта, улар Роббиларига рўбарў бўлувчилардир. Аммо мен сизларнинг жоҳил қавм эканингизни кўрмоқдаман

    [30] Эй қавмим, агар уларни қувсам, ким менга Аллоҳ(азоби)дан (қутулишга) ёрдам беради? Ўйлаб кўрмайсизларми

    [31] Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демасман. Fайбни ҳам билмасман. «Мен фариштаман», демасман. «Кўзингизга ҳақир кўринаётганларга Аллоҳ ҳаргиз яхшилик бермас», демасман. Уларнинг дилларида нима борлигини Аллоҳ яхши биладир. Акс ҳолда, мен, албатта, золимлардан бўлиб қолурман», деди

    [32] Улар: «Эй, Нуҳ, батаҳқиқ, сен биз билан тортишдинг, кўп тортишдинг. Энди, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир», дедилар

    [33] У: «Уни сизларга, агар хоҳласа, фақат Аллоҳгина келтиради ва сизлар қочиб қутулувчи эмассиз

    [34] Ва агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни истаса, мен насиҳат қилишни хоҳлаганим билан, насиҳатим сизларга манфаат бермас. У сизнинг Роббингиздир ва Унга қайтарилурсиз», деди

    [35] Ёки: «Уни тўқиб олди», дерларми? «Агар уни тўқиб олган бўлсам, жиноятим ўз зиммамда ва мен сиз қилаётган жиноятдан холидирман», деб айт

    [36] Ва Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин

    [37] Бизнинг риоятимиз ва ваҳийимиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилдик

    [38] У кема ясамоқда. Ўз қавмидан бўлган зодагонлар қачон олдидан ўтсалар, уни масхара қилдилар. У: «Агар бизни масхара қилсангиз, биз ҳам худди сиз бизни масхара қилганингиздек, сизни масхара қилурмиз

    [39] Бас, яқинда кимга шарманда қилувчи азоб келишини ва кимнинг устига муқим азоб тушишини билиб олурсиз», деди

    [40] Токи Бизнинг амримиз келиб, таннур фаввора отганда: «У(кема)га ҳар нарсадан бир жуфтдан ва аҳлингни ол, магар аввал сўз кетганни (олма) ва иймон келтирганларни ҳам ол», дедик. У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди

    [41] Ва у: «У(кема)га мининглар, унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг исми ила бўлур. Албатта, Роббим мағфиратли ва раҳимлидир», деди

    [42] Ва у (кема) уларни тоғлардек тўлқинда олиб кетаётганида, Нуҳ бир четда турган ўғлига: «Эй ўғлим, биз билан бирга мингин, кофирлар билан бирга бўлмагин», деди

    [43] У (ўғил): «Тоққа жойлашиб олсам, мени сувдан сақлайди», деди. У эса: «Бугун Аллоҳнинг амридан сақловчи йўқдир. Магар кимни раҳим қилсагина (сақлар)», деди. Шунда ораларини тўлқин тўсди ва у (ўғил) ғарқ бўлганлардан бўлди

    [44] «Эй ер, сувингни ютгин, эй осмон, ўзингни тутгин», дейилди. Сув қуриди. Фармон бажарилди ва (кема) Жудий(тоғи)га жойлашди. Ҳамда «Золим қавмлар йўқолсин!» дейилди

    [45] Нуҳ Роббига нидо қилиб: «Роббим, албатта, ўғлим аҳлимдандир, албатта, ваъданг ҳақдир ва Сен ҳукм қилгувчиларнинг энг ҳикматлисисан», деди

    [46] У зот: «Эй Нуҳ, албатта у аҳлингдан эмас. Албатта, у яхши амал эмасдир. Ўзингнинг илминг бўлмаган нарсани зинҳор сўрамагин. Мен сенга жоҳиллардан бўлмаслигингни насиҳат қиламан», деди

    [47] У: «Роббим, мен ўзимнинг илмим бўлмаган нарсани Сендан сўрамоқдан паноҳ тиларман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳим кўрсатмасанг, зиён кўргувчилардан бўлурман», деди

    [48] «Эй Нуҳ, Биздан Сенга ва сен билан бирга бўлган умматларга бўлган тинчлик ва баракотлар ила (кемадан) тушгин. Яна бир умматлар бўлур, уларни бир оз ҳузурлантирурмиз, сўнгра уларни Биздан бўлган аламли азоб тутар», дейилди

    [49] Ана шу ғайб хабарларини сенга ваҳий қилмоқдамиз. Бундан олдин уларни сен ҳам билмас эдинг ва сенинг қавминг ҳам. Бас, сабр қил, албатта, оқибат тақводорларникидир

    [50] Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос

    [51] Эй қавмим, мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр сўрамайман. Менинг ажрим, фақат, мени яратган Зотнинг зиммасидадир. Ақл юритмайсизларми

    [52] Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга осмондан барака ёмғири юборади ва қувватингизга қувватни зиёда қилади. Жиноятчи бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманг», деди

    [53] Улар: «Эй Ҳуд, бизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирмадинг. Биз сенинг гапинг учун худоларимизни тарк қилувчи эмасмиз ва биз сенга иймон келтирувчи ҳам эмасмиз

    [54] Биз фақат, сени баъзи худоларимиз ёмонлик ила урибди, деймиз, холос», дедилар. У: «Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сиз ҳам гувоҳ бўлингки, мен шерик келтираётганингиздан покман

    [55] Ундан ўзга. Бас, ҳаммангиз менга қарши ҳийла қилаверинглар, менга муҳлат берманглар

    [56] Албатта, мен Роббим ва Роббингиз бўлмиш Аллоҳга таваккал қилдим. Ҳар бир ўрмалайдиган нарсанинг пешонаси Унинг чангалидадир. Албатта, Роббим тўғри йўлдадир

    [57] Агар юз ўгириб кетсангиз, батаҳқиқ, мен сизларга нима ила юборилган бўлсам, уни сизларга етказдим. Роббим ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтиради ва сиз Унга ҳеч бир зарар етказа олмассиз. Албатта, Роббим ҳар бир нарсани муҳофаза қилгувчи Зотдир», деди

    [58] Амримиз келган пайтда Ҳудга ва у билан бирга иймон келтирганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик ва уларни қаттиқ азобдан қутқардик

    [59] Анави Оддир. Улар Роббилари оятларини инкор қилдилар. Унинг Пайғамбарларига осий бўлдилар. Ҳар хил жабрчи ва қайсарнинг ишига эргашдилар

    [60] Ва уларга бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат эргашур. Огоҳ бўлингким, албатта, одликлар Роббиларига куфр келтирган эдилар. Огоҳ бўлингким, Ҳуд қавми Од йўқолсин

    [61] Ва Самудга биродарлари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди. Бас, Унга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим яқин ва ижобат қилгувчидир», деди

    [62] Улар: «Эй Солиҳ, бундан олдин сен ичимизда орзу қилинган эдинг. Энди бизни ота-боболаримиз ибодат қиладиган нарсага ибодат қилмоғимиздан қайтарасанми? Албатта, биз сен даъват қилаётган нарса ҳақида шак-шубҳадамиз», дедилар

    [63] У: «Эй қавмим, хабар беринг-чи, агар мен Роббим томонидан очиқ-ойдин ҳужжатга эга бўлсам ва менга У томонидан раҳмат берилган бўлса-ю, мен Унга осий бўлсам, ким менга Аллоҳ (азоби)дан (қутулишга) ёрдам беради?! Бас, сиз менга зиёндан ўзгани зиёда қилмассизлар

    [64] Эй қавмим, Аллоҳнинг мана бу туяси сизга белги-мўъжизадир. Бас, уни тек қўйинглар, Аллоҳнинг ерида еб юрсин, унга ёмонлик етказманглар, акс ҳолда, сизни яқин азоб ушлайди», деди

    [65] Бас, у(туя)ни сўйдилар. Сўнг у: «Диёрингизда уч кун баҳраманд бўлиб туринг. Бу, ёлғон бўлмаган ваъдадир», деди

    [66] Амримиз келган пайтда Ўз раҳматимиз ила Солиҳга ва у билан бирга иймон келтирганларга нажот бердик ва ўша куннинг шармандалигидан қутқардик. Албатта, Роббинг, Унинг Ўзи кучли ва азиздир

    [67] Ва зулм қилганларни даҳшатли қичқириқ олди. Бас, диёрларида тўкилдилар

    [68] Худди унда турмаганга ўхшаб. Огоҳ бўлингким, албатта, Самуд (қавми) Роббиларига куфр келтирган эдилар. Огоҳ бўлингким, Самуд йўқолсин

    [69] Батаҳқиқ, элчиларимиз Иброҳимга хушхабар келтирдилар. Улар: «Салом», дедилар. У: «Салом», деди. Ва кўп ўтмай қовурилган бузоқ келтирди

    [70] Уларнинг қўллари у(таом)га етмаётганини кўриб, улардан ҳайрон бўлди ва ичида хавфсиради. Улар: «Қўрқма, биз Лут қавмига юборилганмиз», дедилар

    [71] Тик турган хотини кулди. Бас, Биз у(хотин)га Исҳоқнинг ва Исҳоқдан кейин Яъқубнинг хушхабарини бердик

    [72] У: «Вой шўрим, ўзим кампир, манави эрим чол бўлса ҳам, туғаманми?! Бу қизиқ нарса-ку!» – деди

    [73] Улар: «Аллоҳнинг амридан ажабланасанми? Эй, аҳли байтлар, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракотлари бўлгай. Албатта, У мақталган ва буюк Зотдир», дедилар

    [74] Иброҳимдан қўрқинч кетиб, хушхабар етгач, Биз билан Лут қавми ҳақида баҳслаша бошлади

    [75] Албатта, Иброҳим ҳалийм, тазаррули ва У зотга тез қайтувчидир

    [76] Эй Иброҳим, бундан воз кеч. Чунки, Роббингнинг амри келиб бўлган. Албатта, уларга қайтарилмас азоб келгусидир

    [77] Элчиларимиз Лутга келган пайтларида, у уларни (кўриб) ёмон ҳолга тушди ва қўл-оёғи бўшашди ҳамда: «Бу қийин кундир», деди

    [78] Қавми унга шошилиб, ҳаллослаб етиб келди. Улар бундан олдин гуноҳлар қилар эдилар. У: «Эй қавмим, анаву қизларим сизлар учун покроқ-ку. Бас, Аллоҳдан қўрқинг! Меҳмонларим ҳақида мени шарманда қилманг. Ичингизда бирорта тузукроқ одам йўқ-ми?!» – деди

    [79] Улар: «Сенинг қизларингда бизнинг ҳаққимиз йўқлигини билгансан ва биз нимани хоҳлашимизни, албатта, сен биласан», – дедилар

    [80] У: «Қани энди сизларга қувватим етса эди ёки мустаҳкам ерга беркинсайдим», – деди

    [81] Улар: «Эй Лут, биз Роббингнинг элчиларимиз, булар сенга ҳаргиз тега олмаслар. Бас, кечанинг бир бўлагида аҳлинг ила юргин ва сизлардан хотинингдан бошқа ҳеч ким ўгирилмасин. Чунки, уларга етадиган мусийбат у(аёл)гада етгувчидир. Уларга тайин қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!» – дедилар

    [82] Амримиз келган пайтда у ўлкани остин-устун қилдик ва устидан кетма-кет сопол тошларни ёғдирдик

    [83] Уларга Роббинг ҳузурида белги қўйилган эди ва улар золимлардан узоқ эмасдир

    [84] Ва Мадянга биродарлари Шуъайбни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ўлчовни ва тортишни камайтирманглар. Албатта, мен сизларнинг яхшиликда эканликларингизни кўриб турибман. Албатта, мен сизларга қамровли кун азобидан қўрқмоқдаман

    [85] Эй қавмим, ўлчаш ва тортишни адолат ила мукаммал қилинг. Одамларнинг нарсаларини камайтириб қолманг ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрманг

    [86] Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг наздида боқий қолувчи сиз учун яхшироқдир. Мен сизнинг устингизда қўриқчи эмасман», деди

    [87] Улар: «Эй Шуъайб, сенга бизнинг оталаримиз ибодат қиладиган нарсани тарк қилмоғимизни ёки молларимизда хоҳлаганимизни қилмаслигимизни намозинг амр қилмоқдами?! Сен жуда ҳалийм ва рашид экансан-да», – дедилар

    [88] У: «Эй қавмим, хабар беринглар-чи, агар мен Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлсам-чи ва мени Ўзи тарафидан яхши ризқ ила ризқлантирган бўлса-чи?! Мен сизларни ўзим қайтараётган нарсада ўзим хилоф қилмоқчи эмасман. Мен имконим борича ислоҳ қилишдан ўзга ҳеч нарсани хоҳламайман. Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман

    [89] Эй қавмим, менга хилоф қилишингиз сизларни ё Нуҳ қавмига, ё Ҳуд қавмига, ёки Солиҳ қавмига етган мусийбатга ўхшаш мусийбат етишига олиб бормасин. Лут қавми сизлардан узоқ эмас

    [90] Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим раҳимли ва шафқатли Зотдир», – деди

    [91] Улар: «Эй Шуъайб, айтганларингнинг кўпини яхши тушунмадик ва биз сени ичимизда заифҳол кўряпмиз, агар одамларинг бўлмаганида, сени тошбўрон қилар эдик. Сенинг ўзинг биз учун қимматли эмассан», дедилар

    [92] У: «Эй қавмим, менинг одамларим сизлар учун Аллоҳдан кўра азизроқми?! Унга орқангизни ўгириб олдингиз. Албатта, Роббим қилаётган амалларингизни иҳота қилувчидир

    [93] Эй қавмим, имконингиздаги амални қилаверинг, мен ҳам амал қилувчиман. Кимга шарманда қиладиган азоб келишини ва ким ёлғончи эканини тезда биласизлар. Кутинглар, мен ҳам сизлар ила кутувчиман», – деди

    [94] Амримиз келган пайтда Шуъайбга ва у билан бирга иймонга келганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик. Зулм қилганларни эса, қичқириқ тутди ва диёрларида тўкилдилар

    [95] Худди у ерда яшамаганлардек. Огоҳ бўлингким, худди Самуд йўқолгандек, Мадян ҳам йўқолди

    [96] Батаҳқиқ, Биз Мусони оятларимиз ва очиқ-ойдин ҳужжатимиз ила юбордик

    [97] Фиръавн ва унинг одамларига. Бас, улар Фиръавн ишига эргашдилар. Фиръавннинг иши эса, тўғри эмасди

    [98] У қиёмат куни қавмининг олдига тушиб, уларни дўзахга бошлаб келтирур. У жой қандай ҳам ёмон тушиш жойидир

    [99] Бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам уларга лаънат эргашур. Бу қандай ҳам ёмон ёрдамдир

    [100] Мана булар шаҳарларнинг хабарларидан бўлиб, уларни сенга қисса қилаётирмиз. Улардан (ўз ўрнида) турганлари ҳам бор, йиғилганлари ҳам бор

    [101] Биз уларга зулм қилмадик. Лекин ўзларига зулм қилдилар. Роббингнинг амри келган пайтда, Аллоҳни қўйиб илтижо қилган «худо»лари ҳеч бир нарсада уларнинг ҳожатларини чиқара олмади. Уларга зиёндан бошқани зиёда қилмадилар

    [102] Роббинг золим шаҳарларни ушлаганида, ана шундай ушлайди. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир

    [103] Албатта, бунда охират азобидан қўрққан кимса учун ибрат бордир. Бу кун одамлар жамланадиган бир кундир. Бу кун шоҳид бўлинадиган кундир

    [104] Уни Биз фақат саноқли муддатга кечиктирамиз

    [105] У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир

    [106] Бас, бадбахт бўлганлар дўзахдалар. У ерда улар дод-фарёд қилурлар

    [107] Улар, модомики, осмонлару ер бор экан, унда абадий қолурлар. Магар Роббинг хоҳласа, (абадий қолмаслар). Албатта, Роббинг нимани хоҳласа, қилгувчи Зотдир

    [108] Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики, осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир

    [109] Сен анавилар ибодат қилаётган нарсада шак-шубҳада бўлма. Улар олдин оталари ибодат қилганга ўхшаш ибодат қиладилар, холос. Ва, албатта, Биз уларга насибаларини (ҳеч бир) камайтирмай тўлиқ қилиб берамиз

    [110] Батаҳқиқ, Мусога китобни бердик. Бас, у ҳақида ихтилоф қилинди. Агар Роббингдан ўтган сўз бўлмаганида, ораларида ҳукм чиқарган бўлар эди. Ва, албатта, улар ундан шак-шубҳададирлар

    [111] Албатта, Роббинг ҳаммага амалларига яраша тўлиқ вафо қилур. Чунки, У қилаётган нарсаларидан хабардордир

    [112] Бас, сен ва сен билан тавба қилганлар мустақийм туринглар ва туғёнга кетманглар. Чунки, У нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир

    [113] Зулм қилганларга мойил бўлманглар. Яна, сизни дўзах олови тутмасин. Сиз учун Аллоҳдан ўзга дўстлар йўқ. Сўнгра ёрдам берилмайсизлар

    [114] Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир

    [115] Ва сабр қил. Бас, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас

    [116] Сиздан олдинги асрларда ер юзида фасоддан қайтарадиган боқийлик эгалари бўлганида эди. Магар Биз нажот берганлар озгина кишилар бўлди, холос. Зулм қилганлар эса, маишат ортидан кетдилар ва жиноятчилардан бўлдилар

    [117] Роббинг аҳли ислоҳчи бўлган шаҳарларни зулм ила ҳалок қилмас эди

    [118] Агар Роббинг хоҳласа, одамларни бир уммат қиларди. Улар ихтилоф қилишда бардавом бўлурлар

    [119] Роббинг раҳим қилганларидан бошқалари. Уларни шунинг учун яратгандир. Роббингнинг: «Жаҳаннамни, албатта, жинлар ва одамлар билан тамомийла тўлдирурман», деган сўзи батамом бўлди

    [120] Биз қалбингни саботли қилиш учун сенга Пайғамбарлар хабарининг ҳаммасини қисса қилиб айтмоқдамиз. Бу(сура)да сенга ҳақ ва мўминларга мавъиза ҳамда эслатма келди

    [121] Иймон келтирмайдиганларга: «Имконингиз бор амалларни қилаверинг, биз ҳам амал қилувчилармиз

    [122] Ва интизор бўлинглар, биз ҳам мунтазирмиз», деб айт

    [123] Осмонлару ернинг ғайби(ни билмоқ) Аллоҳга хосдир. Ишнинг барчаси Унга қайтарилур. Бас, Унга ибодат қил ва Унгагина таваккал қил. Роббинг қилаётганларингиздан ғофил эмасдир

    Surah 12
    Yusuf

    [1] Алиф. Лаам. Ро. Ушбулар очиқ-ойдин китобнинг оятларидир

    [2] Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки, ақл ишлатсангиз

    [3] Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Агарчи ундан олдин сен бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам

    [4] Юсуф отасига: «Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳам қуёш ва ойни кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим», деганини эсла

    [5] У: «Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна, улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар. Албатта, шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир

    [6] Шундай қилиб, Роббинг сени танлаб олади, сенга тушларнинг таъбирини ўргатади ва сенга ва Яъқуб аҳлига, худди оталаринг Иброҳим ва Исҳоққа батамом қилганидек, Ўз неъматини батамом қилиб беради. Албатта, Роббинг билгувчи ва ҳикматли Зотдир», – деди

    [7] Батаҳқиқ, Юсуф ва унинг оға-иниларида сўровчилар учун оят-ибратлар бор эди

    [8] Ўшанда улар: «Албатта, Юсуф ва унинг укаси отамизга биздан кўра маҳбуброқлар, ҳолбуки, биз кўпчиликмиз. Албатта, отамиз очиқ-ойдин адашувдадир

    [9] Юсуфни ўлдиринглар ёки узоқ ерга олиб бориб ташланглар, шунда отангизнинг юзи сизга холи қолади. Бундан кейин солиҳ қавмдан бўлиб оласизлар», – дедилар

    [10] Улардан бир сўзловчи: «Юсуфни ўлдирманглар. Агар бирон иш қилмоқчи бўлсангиз, уни қудуқнинг қаърига ташланглар, баъзи йўловчилар олиб кетади», деди

    [11] Улар: «Эй отамиз, сен нега Юсуфни бизга ишонмайсан? Ҳолбуки, биз унга ихлос қилувчилармиз

    [12] Эртага уни биз билан юбор, еб-ичиб, ўйнаб келади. Албатта, биз уни муҳофаза қилувчилармиз», – дедилар

    [13] У: «Уни олиб кетишингиз мени хафа қилади. Сиз ундан ғофил қолсангиз, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», – деди

    [14] Улар: «Агар биз кўпчилик бўлиб туриб, уни бўри еб кетса, унда биз зиёнкорлардан эканмиз-да?!» – дедилар

    [15] Уни олиб кетиб, қудуқ қаърига ташлашга қарор қилганларида, Биз унга: «Сен, албатта, уларга бу қилмишларининг хабарини берурсан, ўшанда улар сени сезмаслар ҳам», деб ваҳий қилдик

    [16] Кечқурун йиғлаган ҳолларида оталарига келиб

    [17] «Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб, ўзимиз қувлашиб кетсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», – дедилар

    [18] Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Сизга ҳавойи нафсингиз бирор ишни зийнатлаб кўрсатибди. Энди чиройли сабр(дан бошқа чорам йўқ). Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», – деди

    [19] Ва йўловчилар келиб (қудуққа) сувчиларини юбордилар. Бас, у челагини ташлади ва: «Суюнчи беринглар! Бу бола-ку!» – деди. Уни тижорат моли сифатида яшириб қўйдилар. Зотан, Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини билгувчи Зотдир

    [20] Ва уни арзон баҳога, саноқли дирҳамларга сотдилар. Улар унга қизиқмаган эдилар

    [21] Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд, бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», – деди. Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар

    [22] Вояга етган вақтида унга ҳукмни ва илмни бердик. Гўзал иш қилгувчиларни шундай мукофотлармиз

    [23] У уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб: «Бу ёққа кел!» – деди. У: «Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилаб берган хожам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», – деди

    [24] Батаҳқиқ, хотин унга интилди. У ҳам, агар Роббининг бурҳон(ҳужжат)ини кўрмаганида, у(хотин)га интилар эди. Ундан ёмонлик ва фаҳш ишларни узоқлаштириш учун шундай қилдик. Албатта, у Бизнинг мухлис бандаларимиздандир

    [25] Эшик томон чопишди. Хотин унинг кўйлагини орқасидан юлиб олди. Эшик олдида у(хотин)нинг хожасига дуч келишди. У(хотин): «Сенинг аҳлингга ёмонлик хоҳлаганнинг жазоси фақатгина қамалмоқ ёки аламли азобдир», – деди

    [26] У: «Унинг ўзи менинг нафсимни хоҳлади», – деди. У(хотин)нинг аҳлидан бир гувоҳ гувоҳлик берди ва: «Агар унинг кўйлаги олд томондан йиртилган бўлса, бас, хотин рост айтибдир, у ёлғончилардандир

    [27] Агар унинг кўйлаги орт томондан йиртилган бўлса, бас, хотин ёлғон гапирибдир, у ростгўйлардандир», – деди

    [28] Эр унинг кўйлагининг орт томонидан йиртилганини кўрган пайтда: «Албатта, бу (иш) сиз хотинларнинг макрингиздир. Албатта, сиз хотинларнинг макри жуда зўрдир», – деди

    [29] «Эй Юсуф, сен бу ишни унут. Сен, хотин, гуноҳингга истиғфор айт. Албатта, сен хато қилгувчилардан бўлдинг», – деди

    [30] Шаҳардаги аёллар: «Азизнинг хотини хизматкорининг нафсини хоҳлабди. Унга жуда ҳам муҳаббат қўйиб қолган экан-да! Биз у(аёл)ни, албатта, очиқ-ойдин адашувда деб биламиз», – дейишди

    [31] У уларнинг макри ҳақида эшитган вақтда, уларга одам юбориб чақирди. Уларга суяниб ўтирадиган жой тайёрлади. Ва ҳар бирларига пичоқ берди. Сўнгра (Юсуфга): «Уларнинг олдига чиқ!» – деди. Уни кўрган чоғларида лол қолдилар, қўлларини кесдилар. Ва: «Аллоҳ сақласин!! Бу башар эмас! Бу карамли фариштанинг ўзи-ку!» – дейишди

    [32] У: «Сиз мени маломат қилган нарса — шу. Ҳа, мен ундан нафсини хоҳладим, бироқ у ўзини сақлади. Агар у менинг амримни бажармаса, албатта қамалур ва хор бўлгувчилардан бўлур», – деди

    [33] У: «Эй Роббим, улар мени чорлаётган нарсадан кўра мен учун қамоқ маҳбуброқдир, бу(аёл)ларнинг макрини мендан Ўзинг нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан», – деди

    [34] Бас, Робби унинг (дуосини) ижобат қилиб, уларнинг макрини ундан нари қилди. Албатта, Унинг Ўзи эшитгувчи ва билгувчи Зотдир

    [35] Сўнгра, оят-аломатларни кўрганларидан кейин, уларга уни бир муддат қамашлари аён бўлди

    [36] У билан қамоққа иккита йигит ҳам кирди. Улардан бири: «Мен тушимда шароб тайёрлаб юрибман», – деди. Бошқаси эса: «Мен бошимда нон кўтариб юрибман, қуш ундан емоқда», – деди. «Бизга бунинг таъбирини хабар қил. Биз сени, шубҳасиз, яхши амал қилгувчилардан, деб билмоқдамиз»

    [37] У: «Мен сизларга ризқ бўладиган таом келгунига қадар унинг қандай эканининг хабарини берурман. Бу иш менга Роббим таълим берган нарсалардандир. Чунки, мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратга кофир бўлган қавмнинг миллати(дини)ни тарк этган одамман

    [38] Ва оталарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубнинг миллати (дини)га эргашдим. Биз учун Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш мумкин эмас эди. Бу бизга ва одамларга Аллоҳ берган фазл эди. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмаслар

    [39] Эй, ҳамзиндон дўстларим, турли-туман Робблар яхшими ёки ёлғизу Қаҳҳор Аллоҳми

    [40] Сизлар ундан ўзга, ўзингиз ва ота-боболарингиз номлаб олган исмларга, Аллоҳ уларга бирон ҳужжат нозил қилмаган нарсаларга ибодат қилмоқдасизлар. Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди. Ана ўша тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар

    [41] Эй, ҳамзиндон дўстларим, сизлардан бирингиз хўжасига хамр соқийлиги қиладир. Бошқаси бўлса, осилади ва қушлар унинг бошидан ейдир. Сиз билмоқчи бўлган иш битди», – деди

    [42] Ва у ўзи икковларидан нажот топгувчи деб билган шахсга: «Хўжанг ҳузурида мени эсга ол», – деди. Шайтон унга хўжасига эслатишни унуттирди. Бас, у қамоқда бир неча йил қолди

    [43] Подшоҳ: «Мен тушимда еттита семиз сигирни еттита ориқ сигир еяётганини ва еттита яшил бошоқни ва шунча қуруғини кўрмоқдаман. Эй аъёнлар, агар туш таъбирини қиладиган бўлсангиз, менга тушимнинг фатвосини беринг», – деди

    [44] Улар: «Бу алғов-далғов тушдир. Биз бундай тушларнинг таъбирини билувчи эмасмиз», – дедилар

    [45] Ва иккисидан нажот топгани анча муддат ўтгандан сўнг хотирлаб: «Бунинг таъбирининг хабарини сизга мен бераман. Мени юборинг», – деди

    [46] У: «Юсуф, эй, ростгўй зот, бизга еттита семиз сигирни еттита ориқ сигир еяётганининг ва еттита яшил бошоқнинг ва шунча қуруғининг таъбирини айт. Шоядки, одамларга қайтиб борсам, улар ҳам билсалар», – деди

    [47] У: «Кетма-кет етти йил зироат қиласизлар. Йиғиштириб олган ҳосилингизни бошоғида қолдиринг. Магар озгина ейдиганингизни (қолдирмасангиз ҳам бўлур)

    [48] Сўнгра, ундан кейин еттита шиддатли (йил) келур, улар олдиндан тайёрлаб қўйганингизни ейдилар. Магар, озгина асраб қўйганингизгина қолур

    [49] Сўнгра, ундан кейин бир йил келадики, унда одамлар сероб қилинурлар ва унда (меваларни) сиқурлар», – деди

    [50] Подшоҳ: «Уни менга келтиринглар», – деди. Унга элчи келган пайтда: «Хўжанг ҳузурига қайтиб бор ва ундан қўлларини кесган хотинларнинг ҳоли нима бўлганини сўра, албатта, Роббим уларнинг макрини билгувчидир», – деди

    [51] У: «Юсуфнинг нафсини хоҳлаган вақтингиздаги ишингиз нима эди?» – деди. Улар: «Аллоҳ сақласин! Биз унда бирон ёмонлик сезмадик», – дедилар. Азизнинг хотини: «Энди ҳақиқат зоҳир бўлди. Мен унинг нафсини хоҳладим. Албатта, у содиқлардандир», – деди

    [52] Бу, мен унга йўғида орқасидан хиёнат қилмаганимни, албатта, Аллоҳ хоинларнинг макрини тўғриликка йўлламаслигини билиши учундир

    [53] Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳим қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчи Зотдир», – деди

    [54] Подшоҳ: «Уни менга келтиринглар, уни ўзимга хос кишилардан қилиб оламан», – деди. У билан гаплашганда эса: «Албатта, сен бугунги кунда ҳузуримизда маконатли ва ишончли кишилардансан», – деди

    [55] У: «Мени ернинг хазиналари устига қўй. Албатта, мен муҳофаза қилувчи ва билувчиман», – деди

    [56] Шундай қилиб, Юсуфга ер юзида маконат бердик, уни ўзи хоҳлаган жойга ерлаша оладиган қилдик. Ўз раҳматимизни, кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз ва гўзал амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз

    [57] Иймон келтирган ва тақво қилганлар учун, албатта, охиратдаги ажр яхшироқ бўлур

    [58] Юсуфнинг оға-инилари келдилар ва унинг ҳузурига кирдилар. Бас, у уларни таниди. Улар эса, уни танимадилар

    [59] Уларнинг жиҳозларини юклаган вақтда: «Менинг ҳузуримга ота бир инингизни олиб келинг. Кўраяпсизларми? Мен ўлчовни тўла қилмоқдаман ва мен энг яхши мезбонман

    [60] Агар уни ҳузуримга олиб келмасангиз, унда сизга менинг даргоҳимда ўлчаб бериш йўқ ва менга яқин ҳам келманглар», – деди

    [61] Улар: «Уни отасидан сўраб олиб келишга уринамиз. Биз буни, албатта, қилувчимиз», – дедилар

    [62] У ўз йигитларига: «Уларнинг сармояларини юклари ичига солиб қўйинглар. Шояд, улар аҳлларига борганларида буларни таниб, қайтиб келсалар», – деди

    [63] Оталари ҳузурига қайтиб борганларида: «Эй отамиз, бизга ўлчаб бериш ман этилди. Биз билан инимизни юбор, ўлчаб оламиз ва, албатта, биз уни муҳофаза қилувчилармиз», – дедилар

    [64] У: «Уни сизларга худди акасини ишонганимдек ишониб топширайми? Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳимлиларнинг энг раҳимлигидир», – деди

    [65] Юкларини очган пайтда, сармояларининг ўзларига қайтарилганини билдилар. «Эй отамиз, яна нима истаймиз? Мана, сармояларимиз ўзимизга қайтарилибди. Яна аҳлимизга зод келтирурмиз, укамизни муҳофаза қилиб, бир туя зиёда (юк) ўлчови оламиз. Бу озгина ўлчовдир», – дедилар

    [66] У: «Токи менга, албатта ҳузуримга қайта келтиришингиз ҳақида Аллоҳдан васийқа бермагунингизча, уни зинҳор сиз ила юбормасман. Магар (ҳалокатга) ўралиб қолсангиз, бошқа гап», – деди. Унга васийқаларини берганларида, у: «Айтган гапларимизга Аллоҳ вакилдир», – деди

    [67] У: «Эй ўғилларим, битта эшикдан кирманглар, турли эшиклардан киринглар. Мен сизлардан Аллоҳнинг ҳеч нарсасини қайтара олмайман. Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир. Унгагина таваккал қилдим. Таваккал қилгувчилар фақат Унгагина таваккал қилсинлар», – деди

    [68] Оталари амр этган томондан кирдилар. Зотан, бу улардан Аллоҳнинг ҳеч бир нарсасини қайтара олмас эди. Магар, Яъқубнинг кўнглидаги эҳтиёж бўлиб, уни қондирди, холос. Албатта, у Биз таълим берганимиз туфайли билим соҳиби эди. Лекин кўпчилик одамлар билмаслар

    [69] Юсуфнинг олдига кирганларида, у инисини ўзига яқин жойлаштирди ва: «Мен акангман, улар қилган нарсалардан хафа бўлма», – деди

    [70] Уларнинг жиҳозларини ҳозирлаган пайтда, инисининг юкига бир сув идишни солиб қўйди. Сўнгра, жарчи: «Эй, карвондагилар, сизлар ўғридирсизлар», деб жар солди

    [71] Улар (ортларидан келганларга) қараб: «Нима йўқотдингиз?» – дедилар

    [72] Улар: «Подшоҳнинг идишини йўқотдик. Уни келтирган кишига бир туя юк. Мен унга кафилман», – деди

    [73] Улар: «Аллоҳга қасамки, ўзингиз биласиз, биз ер юзида фасод учун келган эмасмиз, биз ўғрилар бўлган эмасмиз», – дедилар

    [74] Улар: «Агар ёлғончи бўлиб чиқсангиз, жазоси нима?» – дедилар

    [75] Улар: «Унинг жазоси, кимнинг юкида топилса, ўшадир. Бас, унинг жазоси ўшадир. Золимни шундай жазолаймиз», – дедилар

    [76] У инисининг юкидан олдин уларнинг юкидан (тафтиш) бошлади. Сўнгра, у(сув идиш)ни унинг юкидан чиқариб олди. Шундай қилиб, Юсуф фойдасига ҳийла қилдик. У, подшоҳнинг дини бўйича инисини олиб қола олмас эди. Магар, Аллоҳ хоҳласагина, бўлиши мумкин эди. Кимни хоҳласак, ўшанинг даражасини кўтарамиз. Ҳар бир илм эгаси устидан билувчи бор

    [77] Улар: «Агар бу ўғирлаган бўлса, бундан олдин унинг акаси ҳам ўғирлаган эди», – дедилар. Юсуф буни кўнглига тугиб қўйди, уларга ошкор қилмади. У: «Ўзингиз ёмонроқ турумдасиз. Аллоҳ сиз васф қилаётган нарсани яхши билгувчи Зотдир», – деди

    [78] Улар: «Эй Азиз, бунинг катта ёшли чол отаси бор. Бас, биримизни унинг ўрнига ол. Биз сенинг яхшилик қилувчилардан эканлигингни кўрмоқдамиз», – дедилар

    [79] У: «Нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олиб қолишимиздан Аллоҳ сақласин. Акс ҳолда, албатта, золимлардан бўлиб қоламиз», – деди

    [80] Ундан умидни узган чоғларида, четга чиқиб, хуфёна маслаҳат қилдилар. Катталари: «Отангиз сиздан Аллоҳ номи билан васийқа олганини ва бундан олдин Юсуф ҳақида қилган айбингизни билмайсизларми?! Мен токи отам менга изн бермагунча ёки Аллоҳ ҳукм чиқармагунча бу ердан қимирламасман. У, ҳукм чиқарувчиларнинг энг яхшисидир

    [81] Отангиз олдига қайтинглар, бас, унга:«Эй отамиз, ҳақиқатда ўғлинг ўғрилик қилди. Биз фақат ўзимиз билган нарсага гувоҳлик бердик, холос. Биз ғайбни билувчи эмас эдик

    [82] Биз бўлган шаҳардан сўра ва у ерда биз учраган карвондан сўра, биз, албатта, ростгўйларданмиз, денглар», деди

    [83] У: «Йўқ, сизга ҳавойи нафсингиз бир ишни яхши кўрсатмиш. Бас, чиройли сабр (қиламан). Шоядки, Аллоҳ уларнинг ҳаммасини ҳузуримга жамлаб келтирса. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли Зотдир», деди

    [84] Ва улардан юз ўгирди ҳамда: «Оҳ, Юсуф!» деб кўзларига оқ тушди. Бас, у дардини ютувчидир

    [85] Улар: «Аллоҳга қасамки, токи мадордан кетгунингча ёки ҳалок бўлувчилардан бўлгунингча, Юсуфни зикр қилаверасан», дедилар

    [86] У: «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман ва Аллоҳдан сиз билмаган нарсани билурман

    [87] Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилаб изланглар, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Ҳақиқатан, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар», деди

    [88] Унинг ҳузурига кирганларида: «Эй Азиз, бизни ва аҳлимизни зарар тутди ва арзимаган сармоя келтирдик. Бас, бизга ўлчовни тўлиқ қилиб бер ва садақа ҳам бер. Аллоҳ, албатта, садақа қилувчиларни мукофотлайдир», дедилар

    [89] У: «Жоҳиллик пайтингизда Юсуфга ва унинг инисига нима қилганларингизни биласизларми?» – деди

    [90] Улар: «Э-э, ҳали сен Юсуфмисан?!» – дедилар. У: «Мен Юсуфман, мана бу иним. Аллоҳ бизга марҳамат кўрсатди. Ҳақиқатан, ким тақво ва сабр қилса, Аллоҳ, албатта, гўзал иш қилувчиларнинг ажрини зое қилмагай», деди

    [91] Улар: «Аллоҳга қасамки, ҳақиқатан, Аллоҳ сени биздан устун қилди. Биз эса, хатокорлардан бўлдик», дедилар

    [92] У: «Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳ мағфират қилгай. У раҳим қилгувчиларнинг раҳимлироғидир», деди

    [93] «Менинг мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташлангиз, кўзи очилур. Сўнгра, аҳлингиз ила жам бўлиб ҳузуримга келинглар»

    [94] Карвон йўлга чиққан вақтда оталари: «Мени ақлдан озган деманглар-у, албатта, мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман», деди

    [95] Улар: «Аллоҳга қасамки, сен эски адашувингдасан», дедилар

    [96] Хушхабарчи келган чоғида, у(кўйлак)ни унинг юзига ташлаганида, яна кўрадиган бўлди. У: «Сизларга мен Аллоҳдан сизлар билмайдиган нарсани биламан, демаганмидим?!» – деди

    [97] Улар: «Эй отамиз, гуноҳларимиз учун истиғфор айт. Албатта, биз хатокорлардан бўлган эканмиз», дедилар

    [98] У: «Сизлар учун Роббимга ҳали истиғфор айтурман. Албатта, Унинг Ўзи мағфират қилгувчи ва раҳимли Зотдир», деди

    [99] Юсуф ҳузурига кирган чоғларида у отаси ва онасини ўзига яқинлаштирди ва: «Аллоҳнинг хоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар!» – деди

    [100] Ота-онасини тахтга кўтарди. Улар унга сажда қилиб йиқилдилар. У: «Эй отажон, бу аввал кўрган тушимнинг таъбиридир, Роббим уни ҳаққа айлантирди. Дарҳақиқат, У менга яхшилик қилди. Мени қамоқдан чиқарди. Шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан сўнг, сизларни биёбондан олиб келди. Албатта, Роббим нимани хоҳласа, ўшанга латийфдир. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли Зотдир», деди

    [101] «Эй Роббим, ҳақиқатан, менга мулк бердинг ва менга тушларнинг таъбирини ўргатдинг. Эй осмонлару ерни яратган Зот! Сен дунёю охиратда менинг валийимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин.»

    [102] Бу ғайб хабарлардан бўлиб, уни сенга ваҳий қилмоқдамиз. Улар макр қилиб, ишлари ҳақида гап бириктирганларида олдиларида бўлмаган эдинг

    [103] Одамларнинг кўплари, гарчи сен жуда қизиқсанг ҳам, мўмин эмаслар

    [104] Сен улардан бунинг учун ажр ҳам сўрамайсан. У фақат оламлар учун эслатма, холос

    [105] Улар осмонлару ердаги қанчадан-қанча оят-белгилар қаршисидан юз ўгирган ҳолларида ўтадилар

    [106] Кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар, холос

    [107] Улар ўзларига Аллоҳдан қамраб олувчи азоб келишидан ёки сезмай турганларида қиёмат ногаҳон келиб қолишидан омондамилар

    [108] Сен: «Бу — менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб — ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт

    [109] Биз сендан илгари ҳам фақат шаҳар аҳлидан эр кишиларга ваҳий юборганмиз. Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати нима бўлганига назар солмайдиларми? Албатта, охират диёри тақво қиладиганлар учун яхшироқдир. Ақл юритмайдиларми

    [110] Ҳаттоки Пайғамбарлар ноумид бўлиб, ўзларини ёлғончига чиқарилганлар, деб гумон қилиб қолганларида, уларга Бизнинг нусратимиз келади. Бас, Биз хоҳлаганларга нажот берилур. Жиноятчи қавмлардан Бизнинг азобимиз қайтарилмас

    [111] Батаҳқиқ, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бор эди. Бу (Қуръон) тўқима гап эмас, лекин ўзидан олдин келганнинг тасдиғи ва барча нарсанинг тафсилоти, ҳидоят ҳамда иймон келтирганлар учун раҳматдир

    Surah 13
    Ra’d

    [1] Алиф. Лаам. Мийм. Ро. Ушбулар китобнинг оятларидир. Ва сенга Роббингдан нозил қилинган нарса ҳақдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар

    [2] Аллоҳ сиз кўриб турган осмонни устунсиз кўтарган, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) аршга юксалган, қуёш ва ойни Ўзига бўйсундирган Зотдир. Ҳар бири номланган ажалгача юрадир. У ишнинг тадбирини қиладир, оятларни муфассал этадир. Шоядки, Роббингизга мулоқот бўлишга ишонч ҳосил қилсангиз

    [3] У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган Зотдир. У кечани кундузга ўратадир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир

    [4] Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумлар, боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғориладилар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қилурмиз. Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир

    [5] Агар ажабланадиган бўлсанг, уларнинг: «Агар биз тупроқ бўлиб кетсак ҳам, янгидан яратиламизми?!» дейишлари яна ҳам ажабланарлидир. Ана ўшалар Роббиларига куфр келтирганлардир. Ана ўшалар бўйинлари кишанларда бўладиганлардир. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар

    [6] Улар сендан яхшиликдан аввал ёмонлик келтиришни талаб қилурлар. Ҳолбуки, улардан аввал мисоллар ўтмишдир. Ва, албатта, Роббинг одамларнинг зулмига қарамай, улар учун мағфиратлидир. Ва, албатта, Роббинг иқоби шиддатлидир

    [7] Куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир мўъжиза нозил қилинса эди», дерлар. Сен фақат огоҳлантирувчисан, холос. Ва ҳар қавмнинг ҳидоятчиси бордир

    [8] Аллоҳ ҳар бир урғочининг ҳомиласини ҳамда бачадонлар нуқсон ёки зиёда қиладиган нарсаларни биладир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир

    [9] У зот ғойибни ҳам, шоҳидни ҳам билгувчидир. У буюкдир, юксакдир

    [10] Сиздан ким гапни сир тутса, ким уни ошкор қилса ёки ким кечаси беркинувчи бўлсаю ким кундузи ошкор юрувчи бўлса — бари бир

    [11] Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилгувчилар бор. Улар уни Аллоҳнинг амри ила ҳифз қилиб турурлар. Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмайди ва улар учун ундан ўзга валий ҳам йўқ

    [12] У сизларга чақмоқни хавф ва тамаъ қилиб кўрсатур ва оғир булутларни пайдо қилур

    [13] Ва момақалдироқ Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтадир ва фаришталар ҳам Ундан қўрққанларидан (ҳамду тасбиҳ айтурлар). У чақмоқларни юборадир ва улар ила хоҳлаган одамларини, улар Аллоҳ ҳақида талашиб турганларида, урадир. У қаттиқ ушлайдиган Зотдир

    [14] Ҳақ даъвати Уникидир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларга эса, ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Магар, икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етишини кутган одамга ўхшарлар. Ҳолбуки, унга етмас. Кофирларнинг дуоси залолатдан ўзга ҳеч нарса эмасдир

    [15] Аллоҳга осмонлару ерлардаги кимсалар ва уларнинг соялари хоҳ истасинлар, хоҳ истамасинлар, эртаю кеч сажда қилурлар

    [16] Сен: «Осмонлару ернинг Робби ким?» деб айт. «Аллоҳ», дегин. «Ўзингизга Ундан ўзга, ўзларига фойда ёки зарарга эга бўлмаган валийларни тутдингизми?» дегин. «Кўзи кўр билан кўрувчи баробар бўлурми ёки зулматлар билан нур баробар бўлурми?» дегин. Ёки улар Аллоҳга У яратган махлуқотларга ўхшаш махлуқотларни яратганларни шерик қилиб олдилар-у, уларга яратилган махлуқотларга ўхшаш кўринмоқдами? «Барча нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир. Ва У Бирдир, Қаҳҳордир», дегин

    [17] У осмондан сув туширди. Сўнгра водийларда ўз миқдорича сел оқди. Бас, сел ўз устига чиққан кўпикни кўтариб келди. Ва зеб-зийнат, асбоб-ускуна ясаш мақсадида ўтда тобланадиган нарсаларда ҳам шунга ўхшаш кўпик бўлур. Аллоҳ ҳақ ва ботилга мана шундай зарбулмасал келтирур. Аммо кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга манфаат берадиган нарса эса, ер юзида қолур. Аллоҳ мисолларни ана шундай келтирур

    [18] Роббиларига ижобат этганларга гўзаллик бордир. Унга ижобат этмаганларга эса, агар ер юзидаги ҳамма нарсалар ва яна шунчасига эга бўлсалар-у, уни фидо қилсалар ҳам, ана ўшаларга ёмон ҳисоб бўлур ва жойлари жаҳаннамдадир. У қандай ҳам ёмон жойдир

    [19] Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса албатта ҳақ эканини биладиган кимса кўр одамга ўхшармиди? Буни, албатта, ақл эгаларигина эсларлар

    [20] Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва мийсоқни бузмайдиганлардир

    [21] Улар Аллоҳ боғланишига амр этган нарсани боғларлар, Роббиларидан чўчирлар ва ёмон ҳисобдан қўрқарлар

    [22] Улар Роббилари юзини кўзлаб, сабр қиларлар. Намозни тўкис адо этарлар, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсадан махфий ва ошкора инфоқ қиларлар ва ёмонликни яхшилик ила қайтарарлар. Ана ўшаларга оқибат диёри бордир

    [23] Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар. Сўнгра, уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб

    [24] «Сабр қилганингиз учун сизларга Салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!» (дерлар)

    [25] Аллоҳнинг аҳдини мийсоқдан кейин бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига амр этган нарсаларни узадиганлар ва ер юзида бузғунчилик қиладиганларга, ана ўшаларга лаънат ва уларга ёмон диёр бор

    [26] Аллоҳ хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилур ва (хоҳлаганникини) тор қилур. Улар бу дунё ҳаёти ила шод бўлдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, холос

    [27] Ва куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир мўъжиза тушса эди», дерлар. Сен: «Албатта, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказур ва ўзига йўналганларини ҳидоят қилур», деб айт

    [28] Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми

    [29] Иймон келтирганлар ва яхши амалларни қилганларга хушнудлик ва гўзал маскан бор

    [30] Шундай қилиб, сени ўзларидан олдин ҳам умматлар ўтган бир умматга уларга ўзингга ваҳий қилган нарсамизни тиловат қилиб беришинг учун юбордик. Ҳолбуки, улар Роҳманга куфр келтирурлар. Сен: «У менинг Роббимдир, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Унинг Ўзигагина таваккал қилдим. Тавбам ҳам Унинг Ўзигадир», деб айт

    [31] Агар Қуръон ила тоғлар жилдириладиган, ер парчаланадиган ёки ўликлар тилга киритиладиган бўлганида (имкони бор эди). Аммо, ишнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, одамларнинг ҳаммасини ҳидоят қила олишини билмадиларми? Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунча, ўз ишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусийбатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас

    [32] Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам Пайғамбарлар масхара қилинганлар. Бас, куфр келтирганларга муҳлат бердим. Сўнгра, уларни ушладим. Бас, иқобим қандоқ бўлган эди

    [33] Ҳар бир жоннинг қилган касби устида турувчи зот ким? Аллоҳга ширк келтирдилар. Сен: «Уларнинг номларини айтинг. Ёки Унга ер юзида У билмайдиган нарсанинг хабарини берасизларми? Балки, юзаки гапдир», дегин. Йўқ, куфр келтирганларга макрлари зийнатлаб кўрсатилди ва улар йўлдан тўсдилар. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас

    [34] Уларга бу дунё ҳаётида азоб бор. Албатта, охират азоби машаққатлироқ. Улар учун Аллоҳдан сақловчи бўлмас

    [35] Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): остидан анҳорлар оқади, мевалари ва соялари доимийдир. Бу, тақво қилганларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса, дўзахдир

    [36] Биз китоб берганлар сенга нозил қилинган нарсадан хурсанд бўлурлар. Гуруҳлар ичида унинг баъзисини инкор қиладиган кимсалар ҳам бор. Сен: «Албатта, мен Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка амр қилиндим. Унгагина даъват қиламан ҳамда қайтишим ҳам Унгадир», деб айт

    [37] Шунингдек, Биз уни арабий ҳукм этиб нозил қилдик. Агар сен ўзингга келган илмдан сўнг уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сен учун Аллоҳдан на бир дўст ва на бир сақловчи бўлмас

    [38] Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юбордик ва уларга хотинлар ва зурриётлар ато қилганмиз. Ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳнинг изнисиз оят-мўъжиза келтирган эмас. Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир

    [39] Аллоҳ нимани хоҳласа, маҳв қилур, нимани хоҳласа, собит қилур. Она китоб Унинг даргоҳидадир

    [40] Уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини сенга кўрсатармиз ёки (ундан олдин) сени вафот эттирармиз. Албатта, етказиш сенинг зиммангда, ҳисоб қилиш Бизнинг зиммамиздадир

    [41] Биз ерга келиб, унинг атрофидан қисқартириб бораётганимизни кўрмасларми?! Ҳукмни Аллоҳ қиладир. Унинг ҳукмини таъқиб қилгувчи йўқдир. У ҳисоби тез Зотдир

    [42] Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилдилар. Аммо, барча макрлар Аллоҳнинг (илкидадир). У ҳар бир жон нима қилишини биладир. Яқинда кофирлар оқибат диёри кимга бўлишини билажаклар

    [43] Куфр келтирганлар: «Пайғамбар эмассан», дерлар. Сен: «Мен билан сизнинг орангизда Аллоҳ ва Китоб илми бор кимсалар етарли гувоҳдир», деб айт

    Surah 14
    Ibrohim

    [1] Алиф. Лаам. Ро. Бу китобни сенга одамларни Роббиларининг изни ила зулматлардан нурга, азийз ва мақталган Зотнинг йўлига чиқаришинг учун нозил қилдик

    [2] Аллоҳ осмонлару ердаги нарсалар Уники бўлган Зотдир. Кофирлар ҳолига шиддатли азобдан вой бўлсин

    [3] Улар бу дунё ҳаётини охиратдан афзал кўрадиганлар, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганлар ва у(йўл)нинг эгри бўлишини хоҳлайдиганлардир. Ана ўшалар йироқ адашувдадирлар

    [4] Қайсики Пайғамбарни юборган бўлсак, баён қилиб бериши учун, ўз қавми тили ила юборганмиз. Бас, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказади, кимни хоҳласа, ҳидоятга соладир. У Азийз ва ҳикматли Зотдир

    [5] Батаҳқиқ, Биз Мусони оятларимиз ила: «Қавмингни зулматлардан нурга чиқар ва уларга Аллоҳнинг кунларини эслат! Албатта, бунда ҳар бир сабрли ва шукрли учун ибратлар бордир», деб юбордик

    [6] Ўшанда Мусо қавмига: «Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг: У сизни Оли Фиръавндан қутқарди. Улар сизга бардавом ёмон азоб берардилар. Ўғилларингизни сўйиб ташлаб, қизларингизни тирик қолдирардилар. Ана ўшанда Роббингиздан буюк синов бордир», деган эди

    [7] (Яна унинг): «Ва Роббингиз (сизга): «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирган(ини эсланг)

    [8] Мусо деди: «Агар сиз ва ер юзидаги кимсалар ҳаммангиз куфр келтирсангизлар ҳам, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган Зотдир

    [9] Сизга ўзингиздан олдин ўтган Нуҳ, Од, Самуд қавмларининг ва улардан кейингиларнинг, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиганларнинг хабари келмадими? Уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Улар эса, қўлларини оғизларига қўйиб: «Биз сиз бизни чақираётган нарсада шубҳалантирувчи шакдадирмиз!» дедилар

    [10] Пайғамбарлари уларга: «Осмонлару ернинг яратгувчиси бўлмиш Аллоҳга шак борми? У сизларни гуноҳларингизни мағфират қилишга ва ўзингизни маълум муддатга қолдиришга чақирмоқда-ку!» дедилар. Улар эса: «Сиз бизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмассиз. Бизни оталаримиз ибодат қилиб юрган нарсадан тўсмоқчисиз. Бас, бизга очиқ-ойдин ҳужжат келтиринг», дедилар

    [11] Пайғамбарлари уларга: «Биз сизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмасмиз. Лекин Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга (пайғамбарлик) инъом қилур. Биз ўзимизча сизга бирор ҳужжат келтира олмаймиз, илло Аллоҳнинг изни ила. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар

    [12] Нима учун биз Аллоҳга таваккал қилмас эканмиз?! Ҳолбуки, У бизни йўлимизга ҳидоят қилди. Бизга берган озорларингизга, албатта, сабр қиламиз. Таваккал қилувчилар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», дедилар

    [13] Куфр келтирганлар ўз Пайғамбарларига: «Албатта, биз сизларни еримиздан чиқариб юборурмиз ёки, албатта, миллатимизга қайтурсизлар», дедилар. Бас, Роббилари уларга: «Албатта, Биз золимларни ҳалок қилурмиз

    [14] Ва улардан сўнг у ерга сизни жойлаштирурмиз. Бу эса, мақомимдан хавф қилганлар ва таҳдидимдан қўрққанлар учундир», деб ваҳий қилди

    [15] Фатҳу нусрат сўрадилар ва ҳар бир жабрчи, саркаш кимса ноумидликка учради

    [16] Унинг ортида жаҳаннам бордир. Йиринг сув ила суғориладир

    [17] Уни ютишга уринади-ю, юта олмас. Унга ҳар томондан ўлим келади-ю, ўла олмас. Унинг ортидан эса, қаттиқ азоб бор

    [18] Роббиларига куфр келтирганларнинг амалларининг мисоли, худди бўронли кунда шамол учириб кетган кулга ўхшайдир. Улар ўз касбларидан бирор нарсага эга бўлмаслар. Ана ўша узоқ адашувнинг ўзидир

    [19] Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила яратиб қўйганини кўрмадингми? Агар истаса, сизларни кетказиб, янги халқ келтирадир

    [20] Бу эса, Аллоҳ учун қийин эмас

    [21] Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлдилар. Бас, заифлар мутакаббирларга: «Албатта, биз сизларга тобе бўлган эдик. Энди, сизлар устимиздаги Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани енгиллата оласизларми?» дедилар. Улар: «Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида, биз ҳам сизларни, албатта, ҳидоят қилар эдик. Биз учун энди, дод-вой қиламизми ёки сабр қиламизми — бари бир. Биз учун қочар жой йўқ», дедилар

    [22] Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди

    [23] Ва иймон келтириб, амали солиҳ қилганлар остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритилди. Унда Роббилари изни ила абадий қолурлар. Уларнинг ундаги сўрашишлари «Салом»дир

    [24] Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда

    [25] Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир. Аллоҳ, шояд эсласалар деб, одамларга мисоллар келтирадир

    [26] Ёмон сўзнинг мисоли, худди ёмон дарахтга ўхшайдир. У ердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир

    [27] Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур

    [28] Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмларини ҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми

    [29] Жаҳаннамга кирурлар. Бу қандоқ ҳам ёмон қароргоҳ

    [30] Улар Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошлар қилдилар. Сен уларга: «Ҳузурланиб қолинг! Бас, албатта, борадиган жойингиз дўзахдир», деб айт

    [31] Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар

    [32] Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга бўйсундирган ва анҳорларни сизга бўйсундирган Зотдир

    [33] У сизга доимий ҳаракатдаги қуёш ва ойни ҳам, шунингдек, кеча ила кундузни ҳам хизматчи қилиб қўйди

    [34] Ва У сизга барча сўраган нарсаларингиздан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ўта ношукрдир

    [35] Эсла, Иброҳим шундай демишди: «Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин

    [36] Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳимлисан

    [37] Эй Роббимиз, ҳақиқатда мен ўз зурриётимдан Сенинг Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Эй Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун. Бас, Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин ва уларни мевалардан ризқлантиргин. Шояд, шукр қилсалар

    [38] Эй Роббимиз, албатта, Сенинг Ўзинг махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам яхши билурсан. Аллоҳ учун на ердаю на осмонда бирор нарса махфий қолмас

    [39] Кексалик пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ато қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббим дуони эшитгувчидир

    [40] Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин

    [41] Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин»

    [42] Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина, уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўядир, холос

    [43] Улар бошларини кўтарган ҳолда югурурлар. Кўзлари ўзларига қайтмас. Кўнгиллари эса, бўм-бўш бўлур

    [44] Сен одамларни уларга азоб келадиган Кундан огоҳлантир. Ўшанда зулм қилганлар: «Эй Роббимиз, бизни озгина вақт қўйиб тургин, Сенинг даъватингни қабул қиламиз ва Пайғамбарларга эргашамиз», дерлар. Бундан олдин сизларга завол йўқлигига қасам ичмаган эдингизми

    [45] Ва ўзига зулм қилганларнинг масканларига жойлашмадингизми? Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими? Сизга мисоллар келтирмадикми

    [46] Дарҳақиқат, улар ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳузуридадир

    [47] Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи деб, гумон қилма. Албатта, Аллоҳ Азийз ва интиқом эгасидир

    [48] Бу, ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам (бошқа осмонларга) алмаштириладиган ва у(одам)лар ёлғизу қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлишадиган Кунда бўладир

    [49] Ва у кунда жиноятчиларни кишанлар ила тўпланган ҳолларида кўрасан

    [50] Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов қоплагандир

    [51] Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига яраша жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб қилгувчидир

    [52] Бу (Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир

    Surah 15
    Hijr

    [1] Алиф. Лаам. Ро. Ушбулар китобнинг ва равшан Қуръоннинг оятларидир

    [2] Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар

    [3] Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар

    [4] Биз маълум битиксиз ҳеч бир шаҳарни ҳалок этганимиз йўқ

    [5] Ҳеч бир уммат ўз ажалидан ўзиб кета олмас ва ортда ҳам қола олмас

    [6] Улар: «Эй, зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан

    [7] Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарни келтирсанг-чи!» дерлар

    [8] Биз фаришталарни фақат ҳақ ила туширамиз, холос. У ҳолда уларга қараб турилмас

    [9] Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз

    [10] Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам аввалгилар гуруҳларига (Пайғамбар) юборганмиз

    [11] Уларга қайси бир Пайғамбар келса, уни масхара қилмасдан қўймас эдилар

    [12] Шунга ўхшаш, Биз уни жиноятчилар қалбига соламиз

    [13] У(Қуръон)га иймон келтирмаслар. Батаҳқиқ, аввалгиларнинг суннати — одати шундоқ ўтгандир

    [14] Агар уларга осмондан бир эшик очсаг-у, ундан чиқиб турсалар ҳам

    [15] Улар: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланган қавмдирмиз», дерлар

    [16] Батаҳқиқ, Биз осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва уни назар солувчилар учун зийнатлаб қўйдик

    [17] Уни ҳар бир қувилган шайтондан муҳофаза қилдик

    [18] Магар бирортаси ўғриликча қулоқ осса, равшан олов унинг ортидан тушар

    [19] Биз ерни ёйиб, устига баланд тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик

    [20] Ва унда сизлар учун маош воситаларини ва сиз ризқини бера олмайдиган кимсаларни қилиб қўйдик

    [21] Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда бўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдор-ла нозил қилурмиз

    [22] Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўплаб олувчи эмассиз

    [23] Албатта, Биз ўзимиз тирилтирурмиз ва Биз меросхўрмиз

    [24] Батаҳқиқ, сиздан олдин келганларни билдик. Батаҳқиқ, кейин келганларни ҳам билдик

    [25] Албатта, сенинг Роббинг Ўзи уларни маҳшарга жамлар. Албатта, У ҳикматли ва илмли Зотдир

    [26] Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик

    [27] Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик

    [28] Сен Роббингнинг фаришталарга: «Албатта, мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман

    [29] Бас, қачонки уни тўғрилаб бўлганимда ва ичига Ўз руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилган ҳолингизда йиқилинг», деганини эсла

    [30] Бас, фаришталар барчалари сажда қилдилар

    [31] Магар иблис сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортди

    [32] У зот: «Эй, иблис! Сенга не бўлди, сажда қилувчилар билан бирга бўлмадинг?» деди

    [33] У: «Сен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратган башарга сажда қила олмасдим», деди

    [34] У зот: «Бас, сен ундан чиқ! Албатта, сен қувилгансан

    [35] Ва, албатта, сенга то жазо кунигача лаънат бўлур!» деди

    [36] У: «Эй Роббим, мени улар қайта тириладиган кунгача қўйиб қўйгин», деди

    [37] У зот: «Албатта, сен қўйиб қўйилганлардансан

    [38] Маълум вақт кунигача», деди

    [39] У: «Эй Роббим, мени залолатга кетказганинг сабабидан, албатта, мен уларга ер юзида (гуноҳларни) зийнатлаб кўрсатаман ва, албатта, уларнинг ҳаммасини иғво қиламан

    [40] Магар, улардан танланган бандаларингни (адаштира олмасман)», деди

    [41] У зот: «Ушбу зиммамдаги тўғри йўлдир

    [42] Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг султонинг йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳларгагина бордир

    [43] Албатта, жаҳаннам уларнинг барчасининг ваъда қилинган жойидир

    [44] Унинг етти эшиги бордир. Ҳар бир эшик учун улардан тақсимланган бўлаги бордир», деди

    [45] Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир

    [46] Уларга тинчлик, омонлик ила киринглар, (дейилур)

    [47] Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолларида ўлтирурлар

    [48] Уларни у жойда чарчоқ тутмас ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар

    [49] Бандаларимга хабар бергил: «Албатта, Менинг Ўзим ғофуру роҳиймдирман»

    [50] Ва, албатта, азобим аламли азобдир

    [51] Уларга Иброҳимнинг меҳмонлари хабарини бер

    [52] Улар унинг ҳузурига кирганларида: «Салом», дедилар. У: «Албатта, биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди

    [53] Улар: «Қўрқма, биз сенга ўта билимдон ўғилнинг хушхабарини берамиз», дедилар

    [54] У: «Мени кексалик тутганида, хушхабар берасизларми? Ниманинг хушхабарини беряпсизлар, ўзи?» деди

    [55] Улар: «Биз сенга ҳақ ила башорат бердик. Бас, сен ноумид бўлувчилардан бўлма», дедилар

    [56] У: «Фақат залолатга кетган кишиларгина ўз Роббисининг раҳматидан ноумид бўлурлар», деди

    [57] У: «Эй элчилар, нима иш ила юборилдингиз?» деди

    [58] Улар: «Биз жиноятчи қавмларга юборилдик

    [59] Магар Лут аҳлига эмас. Албатта, биз уларнинг ҳаммасини қутқаргувчилармиз

    [60] Фақат унинг хотинигина истиснодир. Унинг албатта қолувчилардан бўлишини тақдир қилдик», дедилар

    [61] Элчилар Лут аҳлига келганларида

    [62] У: «Албатта, сиз нотаниш қавмсиз», деди

    [63] Улар: «Йўқ! Биз сенга улар шак қилаётган нарса ила келдик

    [64] Сенга ҳақ ила келдик ва албатта, бизлар ростгўйлардурмиз

    [65] Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ, сен уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч бирларингиз ортга қарамасин. Амр қилинган томонингизга кетаверинглар», дедилар

    [66] Ва унга ушбу амрни ваҳий қилдик: «Албатта, анавиларнинг орқаси субҳ чоғи кесилажакдир»

    [67] Ва шаҳар аҳли севиниб, етиб келдилар

    [68] У: «Булар менинг меҳмонларим, ахир. Мени шарманда қилманглар», деди

    [69] Ва: «Аллоҳдан қўрқинглар! Мени хор қилманглар», деди

    [70] Улар: «Биз сени оламлардан қайтармаганмидик?!» дедилар

    [71] У: «Агар (бу ишни) қилувчи бўлсангиз, анаву қизларим бор», деди

    [72] Сенинг умринг ила қасамки, албатта, улар ўз сархушликларида тентирамоқдалар

    [73] Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида даҳшатли қичқириқ тутди

    [74] Бас, Биз бу(шаҳар)нинг остини устин қилдик ва улар устига лойи қотган тошлар ёғдирдик

    [75] Албатта, бунда фаросатли кишилар учун оят-белгилар бордир

    [76] Албатта, у (шаҳар) боқий йўл устидадир

    [77] Албатта, бунда мўминлар учун ибрат бордир

    [78] Албатта, бир-бирига киришиб кетган дарахтзор эгалари золимлардан бўлганлар

    [79] Бас, Биз улардан интиқом олдик. Албатта, уларнинг икковлари ҳам очиқ йўл устидадир

    [80] Батаҳқиқ, Ҳижр эгалари Пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар

    [81] Ва уларга оятларимизни бердик. Бас, юз ўгирувчи бўлдилар

    [82] Улар тоғдан ўйиб уй ясаб, омонликда юрар эдилар

    [83] Бас, субҳидам чоғида уларни қаттиқ қичқириқ тутди

    [84] Қилган касблари уларга бирон фойда бермади

    [85] Биз осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни ҳақ ила яратдик. Албатта, қиёмат келгувчидир. Бас, сен гўзал шаклда юз ўгир

    [86] Албатта, Роббинг яратгувчи ва билгувчи Зотдир

    [87] Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни бердик

    [88] Биз улардан баъзи гуруҳларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавас-ла) назар солма! Улар учун хафа ҳам бўлма! Мўминларга қанотингни пастлат

    [89] Ва: «Албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман», деб айт

    [90] Худди тақсимловчиларга туширганимизга ўхшаш

    [91] Қуръонни парча-парча қилганларга

    [92] Бас, Роббинг ила қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасидан сўрармиз

    [93] Қилиб юрган ишлари ҳақида

    [94] Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир

    [95] Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз

    [96] Улар Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ (шерик) қилурлар. Бас, тезда билурлар

    [97] Албатта, Биз уларнинг айтаётганларидан сенинг дилинг сиқилишини яхши билурмиз

    [98] Бас, Роббинг ҳамди ила тасбиҳ айт ва сажда қилгувчилардан бўл

    [99] Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил

    Surah 16
    Nahl

    [1] Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг. У зот улар келтираётган ширклардан пок ва олий бўлди

    [2] У Ўз амри ила фаришталарни руҳ — ваҳий билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига: «Огоҳлантиринглар. Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга тақво қилинглар», деб нозил қилур

    [3] У осмонлару ерни ҳақ ила яратди. У улар ширк келтираётган нарсалардан олий бўлди

    [4] У инсонни нутфадан яратди. Энди эса, у (инсон) очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди

    [5] У чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқлик, манфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам

    [6] Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларида ва эрталаб (ўтлоққа) кетаётганида жамол бор

    [7] Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларгача кўтариб боради. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳимлидир

    [8] Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратур

    [9] Йўлларнинг мақсаддагиси Аллоҳга оиддир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қилган бўларди

    [10] У осмондан сувни туширган Зотдир. Сизга унда шароб ва (чорваларингизни) ўтлатадиган дарахт бордир

    [11] У ўша (сув) ила сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир

    [12] У сизга кечанию кундузни, қуёшнию ойни хизматкор қилди. Юлдузлар Унинг амри ила хизматкордир. Албатта, бунда ақл юритгувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир

    [13] Ва сиз учун ерда турли рангда қилиб яратган нарсаларини ҳам (хизматкор қилди). Албатта, бунда эслайдиган қавмлар учун оят-белги бордир

    [14] У денгизни сиз ундан тоза гўшт ейишингиз, ундан тақадиган тақинчоқлар чиқариб олишингиз учун, унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрасан, ҳамда Унинг фазлини талаб қилишингиз учун хизматкор қилди. Шоядки, шукр келтирсангиз

    [15] У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз

    [16] Ва аломатлар ҳамда юлдузлар ила улар йўл топурлар

    [17] Яратадиган Зот яратмайдиган зот каби бўлурми? Ўйлаб кўрмайсизларми

    [18] Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмассизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [19] Аллоҳ нимани сир тутаётганингизни ва нимани ошкор қилаётганингизни биладир

    [20] Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлари ҳеч нарсани ярата олмаслар. Ҳолбуки, ўзлари яратилурлар

    [21] Ўликлардир, тирик эмаслар ва қачон қайта тирилтирилишларини билмаслар

    [22] Илоҳингиз ягона илоҳдир. Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари инкор қилувчидир, ўзлари эса мутакаббирдирлар

    [23] Шубҳасизки, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ва нимани ошкор қилаётганларини биладир. Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас

    [24] Қачонки, уларга: «Роббингиз нимани нозил қилди?» дейилса, улар: «Аввалгиларнинг афсоналарини», дерлар

    [25] Қиёмат куни ўз гуноҳларини тўлалигича ва жаҳолат ила йўлдан адаштирганларининг гуноҳларидан кўтаришлари учундир. Огоҳ бўлинг! Улар кўтарган нарса қандоқ ҳам ёмон

    [26] Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилганлар. Бас, Аллоҳ биноларини пойдеворидан йиқитди. Шифт уларнинг устига қулаб тушди. Ва уларга ўзлари сезмаган томондан азоб келди

    [27] Сўнгра қиёмат кунида У зот уларни хор қилур ва: «Сизлар улар ҳақида тортишиб юрган Менинг «шерикларим» қани?» дер. Илм берилганлар: «Бугунги кунда хорлик ва ёмонлик кофирларгадир», дерлар

    [28] Фаришталар уларнинг жонларини ўзларига зулм қилган ҳолларида олгандир. Улар, ҳеч бир ёмонлик қилмаган эдик, дея таслим бўлурлар. Йўқ! Албатта, Аллоҳ нима амал қилиб юрганингизни билгувчи Зотдир

    [29] Бас, жаҳаннам эшикларидан, унда абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг! Бас, мутакаббирларнинг қайтар жойи қандоқ ҳам ёмон

    [30] Ва тақво қилганларга: «Роббингиз нимани нозил қилди?», дейилди. Улар: «Яхшиликни», дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёри нақадар яхши

    [31] У адн жаннатларидир. Уларга кирганларида остилардан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар

    [32] Фаришталар уларнинг жонларини пок ҳолларида ола туриб: «Сизларга салом бўлсин. Қилиб юрган ишларингиз туфайли жаннатга киринг», дерлар

    [33] Улар ўзларига (ўлим) фаришталари ёки Роббингнинг (азоб) амри келишига интизор бўлиб турибдиларми? Улардан олдингилар ҳам шундай қилган эдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмади. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар

    [34] Бас, қилган ёмон амаллари ўзларига етди ва истеҳзо қилган нарсалари ўзларини ўради

    [35] Ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда Унинг ҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик», дедилар. Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар. Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор, холос

    [36] Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз. Бас, улардан баъзиларини Аллоҳ ҳидоят қилди. Баъзиларига эса, залолат ҳақ бўлди. Бас, ер юзида сайр қилиб юриб, ёлғонга чақирувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг

    [37] Агар сен уларнинг ҳидоятига ўта қизиқсанг ҳам, Аллоҳ залолатга кетказган кимсаларни ҳидоят қилмас. Уларга нусрат бергувчилардан бўлмас

    [38] Улар жон-жаҳдлари билан: «Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмас», деб Аллоҳ номи ила қасам ичдилар. Йўқ! Бу, У зотнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар

    [39] Уларга ихтилоф қилиб юрган нарсаларини баён қилиб бериш учун, куфр келтирганлар ўзларининг шубҳасиз ёлғончи эканларини билишлари учун (қайта тирилтирур)

    [40] Агар Биз бир нарсанинг бўлишини ирода қилсак, унга «бўл» демоғимиз кифоя. Бас, ўша нарса бўлур

    [41] Зулмга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилганларни бу дунёда, албатта, гўзал(жой)га жойлаштирамиз. Ва охират ажри каттароқдир, агар биладиган бўлсалар

    [42] Улар сабр қилган ва Роббиларига таваккал қилганлардир

    [43] Биз сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар

    [44] Очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар ила (юбордик). Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар

    [45] Макр ила ёмонликлар қилганлар Аллоҳ уларни ерга ютқазиб юборишидан ёки уларга кутмаган томонларидан азоб келиб қолишидан хотиржам бўлдиларми

    [46] Ёхуд уларни ҳаракатлари асносида олишидан, улар У зотни ожиз қолдирувчи бўла олмасликларидан (хотиржаммилар)

    [47] Ёки У зот уларни хавфсираб турган ҳолларида олишидан ҳам (хотиржаммилар)? Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳимлидир

    [48] Ахир улар Аллоҳ яратган ҳар бир нарсанинг соялари ўнгга, чапга мойил бўлиб, Аллоҳга сажда қилиб ётганини ва улар бўйсунувчи эканини кўрмайдиларми

    [49] Осмонлару ердаги барча жонзотлар ва фаришталар фақат Аллоҳга сажда қилурлар. Улар мутакаббирлик қилмаслар

    [50] Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқурлар ва ўзларига амр қилинган нарсаларни қилурлар

    [51] Аллоҳ: «Иккита илоҳ тутмангиз. Ҳақиқатда, У ёлғиз илоҳдир. Бас, Мендангина қўрқингиз», деди

    [52] Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Дин ҳам бардавом Уникидир. Аллоҳдан ўзгадан қўрқасизларми

    [53] Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир. Сўнгра, қачонки сизга ёмонлик етса, Унгагина ёлворасиз

    [54] Сўнгра, У сиздан ёмонликни кушойиш қилган чоғда, кўрибсизки, сиздан бир гуруҳ ўз Роббиларига ширк келтирурлар

    [55] Уларга берган нарсаларимизга куфр келтирурлар. Бас, ҳузурланиб туринглар, тезда билурсиз

    [56] Ва улар ўзлари (моҳиятини) билмаган нарсага Биз уларга берган ризқдан насиба ажратурлар. Аллоҳга қасамки, ўзингиз уйдирган ёлғон нарса ҳақида албатта сўралурсиз

    [57] Улар қизларни Аллоҳники қилишур. У (бундан) покдир. Уларга эса, кўнгиллари тусагани (эмиш)

    [58] Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур

    [59] Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинур. У(қиз)ни хорлик-ла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Улар қилган ҳукм нақадар ёмон

    [60] Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг мисоли ёмон мисолдир. Аъло мисол Аллоҳникидир. У Азийз ва Ҳакиймдир

    [61] Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган ажалига қўйиб қўюр. Қачонки, ажаллари келса, уни бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар

    [62] Улар ўзлари ёқтирмаган нарсани Аллоҳники қилурлар. Уларнинг тиллари эса, ёлғондан ўзларига гўзал (оқибат) бўлишини васф қилур. Ҳеч шубҳа йўқки, уларга, албатта, дўзах бўлур ва, албатта, улар унутилганлардир

    [63] Аллоҳга қасамки, Биз сендан олдинги умматларга ҳам (Пайғамбар) юборганмиз. Бас, шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди. У бугун уларнинг дўстидир. Уларга аламли азоб бўлур

    [64] Биз сенга китобни, фақат, уларга ўзлари ихтилоф қилган нарсаларни баён қилишинг учун, иймон келтирадиган қавмларга ҳидоят ва раҳмат этиб нозил этдик, холос

    [65] Аллоҳ осмондан сув тушириб, у ила ерни ўлимидан кейин тирилтирди. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят — белгилар бордир

    [66] Чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун, албатта, ибрат бордир. Биз сизларни уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан ичувчилар(томоғи)дан осон ўтувчи соф сут ила суғорамиз

    [67] Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз. Албатта, бунда ақл юритгувчилар учун оят — белги бордир

    [68] Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин

    [69] Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят — белги бордир

    [70] Аллоҳ сизларни яратгандир. Сўнгра, У сизларни вафот эттирадир. Сизлардан баъзилар билимли бўлгандан сўнг, ҳеч нарса билмаслиги учун, умрнинг энг заифлигига қайтариладир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва қодирдир

    [71] Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди. Бас, афзал қилинганлар ўз ризқларини қўлларида мулк бўлганларга, ҳамма тенг бўлсин деб, берувчи эмаслар-ку. Аллоҳнинг неъматини инкор қиладиларми

    [72] Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфт(ҳалол)лар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон келтирадилар-у, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми

    [73] Ва Аллоҳдан ўзга — уларга осмонлару ердан ҳеч бир ризққа молик бўла олмайдиган ва ҳеч нарсага қодир бўла олмайдиган — нарсаларга ибодат қилурларми

    [74] Аллоҳга мисол келтирманглар! Албатта, Аллоҳ биладир. Сизлар эса, билмассизлар

    [75] Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук — қул билан Биз уни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкора инфоқ қиладиган кимсани мисол келтиради. Улар тенг бўлурларми? Ҳамду сано Аллоҳгадир. Лекин кўплари билмаслар

    [76] Аллоҳ икки кишини зарбулмасал келтирди. Бирлари соқов, ҳеч нарсага қодир бўлмас. У ўз хожасига юкдир. Қаерга юборса ҳам, яхшилик келтирмас. Ўша одам билан ўзи тўғри йўлда туриб, бошқаларни адолатга амр қиладиган киши баробар бўлурми

    [77] Осмонлару ернинг ғайб(илм)и Аллоҳникидир. Соат (қиёмат) иши эса, кўз очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [78] Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди. У сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз

    [79] Осмон ҳавосидаги беминнат бўйсундирилган қушларга қарамайдиларми? Уларни фақатгина Аллоҳ ушлаб турадир, холос. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир

    [80] Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди. У сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва қўнадиган кунингизда енгил кўтариладиган уйлар қилди. Уларнинг жунлари, юнглари ва қилларидан маълум вақтгача жиҳоз ва мато бўладиган қилди

    [81] Аллоҳ сизга Ўзи яратган нарсалардан соялар қилиб қўйди ва сизга тоғлардан бошпаналар, сизларни иссиқдан сақлайдиган кийимлар ва зарбадан сақлайдиган кийимлар қилиб қўйди. Шундай қилиб, У сизларга Ўз неъматини батамом қилиб берди. Шоядки, мусулмон бўлсангиз

    [82] Агар юз ўгириб кетсалар, бас, сенинг зиммангда очиқ-ойдин етказиб қўйиш, холос

    [83] Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар, кейин эса, инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир

    [84] У кунда барча умматлардан гувоҳ келтирурмиз, сўнгра, куфр келтирганларга (узр учун) изн ҳам берилмас ва улар итобга ҳам қайтарилмаслар

    [85] Зулм қилганлар азобни кўрган вақтларида, улардан у енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас

    [86] Ва ширк келтирганлар ўзларининг «шерик»ларини кўрган чоғларида: «Эй Роббимиз, анавилар бизнинг Сендан ўзга ибодат қилган «шерик»ларимиз», дерлар. Бас, у(шерик)лар буларга: «Албатта, сизлар ёлғончидирсизлар», деб сўз ташларлар

    [87] Ўшал кунда у(мушрик)лар Аллоҳга таслим бўлурлар ва уйдириб юрган нарсалари ботил бўлур

    [88] Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларга фасод қилганлари учун азоб устига азоб зиёда қилдик

    [89] Ҳар бир умматга ўзидан гувоҳ олиб келган кунимизда сени анавиларга (умматингга) гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилувчи этиб, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик

    [90] Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан) ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз

    [91] Агар аҳдлашсангиз, Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг. Қасамларни таъкид қилинганидан сўнг бузманг. Батаҳқиқ, Аллоҳни ўзингизга кафил қилгансиз-а! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизни билур

    [92] Тўқигани кучли бўлгандан сўнг уни сўкиб юборган хотинга ўхшаб, бир уммат бошқа умматдан зиёдроқ бўлгани учун, қасамларингизни орангизга алдов воситаси қилиб олманг. Албатта, бу билан сизни Аллоҳ синамоқда, холос. Албатта, У қиёмат куни нима ҳақида ихтилоф қилганингизни баён қилиб берур

    [93] Агар Аллоҳ хоҳласа, сизларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кимсани залолатга кетказади ва хоҳлаган кимсани ҳидоят қиладир. Ва, албатта, қилиб юрган амалларингиздан сўралурсиз

    [94] Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманг. Бас, қадам собит бўлганидан сўнг тоймасин ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганингиз учун ёмонликни татиб юрманг. Сизга улкан азоб бўлмасин

    [95] Аллоҳнинг аҳдини оз баҳога сотиб юборманг. Агар билсангиз, сиз учун, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир

    [96] Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз

    [97] Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз

    [98] Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтон (шарри)дан паноҳ сўрагин

    [99] Албатта, иймон келтирганларга ва ўз Роббиларига таваккал қилганларга у(шайтон)нинг султони йўқ

    [100] Унинг султони фақат уни дўст тутадиганларга ва у сабабли мушрик бўлганларга, холос

    [101] Қачонки, Биз бир оят ўрнини бошқа бир оят ила алмаштирсак, — ҳолбуки, Аллоҳ нимани нозил қилишни Ўзи яхши билгувчидир — улар: «Шубҳасиз, сен уйдирмачисан!» дерлар. Йўқ! Уларнинг кўплари билмаслар

    [102] Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ ила туширганини айт

    [103] Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар: «Унга фақат башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса, очиқ-ойдин араб тилидадир

    [104] Албатта, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларни Аллоҳ ҳидоятга солмайди ва уларга аламли азоб бордир

    [105] Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир

    [106] Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, — қалби иймон ила ором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно — ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга улкан азоб бор

    [107] Бу, уларнинг дунё ҳаётини охиратдан устун қўйганлари сабабидандир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят этмас

    [108] Ана ўшаларнинг қалблари, қулоқлари ва кўзларига Аллоҳ муҳр босгандир. Ана ўшалар ғофиллардир

    [109] Ҳеч шубҳа йўқки, охиратда улар зиён кўргувчилардир

    [110] Сўнгра, албатта, Роббинг фитнага учраганларидан кейин ҳижрат этиб, жиҳод қилган ва сабр этганлари учун, албатта, Роббинг шулардан кейин мағфиратли ва раҳимлидир

    [111] У кунда ҳар жон ўзи ҳақида тортишиш учун келур ва ҳар бир жонга амалига яраша вафо қилинур ҳамда уларга зулм этилмас

    [112] Аллоҳ бир шаҳарни зарбулмасал қилади: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан сероб ҳолда келиб турарди. Сўнг, у Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга, қилган ишлари учун, очлик ва хавф кийимини тоттирди

    [113] Батаҳқиқ, уларга ўзларидан Пайғамбар келди. Бас, улар уни ёлғончига чиқардилар. Кейин, золим бўлганлари учун, уларни азоб тутди

    [114] Бас, Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол-пок ҳолида енг. Ва агар унга ибодат қиладиган бўлсангиз, Аллоҳнинг неъматига шукр қилинг

    [115] Сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Ким золим ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолида мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимлидир

    [116] Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар

    [117] Озгина матоҳ ва аламли азоб бор

    [118] Яҳудий бўлганларга эса, сенга бундан олдин айтиб берган нарсаларимизни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар

    [119] Сўнгра, албатта, Роббинг билмасдан ёмон амал қилганларга, ундан кейин эса, тавба қилиб яхши амалларни қилганларга, албатта, Роббинг шулардан сўнг мағфиратли ва раҳимлидир

    [120] Албатта, Иброҳим Аллоҳнинг итоат қилгувчи, ҳаққа мойил уммати эди. Мушриклардан бўлган эмас

    [121] Унинг неъматларига шукр қилгувчи эди. У зот уни танлаб олди ва сиротул мустақиймга ҳидоят қилди

    [122] Унга бу дунёда яхши (ҳаёт) бердик. Охиратда эса, у, албатта, солиҳлардандир

    [123] Сўнгра, сенга: «Иброҳимнинг ҳаққа мойил миллатига эргаш. У мушриклардан бўлмаган эди», деб ваҳий қилдик

    [124] Шанба, фақат, у тўғрисида ихтилоф қилганлар зиммасига юкланди, холос. Албатта, Роббинг қиёмат кунида улар орасида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқарур

    [125] Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир

    [126] Агар иқоб қиладиган бўлсангиз, ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг. Агар сабр қилсангиз, албатта, у сабр қилгувчилар учун хайрлидир

    [127] Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур. Улар (ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма

    [128] Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир

    Surah 17
    Isro

    [1] Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир

    [2] Ва Биз Мусога китобни бердик ва у(китоб)ни Бани Исроилга ҳидоят қилиб: «Мендан ўзгани вакил тутманглар!» дедик

    [3] (Эй) Нуҳ билан бирга кўтарганларимизнинг зурриётлари! Албатта, у ўта шукрли банда эди

    [4] Биз у китобда Бани Исроилга, ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга кетурсизлар, деб билдирдик

    [5] Бас, ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақти келганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборамиз. Бас, улар ҳовли-жойларни оралаб кезадилар. Бу, қилиниши лозим ваъда эди

    [6] Сўнгра, сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизга молу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва сизларнинг ададингизни кўп қилиб қўйдик

    [7] Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборурмиз)

    [8] Шояд, Роббингиз сизга раҳим қилса. Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Ва жаҳаннамни кофирларга зиндон қилганмиз

    [9] Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур

    [10] Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга, ўшаларга, аламли азобни тайёрлаб қўйдик

    [11] Инсон яхшиликка дуо қилганидек, ёмонликка ҳам дуо қилур. Инсон шошқалоқ бўлгандир

    [12] Кеча ва кундузни икки белги — аломат қилдик. Кеча аломатини маҳв этдик. Роббингиздан фазл талаб қилишингиз ва йиллар ададини ҳамда ҳисобини билишингиз учун кундуз аломатини кўрсатувчи қилдик. Ва ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз

    [13] Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига боғлаб қўйганмиз ва қиёмат куни унга китоб чиқарамизки, у унга очилган ҳолда рўбарў бўлур

    [14] Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур)

    [15] Ким ҳидоятга юрса, фақат ўзи учунгина ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, фақат ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир жон ўзганинг оғирлигини кўтарувчи бўлмас. Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз

    [16] Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни истасак, унинг маишатпарастларини (итоатга) амр қиламиз, бас, улар у(шаҳар)да фисқ қилурлар. Шунда унга «сўз» ҳақ бўлур. Бас, Биз у(шаҳар)ни мутлақо вайрон қилурмиз

    [17] Нуҳдан сўнг қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилдик. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиш ва уларни кўришда Роббинг Ўзи кифоя қилур

    [18] Ким шошган(дунё)ни истаса, унга бу дунёда ирода қилган кишимизга нимани хоҳласак, шошилинч берурмиз. Сўнгра, унга жаҳаннамни берурмиз. Унга хор ва қувғинга учраган ҳолда кирур

    [19] Ким охиратни истаса ва унга эришиш учун мўмин бўлган ҳолида керакли ҳаракатини қилса, бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир

    [20] Барчага — манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атою неъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари чекланган эмас

    [21] Баъзиларини баъзиларидан қандай афзал қилиб қўйганимизга назар сол. Албатта, охират даражаси ва афзаллиги каттароқдир

    [22] Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳни (шерик) қилма! Яна, мазамматга учраб, чорасиз ўтириб қолмагин

    [23] Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт

    [24] Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳим қилгин», деб айт

    [25] Роббингиз сизнинг дилингиздаги нарсани ҳам ўта билгувчидир. Агар аҳли солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир

    [26] Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва йўл ўғлига ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма

    [27] Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса, Роббига ўта ношукр бўлгандир

    [28] Агар улардан Роббингдан раҳмат талаб қилган ҳолда юз ўгирадиган бўлсанг, бас, уларга мулойим сўз айтгин

    [29] Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна, маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин

    [30] Албатта, Роббинг ризқни кимга хоҳласа, кенг қилур ёки тор қилур. Албатта, У бандаларидан хабардор ва кўргувчи Зотдир

    [31] Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир

    [32] Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир

    [33] Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Магар ҳақ ила бўлса, майли. Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийига ҳақ берганмиз. Бас, у ўлдиришда исроф қилмасин. Албатта, у нусрат берилган одамдир

    [34] Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча, яқинлашманглар. Магар яхшилик ила бўлса, майли. Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир

    [35] Ўлчаган чоғингизда тўлиқ ўлчанг ва тўғри тарози ила тортинг. Ана ўша яхшидир ва оқибати гўзалдир

    [36] Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар

    [37] Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмайсан

    [38] Буларнинг барча ёмони Роббининг ҳузурида хуш кўрилмагандир

    [39] Ушбулар Роббинг сенга ваҳий қилган баъзи ҳикматлардир. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳ қилма. Яна, жаҳаннамга маломат қилинган ва қувилган ҳолингда ташланмагин

    [40] Роббингиз сизларга ўғилларни хос қилиб бериб, фаришталарни Ўзига қиз қилиб олдими? Албатта, сизлар зўр гапни айтмоқдасиз

    [41] Батаҳқиқ, Биз бу Қуръонда эслашлари учун баён қилдик. Лекин бу уларга нафратдан ўзгани зиёда қилмас

    [42] Сен: «Агар, улар айтганидек, У билан бирга бошқа илоҳлар бўлганида, улар Арш эгаси томон йўл излардилар», деб айт

    [43] У зот улар айтаётган нарсадан пок ва ниҳоятда олийдир

    [44] Унга етти осмону ер ва улардаги кимсалар тасбиҳ айтур. Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбиҳини англамайсизлар. Албатта, у ҳалийм ва сермағфират Зотдир

    [45] Қачон Қуръон қироат қилсанг, сен билан охиратга иймон келтирмайдиганлар орасида кўринмас парда қилурмиз

    [46] Ва қалбларига, уни англамасликлари учун, ғилоф қилдик ва қулоқларини кар қилдик. Қачон сен Қуръонда Роббингнинг ёлғиз Ўзини зикр қилсанг, улар ортларига ўгирилиб қочурлар

    [47] Биз улар нима сабабдан тинглаётганларини, улар сени тинглаётганларида ўзаро пичирлашаётганларини, золимларнинг: «Сизлар сеҳрланган кишига эргашяпсиз, холос», деганларини ҳам яхши билурмиз

    [48] Улар сенга қандай мисол келтирганларига назар сол! Бас, залолатга кетдилар ва (тўғри) йўлга қодир бўлмаслар

    [49] Улар: «Суяк ва титилган тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам, яна янгидан яратилиб тирилтириламизми?» дедилар

    [50] Сен:«Тош ёки темир бўлиб олинглар

    [51] Ёки кўнгилларингизда катта кўринган бошқа бирон махлуқ (бўлиб олинглар)», деб айт. Бас, улар: «Бизни ким қайта тирилтирур», дерлар. Сен:«Сизларни биринчи марта йўқдан бор қилган Зот», дегин. Улар сенга бошларини қимирлатурлар ва: «У қачон бўлур?» дерлар, Сен:«Шояд яқинда бўлса», дегин

    [52] У кунда Ул зот сизни чақирур. Бас, сиз Унга ҳамд ила жавоб берурсиз ва (дунёда) фақат озгина турганлигингизни гумон қилурсиз

    [53] Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир

    [54] Роббингиз сизларни яхши билгувчи Зотдир. Хоҳласа, сизга раҳим қилар, хоҳласа сизни азоблар. Ва Биз сени улар устидан қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ

    [55] Роббинг осмонлару ердаги кимсаларни яхши билгувчи Зотдир. Батаҳқиқ, Биз баъзи Пайғамбарларни баъзиларидан афзал қилдик. Ва Довудга Забурни бердик

    [56] Сен: «Ундан ўзга ўзингизча гумон қилганларингизни чақиринг. Бас, улар сиздан зарарни кушойиш қила олишга ёки буриб юборишга молик эмаслар», деб айт

    [57] Ана ўша дуо қилаётганлари Роббиларига васийла изларлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқчи бўлурлар). Унинг раҳматини орзу қилурлар ва азобидан қўрқурлар. Албатта, Роббингнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир

    [58] Ҳеч бир шаҳар йўқки, Биз уни қиёмат кунидан аввал ҳалок қилгувчи бўлмасак ёки шиддатли азоб-ла азобловчи бўлмасак. Бу, китобда битилгандир

    [59] Бизни оят-мўъжизаларни юборишимиздан фақат аввалгиларнинг уларни ёлғонга чиқарганлари ман қилди. Самудга туяни кўз очувчи (мўъжиза) қилиб бердик. Бас, унинг сабабидан (ўзларига) зулм қилдилар. Биз оят-мўъжизаларни фақат қўрқитиш учунгина юборамиз

    [60] Биз сенга: «Албатта, Роббинг одамларни иҳота қилиб ўраб олгандир», деганимизни эсла. Биз сенга кўрсатган нарсаларни ва Қуръонда лаънатланган дарахтни фақат одамлар учун синов қилдик, холос. Ва уларни қўрқитамиз. Бас, бу улар учун катта туғёндан бошқани зиёда қилмас

    [61] Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» деганимизда сажда қилганларини, магар иблис қилмаганини, «Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?» деганини эсла

    [62] У: «Менга хабар бер-чи, мендан устун қилганинг шуми? Агар мени қиёмат кунигача қўйиб қўйсанг, унинг зурриётининг озгинасидан бошқасини жиловлаб оламан», деди

    [63] У зот: «Боравер, улардан ким сенга эргашса, бас, албатта, жаҳаннам тўлиқ жазоингиз бўлур

    [64] Улардан кимига кучинг етса, овозинг ила қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда аскарингни торт, уларга молларда ва болаларда шерик бўл ва ваъдалар қил», деди. Шайтон уларга ғурурдан бошқани ваъда қилмас

    [65] Албатта, Менинг бандаларим устидан сенинг султонинг йўқ. Роббинг Ўзи вакилликка кифоядир

    [66] Роббингиз, Унинг фазлидан талаб қилишингиз учун денгизда кемани юргизиб қўйган Зотдир. Албатта, у сизга раҳимлидир

    [67] Қачон сизни денгизда фалокат тутса, Ундан ўзга илтижо қиладиганларингиз ғойиб бўлур. Қачонки сизга нажот бериб қуруқликка чиқарса, юз ўгирасиз. Инсон ўзи куфрон(и неъмат) қилгувчидир

    [68] Сизни қуруқликнинг бир томонига ютқазиб юборишидан ёки устингиздан тошли шамол юборишидан, сўнгра ўзингизга қутқарувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз

    [69] Ёки сизни у(денгиз)га яна бир марта қайтариб, устингиздан шиддатли шамол юбориб, куфр қилган нарсангиз сабабли ғарқ қилиб юборишидан ва сиз ўзингизга Биздан ўч олувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз

    [70] Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик

    [71] Биз барча одамларни ўз имомлари ила чақирадиган кунни (эсла). Кимга китоби ўнг томонидан берилса, бас, ана ўшалар китобларини ўқирлар ва уларга қилчалик зулм қилинмас

    [72] Ким бу дунёда кўр-гумроҳ бўлса, у охиратда янада кўр-гумроҳ ва янада йўлдан адашганроқ бўладир

    [73] Сени Биз ваҳий қилган нарсадан фитна орқали буриб, Бизнинг шаънимизга бошқасини уйдиришингга ундашларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, албатта, сени дўст тутар эдилар

    [74] Агар Биз сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди

    [75] Шундай бўлган тақдирда Биз сенга ҳаёт (азобини) ҳам икки ҳисса, мамот (азобини) ҳам икки ҳисса тоттирган бўлардик. Сўнгра, ўзинг учун Бизга қарши ёрдамчи топа олмас эдинг

    [76] Улар сени бу ерда безовта қилиб, ундан сени чиқариб юборишларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, сендан кейин улар озгина муддатдан бошқа тура олмаслар

    [77] Бу сендан олдин юборган Пайғамбарларимизнинг суннатидир. Бизнинг суннатимизга ўзгартириш топа олмайсан

    [78] Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қил. «Фажр Қуръони»ни ҳам. Албатта, «фажр Қуръони» гувоҳлантирилгандир

    [79] Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса

    [80] Ва: «Эй Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик ила киритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт», дегин

    [81] Ва: «Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир»

    [82] Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас

    [83] Қачон Биз инсонга неъмат ато этсак, юз ўгирур ва четга бурилиб, узоқлашур. Қачон уни ёмонлик тутса, ноумид бўлур

    [84] Сен: «Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билгувчидир», деб айт

    [85] Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт

    [86] Агар хоҳласак, сенга ваҳий қилган нарсаларимизни кетказамиз. Сўнгра, Бизга қарши ўзингга вакил топа олмассан

    [87] Магар Аллоҳдан марҳамат бўлсагина. Албатта, Унинг фазлу карами сен учун каттадир

    [88] «Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларига ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар», деб айт

    [89] Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамларга турли мисолларни баён қилдик. Бас, одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар

    [90] Улар: «Токи бизга ердан чашма отилтирмагунингча, зинҳор сенга иймон келтирмасмиз», дедилар

    [91] «Ёки сенинг хурмо ва узум боғинг бўлиб ва уларнинг орасидан анҳорларни отилтириб чиқармагунингча

    [92] Ёки ўзинг даъво қилганингдек, устимиздан осмонни парча-парча қилиб туширмагунингча ёхуд Аллоҳни ва фаришталарни олдимизга келтирмагунингча» (сенга иймон келтирмасмиз, дедилар)

    [93] «Ёки сенинг олтиндан безалган уйинг бўлмагунича, ёхуд осмонга кўтарилмагунинг-ча, ўша кўтарилишингга ҳам токи биз ўқишимиз учун китоб келтирмагунингча, ишонмаймиз», (дедилар). Сен: «Роббим пок бўлди. Мен фақат башар Пайғамбардан бошқа нарса эмасман», дегин

    [94] Одамларга ҳидоят келган пайтда иймон келтиришларидан ман қилган нарса, фақат, Аллоҳ башардан Пайғамбар юборадими, дейишлари бўлди

    [95] Сен: «Агар ер юзида фаришталар хотиржам юрганларида, уларга осмондан фаришта Пайғамбар туширган бўлар эдик», деб айт

    [96] Сен: «Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. Албатта, У Ўз бандаларидан хабардор ва уларни кўриб тургувчи Зотдир», деб айт

    [97] Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, ўша ҳидоят топгувчидир. У кимни адаштирса, уларга Ундан ўзга зинҳор валийлар топа олмассан. Уларни қиёмат куни юзтубан, кўр, кар, соқов ҳолларида тўплаймиз. Уларнинг турар жойлари жаҳаннамдир. У қачон сокин бўлса, уларга оловни зиёда қиламиз

    [98] Ана ўша, Бизнинг оятларимизга куфр келтирганлари ва «Агар суяк ва титилган тупроқ бўлсак ҳам, албатта янгитдан яратилиб, қайта тирилтирилурмизми?!» деганлари учун жазоларидир

    [99] Улар осмонлару ерни яратган Аллоҳ уларга ўхшашини яратишга қодир эканини ва улар учун шак-шубҳасиз ажал белгилаганини билмадиларми?! Бас, золимлар куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар

    [100] Сен: «Агар сизлар Роббим раҳмати хазиналарига эга бўлсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб, мумсиклик қилган бўлар эдингиз. Инсон зоти, ўзи, бахил бўлур», деб айт

    [101] Батаҳқиқ, Биз Мусога тўққизта очиқ-ойдин оят-мўъжиза бердик. Бани Исроилдан уларга у (Мусо) келган пайти(нима бўлгани)ни сўрагин. Бас, Фиръавн унга: «Албатта, мен сени, эй Мусо, сеҳрлангансан деб ўйлайман», деди

    [102] У: «Анавиларни кўзни очгувчи қилиб осмонлару ернинг Роббидан ўзга ҳеч бир Зот туширмаганини яхши биласан. Албатта, мен сени, эй Фиръавн, ҳалок бўлгувчисан деб ўйлайман», деди

    [103] Бас, уларни ердан қўзғатиб чиқармоқчи бўлди. Шунда, Биз уни ва у билан бирга бўлганларни жамлаб ғарқ қилдик

    [104] У(Фиръавн)дан сўнг Бани Исроилга: «Мана шу ерни маскан тутинглар. Бас, охират ваъдаси келган чоғида, ҳаммангизни тўплаб келтирамиз», дедик

    [105] Уни ҳақ ила нозил қилдик ва ҳақ ила нозил бўлди. Биз сени фақат хушхабар бергувчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик, холос

    [106] Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб туширдик

    [107] Сен: «Унга иймон келтиринглар ёки иймон келтирманглар — бари бир. Албатта, ундан олдин илм берилганлар у уларга тиловат қилинганда юзлари ила саждага йиқилурлар», деб айт

    [108] Ва: «Роббимиз мутлақо пок бўлди. Шубҳасиз, Роббимизнинг ваъдаси амалга ошажак», дерлар

    [109] Ва юзлари ила йиқилиб йиғларлар ва у хокисорликларини зиёда қилур

    [110] Сен: «Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир», деб айт. Намозингни жуда баланд овоз ила ўқима, уни жуда махфий ҳам ўқима, бунинг орасида бир йўл тут

    [111] Сен: «Ҳамд бўлсин, фарзанд тутмаган, мулкда шериги бўлмаган ва хорликдан қутқаргувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга», дегин. Ва Уни мутлақо улуғла

    Surah 18
    Kahf

    [1] Ўз бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин

    [2] Уни тўғри қилган; Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлиши башоратини берадиган қилган Зотга

    [3] (Улар) у(ажр)да абадий қолгувчидирлар

    [4] Ва, Аллоҳ Ўзига бола тутди, деганларни огоҳлантириш учун

    [5] На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир. Улар ёлғондан бошқани айтмаслар

    [6] Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол, уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан

    [7] Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз

    [8] Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантиргувчимиз

    [9] Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оят — белгиларимиздан деб ўйладингми

    [10] Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар

    [11] Бас, каҳфда уларнинг қулоқларига бир неча йиллар (парда) урдик

    [12] Сўнгра, икки гуруҳдан қайси бири уларнинг турган муддатини ҳисобловчироқ эканини билиш учун уларни уйғотдик

    [13] Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз. Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик

    [14] Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Қачонки турдилар, бас: «Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз

    [15] Ана у қавмимиз ундан ўзга худолар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор», дедилар

    [16] «Модомики, улардан ва улар ибодат қилаётган, Аллоҳдан бошқа нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, каҳфдан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур», дедилар

    [17] Қуёш чиққанида уларнинг каҳфининг ўнг томонидан мойил бўлганини, ботганда эса, чап томонидан қийиб ўтганини кўрасан. Улар эса у(ғор)нинг кенг жойидадирлар. Ана шу ҳам Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топгувчидир. Кимни адаштирса, бас, ҳаргиз унга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан

    [18] Уларни уйғоқ деб ўйлайсан, ҳолбуки, ухлаб ётурлар. Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз. Итлари эса, остонада олд оёқларини чўзиб ётур. Гар уларни кўрсайдинг, ортга ўгирилиб қочар ва улардан қўрқинчга тўлар эдинг

    [19] Ва шундай қилиб, уларни ўзаро сўрашлари учун уйғотдик. Улардан бири: «Қанча қолдинглар?» деди. Улар: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича қолдик», дейишди. «Қанча қолганингизни Роббингиз яхши билгувчидир, шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин», дейишди

    [20] «Чунки, агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига қайтарадилар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз», дейишди

    [21] Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирдик. Энди эса, улар иши ҳақида тортиша бошладилар: «Уларнинг устларига бино барпо қилинглар, Роббилари уларни яхши билгувчидир», дедилар. Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар

    [22] Ҳали улар: «Учтадирлар, итлари тўртинчиларидир», дерлар. Ва: «Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», деб ғайбга тош отадилар. Ва: «Еттитадирлар, итлари саккизинчиларидир» ҳам дерлар. «Роббим уларнинг саноғини яхши билгувчидир. Уларни жуда оз киши билур», дегин. Бас, улар ҳақида тортишиб юрма. Тортишсанг ҳам, очиқ тортиш. Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво ҳам сўрама

    [23] Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага албатта қилгувчиман», дема

    [24] Магар: «Аллоҳ хоҳласа», дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: «Шоядки, Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса», дегин

    [25] Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳам қилдилар

    [26] «Уларнинг қанча қолганларини Аллоҳ яхши билгувчидир. Осмонлару ернинг ғайби Унга хосдир. У нақадар яхши кўргувчи ва яхши эшитгувчи Зотдир. Уларга Ундан ўзга дўст йўқдир. Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас», дегин

    [27] Сенга Роббинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил. Унинг калималарини алмаштиргувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан

    [28] Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг юзини ирода қилувчилар ила сабр этиб тут. Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма

    [29] Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовурувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой

    [30] Албатта, Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг, гўзал иш қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз

    [31] Ана ўшаларга адн жаннатлар бордир. Остиларидан анҳорлар оқиб туради. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, шойи иплардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой

    [32] Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан бирига узумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида экинзор қилдик

    [33] Ўша икки боғ ҳосилларини беками-кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик

    [34] Унинг меваси бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: «Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ», деди

    [35] У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида: «Мен буни ҳеч қачон йўқ бўлади, деб ўйламасман

    [36] Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман», деди

    [37] Унга шериги гаплаша туриб: «Сени тупроқдан, сўнгра нутфадан яратган ва инсон этиб ростлаган Зотга куфр келтирдингми

    [38] Лекин мен: «У Аллоҳ менинг Роббимдир ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман», дейман

    [39] Боғингга кирганингда: «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг. Агар мени ўзингдан молу дунё ва бола-чақа жиҳатидан кам деб билсанг

    [40] Шояд, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса, сенинг боғингга осмондан офат юбориб, у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолса

    [41] Ёки суви ерга сингиб кетиб, сен уни талаб қилишга қодир бўлмай қолсанг», деди

    [42] Ва унинг меваси (ҳалокат-ла) ўралди. Ўзи эса, унга сарф қилгани ҳасратидан чапак чалиб, боғида ишкомлар йиқилиб ётганини кўриб: «Қани энди Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда», деб қолаверди

    [43] Унга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган гуруҳ бўлмади, ўзи ҳам нусрат қозона олмади

    [44] Бундай мақомда ҳақ нусрат Аллоҳга хосдир. У яхши савобли ва яхши оқибатли Зотдир

    [45] Уларга дунё ҳаётининг мисолини келтир. У, Биз осмондан туширган сувга ўхшайди. Унинг сабаби ила ер набототлари аралашиб чиқди. Бас, хашакка айланиб, уни шамол учириб кетди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлган Зотдир

    [46] Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир

    [47] Тоғларни юргизадиган кунимизни ва ерни яп-яланғоч кўрадиган кунингни эсла! Ўшанда уларни жамлаймиз ва бирон кишини қўймаймиз

    [48] Ва Роббингга сафга тортилган ҳолларида рўбарў қилиндилар. «Батаҳқиқ, сизларни аввал қандай яратган бўлсак, шундай Бизга келдингиз. Аммо сиз Бизни ҳеч жой ва вақт ваъда қилганимиз йўқ, деб ўйлар эдингиз», (дейилди)

    [49] Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я», дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас

    [50] Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У, золимлар учун нақадар ёмон бадалдир

    [51] Мен уларни на осмонлару ерни яратишга ва на ўзларини яратишга гувоҳ қилганман ва адаштиргувчиларни ёрдамчи қилиб олган эмасман

    [52] У зот: «Сизлар Менинг «шерикларим» деб ўйлаганларингизни чақиринг», деган кунида уларни чақирдилар. Бас, улар жавоб бермадилар ва уларнинг орасига ҳалокатгоҳ қилмишмиз

    [53] Жиноятчилар дўзахни кўрурлар ва, албатта, унга тушувчи эканларига ишонарлар ва ундан қочар жой топмаслар

    [54] Батаҳқиқ, бу Қуръонда одамлар учун турли масаллар баён қилдик. Инсон, ўзи, кўп тортишувчи бўлган эди

    [55] Одамларни уларга ҳидоят келганида иймон келтиришларидан ва Роббиларига истиғфор айтишларидан фақатгина аввалгиларнинг суннати келишини ёки очиқ азоб келишини кутишлари тўсди, холос

    [56] Биз Пайғамбарларни башорат бергувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юборурмиз, холос. Куфр келтирганлар эса, ботил ила мунозара қилиб, у билан ҳақни енгмоқчи бўлурлар. Ҳамда Менинг оятларимдан ва ўзлари огоҳлантирилган нарсадан истеҳзо қилурлар

    [57] Роббининг оятлари ила эслатилганда, улардан юз ўгириб, ўзи қилган(гуноҳ)ларни унутган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз у(Қуръон)ни англамасликлари учун уларнинг дилларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Агар уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмаслар

    [58] Ва Роббинг сермағфират ва раҳим-шафқат соҳиби Зотдир. Агар уларни қилган касбларига биноан олганида, азобларини тезлаштирган бўлар эди. Лекин уларга ваъда қилинган вақт бор. У келганда Ундан ўзга паноҳгоҳ топмаслар

    [59] Ана у шаҳарларни ҳам зулм қилганларида ҳалок этганмиз ва уларнинг ҳалокатларига вақт белгилаганмиз

    [60] Мусо ўз йигитига: «Икки денгиз жамланган жойга етмагунимча, йилларни ўтказсам ҳам, юравераман», деганини эсла

    [61] Икковлон икки (денгиз) жамланган жойга етганларида, балиқларни унутдилар. Бас, у денгизни тешиб йўл олди

    [62] У(ер)дан ўтганлари замон у йигитига: «Тушлигимизни келтир. Бу сафаримизда чарчоққа учрадик», деди

    [63] У: «Буни қара, харсангга (суяниб) жойлашганимизда, мен балиқни унутибман. Фақат шайтонгина уни эслашимни унуттирибди. Ажабо, у денгизга йўл олибди», деди

    [64] «Ана шу биз истаган нарса», деди. Бас, келган йўлларидан изларига қайтдилар

    [65] Бас, бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик

    [66] Мусо унга: «Сенга ўргатилган рушддан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?» – деди

    [67] У: «Сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмассан

    [68] Ўзинг хабарини иҳота қилмаган нарсага қандай сабр қиласан», деди

    [69] У: «Иншоаллоҳ, менинг сабрли эканимни кўрурсан ва сенга ҳеч бир ишда осий бўлмасман», деди

    [70] У: «Агар менга эргашадиган бўлсанг, то ўзим зикр қилиб айтмагунимча, бир нарса ҳақида сўрамагин», деди

    [71] Бас, юриб кетдилар. Кемага минганларида, уни тешиб қўйди. У (Мусо): «Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?! Жуда ғалати нарса қилдинг-ку?!» – деди

    [72] У: «Сенга, мен билан бирга бўлишга албатта сабр қила олмассан демабмидим?!» – деди

    [73] У: «Эсимдан чиққан нарса учун мени жазолама, бу ишим учун мени қийнама», деди

    [74] Бас, улар юриб кетдилар. То бир болани учратганида, уни ўлдирди. У (Мусо): «Бировни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирасанми?! Жуда мункар нарса қилдинг-ку?!» – деди

    [75] У: «Сенга, сен мен билан бирга албатта сабр қила олмайсан демабмидим?!» – деди

    [76] У: «Агар бундан кейин сендан яна бир нарсани сўрасам, мен билан биродарлик қилмай қўявер. Батаҳқиқ, мен тарафимдан узр(қабули)ни охирига етказдинг», деди

    [77] Бас, юриб кетдилар. Қачонки, бир шаҳар аҳолисига келганларида, унинг аҳлидан таом сўрадилар. Улар икковларини зиёфат қилишдан бош тортдилар. Икковлари у ерда йиқилиб кетай деб турган бир деворни кўришди. Бас, уни турғизиб қўйди. У (Мусо): «Агар хоҳласанг, бунинг учун ҳақ олар эдинг», деди

    [78] У: «Бу мен билан сенинг орамиздаги ажрашишдир. Энди сенга сабр қила олмаган нарса(лар)нинг таъвийлини айтиб бераман», деди

    [79] «Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Бас, мен уни айбли қилишни ирода қилдим. Чунки, ортларида бир подшоҳ бўлиб, барча кемани тортиб олаётган эди

    [80] Энди болага келсак, ота-онаси мўмин кишилар эди. Бас, биз унинг икковларини туғён ва куфр ила эзишидан қўрқдик

    [81] Бас, Роббилари уларга унинг бадалига ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва меҳрибонроғини беришни ирода қилди

    [82] Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишини ирода қилди. Бу, Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди. Мен ўзимча қилганим йўқ. Мана шу, сен сабр қила олмаган нарсанинг таъвийлидир»

    [83] Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. «Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман», дегин

    [84] Албатта, Биз унга ер юзида имконият бердик ва ҳар бир нарсага (эришиш) сабабини ато қилдик

    [85] Бас, сабабга эргашди

    [86] То қуёш ботиш жойига етганида, унинг қора балчиқ булоққа ботаётганини кўрди ва унинг олдида бир қавмни кўрди. Биз: «Эй Зул-қарнайн, ё уларни азоблайсан, ёки гўзаллик-ла тутарсан», дедик

    [87] У: «Ким зулм қилган бўлса, тезда уни азоблармиз, сўнгра, Роббига қайтарилар, бас, У зот ҳам уни мункар азоб ила азоблар

    [88] Аммо, иймон келтириб яхши амаллар қилганларга эса, уларга гўзал мукофот бордир ва унга ўз ишимиздан осонини айтурмиз», деди

    [89] Сўнгра, у яна сабабга эргашди

    [90] То қуёш чиқиш жойига етганида, унинг бир қавм устидан чиқаётганини кўрди. Уларга у(қуёш)дан тўсиқ бўладиган нарса қилмаган эдик

    [91] Ана шундай, батаҳқиқ, Биз унинг олдидаги нарсанинг хабарини иҳота қилдик

    [92] Сўнгра у яна сабабга эргашди

    [93] То икки тоғ орасига етганида, уларнинг ортида бирон гапни англамайдиган қавмни кўрди

    [94] Улар: «Эй Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Биз сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасида тўсиқ қилиб берурмисан?» – дедилар

    [95] У: «Роббим менга берган имконият яхшидир. Бас, сиз менга куч ила ёрдам беринг. Сиз билан уларнинг орасида бир девор қилажакман

    [96] Менга темир парчаларини келтиринг», деди. Ниҳоят, икки тоғ томонлари ила баробарлашганда: «Дам уринглар», деди. Ниҳоят, у(тўп темир)ни ўтга айлантиргач: «Олиб келинглар, устидан мис қуяман», деди

    [97] Бас, улар унинг устига чиқа олмадилар, уни тешиб ҳам ўта олмадилар

    [98] У: «Бу, Роббим раҳматидандир. Агар Роббимнинг ваъдаси келса, буни ер баробар қилур. Роббимнинг ваъдаси ҳақдир», деди

    [99] Ўша куни уларни бир-бирлари ила мавж урган ҳолларида тарк этдик ва сур чалинди. Бас, уларнинг ҳаммаларини жамладик

    [100] Ўша куни кофирларга жаҳаннамни кўндаланг қилиб кўрсатдик

    [101] Улар кўзлари Менинг зикримдан пардада бўлган ва эшитишга қодир бўла олмайдиганлар эдилар

    [102] Ёки куфр келтирганлар Мени қўйиб бандаларимни валий — илоҳ қилиб олишни гумон қилдиларми?! Албатта, Биз жаҳаннамни кофирларга манзил этиб тайёрлаганмиз

    [103] Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми

    [104] Улар бу дунё ҳаётидаёқ саъйи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», дегин

    [105] Ана ўшалар Роббилари оятларига ва унга рўбарў келишга куфр келтирганлардир. Бас, уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз

    [106] Шунингдек, куфр келтирганлари ва Менинг оятларим ва Пайғамбарларимни масхара қилганлари сабабли уларнинг жазоси жаҳаннамдир

    [107] Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир

    [108] Унда абадий қолурлар ва ундан кўчишни истамаслар

    [109] Сен: «Агар денгиз Роббим калималарига сиёҳ бўлса-ю, унга ўз мислича мадад келтирсак ҳам, Роббим калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур», дегин

    [110] Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта илоҳ экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин

    Surah 19
    Maryam

    [1] Кааф, ҳа, йо, айн, сод

    [2] Бу, Роббингнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир

    [3] У, Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла

    [4] У: «Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, эй Роббим, сенга дуо қилиш-ла бадбахт бўлмаганман

    [5] Ва, албатта, мен ортимдаги қариндошлардан қўрқдим. Аёлим туғмас эди. Бас, менга Ўз даргоҳингдан бир валий — ортдан қолгувчи ато эт

    [6] У менга ва Яъқуб оиласига меросхўр бўлсин. Эй Роббим, уни Ўзинг рози бўладиган қил», деди

    [7] «Эй Закариё, Биз сенга исми Яҳё бўлган бир ўғилнинг хушхабарини берамиз. Бундан олдин унга отдош қилган эмасмиз»

    [8] У: «Эй Роббим, аёлим туғмас бўлса, ўзим қариб-чириб қолган бўлсам, қандай қилиб менинг ўғлим бўлсин?!» – деди

    [9] У: «Ана шундай! Роббинг айтдики, бу Мен учун осон. Батаҳқиқ, бундан олдин сени яратдим. Ҳолбуки, сен ҳеч нарса эмас эдинг», деди

    [10] У: «Роббим, менга бир белги ато қил», деди. У зот: «Сенинг белгинг саломат ҳолингда одамларга уч кеча гапирмаслигингдир», деди

    [11] Бас, ўз қавми ҳузурига меҳробдан чиқди ва уларга, эртаю кеч тасбиҳ айтинглар, деб ишора қилди

    [12] «Эй Яҳё, китобни қувват-ла ол!» (дедик). Ва унга гўдаклигидаёқ ҳукмни бердик

    [13] Ва Ўз томонимиздан меҳрибонлик ва поклик (бердик). Ҳамда у тақводор эди

    [14] У ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабр-ситам қилгувчи ва исёнчи эмасди

    [15] Унга туғилган кунида ҳам, ўладиган кунида ҳам, қайта тириладиган кунида ҳам саломлар бўлсин

    [16] Китобда Марямни эсла. У ўз аҳлидан шарқий маконга ажраб чиққанда

    [17] Ва улар билан ўзи орасида тўсиқ олганда, Биз унга Ўз руҳимизни юбордик. Бас, у унга бус-бутун одам бўлиб кўринди

    [18] У: «Мен Роҳмандан сендан паноҳ беришини сўрайман. Агар тақводор бўлсанг...» деди

    [19] У: «Мен Роббингнинг элчисиман, холос, сенга бир пок ўғилни ҳадя этиш учун келдим», деди

    [20] У: « Менда қаёқдан ўғил бўлсин, менга башар тегмаган бўлса, мен бузуқ ҳам бўлмасам?!» – деди

    [21] У: «Ана шундай, Роббинг айтдики, бу Мен учун осондир ва уни одамларга белги қилиш учун ҳамда Биздан раҳмат бўлиши учун, бу ҳукми чиқиб бўлган ишдир», деди

    [22] Бас, унга ҳомиладор бўлди. Сўнгра, у билан узоқ маконга четланди

    [23] Бас, тўлғоқ уни хурмо танасига олиб борди. У: «Кошки, бундан олдин ўлсам эди ва бутунлай унутилиб кетсам эди», деди

    [24] Унинг остидан: «Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар сув қилди

    [25] Хурмо танасини силкит, сенга янги мева туширади», деб нидо қилди

    [26] Е, ич ва кўзинг қувонсин. Бас, бирор одамни кўрар бўлсанг: «Мен Роҳманга рўза назр қилдим. Бугун инсон зотига зинҳор гапирмасман», дегин

    [27] Бас, уни кўтариб қавмига олиб келди. Улар: «Эй Марям, сен ажойиб нарса келтирдинг-ку

    [28] Эй, Ҳорун синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!» – дедилар

    [29] Бас, унга ишорат қилди. Улар: «Бешикдаги ёш бола ила қандай гаплашамиз?!» – дедилар

    [30] У: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Пайғамбар қилди

    [31] Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди

    [32] Мени волидамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади

    [33] Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайта тириладиган кунимда ҳам салом бордир», деди

    [34] Мана шу, шубҳа қилишаётган Ийсо ибн Марям тўғрисидаги ҳақ сўздир

    [35] Бола тутмоқ Аллоҳга ҳеч тўғри келмас. У бундан покдир. У бир ишни истаса, унга «Бўл!» дейди. Бас, бўлади

    [36] «Ва, албатта, Аллоҳ менинг Роббимдир ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир.»

    [37] Сўнгра, фирқалар ўзаро ихтилофга тушдилар. Куфр келтирганларга буюк кундаги кўринишдан вой бўлсин

    [38] Бизга келадиган куни қандай ҳам яхши эшитарлар, қандай ҳам яхши кўрарлар. Лекин золимлар бугунги кунда очиқ залолатдадирлар

    [39] Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар ғафлатдадирлар, улар иймон келтирмаслар

    [40] Албатта, Биз ерга ва унинг устидаги кимсаларга меросхўр бўламиз ва Бизгагина қайтурлар

    [41] Китобда Иброҳимни эсла. Албатта, у сиддиқ ва Набий бўлган эди

    [42] Қачонки у отасига: «Эй отажон, нима учун эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда бермайдиган нарсага ибодат қиласан

    [43] Эй отажон, албатта, сенга келмаган илм менга келди. Бас, менга эргаш, сени тўғри йўлга бошлайман

    [44] Эй отажон, шайтонга ибодат қилма. Албатта, шайтон Роҳманга осий бўлгандир

    [45] Эй отажон, албатта, мен сени Роҳман томонидан азоб тутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман», деган эди

    [46] У: «Эй Иброҳим, сен менинг худоларимдан юз ўгирувчимисан?! Қасамки, агар тўхтамасанг, сени, албатта, тошбўрон қиламан! Мендан узоқ кет!» – деди

    [47] У: «Омон бўл. Энди Роббимдан сени мағфират қилишини сўрайман. Албатта, У менга жуда ҳам лутфли, марҳаматлидир

    [48] Мен сизлардан ҳам, Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсангиздан ҳам четланаман ва Роббимга илтижо қиламан. Шоядки, Роббимга илтижо қилиш ила бадбахт бўлмасам», деди

    [49] Бас, улардан ва улар Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсадан четланганида, Биз унга Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини Пайғамбар қилдик

    [50] Ва уларга Ўз раҳматимиздан ҳадя этдик ҳамда уларга ростгўй ва олий тил бердик

    [51] Китобда Мусони эсла. Албатта, у танлаб олинган Набий ва Расул эди

    [52] Биз унга Турнинг ўнг томонидан нидо қилдик ва муножот учун Ўзимизни яқинлаштирдик

    [53] Ва унга Ўз раҳматимиздан оғаси Ҳорунни Пайғамбар қилиб ҳадя этдик

    [54] Ва китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъдасига содиқ ҳамда Расул ва Набий бўлган эди

    [55] У аҳлини намозга ва закотга буюрар эди ва Робби ҳузурида рози бўлинган эди

    [56] Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва Набий бўлган эди

    [57] Ва уни олий мақомга кўтардик

    [58] Ана ўшалар, Аллоҳ неъмат берган зотлар Пайғамбарлардан, Одам зурриётидан, Нуҳ билан бирга (кемада) кўтарганларимиздан, Иброҳим ва Исроилнинг зурриётидан, ўзимиз ҳидоят қилган ва танлаб олганлардандир. Уларга Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар

    [59] Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар

    [60] Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар

    [61] Роҳман Ўз бандаларига ғайбдан ваъда қилган адн жаннатларидир. Албатта, Унинг ваъдаси келгусидир

    [62] Улар унда беҳуда сўз эшитмаслар, илло, салом эшитурлар. Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари келиб турур

    [63] У, бандаларимиздан тақводор бўлганларига мерос қилиб берадиган жаннатимиздир

    [64] Биз фақат Роббингнинг амри билангина тушамиз. Бизнинг олдимиздаги нарсалар ва ортимиздаги нарсалар ҳамда уларнинг орасидаги нарсалар ҳам Уникидир. Роббинг унутгувчи бўлмаган

    [65] У осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Бас, Унга ибодат қил ва Унинг ибодатида сабрли бўл. Унга тенгдошни билурмисан

    [66] Инсон: «Агар ўлсам, яна қайта тирик ҳолда чиқариламанми?!» – дейди

    [67] Ўша инсон Биз уни бундан олдин ҳеч нарса бўлмай турганида яратганимизни эсламайдими

    [68] Роббингга қасамки, Биз уларни ва шайтонларни, албатта, маҳшарга тўплаймиз, сўнгра, уларни жаҳаннам атрофига тиз чўккан ҳолларида ҳозир қиламиз

    [69] Сўнгра, ҳар бир гуруҳдан Роҳманга ашаддий осий бўлганини суғуриб оламиз

    [70] Кейин, албатта, Биз у(жаҳаннам)га киришга кимлар лойиқроқ эканини яхши билгувчимиз

    [71] Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу, Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир

    [72] Сўнгра, тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз

    [73] Қачонки уларга Бизнинг равшан оятларимиз тиловат қилинса, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Икки гуруҳнинг қайси бири мақом ва мажлис жиҳатидан яхшироқдир?» – дерлар

    [74] Ҳолбуки, Биз улардан олдин мол ва кўриниш жиҳатидан яхшироқ бўлган қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилганмиз

    [75] Сен: «Ким залолатда бўлса, Роҳман унга муҳлат бериб қўйсин. Токи ўзларига ваъда қилинган нарсани — азобни ёки қиёматни кўрганларида, кимнинг мартабаси ёмонроқ ва аскари кучсизроқ эканини албатта билурлар», дегин

    [76] Ва Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қилади. Боқий қолувчи солиҳ амаллар Роббинг наздида савоби яхшироқ ва оқибати хайрлидир

    [77] Оятларимизга куфр келтирган ва: «Албатта, (охиратда) менга молу дунё ҳамда бола-чақа берилажак», деганни кўрдингми

    [78] У ғойибни билармикан ёки Роҳманнинг ҳузуридан аҳду паймон олдимикан

    [79] Йўқ! Нима деганини албатта ёзиб қўямиз ва унга азобни узундан-узоқ қиламиз

    [80] У айтаётган нарсага меросхўр бўлурмиз ва у Бизга ёлғиз ҳолида келур

    [81] Улар ўзларига куч-қудрат, иззат бўлиши учун Аллоҳдан ўзгаларни «худо» қилиб олдилар

    [82] Йўқ! У(«худо»)лар уларнинг ибодатларини инкор этурлар ва уларга зид бўлурлар

    [83] Биз шайтонларни кофирларга уларни доимий қўзғаб туришга юборганимизни кўрмадингми

    [84] Уларнинг зиддига шошилма! Биз уларнинг саноғини санамоқдамиз

    [85] Тақводорларни Роҳман ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда

    [86] Жиноятчиларни жаҳаннамга чанқоқ ҳолларида ҳайдаймиз

    [87] Улар шафоатга молик бўлмаслар. Магар ким Роҳман ҳузурида аҳду паймон олган бўлса (молик бўлар)

    [88] Улар: «Роҳман бола тутди», дедилар

    [89] Батаҳқиқ, жуда оғир нарса келтирдингиз

    [90] Ундан осмонлар парчаланиб, ер ёрилиб, тоғлар қулаб йиқилай дейди

    [91] Роҳманнинг боласи бор, деганларига

    [92] Роҳманга бола тутиш лойиқ эмасдир

    [93] Осмонлару ердаги барча кимсалар Роҳманга банда бўлган ҳолларида келурлар

    [94] Батаҳқиқ, У зот уларни иҳота қилган ва санаб қўйгандир

    [95] Уларнинг барчалари У зотнинг ҳузурига қиёмат куни ёлғиз ҳолларида келгувчидирлар

    [96] Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур

    [97] Бас, албатта, тақводорларга хушхабар беришинг ва у билан саркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун у(Қуръон)ни тилингга осон қилдик

    [98] Улардан олдин қанчадан-қанча аср(аҳли)ни ҳалок қилдик. Улардан бирортасини ҳис этасанми ёки шарпасини эшитасанми

    Surah 20
    Toha

    [1] Тоҳа

    [2] Сенга Қуръонни бадбахт бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ

    [3] Магар қўрққан кимсаларга эслатма бўлиши учун

    [4] У, ерни ва юксак осмонларни яратган Зотдан нозил бўлгандир

    [5] У — Роҳман (Зоти ва улуғлигига муносиб равишда) Аршга кўтарилди

    [6] Осмонлардаги нарсалару ердаги нарсалар, уларнинг орасидаги нарсалару ер остидаги нарсалар Уникидир

    [7] Сен агар сўзда овозингни юксалтирсанг ҳам. Бас, албатта, У сирни ҳам, махфийни ҳам билгувчидир

    [8] Аллоҳ — Ундан бошқа ибодатга сазовор илоҳ йўқ Зотдир. Гўзал исмлар Уникидир

    [9] Сенга Мусонинг хабари келдими

    [10] У, оловни кўрган чоғида ўз аҳлига: «Туриб туринглар, мен оловни кўрдим, шояд, сизга ундан чўғ келтирсам ёки олов бошида йўл кўрсатувчини топсам», деди

    [11] Бас, у(олов)га келганида, нидо қилинди: «Эй Мусо

    [12] Албатта, Мен Ўзим сенинг Роббингдирман. Кавушларингни еч. Чунки, сен муқаддас Туво водийсидасан»

    [13] Мен сени ихтиёр қилиб олдим. Ваҳий қилинадиган нарсага қулоқ ос

    [14] Албатта, Мен Ўзим Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт

    [15] Албатта, соат (қиёмат) келгувчидир. Ҳар бир жон саъйи-ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутурман

    [16] Унга иймон келтирмайдиганлар ва ҳавойи нафсига эргашганлар сени ҳаргиз ундан тўсмасинлар. У ҳолда ҳалок бўласан

    [17] Эй Мусо, қўлингдаги нима?»

    [18] У: «Бу асоимдир, унга суянаман, у билан қўйларимга (барг) қоқиб бераман ва унда менинг бошқа ишларим бор», деди

    [19] У: «Эй Мусо, уни ташла», деди

    [20] Бас, уни ташлади. Бирдан у (асо) илон бўлиб юра бошлади

    [21] У зот: «Уни ол, қўрқма. Биз уни аввалги ҳолига келтирамиз

    [22] Қўлингни қўлтиғингга тиқ, ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқадир. Бу бошқа бир мўъжизадир

    [23] Биз сенга буюк мўъжизаларимизни кўрсатиш учун (шундай қилдик)

    [24] Сен Фиръавнга бор, чунки, у туғёнга кетди», деди

    [25] У: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил

    [26] Менинг ишимни осон қил

    [27] Тилимдаги тугунни ечгин

    [28] Сўзимни англасинлар

    [29] Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер

    [30] Оғам Ҳорунни

    [31] У билан белимни қувватла

    [32] Уни ишимга шерик айла

    [33] Сенга кўп тасбиҳ айтишимиз учун

    [34] Ва Сени кўп зикр қилишимиз учун

    [35] Албатта, Сен Ўзинг бизни кўриб турувчи эдинг», деди

    [36] У зот: «Эй Мусо, сенга сўраганинг берилди

    [37] Батаҳқиқ, Биз сенга бошқа марта ҳам неъмат берган эдик

    [38] Ўшанда онангга илҳом қилинадиган нарсани илҳом қилиб

    [39] «Уни тобутга сол, уни эса, дарёга ташла. Дарё уни соҳилга отсин. Уни Менинг душманим ва унинг душмани олади», дедик. Ва сенга Ўзимдан муҳаббат солдим. Буни Менинг кўз олдимда етиштирилишинг учун (қилдим)

    [40] Ўшанда опанг юриб бориб: «Уни кафилликка оладиганларга далолат қилайми?» – деган эди. Бас, Биз сени кўзи қувониши ва хафа бўлмаслиги учун онангга қайтардик. Ва бир жонни ўлдирдинг. Бас, Биз сени ғамдан қутқардик ва турли синовлар ила синадик. Сўнгра, Мадян аҳли ила йилларча қолдинг ва тақдирга биноан келдинг, эй Мусо

    [41] Мен сени Ўзим учун танладим

    [42] Сен ва оғанг мўъжизаларимни олиб боринглар ва Мени зикр этишда сусткашлик қилманглар

    [43] Фиръавнга боринглар! Чунки, у туғёнга кетди

    [44] Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд, эсласа ёки қўрқса»

    [45] Икковлари: «Эй Роббимиз, биз унинг тезда бизга ёмонлик қилишидан ёки ҳаддан ошишидан қўрқамиз», дедилар

    [46] У зот: «Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар биланман, эшитаман ва кўраман

    [47] Бас, унинг олдига боринглар ва унга: «Албатта, биз Роббингнинг Пайғамбарларимиз, Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор. Уларни азоблама. Батаҳқиқ, биз сенга Роббингдан мўъжиза келтирдик. Ҳидоятга эргашган кимсага салом бўлур

    [48] Албатта, бизга ваҳий қилиндики, «Ёлғонга чиқарганларга ва юз ўгириб кетганларга, шубҳасиз, азоб бўлур», денглар», деди

    [49] У: «Эй Мусо, икковингизнинг Роббингиз ким?» – деди

    [50] У: «Бизнинг Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», деди

    [51] У: «Ўтган асрларнинг ҳоли недир?» – деди

    [52] У: «Уларнинг илми Роббим ҳузурида, китобдадир. Роббим адашмас ва унутмас», деди

    [53] «У сизга ерни бешик қилган, сизга унда йўллар очган ва осмондан сув туширган Зотдир». Бас, ўша (сув) ила турли набототлар жуфтларини чиқардик

    [54] Енглар ва чорваларингизни боқинглар. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир

    [55] Сизларни ундан яратдик, унга қайтарамиз ва яна бир бор ундан чиқариб оламиз

    [56] Батаҳқиқ, Биз унга оят-мўъжизаларимизнинг ҳаммасини кўрсатдик. Бас, у ёлғонга чиқарди ва бош тортди

    [57] У: «Эй Мусо, бизни еримиздан чиқариш учун сеҳринг ила келдингми

    [58] Бас, албатта, биз ҳам унга ўхшаш сеҳр келтирамиз, биз билан ўзинг орангда ваъда вақти тайин қил, унга биз ҳам, сен ҳам хилоф қилмайдиган бўлайлик, ўрта жой бўлсин», деди

    [59] У: «Ваъда вақтингиз зийнат куни. Одамларнинг чоштгоҳда тўпланиши», деди

    [60] Бас, Фиръавн қайтиб кетди, сўнгра, ҳийласини йиғиб келди

    [61] Уларга Мусо: «Ҳолингизга вой! Аллоҳга нисбатан ёлғон уйдирманг, бас, сизни азоб ила бутунлай ҳалок қилур. Батаҳқиқ, ким ёлғон уйдирса, ноумид бўлур», деди

    [62] Бас, улар ишлари ҳақида ўзаро аста шивирлашиб, мунозара қила бошладилар

    [63] Улар: «Албатта, бу иккови сеҳргардирлар. Сизни сеҳрлари билан ерларингиздан чиқаришни ва сизнинг афзал йўлингизни йўқотишни хоҳларлар

    [64] Бас, макр-ҳийлангизни жамлаб, бир саф бўлиб келинг. Батаҳқиқ, бугунги кунда ким устун келса, ўша ғолиб бўлур», дедилар

    [65] Улар: «Эй Мусо, сен ташлайсанми ёки биз аввал ташловчи бўлайликми?» – дедилар

    [66] У: «Йўқ. Сизлар ташланг», деди. Бирдан уларнинг арқонлари ва асолари унга сеҳрларидан худди ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринди

    [67] Бас, Мусо ичида хавф ҳис этди

    [68] Биз: «Қўрқма, албатта, сен устунсан

    [69] Қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунарини ютиб юборур. Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас», дедик

    [70] Бас, сеҳргарлар: «Ҳорун ва Мусонинг Роббига иймон келтирдик», деб саждага ташландилар

    [71] У: «Сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингизми?! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Бас, албатта, қўл-оёқларингизни қарама-қаршисидан кесурман ва, албатта, сизларни хурмо танасига осурман, албатта, қайси биримизнинг азобимиз шиддатлироқ ва боқийроқ эканини билурсиз», деди

    [72] Улар: «Биз сени зинҳор ўзимизга келган очиқ-ойдин (мўъжиза)лардан ва бизни яратган Зотдан устун қўймасмиз. Бас, нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат ҳаёти дунёда ҳукм чиқарасан, холос

    [73] Албатта, биз Роббимиз хатоларимизни ва сен бизни мажбур қилган сеҳрни мағфират қилиши учун иймон келтирдик. Аллоҳ яхши ва боқийдир», дедилар

    [74] Шубҳасиз, ким Роббига жиноятчи бўлган ҳолида келса, унга албатта жаҳаннам бордир. У ерда у ўлиб ўлмас, яшаб яшамас

    [75] Ким Унга мўмин ўлароқ, яхши амаллар қилган ҳолида келса, бас, ана ўшаларга олий даражалар

    [76] Остидан анҳорлар оқиб турган адн жаннатлари бор. Унда абадий қолурлар. Ана шу, пок бўлганнинг мукофотидир

    [77] Батаҳқиқ, Биз Мусога: «Сен бандаларим ила кечаси йўлга туш, уларга денгиздан қуруқ йўл оч, етиб олишларидан хавф қилма ва қўрқма», деб ваҳий қилдик

    [78] Бас, Фиръавн аскарлари ила уларнинг ортидан таъқиб этди. Денгиз уларни ўраганича ўраб олди

    [79] Фиръавн ўз қавмини адаштирди, тўғри йўлга бошламади

    [80] Эй, Бани Исроил, батаҳқиқ, Биз сизни душманингиздан қутқардик ва сиз билан Турнинг ўнг томонини ваъдалашдик ҳамда сизларга манн ва бедана туширдик

    [81] Биз сизга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар, унда ҳаддингиздан ошманг, яна, бошингизга ғазабим тушиб қолмасин. Кимнинг бошига ғазабим тушса, бас, батаҳқиқ, ҳалок бўлибди

    [82] Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиман

    [83] Эй Мусо, сени қавмингдан нима илгарилатди

    [84] У: «Улар ана изимдалар. Рози бўлишинг учун мен Сенга шошдим, эй Роббим», деди

    [85] У зот: «Батаҳқиқ, Биз қавмингни сендан кейин фитнага дучор қилдик. Сомирий уларни адаштирди», деди

    [86] Бас, Мусо қавмига ғазабланган, афсусланган ҳолда қайтди. У: «Эй қавмим, Роббингиз сизга яхши ваъда қилмаганмиди?! Сизларга замон узоқ кўриндими ёки бошингизга Роббингиздан ғазаб тушишини хоҳладингизми?! Менга берган ваъдага хилоф қилибсиз?!» – деди

    [87] Улар: «Биз сенга берган ваъдага ўз ихтиёримиз ила хилоф қилмадик. Лекин бизга у қавмнинг зийнатидан оғирликлар юкланган эди. Бас, уларни ташладик, Сомирий ана шундай илқо қилди», дедилар

    [88] Бас, у (Сомирий) уларга бўкирадиган бузоқ шаклини чиқариб берди. Улар: «Мана шу сизнинг илоҳингиз ва Мусонинг ҳам илоҳи, фақат у унутди», дедилар

    [89] Унинг ўзларига бирон сўз қайтара олмаётганини, на зарар ва на фойдага молик бўла олмаётганини кўрмаяптиларми

    [90] Батаҳқиқ, илгари Ҳорун уларга: «Эй қавмим, бу билан фитнага дучор қилиндингиз, холос. Шубҳасиз, Роббингиз Роҳмандир. Бас, менга эргашинг. Менинг амримга итоат қилинг», деган эди

    [91] Улар: «То Мусо бизга қайтгунича, унга ибодат қилишда бардавом бўламиз», дедилар

    [92] У: «Эй Ҳорун, уларнинг залолатга кетганларини кўрганингда сени нима ман қилди

    [93] Менга эргашишингдан?! Менинг амримга осий бўлдингми?!» – деди

    [94] У: «Эй, онамнинг ўғли, соч-соқолимдан тутма. Мен сенинг: «Бани Исроилни тафриқага солибсан, гапимга кирмабсан, дейишингдан қўрқдим», деди

    [95] У: «Бу нима қилганинг, эй, Сомирий?!» – деди

    [96] У: «Улар кўрмаган нарсани кўрдим. Бас, Расулнинг изидан бир сиқим олдим, сўнгра уни ташладим. Ҳавойи нафсим менга шундай қилишни хуш кўрсатди», деди

    [97] У: «Бас, жўна! Кет! Энди сенга бу ҳаётда «тегиш йўқ» дейишинг бор, холос. Албатта, сенга хилоф қилмайдиган ваъдамиз бор. Ўзинг ибодатида бардавом бўлган илоҳингга назар солиб қўй. Биз уни, албатта, куйдирамиз, сўнгра денгизга сочиб юборамиз

    [98] Албатта, сизнинг илоҳингиз Аллоҳдир, холос. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир. У барча нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир

    [99] Шундай қилиб, сенга ўтган нарсалар хабарини қисса қилиб берурмиз. Батаҳқиқ, сенга Ўз тарафимиздан Зикрни бердик

    [100] Ким ундан юз ўгирса, албатта, у қиёмат куни (гуноҳ) юкини кўтарур

    [101] Унда абадий қолурлар. Қиёмат кунида уларнинг юки қандай ҳам ёмон бўлди

    [102] У кун сурга пуфланадиган кундир. Ўша кунда жиноятчиларни кўзлари кўк бўлган ҳолда тўплармиз

    [103] Улар ўзаро: «Ўн кундан ортиқ турганингиз йўқ», дея шивирлашар

    [104] Биз нима деяётганларини яхши билгувчимиз. Ўшанда уларнинг энг тўғри йўлдагиси: «Бир кундан ортиқ турганимиз йўқ», деган эди

    [105] Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: «Роббим уларни мутлақо совуриб юборажак», дегин

    [106] Сўнг уларни теп-текис ҳолга келтирур

    [107] У ерда чуқур ҳам, дўнг ҳам кўрмассан

    [108] У кунда чорловчига эргашурлар. Ундан бурилиш йўқ. Овозлар Роҳман(ҳайбати)дан жим қолмиш. Пичирлашдан бошқа нарса эшитмассан

    [109] У кунда Роҳман унга изн берган ва сўзидан рози бўлганлардан бошқага шафоат фойда бермас

    [110] У уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билур. Улар эса, Уни илм ила иҳота қила олмаслар

    [111] Бутун юзлар тирик ва доим турувчи Зотга бош эгмиш. Батаҳқиқ, ким зулм кўтарган бўлса, ноумид бўлмиш

    [112] Ким мўмин ҳолида яхши амаллардан қилган бўлса, зулмдан ҳам, нуқсондан ҳам қўрқмас

    [113] Шундай қилиб, Биз уни арабий Қуръон этиб нозил этдик. Шоядки, тақво қилсалар ёки уларда эслаш пайдо қилса деб, унда қўрқинчли ваъдаларни баён қилдик

    [114] Ҳақ Подшоҳ — Аллоҳ олий бўлди. Сенга ваҳийи битгунча Қуръон(тиловати)га ошиқма ва: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин

    [115] Батаҳқиқ, илгари Биз Одам билан аҳдлашган эдик. Лекин у унутди. Унда азму қарор топмадик

    [116] Биз фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», деганимизда, улар сажда қилдилар. Магар иблис бош тортди

    [117] Бас, Биз: «Эй Одам, албатта, бу сенга ва жуфтингга душмандир. Яна, у икковингизни жаннатдан чиқариб, бадбахт бўлиб қолмагин

    [118] Албатта, сен у ерда оч-яланғоч қолмассан

    [119] Албатта, сен у ерда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам қолмассан», дедик

    [120] Бас, шайтон уни васваса қилди. У: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва битмас-туганмас мулкни кўрсатайми?» – деди

    [121] Бас, икковлари ундан едилар. Кейин, авратлари ўзларига очилиб қолиб, ўзларини жаннат барглари билан тўса бошладилар. Одам Роббига осий бўлди ва йўлдан озди

    [122] Сўнгра, Робби уни танлаб олди, бас, тавбасини қабул қилди ва ҳидоятга бошлади

    [123] У: «Ҳаммангиз бир-бирингизга душман ҳолда ундан тушинг. Агар мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас

    [124] Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди

    [125] У: «Эй Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг. Ахир, кўрувчи эдим-ку?!» – деди

    [126] У: «Шундай. Сенга оятларимиз келди. Сен эса, уларни унутдинг? Шунингдек, сен ҳам бугун унутилурсан», деди

    [127] Исроф қилган ва Робби оятларига иймон келтирмаганларни ана шундай жазолаймиз. Охират азоби, албатта, ашаддий ва боқийдир

    [128] Улардан илгари уларнинг масканларида юрган асрлардан қанчадан-қанчасини ҳалок қилганимиз ҳам ҳидоят қилмадими? Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир

    [129] Агар Роббингдан сўз ўтиб қолмаганида ва номланган ажал бўлмаганида, албатта, (азоб) лозим бўлар эди

    [130] Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Роббингга қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт. Шунингдек, кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам тасбиҳ айт. Шоядки, рози бўлсанг

    [131] Кўзларингни уларни синаш учун айримларига баҳраманд қилиб берганимиз ҳаёти дунёнинг турли зийнатларига тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир

    [132] Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир

    [133] Улар: «У бизга Роббидан мўъжиза келтирса эди», дерлар. Ахир, уларга аввалги саҳифалардаги нарсаларнинг баёноти келмадими

    [134] Агар Биз уларни у(келиши)дан олдин азоб-ла ҳалок қилганимизда эди, албатта: «Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, хору зор ва шарманда бўлишимиздан олдин оятларингга эргашган бўлар эдик», дердилар

    [135] Сен: «Барча кутгувчидир. Бас, кутинглар. Албатта, кимлар тўғри йўл соҳиблари ва кимлар ҳидоят топганини билурсизлар», деб айт

    Surah 21
    Anbiyo

    [1] Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар эса, ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолларида

    [2] Қачон Роббиларидан янги эслатма келса, уни фақат ўйнаётган ҳолларида тингларлар

    [3] Қалблари ғофил бўлиб. Зулм қилганлар ўзаро: «Бу ўзимизга ўхшаган башардан ўзга эмас-ку. Ўзингиз кўриб туриб сеҳрга келасизми?» – деб пичирлашарлар

    [4] У: «Роббим осмону ердаги сўзни билур. У эшитгувчи ва билгувчи Зотдир», деди

    [5] Улар: «Балки, алғов-далғов тушлардир, балки, ўзи уйдириб олгандир, балки, у шоирдир. Бас, бизга аввалгиларга юборилганидек мўъжиза келтирсин», дедилар

    [6] Улардан олдин бирор шаҳар (аҳолиси) иймон келтирмади. Биз уларни ҳалок қилдик. Энди улар иймон келтирармидилар

    [7] Биз сендан илгари ҳам фақат эр кишиларни Пайғамбар қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос. Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сўранг

    [8] Биз уларни таом емайдиган жасад қилганимиз йўқ. Улар абадий қолгувчи ҳам бўлган эмаслар

    [9] Сўнгра, уларга (берган) ваъдамиз устидан чиқдик. Бас, уларга ҳамда Ўзимиз хоҳлаганларга нажот бердик ва исрофчиларни ҳалок қилдик

    [10] Батаҳқиқ, Биз сизга китоб нозил қилдик. Унда сизнинг зикрингиз бор. Ақл ишлатмайсизларми

    [11] Биз золим бўлган шаҳар-қишлоқлардан қанчасини (белини) синдирдик ва улардан кейин бошқа қавмларни пайдо этдик

    [12] Бизнинг азобимизни ҳис қилганларида эса, бирдан у ердан қочишга бошларлар

    [13] Қочманглар! маишатпарастлик қилган нарсаларингизга, масканларингизга қайтинглар. Ҳали, эҳтимол, сўралурсизлар

    [14] Улар: «Ҳолимизга вой! Биз, албатта, золим бўлган эканмиз», дедилар

    [15] Уларнинг ўша дод-войлари биз уларни ўрилган ўтдай, совуган кулдай қилгунимизча бардавом бўлди

    [16] Биз осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйин учун яратганимиз йўқ

    [17] Агар Биз кўнгилхуши тутишни ирода қилсак, уни қилувчи бўлганимизда ҳам, Ўз томонимиздан тутар эдик

    [18] Йўқ, Биз ҳақни ботил устига отурмиз. Бас, уни яксон қилур. Кўрибсанки, у (ботил) заволга учрабди. Сизларга эса, қилган васфларингиздан ҳалокат келур

    [19] Осмонлару ердаги барча жонзотлар Уникидир. Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар

    [20] Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтарлар. Чарчамаслар

    [21] Ёки улар ердан худолар тутдилар-у, ўшалар тирилтирадиларми

    [22] Агар у(осмонлару ер)ларда Аллоҳдан ўзга худолар бўлганида, бузилиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир

    [23] У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар

    [24] Ёки Ундан ўзга худолар тутдиларми? Сен: «Ҳужжатларингизни келтиринг. Мана бу мен билан биргаларнинг зикридир ва мендан олдингиларнинг зикридир», дегин. Йўқ, уларнинг кўплари ҳақни билмаслар. Бас, улар юз ўгиргувчилардир

    [25] Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз

    [26] Улар: «Роҳман фарзанд тутди», дедилар. У покдир. Йўқ! Икром этилган бандалардирлар

    [27] Улар Ундан олдин сўз айтмаслар. Улар Унинг амри ила амал қилурлар

    [28] У зот уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Улар фақат У зот рози бўлган шахсларгагина шафоат қилурлар. Улар У зотнинг қўрқинчидан титраган ҳолда турурлар

    [29] Улардан ким: «Мен Ундан ўзга илоҳман», деса, бас, ўшани жаҳаннам ила жазолармиз. Золимларни шундай жазолармиз

    [30] Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмасларми? Иймон келтирмасларми

    [31] Биз ерда уларнинг тебранмасликлари учун тоғлар қилдик ва шоядки, тўғри йўл топсалар, деб унда даралар, йўллар қилдик

    [32] Ва осмонни сақланган шифт қилиб қўйдик. Улар эса, Унинг аломатларидан юз ўгиргувчи бўлмоқдалар

    [33] У кечаю кундузни, қуёшу ойни яратган Зотдир. Ҳаммаси фалакда сузмоқдалар

    [34] Сендан олдин ҳам бирор башарга абадийликни қилганимиз йўқ. Агар сен ўлсанг, улар абадий қолар эканларми

    [35] Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз

    [36] Куфр келтирганлар сени кўрганларида, масхара қилиб: «Худоларингизни зикр қилаётган шуми?!» дейишдан бошқани билмаслар. Ҳолбуки, улар Роҳманнинг зикрига ўзлари кофирдирлар

    [37] Инсон шошқалоқ ўлароқ яратилгандир. Мен, албатта, сизларга Ўз оят-аломатларимни кўрсатурман. Бас, мени шошилтирманглар

    [38] Улар: «Агар содиқ бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур», дерлар

    [39] Куфр келтирганлар юзларидан ва сиртларидан оловни тўса олмайдиган ва ўзларига ёрдам берилмайдиган вақтни билсалар эди

    [40] Йўқ! У уларга тўсатдан келиб, ҳайрату даҳшатга солур. Бас, уни рад қилишга қодир бўлмаслар ва уларга муҳлат ҳам берилмас

    [41] Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам Пайғамбарлар масхара қилинган. Бас, уларни масхара қилганларга ўзлари масхара этиб юрган нарса тушди

    [42] Сен: «Кечаси ва кундузи сизни Роҳмандан ким қўрийди?» – дегин. Йўқ! Улар Роббилари зикридан юз ўгиргувчилардир

    [43] Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган «худо»лари борми? Улар ўзларига ҳам ёрдам беришга қодир бўла олмаслар ва Биздан дўстлик топмаслар

    [44] Балки, Биз уларни ва ота-боболарини баҳраманд қилдик, ҳатто, уларга умр узун кўринди. Улар ерга келиб, уни атрофидан қисқартираётганимизни кўрмайдиларми?! Fолиб келгувчи уларми

    [45] Сен: «Мен сизларни фақат ваҳий орқалигина огоҳлантираман. Гунглар огоҳлантирилганларида даъватни эшитмаслар», дегин

    [46] Қасамки, агар уларга Роббинг азобидан салгина етса, албатта: «Ҳолимизга вой! Ҳақиқатан, биз золимлар бўлган эканмиз», дерлар

    [47] Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз

    [48] Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга Фурқонни тақводорлар учун зиё ва эслатма қилиб бердик

    [49] Улар Роббиларидан ғойибона қўрқурлар ва улар (қиёмат) соатидан титрарлар

    [50] Бу Биз нозил қилган муборак эслатмадир. Сизлар уни инкор қилгувчи бўласизларми

    [51] Батаҳқиқ, илгари Биз Иброҳимга рушди ҳидоятни берган эдик. Биз унинг (ҳолини) билгувчи эдик

    [52] Ўшанда у отасига ва қавмига: «Манави сиз ибодатига берилаётган ҳайкаллар нима?» – деган эди

    [53] Улар: «Ота-боболаримизни уларга ибодат қилган ҳолларида топганмиз», дедилар

    [54] У: «Батаҳқиқ, сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқ-ойдин залолатдасизлар», деди

    [55] Улар: «Сен бизга ҳақ ила келдингми ёки ўйин қилгувчиларданмисан?» – дедилар

    [56] У: «Йўқ! Роббингиз осмонлару ернинг Роббидир. У зот уларни яратгандир. Мен бунга гувоҳлик бергувчиларданман

    [57] Аллоҳга қасамки, сизлар ортга ўгирилиб кетганингиздан кейин санамларингизга бир бало қиламан», деди

    [58] Бас, уларни парча-парча қилиб ташлади. Магар энг каттасини, шоядки, унга қайтсалар, деб қолдирди

    [59] Улар: «Бизнинг худоларимизга ким бундай қилди?! Албатта, у золимлардандир!» – дедилар

    [60] Улар: «Уларни эслаб юрган бир йигитни эшитган эдик, уни Иброҳим, деб айтиларди», дедилар

    [61] Улар: «Уни одамлар кўзи олдига олиб келинглар. Шоядки, гувоҳ бўлсалар», дедилар

    [62] Улар: «Худоларимизга буни сен қилдингми, эй Иброҳим?!» – дедилар

    [63] У: «Йўқ, буни манави, уларнинг каттаси қилди. Агар гапирадиган бўлсалар, улардан сўраб кўринглар», деди

    [64] Бас, улар ўзларига келдилар ва: «Албатта, сизлар ўзингиз золимдирсизлар», дедилар

    [65] Сўнгра, яна бошлари айланиб: «Сен, батаҳқиқ, буларнинг гапирмаслигини билар эдинг!» – дедилар

    [66] У: «Сиз, Аллоҳни қўйиб, ҳеч манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган нарсага ибодат қиласизми

    [67] Сизга ҳам, Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган нарсаларингизга ҳам суф-э! Ахир, ақл юритиб кўрмайсизларми?!» – деди

    [68] Улар: «Уни куйдиринглар! Агар (бир иш) қиладиган бўлсангиз, худоларингизга ёрдам беринг!» – дедилар

    [69] Биз: «Эй олов, сен Иброҳимга салқин ва саломатлик бўл!» – дедик

    [70] Улар у(Иброҳим)га ёмонлик ирода қилган эдилар. Биз уларни энг зиёнкорлар қилиб қўйдик

    [71] Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун баракали қилган ерга юбордик

    [72] Унга Исҳоқни ҳадя этдик ва Яъқубни зиёда қилиб бердик ва ҳаммаларини аҳли солиҳлар қилдик

    [73] Ва уларни амримиз ила ҳидоятга бошловчилар қилдик. Уларга яхшиликлар қилишни, намозни тугал адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар Бизга ибодат қилгувчилар бўлдилар

    [74] Ва Лутга ҳукм ва илм бердик ва унга ифлосликлар қилаётган қишлоқдан нажот бердик. Албатта, улар ёмон, бузғунчи қавм эдилар

    [75] Ва Биз уни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, у солиҳлардандир

    [76] Ва Нуҳни (эсла). Бундан олдин у нидо этганида, Биз унинг нидосига жавоб қилдик ва унга ҳамда унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик

    [77] Унга оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмга қарши нусрат бердик. Албатта, улар ёмон қавм эдилар. Бас, Биз уларнинг барчасини ғарқ қилдик

    [78] Ва Довуд билан Сулаймоннинг экинзор ҳақида ҳукм қилаётганларини (эсла). Ўшанда у(экинзор)га қавмнинг қўйи кечаси тарқалиб кетган эди. Биз уларнинг ҳукмига шоҳид бўлган эдик

    [79] Бас, Биз уни Сулаймонга фаҳмлатдик. Уларнинг ҳар бирига ҳукмни ва илмни берган эдик. Довуд билан бирга тасбиҳ айтсин деб, тоғларни ва қушларни бўйинсундириб қўйдик. Шуларни қилгувчи бўлган Бизмиз

    [80] Биз унга сизлар учун сизни ёмонликдан сақлайдиган кийим қилиш санъатини ўргатдик. Энди шукр қиларсизлар

    [81] Сулаймонга шамолни қаттиқ эсувчи қилиб бердик. У (шамол) ни унинг амри ила, Биз баракали қилган ерга эсадиган қилиб қўйдик. Барча нарсани билгувчи бўлдик

    [82] Ва шайтонлардан унга ғаввослик қиладиганларни ва бундан бошқа амалларни бажарадиганларни бўйсундириб қўйдик. Биз уларни муҳофаза қилгувчи бўлдик

    [83] Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳимлиларнинг раҳимлигисан!» деганини эсла

    [84] Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва «Обидларга эслатма бўлсин», деб қилдик

    [85] Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир

    [86] Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир

    [87] Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: «Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди

    [88] Бас, Биз уни (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз

    [89] Ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан», деган эди

    [90] Бас, Биз уни (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик. Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйинсунувчи эдилар

    [91] Фаржини пок сақлаган аёлни эсла. Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик. Уни ва унинг ўғлини оламларга оят-белги қилдик

    [92] Албатта, сизнинг ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг

    [93] Улар эса, ишларини парчаладилар. Барчалари Бизга қайтувчидирлар

    [94] Ким мўмин ҳолида солиҳ амаллардан қилса, саъйи-ҳаракати зое кетмас. Албатта, Биз уни ёзиб қўйгувчидирмиз

    [95] Биз ҳалок қилган қишлоқ-шаҳарларнинг қайтмаслиги ҳаромдир

    [96] Ниҳоят, Яъжуж ва Маъжуж очилиб, улар ҳар бир тепаликлардан оқиб келганларида

    [97] Ва ҳақ ваъда яқинлашгандаги ҳолни кўрсанг, куфр келтирганларнинг кўзлари чақчайиб: «Ҳолимизга вой! Бизлар бундан ғафлатда эдик. Йўқ! Бизлар зулм қилгувчилар эдик», дерлар

    [98] Албатта, сизлар ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларингиз жаҳаннам ёқилғисидирсиз. Сизлар унга киргувчилардирсиз

    [99] Агар анавилар худолар бўлганида унга кирмас эдилар. Ҳаммалари унда абадий қолурлар

    [100] У ерда уларга инграш бордир. Улар у ерда эшитмаслар

    [101] Албатта, Биздан ўзлари учун яхшилик қилинганлар, ана ўшалар ундан(жаҳаннамдан) узоқлаштирилгандирлар

    [102] Улар унинг чисирлашини(овозини ҳам) эшитмаслар. Улар ўз нафслари иштаҳа қилган нарсалари ичида абадий қолгувчилардир

    [103] Уларни буюк даҳшат ғами босмас. Уларни фаришталар: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», деб кутиб олурлар

    [104] Ўша кунда осмонни худди мактуб ёзилган дафтарни ёпгандек ёпамиз. Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилгувчимиз

    [105] Батаҳқиқ, Биз Зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик

    [106] Албатта, бу(Қуръон)да ибодат қилгувчи қавм учун етарли ўгит бордир

    [107] Биз сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик

    [108] Сен: «Менга фақат, сизнинг илоҳингиз албатта битта илоҳдир, деб ваҳий этилур. Бас, сизлар мусулмон бўласизларми?!» – деб айт

    [109] Агар улар юз ўгириб кетсалар: «Мен сизларга баробарлик бўлиши учун эълон қилдим. Сизга ваъда қилинаётган нарса яқинми ёки узоқми — билмасман

    [110] Албатта, У сўзнинг ошкорасини ҳам биладир ва нимани беркитаётган бўлсангиз ҳам биладир

    [111] Билмайман, эҳтимол, бу сизлар учун синовдир ёки вақтинчалик ҳаловатдир», деб айт

    [112] У: «Эй Роббим, Ўзинг ҳақ ила ҳукм қил. Роббимиз Роҳмандир ва сизлар қилган васфлардан мадад сўраладиган Зотдир», деди

    Surah 22
    Haj

    [1] Эй одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, соат (қиёмат) зилзиласи улкан нарсадир

    [2] Уни кўрадиган кунингизда, ҳар бир эмизувчи ўзи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир

    [3] Одамлардан Аллоҳ ҳақида билмасдан тортишганлари ва бебош шайтонга эргашганлари ҳам бор

    [4] Унга битилганки, албатта, унга ким дўст бўлса, шубҳасиз, уни адаштирур ва дўзах азобига «ҳидоят» қилур

    [5] Эй, одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган бир чайнам гўштдан яратдик. Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз. Кейин сизларни бувак ҳолингизда чиқарармиз. Сўнгра, вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз). Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада ночор умрга етадиганлар ҳам бор. Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки, Биз унга сув туширсак, у сесканадир ва кўпчийдир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир

    [6] Бу(ҳолат)лар кўрсатадики, албатта, Аллоҳ ҳақ Зотдир ва, албатта, У ўликларни тирилтиради ҳамда У ҳар бир нарсага қодирдир

    [7] Ва, албатта, соат (қиёмат) келгувчидир, бунга шубҳа йўқ. Ва, албатта, Аллоҳ қабрлардаги кимсаларни тирилтирур

    [8] Одамлардан Аллоҳ ҳақида илмсиз (ҳолда), ҳидоятга ёки нурли китобга эга бўлмасдан туриб тортишадиганлари бор

    [9] Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун, бўйнини булқаб (тортишар). Унга дунёда расволик бор. Қиёмат куни унга куйдириш азобини тоттирамиз

    [10] Бундай бўлиши ўз қўлларинг тақдим қилган нарсалардандир. Албатта, Аллоҳ бандаларга зулм қилгувчи эмасдир

    [11] Одамлардан Аллоҳга бир томонлама ибодат қиладиганлари ҳам бор. Агар унга яхшилик етса, кўнгли тўлур. Агар унга бало етса, юз ўгириб кетур. У, дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўрур. Ана ўша очиқ-ойдин зиёндир

    [12] У, Аллоҳни қўйиб, ўзига зарар ҳам бермайдиган, манфаат ҳам бермайдиган нарсага илтижо қиладир. Шунинг ўзи қаттиқ адашишдир

    [13] У, манфаатидан кўра зарари яқинроқ бўлганга илтижо қиладир. У қандай ҳам ёмон хожа ва қандай ҳам ёмон дўстдир

    [14] Албатта, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни Аллоҳ остиларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритадир. Албатта, Аллоҳ Ўзи ирода этган нарсани қиладир

    [15] Кимки унга бу дунёю охиратда Аллоҳ нусрат беришига шубҳа қилса, бир восита топиб, осмонга осилсин, сўнгра уни кессин. Бас, назар солсин-чи, унинг бу ҳийласи ғам-ғуссани кеткизармикан

    [16] Мана шундай қилиб, Биз у(Қуръон)ни очиқ-ойдин оятлар ҳолида нозил қилдик. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишиларни ҳидоят қиладир

    [17] Албатта, Аллоҳ қиёмат куни иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиийлар, насоролар, мажусийлар ва ширк келтирганлар орасида Ўзи ажрим қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир

    [18] Осмонлардаги кимсалар, ердаги кимсалар, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дарахтлар, жониворлар ва одамлардан кўплари, албатта, Аллоҳга сажда қилишини кўрмайсанми? Кўпларига эса, азоб ҳақ бўлди. Кимни Аллоҳ хор қилса, уни икром қилгувчи бўлмас. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган нарсасини қиладир

    [19] Мана бу икки ғаним Роббилари ҳақида талашган эдилар. Бас, куфр келтирганларга оловдан кийим бичилди. Бошлари устидан ўта қайноқ сув қуйилар

    [20] У билан қоринларидаги нарсалар ва терилари эритилур

    [21] Улар учун темир гурзилар бор

    [22] Улар ҳар қачон ундаги ғамдан чиқмоқчи бўлсалар, унга қайтарилурлар ва «Ёниш азобини тотинг!» дейилур

    [23] Албатта, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни Аллоҳ остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Улар у ерда олтин билакузуклар ва инжулар ила безанурлар. У ердаги либослари эса, ипакдандир

    [24] Улар ширин сўзга ҳидоят қилинурлар ва мақталган Зотнинг йўлига ҳидоят қилинурлар

    [25] Куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан ҳамда ерли ва четдан келган одамлар учун баробар қилиб қўйганимиз Масжидул Ҳаромдан тўсганларга ва у ерда ким зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унга аламли азобни тоттирурмиз

    [26] Биз Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб: «Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, (ибодатда) қоим тургувчилар ҳамда рукуъ, сужуд қилгувчилар учун поклагин

    [27] Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқ-узоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинлар

    [28] Ва ўзларига бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар. Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (сўйишда) Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар

    [29] Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар, назрларига вафо қилсинлар ва «қадимги уй»ни тавоф қилсинлар», деганимизни эсла

    [30] Ана шундай. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга риоя қилса, бас, бу Робби ҳузурида унинг ўзи учун яхшидир. Ва сизларга (келажакда) тиловат қилинадиганлардан бошқа чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Бас, бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлинг ва ёлғон сўздан йироқ бўлинг

    [31] Аллоҳга бўлган иймондан оғманг, унга ширк келтиргувчи бўлманг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, у гўёки осмондан қулаб тушган-у, уни йиртқич қуш олиб қочган ёки уни шамол узоқ ерга учириб кетган кабидир

    [32] Иш бундоқ. Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас, албатта, бу, қалбларнинг тақвосидандир

    [33] Сизга у(нишон)ларда маълум вақтгача манфаатлар бордир. Сўнгра уларни (сўйиш) ҳалол макони «қадимги уй» (атрофи)дадир

    [34] Ҳар бир умматга, уларга чорва ҳайвонларини ризқ қилиб берган Аллоҳнинг исмини эслашлари учун, қурбонлик қилишни жорий этганмиз. Бас, илоҳларингиз бир илоҳдир. Бас, Унгагина мусулмон бўлинг. Итоатли, мутавозеъларга башорат бер

    [35] Улар Аллоҳ зикр қилинган вақтда қалблари титрайдиган ва ўзларига етган мусийбатга сабр қилгувчилар ҳамда намозни тўкис адо этгувчилардир, уларга ризқ қилиб берган нарсамиздан инфоқ қиладилар

    [36] Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг нишонларидан қилдик. Уларда сизга яхшилик бор. Уларга олд оёқларидан бири боғлиқ турган ҳолида Аллоҳнинг номини зикр қилинг. Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енг ва қаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг. Шундай қилиб, Биз уларни сизга бўйинсундириб қўйдик. Шоядки, шукр қилсангиз

    [37] Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир. Шундай қилиб, сизни ҳидоят қилгани эвазига Аллоҳга такбир айтишингиз учун уларни сизга бўйинсундириб қўйди. Яхшилик қилгувчиларга башорат бер

    [38] Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур. Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас

    [39] Ўзларига қарши уруш очганларга, уларга зулм қилингани учун, (урушга) изн берилди. Албатта, Аллоҳ уларга нусрат беришга қодирдир

    [40] Улар ноҳақдан, фақатгина «Роббимиз Аллоҳ» деганлари учун ўз диёрларидан чиқарилгандирлар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан дафъ қилиб турмаса, узлатгоҳлар, канисалар, ҳавралар ва Аллоҳнинг номи кўплаб зикр қилинадиган масжидлар вайрон қилинган бўлур эди. Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир

    [41] Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарурлар. Ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир

    [42] Агар сени ёлғончи қилаётган бўлсалар, бас, булардан олдин Нуҳ қавми, Од ва Самуд ҳам ёлғончи қилган эдилар

    [43] Иброҳим қавми, Лут қавми

    [44] Мадян эгалари ҳам. Ва Мусо ҳам ёлғончи қилинди. Мен кофирларга бир оз муҳлат бердим, сўнгра уларни тутдим. Бас, Менинг инкорим қандоқ бўлди

    [45] Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларни зулм қилгувчи бўлган ҳолида ҳалок этдик. Бас, улар (ҳозирда) шифтлари қулаган, ташландиқ қудуқ, (ҳувиллаган) юксак қаср (ҳолидадир)

    [46] Ахир, ер юзида айланиб юрмайдиларми, токи қалблар ила ақл юритсалар, қулоқлари ила эшитсалар. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, сийналардаги қалблар кўр бўлур

    [47] Улар сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир

    [48] Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларга зулм қилгувчи бўлган ҳолида ҳам муҳлат бердим. Сўнгра уларни (азобга) тутдим. Қайтиш фақат Менгагинадир

    [49] Сен: «Эй одамлар! Мен сизлар учун фақат бир очиқ огоҳлантиргувчиман, холос», деб айт

    [50] Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларга мағфират ва икромли ризқ бордир

    [51] Бизнинг оятларимизни ожиз қолдирмоқчи бўлиб, саъйи-ҳаракат қилганлар, ана ўшалар жаҳийм эгаларидир

    [52] Биз сендан илгари ҳеч бир Расул ва Набий юбормадикки, у бир нарсани таманний қилганида, шайтон унинг таманнийсига (шубҳа) ташламаган бўлса. Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани кетказур. Сўнгра, Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур. Аллоҳ ўта билгувчи ва ҳикматли Зотдир

    [53] Шайтон ташлайдиган нарса қалбларида касали борларга ва қалблари тошларга фитна бўлиши учундир. Албатта, золимлар (ҳақдан) узоқ тортишувдадирлар

    [54] Илм берилганлар у(Қуръон) Роббингдан келган ҳақ эканини билишлари, унга иймон келтиришлари ва қалблари унга боғланиб, таскин топиши учундир. Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни тўғри йўлга ҳидоят қилгувчидир

    [55] Куфр келтирганлар уларга соат (қиёмат) тўсатдан келгунича ёки қисир Кун азоби келгунича у(Қуръон)дан шубҳада бўлишда давом этадилар

    [56] Ўша кунда ҳукмронлик Аллоҳгагина хосдир. У улар орасида ҳукм қилур. Бас, иймон келтирганлар ва яхши амал қилганлар нозу неъмат жаннатларидадирлар

    [57] Куфр келтирган ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса, бас, ана ўшаларга хорловчи азоб бордир

    [58] Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганлар, сўнгра ўлдирилиб ёки вафот этганларни, албатта, Аллоҳ гўзал ризқ ила ризқлантирур. Албатта, Аллоҳ ризқ бергувчиларнинг энг яхшисидир

    [59] Албатта, У зот уларни ўзлари рози бўладиган жойга киритур. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ҳалийм Зотдир

    [60] Иш бундоқ. Ким ўзига иқоб қилинганига ўхшаш иқоб қилса-ю, сўнгра унга яна зўравонлик қилинса, Аллоҳ, албатта, унга нусрат берур. Албатта, Аллоҳ афвли ва мағфиратли Зотдир

    [61] Чунки, Аллоҳ, албатта, кечани кундузга киритур ва кундузни кечага киритур. Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва ўта кўргувчи Зотдир

    [62] Чунки, Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари эса, ботилдир. Албатта, Аллоҳ юксак ва буюкдир

    [63] Аллоҳ осмондан сув туширганида, ернинг ям-яшил бўлишини кўрмадингми?! Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва хабардор Зотдир

    [64] Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Албатта, Аллоҳ, Унинг Ўзигина беҳожат ва мақталган Зотдир

    [65] Аллоҳ ердаги нарсаларни, денгизда Ўз изни ила юрадиган кемани сизларга бўйсундириб қўйганини ҳамда осмонни изнисиз ерга тушишдан тутиб туришини кўрмадингизми?! Албатта, Аллоҳ одамларга шафқатли ва меҳрибондир

    [66] Сизларни тирилтирган, кейин ўлдирадиган, сўнгра (қайта) тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзидир. Албатта, инсон ўта ношукрдир

    [67] Биз ҳар бир умматга шариат берганмиз. Улар ўшанга амал қилгувчилардир. Бас, бу ишда ҳаргиз сен ила низо қилмасинлар. Роббингга даъват қил. Албатта, сен мустақийм ҳидоятдасан

    [68] Агар улар сен билан тортишсалар: «Аллоҳ нима қилаётганингизни билгувчидир

    [69] Аллоҳ қиёмат куни сиз ихтилоф қилган нарса бўйича орангизда ҳукм қиладир», деб айт

    [70] Аллоҳ, албатта, осмону ердаги нарсани билишини, ана ўша, албатта, китобда эканини ва, албатта, у нарса Аллоҳга осон эканини билмайсанми

    [71] Улар Аллоҳни қўйиб, У зот у ҳақида бирон ҳужжат туширмаган, ўзларида у ҳақда илм бўлмаган нарсага ибодат қилурлар. Золимларга ҳеч бир нусрат бергувчи йўқдир

    [72] Уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинаётганида, куфр келтирганларнинг юзларида инкорни кўрурсан. Улар ўзларига оятларимизни тиловат қилиб бераётганларга чанг солишларига оз қолурлар. Сен уларга: «Бунингиздан ҳам ёмонроқ нарсанинг хабарини берайми? У дўзахдир. Аллоҳ уни куфр келтирганларга ваъда қилгандир. Ва у нақадар ёмон қайтиш жойидир», дегин

    [73] Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди

    [74] Улар Аллоҳнинг қадрини жойига қўймадилар. Албатта, Аллоҳ кучли ва азийздир

    [75] Аллоҳ фаришталардан ва одамлардан Пайғамбарлар танлар. Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва кўргувчидир

    [76] У зот уларнинг олдиларидаги ва ортларидаги нарсани билур. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳгагина қайтарилур

    [77] Эй, иймон келтирганлар, рукуъ, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки, нажот топсангиз

    [78] Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақ жиҳод қилингиз. У сизларни танлаб олди. Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади. Бу, отангиз Иброҳимнинг миллати. У сизларни бундан олдин ва бу (Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун «мусулмонлар» деб номлади. Бас, намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг хожангиздир. Бас, У зот қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчидир

    Surah 23
    Mu’minun

    [1] Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар

    [2] Улар намозларида хушуъ қилувчилардир

    [3] Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир

    [4] Улар закотни адо қилгувчилардир

    [5] Улар фаржларини сақловчилардир

    [6] Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилингувчи эмаслар

    [7] Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир

    [8] Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир

    [9] Улар намозларини муҳофаза қилгувчилардир

    [10] Ана ўшалар ворис бўлгувчилардир

    [11] Улар Фирдавс (жаннати)ни мерос олурлар, улар унда абадий қолгувчилардир

    [12] Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик

    [13] Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик

    [14] Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратгувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир

    [15] Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчилардирсиз

    [16] Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилурсиз

    [17] Батаҳқиқ, Биз устингизда етти йўлни яратдик. Биз махлуқотдан ғофил бўлган эмасмиз

    [18] Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз

    [19] Ва у (сув) ила сиз учун хурмо ва узум боғлари пайдо қилдик, сизга у(боғ)ларда кўп мевалар бўлиб, улардан ерсизлар

    [20] Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахтни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур

    [21] Албатта, сиз учун чорва ҳайвонларида ибрат бордир. Биз сизни уларнинг қоринларидаги нарса ила суғорурмиз ва сиз учун уларда кўпгина манфаатлар бор ва улардан ерсизлар

    [22] Ва уларга ва кемаларга юкланурсиз

    [23] Батаҳқиқ, Биз Нуҳни қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқдир. Наҳотки қўрқмасангиз?!» деди

    [24] Бас, унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлари: «Бу, сизга ўхшаш башар, холос, сиздан афзал бўлиб олмоқчи. Агар Аллоҳ хоҳласа, фаришталарни туширар эди. Аввалги ота-боболаримизда буни эшитган эмасмиз

    [25] У фақат бир жинни одам, холос. Бас, уни бир оз муддат пойлаб туринг», дедилар

    [26] У: «Эй Роббим, мени ёлғончи қилганларга қарши менга нусрат бер», деди

    [27] Бас, Биз унга: «Бизнинг кўз ўнгимизда ва ваҳийимиз ила кема яса. Бас, Бизнинг амримиз келиб, таннур фаввора бўлганда, у(кема)га ҳар бир турдан бир жуфтдан ва аҳлингни чиқар, магар кимнинг зиддига олдин сўзимиз ўтган бўлса (чиқарма). Зулм қилганлар ҳақида Менга хитоб қилма. Албатта, улар ғарқ қилингувчилардир

    [28] Бас, сен ўзинг билан бирга бўлганлар ила кемага жойлашиб олгач: «Бизни золим қавмлардан қутқарган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дегин

    [29] Ва: «Эй Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен Ўзинг манзилга туширгувчиларнинг энг яхшисисан», дегин», дедик

    [30] Албатта, бунда оят-ибратлар бордир. Албатта, Биз синовчи бўлган эдик

    [31] Сўнгра улардан кейин бошқа авлодларни пайдо қилдик

    [32] Бас, уларнинг ичига ўзларидан бўлган Пайғамбарни: «Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга илоҳ йўқдир, наҳотки, қўрқмасангиз», деб юбордик

    [33] Унинг қавмидан куфр келтирган, охиратга рўбарў бўлишини ёлғонга чиқарган ва Биз уларни ҳаёти дунёда маишатпараст қилиб қўйган зодагонлари: «Бу, сизга ўхшаган башар, холос. Сиз еган нарсадан ейдир, сиз ичган нарсадан ичадир

    [34] Агар ўзингизга ўхшаган башарга итоат қилсангиз, унда, албатта, сиз зиёнкорлардандирсиз

    [35] У сизга, ўлсангиз, тупроқ ва суяк бўлсангиз ҳам, албатта, чиқарилгувчи бўлишингизни ваъда қилмоқдами

    [36] Ҳайҳот! Ҳайҳот! Сизга ваъда қилинган нарса нақадар узоқ

    [37] Шу дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқдир. Ўламиз, тириламиз ва биз қайта тирилгувчи эмасмиз

    [38] У фақат Аллоҳга нисбатан ёлғон уйдирган одам, холос. Биз унга иймон келтиргувчи эмасмиз», дедилар

    [39] У: «Эй Роббим, мени ёлғончи қилганларга қарши менга нусрат бер», деди

    [40] У зот: «Озгинадан сўнг улар надомат чекувчи бўлурлар», деди

    [41] Бас, уларни ҳақ ила қичқириқ олди. Бас, Биз уларни хасу чўпга айлантирдик. Дафъ бўлсин золим қавмлар

    [42] Сўнгра улардан кейин бошқа аср авлодларини пайдо қилдик

    [43] Ҳеч бир уммат ўз ажалидан олдин ҳам кетмас, ортда ҳам қолмас

    [44] Сўнгра Пайғамбарларимизни кетма-кет юбордик. Ҳар қачон бир умматга ўз Пайғамбари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз ҳам уларни баъзилари ортидан баъзиларини (ҳалокатга) эргаштиравердик ва уларни гапу сўзга айлантирдик. Бас, дафъ бўлсин иймон келтирмайдиган қавмлар

    [45] Сўнгра Биз Мусо ва биродари Ҳорунни оятларимиз ва очиқ ҳужжат ила

    [46] Фиръавн ва унинг аъёнларига юбордик. Бас, улар мутакаббирлик қилдилар ва ўзини юқори қўйган қавм бўлдилар

    [47] Бас, улар: «Ўзимизга ўхшаган икки башарга иймон келтирамизми?! Ҳолбуки, уларнинг қавми бизга қуллик қилгувчи бўлиб турибди-ку?!» дедилар

    [48] Бас, икковларини ёлғончи қилдилар ва ҳалок қилинганлардан бўлдилар

    [49] Батаҳқиқ, Биз, шоядки, ҳидоят топсалар деб, Мусога Китобни берган эдик

    [50] Ибн Марямни ва унинг онасини оят-аломат қилдик ва икковларини оқар сувли қароргоҳ тепаликка жойладик

    [51] Эй Пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман

    [52] Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса, Роббингизман. Бас, Менга тақво қилинг

    [53] Бас, улар ишларини ўз ораларида пора-пора қилиб бўлиб юбордилар. Ҳар фирқа ўз ҳузурларидаги нарса ила хурсанддирлар

    [54] Бас, сен уларни ғафлатларида бир муддат қўйиб қўй

    [55] Улар Бизнинг ўзларига молу дунё ва фарзандлар ила мадад бераётганимизни

    [56] Уларга яхшиликларни тезлатишимиз, деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Улар сезмаслар

    [57] Албатта, Роббиларидан қўрқиб хавфда турувчилар

    [58] Ва Роббилари оятларига иймон келтирадиганлар

    [59] Ва Роббиларига ширк келтирмайдиганлар

    [60] Ва берадиган нарсаларини албатта Роббиларига қайтгувчи эканликларидан қалблари титраган ҳолда берадиганлар

    [61] Ана ўшалар яхшиликларга шошилурлар ва улар ўша (яхшилик)лар учун мусобақа қилурлар

    [62] Биз ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари таклиф қилмасмиз. Ҳузуримизда китоб бор. У ҳақни сўзлайдир. Уларга зулм қилинмас

    [63] Йўқ! Уларнинг қалблари бундан ғафлатдадир. Уларнинг бундан бошқа амаллари бордир. Улар ўшаларни қилгувчилардир

    [64] Токи уларнинг маишатпарастларини азоб ила тутганимизда, бирдан фарёд солурлар

    [65] «Энди, бугун фарёд солманг! Албатта, Биз томонимиздан сизга нусрат қилинмас

    [66] Батаҳқиқ, Менинг оятларим сизга тиловат қилинар эди. Сиз эса, ортингизга қочар эдингиз

    [67] У билан кибрланар, тунги суҳбатингизда беҳуда сўзлар айтар эдингиз», деймиз

    [68] Наҳотки улар бу сўзни тадаббур қилиб кўрмадилар? Ёки уларга аввалги ота-боболарига келмаган нарса келибдими

    [69] Ёки ўз Пайғамбарларини танимасдан улар унга инкор қилгувчи бўлмоқдаларми

    [70] Ёки, унда жиннилик бор, дерларми? Йўқ! У уларга ҳақ ила келди. Уларнинг кўплари эса, ҳақни ёмон кўргувчидирлар

    [71] Агар ҳақ уларнинг ҳавойи нафсларига эргашса, албатта, осмонлару ер ва улардаги кимсалар фасодга учрар эди. Йўқ! Биз уларга ўз шарафларини келтирдик. Улар эса, шарафларидан юз ўгирмоқдалар

    [72] Ёки сен улардан харож сўраяпсанми?! Бас, Роббингнинг харожи яхшироқдир. У зот энг яхши ризқ бергувчидир

    [73] Албатта, сен уларни тўғри йўлга чақирасан

    [74] Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганлар бу йўлдан озгувчидирлар

    [75] Агар уларга раҳим қилиб, уларга етган зарарни кушойиш қилсак ҳам, туғёнларида бардавом бўлиб, адашиб-улоқиб юраверадилар

    [76] Батаҳқиқ, Биз уларни азоб ила тутдик, бас, улар Роббиларига бўйин ҳам эгмадилар, тазарруъ ҳам қилмадилар

    [77] Токи қачон уларга шиддатли азоб эшигини очганимизда, тўсатдан ноумид бўлгувчилардир

    [78] У зот сизга қулоқни, кўзлару қалбларни пайдо қилган зот. Нақадар оз шукр қилурсиз

    [79] У зот сизларни ер юзида яратиб, таратгандир. Ва Унгагина тўпланурсизлар

    [80] У зот тирилтирур ва ўлдирур. Кечаю кундузнинг алмашиниши ҳам Унга оид. Наҳотки ақл юритмасангиз

    [81] Йўқ! Улар аввалгилар айтган нарсага ўхшаш нарсани айтдилар

    [82] Улар: «Биз ўлиб, тупроқ ва суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а? Биз, албатта, қайта тирилтирилувчимизми-а

    [83] Батаҳқиқ, бизга ҳам, бундан олдин ота-боболаримизга ҳам бу ваъда қилинган эди. Бу аввалгиларнинг афсонасидан бошқа нарса эмас», дедилар

    [84] Сен: «Агар билсангиз, ер ва ундаги кимсалар кимникидир?» деб айт

    [85] Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки эслатма олмасангиз?!» дегин

    [86] Сен: «Етти осмоннинг Робби ким? Улуғ аршнинг Робби ким?» деб айт

    [87] Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки қўрқмасангиз?!» деб айт

    [88] Сен: «Агар билсангиз (айтинг-чи), ҳар бир нарсанинг мулки қўлида бўлган, Ўзи ҳимоя қиладиган ва Ундан ҳимоя қилинмайдиган зот ким?!» деб айт

    [89] Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Қандоқ ҳам сеҳрланмоқдасиз-а?!» деб айт

    [90] Йўқ! Биз уларга ҳақни келтирдик. Улар эса ёлғончилардир

    [91] Аллоҳ ҳеч бир фарзанд тутмаган, У билан бирга ҳеч бир илоҳ бўлмаган. Шундоқ бўлганида, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарсаси билан кетиб, баъзилари баъзиларидан устун келар эди. Аллоҳ улар қилаётган васфдан пок бўлди

    [92] У зот ғайбни ва ҳозирни билгувчидир. У зот улар ширк келтираётган нарсадан олийдир

    [93] Сен: «Эй Роббим, агар менга уларга ваъда қилинган нарсани кўрсатадиган бўлсанг

    [94] Эй Роббим, мени золим қавмлар ичида қилмагин», деб айт

    [95] Албатта, Биз уларга ваъда қилаётган нарсамизни сенга кўрсатишга қодирмиз

    [96] Сен эса, ёмонликни гўзал нарса ила дафъ қил. Биз нима васф қилаётганларини яхши билгувчимиз

    [97] Сен: «Эй Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман

    [98] Эй Роббим, Сендан уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман», деб айт

    [99] Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Эй Роббим, мени қайтаргин

    [100] Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир

    [101] Бас, қачонки сурга пуфланганда, у кунда ораларида на насаб қолур ва на бир-бирларини суриштирурлар

    [102] Кимнинг мезонлари оғир келса, бас, ана ўшалар ўзлари нажот топгувчилардир

    [103] Кимнинг мезони енгил келса, бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда абадий қолгувчи бўлибдилар

    [104] Юзларини олов куйдирур. Улар унда бадбашара ҳолда бўлурлар

    [105] Сизларга оятларим тиловат қилинган эмасмиди?! Бас, сиз уларни ёлғонга чиқарган эмасмидингиз

    [106] Улар: «Эй Роббимиз, бадбахтлигимиз ўзимиздан устун келиб, залолатга кетган қавм бўлган эканмиз

    [107] Эй Роббимиз, бизни бундан чиқаргин, агар яна (эски ҳолимизга) қайтсак, бас, албатта, золимлардан бўлурмиз», дерлар

    [108] У зот: «У(ер)да хор бўлиб қолаверинг ва Менга гапирманг

    [109] Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳи: «Эй Роббимиз, биз иймон келтирдик. Бизни мағфират қилгин. Бизга раҳим қилгин. Сенинг Ўзинг раҳим қилгувчиларнинг яхшисисан», деган эдилар

    [110] Бас, сиз уларни масхара қилдингиз. Ҳаттоки, у(иш) сизга Менинг зикримни унуттирди. Сиз улардан кулар эдингиз

    [111] Албатта, Мен бугун уларни сабр қилганлари учун мукофотладим. Албатта, улар ўзлари ютуққа эришгувчилардир

    [112] У зот: «Ер юзида неча адад йил қолдингиз?» деди

    [113] Улар: «Бир кун ёки куннинг баъзисича қолдик. Ҳисобловчилардан сўра», дедилар

    [114] У зот: «Агар билсангиз, жуда оз қолдингиз, холос», деди

    [115] Наҳотки, Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз

    [116] Бас, ҳақ подшоҳ Аллоҳ юксакдир. Ҳеч бир илоҳ йўқ. Магар У — карамли аршнинг Робби бор

    [117] Ким Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилса, бу хусусда ҳеч бир далили йўқдир. Бас, унинг ҳисоби фақат Роббининг ҳузуридадир. Албатта, кофирлар нажот топмаслар

    [118] Сен: «Эй Роббим, мағфират қил, раҳим қил. Ўзинг раҳим қилгувчиларнинг яхшисисан», деб айт

    Surah 24
    Nur

    [1] (Бу бир) сурадир. Биз уни нозил қилдик. Биз уни фарз қилдик. Биз унда очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. Шоядки, эсласангиз

    [2] Зинокор аёл ва зинокор эркак, икковларидан ҳар бирини юз даррадан уринг. Агар сиз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган бўлсангиз, сизларни уларга нисбатан Аллоҳнинг динида шафқат тутмасин. Ва уларнинг азобига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар

    [3] Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур. Зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрик эркак никоҳланур. Бу, мўминларга ҳаром қилинмишдир

    [4] Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир

    [5] Магар бундан кейин тавба қилиб, ўзини ислоҳ қилганлар (мустаснодир). Зеро, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимлидир

    [6] Ўз жуфтларига (бўҳтон) тоши отиб, фақат ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаганлар эса, бас, улардан ҳар бирининг гувоҳлиги Аллоҳнинг номи ила тўрт марта, албатта, у ростгўйлардан эканлиги ҳақида шоҳидлик беришдир

    [7] Бешинчисида эса, агар ёлғончилардан бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлишини (айтишликдир)

    [8] Ва у(аёл)дан азобни қайтарадиган нарса Аллоҳнинг номи ила тўрт марта, албатта, у(эр) ёлғончилардандир, деб шоҳидлик беришидир

    [9] Бешинчисида эса, агар у(эр) ростгўйлардан бўлса, ўзи(аёл)га Аллоҳнинг ғазаби бўлишини (айтишликдир)

    [10] Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида... Албатта, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва ўта ҳикматли зот бўлмаганида эди

    [11] Албатта, ифкни келтирганлар ўзингиздан бўлган бир усба (тўда)дир. Уни ўзингизга ёмонлик деб ҳисобламанг. Аксинча, у сиз учун яхшиликдир. Улардан ҳар бир киши учун ўзи қилган касбнинг гуноҳи бордир. Улардан (гуноҳнинг) каттасини кўтарган кимсага буюк азоб бордир

    [12] У(ифк)ни эшитган вақтингизда мўминлар ва мўминалар ўзлари ҳақида яхши гумонга бориб: «Бу очиқ-ойдин ифк-ку!» десалар бўлмасмиди

    [13] У(ифкчи)лар ўша(ифк)га тўртта гувоҳ келтирсалар бўлмасмиди?! Бас, гувоҳларни келтира олмаган чоғда ана ўшалар ўзлари Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончидирлар

    [14] Агар дунёю охиратда сизларга Аллоҳнинг фазли, марҳамати бўлмаганида, ўзингиз ичига шўнғиган нарса учун сизни, албатта, буюк азоб тутар эди

    [15] Ўшанда сиз у(ифк)ни тилларингиз ила илиб олар, оғзингиз ила ўзингиз билмаган нарсани гапирар эдингиз ва у (ифк)ни ўзингизга енгил санардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида буюкдир

    [16] Уни эшитган чоғингизда: «Бизга буни гапирмоғимиз тўғри келмас. Ўзинг поксан! Бу катта бўҳтондир!» десангиз бўлмасмиди

    [17] Агар мўмин бўлсангиз, ҳаргиз у(ифк)га ўхшаш нарсага қайтмаслигингизни Аллоҳ сизга ваъз-насиҳат қилур

    [18] Аллоҳ сизга оятларни баён қилур. Ва Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли Зотдир

    [19] Албатта, иймон келтирганлар ичида фоҳиша тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар

    [20] Агар сизларга Аллоҳнинг фазли, марҳамати бўлмаганида... Ва, албатта, Аллоҳ ўта шафқатли ва раҳимли бўлмаганида

    [21] Эй, иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, у фоҳиша ва мункарга буюрадир. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида, абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини поклар. Аллоҳ ўта эшитгувчи, ўта билгувчи Зотдир

    [22] Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, бас, афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини хуш кўрмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳимли Зотдир

    [23] Албатта, покиза, ғофила ва мўмина аёлларга (бўҳтон) тоши отганлар бу дунёю охиратда лаънатланурлар. Уларга катта азоб бордур

    [24] У кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берур

    [25] Ўша кунда Аллоҳ уларнинг ҳақ жазоларини тўлиқ берур ва улар Аллоҳнинг Ўзи очиқ ҳақ эканини билурлар

    [26] Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир

    [27] Эй, иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз

    [28] Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча, уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир

    [29] Маскан бўлмаган, сиз учун фойда бор уйларга (изнсиз) киришингизда гуноҳ йўқдир. Аллоҳ нимани ошкор қилаётганингизни ва нимани яширин қилаётганингизни биладир

    [30] Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир

    [31] Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса, майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар»

    [32] Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи Зотдир

    [33] Никоҳ(имкон)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар. Қўлларингизда мулк бўлганлардан (озодлик) васиқасини истайдиганлари бўлса, бас, уларда яхшилик борлигини билсангиз, улар ила васиқа ёзинг ва Аллоҳнинг сизга берган молидан уларга беринг. Ҳаёти дунёнинг ўткинчи матоҳини истаб, покликни ирода қилган (чўри) қизларингизни фоҳишаликка мажбур қилманг. Ким уларни мажбур қилган бўлса, бас, албатта, Аллоҳ улар мажбур қилганларидан кейин ўта мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [34] Батаҳқиқ, Биз сизларга очиқ-ойдин оятларни, сиздан олдин ўтганлардан мисолни ва тақводорлар учун ваъзни нозил қилдик

    [35] Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқиладир. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир

    [36] (У) бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбиҳ айтурлар

    [37] Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар

    [38] Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур

    [39] Куфр келтирганларнинг амаллари саҳродаги саробга ўхшар. Чанқоқ одам уни сув деб ҳисоблар. Қачонки, унинг олдига келса, ҳеч нарсани топмас. Ва у олдида Аллоҳни топур. Бас, У зот унинг ҳисобини тўлиқ қилур. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилгувчидир

    [40] Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса, булут (қоплагандир). Бир-бирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас

    [41] Аллоҳга осмонлар ва ердаги бор жонзот ва саф тортган ҳолидаги қушлар тасбиҳ айтишини ҳам кўрмайсанми?! Ҳар бири ўз дуоси ва тасбиҳини, батаҳқиқ, билмишдир. Аллоҳ нима амал қилишларини ўта билгувчидир

    [42] Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳникидир ва қайтиш ҳам фақат Аллоҳгадир

    [43] Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусийбат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур

    [44] Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта, бунда кўзи очиқлар учун ибрат бордир

    [45] Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди. Бас, улардан баъзилари қорни билан юрадир, баъзилари икки оёқ билан юрадир ва баъзилари тўрт (оёқ) билан. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [46] Батаҳқиқ, Биз очиқ-ойдин баён қилгувчи оятларни туширдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қиладир

    [47] Улар: «Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик», дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўмин эмаслар

    [48] Уларни қачонки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланса, баногоҳ, улардан бир гуруҳи юз ўгиргувчилардир

    [49] Агар ҳақ улар (тарафда) бўлса, у(Пайғамбар)га бўйин эгиб келурлар

    [50] Уларнинг қалбларида мараз борми?! Ёки шубҳа қилдиларми?! Ёхуд Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларга зулм қилишидан қўрқадиларми?! Йўқ! Уларнинг ўзлари золимлардир

    [51] Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланганларидаги гаплари: «Эшитдик ва итоат қилдик», демоқларидир. Ана ўшаларнинг ўзларигина нажот топгувчилардир

    [52] Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир

    [53] Улар агар амр қилсанг, албатта (жиҳодга) чиқишлари ҳақида Аллоҳ номи билан жон-жаҳдлари ила қасам ичарлар. Сен: «Қасам ичманглар! (Бу жиҳод) маълум тоатдир! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганларингиздан хабардордир», деб айт

    [54] Сен: «Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз. Пайғамбарнинг зиммасида очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ», деб айт

    [55] Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир

    [56] Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки, раҳим қилинсангиз

    [57] Сен куфр келтирганларни ер юзида қочиб қутула олгувчилардир, деб ҳисоблама! Уларнинг жойи дўзахдир. У нақадар ёмон борар жойдир

    [58] Эй, иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизнинг атрофингизда, бир-бирингизга айланиб турувчидирсиз. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли Зотдир

    [59] Қачон сизнинг ёш болаларингиз балоғатга етсалар, улардан олдингилар изн сўраганидек, изн сўрасинлар. Аллоҳ Ўз оятларини сизга ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли Зотдир

    [60] Аёллардан (кексайиб) ўтириб қолганлари, никоҳни умид қилмайдиганларига зийнатларини кўз-кўз қилмаган ҳолда кийимларини қўйишларида гуноҳ йўқдир. Иффат талабида бўлсалар, ўзлари учун яхшидир. Аллоҳ ўта эшитгувчи, ўта билгувчи Зотдир

    [61] Кўзи ожизга гуноҳ — танглик йўқдир. Ва, чўлоққа гуноҳ — танглик йўқдир. Ва, беморга гуноҳ — танглик йўқдир. Ва, Сизнинг ўзингизга ҳам ўз уйингиздан, ё оталарингизнинг уйларидан, ё оналарингизнинг уйларидан, ё ака-укаларингизнинг уйларидан, ё опа-сингилларингизнинг уйларидан, ё амакиларингизнинг уйларидан, ё аммаларингизнинг уйларидан, ё тоғаларингизнинг уйларидан, ё холаларингизнинг уйларидан, ё сиз калитига молик бўлган ёки дўстингиз (уйидан) емоқлигингизда (танглик) йўқдир. Сизларга жамланган ёки тарқоқ ҳолда емоқликда ҳам гуноҳ — танглик йўқдир. Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Шоядки, ақл юритсангиз

    [62] Албатта, мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган кишилардир. Улар у(Пайғамбар) билан бирга жамловчи (муҳим) ишда бўлсалар, ундан изн сўрамасдан туриб кетиб қолмаслар. Албатта, сендан изн сўрайдиганлар, ана ўшалар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирадиганлардир. Улар баъзи ишлари учун сендан изн сўрасалар, улардан кимга хоҳласанг, изн бер ва улар учун Аллоҳга истиғфор айт. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳимли Зотдир

    [63] Пайғамбарнинг орангиздаги даъватини бир-бирингизнинг даъватингизга ўхшатманг. Батаҳқиқ, сизлардан паналаб, аста-аста суғурилиб чиқиб кетадиганларни Аллоҳ яхши билур. Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар

    [64] Огоҳ бўлинглар! Албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. У зот сизнинг қай ҳолатда эканингизни яхши билур. Унинг Ўзига қайтариладиган кунда эса, қилган амаллари ҳақида уларга хабар берур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи Зотдир

    Surah 25
    Furqon

    [1] Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир

    [2] У, осмонлару ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир

    [3] У Зотдан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «худо»лар тутдилар

    [4] Куфр келтирганлар: «Бу (Қуръон) уйдирмадан бошқа нарса эмас. Уни ўзи уйдириб олди ва бунда унга бошқа қавмлар кўмак бердилар», дедилар. Бас, шубҳасиз, зулм ва ёлғон гувоҳлик келтирдилар

    [5] Улар: «Бу аввалгиларнинг афсонасидир. Уларни ёздириб олган. Ҳолбуки, улар унга эртаю кеч имло қилинур», дедилар

    [6] Сен: «Уни осмонлару ердаги сирни биладиган Зот нозил қилди. Албатта, У мағфиратли ва раҳимли Зотдир», дегин

    [7] Улар: «Бу не Пайғамбарки, таом еб, бозорда юрадир?! Унга бир фаришта туширилса эди, у билан огоҳлантиргувчи бўлар эди

    [8] Ёки унга хазина ташланса ёхуд унинг боғи бўлса-ю, ундан еса», дедилар. Золимлар: «Сизлар фақат сеҳрланган кишига эргашяпсизлар, холос», дедилар

    [9] Сенга қандай мисоллар келтирганига назар сол! Бас, улар йўлдан оздилар. Энди йўл топишга қодир эмаслар

    [10] Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини — остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғ бўлди

    [11] Йўқ! Улар соатни (қиёматни) ҳам ёлғонга чиқардилар. Ва Биз соатни (қиёматни) ёлғонга чиқарганларга дўзахни тайёрлаб қўйдик

    [12] Вақтики у уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг ғазабнок қайнашини ва бўкиришини эшитурлар

    [13] Унинг тор жойига кишанланган ҳолларида ташланганларида эса, ўша жойда (ўзларига) ҳалокат тиларлар

    [14] «Бугунги кунда бир ҳалокатни эмас, кўп ҳалокатни тиланглар!»

    [15] «Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими?» У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир

    [16] Уларга у ерда хоҳлаган нарсалари бор, абадий ҳолда қолурлар. Бу, Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир

    [17] У(мушрик)ларни ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларини тўплаган кунда, У зот: «Анави бандаларимни сизлар адаштирдингизми ёки улар ўзлари йўлдан оздиларми?!» дейдир

    [18] Улар: «Ўзинг поксан! Сендан ўзгани дўст тутмоқ биз учун ярашмас. Лекин Сен уларни ва ота-боболарини (шунчалик) ҳузурлантирдингки, ҳатто улар зикрингни унутдилар ва ҳалокат қавми бўлиб қолдилар», дерлар

    [19] Батаҳқиқ, улар сизларни айтаётган нарсангизда ёлғончига чиқардилар. Энди (азобни) буришга ҳам, ёрдам олишга ҳам қодир бўлмассиз. Сиздан ким зулм қилган бўлса, унга азобни торттирамиз

    [20] Биз сендан олдин юборган Пайғамбарларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин?! Роббинг кўргувчи бўлган Зотдир

    [21] Бизга учрашдан умидсиз бўлганлар, бизга фаришталар туширилса, ёки, Роббимизни кўрсак эди, дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларидан кетдилар ва катта туғён-ла туғён қилдилар

    [22] Улар фаришталарни кўрадиган кунда, ҳа, ўша кунда жиноятчиларга хушхабар бўлмас. Ва (фаришталар): «Ҳаром, ҳаром», дерлар

    [23] Ва қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборамиз

    [24] Ўша кунда жаннат эгаларининг қароргоҳлари ва оромгоҳлари ғоят яхшидир

    [25] У кунда булутли осмон ёрилиб, фаришталар бўлак-бўлак туширилурлар

    [26] У кунда ҳукмронлик Роҳманга ҳақ бўлур. У кун кофирлар учун кўп қийин кун бўлур

    [27] У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер

    [28] «Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди», дер

    [29] «Батаҳқиқ, менга Зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир»

    [30] Ва Пайғамбар: «Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк этдилар», деди

    [31] Ана шундай. Ҳар Пайғамбар учун жиноятчилардан душман қилганмиз. Ҳидоят ва ёрдамчиликда Роббинг Ўзи кифоя қилур

    [32] Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди», дедилар. Биз сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик ва уни дона-дона қилиб ўқидик

    [33] Улар сенга бирор масал келтирсалар, Биз, албатта, сенга ҳақни ва гўзал шарҳини келтирурмиз

    [34] Жаҳаннам томон юз тубан ҳолларида судраладиганлар, ана ўшалар, маконлари энг ёмон, йўллари энг адашган кимсалардир

    [35] Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик ва унга акаси Ҳорунни вазир қилдик

    [36] Бас: «Иккингиз Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмга боринг», дедик. Сўнг уларни ер билан яксон қилдик

    [37] Ва Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганларида ғарқ этдик ва уларни одамларга ибрат қилдик. Ҳамда Биз золимларга аламли азоблар тайёрлаб қўйдик

    [38] Од, Самуд ва қудуқ эгаларини ҳамда бу орадаги асрларни эсла

    [39] Улардан ҳар бирига мисоллар келтирдик. Ва уларни қириб битирдик

    [40] Батаҳқиқ, улар ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳарга келган эдилар. Уни кўрмаган эдиларми?! Йўқ! Улар қайта тирилишдан умидсиз эдилар

    [41] Улар сени кўрган вақтларида масхарага олурлар: «Аллоҳ Пайғамбар қилиб юборган шуми

    [42] Агар сабр қилмаганимизда, албатта, у бизни, сал бўлмаса, худоларимиздан оздирарди-я!» деб. Яқинда — азобни кўрган чоғларида — ким йўлдан озганроқ эканини билурлар

    [43] Ҳавойи нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми

    [44] Ёки сен уларнинг кўплари тинглай олурлар ё англай олурлар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар

    [45] Роббингнинг сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингми? Агар хоҳласа, уни жилмас қиларди. Сўнгра қуёшни Биз унга далил қилдик

    [46] Сўнгра Биз уни Ўзимизга аста-секин тортиб олдик

    [47] У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳат қилган ва кундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир

    [48] У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув туширдик

    [49] У ила ўлик юртни тирилтиришимиз ва ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғоришимиз учун

    [50] Батаҳқиқ, Биз у(Қуръон)ни эслатма олишлари учун ораларида турлича тасарруф қилиб кўрдик. Одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар

    [51] Агар хоҳласак, ҳар шаҳарга битта огоҳлантиргувчи юборар эдик

    [52] Кофирларга итоат этма! Уларга қарши у(Қуръон) билан катта жидду жаҳд қил

    [53] У, икки денгизни — буниси чучук-ширин, униси шўр-аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва ораларига кўринмас тўсиқ ҳамда очилмас сарҳад қилган Зотдир

    [54] У, сувдан башар яратган ва уни насл-насаб, қуда-анда қилиб қўйган Зотдир. Роббинг қодир бўлган Зотдир

    [55] Улар Аллоҳдан ўзга, уларга наф ҳам, зарар ҳам етказмайдиган, нарсаларга ибодат қиладилар. Ва кофир, Роббига қарши ёрдамчи бўлгандир

    [56] Биз сени фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи этиб юборганмиз, холос

    [57] Сен: «Мен сизлардан бунинг учун ажр сўрамайман, фақат, ким хоҳласа, Робби томон йўл олишини (сўрайман)», деб айт

    [58] Ва барҳаёт, ўлмайдиган Зотга таваккал қил ҳамда Уни ҳамду сано ила поклаб ёд эт. Бандаларининг гуноҳларидан ўта хабардор бўлишда Унинг Ўзи кифоядир

    [59] У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалган Зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўта Хабардордан сўра

    [60] Қачонки уларга: «Роҳманга сажда қилинглар!» дейилса, улар: «Роҳман нима? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?» дерлар. Бу уларнинг узоқлашишини зиёда қилур

    [61] Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли(буюк) бўлди

    [62] У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир

    [63] Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир

    [64] Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар

    [65] Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир

    [66] Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир», дейдиганлардир

    [67] Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар

    [68] Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур

    [69] Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб)да хор бўлиб абадий қолур

    [70] Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли бўлган Зотдир

    [71] Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтар

    [72] Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар

    [73] Уларга Роббиларининг оятлари эслатилганда, у(оят)ларга гунг ва кўрлардек ташланмаслар

    [74] Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил», дейдиганлардир

    [75] Ана ўшалар сабр қилганлари учун «ғурфа» ила мукофотланурлар ва унда табрик ва салом билан қаршиланурлар

    [76] Улар ўшанда абадий қолурлар. У қандай ҳам гўзал қароргоҳ ва манзилдир

    [77] Сен: «Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас. Бас, батаҳқиқ, сиз ёлғонга чиқардингиз. Энди сизларга (азоб) лозим бўлур», деб айт

    Surah 26
    Shuaro

    [1] То. Сийн. Мийм

    [2] Булар очиқ китобнинг оятларидир

    [3] Эҳтимол, (улар) мўмин бўлмаганлари учун сен ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан

    [4] Агар хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қиламиз. Бас, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қоладир

    [5] Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, ундан юз ўгиргувчи бўлганлар

    [6] Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир

    [7] Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда карамли жуфтлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз

    [8] Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмаслар

    [9] Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир

    [10] Роббинг Мусога: «У золим қавмга боргин

    [11] Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!» деб нидо қилганини эсла

    [12] У: «Эй Роббим, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқарман

    [13] Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунни элчи қил

    [14] Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман», деди

    [15] У зот: «Йўқ! Бас, иккингиз Бизнинг оят-мўъжизаларимиз ила боринглар. Албатта, Биз иккингиз билан эшитгувчимиз

    [16] Бас, Фиръавнга боринглар ва унга: «Биз Роббул оламийннинг Пайғамбарларимиз

    [17] Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор», деб айтинглар, деди

    [18] У (Фиръавн): «Биз сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми

    [19] Ва нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилиб қўймадингми?!» деди

    [20] У (Мусо): «Ўша ишни қилган бўлсам, билмасдан қилганман

    [21] Бас, сизлардан хавфсираб қочиб кетдим. Кейин Аллоҳ менга ҳикмат берди ва мени Пайғамбарлардан қилди

    [22] Ўша менга қилаётган миннатинг Бани Исроилни қул қилиб олганингдандир», деди

    [23] Фиръавн: «Роббул оламийн нима?» деди

    [24] У (Мусо): «Агар англамоқчи бўлсангиз, У, осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди

    [25] У (Фиръавн) атрофидаги кишиларга: «Эшитмаяпсизларми?!» деди

    [26] У: «Сизнинг Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг Роббидир», деди

    [27] У: «Албатта, сизга юборилган Пайғамбарингиз жиннидир», деди

    [28] У: «У зот, агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди

    [29] У: «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», деди

    [30] У: «Агар мен сенга очиқ-ойдин нарса келтирсам ҳам-а?» деди

    [31] У: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни!» деди

    [32] Бас, у (Мусо) асосини ташлади. Баногоҳ у аниқ аждарга айланди

    [33] Ва қўлини чиқарди. Баногоҳ у назар қилгувчиларга оппоқ кўринди

    [34] У (Фиръавн) атрофидаги аъёнларига: «Албатта, бу ўта билимдон сеҳргардир

    [35] У ўз сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?» деди

    [36] Улар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор

    [37] Сенга барча ўта билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар», дедилар

    [38] Бас, сеҳргарлар маълум куни келишилган вақтда жамландилар

    [39] Ва одамларга: «Сизлар тўпланиб бўлдингизми

    [40] Ажаб эрмас, устун келсалар, сеҳргарларга эргашсак», дейилди

    [41] Сеҳргарлар келган чоғларида Фиръавнга: «Агар биз ғолиб келгувчи бўлсак, бизга, албатта, ҳақ бериладими?» дедилар

    [42] У: «Ҳа! У ҳолда сиз, албатта, энг яқинларимдан бўласиз», деди

    [43] Мусо уларга: «Сиз ташлайдиган нарсангизни ташланг», деди

    [44] Бас, улар арқонлари ва асоларини ташладилар ва «Фиръавннинг иззати билан қасамки, албатта, биз ғолиблармиз», дедилар

    [45] Сўнгра Мусо асосини ташлаган эди, бирдан у уларнинг уйдирмаларини юта бошлади

    [46] Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар

    [47] Улар: «Роббул оламийнга иймон келтирдик

    [48] Мусо ва Ҳоруннинг Роббига», дедилар

    [49] У: «Мен сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингиз! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Энди тезда биласиз, мен, албатта, қўл-оёғингизни қарама-қарши томонидан кесажакман ва барчангизни осажакман», деди

    [50] Улар: «Зарари йўқ. Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз

    [51] Мўминларнинг аввалгиси бўлганимиз учун Роббимиз хатоларимизни кечиришидан умид қиламиз», дедилар

    [52] Ва Мусога: «Бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта, таъқиб этилурсиз», деб ваҳий юбордик

    [53] Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди

    [54] «Шубҳасиз, анавилар озгина тоифадирлар

    [55] Албатта, улар бизни ғазаблантиргувчилардир

    [56] Албатта, биз ҳаммамиз ҳушёрмиз», деб

    [57] Бас, Биз уларни чиқардик, боғ-роғлар ва булоқлардан

    [58] Хазиналар ва муҳтарам маскандан

    [59] Ана шундай. Ўша(нарса)ларни Бани Исроилга мерос қилиб бердик

    [60] Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида қувиб етдилар

    [61] Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғида, Мусонинг одамлари: «Энди қўлга тушдик», дедилар

    [62] У (Мусо): «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди

    [63] Бас, Биз Мусога: «Асоинг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди

    [64] Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик

    [65] Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик

    [66] Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик

    [67] Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар

    [68] Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир

    [69] Ва уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб бер

    [70] Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» деган эди

    [71] Улар: «Санамларга ибодат қилмоқдамиз. Ва уларга ихлос ила ибодат қилишда бардавом бўлурмиз», дедилар

    [72] У: «Илтижо қилганингизда улар сизни эшитадиларми

    [73] Ёхуд наф ёки зарар етказа оладиларми?» деди

    [74] Улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизнинг шундай қилаётганларини кўрдик», дедилар

    [75] У: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми

    [76] Сиз ва қадимги оталарингиз

    [77] Албатта, Роббул оламийндан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир», деди

    [78] У мени яратган Зотдир. Бас, мени ҳидоят қиладиган ҳам Унинг Ўзи

    [79] Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи

    [80] Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи

    [81] Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи

    [82] Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзи

    [83] Эй Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин

    [84] Ва менга кейин келгувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгин

    [85] Ва мени наъийм жаннати ворисларидан қилгин

    [86] Ва отамни мағфират қил. Албатта, у адашганлардан бўлди

    [87] Ва қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмагин

    [88] У кунда на мол манфаат берар ва на болалар

    [89] Магар, ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келса, (манфаат топар)

    [90] Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди

    [91] Жаҳийм иғвога учганларга зоҳир қилинди

    [92] Ва уларга: «Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани

    [93] Аллоҳдан ўзга. Улар сизга ёрдам бера олурларми ёки ўзларини қутқара олурларми?!» дейилди

    [94] Бас, улар, иғвога учганлар унга юзтубан ташландилар

    [95] Ва иблиснинг аскарлари ҳаммалари биргаликда

    [96] Улар унинг ичида бир-бирлари ила хусумат қилар эканлар, дедилар

    [97] «Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз

    [98] Чунки, сизларни Роббул оламийнга тенглаштирардик

    [99] Бизни фақат жиноятчилар йўлдан оздирдилар

    [100] Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ

    [101] Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ

    [102] Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак.»

    [103] Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар

    [104] Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир

    [105] Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди

    [106] Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди: «Қўрқмайсизми

    [107] Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман

    [108] Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар

    [109] Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамайман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийннинг зиммасидадир

    [110] Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар»

    [111] Улар: «Сенга пасткашлар эргашиб турган ҳолда, биз сенга иймон келтирармидик?!» дедилар

    [112] У деди: «Менинг улар нима қилаётганлари ҳақида илмим йўқ

    [113] Агар сезсангиз, уларнинг ҳисоби фақат Аллоҳнинг зиммасидадир

    [114] Ва мен мўминларни ҳайдаб юборгувчи эмасман

    [115] Мен фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос»

    [116] Улар: «Эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўласан», дедилар

    [117] У: «Эй Роббим, шубҳасиз, қавмим мени ёлғончи қилдилар

    [118] Бас, Ўзинг мен билан уларнинг орамизни яхшилаб очгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин», деди

    [119] Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлганларга тўлган кемада нажот бердик

    [120] Сўнгра, қолганларни ғарқ қилдик

    [121] Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар

    [122] Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир

    [123] Од қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди

    [124] Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд деди: «Қўрқмайсизларми

    [125] Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман

    [126] Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар

    [127] Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир

    [128] Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми

    [129] Ва худди мангу туражакдек «маснаълар» тутасиз

    [130] Тутганингизда ўта жабрчи бўлиб тутдингиз

    [131] Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг

    [132] Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган Зотдан қўрқинг

    [133] У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди

    [134] Боғ-роғлар ва булоқлар ила

    [135] Мен, албатта, сизга улуғ куннинг азоби келишидан қўрқаман»

    [136] Улар: «Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчилардан бўлмасанг ҳам — бари бир

    [137] Бу эскиларнинг одати, холос

    [138] Биз азоблангувчи эмасмиз», дедилар

    [139] Улар у(Ҳуд)ни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар

    [140] Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир

    [141] Самуд (қавми) Пайғамбарларни ёлғончи қилди

    [142] Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ деди: «Қўрқмайсизларми

    [143] Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман

    [144] Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар

    [145] Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамайман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир

    [146] Сиз бу жойдаги нарсаларда омон ҳолда тарк қилинасизми

    [147] Боғ-роғларда, булоқларда

    [148] Экинзорлару майин хурмозор ичларида-я

    [149] Ва тоғлардан манманлик-ла уйлар йўнаверасизми

    [150] Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар

    [151] Ва ер юзида исрофчиларнинг ишига итоат қилманглар

    [152] Ер юзида бузғунчилик қиладиган, ислоҳ этмайдиганларнинг»

    [153] Улар: «Сен, албатта, сеҳрланганлардандирсан

    [154] Сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Агар ростгўйлардан бўлсанг, мўъжиза келтир», дедилар

    [155] У: «Мана бу туя. Унга (бир кун) сув ичиш ва сизга маълум бир кун сув ичиш

    [156] Ва унга ёмонлик етказманглар, унда, сизни улуғ куннинг азоби тутадир», деди

    [157] Бас, у(туя)ни сўйдилару надомат чекувчига айландилар

    [158] Бас, уларни азоб тутди. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар

    [159] Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир

    [160] Лут қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди

    [161] Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми

    [162] Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман

    [163] Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар

    [164] Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир

    [165] Оламлар ичидан эркакларга борасизми

    [166] Ва Роббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қиласизми?! Йўқ!!! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз

    [167] Улар: «Эй Лут, агар тўхтамасанг, албатта, ҳайдаб чиқарилганлардан бўласан!» дедилар

    [168] У: «Албатта, мен бу ишингизни ўта ёмон кўргувчиларданман

    [169] Эй Роббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергин!» деди

    [170] Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик

    [171] Магар (азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (нажот бермадик)

    [172] Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик

    [173] Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди

    [174] Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар

    [175] Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир

    [176] Қалин дарахтзор эгалари Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар

    [177] Ўшанда уларга Шуъайб деди: «Қўрқмайсизларми

    [178] Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман

    [179] Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар

    [180] Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир

    [181] Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар

    [182] Ва тўғри тарози ила тортинг

    [183] Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманг

    [184] Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинг»

    [185] Улар: «Албатта, сен сеҳрланганлардансан

    [186] Ва сен бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассан. Биз сени, албатта, ёлғончилардан, деб биламиз

    [187] Агар ростгўйлардан бўлсанг, устимиздан осмоннинг бир бўлагини ташлавор», дедилар

    [188] У : «Роббим қилаётган ишингизни ўта яхши билгувчидир», деди

    [189] Бас, улар у(Шуъайб)ни ёлғончи қилдилар. Бас, уларни «соябон» куни азоби тутди. Албатта, у улуғ куннинг азоби эди

    [190] Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар

    [191] Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир

    [192] Албатта, у(Қуръон) Роббул оламийннинг туширганидир

    [193] Уни Руҳул Амийн олиб тушди

    [194] Сенинг қалбингга, огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун

    [195] Очиқ-ойдин араб тилида

    [196] Албатта, у(Қуръон) аввалгиларнинг китобларида ҳам бордир

    [197] Уни Бани Исроил уламоларининг билишлари улар учун далил эмасми

    [198] Агар Биз уни баъзи ажамийларга нозил қилсак

    [199] Бас, у уларга уни ўқиб берса ҳам, унга мўмин бўлмас эдилар

    [200] Биз у(Қуръон)ни жиноятчилар қалбларига ана шундай йўлладик

    [201] Улар унга то аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмаслар

    [202] Бас, уларга у(азоб) тўсатдан келур. Улар сезмай қолурлар

    [203] Шунда улар: «Бизга муҳлат берилармикан?!» дейдилар

    [204] Бизнинг азобимизнинг тезроқ келишини истайдиларми-я

    [205] Айтгинг-чи, агар Биз уларни йилларча ҳузурлантирсак-да

    [206] Сўнгра уларга ваъда қилинган нарса келса

    [207] Ўша ҳузурланиб юрган нарсалари нимага асқотур

    [208] Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта, унинг огоҳлантиргувчилари бўлган

    [209] Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилгувчи бўлмагандик

    [210] У(Қуръон)ни шайтонлар олиб тушганлари йўқ

    [211] Бунга уларнинг имконлари йўқ ва унга қодир ҳам эмаслар

    [212] Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар

    [213] Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўласан

    [214] Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир

    [215] Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат

    [216] Бас, агар улар сенга исён қилсалар: «Мен сиз қилаётган амаллардан безорман», дегин

    [217] Ва азийз ва меҳрибон Зотга таваккал қил

    [218] Сени қоим бўлганингда кўрадиган

    [219] Ва сажда қилгувчилар ичида ҳаракатланишингни (кўрадиган) Зотга

    [220] Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир

    [221] Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми

    [222] Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар

    [223] Улар (шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир

    [224] Ва шоирларга гумроҳлар эргашур

    [225] Уларнинг ҳар водийда дайдишини

    [226] Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми

    [227] Магар, иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар). Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар

    Surah 27
    Naml

    [1] То. Сийн. Ушбулар Қуръон — очиқ китоб оятларидир

    [2] Мўминлар учун ҳидоят ва хушхабардир

    [3] Улар намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга қаттиқ ишонадиганлардир

    [4] Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга Биз амалларини зийнатлаб кўрсатдик. Бас, улар адашиб-улоқиб юраверадилар

    [5] Ана ўшаларга ёмон азоб бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўргувчилардир

    [6] Албатта, сенга бу Қуръон ўта ҳикматли ва ўта илмли Зот томонидан берилур

    [7] Мусо ўз аҳлига: «Аниқки, мен бир олов кўрдим. Тезда мен сизларга ундан бирор хабар ёки исинишингиз учун бир тутам чўғ келтирурман», деганини эсла

    [8] У(олов)га келганида, олов олдидаги ва атрофидаги шахсларга барака берилди ва «Оламларнинг Робби — Аллоҳ покдир», деб нидо қилинди

    [9] «Эй Мусо! Албатта, бу — Менман! Азийзу ҳакийм Аллоҳман

    [10] Ва асоингни ташла!» Бас, қачонки, Мусо у(асо)нинг илондек қимирлаётганини кўрганида, ортига қарамай қочди. «Эй Мусо! Қўрқма! Зеро, Менинг ҳузуримда Пайғамбарлар қўрқмаслар!»

    [11] Лекин ким зулм қилса-ю, сўнгра ёмонлик кетидан унга яхшиликни бадал қилса, бас, Мен, албатта, мағфиратли ва меҳрибондирман

    [12] Қўлингни ёқангнинг ичига суқ, ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур. Фиръавн ва унинг қавмига қаратилган тўққиз мўъжиза орасида (бу бордир). Албатта, улар бузғунчи қавм бўлдилар

    [13] Бас, қачонки уларга оят-мўъжизаларимиз кўз очгувчи бўлиб келганида, «Бу очиқ-ойдин сеҳрдир», дедилар

    [14] Ва ўзлари аниқ билиб туриб, зулм ва кибр туфайли у(мўъжиза)ларни инкор этдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлишига назар сол

    [15] Батаҳқиқ, Биз Довуд ва Сулаймонга илм бердик. Икковлари: «Бизни кўпгина мўмин бандаларидан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дедилар

    [16] Ва Сулаймон Довудга ворис бўлди. У: «Эй одамлар, бизга қуш тили ўргатилди ва ҳар бир нарсадан берилди. Бу, албатта, очиқ-ойдин фазлдир», деди

    [17] Сулаймонга жин, инс ва қушлардан бўлган аскарлари тўпланиб, тизилган ҳолда турдилар

    [18] Токи улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: «Эй, чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан эзиб юбормасинлар», деди

    [19] Бас, у унинг сўзидан табассум қилди ва: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин», деди

    [20] Ва қушларни текширди-да: «Нега Ҳудҳудни кўрмаётирман ёки ғойиблардан бўлдими?» деди

    [21] «Албатта, уни шиддатли азоб-ла азобларман ёки сўйиб юборурман ёхуд менга, албатта, очиқ-ойдин ҳужжат келтиражак.»

    [22] Кўп ўтмасдан у келиб: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим

    [23] Дарҳақиқат, мен бир аёлни кўрдим. У уларнинг маликаси экан. Унга ҳар нарса берилган экан. Ҳамда унинг улуғ тахти бор экан

    [24] Мен у(аёл)нинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ва шайтон уларга амалларини зийнатлаб, йўлдан тўсаётганини кўрдим. Бас, улар ҳидоят топмаслар

    [25] Осмонлару ердаги сирларни ошкор қиладиган, махфий ва ошкор қилган нарсаларингизни биладиган Аллоҳга сажда қилмайдиларми

    [26] Аллоҳ — Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ Зотдир. У улуғ аршнинг Роббидир», деди

    [27] У: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми

    [28] Бу мактубимни олиб бориб, уларга ташла, сўнгра четга чиқиб назар сол-чи, нима қайтарурлар», деди

    [29] У (Малика): «Эй, аъёнлар! Менга кароматли бир мактуб ташланди

    [30] Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

    [31] Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг», дейилмишдир», деди

    [32] У (Малика): «Эй, аъёнлар! Менга бу ишимда фатво (маслаҳат) беринглар. Сизлар шоҳид бўлмагунингизча, мен бир ишга қатъий қарор қилмасман», деди

    [33] Улар: «Биз куч-қувват эгаларимиз ва шиддатли азму шижоат эгаларимиз. Иш ўзингга ҳавола. Нима амр қилишингни ўйлаб кўр», дедилар

    [34] У: «Албатта, подшоҳлар бирор шаҳар-қишлоққа кирсалар, уни вайрон қилурлар ва унинг азиз аҳлларини хор қилурлар. Ана шундай қилурлар

    [35] Мен уларга бир ҳадя юборурман, кўрай-чи, элчилар нима билан қайтар эканлар», деди

    [36] Қачонки, (элчиси) Сулаймонга келганида, у: «Сизлар менга мол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз

    [37] (Эй элчи!) Сен уларга қайтиб бор. Бас, албатта, биз улар бас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор ҳолларида чиқарурмиз», деди

    [38] У (Сулаймон): «Эй аъёнлар! Улар менга таслим бўлиб келишларидан олдин қайсингиз ҳузуримга у(малика)нинг тахтини келтира олади?» деди

    [39] Жинлардан бўлган Ифрит: «Мен уни сенга мақомингдан тургунингча келтирурман. Албатта, бунга қувватим ва ишончим бор», деди

    [40] Китобдан илми бор шахс: «Мен уни сенга кўзингни очиб юмгунингча келтирурман», деди. Қачонки (Сулаймон) у(тахт)нинг ўз ҳузурида қарор топганини кўргач: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфрони неъмат қилса, бас, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир», деди

    [41] У (Сулаймон): «Унинг тахтини танимайдиган қилиб қўйинг. Кўрайлик-чи, у(малика) уни танирми ёки танимайдиганлардан бўлурми?» деди

    [42] Қачонки у келганида: «Сенинг тахтинг шундайми?» дейилди. У: «Худди ўшанинг ўзи», деди. «Бизга бундан илгари илм берилган эди ва мусулмон бўлган эдик»

    [43] Ва у(малика)ни Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарса тўсди. Албатта, у кофир қавмлардан бўлган эди

    [44] У(малика)га: «Саройга кир», дейилди. Қачонки уни кўрганида, сув деб ўйлаб, пойчаларини очди. У(Сулаймон): «Албатта, бу биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройдир», деди. У(малика): «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби — Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деди

    [45] Батаҳқиқ, Самуд қавмига, Аллоҳга ибодат қилинг, деб биродарлари Солиҳни юбордик. Бас, баногоҳ, улар икки гуруҳ бўлиб тортиша бошладилар

    [46] У (Солиҳ): «Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқасиз?! Аллоҳдан мағфират сўрасангиз-чи?! Шояд раҳим қилинсангиз», деди

    [47] Улар: «Сендан ва сен билан бўлганлардан шумландик», дедилар. У: «Шумланишингиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Балки сизлар синалаётган қавмсиз», деди

    [48] У шаҳарда тўққиз нафарли гуруҳ бор бўлиб, ер юзида бузғунчилик қилишар, ислоҳ қилмас эдилар

    [49] Улар: «Аллоҳнинг номига қасам ичинглар! Албатта, у (Солиҳ)ни ва унинг аҳлини тунда ўлдирамиз, сўнгра валийига, биз унинг аҳлининг ҳалокатига гувоҳ эмасмиз, албатта, биз ростгўйлармиз, деймиз», дедилар

    [50] Улар макр қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолда бир «макр» қилдик

    [51] Назар сол! Уларнинг макри оқибати нима бўлди?! Биз, албатта, уларни ва қавмларини, ҳаммаларини ер билан яксон қилдик

    [52] Ана, зулмлари сабабли уйлари ҳувиллаб ётибди! Албатта, бунда биладиган қавмлар учун ибрат бордир

    [53] Ва иймон келтириб, тақво қилиб юрганларга нажот бердик

    [54] Ва Лутни ҳам (Пайғамбар қилиб юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: «Сиз кўриб-билиб туриб, фоҳиша иш қиласизми

    [55] Сиз, албатта, аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиласизми?! Йўқ! Сиз жоҳиллик қилаётган қавмдирсиз!» деди

    [56] Унинг қавмининг жавоби: «Лут аҳлини юртингиздан қувиб чиқаринг, чунки улар покиза бўлишни хоҳлаган кишилардир», дейишдан бошқа нарса бўлмади

    [57] Бас, Биз унга ва хотинидан бошқа аҳлига нажот бердик. У(хотин)нинг азобда қолгувчилар ичида бўлишини тақдир қилдик

    [58] Ва уларнинг устларига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг азоби қандай ҳам ёмон бўлди

    [59] Сен: «Аллоҳга ҳамд бўлсин ва У танлаб олган бандаларига салом бўлсин. Аллоҳ яхшими ёки улар ширк келтираётган нарсаларми?» дегин

    [60] Ёки осмонлару ерни яратган, сизларга осмондан сув туширган Зотми? Бас, Биз у(сув) билан гўзал боғлар ўстирдик. Сиз ўзингиз унинг дарахтини ўстира олмас эдингиз. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, улар ўзлари тенглаштирадиган қавмдирлар

    [61] Ёки ерни қароргоҳ этган, унинг узра анҳорлар қилган, унга тоғлар қилган ва икки денгиз ўртасида тўсиқ қилган Зотми?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмаслар

    [62] Ёки музтар(ночор) одам дуо қилганда ижобат этиб, унинг мушкулини осон қилган ҳамда сизни ер юзида халифа қилган Зот яхшими?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми? Қанчалик оз эслайсизлар-а

    [63] Ёки сизларни қуруқлик ва денгиз зулматларида тўғри йўлга соладиган ҳамда Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотми?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан олийдир

    [64] Ёки аввал бошдан яратадиган, сўнгра яна қайтадан яратадиган ва сизларни осмонлару ердан ризқлантирадиган Зот яхшими? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг», дегин

    [65] Сен: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар

    [66] Балки илмлари охиратни идрок қилгандир? Йўқ, улар ундан шак-шубҳададирлар. Йўқ, улар ундан кўрдирлар

    [67] Куфр келтирганлар: «Биз ва ота-боболаримиз тупроқ бўлганимиздан кейин, яна чиқариламизми

    [68] Батаҳқиқ, бу бизга-да, ота-боболаримизга-да олдин ҳам ваъда қилинган эди. Бу, аввалгиларнинг афсонасидан бошқа ҳеч нарса эмас», дедилар

    [69] Сен: «Ер юзида сайр қилинглар ва жиноятчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар», деб айт

    [70] Сен улар ҳақида ғам чекма ва қилаётган макрларидан ҳам сиқилма

    [71] Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлади?» дерлар

    [72] Сен: «Сиз келишига ошиқаётган нарсанинг баъзиси ортингизга мингашиб олган бўлса, ажаб эмас», деб айт

    [73] Албатта, Роббинг одамларга нисбатан фазлу марҳамат соҳибидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмаслар

    [74] Ва, албатта, Роббинг уларнинг диллари беркитган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам билур

    [75] Осмону ерда ҳеч бир ғайб нарса йўқ, илло у очиқ-ойдин китобда бордир

    [76] Албатта, ушбу Қуръон Бани Исроилга улар ихтилоф қилаётган нарсаларнинг кўпини айтиб берадир

    [77] Албатта, у (Қуръон) мўминлар учун ҳидоят ва раҳматдир

    [78] Албатта, Роббинг улар ўртасида Ўз ҳукми ила ажрим чиқаради. У азийз ва билгувчидир

    [79] Бас, сен Аллоҳга таваккал қил. Албатта, сен очиқ-ойдин ҳақдадирсан

    [80] Албатта, сен ўликларга эшиттира олмайсан, ортга қараб қочаётган карларга ҳам чақириқни эшиттира олмайсан

    [81] Сен кўрларни залолатдан ҳидоятга солгувчи эмассан. Сен фақат мусулмон бўлган ҳолларида оятларимизга иймон келтирадиганларгагина эшиттира олурсан

    [82] Қачонки уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида, Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарамиз. У уларга, албатта, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган бўлганларини айтиб беради

    [83] Биз ҳар умматнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганларидан бир гуруҳини тўплаган кунда улар жамланиб-тизилиб туришар

    [84] Токи улар келиб бўлгач, У зот: «Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқардингизми?! Уларни пухта англамай туриб-а? Йўқса, нима қилган эдингиз?» дер

    [85] Ва уларга, зулм қилганлари сабабли, сўз(ланган азоб) тушар. Бас, улар сўзлай олмаслар

    [86] Биз сокинлик топишлари учун кечани, кўришлари учун кундузни қилганимизни кўрмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун ибратлар бордир

    [87] Сур чалиниб, Аллоҳ хоҳлаганидан бошқа осмонлардаги кимсалар ва ердаги кимсалар даҳшатга тушган кунда ҳамма У(зот)га бўйин эгиб келурлар

    [88] Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, У нима қилаётганингиздан хабардордир

    [89] Ким яхшилик қилса, унга ундан кўра яхшироқ (мукофот) бўлур. Ҳамда улар ўша куннинг даҳшатидан омондадирлар

    [90] Ким ёмонлик қилса, бас, юзтубан дўзахга ташланурлар ва (уларга): «Сизларга фақат қилган амалларингиз жазоси берилмоқда, холос», (дейилур)

    [91] Мен ушбу шаҳарнинг Роббига, уни ҳарам қилган Зотга ибодат қилишга амр этилдим, холос. Ҳамма нарса Уникидир. Ва мусулмонлардан бўлишга амр этилдим

    [92] Ва Қуръонни тиловат қилишга (амр этилдим). Ким ҳидоят топса, фақат ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, унга: «Мен огоҳлантиргувчиларданман, холос», дегин

    [93] Сен: «Аллоҳга ҳамд бўлсин! У сизларга Ўз оят-мўъжизаларини кўрсатур. Сиз уларни кўриб, танийсиз», деб айт. Роббинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир

    Surah 28
    Qasas

    [1] То. Сийн. Мийм

    [2] Ушбулар очиқ-ойдин китоб оятларидир

    [3] Иймон келтирадиган қавм учун сенга Мусо ва Фиръавннинг хабаридан ҳақ ила тиловат қилиб берамиз

    [4] Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетди. У ўша(ер)нинг аҳолисини бўлиб ташлади. Улардан бир тоифасини эзар, ўғилларини сўйиб, қизларини тирик қолдирарди. Албатта, у бузғунчилардан бўлган эди

    [5] Биз эса, ер юзида эзилганларга беминнат неъмат беришни, уларни пешво қилишни, уларни ворислар қилишни ва ер юзида уларга имконлар беришни

    [6] Фиръавн, Ҳомон ва икковининг аскарларига улар(Бани Исроил)дан қўрққан нарсаларини кўрсатишни истаймиз

    [7] Ва Мусонинг онасига: «Уни эмизавер. Бас, (унга ёмонлик етишидан) қўрққан чоғингда уни дарёга ташла, қўрқма, хафа бўлма, Биз, албатта, уни сенга қайтаргувчимиз ва Пайғамбарлардан қилгувчимиз», деб ваҳий қилдик

    [8] Бас, Фиръавн оиласи уни ўзларига душман ва ғам-ғусса бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, Фиръавн, Ҳомон ва икковларининг аскарлари хатокорлардан бўлган эдилар

    [9] Фиръавннинг хотини: «(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, у бизга фойда берса ёки уни бола қилиб олсак», деди. Ҳолбуки, улар сезмасдилар

    [10] Мусонинг онасининг қалби бўшаб қолди. Мўминлардан бўлиши учун қалбини мустаҳкам боғламаганимизда, уни билдириб қўйишига сал қолди

    [11] У(она) у(Мусо)нинг опасига: «Изидан бор», деди. Бас, уни бир четдан кўрди. Ҳолбуки, улар сезмасдилар

    [12] Ва бундан олдин унга эмизгувчиларни ҳаром қилган эдик. Бас, (опаси): «Мен сизларга уни сиз учун кафилликка оладиган ва унга насиҳатгўй бўлгувчи аҳли байтни айтиб берайми?» деди

    [13] Бас, Биз уни онасига кўзи қувончга тўлиши, хафа бўлмаслиги ва, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билиши учун қайтардик. Лекин кўплари буни билмаслар

    [14] Қачонки у вояга етиб, мукаммал бўлганида, унга ҳикмат ва илмни бердик. Биз яхши амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз

    [15] Ва у шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатдалик пайтда кирди. Унда уришаётган икки кишини кўрди. Буниси ўз гуруҳидан, униси эса, душманларидан эди. Бас, ўз гуруҳидан бўлган душман бўлганга қарши ундан ёрдам сўради. Шунда Мусо уни бир мушт уриб ўлдириб қўйди. У(Мусо): «Бу шайтоннинг ишидир. Албатта, у очиқ-ойдин душман ва йўлдан оздиргувчидир», деди

    [16] У: «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилдим. Бас, мени мағфират қил», деди. Шунда У зот уни мағфират қилди. Албатта, Унинг Ўзи мағфират қилгувчи, меҳрибондир

    [17] У: «Эй Роббим, менга берган неъматинг ҳаққи-ҳурмати, ҳаргиз, жиноятчиларга ёрдамчи бўлмасман», деди

    [18] Бас, у эрталаб шаҳарда қўрққан ҳолида, аланглаб кетаётган эди, бирдан, кеча ундан ёрдам сўраган яна ёрдам сўраб қичқириб қолди. Мусо унга: «Албатта, сен очиқ-ойдин гумроҳсан», деди

    [19] Қачонки икковларига душман бўлганни тутмоқчи бўлган эди, у: «Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби, мени ўлдирмоқчимисан?! Сен ер юзида фақат жаббор бўлишни истарсан ва ислоҳ қилгувчилардан бўлишни истамассан», деди

    [20] Ва шаҳарнинг нариги четидан бир киши шошиб келиб: «Эй Мусо, аниқки, аъёнлар сени ўлдириш учун тил бириктирмоқдалар. Бас, чиқиб кет! Албатта, мен сенга насиҳат қилгувчиларданман», деди

    [21] Бас, хавфсираб, аланглаган ҳолда у ердан: «Эй Роббим, менга золим қавмлардан нажот бергин», деб чиқди

    [22] Қачонки Мадян томон юзланганида: «Шоядки, Роббим мени тўғри йўлга ҳидоят қилса», деди

    [23] Қачонки Мадян сувига етиб келгач, бир тўп одамларнинг ҳайвонларини суғораётганини кўрди ва улардан бошқа (қўйларини сувдан) қайтараётган икки аёлни кўрди. У: «Сизларга не бўлди?» деди. Улар: «Чўпонлар қайтмагунларича суғора олмаймиз, отамиз қари чол», дедилар

    [24] Бас, икковларига (ҳайвонларини) суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва «Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», деди

    [25] Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сенга бизларга суғориб берганинг ҳақини бериш учун чақирмоқда», деди. Қачонки унга келганида ва қиссани айтиб берганида, у: «Қўрқма, золим қавмлардан нажот топдинг», деди

    [26] Икки(қиз)дан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб ол. Чунки, ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», деди

    [27] У: «Менга саккиз йил ишлаб беришинг шарти билан, шу икки қизимдан бирини сенга никоҳлаб бермоқчиман, агар ўн йилни тамомласанг, бу сенинг ишинг. Мен эса сенга машаққат қилишни истамасман. Иншоаллоҳ, менинг солиҳ кишилардан эканимни кўрасан», деди

    [28] У(Мусо): «Бу мен билан сенинг орамиздадир. Икки муддатдан қай бирини адо қилсам ҳам, менга тажовуз қилинмас. Айтаётган нарсамизга Аллоҳ вакилдир», деди

    [29] Мусо муддатни тугатиб, аҳли билан йўлга тушиб кетаётиб, Тур томонда узоқдан оловни кўриб қолди. У аҳлига: «Туриб туринглар, аниқки, мен узоқдан оловни кўрдим. Балки, у ердан сизга бирор хабар ёки исинишингиз учун бир тутам чўғ олиб келарман», деди

    [30] Бас, қачонки унинг олдига етиб келганида, водийнинг ўнг томонидан, муборак жойдан, дарахтдан унга: «Эй Мусо, албатта, Мен, Ўзим оламларнинг Робби Аллоҳдирман

    [31] Ва асоингни ташла», деб нидо қилинди. Қачонки унинг катта илон каби қимирлаётганини кўргач, қарамасдан ортга қочди. «Эй Мусо, бери кел, қўрқма, албатта, сен омонликдагилардансан

    [32] Қўлингни ёқангдан (қўлтиғингга) суқ, бирон нуқсонсиз оппоқ бўлиб чиқур ва қўрқувдан қанот(қўл)ингни ўзингга тортиб ол. Бас, шу иккиси Роббингдан Фиръавн ва унинг одамларига икки ҳужжатдир. Албатта, улар фосиқ қавм бўлдилар», (дейилди)

    [33] У: «Эй Роббим, мен улардан бир жонни ўлдирганман, улар мени ўлдиришларидан қўрқаман

    [34] Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ, уни ҳам мен билан юбор, мени тасдиқлайдир. Зеро, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман», деди

    [35] У зот: «Биз сени оғанг билан қувватлаймиз ва икковингизга бир салтанат берурмизки, улар сизга етиша олмаслар. Бизнинг оятларимиз ила иккингиз ва сизга эргашганлар ғолибдирсиз», деди

    [36] Бас, қачонки Мусо уларга очиқ-ойдин оятларимиз ила келганида, улар: «Бу уйдирма сеҳрдан бошқа нарса эмас. Аввалги ота-боболаримиздан ҳам бу ҳақда эшитмаган эдик», дедилар

    [37] Ва Мусо: «Роббим Ўз ҳузуридан ким ҳидоят келтирганини ҳам, охират диёри оқибати кимга бўлишини ҳам яхши билгувчи Зотдир. Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди

    [38] Ва Фиръавн: «Эй, аъёнлар, мен сизларга ўзимдан бошқа илоҳ борлигини билмасман. Бас, эй, Ҳомон, лойга ўт ёқиб, мен учун бир баланд қаср қур, шоядки (унга чиқиб) Мусонинг илоҳини кўрсам. Албатта, мен уни ёлғончилардан деб ўйламоқдаман», деди

    [39] У(Фиръавн) ва унинг аскарлари ер юзида ноҳақдан такаббурлик қилдилар ҳамда ўзларини Бизга қайтарилмаслар деб гумон қилдилар

    [40] Бас, Биз уни ва унинг аскарларини тутдик ва денгизга отдик. Энди золимларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол

    [41] Ва уларни дўзахга чақирадиган пешволар қилдик. Қиёмат куни эса, уларга ёрдам берилмас

    [42] Ва бу дунёда уларга лаънатни эргаштириб қўйдик. Қиёмат куни эса, улар (раҳматдан) йироқ қилинганлардандир

    [43] Батаҳқиқ, Биз аввалги асрларни ҳалок қилганимиздан сўнг Мусога одамлар учун нур, ҳидоят ва раҳмат қилиб китобни бердик. Шоядки, улар эсласалар

    [44] Биз Мусога ишни ҳукм қилган пайтимизда сен ғарбий томонда эмас эдинг ва гувоҳлардан ҳам бўлмагансан

    [45] Лекин Биз бир неча асрларни пайдо қилдик, бас, уларнинг умри чўзилди. Сен Мадянда туриб, уларга оятларимизни тиловат қилиб берганинг йўқ. Аммо Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик

    [46] Биз нидо қилган чоғимизда Турнинг ёнида йўқ эдинг. Лекин Роббингдан раҳмат сифатида сендан олдин огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантириш учун (қиссаларни сенга билдирдик). Шоядки, эсласалар

    [47] Агар уларга қилмишлари туфайли мусийбат етганида: «Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, оятларингга эргашар эдик ва мўминлардан бўлар эдик», демасалар эди

    [48] Қачонки уларга бизнинг ҳузуримиздан ҳақ келганида, улар: «Унга ҳам Мусога берилган нарса берилса эди», дедилар. Улар илгари Мусога берилган нарсага куфр келтирмаган эдиларми?! Улар: «Икки сеҳр ўртага чиқди, бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳар бирига куфр келтиргувчимиз», дедилар

    [49] Сен: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузуридаги у иккисидан кўра тўғрироқ бир китоб келтиринг, мен унга эргашаман», дегин

    [50] Агар сенга жавоб бера олмасалар, бас, билгинки, улар фақат ҳавойи нафсларига эргашмоқдалар, холос. Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавойи нафсига эргашгандан кўра ҳам гумроҳроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас

    [51] Батаҳқиқ, Биз уларга гапни етказиб қўйдик. Шоядки, эсласалар

    [52] У(Қуръон)дан олдин китоб берилганлар унга иймон келтирурлар

    [53] Уларга тиловат қилинган чоғда: «Биз унга иймон келтирдик. Албатта, у Роббимиздан келган ҳақдир. Албатта, биз бундан олдин ҳам мусулмон эдик», дедилар

    [54] Ана ўшаларга сабр қилганлари учун ажрлари икки марта берилган. Улар яхшилик ила ёмонликни дафъ қилурлар ва уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар

    [55] Қачонки беҳуда нарса эшитсалар, ундан юз ўгириб: «Бизга ўз амалларимиз, сизга ўз амалларингиз, омон бўлинглар, биз жоҳилларни истамасмиз», дедилар

    [56] Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билгувчи Зотдир

    [57] Улар: «Агар сен билан ҳидоятга эргашсак, ўз еримиздан юлиб олинамиз», дедилар. Биз уларга омонлик ҳарамини макон қилиб бермадикми?! У ерга ҳар нарсанинг мевалари Бизнинг даргоҳимиздан ризқ ўлароқ йиғилади-ку! Аммо кўплари билмаслар

    [58] Биз маишатлари ҳаддан ошган қанчадан-қанча юртларни ҳалок қилдик. Бас, анавилар уларнинг масканлари, улардан кейин маскан қилинмади, илло, озгинаси, холос. Ва Биз Ўзимиз ворис бўлиб қолдик

    [59] Роббинг шаҳар-қишлоқларни, то улар орасига уларга оятларимизни тиловат қиладиган Пайғамбар юбормасдан туриб, ҳалок қилувчи бўлмаган. Биз шаҳар-қишлоқларни фақат аҳли золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлганмиз

    [60] Ва сизга берилган нарсалар бу дунёнинг матоҳи ва зийнати, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийдир. Ақл ишлатмайсизларми

    [61] Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эришувчи киши, бу ҳаёти дунё матоҳини берганимиздан сўнгра қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди

    [62] У зот уларни чақирган кунида: «Сиз даъво қилган Менинг «шерик»ларим қани?!» дер

    [63] Устиларига сўз(ланган азоб) тушиши ҳақ бўлганлар: «Эй Роббимиз, анави йўлдан оздирганларимизни ўзимиз йўлдан озганимиздек оздирганмиз. Сенга ўзимизни оқладик. Улар бизга ибодат қилган эмаслар», дерлар

    [64] Ва: «Менинг «шерик»ларимни чақиринглар», дейилур. Улар чақирурлар. Бас, (сохта худолари) уларга жавоб бермаслар. Ва, азобни кўрурлар. Кошки, ҳидоят топган бўлганларида эди

    [65] У кунда У зот уларга нидо қилиб: «Пайғамбарларга нима деб жавоб бердингиз?» дер

    [66] Ана ўша кунда хабарлар улардан махфий бўлур ва улар бир-бирларидан сўрай олмаслар ҳам

    [67] Аммо тавба қилган, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган киши, шоядки, нажот топгувчилардан бўлса

    [68] Ва Роббинг хоҳлаганини яратиб, хоҳлаганини ихтиёр қилур. Уларда ихтиёр ҳаққи йўқдир. Улар ширк келтираётган нарсалардан Аллоҳ пок ва юксакдир

    [69] Ва, Роббинг уларнинг қалблари яшираётган нарсаларни ҳам, ошкор қилаётган нарсаларни ҳам билур

    [70] У Аллоҳ Ундан бошқа ибодатга сазовор илоҳ йўқ Зотдир. Бу дунёда ва охиратда барча ҳамд Унгадир. Ҳукм ҳам Унинг Ўзигадир ва Унгагина қайтарилурсизлар

    [71] Сен уларга: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ кечани қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизга ёруғлик келтира олур? Эшитмайсизларми?!» деб айт

    [72] Сен уларга: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ кундузни қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизларга ором оладиганингиз кечани келтира олади?! Кўрмайсизларми?!» деб айт

    [73] У зот Ўз раҳмати ила сизларга кеча ва кундузни ором олишингиз ва Ўз фазлидан талаб қилишингиз учун пайдо қилди. Шоядки, шукр келтирсангиз

    [74] У кунда У зот уларга нидо қилиб: «Сизлар даъво қилган «шерик»ларим қани?» дер

    [75] Ва ҳар бир умматдан бир шоҳид чиқариб: «Ҳужжатларингизни келтиринг!» дегаймиз. Бас, улар ҳақ Аллоҳга эканини билурлар ва ўзлари уйдириб юрган нарсалари ғойиб бўлур

    [76] Албатта, Қорун Мусо қавмидан бўлиб, уларга такаббурлик қилди. Биз унга калитлари бир гуруҳ қувватлиларга ҳам оғирлик қиладиган хазиналарни берган эдик. Ўшанда қавми унга: «Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас

    [77] Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас», дедилар

    [78] У (Қорун): «Менга у фақат ўзимдаги илм туфайлигина берилгандир», деди. Аллоҳ ундан олдинги асрларда ундан кўра қувватлироқ, ундан кўра кўпроқ (мол) тўплаганларни(ҳам) албатта ҳалок этганини у билмасмиди?! Гуноҳкорлардан гуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмас

    [79] Бас, у (Қорун) қавми ҳузурига зебу зийнати ила чиқди. Ҳаёти дунёни хоҳлайдиганлар: «Қани энди бизга ҳам Қорунга берилган нарсадан бўлса эди. Ҳақиқатан, у улуғ насиба эгасидир», дедилар

    [80] Илм берилганлар эса: «Вой бўлсин сизларга! Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар учун Аллоҳнинг савоби яхшидир. Унга фақат сабр қилганларгина эришурлар», дедилар

    [81] Бас, Биз уни ва унинг ҳовли-жойини ерга юттирдик. Унга Аллоҳ(азоби)дан ёрдам берадиган гуруҳ ҳам бўлмади, унинг ўзи нусратга эришгувчилардан ҳам бўлмади

    [82] Ва кечагина унинг маконини орзу қилаётганлар: «Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига ризқини кенг ёки тор қиладиганга ўхшайдир. Агар Аллоҳ бизга лутф қилмаганида, бизни ҳам ерга юттирар эди. Воажаб, кофирлар нажот топмайдиганга ўхшайди-ку!» дейишга ўтдилар

    [83] Биз ўша охират диёрини ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир

    [84] Ким бир яхшилик келтирса, унга ундан кўра хайрлироқ (мукофот) бор. Ким бир ёмонлик келтирса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазоланурлар

    [85] Сенга Қуръонни фарз қилган Зот, албатта, сени қайтар жойга қайтаргувчидир. Сен: «Роббим ҳидоят келтирган шахсни ҳам ва очиқ-ойдин гумроҳликдаги шахсни ҳам яхши билгувчидир», деб айт

    [86] Сен ўзингга китоб туширилишидан умидвор ҳам эмас эдинг. Илло, Роббинг раҳмати бўлиб (тушди). Бас, ҳаргиз кофирларга ёрдамчи бўлма

    [87] Ва сени улар сенга туширилган Аллоҳнинг оятларидан ҳаргиз тўсмасинлар. Роббингга даъват қил. Асло мушриклардан бўлма

    [88] Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳга илтижо қилма. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм Унинг Ўзигагинадир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз

    Surah 29
    Ankabut

    [1] Алиф. Лаам. Мийм

    [2] Одамлар «иймон келтирдик» дейишлари ила имтиҳон қилинмай тарк этилишларини ўйладиларми

    [3] Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак

    [4] Ёки ёмонликларни қиладиганлар биздан қочиб қутулишни ўйлайдиларми? Қилган ҳукмлари қандай ҳам ёмон-а

    [5] Ким Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, албатта, Аллоҳ белгилаган вақт келгувчидир. У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчидир

    [6] Ким жиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун жидду жаҳд қилур. Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир

    [7] Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларнинг ёмонликларини албатта ўчирурмиз ва уларни қилган амалларининг энг яхшиси ила мукофотлармиз

    [8] Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик. Агар улар сенинг ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун жиҳод қилсалар, бас, уларга итоат қилма. Қайтишларингиз Менгагинадир. Бас, сизларга қилган нарсаларингиз хабарини берурман

    [9] Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларни солиҳлар қаторига қўшурмиз

    [10] Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар, албатта, биз сиз билан бирга эдик, дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксиларидаги нарсаларни ўта билгувчи Зот эмасми

    [11] Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни ҳам яхши билур, мунофиқларни ҳам яхши билур

    [12] Ва куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Бизнинг йўлимизга эргашинглар, хатоларингизни биз кўтарайлик», дерлар. Ҳолбуки, улар аларнинг хатоларидан ҳеч бир нарсани кўтаргувчи эмаслар. Албатта, улар ёлғончилардир

    [13] Албатта, улар ўз юкларини ҳам, у юклар билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар. Албатта, қиёмат кунида уйдириб юрган нарсалари ҳақида сўралурлар

    [14] Ва, батаҳқиқ, Биз Нуҳни қавмига Пайғамбар этиб юбордик. Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра уларни золим бўлган ҳолларида тўфон олди

    [15] Бас, Биз у(Нуҳ)га ва кема соҳибларига нажот бердик ва у(кема)ни оламларга оят-белги қилдик

    [16] Ва Иброҳимни (юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга тақво қилинглар. Бундай қилишингиз, агар билсангиз, сиз учун яхшидир

    [17] Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилмоқдасиз ва уйдирмалар тўқимоқдасиз, холос. Албатта, Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз сизга ризқ беришга молик эмаслар. Ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Унга ибодат ва шукр қилинглар. Унгагина қайтарилурсиз

    [18] Агар сизлар ёлғончи қилсангиз, бас, сиздан олдинги умматлар ҳам ёлғончи қилганлар. Пайғамбар зиммасида очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ», деди

    [19] Аллоҳ махлуқни аввал бошдан қандай яратишини, сўнгра уни яна қайтаришини кўрмайдиларми?! Албатта, бу Аллоҳ учун осондир

    [20] Сен: «Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У зот аввал бошдан қандай яратганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир», деб айт

    [21] Кимни хоҳласа, азоблайдир, кимни хоҳласа, раҳим қиладир. Унгагина қайтарилурсиз

    [22] Сиз на ер юзида ва на кўкда У зотни ожиз қолдиргувчи эмассиз. Сизга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам бўлмас

    [23] Аллоҳнинг оятларига ва Унга рўбарў бўлишга куфр келтирганлар, ана ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид бўлдилар. Ана ўшаларнинг ўзларига аламли азоб бор

    [24] Унинг қавмининг жавоби: «Уни ўлдиринглар ёки ўтда ёқинглар!» дейишларидан бошқа нарса бўлмади. Бас, Аллоҳ уни ўтдан қутқарди. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир

    [25] У: «Сизлар, албатта, ҳаёти дунёдаги ўзаро дўстлигингиз учун Аллоҳни қўйиб, бутларни тутдингиз. Сўнгра, қиёмат кунида баъзингиз баъзингизга куфр келтирурсиз ва баъзингиз баъзингизни лаънатларсиз. Ва жойингиз дўзахдир. Ҳамда сизга нусрат бергувчилар бўлмас

    [26] Бас, унга Лут иймон келтирди ва: «Албатта, мен Роббимга ҳижрат қилгувчиман. Албатта, У Азийз ва Ҳакиймдир», деди

    [27] Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни бахш этдик ва Пайғамбарлик ҳамда китобни унинг зурриётида бўладиган қилдик. Унга бу дунёда ажрини бердик. Албатта, у охиратда солиҳлардан бўлгай

    [28] Ва Лутни (ҳам юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: «Албатта, сиз ўзингиздан олдин ўтган оламлардан ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қилмоқдасиз

    [29] Сизлар эркакларга яқинлик қилиб, йўлни кесасизми ва йиғинларингизда мункар иш қилурмисиз?!» деди. Унинг қавмининг жавоби: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга Аллоҳнинг азобини келтир», дейишдан бошқа бўлмади

    [30] У: «Эй Роббим, менга бузғунчи қавмларга қарши Ўзинг нусрат бер», деди

    [31] Бизнинг элчиларимиз Иброҳимга хушхабарни келтиришганида: «Албатта, биз ушбу шаҳар аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз. Албатта, унинг аҳли зулм қилгувчилардан бўлдилар», дедилар

    [32] У: «Унда Лут бор-ку?!» деди. Улар: «Биз унда ким борлигини яхши билурмиз. Биз, албатта, унга ва унинг аҳлига нажот берурмиз. Магар, унинг хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир», дедилар

    [33] Элчиларимиз Лутга келишганида, у улар сабабли маҳзун бўлди ва келишларидан юраги сиқилди. Улар: «Сен хавфсирама ва маҳзун ҳам бўлма, албатта, биз сени ва аҳлингни қутқаргувчилармиз. Магар, хотининг ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир

    [34] Албатта, биз ушбу шаҳар аҳолиси бошига, фосиқлик қилганлари туфайли, осмондан азоб туширгувчимиз», дедилар

    [35] Батаҳқиқ, Биз ундан ақл юритгувчи қавмлар учун очиқ-ойдин оят-белгилар қолдирганмиз

    [36] Ва Мадянга биродарлари Шуъайбни (юбордик). Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, охират кунидан умидвор бўлинг ва ер юзида бузғунчилик ила ҳаракат қилиб юрманг», деди

    [37] Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Шунда уларни бир силкиниш тутди ва диёрларида чўккалаб қолдилар

    [38] Ва Од ва Самудни (ҳам ҳалок этдик). Батаҳқиқ, бу сизга уларнинг масканларидан аён бўлиб турибди. Шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатиб, уларни йўлдан тўсди. Ҳолбуки, улар кўриб-билиб тургувчи эдилар

    [39] Қорун, Фиръавн ва Ҳомонларни (ҳам ҳалок қилдик). Батаҳқиқ, Мусо уларга очиқ-ойдин ҳужжатлар келтирди. Бас, улар ер юзида мутакаббирлик қилдилар ва қочиб қутулгувчи бўлмадилар

    [40] Улардан ҳар бирини гуноҳи туфайли тутдик. Бас, улардан баъзилари устига тош ёғдирдик, баъзиларини қичқириқ ушлади, баъзиларини ерга юттирдик ва баъзиларини ғарқ қилдик. Аллоҳ уларга зулм этгувчи бўлмади, лекин улар ўзларига зулм этдилар

    [41] Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайдир. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки, билсалар эди

    [42] Албатта, Аллоҳ улар Ўзидан бошқа нима нарсага дуо қилаётганларини яхши биладир. Ва У азийз ва ҳакийм Зотдир

    [43] Ушбу мисолларни Биз одамлар учун келтирурмиз. Лекин уларга олимлардан ўзгаларнинг ақллари етмас

    [44] Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳақ ила яратгандир. Албатта, бунда мўминлар учун оят-белги бордир

    [45] Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур

    [46] Сизлар аҳли китобларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат яхши услубда мужодала этинглар ва уларга: «Биз ўзимизга нозил қилинган ва сизга нозил қилинган нарсага иймон келтирдик, бизнинг илоҳимиз ва сизнинг илоҳингиз бирдир ва биз Унга бўйсунгувчимиз», денглар

    [47] Ана шундай қилиб, сенга ҳам китоб нозил қилдик. Бас, Биз китоб берган кимсалар унга иймон келтирурлар. Анавилардан ҳам унга иймон келтирадиганлари бор. Бизнинг оятларимизни фақат кофирларгина инкор этурлар

    [48] Ундан олдин ҳеч бир китобни тиловат қилмас эдинг ва қўлинг билан хат ёзмас эдинг. Агар шундай бўлганида, ботил аҳллари шубҳага тушган бўлур эдилар

    [49] Йўқ! У(Қуръон) илм берилганлар кўксидаги очиқ-ойдин оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилур

    [50] Ва улар: «Унга Роббидан мўъжизалар нозил қилинса эди», дедилар. Сен: «Мўъжизалар ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен эса, фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос», дегин

    [51] Уларга Бизнинг сенга ўзлари учун тиловат қилинаётган ушбу китобни нозил этганимиз кифоя қилмасми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун раҳмат ва эслатма бордир

    [52] Сен: «Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. У осмонлару ердаги нарсани билур. Ботилга иймон келтириб, Аллоҳга куфр келтирганлар, ана ўшалар ўзлари зиён кўргувчилардир», деб айт

    [53] Улар сендан азобни тезлаштиришни талаб қилурлар. Агар белгиланган ажал бўлмаганида, уларга, албатта, азоб келган бўлур эди. Албатта, уларга у тўсатдан, улар сезмаган ҳолда келур

    [54] Улар сендан азобни тезлаштиришни талаб қилурлар. Ҳолбуки, жаҳаннам, ҳеч шубҳасиз, кофирларни ўраб тургувчидир

    [55] У кунда азоб уларни устларидан ва оёқлари остидан ўраб олур ва У зот: «Қилиб юрган амалларингиз(жазоси)ни тотинг!» деб айтур

    [56] Эй, иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар

    [57] Ҳар бир жон ўлимни тотажакдир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз

    [58] Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни жаннатдан остидан анҳорлар оқиб турган олиймақом жойларга жойлаштирурмиз. У ерда абадий қолурлар. Амал қилгувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши

    [59] Улар сабр қилган ва Роббиларигагина таваккул қиладиган зотлардир

    [60] Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир

    [61] Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратган ва қуёшнию ойни ўз измига қаратган ким?» деб сўрасанг: «Аллоҳ», дерлар. Бас, унда қаёққа бурилмоқдалар

    [62] Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ризқини кенг қилиб қўядир ва хоҳлаганиникини тор қиладир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи Зотдир

    [63] Агар улардан: «Осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтирган ким?!» деб сўрасанг, албатта, улар: «Аллоҳ», дерлар. Сен: «Аллоҳга ҳамд бўлсин!» деб айт. Йўқ! Уларнинг кўплари ақл юритмаслар

    [64] Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир

    [65] Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баногоҳ ширк келтирурлар

    [66] Улар Биз берган нарсага куфр келтираверсинлар ва ҳузур қилаверсинлар! Бас, тезда билурлар

    [67] Биз уларга Ҳарамни омонлик жойи қилиб қўйганимизни билмабмидилар?! Ҳолбуки, уларнинг атрофида одамлар талон-тарожга учрамоқдалар. Улар ботилга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирурларми

    [68] Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки ўзига келган ҳақни ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Кофирларга жаҳаннамда турар жой йўқмиди

    [69] Бизнинг (йўлимизда) жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар биландир

    Surah 30
    Rum

    [1] Алиф. Лаам. Мийм

    [2] Рум мағлуб бўлди

    [3] Яқин ерда. Ва улар мағлубиятларидан кейин тезда ғолиб бўлажаклар

    [4] Саноқли йилларда. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча иш Аллоҳдандир. Ўша кунда мўминлар шодланурлар

    [5] Аллоҳнинг нусратидан. У хоҳлаганига нусрат берур. Ва У азийзу роҳиймдир

    [6] (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин одамларнинг кўпи буни билмаслар

    [7] Улар бу дунё ҳаётининг зоҳирини билурлар. Ҳолбуки, улар охиратдан ғофилдирлар

    [8] Ахир, улар, ўзларича, Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни фақат ҳақ билан ва маълум муддатга яратганини тафаккур қилиб кўрмасларми?! Ҳақиқатан, одамлардан кўплари Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир

    [9] Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмасларми?! Уларнинг булардан қувватлари кўпроқ эди ва ерга ишлов бериб, уни булар обод қилгандан кўра кўпроқ обод қилган эдилар. Ва уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин(оят)лар билан келдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмас эди, лекин улар ўзларига зулм қилардилар

    [10] Сўнгра ёмонлик қилганларнинг оқибати Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарганлари ва уларни истеҳзо қилганлари учун ёмон бўлди

    [11] Аллоҳ махлуқотни йўқдан бор қилур, сўнгра уни яна қайтадан вужудга келтирур, сўнгра Унга қайтарилурсиз

    [12] Қиёмат қоим бўлган кунда жиноятчилар ноумид бўлурлар

    [13] Уларга (Аллоҳга келтирган) шерикларидан шафоатчилар бўлмади ва улар шерикларига куфр келтиргувчи бўлдилар

    [14] Қиёмат қоим бўлган куни, ўша куни (гуруҳларга) бўлинурлар

    [15] Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, улар жаннатда шодланурлар

    [16] Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар азобга ҳозир қилинурлар

    [17] Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг

    [18] Осмонлару ердаги ҳамду сано Уникидир. Оқшомда ва пешинда ҳам (поклаб ёд этинг)

    [19] У ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ва ерни ўлимидан кейин тирилтирур. Шунга ўхшаш, сиз ҳам чиқарилурсиз

    [20] Сизни тупроқдан яратгани ва сўнгра сизлар башарга айланиб тарқалишингиз Унинг оят-белгиларидандир

    [21] Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир

    [22] Ва Унинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят-белгилар бордир

    [23] Ва Унинг оят-белгиларидан кечаси ва кундузи ухлашингиз ҳамда Унинг фазлидан талаб қилишингиздир. Албатта, бунда эшитадиган қавм учун оят-белгилар бордир

    [24] Ва Унинг оятларидан сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатур ва осмондан сувни нозил қилади-да, у билан ерни ўлгандан кейин тирилтирур. Албатта, бунда ақл юритадиган қавм учун оят-белгилар бордир

    [25] Унинг оят-белгиларидан, осмонлару ер Унинг амри ила туришидир. Сўнгра сизларни бир бор чақирса, ердан ҳаммангиз бирдан чиқарсизлар

    [26] Осмонлару ердаги кимсалар Унга хосдир. Барчалари Унга итоат қилгувчидирлар

    [27] У махлуқотни йўқдан бор қилур, сўнгра уни яна қайтадан вужудга келтирур, бу Унга жуда осондир. Осмонлару ердаги энг олий васф Уникидир. У азийз ва ҳакийм Зотдир

    [28] У сизга ўзингиздан мисол келтирди. Сизларнинг қўлингиздаги(қулларингиз)дан Биз сизга ризқ қилиб берган нарсада шерикларингиз бор-у, сизлар у(ризқ)да тенг бўлиб, улар(ҳақи)да ҳам ўз(ҳақ)ингизда қўрққанингиздек қўрқасизми?! Ақл юритадиган қавмлар учун оятларни ана шундай муфассал қилиб борурмиз

    [29] Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди?! Ва уларга нусрат бергувчилар бўлмас

    [30] Бас, сен ҳаққа мойил бўлиб, динга юз тут. Бу фитрат Аллоҳ одамларни яратган асл табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Ушбу тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар

    [31] (Ҳар бир нарсада) Унга қайтгувчи бўлароқ, Унга тақво қилинг, намозни тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг

    [32] Динларида тафриқага тушган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ҳар бир фирқа ўз олдидаги нарсадан шод бўлганлардан (бўлманг)

    [33] Қачон одамларга зарар етса, Роббиларининг Ўзигагина қайтиб, дуо қилурлар. Сўнгра У уларга Ўзидан раҳмат тоттирганда, кўрибсанки, улардан баъзи гуруҳлари Роббиларига ширк келтирурлар

    [34] Биз уларга берган нарсага куфр келтираверсинлар! Бас, ҳузурланаверинг! Яқинда биласизлар

    [35] Ёки Биз уларга ҳужжат туширганмиз-у, у(ҳужжат) Унга ширк келтирган нарсалари (жоизлиги) ҳақида сўзларми

    [36] Ва қачон одамларга раҳматни тоттирсак, ундан шод бўлурлар. Агар уларга ўз қўллари тақдим қилган нарса туфайли ёмонлик етса, дарҳол умидсизликка тушурлар

    [37] Улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ризқни кенг ёки тор қилишини билмасларми? Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгилар бордир

    [38] Бас, қариндошга, мискинга ва йўлда қолганга ҳаққини бер. Ана шу, Аллоҳнинг юзини ирода қилганлар учун хайрлидир. Ва ана ўшалар нажот топгувчилардир

    [39] Одамлар моллари ичида зиёда бўлсин деб рибо учун берган молингиз Аллоҳ ҳузурида зиёда бўлмас. Аллоҳнинг юзини кўзлаб берган закотингиз эса, бас, ана ўшалар бир неча баробар қилиб олгувчилардир

    [40] Сизларни халқ қилган, сўнгра ризқлантирган, кейин ўлдирадиган ва яна тирилтирадиган зот Аллоҳдир. Сизнинг (Аллоҳга келтирган) шерикларингиздан ким ана шуларингиздан бирортасини қила оладир?! У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олий бўлди

    [41] Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки, улар қайтсалар

    [42] Сен: «Ер юзида сайр қилинглар. Олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар. Уларнинг кўплари мушрик бўлган эдилар», деб айт

    [43] Бас, Аллоҳ томонидан рад қилинмайдиган кун келмасдан аввал тўғри динга юз тут. Ўша кунда (одамлар) бўлак-бўлак бўлурлар

    [44] Ким куфр келтирса, унинг куфри ўзига зарар. Кимлар яхши амаллар қилган бўлса, ўзлари учун (замин) тайёрлар

    [45] У зот иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни Ўз фазли ила мукофотлаши учундир. Албатта, У кофирларни севмас

    [46] Ва Унинг оят-белгиларидан сизга Ўз раҳматидан тоттириш учун, Ўз амри ила кемаларни юрдириш учун ва Унинг фазлидан (ризқ) талаб қилишингиз учун шамолларни хушхабарчи қилиб юборишидир. Шоядки, шукр қилсангиз

    [47] Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарларни қавмларига юбордик. Бас, улар (қавмларига) очиқ-ойдин ҳужжатлар келтирганлар. Сўнг Биз жиноят қилганлардан интиқом олганмиз. Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган

    [48] Аллоҳ шундай зотки, шамолларни юбориб, улар ила булутни қўзғатар ва у(булут)ни осмонда Ўзи хоҳлаганича ёяр ва бўлак-бўлак қилар, бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасан. Қачон у(ёмғир)ни Ўз бандаларидан хоҳлаган кимсаларга етказса, улар дарҳол шод бўлурлар

    [49] Ҳолбуки, устларига (ёмғир) туширилишидан олдин, ҳа, ундан олдин, мутлақо умидсиз эдилар

    [50] Бас, Роббинг раҳмати асарларига назар сол. У ерни ўлиб ётганидан кейин қандай тирилтирур?! Албатта, ана шу Зот ўликларни ҳам тирилтиргувчидир ва У ҳар бир нарсага қодирдир

    [51] Агар Биз бир шамол юбориб, улар (экинларини) сарғайган ҳолда кўрсалар, ундан кейин, албатта, куфрони неъмат қилишга ўтарлар

    [52] Албатта, сен ўликка эшиттира олмассан ва даъватни ортларига бурилиб кетаётган карларга эшиттира олмассан

    [53] Сен кўрларни гумроҳликларидан ҳидоят қилгувчи эмассан. Сен фақат Бизнинг оятларимизга иймон келтирганларгагина эшиттира олурсан. Ана ўшалар мусулмонлардир

    [54] Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган Зотдир. У хоҳлаганини яратадир. У ўта илмли ва ўта қудратлидир

    [55] Қиёмат қоим бўладиган куни жиноятчилар бир соатдан бошқа турмаганлари ҳақида қасам ичурлар. Улар ана шундай ўгирилар эдилар

    [56] Илм ва иймон берилганлар: «Батаҳқиқ, Аллоҳнинг китоби бўйича, қайта тирилиш кунигача турдингиз. Бас, бугун қайта тирилиш кунидир. Лекин сизлар билмас эдингиз», дерлар

    [57] Бас, бугунги кунда зулм қилганларга маъзиратлари манфаат бермас ҳамда улар итобга ҳам қайтарилмаслар

    [58] Батаҳқиқ, Биз ушбу Қуръонда одамлар учун турли мисоллар келтирдик. Аниқки, агар сен уларга мўъжиза келтирсанг ҳам, куфр келтирганлар: «Сиз ботилчилардан ўзга эмассиз», дерлар

    [59] Аллоҳ билмайдиганларнинг қалбларини ана шундай қилиб муҳрлар

    [60] Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Собит иймон келтирмаганлар сени енгилтакликка бошламасинлар

    Surah 31
    Luqmon

    [1] Алиф. Лаам. Мийм

    [2] Ушбулар ҳикматли Китоб оятларидир

    [3] У муҳсинларга ҳидоят ва раҳматдир

    [4] Улар намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга ишонч-ла иймон келтирадиганлардир

    [5] Ана ўшалар Роббиларидан бўлган ҳидоятдадирлар. Ана ўшалар ўзлари нажот топгувчилардир

    [6] Одамлар орасида(ўзлари) илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга, ўзларига хорловчи азоб бор

    [7] Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, худди уларни эшитмагандек, худди қулоғида оғирлик бордек, мутакаббирлик билан ортга қараб кетар. Бас, унга аламли азобнинг башоратини бер

    [8] Албатта, иймон келтириб, яхши амаллар қилганларга, ўшаларга неъмат жаннатлари бордир

    [9] Улар унда абадий қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Ва У Азийз ва Ҳакиймдир

    [10] У, сиз кўриб турганингиздек, осмонларни устунсиз яратган, сизларни тебратмаслиги учун ер юзига оғир тоғларни ташлаган ва у(ер)да ҳар турли жониворларни таратиб қўйган Зотдир. Ва осмондан сув тушириб, у билан у(ер юзи)да турли гўзал ва карамли жуфтларни ўстириб қўйдик

    [11] Бу, Аллоҳнинг яратганидир. Қани Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар

    [12] Батаҳқиқ, Биз Луқмонга: «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган Зотдир», деб ҳикматни бердик

    [13] Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб айтганларини эсла: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир»

    [14] Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди

    [15] Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунё-да икковларига яхшилик қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман

    [16] «Эй ўғилчам, албатта, у (амал) агар ачитқининг бир дона уруғича бўлса-ю, у бир қоя тош ичида ёки осмонларда ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва ўта хабардор Зотдир.»

    [17] «Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусийбатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир.»

    [18] «Одамлардан такаббур-ла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас.»

    [19] «Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки, овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир.»

    [20] Аллоҳ сизларга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни беминнат хизматкор қилиб қўйганини ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларни мукаммал қилиб берганини билмадингизми?! Одамлар орасида илмсиз, ҳидоятсиз ва равшан китобсиз (бўла туриб) Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор

    [21] Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», дейилса: «Йўқ! Биз оталаримизни ниманинг устида топсак, ўшанга эргашурмиз», дерлар. Агар шайтон уларни дўзах азобига чақираётган бўлса ҳам-а

    [22] Ким гўзал амалларни қилгувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у ишончли арқонни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур

    [23] Ким куфр келтирса, унинг куфри сени хафа қилмасин. Қайтишлари фақат Бизгадир. Бас, Биз уларга нима амал қилганлари хабарини берурмиз. Албатта, Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ўта билгувчидир

    [24] Уларни бир оз ҳузурлантирурмиз, сўнгра қаттиқ азобга мажбур қилурмиз

    [25] Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратган?» деб сўрасанг, албатта, «Аллоҳ», дерлар. Сен: «Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб айт. Йўқ! Кўплари билмаслар

    [26] Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи беҳожат ва мақталган Зотдир

    [27] Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз — унинг ортида етти денгиз мадад бериб туриб — (сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас. Албатта, Аллоҳ Азийз ва Ҳакиймдир

    [28] Сизларни яратиш ҳам, қайта тирилтириш ҳам фақат бир жонни (яратиш ва қайта тирилтириш) кабидир. Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва ўта кўргувчидир

    [29] Аллоҳ кечани кундузга киритишини ва кундузни кечага киритишини, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйганини, уларнинг ҳар бири белгиланган муддат томон юришини ва, албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан хабардор эканини кўрмадингми

    [30] Бу, албатта, Аллоҳнинг Ўзи ҳақ, албатта, Ундан ўзга илтижо қилаётганлари ботил ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи энг юксак ва энг буюк зот эканидандир

    [31] Кемалар Аллоҳнинг неъмати ила сизга Унинг оят-белгиларини кўрсатиш учун денгизда юрганини кўрмадингми?! Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли ва ўта шукрлилар учун оят-белгилар бордир

    [32] Қачон уларни тоғ каби тўлқин ўраб қолса, Аллоҳнинг динига ихлос эртароқ, дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баъзилари тежамкор бўлур. Бизнинг оятларимизни фақат ўта хоин ва ўта кофирларгина инкор этурлар

    [33] Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиган Кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин

    [34] Албатта, қиёмат соати илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир

    Surah 32
    Sajda

    [1] Алиф. Лаам. Мийм

    [2] Бу китобнинг нозил қилиниши, унда ҳеч шак-шубҳа йўқ, оламларнинг Робби томонидандир

    [3] Ёки, унинг ўзи тўқиб олган, дерларми?! Йўқ! У сендан олдин ўзларига ҳеч огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантиришинг учун Роббингдан (келган) ҳақдир. Шоядки, улар ҳидоят топсалар

    [4] Аллоҳ осмонлару Ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалган Зотдир. Сиз учун ундан ўзга дўст ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Ахир, эсламайсизларми

    [5] У зот осмондан ергача барча ишнинг тадбирини қилур. Сўнгра ўша (иш) миқдори сиз санаётган ҳисобда минг йилга тенг бўлган кунда Унга чиқар

    [6] Ана шу Зот ғойибнию ҳозирни билгувчи, Азийзу Роҳиймдир

    [7] У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни яратишни лойдан бошлаган Зотдир

    [8] Сўнгра, унинг наслини ҳақир бир сувдан ажраб чиқадиган қилди

    [9] Сўнгра уни ростлади ва унинг ичига Ўз руҳидан пуфлади. У сизларга қулоқ, кўзлар ва диллар пайдо қилди. Камдан-кам шукр қилурсизлар

    [10] Улар: «Биз ер остида йўқ бўлиб кетгач ҳам, яна янгитдан яратиламизми?!» дерлар. Йўқ! Улар Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир

    [11] Сен: «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонингизни оладир. Сўнгра Роббингизга қайтарилурсиз», деб айт

    [12] Гуноҳкорларнинг Роббилари ҳузурида бошларини эгиб туриб: «Эй Роббимиз, кўрдик, эшитдик. Бас, бизни ортга қайтар, яхши амал қиламиз. Албатта, биз ишониб етдик», дейишларини кўрсанг эди

    [13] Агар хоҳлаганимизда, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик. Лекин Мендан: «Албатта, жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб тўлдирурман», деган сўз ҳақ бўлди

    [14] «Бас, тотиб кўринглар, ушбу кунингизда учрашувни унутганингиз туфайли Биз ҳам сизни унутдик. Қилиб ўтган амалларингиз туфайли мангу азобни тотинг!» дейилур

    [15] Албатта, Бизнинг оятларимизга улар-ла эслатма берилганда саждага йиқиладиган, Роббиларига ҳамд ила тасбиҳ айтадиган ва мутакаббирлик қилмайдиганларгина иймон келтирурлар

    [16] Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қилурлар

    [17] Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас

    [18] Ахир, мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўлурми?! Тенг бўлмаслар

    [19] Аммо, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларга, албатта уларга қилиб ўтган амаллари учун жаннатул маъво манзилдир

    [20] Аммо фосиқлик қилганлар эса, бас, уларнинг жойлари дўзахдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқни ирода қилсалар, унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқарган дўзахнинг азобини тотинг», дейилур

    [21] Албатта, Биз уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, қайтсалар

    [22] Роббининг оятлари ила эслатилган, сўнгра улардан юз ўгирган одамдан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз жиноятчилардан интиқом олгувчилармиз

    [23] Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, сен унинг рўбарў бўлишидан шубҳада бўлма. Ва биз уни Бани Исроилга ҳидоят қилиб бердик

    [24] Ва сабр қилган пайтларида улардан Бизнинг амримиз ила ҳидоятга бошлайдиган пешволар чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонардилар

    [25] Албатта, Роббинг Ўзи қиёмат куни улар орасида ихтилоф қилган нарсалари тўғрисида ажрим қилур

    [26] Ўзларидан олдин ўтган, масканларида юриб турган қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилганимиз уларни ҳидоятга бошламадими?! Албатта, бунда оят-белгилар бордир. Эшитмайдиларми

    [27] Бизнинг сувни қуруқ ерга ҳайдаб, у билан чорвалари ва ўзлари ейдиган зироатни чиқаришимизни билмайдиларми?! Ахир, кўрмайдиларми

    [28] Улар: «Агар ростгўй бўлсаларингиз, бу фатҳ қачон бўлур?!» дерлар

    [29] Сен: «Фатҳ куни куфр келтирганларга иймонлари манфаат бермас ва уларга муҳлат ҳам берилмас», деб айт

    [30] Бас, улардан юз ўгир ва мунтазир бўл. Албатта, улар ҳам мунтазирдирлар

    Surah 33
    Ahzob

    [1] Эй Набий! Аллоҳга тақво қил ва кофиру мунофиқларга итоат этма! Албатта, Аллоҳ ўта олим ва ўта ҳикматли Зотдир

    [2] Ва ўзингга Роббингдан ваҳий қилинаётган нарсага эргаш. Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан хабардордир

    [3] Ва фақат Аллоҳга таваккал қил. Вакилликка Аллоҳ кофийдир

    [4] Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдир. Ўзларингиз зиҳор қилаётган хотинларингизни сиз учун она ҳам қилган эмас ва асранди болаларингизни сизга фарзанд қилган эмас. Буларингиз оғзингиз билан айтган гапларингиздир. Аллоҳ эса, ҳақни айтур ва У тўғри йўлга ҳидоят қилур

    [5] Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу, Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир. Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизга гуноҳ йўқ. Аммо дилдан қасд қилган бўлсангиз, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимли Зотдир

    [6] Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса, уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг Китобида қариндошлар бир-бирларига бошқа мўминлардан ва муҳожирлардан ҳақлидирлар. Фақат, дўстларингизга яхшилик қилмоғингиз мустаснодир. Бу, Китобда сатрлар ила битилмиш

    [7] Набийлардан аҳду паймонларини олганимизни эсла! Сендан, Нуҳдан, Иброҳимдан, Мусодан ва Ийсо ибн Марямдан ҳам. Биз улардан салмоқли аҳду паймон олдик

    [8] (Буни Аллоҳ) содиқлардан садоқатлари ҳақида сўраш учун қилди. Ва кофирларга аламли азобни тайёрлаб қўйди

    [9] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Ўшанда устингизга лашкарлар келган эди. Бас, Биз уларнинг устига шамолни ва сиз кўрмаган лашкарларни юбордик. Аллоҳ нима қилаётганингизни яхши кўриб тургувчи эди

    [10] Ўшанда улар сизнинг уст ва қуйи томонингиздан келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, жонлар ҳалқумга келган эди ва Аллоҳ ҳақида турли гумонлар қилардингиз

    [11] Ана шунда мўминлар синовга дучор бўлдилар ва шиддатли ларзага тушдилар

    [12] Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида касаллик борлар: «Аллоҳ ва Унинг Расули бизга ёлғондан бошқани ваъда қилмаган экан», дердилар

    [13] Ўшанда улардан бир тоифаси: «Эй, Ясриб аҳли, бу ерда сизга туриш имкони йўқ. Бас, қайтинглар», деди. Улардан бир гуруҳлари Набийдан изн сўраб: «Уйларимиз очиқ-сочиқ қолган», дерлар. Ҳолбуки, улар очиқ-сочиқ эмас. Улар қочишдан бошқани ирода қилмаслар

    [14] Агар уларнинг устига у(Мадина)нинг ҳар тарафидан бостириб кирилса, сўнгра улардан фитна талаб қилинса, албатта, уни қиладилар. Ҳеч кечикмаслар. Магар озгинагина

    [15] Ҳолбуки, улар бундан олдин ортга қараб қочмасликка Аллоҳга аҳд берган эдилар. Аллоҳга аҳд эса, масъулият бўлгандир

    [16] Сен: «Қочиш сизга ҳеч қандай фойда бермас. Демак, агар ўлимдан ёки қатл бўлишдан қочсангиз ҳам, жуда оз ҳузурланасиз, холос», деб айт

    [17] Сен: «Агар сизга Аллоҳ ёмонликни ирода қилса ёки сизга раҳматни ирода қилса, сизларни Ундан тўсадиган ким бор?!» деб айт. Улар ўзларига Аллоҳдан ўзга дўст ва ёрдам бергувчи топа олмаслар

    [18] Батаҳқиқ, Аллоҳ ичингиздаги (жидду жаҳдга) тўсиқлик қилгувчиларни ҳам ва ўз биродарларига: «Биз томон келинг», деювчиларни ҳам билур. Улар жангга келмаслар, илло, озгина келурлар

    [19] Сизларга нисбатан бахиллик қилган ҳолларида (келурлар). Бас, хавф келган чоғда уларнинг сенга ўлим талвасасидаги кишига ўхшаб, кўзлари айланиб назар солишларини кўрурсан. Бас, хавф кетганда эса, яхшиликка очкўзлик қилиб, сизларга ўткир тиллар ила озор берурлар. Ана ўшалар, иймон келтирмаганлардир. Бас, Аллоҳ амалларини беҳуда кетказди. Бу эса, Аллоҳ учун осон эди

    [20] Улар аҳзобларни кетмаган деб ҳисобларлар. Агар аҳзоблар яна келсалар, улар аъробийлар ичида, чўлда бўлиб, сизнинг хабарингизни сўраб туришни орзу қилурлар. Агар сизнинг ичингизда бўлганларида ҳам, камдан-кам жанг қилган бўлур эдилар

    [21] Батаҳқиқ, сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди

    [22] Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», дедилар. Бу уларга иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади

    [23] Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан баъзилари ажалини топди. Баъзилари эса, интизор бўлиб турибдир. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар

    [24] Аллоҳ содиқларни садоқатлари сабабидан мукофотлаши учун ва мунофиқларни агар хоҳласа, азоблаши ёки тавбасини қабул қилиши учундир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимлидир

    [25] Ва Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига қайтарди. Улар ҳеч бир яхшиликка эриша олмадилар. Мўминлар учун урушда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилди. Ва Аллоҳ кучли ва азийз Зотдир

    [26] Ва У зот уларга ёрдам берган аҳли китоблардан бўлганларни қўрғонларидан туширди ва қалбларига қўрқинч солди. Бир гуруҳини ўлдирурсизлар ва бир гуруҳини асир олурсизлар

    [27] Ва сизларга уларнинг ерини, ҳовли-жойларини, молу мулкларини ва қадамингиз етмаган ерни мерос қилиб берди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир Зотдир

    [28] Эй Набий, жуфти ҳалолларингга: «Агар бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини ирода қилсангиз, келинглар, сизларни баҳраманд қилай ва чиройли бўшатиш ила бўшатиб қўяй

    [29] Агар Аллоҳни ва Унинг Расулини ва охират диёрини ирода қиладиган бўлсангиз, бас, албатта, Аллоҳ сизлардан гўзал амал қилгувчиларга улуғ ажрни тайёрлаб қўйган», деб айт

    [30] Эй, Набийнинг аёллари! Сиздан ким очиқ гуноҳ қилса, унга бериладиган азоб икки марта кўпайтирилур. Бу эса, Аллоҳ учун осон бўлган ишдир

    [31] Сизлардан ким Аллоҳ ва Унинг Расулига мудом итоатда бўлса ва яхши амал қилса, унинг ажрини икки марта берамиз ва унинг учун гўзал ризқни тайёрлаганмиз

    [32] Эй, Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна, қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар

    [33] Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй, аҳли байт

    [34] Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латийф ва ўта хабардор бўлган Зотдир

    [35] Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар — ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир

    [36] Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди

    [37] Эсла, Аллоҳ неъмат берган ва сен ҳам неъмат берган шахсга: «Жуфтингни ўзинг ила тутиб тур ва Аллоҳга тақво қил», дер эдинг. Ва ичингда Аллоҳ ошкор қилгувчи бўлган нарсани махфий тутардинг ва одамлардан қўрқардинг, ҳолбуки, Аллоҳдан қўрқмоғинг ҳақлироқ эди. Қачонки Зайд ундан ўз ҳожатини адо этгач, Биз сени унга уйлантирдик. Токи, мўминларга ўз асранди болалари хотинларида, улардан ҳожатларини адо қилишгач, танглик бўлмасин деб. Ва Аллоҳнинг амри амал қилиниши лозим бўлгандир

    [38] Набийга Аллоҳ унга фарз қилган нарсада бирон танглик бўлмас. Бу — олдин ўтганлар ҳақида ҳам Аллоҳ тутган йўлдир. Аллоҳнинг амри белгиланган қадар бўлди

    [39] Улар Аллоҳнинг элчилигини етказадиган, Ундангина қўрқадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган зотлардир. Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилгувчиликка кифоядир

    [40] Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Пайғамбарларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир

    [41] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар

    [42] Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар

    [43] У сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун Ўзи ҳам, фаришталари ҳам саловот айтадир. У мўминларга ўта меҳрибон бўлган Зотдир

    [44] У зотга йўлиқадиган кундаги сўрашишлари саломдир. Ва уларга гўзал ажрни тайёрлаб қўйгандир

    [45] Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик бергувчи, хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи

    [46] Ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилгувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик

    [47] Мўминларга уларга албатта Аллоҳдан улуғ фазлу марҳамат бўлиши ҳақида хушхабар бер

    [48] Кофир ва мунофиқларга итоат этма. Уларнинг озорларига парво қилма. Аллоҳга таваккал қил. Вакил бўлишга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир

    [49] Эй, иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сиз учун идда ўтириш бўлмас. Бас, сиз уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш ила бўшатиб юборинг

    [50] Эй Набий, Биз сенга маҳрларини берган жуфтларингни, Аллоҳ сенга ўлжа қилиб берган қўл остингдаги(чўри)ларни, амакингнинг қизлари, аммаларингнинг қизлари, тоғангнинг қизлари, холаларингнинг қизларидан сен билан ҳижрат қилганларини ҳалол қилдик. Ва агар бир мўмина аёл ўз нафсини Набийга ҳадя этса, Набий уни никоҳлаб олишни ирода қилса, сен учун махсус ҳалол қилдик. Мўминларга эмас. Уларга жуфтлари ва қўллари остидаги мулк(чўри)лари ҳақида нимани фарз қилганимизни билурмиз. Буни сенга танглик бўлмаслиги учун қилдик. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимли Зотдир

    [51] Улардан хоҳлаганингни нари қўйиб, хоҳлаганингни ўзингга олурсан. Ўзинг четлатганлардан бирортасини истасанг, сенга гуноҳ бўлмас. Шундай бўлиши уларнинг кўзлари қувончга тўлиши, хафа бўлмасликлари ва ҳаммаларининг сен уларга берган нарсадан рози бўлишларига яқинроқдир. Аллоҳ қалбларингиздаги нарсани биладир ва Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта ҳалийм Зотдир

    [52] Сенга бундан бошқа аёллар ҳалол бўлмас ва уларга бошқа завжаларни алмаштиришинг ҳам бўлмас. Агар ўшаларнинг ҳусни сени ажаблантирса ҳам. Магар қўлингда мулк бўлган (чўри) бўлса мумкин. Аллоҳ ҳар бир нарсани кузатиб тургувчи Зотдир

    [53] Эй, иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Магар, таомга изн берилганида, унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз, киринг-да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб, (қолиб) кетманг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берур. У эса, сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳақ(ни айтиш)дан ҳаё қилмайдир. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Расулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида катта(гуноҳ)дир

    [54] Гар бир нарсани ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангиз ҳам, албатта, Аллоҳ барча нарсани ўта билгувчи Зотдир

    [55] Уларга ўз оталари, ўғиллари, ака-укалари, ака-укаларининг ўғиллари, опа-сингилларнинг ўғиллари, ўз аёллари ва қўллари остида мулк бўлган(қул)лари ҳақида гуноҳ йўқдир. (Эй, Пайғамбар аёллари,) Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳид Зотдир

    [56] Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг

    [57] Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди

    [58] Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар

    [59] Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли Зотдир

    [60] Қасамки, агар мунофиқлар, қалбларида марази борлар ва Мадинада миш-миш тарқатувчилар тўхтамасалар, сени уларга қарши қўзғатурмиз. Сўнгра улар у(Мадина)да сенга озгинадан бошқа қўшни бўла олмаслар

    [61] Лаънатланган ҳолларида, қаерда топилсалар, тутилурлар ва ўлдириб ташланурлар

    [62] Илгари ўтганлар ҳақида Аллоҳ тутган йўл ҳам шудир. Аллоҳнинг йўлига ҳеч бадал топа олмассан

    [63] Одамлар сендан соат (қиёмат) ҳақида сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир», деб айт. Недан билурсан, эҳтимол, ўша соат яқиндир

    [64] Албатта, Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни тайёрлаб қўйди

    [65] Улар унда абадий бардавом қолурлар. На бир дўст ва на бир ёрдамчи топа олмаслар

    [66] Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Эҳ, кошки, Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар

    [67] Ва: «Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар

    [68] Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатлагин!» дедилар

    [69] Эй, иймон келтирганлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни улар айтган нарсадан поклади. Ва у Аллоҳнинг наздида обрўли эди

    [70] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар

    [71] У зот сизнинг амалларингизни солиҳ қиладир ва гуноҳларингизни мағфират қиладир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир

    [72] Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир

    [73] Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар ва мушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиши учундир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимли Зотдир

    Surah 34
    Saba’

    [1] Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Охиратдаги ҳамд ҳам Уникидир. Ва У ўта ҳикматли, ўта хабардор Зотдир

    [2] У, ерга нима кирса ва ундан нима чиқса, биладир, осмондан нима тушса ва унга нима чиқса, биладир. Ва У ўта раҳимли ва ўта мағфиратли Зотдир

    [3] Куфр келтирганлар: «Бизга соат (қиёмат) келмас», дедилар. Сен: «Йўқ! Fойибни билгувчи Роббим ила қасамки, у сизларга албатта келур. У зотдан осмонлару ердаги зарра вазнича, ундан кичик нарса ҳам, катта нарса ҳам ғойиб бўлмас. Илло, ҳаммаси очиқ китобдадир», деб айт

    [4] Иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни мукофотлаш учун. Ана ўшаларга, мағфират ва гўзал ризқ бордир

    [5] Бизнинг оятларимизни ожиз қолдиргувчи бўлиш учун ҳаракат қилганларга эса, ана ўшаларга, аламли жазодан иборат азоб бордир

    [6] Илм берилганлар сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани айни ҳақ деб ва азийз ва мақталган Зотнинг йўлига ҳидоят қиладир, деб билурлар

    [7] Куфр келтирганлар эса: «Сизларга бутунлай титилиб битган чоғингизда албатта, янгитдан яратилишингиз хабарини бераётган кишини кўрсатайликми

    [8] У, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқидими ёки жинни бўлиб қолдими?» – дедилар. Йўқ! Охиратга иймон келтирмайдиганлар азобда ва йироқ залолатдадирлар

    [9] Ахир, улар осмону ердаги, олдиларидаги нарсаларни, ортларидаги нарсаларни кўрмайдиларми?! Агар хоҳласак, уларни ерга юттириб юборурмиз ёки устларига осмондан парчалар туширурмиз. Албатта, бунда У зотга қайтгувчи ҳар бир банда учун оят(белги) бордир

    [10] Батаҳқиқ, Биз Довудга Ўзимиздан фазл бердик. «Эй тоғлар, у билан бирга (тасбиҳни) қайтар ва қушлар ҳам», (дедик). Ва унга темирни юмшоқ қилдик

    [11] Ва (унга): «Совутлар қилгин ва бичимини ўлчовли қил. Солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни яхши кўриб тургувчиман, дедик

    [12] Ва Сулаймонга шамолни (бердик). У(шамол)нинг эрталаб кетиши бир ойлик, кечқурун қайтиши бир ойлик йўл эди. Унга мис булоғини оқизиб қўйдик ва жинлардан Роббининг изни ила унинг ҳузурида ишлайдиганлари бор эди. Улардан ким амримиздан чиқса, унга қаттиқ олов азобини тоттирамиз

    [13] У(жин)лар унга меҳроблар, ҳайкаллар, ҳовузлар каби лаганлар ва собит қозонлардан хоҳлаганини қилиб беришар эди. Эй, Оли Довуд, шукр қилинглар! Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир

    [14] Қачонки, Биз у(Сулаймон)га ўлимни ҳукм этганимизда, уларга унинг ўлими ҳақида асосини еяётган ёғоч қуртидан бошқа ҳеч бир нарса далолат қилмади. Қачонки, у йиқилганда, жинларга, агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди

    [15] Батаҳқиқ, сабаъликлар учун ўз масканларида оят (белги) — ўнг ва чапдан икки боғ бор эди. «Роббингиз ризқидан енг ва Унга шукр қилинг! Не гўзал юрт ва ўта мағфиратли Роббингиз бор», (дедик)

    [16] Улар юз ўгирдилар. Бас, Биз устларига арим селини юбордик ва уларнинг икки боғларини аччиқ мевали, юлғунзор ва бир озгина сидрли икки «боғ»га айлантирдик

    [17] Уларни ношукрлик қилганлари учун ана шундоқ жазоладик. Биз фақат ўта ношукрларгагина жазо берурмиз

    [18] Биз улар билан Ўзимиз баракали қилган шаҳарлар орасида кетма-кет қишлоқлар қилиб, улар орасидаги юришни ўлчовли этиб қўйган ва «Уларда кечалар ҳам, кундузлар ҳам омонлик-ла юраверинг», (деган эдик)

    [19] Улар: «Эй Роббимиз, сафарларимиз орасини узоқ қил!» дедилар ва ўзларига зулм қилдилар. Бас, Биз уларни ҳикояларга айлантирдик ва бутунлай парча-парча қилиб ташладик. Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли ва ўта шукрли учун оят (белги)лар бордир

    [20] Батаҳқиқ, иблис улар ҳақидаги гумонини рўёбга чиқарди. Бас, фақат бир гуруҳ мўминлардан бошқалари унга эргашдилар

    [21] Ҳолбуки, унинг улар устидан ҳеч бир ҳукмронлиги бўлмас эди. Магар, Биз охиратга иймон келтирадиганни унда (охиратда) шаки бордан айиришимиз учун бўлди. Роббинг ҳар бир нарсани муҳофаза қилгувчидир

    [22] Сен: «Аллоҳдан ўзга гумон қилганларингизга дуо қилаверинглар! Улар осмонлару ерда зарра вазнича нарсага молик эмаслар. Уларга бу(икки)ларида шериклик ҳам йўқ. Ва У зотга улардан бирорта ёрдамчи ҳам йўқ», деб айт

    [23] У зотнинг ҳузурида фақат Ўзи изн берганлардан бошқанинг шафоати манфаат бермас. Токи қалбларидан қўрқинч кетгач: «Роббингиз нима деди?» – дерлар. «Ҳақни», дерлар. У олий ва буюк Зотдир

    [24] Сен: «Сизга осмонлару ердан ким ризқ берадир?» – деб айт. Сен: «Аллоҳ. Ва албатта, биз ёки сиз ҳидоятда ёхуд очиқ-ойдин залолатдадирмиз», деб айт

    [25] Сен: «Сизлар биз қилган жиноятдан сўралмассиз, биз эса сиз қилган амалдан сўралмасмиз», деб айт

    [26] Сен: «Роббимиз бизларни жамлар, сўнгра ҳақ ила орамизни очиқ қилур. У ўта очгувчи ва ўта билгувчидир», деб айт

    [27] Сен: «У зотга шериклар қилиб тиқиштирганларингизни менга кўрсатинг. Йўқ! Фақат Азийз ва Ҳакийм бўлган Аллоҳгина бордир», деб айт

    [28] Биз сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар

    [29] Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» – дерлар

    [30] Сен: «Сизга бир куннинг ваъдаси бор. Ундан бир он ортга ҳам қола олмассиз, олдин ҳам кета олмассиз», деб айт

    [31] Куфр келтирганлар: «Ушбу Қуръонга ҳам, ундан олдинги нарсага ҳам ҳеч иймон келтирмасмиз», дедилар. Агар сен ўша золимларнинг Роббилари ҳузурида турғазиб қўйилганларида бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсанг эди. Ўшанда заиф саналганлар мутакаббирлик қилганларга: «Сиз бўлмаганингизда, албатта, биз мўмин бўлар эдик», дерлар

    [32] Мутакаббирлик қилганлар заиф саналганларга: «Сизга ҳидоят келганидан кейин биз сизни ундан тўсдикми?! Йўқ! Ўзингиз жиноятчи бўлдингиз», дерлар

    [33] Заиф саналганлар мутакаббирлик қилганларга: «Йўқ! Кечаю кундузнинг макр-ҳийласи (тўсди). Ўшанда сизлар бизни Аллоҳга куфр келтиришимизга, унга тенгдошлар қўшишимизга амр қилар эдингиз», дедилар. Улар азобни кўрган чоғларида надоматни ичларида тутдилар. Биз куфр келтирганларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Улар фақат қилиб юрган амалларига яраша жазоланурлар

    [34] Қайсики бир шаҳар-қишлоққа огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг маишатбозлари: «Биз, албатта, сиз ила юборилган нарсага куфр келтиргувчилармиз», дедилар

    [35] Улар: «Бизнинг молу дунёмиз, бола-чақамиз кўпроқ. Биз азоблангувчи эмасмиз», дерлар

    [36] Сен: «Албатта, Роббим хоҳлаган кишисига ризқни кенг қилур ва тор қилур. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар», деб айт

    [37] На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Магар ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар (жаннат) болохоналарида омонликдадирлар

    [38] Бизнинг оятларимизни ожиз қолдириш учун ҳаракат қиладиганлар эса, ана ўшалар азоб ичига ҳозир қилинганлардир

    [39] Айт: «Албатта, Роббим ризқни Ўз бандаларидан кимни хоҳласа ўшанга кенг қилур ва тор қилур. Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир»

    [40] Уларнинг барчаларини жамлайдиган, сўнгра У зот фаришталарга: «Анавилар сизларга ибодат қилган эдиларми?» дейдиган кунда

    [41] Улар: «Сен поксан! Сен бизнинг валийимизсан! Улар эмас! Йўқ! Улар жинларга ибодат қилар эдилар. Кўплари ўшаларга иймон келтиргувчидирлар», дерлар

    [42] Бугунги кунда бир-бирингиз учун манфаатга ҳам, зарарга ҳам молик эмассизлар. Ва зулм қилганларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқариб юрган оловнинг азобини татиб кўринг», дермиз

    [43] Қачонки уларга Бизнинг очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинса: «Бу, сизни ота-боболарингиз ибодат қилиб юрган нарсадан тўсмоқни ирода қиладиган одам, холос», дедилар ва «Бу, тўқилган уйдирмадан бошқа нарса эмас», дедилар. Ва куфр келтирганлар ўзларига ҳақ келган чоғда: «Бу, очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас», дедилар

    [44] Ҳолбуки, Биз уларга дарс оладиган китобларни бермаган эдик. Шунингдек, сендан олдин уларга бирор огоҳлантиргувчи ҳам юбормаган эдик

    [45] Улардан илгари ўтганлар ҳам (Пайғамбарларни) ёлғончи қилган эдилар. (Булар) уларга берган нарсаларимизнинг ўндан бирига ҳам етганлари йўқ. Бас, Пайғамбарларимни ёлғончи қилдилар, аммо инкорим қандоқ бўлди

    [46] Сен: «Мен сизга биргина насиҳат қилурман: Аллоҳ учун холис, якка-якка ва тўп-тўп туриб бир фикр юритиб кўринглар. Соҳибингизда жинга оид ҳеч нарса йўқ. У сизларга шиддатли азобдан олдинги огоҳлантиргувчи, холос», деб айт

    [47] Сен: «Мен сизлардан ҳеч бир ажр-ҳақ сўрамадим. Бас, у сизга бўлсин. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. У зот ҳар бир нарсага Ўзи шоҳиддир», деб айт

    [48] Сен: «Албатта, Роббим ҳақни отур. У зот ғайбларни ўта билгувчидир», деб айт

    [49] Сен: «Ҳақ келди! Ботил бошлай олмас ва қайтара ҳам олмас», деб айт

    [50] Сен: «Агар мен залолатга кетган бўлсам, ўз зараримга кетаман. Агар ҳидоят топсам, Роббим менга ваҳий қилган нарса туфайли топаман. Албатта, У зот ўта эшитгувчи, яқиндир», деб айт

    [51] Агар уларнинг талвасага тушишларини, энди қочиб қутулиш йўқ ва яқин макондан тутилишларини бир кўрсанг эди

    [52] Улар: «Унга иймон келтирдик», дерлар. Энди, узоқ бир макондан қўллари қандоқ етсин

    [53] Ҳолбуки, унга олдин куфр келтирган эдилар. Fойибга узоқ жойдан тош отар эдилар

    [54] Ва улар билан ўзлари иштаҳа қилган нарсанинг ораси тўсилди. Худди олдин ўтган маслакдошлари каби. Албатта, улар шак-шубҳа ичида эдилар

    Surah 35
    Fotir

    [1] Ҳамду сано осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга бўлсин. У зот махлуқотларда нимани хоҳласа, зиёда қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [2] Аллоҳ одамларга не раҳматни очса, бас, уни тутиб қолгувчи бўлмас. У зот тутиб қолган нарсани Ундан кейин қўйиб юборгувчи бўлмас. У зот Азийзу Ҳакиймдир

    [3] Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг! Сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган Аллоҳдан бошқа холиқ борми? Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён кетмоқдасиз

    [4] Агар сени ёлғончига чиқарсалар, бас, сендан олдин ҳам Пайғамбарлар ёлғончи қилинганлар. Барча ишлар Аллоҳга қайтарилур

    [5] Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин

    [6] Албатта, шайтон сизга душмандир. Бас, уни душман тутинг. У ўз гуруҳини фақат ўта қизиган дўзахга эга бўлишларига чақирур

    [7] Куфр келтирганларга шиддатли азоб бордир. Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улкан ажр бордир

    [8] Ахир, қилган ёмон амали ўзига зийнатлаб кўрсатилиб, уни гўзал деб билган одам(дан яхшилик чиқармиди)?! Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кимсани залолатга кетказур, хоҳлаган кимсани ҳидоятга солур. Бас, уларга жонинг ҳасрат-ла ачинмасин. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларини яхши билгувчидир

    [9] Аллоҳ шамолларни юборган Зотдир. Бас, улар булутни қўзғатади. Биз уни ўлик юрт томон ҳайдаб, у билан ерни ўлиб ётганидан кейин тирилтирурмиз. Тирилиш ҳам шунга ўхшашдир

    [10] Кимки иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Макр ила ёмонликлар қилганларга шиддатли азоб бордир. Ана ўшаларнинг макри ботил бўлур

    [11] Аллоҳ сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин жуфт-жуфт қилиб қўйди. Қайси бир урғочи нимага ҳомиладор бўлса, нимани туғса, фақат Унинг илми билан бўлур. Ҳар бир умр кўргувчига умр берилиши ёки унинг умрининг қисқартирилиши албатта китобда бордир. Албатта, бу Аллоҳга осондир

    [12] Дарёю денгиз, иккиси тенг бўла олмас. Буниси тотли, чанқоқ босар, ичиш осондир. Буниси эса шўр, тахирдир. Сиз ҳар биридан тоза гўшт ейсиз ва тақинчоқ чиқариб тақурсиз. Ва Унинг фазлидан талаб қилишингиз учун у(сув)ни ёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз. Шоядки, шукр қилсангиз

    [13] У зот кечани кундузга, кундузни кечага киритур, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйгандир. Ҳар бири белгиланган муддатгача юрадир. Ана шу Аллоҳ Роббингиздир. Мулк Уникидир. Ундан ўзга илтижо қилаётганларингиз эса, данак пўстлоғига ҳам молик эмаслар

    [14] Агар уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмаслар. Гар эшитсалар ҳам, сизга жавоб бера олмаслар. Қиёмат куни эса, сизнинг уларни ширк келтирганингизни инкор этурлар. Ўта хабардор Зотдек ҳеч ким сенга хабар бера олмас

    [15] Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ эса, Ўзи беҳожат ва мақталган Зотдир

    [16] Агар У зот хоҳласа, сизни кетказиб, янги бир халқни келтирур

    [17] Ва бу Аллоҳ учун қийин эмасдир

    [18] Ўзи юкли жон ўзга жоннинг юкини кўтара олмас. Юки оғир жон ўз юкига (бошқани) чақирса-да, ундан ҳеч бир нарса кўтарилмас. Гарчи қариндош бўлса ҳам. Сен фақат ғайбдаги Роббиларидан қўрқадиган ва намозни тўкис адо этганларни огоҳлантирурсан. Ким покланса, ўзи учун покланур. Қайтиш Аллоҳгадир

    [19] Кўр билан кўзи очиқ тенг бўлмас

    [20] Зулумотлар билан нур ҳам

    [21] Соя билан жазирама ҳам

    [22] Тириклар билан ўликлар тенг бўлмас. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кимсага эшиттирур. Сен қабрлардаги кимсаларга эшиттиргувчи эмассан

    [23] Сен фақат огоҳлантиргувчисан, холос

    [24] Албатта, Биз сени ҳақ ила хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик. Қайси бир умматки бўлса, унда огоҳлантиргувчи бўлган

    [25] Агар сени ёлғончи қилсалар, бас, батаҳқиқ, улардан олдин ўтганлар ҳам ёлғончи қилганлар. Ҳолбуки, Пайғамбарлари уларга равшан мўъжизалар, саҳифалар ва нурли китоб келтирган эдилар

    [26] Сўнгра, куфр келтирганларни тутдим. Бас, Менинг инкорим қандоқ бўлди

    [27] Аллоҳнинг осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардаги меваларни ва тоғлардан ҳам йўл-йўл, оқ ҳамда қизилнинг турли рангларини ва қоп-қораларини чиқардик

    [28] Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли ранглардагиларини чиқардик. Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азийз ва ўта мағфиратли Зотдир

    [29] Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар

    [30] Чунки, У зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва Шакур(оз амал учун кўп савоб берувчи)дир

    [31] Биз сенга ваҳий қилган китоб айни ҳақдир, ўзидан олдинги нарсани тасдиқловчи бўлгандир. Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан ўта хабардор ва уларни ўта кўргувчидир

    [32] Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор, улардан ўртачалари бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор. Ана шу айни улуғ фазлдир

    [33] Улар адн жаннатларига кирурлар. Унда тилло билакузуклар ва инжулар ила безатилурлар. Унда либослари ипакдир

    [34] Улар: «Биздан ғам-қайғуни кетказган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин. Албатта, Роббимиз ўта мағфиратли ва Шакур(оз амал учун кўп савоб берувчи)дир», – дерлар

    [35] У зот бизларни Ўз фазли ила бир турар жойга жойлаштирдики, у ерда бизга чарчоқ ҳам етмас, ҳорғинлик ҳам етмас

    [36] Куфр келтирганларга жаҳаннам оташи бордир. Уларга на ҳукм қилинмаски, ўлсалар ва на улардан у(жаҳаннам)нинг азобидан енгиллатилмас. Ҳар бир кофирни шундоқ жазолаймиз

    [37] Улар у ерда: «Эй Роббимиз!!! Бизларни чиқар!!! Қилиб юрган амалларимиздан бошқа, солиҳ амаллар қиламиз!!!» – деб доду фарёд солурлар. «Сизларга эслайдиган одам эслагудек умр бермаган эдикми?! Сизларга огоҳлантиргувчи келмаган эдими?! Бас, энди, тотаверинглар! Золимларга ҳеч бир ёрдамчи йўқдир», (дейилур)

    [38] Албатта, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини билгувчидир. Албатта, У диллардаги сирларни ҳам ўта билгувчидир

    [39] У зот сизларни ер юзида халифалар қилиб қўйгандир. Ким куфр келтирса, унинг кофирлиги ўзига зарар. Кофирлар учун куфрлари Роббилари ҳузурида ғазабдан бошқани зиёда қилмас. Кофирлар учун куфрлари зиёндан бошқани зиёда қилмас

    [40] Сен: «Менга Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган шерикларингизнинг хабарини беринг-чи?! Менга кўрсатинглар-чи, улар ерда нимани яратдилар?! Ёки уларнинг осмонлар(иши)да шерикликлари борми?!» – деб айт. Ёки Биз уларга китоб берганмиз-у, улар ундан бирон ҳужжатга эга бўлганларми?! Йўқ!!! Золимлар бир-бирларига алдовдан бошқани ваъда қилмаслар

    [41] Албатта, Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишларидан ушлаб турур. Агар улар қулайдиган бўлсалар, Ундан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб тура олмас. Албатта, У ўта ҳалийм ва ўта мағфиратли бўлган Зотдир

    [42] Улар жон-жаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки огоҳлантирувчи келганида, уларда нафратдан бошқани зиёда қилмади

    [43] Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир. Улар фақат илгаригиларнинг суннатига интизор бўлмоқдалар, холос. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан

    [44] Ахир, улар ер юзида юриб ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки, ўшалар булардан кўра қувватлироқ эдилар. На осмонларда ва на ерда бирор нарса Аллоҳни ожиз қолдира олмас. Албатта, У зот ўта илмли ва ўта қодирдир

    [45] Агар Аллоҳ одамларни қилганларига яраша оладиган бўлса, ер устида қимир этган жониворни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган муддатгача қўйиб қўюр. Ўша ажаллари келганда эса... Бас, албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчи Зотдир

    Surah 36
    Yosin

    [1] Йаасийн

    [2] Қуръони Ҳаким ила қасам

    [3] Албатта, сен Пайғамбарлардандирсан

    [4] Сиротул мустақиймдасан

    [5] Бу Азийзу Роҳиймнинг нозил қилганидир

    [6] Ота-боболари огоҳлантирилмаган, ўзлари ҳам ғофил бўлган қавмларни огоҳлантиришинг учун

    [7] Батаҳқиқ, уларнинг кўпларига (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Бас, улар иймон келтирмаслар

    [8] Биз уларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Улар иякларигача етадир. Бас, улар кўзлари юмуқ, осмонга қараб ғўдайиб қолдилар

    [9] Ва Биз уларнинг олдидан ҳам тўсиқ қилдик, орқаларидан ҳам тўсиқ қилдик, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар

    [10] Ва уларга бари бирдир — қўрқитсанг ҳам ва ёки қўрқитмасанг ҳам — иймонга келмаслар

    [11] Сен эса, фақат Зикр(эслатма)га эргашган ва Роҳмандан ғойибона қўрққан кимсани огоҳлантирурсан. Бас, унга мағфират ва гўзал ажрнинг хушхабарини бер

    [12] Албатта, Биз Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз. Очиқ-ойдин имомда(яъни номаи аъмолда) ҳар бир нарсанинг ҳисобини олиб қўйганмиз

    [13] Сен уларга Пайғамбарлар шаҳар аҳолисига келган пайтни мисол қилиб келтир

    [14] Ўшанда Биз уларга иккитани юборган эдик, улар икковларини ёлғончига чиқардилар. Бас, Биз учинчи билан қўлладик. Шунда: «Албатта, биз сизларга юборилган Пайғамбарлармиз», дедилар

    [15] Улар: «Сиз бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассиз. Роҳман ҳеч нарса нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасиз, холос», дедилар

    [16] Улар: «Роббимиз билади. Албатта, биз сизларга юборилган Пайғамбарлармиз», дедилар

    [17] Бизнинг зиммамизда очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ

    [18] Улар: «Биз сизлардан бадгумон бўлдик. Агар тўхтамасангиз, сизни албатта тошбўрон қилурмиз ва сизга биздан аламли азоб етадир», дедилар

    [19] Улар: «Бадгумонлигингиз ўзингиз билан. Сизга эслатма берилганигами?! Йўқ! Сиз ўзингиз исрофчи қавмсиз», дедилар

    [20] Шаҳар четидан бир киши шошилиб келиб: «Эй қавмим, юборилган Пайғамбарларга эргашинг

    [21] Сиздан ажр-ҳақ сўрамайдиган, ўзлари ҳидоятда бўлган шахсларга эргашинг

    [22] Менга нима бўлибдики, ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин?! Унгагина қайтарилурсизлар

    [23] Мен Уни қўйиб, бошқа илоҳлар тутайми?! Агар Роҳман менга бирор зарарни ирода қилса, уларнинг шафоати менга ҳеч фойда бермас ва улар мени қутқара олмаслар

    [24] Албатта, у тақдирда мен очиқ-ойдин адашувда бўлурман

    [25] Албатта, мен Роббингизга иймон келтирдим. Бас, мени тинглангиз», деди

    [26] «Жаннатга кир», дейилди. У: «Кошки, қавмим билсалар эди

    [27] Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини», деди

    [28] Биз унинг қавмига ундан кейин осмондан бирор қўшин туширмадик ва туширувчи эмас ҳам эдик

    [29] Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлмади. Бирдан улар сўниб қолдилар

    [30] Бандаларга ҳасратлар бўлсин! Ҳар қачон уларга Пайғамбар келса, уни фақат истеҳзо қилар эдилар

    [31] Ахир, улар ўзларидан олдинги қанча асрларни ҳалок этганимизни ва, албатта, ўшалар уларга қайтмасликларини кўрмайдиларми

    [32] Албатта, барчалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилингайлар

    [33] Улар учун ўлик ер оят-(белги)дир. Биз уни тирилтирдик ва ундан дон чиқардик. Бас, ундан ерлар

    [34] Ва унда хурмо ва узум боғлари яратдик ҳамда ичидан булоқларни чиқардик

    [35] Унинг меваларидан ва ўз қўллари қилган нарсалардан ейишлари учун. Шукр қилмайдиларми

    [36] Ер ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва улар билмайдиган нарсалардан, барчасидан жуфтларни яратган Зот пок бўлди

    [37] Улар учун кечаси ҳам оят (белги)дир. Биз уни кундуздан шилиб олурмиз. Бас, улар бирдан зулматда қолгувчилардир

    [38] Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу азийзу ўта билгувчи Зотнинг тақдир қилганидир

    [39] Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз

    [40] На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар

    [41] Улар учун Биз уларнинг наслларини тўла кемада кўтарганимиз ҳам бир оят(белги)дир

    [42] Ва Биз улар учун унга ўхшаш минадиган нарсаларни халқ қилдик

    [43] Агар хоҳласак, уларни ғарқ этурмиз. Бас, уларнинг ёрдамчиси бўлмас ва улар қутқазилмаслар ҳам

    [44] Магар Биздан бир раҳмат ва маълум муддатгача баҳраманд бўлиш бўлсагина (омон қолурлар)

    [45] Уларга: «Олдингиздаги нарсадан ва ортингиздаги нарсадан қўрқинг. Шояд, раҳим қилинсангиз», дейилганда

    [46] Ва уларга Роббилари оятларидан бир оят келганда, фақат ундан юз ўгиргувчи бўлурлар

    [47] Уларга: «Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан инфоқ қилинглар», дейилганида, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Аллоҳ хоҳласа, Ўзи таом берадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сиз очиқ-ойдин залолатдан бошқа нарсада эмассиз», дерлар

    [48] Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» дерлар

    [49] Улар талашиб-тортишиб турганларида ўзларини бирдан оладиган биргина қичқириқдан бошқа нарсани кутаётганлари йўқ

    [50] Улар на васият қилишга қодир бўларлар ва на ўз аҳлларига қайтарлар

    [51] Ва сурга пуфланди. Бас, улар бирдан Роббилари томон қабрлардан шошилиб чиқурлар

    [52] Улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бизни ётган жойимиздан ким қўзғатди?! Бу Роҳман ваъда қилган ва юборилган Пайғамбарлар тасдиқлаган нарса-ку?!» – дерлар

    [53] Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлгани йўқ. Бас, улар бирдан тўпланиб, ҳузуримизда ҳозир қилингандирлар

    [54] Бугунги кунда бирор жонга ҳеч бир зулм қилинмас. Қилиб ўтган амалларингиздан бошқасига жазо ҳам олмассиз

    [55] Албатта, жаннат эгалари у кунда роҳатланиш ила машғуллар

    [56] Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлаб ётурлар

    [57] Улар учун у ерда мевалар бордир. Улар учун у ерда истаган нарсалари бордир

    [58] Роҳийм бўлган зот Роббдан «Салом» сўзи бордир

    [59] Эй, жиноятчилар! Бугунги кунда сиз ажралингиз

    [60] Мен сизларга: «Эй, Одам болалари, шайтонга ибодат қилманг, албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир

    [61] Ва Менга ибодат қилинг, мана шу тўғри йўлдир», деб амр қилмаган эдимми

    [62] Батаҳқиқ, у сизлардан кўпчилик авлодни адаштирди. Ақл юритувчи бўлмаган эдингизми

    [63] Мана бу сизга ваъда қилинган жаҳаннамдир

    [64] Куфр келтириб ўтганингиз туфайли бугунги кунда унга киринг

    [65] Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур

    [66] Агар хоҳласак, кўзларини теп-текис қилиб қўюрмиз. Бас, улар йўлга шошилурлар. Аммо, қандай ҳам кўрсинлар

    [67] Агар хоҳласак, уларни жойларида қотириб қўюрмиз. Бас, олдинга юришга ҳам қодир бўлмаслар, ортга ҳам қайта олмаслар

    [68] Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўямиз. Ахир, ақл ишлатиб кўрмайдиларми

    [69] Биз унга шеърни таълим берганимиз йўқ. Бу унинг учун тўғри ҳам келмас. У — зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас

    [70] Тирик бўлган шахсларни огоҳлантириш ва кофирларга (азоб) сўзини ҳақ қилиш учундир

    [71] Ахир, Биз улар учун Ўз қўлларимиз-ла қилган нарсалардан чорваларни яратиб қўйганимизни кўрмайдиларми?! Бас, улар ўшаларга молик(эга)дирлар-ку

    [72] Биз уларга ўша(ҳайвон)ларни бўйинсундириб қўйдик. Бас, улардан маркаблари бор ва улардан ерлар

    [73] Улар учун ўшаларда манфаатлар ва ичимликлар бор. Ахир, шукр қилмайдиларми

    [74] Улар Аллоҳдан ўзга илоҳлар тутдилар. Гўёки, уларга ёрдам берилар эмиш

    [75] Уларнинг ёрдамига («худолари») қодир бўлмаслар. Улар эса, ўша(«худо»)лари учун ҳозир қилинган аскардирлар

    [76] Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Албатта, Биз нимани сир тутсалар ва нимани ошкор қилсалар, билурмиз

    [77] Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?! Энди эса, у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди

    [78] У Бизга мисол келтирди ва ўз яратилишини унутди. «Суякларни ким тирилтирур? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!» – деди

    [79] Сен: «Уларни илк марта йўқдан бор қилган Зот тирилтиради ва у ҳар бир яратилган нарсани яхши билгувчидир», деб айт

    [80] У зот сизларга яшил дарахтдан олов қилиб бергандир. Энди эса, сиз ундан олов ёқмоқдасиз

    [81] Осмонлару ерни яратган Зот уларга ўхшашни яратишга қодир эмасми?! Йўқ! У ўта яратгувчи, ўта билгувчи Зотдир

    [82] Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл» демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур

    [83] Бас, барча нарсанинг том эгалиги қўлида бўлган Зот покдир. Унгагина қайтарилурсизлар

    Surah 37
    Soffat

    [1] Сафда тизилиб турувчилар ила қасам

    [2] Зажр (қилинадиганларни) зажр қилгувчилар ила қасам

    [3] Зикрни тиловат қилгувчилар ила қасам

    [4] Албатта, илоҳингиз ягонадир

    [5] У зот осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Ва машриқларнинг Роббидир

    [6] Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик

    [7] Ва ҳар бир итоатсиз шайтондан сақлаш учун

    [8] Улар юксак тўплиққа қулоқ сола олмаслар ва ҳар томондан (учқун-ла) отилурлар

    [9] Ҳайдалурлар! Улар учун узлуксиз азоб бордир

    [10] Магар бирорта сўзни ўғриликча тинглаган шахс бўлса, уни ёқувчи олов таъқиб этар

    [11] Бас, сен улардан сўра: уларни яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларни?! Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик

    [12] Балки сен ажабландинг, улар эса масхара қилурлар

    [13] Қачонки эслатилсалар, эсламаслар

    [14] Қачонки бирор оят(белги)ни кўрсалар, қаттиқроқ масхара қилурлар

    [15] Улар: «Бу (Қуръон) очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас

    [16] Ўлсак-да, тупроқ ва суяк бўлсак-да, албатта, биз қайта тирилтирилурмизми

    [17] Аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» – дедилар

    [18] Сен: «Ҳа! Хор бўлган ҳолларингизда!» дегин

    [19] Бас, у фақатгина бир қичқириқдан иборат, холос. Бас, бирдан улар назар солиб турибдилар-да

    [20] Ва улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бу, жазо куни-ку!» – дерлар

    [21] «Бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим кунидир

    [22] Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган

    [23] Аллоҳдан ўзга нарсаларини тўпланглар. Бас, уларни жаҳийм йўлига ҳидоят қилинг» (дейилур)

    [24] Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар

    [25] Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз

    [26] Йўқ! Улар бугунги кунда таслим бўлгувчилардир

    [27] Улар бир-бирларига савол берурлар

    [28] Улар: «Албатта, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингиз», дерлар

    [29] Улар: «Йўқ! Сиз ўзингиз мўмин бўлмаган эдингиз

    [30] Бизнинг устингиздан ҳукмронлигимиз бўлмаган эди. Йўқ! Сиз ўзингиз туғёнга кетган қавм эдингиз

    [31] Бас, ҳаммамизга Роббимизнинг (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, биз тотгувчилармиз

    [32] Ҳа, биз сизларни иғво қилдик. Албатта, биз иғво қилгувчи эдик», дерлар

    [33] Бас, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир

    [34] Албатта, Биз жиноятчиларга шундоқ қилурмиз

    [35] Чунки, уларга қачонки «Лаа илааҳа Иллаллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар

    [36] «Ахир, биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» – дер эдилар

    [37] Йўқ! У ҳақни келтирди ва Пайғамбарларни тасдиқ қилди

    [38] Албатта, сиз аламли азобни тотгувчидирсиз

    [39] Қилиб ўтган нарсангиздан бошқа нарсанинг жазосини олмассиз

    [40] Магар Аллоҳнинг ихлосли бандаларига

    [41] Ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир

    [42] Мева-чевалар бордир. Улар икром қилинган ҳолларида

    [43] Наъийм жаннатларида

    [44] Сўрилар устида бир-бирларига қараган ҳолларида бўлурлар

    [45] Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур

    [46] У оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир

    [47] Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар

    [48] Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир

    [49] Улар худди асраб қўйилган тухумга ўхшарлар

    [50] Бас, улар бир-бирларидан сўрай бошларлар

    [51] Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди

    [52] У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан

    [53] Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» – дер эди

    [54] Сизлар ҳам қараяпсизларми?» – деди

    [55] Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди

    [56] У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан

    [57] Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим», деди

    [58] «Биз ўлгувчи эмас эканмизми

    [59] Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми

    [60] Албатта, бу айни улуғ ютуқдир

    [61] Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар»

    [62] Манзил ўлароқ ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими

    [63] Албатта, Биз уни золимлар учун фитна қилдик

    [64] Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур

    [65] Унинг (мева) тугар жойи худди шайтонларнинг бошларига ўхшар

    [66] Бас, албатта, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир

    [67] Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор

    [68] Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи жаҳаннамга бўлур

    [69] Чунки, улар ўз оталарини адашган ҳолда топдилар

    [70] Энди эса, улар ўшаларнинг изидан чопмоқдалар

    [71] Батаҳқиқ, улардан олдин аввалгиларнинг кўплари адашганлар

    [72] Батаҳқиқ, Биз ичларига огоҳлантиргувчилар юбордик

    [73] Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол

    [74] Магар Аллоҳнинг халос қилган бандаларигина (ҳалокатга учрамадилар)

    [75] Батаҳқиқ, Бизга Нуҳ нидо қилди. Бас, нақадар яхши ижобат қилгувчимиз

    [76] Биз унга ва унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик

    [77] Ва унинг зурриётларини, ўзларини боқий қолгувчилар қилдик

    [78] Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик

    [79] Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин

    [80] Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз

    [81] Албатта, у мўмин бандаларимиздандир

    [82] Сўнгра, қолганларни ғарқ қилдик

    [83] Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир

    [84] Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келмишди

    [85] Ўшанда отасига ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасиз

    [86] Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми

    [87] Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» – деган эди

    [88] Бас, У юлдузларга бир назар солди

    [89] Ва: «Албатта, мен беморман», деди

    [90] Дарҳол, ундан юз ўгириб юриб кетдилар

    [91] Бас, тезда уларнинг худоларига бурилди ва: «Қани, емайсизларми

    [92] Сизга нима бўлди?! Гапирмайсизлар?!» – деди

    [93] Сўнг уларга яқинлашиб, ўнг қўл билан ура бошлади

    [94] У томон шошиб, бир-бирларини туртиб келишди

    [95] У: «Ўзингиз йўниб ясаган нарсага ибодат қиласизларми?!» – деди

    [96] Ҳолбуки, сизни ҳам, қилган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку

    [97] Улар: «Унинг учун (ўчоқ) бино қилинглар, бас, уни гулханга отинглар!» дедилар

    [98] Бас, улар унга макр-ҳийлани ирода қилишди. Биз уларни тубан қилдик

    [99] У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур

    [100] Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди

    [101] Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик

    [102] Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дерсан?» – деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншоаллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди

    [103] Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида

    [104] Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим

    [105] Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, Биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз»

    [106] Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир

    [107] Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик

    [108] Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик

    [109] Иброҳимга салом бўлсин

    [110] Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз

    [111] Чунки, у мўмин бандаларимиздандир

    [112] Яна, Биз унга солиҳлардан бир Пайғамбар бўлажак Исҳоқнинг хушхабарини бердик

    [113] Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур

    [114] Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга неъмат бердик

    [115] Икковларига ва қавмларига катта ғамдан нажот бердик

    [116] Ва уларга нусрат бердик, бас, улар ғолиб бўлдилар

    [117] Ва Биз икковларига равшану комил баёнли китобни бердик

    [118] Ва икковларини сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик

    [119] Ва кейингилар ичида икковлари учун (олқишлар) қолдирдик

    [120] Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин

    [121] Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз

    [122] Чунки, икковлари мўмин бандаларимиздандирлар

    [123] Албатта, Илёс ҳам юборилган Пайғамбарлардандир

    [124] Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми

    [125] Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини

    [126] Ўз Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби Аллоҳни тарк этасизми?!» – деди

    [127] Бас, уни ёлғончи қилдилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир

    [128] Магар Аллоҳнинг мухлис бандаларигина (ҳозир қилинмаслар)

    [129] Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик

    [130] Илёсийнга салом бўлсин

    [131] Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз

    [132] Чунки, у мўмин бандаларимиздандир

    [133] Албатта, Лут ҳам юборилган Пайғамбарлардандир

    [134] Ўшанда Биз унга ва унинг аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик

    [135] Магар бир кампиргина (азобда) қолгувчилардан бўлди

    [136] Сўнгра қолганларини ҳалок этдик

    [137] Албатта, сиз кечаю кундуз уларнинг устидан ўтиб турурсиз. Ақл юритмайсизларми

    [138] Албатта, сиз кечаю кундуз уларнинг устидан ўтиб турурсиз. Ақл юритмайсизларми

    [139] Албатта, Юнус ҳам юборилган Пайғамбарлардандир

    [140] Ўшанда у тўлган кемага қочди

    [141] Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди

    [142] Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди

    [143] Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди

    [144] Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди

    [145] Бас, Биз уни бемор ҳолида майдонга отдик

    [146] Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик

    [147] Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик

    [148] Бас, иймон келтирдилар. Кейин Биз уларни маълум муддат баҳраманд қилдик

    [149] Бас, улардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми

    [150] Ёки Биз фаришталарни қиз қилиб яратганмиз-у, улар гувоҳ бўлиб турганларми

    [151] Огоҳ бўлингким! Улар ўз уйдирмаларида дерлар

    [152] «Аллоҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир

    [153] У зот ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олибдими

    [154] Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз

    [155] Ахир, эсламайсизларми

    [156] Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми

    [157] Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг

    [158] Ва улар У билан жинлар орасида насаб (даъвоси) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг албатта (азобга) ҳозир қилингувчиликларини билганлар

    [159] Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир

    [160] Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (мустаснодир)

    [161] Албатта, сиз ҳам, сиз ибодат қилаётган нарсалар ҳам

    [162] У зотга қарши фитнага солгувчи бўла олмассиз

    [163] Илло, ким жаҳаннамга киргувчи бўлса

    [164] Биздан ҳар биримизнинг маълум мақомимиз бордир

    [165] Албатта, бизлар саф тортиб тургувчилармиз

    [166] Ва, албатта, бизлар тасбиҳ айтгувчилармиз

    [167] Ҳолбуки, улар дер эдилар

    [168] «Агар бизнинг ҳузуримизда ҳам аввалгилардан бир эслатма бўлганида

    [169] Албатта, Аллоҳнинг ихлосли бандаларидан бўлар эдик»

    [170] Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар

    [171] Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир

    [172] Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари

    [173] Ва, албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида

    [174] Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир

    [175] Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўражаклар

    [176] Ҳали улар Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдамилар

    [177] Қачонки, у уларнинг ҳовлисига тушганида, огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлур

    [178] Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир

    [179] Ва (уларнинг томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўражаклар

    [180] Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир

    [181] Ва юборилган Пайғамбарларга салом бўлсин

    [182] Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин

    Surah 38
    Sod

    [1] Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръон ила қасам

    [2] Аммо куфр келтирганлар кибру ҳаво ва мухолифликдадирлар

    [3] Биз улардан илгари ҳам қанча асрларни ҳалок этганмиз. Улар (ёрдам сўраб) нидо қилдилар. Аммо қочиб қутулиш вақти эмас эди

    [4] Улар ичларига ўзларидан огоҳлантиргувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу, сеҳргар ва каззобдир», дедилар

    [5] «У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!»

    [6] Уларнинг аъёнлари: «Юринглар, худоларингиз тўғрисида сабр қилинглар. Албатта, бу қасдан қилинаётган нарсадир

    [7] Биз бу ҳақда охирги миллатдан эшитганимиз йўқ. Бу, тўқилгандан бошқа нарса эмас

    [8] Бизнинг ичимиздан ўшанга зикр нозил қилинибдими?!» – деб туриб кетдилар. Йўқ! Улар Менинг Зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Улар азобимни татиб кўрмадилар

    [9] Ёки уларнинг ҳузурида Азийзу ўта саховатли Роббингнинг раҳмат хазинаси борми

    [10] Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки уларникими? Бас, унда сабаблари ила (осмонга) кўтарилсинлар

    [11] Анави ердаги енгилган фирқалардан бўлган қандайдир лашкар

    [12] Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од, қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончи қилган

    [13] Ва Самуд, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Фирқалар ўшалардир

    [14] Барчалари, албатта, Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Бас, Менинг иқобим ҳақ бўлди

    [15] Ана ўшалар лаҳзага кечикмай келадиган биргина қичқириқдан бошқа нарсага интизор бўлаётганлари йўқ

    [16] Улар: «Эй Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгари насибамизни тезроқ бер!» – дедилар

    [17] Улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у ўта қайтгувчидир

    [18] Албатта, Биз унга тоғларни бўйсундирдик. Улар у билан кечки пайту эрталаб тасбиҳ айтардилар

    [19] Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У зотга ўта қайтгувчидир

    [20] Ва Биз унга мулкини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматни ва ҳал қилгувчи китобни бердик

    [21] Сенга даъволашганларнинг хабари келдими? Ўшанда улар меҳробга чиқишган эди

    [22] Ўшанда улар Довуднинг олдига киришган эди. Бас, у улардан қўрқиб кетди. Улар: «Қўрқма, булар — икки даъволашгувчи томон. Биз бир-биримизга зулм қилдик. Бас, орамизда ҳақ ила ҳукм чиқар. Жабр қилма. Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил», дедилар

    [23] «Мана бу — менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғи бор. Менинг эса, биргина совлиғим бор. Бас, у: «Уни ҳам менинг кафолатимга бер», деди ва сўзлашувда мендан устун чиқди»

    [24] У: «Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни сўраб, ўз совлиқларига (қўшиш) билан сенга зулм қилибди. Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз», деди. Ва Довуд Биз уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди

    [25] Бас, Биз унинг ўша (хатоси)ни мағфират қилдик. Албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир

    [26] Эй Довуд, албатта, Биз сени ер юзида халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ ила ҳукм юрит. Ҳавойи нафсга эргашма! Яна, у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга, унутганлари учун, ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир

    [27] Биз осмону ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳуда яратганимиз йўқ. Бу, куфр келтирганларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирганлар учун дўзах(азоби)дан вой бўлсин

    [28] Йўқ! Биз иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларни ер юзида бузғунчилик қилувчилар каби қилармидик?! Йўқ! Биз тақводорларни фожирлар каби қилармидик

    [29] Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир

    [30] Ва Биз Довудга Сулаймонни ҳадя қилдик. У қандай ҳам яхши бандадир. Албатта, у ўта қайтгувчидир

    [31] Эсла, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отлар кўрсатилди

    [32] У: «Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқига берилиб кетиб, ҳатто (қуёш) парда ила беркинибди-ку

    [33] Уларни менга қайтаринг!» – деди. Сўнгра уларнинг оёқ ва бўйинларини «силай» бошлади

    [34] Батаҳқиқ, Биз Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра, у тавба қилди

    [35] У: «Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан», деди

    [36] Бас, Биз унга шамолни бўйсундирдик, у ирода қилган томонга майин эсаверади

    [37] Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам

    [38] Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб (бўйсундирдик)

    [39] Бу Бизнинг ато этган нарсамиздир. Инъом эт ёки тутиб қол, ҳисоб йўқ

    [40] Ва, албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир

    [41] Бизнинг бандамиз Аййубни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди», деди

    [42] «Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ (сув)»

    [43] Ва Биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани ҳам ҳадя этдик. Бу, Биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди

    [44] «Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма», (деди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир

    [45] Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубни эсла

    [46] Албатта, Биз уларни холис бир хислат-ла ажратдик. У (охират) диёрини эслаш эди

    [47] Албатта, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган ахёрлардандирлар

    [48] Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-Кифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир

    [49] Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат

    [50] Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир

    [51] У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирадилар

    [52] Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош(ҳур)лар бордир

    [53] Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир

    [54] Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ҳеч тугаши йўқдир

    [55] Иш бундайдир. Албатта, туғёнга кетгувчилар учун ёмон оқибат

    [56] Жаҳаннам бордир. Унга кирурлар. Бас, у қандай ҳам ёмон ётоқ

    [57] Мана буни татиб турсинлар: қайноқ сув ва йирингни

    [58] Ва бошқа унинг шаклидаги қўша-қўша (азоблар) ҳам

    [59] «Мана бу гуруҳ ҳам сиз билан бирга бостириб киргувчидир. Уларга марҳабо йўқ. Улар, албатта, жаҳаннамга киргувчилардир», дерлар

    [60] Улар: «Йўқ! Ўзингизга марҳабо йўқ! Сизлар ўша(жаҳаннам)ни бизга тақдим қилдингиз! Бас, у нақадар ёмон қароргоҳ!» – дерлар

    [61] Улар: «Эй Роббимиз, бизга бу(жаҳаннам)ни ким тақдим этган бўлса, унга дўзахда икки баробар азобни зиёда қил!» – дерлар

    [62] Улар: «Бизга нима бўлди? Ёмонлардан ҳисоблаб юрган кишиларимизни кўрмаяпмиз

    [63] Биз уларни масхара қилиб олган эдикми ё?! Ёки кўзлар улардан тойдими?!» – дерлар

    [64] Албатта, мана шу ҳақдир — дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир

    [65] Сен: «Мен фақат огоҳлантиргувчиман, холос. Ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқдир, магар ягона ва Қаҳҳор (барча махлуқотларни қабзасида тутиб, уларни Ўз ҳукмига юритиб ва қудрати ила бўйсундириб турувчи) Аллоҳгина бор

    [66] У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Робби, Азийзу Fаффордир», деб айт

    [67] Сен: «Бу улуғ бир хабардир

    [68] Сиз бўлсангиз, ундан юз ўгирмоқдасиз

    [69] Олий тўплам ҳақида улар тортишаётганларида менинг ҳеч билимим бўлмаган эди

    [70] Менга фақат ўзимнинг очиқ-ойдин огоҳлантиргувчи эканлигимгина ваҳий этилур», деб айт

    [71] Эсла! Ўшанда Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен лойдан башар яратгувчидирман

    [72] Бас, қачонки уни ростлаб, ичига руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилиб йиқилинглар!» – деган эди

    [73] Бас, фаришталар барчалари жамланиб, сажда қилдилар

    [74] Магар иблисгина мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди

    [75] У зот: «Эй, иблис, Ўз қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми?! Ёки олий даражалилардан бўлдингми?!» – деди

    [76] У: «Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан», деди

    [77] У зот: «Сен ундан чиқ! Бас, албатта, сен қувилгансан

    [78] Ва, албатта, сенга жазо кунигача менинг лаънатим бўлгай», деди

    [79] У: «Эй Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак кунгача муҳлат бергин!» – деди

    [80] У зот: «Сен муҳлат берилганлардансан

    [81] Маълум вақт кунигача», деди

    [82] У : «Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан

    [83] Магар, улардан халос қилинган бандаларинггина (иғвога учмас)», деди

    [84] У зот: «Ҳақ шулки, зотан, Мен фақат ҳақни айтурман

    [85] Албатта, Мен жаҳаннамни сен ва улардан сенга эргашганлар билан жамлаб тўлдирурман», деди

    [86] Сен: «Мен унинг учун сиздан ҳеч ажр, ҳақ сўрамасман. Мен сохтакорлардан ҳам эмасман

    [87] У(Қуръон) фақат оламлар учун эслатма, холос

    [88] Албатта, унинг хабарини бир муддатдан сўнг билурсиз», деб айт

    Surah 39
    Zumar

    [1] Бу китобнинг нозил қилиниши азийзу ҳакийм бўлган Аллоҳ томонидандир

    [2] Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт

    [3] Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё (дўстлар) тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалари бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас

    [4] Агар Аллоҳ бола тутишни истаса, албатта, Ўзи яратган нарсалардан хоҳлаганини танлаб олар эди. У зот покдир. Аллоҳ ягона Қаҳҳордир (яъни, Қаҳҳорлигидан бутун оламни Ўзига бўйсундириб ва якка Ўзи идора қилиб туради. Бу ишида У ҳеч қандай шерикка, ёрдамчига муҳтож эмас)

    [5] У осмонлару ерни ҳақ ила яратган, кечани кундуз устига ўрайдиган, кундузни кеча устига ўрайдиган, қуёш ва ойни бўйсундирадиган Зотдир. Ҳар бири белгиланган муддатча юрмоқда. Огоҳ бўлингким, У азийзу ўта мағфиратли Зотдир

    [6] У сизларни бир жондан яратди. Сўнгра ундан жуфтини қилди ва сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди. У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратадир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Барча мулк Уникидир. Ундан ўзга ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасиз

    [7] Агар куфр келтирсангиз, албатта, Аллоҳ сиздан беҳожатдир. У зот Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар Унга шукр келтирсангиз, сиздан рози бўлур. Ҳеч бир оғирлик кўтаргувчи жон ўзга жоннинг оғирлигини кўтармас. Сўнгра фақатгина Роббингизга қайтишингиз бор. Бас, У нима амал қилиб юрганингизнинг хабарини берур. Албатта, У диллардаги нарсаларни ҳам ўта билгувчи Зотдир

    [8] Қачонки инсонни зарар тутса, Роббига тавба қилган ҳолида дуо қилур. Сўнгра унга У зот Ўз фазлидан неъмат берса, олдин дуо қилиб турган нарсасини унутур ва Аллоҳга Унинг йўлидан адаштирмоқ учун тенгдошлар қилур. Сен: «Куфринг билан бир оз ҳузурланиб тур. Албатта, сен жаҳаннам эгаларидансан», деб айт

    [9] Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» – деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар

    [10] Сен (Менинг тарафимдан): «Эй, иймон келтирган бандаларим, Роббингизга тақво қилинг. Бу дунёда гўзал амал қилганларга гўзаллик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур», деб айт

    [11] Сен: «Албатта, мен динни Ўзи учун холис қилган ҳолимда Аллоҳга ибодат этишимга буюрилганман

    [12] Ва мен мусулмонларнинг аввалгиси бўлишимга амр этилганман», деб айт

    [13] Сен: «Албатта, мен агар Роббимга исён этсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт

    [14] Сен: «Динимни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳгагина ибодат қилурман

    [15] Бас, сизлар Ундан ўзга нимани хоҳласангиз, ўшанга ибодат қилаверинглар», деб айт. Сен: «Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳлларига зиён қилгувчилардир. Огоҳ бўлингким, ана ўша очиқ-ойдин зиёнкорликдир», деб айт

    [16] Улар учун тепаларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор, остларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур. «Эй бандаларим, Менга тақво қилинглар!»

    [17] Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар берки

    [18] Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашарлар. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир

    [19] Ёки у ҳақида азоб сўзи ҳақ бўлган кимсани — дўзахдаги кимсани сен қутқара олурмисан

    [20] Лекин Роббиларига тақво қилганлар учун болохоналар устидан болохоналар бино қилингандир. Остларидан анҳорлар оқиб турур. Аллоҳнинг ваъдаси шу! Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас

    [21] Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан юритиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқаради. Кейин у қурийди. Бас, уни сарғайган ҳолида кўрарсан. Сўнгра уни қуруқ чўпга айлантирур. Албаттта, бунда ақл эгалари учун эслатма бордир

    [22] Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб қўйган шахс ўз Роббидан бўлган нурда эмасми?! Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар

    [23] Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган китоб этиб туширар. Ундан Роббиларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу, Аллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Аллоҳ хоҳлаган кимсани ҳидоят қилар. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилгувчи йўқ

    [24] Ахир қиёмат куни золимларга, касб қилиб юрган нарсангизни тотиб кўринг, дейилганида ёмон азобдан юзи ила сақланадиган одам (мўмин ила тенг бўлармиди)

    [25] Улардан олдингилар ҳам ёлғончи қилганлар, бас, уларга ўзлари сезмаган томондан азоб келган

    [26] Аллоҳ уларга бу дунёда хорликни тоттирди, албатта, охират азоби, агар билсалар, янада улкан бўлур

    [27] Батаҳқиқ, Биз ушбу Қуръонда одамларга турли мисоллар келтирдик. Шоядки, эсласалар

    [28] Арабча Қуръонни эгриликсиз қилиб (туширдикки), шоядки, тақво қилсалар

    [29] Аллоҳ бир мисол келтирадир. Бир одамга талашувчи шериклар эгадир. Саломат ҳолидаги бошқа бирига бир киши эгадир. Икковларининг мисоли баробарми?! Аллоҳга ҳамд бўлсин. Йўқ, кўплари билмаслар

    [30] Албатта, сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар

    [31] Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузурида тортишурсизлар

    [32] Аллоҳга нисбатан ёлғон гапирган ва ўзига содиқ (сўз) келганида уни ёлғонга чиқаргандан ҳам золимроқ кимса борми?! Кофирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми

    [33] Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса, ана ўшалар тақводорлардир

    [34] Улар учун Роббилари ҳузурида хоҳлаган нарсалари бордир. Ана ўша, гўзал амал қилгувчиларнинг мукофотидир

    [35] Зеро, Аллоҳ уларнинг қилган энг ёмон амалини ўчириб, қилиб юрган энг гўзал амаллари ажри ила мукофотлар

    [36] Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сени Ундан бошқалар билан қўрқитурлар. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ

    [37] Кимни Аллоҳ ҳидоятга солса, бас, унинг учун ҳеч бир залолатга кетказгувчи йўқ. Аллоҳ Азийзу интиқом эгаси эмасми

    [38] Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратди?» – деб сўрасанг, албатта: «Аллоҳ!» – дерлар. Сен: «Менга хабар беринглар-чи! Сиз илтижо қилаётган, Аллоҳдан бошқа нарсалар, агар Аллоҳ менга зарарни ирода қилса, ўшалар Унинг зарарини аритгувчи бўла олурларми?! Ёки менга марҳаматни ирода қилса, ўшалар Унинг марҳаматини тутиб қолгувчи бўла олурми?!» – деб айт. Сен: «Менга Аллоҳ етарли, таваккал қилгувчилар Унгагина таваккал қилурлар», деб айт

    [39] Сен: «Эй қавмим, ўз ҳолингизча амал қилаверинг. Албатта, мен ҳам амал қилгувчиман. Бас, тезда билурсиз

    [40] Кимга уни расво қиладиган азоб келажагини ва кимга давомли азоб тушажагини», деб айт

    [41] Албатта, Биз одамлар учун сенга китобни ҳақ ила туширдик. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзига фойда. Ким залолатга кетса, ўзига зарар. Сен уларга вакил (қўриқчи) эмассан

    [42] Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса, уйқуси вақтида олур. Бас, ўлишига ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълум муддатгача қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(ибрат)лар бордир

    [43] Ёки Аллоҳдан ўзга шафоатчилар тутганларми?! Сен: «Ахир, улар бирор нарсага эга бўлмасалар ва бирор нарсани англамасалар ҳам-а?!» – деб айт

    [44] Сен: «Барча шафоат ёлғиз Аллоҳникидир. Осмонлару ернинг мулки(эгалиги) ҳам ёлғиз Уникидир. Сўнгра Унгагина қайтарилурсизлар», деб айт

    [45] Қачонки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари сиқилиб кетар. Қачонки Ундан ўзгалар зикр қилинсалар, бирдан шодланиб кетарлар

    [46] Сен: «Эй Аллоҳим! Осмонлару ерни яратган Зот! Fойиб ва ошкорни билгувчи Зот! Сенинг Ўзинг бандаларнинг орасида улар ихтилоф қилиб юрган нарсаларда ҳукм қилурсан», деб айт

    [47] Агар зулм этганларга ер юзидаги барча нарса ва у билан яна шу қадар нарса берилса ҳам, қиёмат куни ёмон азобга тўлов қилиб юборишлари аниқ. Ва уларга Аллоҳ томонидан ўзлари хаёлларига ҳам келтирмаган нарсалар зоҳир бўлур

    [48] Ва уларга ўзлари касб қилган нарсаларнинг ёмонлиги зоҳир бўлур ва уларни ўзлари масхара қилиб юрган нарса ўраб олур

    [49] Бас, қачонки инсонни зарар тутса, у Бизга дуо қилур. Сўнгра унга Биз Ўзимиздан неъмат берсак: «Албатта, бу менга илмим туфайли берилди», дер. Йўқ! У синовдир. Лекин кўплари билмаслар

    [50] Батаҳқиқ, буни улардан аввалгилар ҳам айтган эдилар. Бас, уларнинг қилган касблари ўзларига асқотмади

    [51] Бас, уларга қилган касбларининг ёмонликлари мусийбат бўлди. Анавилардан зулм қилганларига ҳам тезда қилган касбларининг ёмонликлари мусийбат бўлур. Улар қочиб қутулгувчи ҳам эмаслар

    [52] Улар Аллоҳ хоҳлаган кишисига ризқни кенг ва тор қилишини билмасмидилар?! Албатта, бунда иймон келтиргувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир

    [53] Сен (Менинг тарафимдан): «Эй, ўз жонларига исроф (жавр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳимли Зотдир», деб айт

    [54] Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг. Сўнгра сизга ёрдам берилмас

    [55] Сизга ўзингиз сезмаган ҳолда тўсатдан азоб келиб қолишидан олдин Роббингиздан сизга туширилган энг гўзал нарсага эргашинг

    [56] Жон: «Аллоҳ ҳақида йўл қўйган камчиликларим учун надомат бўлсин. Тўғриси, мен масхара қилгувчилардан бўлган эдим», демасидан олдин

    [57] Ёки: «Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта, тақводорлардан бўлар эдим», демасидан олдин

    [58] Ёки азобни кўрган чоғида: «Агар менга яна бир марта ортга (дунёга) қайтиш бўлганида, гўзал амал қилгувчилардан бўлар эдим», демасидан олдин

    [59] «Йўқ! Батаҳқиқ, сенга Менинг оятларим келди. Бас, сен уларни ёлғонга чиқардинг, мутакаббирлик қилдинг ва кофирлардан бўлдинг!» дер

    [60] Қиёмат куни Аллоҳга нисбатан ёлғон сўзлаганларни кўрсанг, юзлари қоп-қорадир. Ёки мутакаббирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми

    [61] Аллоҳ тақво қилганларга ютуқлари туфайли нажот берур. Уларга ёмонлик етмас ва улар хафа ҳам бўлмаслар

    [62] Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир

    [63] Осмонлару ернинг калитлари Унгагина хосдир. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, ана ўшалар зиёнкорлардир

    [64] Сен: «Эй, жоҳиллар! Мени Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишимга буюрурмисиз?!» – деб айт

    [65] Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва, албатта, зиёнкорлардан бўлурсан

    [66] Йўқ! Аллоҳгагина ибодат қил ва шукр этгувчилардан бўл!» – деб ваҳий қилинган

    [67] Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, Ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир

    [68] Ва сурга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса, қулаб ўлди. Магар Аллоҳ хоҳлаганларгина қолди. Сўнгра унга яна бир бор пуфланди. Бас, тўсатдан улар туриб интизор бўлурлар

    [69] Ва ер Робби нури ила ёришди. Китоб қўйилди. Пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди. Улар орасида ҳақ ила ҳукм чиқарилди. Уларга зулм қилинмади

    [70] Ва ҳар бир жонга қилган амали (жазо ёки мукофоти) тўлиқ берилди. У зот улар қилаётган ишларни ўта яхши билгувчидир

    [71] Ва куфр келтирганлар жаҳаннамга гуруҳ-гуруҳ қилиб ҳайдалди. Токи унга етиб келган чоғларида, унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, Роббингиз оятларини тиловат қилиб бермадиларми? Сизларни ушбу кунингизга дучор бўлишингиздан огоҳлантирмадиларми?!» – дедилар. Улар: «Ҳа! Лекин азоб сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир», дедилар

    [72] «Жаҳаннам эшикларидан унда абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дейилди. Бас, мутакаббирларнинг жойи қандай ҳам ёмон бўлди

    [73] Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида, унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дедилар

    [74] Улар: «Бизларга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз», дедилар. Бас, амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши бўлди

    [75] Ва фаришталарни Аршни ўраб олиб Роббиларига ҳамд ила тасбиҳ айтаётган ҳолда кўрурсан. Улар орасида ҳақ ила ҳукм қилинди ва: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!» – дейилди

    Surah 40
    G’ofir

    [1] Ҳаа. Мийм

    [2] Бу китобнинг нозил қилиниши азийзу ўта илмли Аллоҳ томонидандир

    [3] У, гуноҳни мағфират қилгувчи, тавбани қабул этгувчи, иқоби шиддатли ва фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Қайтиш Унинг Ўзигагинадир

    [4] Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақатгина куфр келтирганлар талашиб-тортишурлар. Бас, уларнинг юртларда айланиб юришлари сени алдаб қўймасин

    [5] Улардан олдин Нуҳ қавми ва улар кетидан келган фирқалар ҳам ёлғончи қилган эдилар. Ҳар уммат ўз Пайғамбарини тутишга қасд қилди ва ҳақни йўқотиш учун ботил ила мужодала этди. Бас, Мен уларни тутдим. Бас, Менинг иқобим қандай бўлди

    [6] Куфр келтирганларга ҳам Роббингнинг (азоб) сўзи худди ана шундай ҳақ бўлди. Албатта, улар дўзах эгаларидир

    [7] Аршни кўтариб турганлар ва унинг атрофидагилар Роббиларига ҳамд ила тасбиҳ айтурлар, Унга иймон келтирурлар ва иймон келтирганларга мағфират сўраб: «Эй Роббимиз, раҳматинг ва илминг ила ҳар бир нарсани қуршагансан, бас, тавба қилиб, йўлингга эргашганларни мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин

    [8] Эй Роббимиз, уларни ҳам, оталаридан, жуфтларидан ва зурриётларидан аҳли солиҳ бўлганларини ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган адн жаннатларига киритгин. Албатта, Сенинг Ўзинг азийзу ўта ҳикматли зотсан

    [9] Ва уларни ёмонликлардан сақла, ўша куни кимни ёмонликлардан сақласанг, батаҳқиқ, унга раҳим қилибсан. Ана ўша буюк ютуқдир», (дерлар)

    [10] Албатта, куфр келтирганларга: «Иймонга чақирилганингизда куфр келтирган чоғингиздаги Аллоҳнинг ғазаби сизнинг ўзингизга (ҳозирги) ғазабингиздан каттароқдир», деб нидо қилинур

    [11] Улар: «Эй Роббимиз, Сен бизни икки марта ўлдирдинг, икки марта тирилтирдинг. Бас, биз гуноҳларимизни эътироф этдик. Энди чиқишнинг бирон йўли борми?» – дедилар

    [12] Бундай бўлишингиз Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига даъват қилинганида, куфр келтирганингиз, Унга ширк келтирилса, иймон келтирганингиз учундир. Бас, ҳукм олий ва улуғ Аллоҳникидир

    [13] Унинг Ўзи сизга оят (белги)ларини кўрсатадиган, осмондан сизга ризқ туширадиган Зотдир. Фақат қайтадиган кишигина англар

    [14] Бас, агар кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холис қилган ҳолингизда ёлворинг

    [15] У, даражаси юксак, Арш эгаси бўлган Зотдир. У, Ўз амри ила бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мулоқот кунидан огоҳлантириши учун руҳни туширур

    [16] Ўша кунда улар зоҳир бўлурлар. Аллоҳга улардан бирон нарса махфий қолмас. Бугун мулк кимникидир?! Яккаю ёлғиз, Қаҳҳор Аллоҳникидир

    [17] Бугунги кунда ҳар бир жон ўзи қилган касбга яраша жазо олур. Бугунга кунда зулм йўқдур. Албатта, Аллоҳ ҳисобни тез қилгувчи Зотдир

    [18] Сен уларни яқинлашгувчи Кундан огоҳлантир. Ўшанда жонлар халқумга келиб, ғам-ғуссага тўлиб турарлар. Золимлар учун ҳеч бир дўст ҳам, итоат қилинадиган шафоатчи ҳам йўқ

    [19] У зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар махфий тутган нарсаларни ҳам билур

    [20] Аллоҳ ҳақ ила ҳукм қилур. Ундан ўзга илтижо қилаётганлари эса, ҳеч нарса билан ҳукм қилмаслар. Албатта, Аллоҳнинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўта кўргувчи Зотдир

    [21] Ахир, улар ер юзида юриб, ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки, ўшалар улардан кўра қувватлироқ ва ер юзида асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, Аллоҳ ўшаларни гуноҳлари сабабли тутди. Уларга Аллоҳдан ўзга бир сақловчи бўлмади

    [22] Бундай бўлишининг сабаби шуки, уларга Пайғамбарлари аниқ ҳужжатлар билан келар эдилар, улар эса, куфр келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни тутди. Албатта, У кучли ва иқоби шиддатли Зотдир

    [23] Батаҳқиқ, Биз Мусони Ўз оятларимиз ва очиқ ҳужжат ила юбордик

    [24] Фиръавнга, Ҳомонга ва Қорунга. Бас, улар: «(Бу) сеҳргар ва каззоб», дедилар

    [25] Мусо уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ ила келган чоғда, улар: «У билан бирга иймон келтирганларнинг ўғилларини қатл қилинглар, қизларини тирик қолдиринглар», дедилар. Кофирларнинг макр-ҳийласи залолатдан бошқа нарса эмас

    [26] Фиръавн: «Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. Майли, Роббига дуо қилсин. Албатта, мен унинг динингизни алмаштиришидан ва ер юзида фасод чиқаришидан қўрқмоқдаман», деди

    [27] Мусо: «Албатта, мен Роббим ва Роббингиз бўлган Зотдан ҳисоб кунига иймон келтирмайдиган ҳар бир мутакаббирдан паноҳ сўрайман», деди

    [28] Фиръавн аҳлидан бўлган, иймонини беркитиб юрадиган бир мўмин киши: «Бир одамни, Аллоҳ Роббимдир, дегани учун ўлдирасизларми?! Ҳолбуки, у сизга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келмишдир. Агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўзига зарар. Агар ростгўй бўлса, унда у ваъда қилаётган баъзи мусийбатлар сизга етар. Албатта, Аллоҳ исрофчи ва каззоб бўлган шахсни ҳидоят қилмас

    [29] Эй қавмим, бугунги кунда мулк сизникидир. Ер юзида юзага чиқиб турибсизлар. Агар бизга Аллоҳнинг азоби келса, унда бизга ким ёрдам берар?!» – деди. Фиръавн: «Мен сизга ўзим кўраётган нарсадан бошқани кўрсатмасман ва сизларни тўғри йўлдан бошқага йўлламасман», деди

    [30] Иймон келтирган киши: «Эй қавмим, албатта, мен сизга ҳам бошқа фирқалар кунига ўхшаш кун

    [31] Нуҳ қавми, Од, Самуд ва улардан кейингилар ҳолига ўхшаш ҳол бўлишидан қўрқурман. Аллоҳ бандаларга зулмни ирода қилмас

    [32] Эй қавмим, албатта, мен сизларга нидолашув кунидан қўрқурман

    [33] У кунда ортга қараб қочурсиз. Сиз учун Аллоҳдан ҳеч бир қутқаргувчи бўлмас. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас

    [34] Батаҳқиқ, бундан олдин Юсуф очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келди. Бас, сиз у ўзингизга келтирган нарсага шак келтириб, туриб олдингиз. Ниҳоят, у вафот этган пайтда: «Аллоҳ ундан кейин Пайғамбар юбормас», дедингиз. Аллоҳ шундай қилиб, исрофчи ва шубҳачи бўлган кимсани залолатга кетказди

    [35] Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳам қаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбни муҳрлар», деди

    [36] Фиръавн деди: «Эй, Ҳомон, менга бир баланд қаср бино қил, шояд, сабабларга етсам

    [37] Осмонларнинг сабабларига етсам, сўнгра Мусонинг Илоҳига боқсам. Албатта, мен уни ёлғончи деб, гумон қилмоқдаман». Шундай қилиб, Фиръавнга унинг ёмон амали зийнатланди ва у йўлдан тўсилди. Фиръавннинг макр-ҳийласи зиёнкорликдан бошқа нарса эмас

    [38] Иймон келтирган киши: «Эй қавмим, менга эргашинглар, сизни тўғри йўлга ҳидоят қилурман

    [39] Эй қавмим, бу дунё ҳаёти вақтинчалик бир матоҳ, холос. Албатта, охират, ўшанинг ўзи барқарорлик диёридир

    [40] Ким бирор ёмонлик қилса, фақат ўшанга яраша жазо олади, холос. Эркакдир, аёлдир, ҳар ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар, у ерда ҳисобсиз ризқланурлар

    [41] Эй қавмим, нечун мен сизни нажотга чақирсам, сиз мени дўзахга чақирурсиз

    [42] Сиз мени Аллоҳга куфр келтиришимга ва ўзим билмаган нарсани Унга ширк келтиришимга чақирмоқдасиз. Ҳолбуки, мен сизни азийзу ўта мағфиратли Зотга чақирмоқдаман

    [43] Ҳеч шубҳа йўқки, албатта, сиз мени чақираётган нарсанинг дунёда ҳам, охиратда ҳам даъватга ҳаққи йўқдир. Албатта, қайтиб бораримиз Аллоҳгадир. Албатта, исрофчилар, айни ўшалар дўзах эгаларидир

    [44] Ҳали, мен сизга айтаётган гапларни эслайсизлар. Мен ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини аниқ кўриб тургувчидир», деди

    [45] Бас, Аллоҳ уни макрлари ёмонликларидан сақлади ва Фиръавн аҳлини ёмон азоб ўраб олди

    [46] У оловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. Соат (қиёмат) қоим бўлганида эса: «Фиръавн аҳлини энг ашаддий азобга киритинглар», дейилур

    [47] Ўшанда улар дўзахда бир-бирлари ила хусумат қилурлар. Бас, заифлар мутакаббирлик қилганларга: «Албатта, биз сизга эргашувчи бўлган эдик. Энди сиз бизнинг дўзах насибамиздан бирор бўлагини дафъ қиласизларми?!» – дерлар

    [48] Мутакаббирлик қилганлар: «Албатта ҳаммамиз унинг ичидамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ бандалар орасида ҳукм чиқариб бўлди», дерлар

    [49] Дўзахда турганлар жаҳаннам қўриқчиларига: «Роббингизга дуо қилинглар, биздан бирор кун азобни енгиллатсин», дедилар

    [50] Улар: «Сизга Пайғамбарларингиз очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келмаган эдиларми?!» – дедилар. Булар: «Ҳа», дейишди. Улар: «Бас, дуо қилаверинглар. Кофирларнинг дуоси залолатдан бошқа нарса эмас», дедилар

    [51] Албатта, Биз Пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларга бу дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган кунда ҳам нусрат берурмиз

    [52] У кунда золимларга маъзиратлари наф бермас. Уларга лаънат бўлғай ва уларга ёмон ҳовли жой бўлғай

    [53] Батаҳқиқ, Биз Мусога ҳидоятни бердик ва Бани Исроилни Китобга ворис қилдик

    [54] Ақл эгаларига ҳидоятчи ва эслатма бўлсин учун

    [55] Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Гуноҳинг учун истиғфор айт. Эртаю кеч Роббингга ҳамд ила тасбиҳ айт

    [56] Албатта, Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжатсиз талашиб-тортишадиганларнинг дилларида кибрдан ўзга нарса йўқ. Улар унга етишгувчи эмаслар. Бас, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи Зотдир

    [57] Албатта, осмонлару ерни яратиш одамларни яратишдан каттароқдир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар

    [58] Кўр билан кўрувчи баробар бўлмас. Иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар билан ёмонлик қилгувчи ҳам. Жуда ҳам кам эслайсизлар

    [59] Албатта, соат (қиёмат)келгувчидир. Унда шубҳа йўқ. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар

    [60] Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди

    [61] Аллоҳ сизга сукунат топишингиз учун кечани, кўрсатувчи этиб кундузни қилиб берган Зотдир. Албатта, Аллоҳ одамларга нисбатан фазлу карам соҳибидир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар

    [62] Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. У ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз

    [63] Аллоҳнинг оятларини инкор қиладиганлар ана шундай бурилиб кетурлар

    [64] Аллоҳ сизга ерни қароргоҳ, осмонни том қилган ва сизларнинг сувратларингизни гўзал сувратда қилган, сизларга пок нарсалардан ризқ берган Зотдир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, оламларнинг Робби Аллоҳ баракотли (юксак) бўлди

    [65] У зот тирикдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, Унга динни холис қилган ҳолда дуо қилинг. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин

    [66] Сен: «Албатта, мен ўзимга Роббимдан очиқ-ойдин ҳужжатлар келган пайтда сиз илтижо этаётган нарсаларга ибодат қилишдан қайтарилганман ва оламларнинг Роббига таслим бўлишга амр этилдим», деб айт

    [67] У сизни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра (ёпишқоқ) лахта қондан яратган Зотдир. Сўнгра У сизни бувак ҳолингизда чиқарур. Сўнгра камолга етишингиз учун, сўнгра қари бўлишингиз учун (улғайтирур). Сизнинг ичингизда ундан олдин вафот этадиганлар ҳам бўлур. (Булар) белгиланган ажалга етишингиз учундир. Шоядки, ақл юритсангиз

    [68] У зот тирилтирур ва ўлдирур. Қачонки бирор ишни хоҳласа, «Бўл!» дер ва у бўлур

    [69] Аллоҳнинг оятлари ҳақида талашиб-тортишадиганларни кўрмайсанми?! Қаёққа бурилиб кетмоқдалар

    [70] Китобни ва Биз Пайғамбарларимиз ила юборган нарсани ёлғонга чиқарганлар тезда билурлар

    [71] Ўшанда улар бўйинларида кишанлар ва занжирлар ила тортилурлар

    [72] Ўта қайноқ сувга, сўнгра оловда куйдирилурлар

    [73] Сўнгра уларга: «Ширк келтириб юрган нарсаларингиз қани

    [74] Аллоҳдан ўзга?!» – дейилди. Улар: «Биздан йўқолиб қолдилар. Йўқ. Олдин ҳеч нарсага илтижо қилмаган эдик», дедилар. Аллоҳ кофирларни шундай қилиб залолатга кетказур

    [75] Мана шулар ер юзида ноҳақдан шодланиб юрганингиз ва кибру ҳавога берилиб юрганингиз учундир

    [76] Жаҳаннам эшикларидан унда абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринглар. Мутакаббирларнинг жойи нақадар ёмон

    [77] Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Энди Биз ёки сенга уларга ваъда қилган нарсаларимизнинг баъзиларини кўрсатурмиз ёки сени вафот эттирурмиз. Бас, Бизгагина қайтарилурлар

    [78] Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юборганмиз. Улардан кимнингдир қиссасини сенга айтдик ва улардан кимнингдир қиссасини сенга айтмадик. Ҳеч Пайғамбар Аллоҳнинг изнисиз оят (мўъжиза) келтирган эмас. Бас, қачонки Аллоҳнинг амри келганида, ҳақ ила ҳукм чиқарилур ва ўшанда ботил иш қилиб юргувчилар зиён тортурлар

    [79] Аллоҳ сизларга чорва ҳайвонларини улардан баъзиларини минишингиз учун яратди. Улардан баъзиларини ерсизлар

    [80] Сиз учун уларда манфаатлар бор. Ва улар устида дилларингиздаги ҳожатларга етишишингиз учундир. Уларда ва кемаларда ташилурсиз

    [81] Ва У зот сизларга Ўз оят(белги)ларини кўрсатур. Бас, Аллоҳнинг қайси оят(белги)ларини инкор қилурсизлар

    [82] Ахир, улар ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки, ўшалар булардан кўра қувватлироқ ва ер юзида асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, уларга касб қилган нарсалари асқотмади

    [83] Қачонки уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келганларида, улар ўзларидаги илм билан мақтандилар. Ва уларни ўзлари истеҳзо қилган нарса ўраб олди

    [84] Қачонки азобимизни кўрганларида: «Биз Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига иймон келтирдик ва Унга шерик қилган нарсаларимизга куфр келтирдик», дедилар

    [85] Бизнинг азобимизни кўрганларидаги иймонлари уларга манфаат бера олмас эди. Аллоҳнинг бандаларига жорий бўлиб келган суннати шу. Ана ўшанда кофирлар зиён кўрдилар

    Surah 41
    Fussilat

    [1] Ҳаа. Мийм

    [2] (Бу) Роҳман ва Роҳийм томонидан нозил қилингандир

    [3] Биладиган қавмлар учун оятлари муфассал баён қилинган китобдир

    [4] Хушхабар бергувчи ва огоҳлантиргувчи бўлган ҳолидадир. Бас, кўплари ундан юз ўгирдилар. Энди улар эшитмаслар

    [5] Улар: «Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир, қулоқларимизда оғирлик бор, сен билан бизнинг орамизда эса, парда бор. Бас, сен амалингни қилавер, биз ҳам, албатта, ўз амалимизни қилгувчилармиз», дедилар

    [6] Сен: «Мен ҳам сизга ўхшар башарман, холос. Менга, албатта, илоҳингиз ягона илоҳдир, дея ваҳий қилинур. Бас, Унинг Ўзигагина тўғри юзланинг ва Унга истиғфор айтинг. Мушриклар ҳолига вой бўлсин

    [7] Улар закотни адо этмаслар ва улар ўзлари охиратга куфр келтиргувчилардир

    [8] Албатта, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга битмас-туганмас ажрлар бор», деб айт

    [9] Сен: «Сизлар, ҳақиқатан ҳам, ерни икки кунда яратган Зотга куфр келтиряпсизми ва Унга тенгдошлар қўшяпсизми?! Ахир, У зот оламларнинг Робби-ку

    [10] У зот ўша(ер)нинг устида тоғларни қилди, уни баракотли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу, сўровчилар учундир», деб айт

    [11] Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва ерга: «Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!» – деди. Икковлари: «Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик», дедилар

    [12] Бас, икки кунда етти осмонни барпо этди ва ҳар бир осмонга ишини ваҳий қилди. Биз дунё осмонини чироқлар-ла зийнатладик ва қўридик. Бу азийзу ўта илмли Зотнинг ўлчовидир

    [13] Бас, агар юз ўгирсалар, сен: «Мен сизларни Од ва Самудга келган чақмоққа ўхшаш чақмоқ-ла огоҳлантирдим», деб айт

    [14] Ўшанда Пайғамбарлар уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам: «Фақат, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилманглар», деб келганларида, улар: «Агар Роббимиз хоҳласа, фаришталарни туширар эди. Албатта, биз сиз билан юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар

    [15] Од (қавми) бўлса, ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилдилар. Улар: «Биздан қувватлироқ ким бор?!» – дедилар. Уларни яратган Аллоҳ ўзларидан қувватли эканини билмасмидилар?! Улар Бизнинг оятларимизни инкор этар эдилар

    [16] Бас, Биз устларига шумлик кунларида сорсор шамолини юбордик. Буни уларга ҳаёти дунёнинг хорлик азобини тоттириш учун қилдик. Албатта, охират азоби хор қилгувчироқдир ва уларга нусрат берилмас

    [17] Аммо Самуд бўлса, бас, Биз уларни ҳидоят қилдик. Улар эса, ҳидоятдан кўра кўрликни афзал кўрдилар. Бас, касб қилган нарсалари туфайли уларни хорлик азоби чақмоғи урди

    [18] Иймон келтирганларга ва тақво қилиб юрганларга нажот бердик

    [19] Аллоҳнинг душманлари дўзахга жамланадиган, улар тизиб қўйиладиган кунни (эсла)

    [20] Ниҳоят, унга етиб келишгач, қулоқлари, кўзлари ва терилари қилиб ўтган нарсалари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берадилар

    [21] Улар териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз?» – дедилар. У(тери)лари: «Ҳар бир нарсани нутқ қилдирган Аллоҳ бизни ҳам нутқ қилдирди. У зот сизларни аввал бошда яратган ва Унгагина қайтарилурсизлар», дедилар

    [22] Сиз ўзингизга қарши қулоғингиз, кўзларингиз ва териларингиз гувоҳлик беришларидан яширинмас эдингиз. Лекин Аллоҳ қилаётган амалларингизнинг кўпини билмас, деб гумон қилар эдингиз

    [23] Ана ўша, Роббингиз ҳақида қилган гумонингиз сизни ҳалокатга учратди. Бас, зиёнкорлардан бўлдингиз

    [24] Агар сабр қилсалар, жаҳаннам уларга макондир. Агар итобга қайтаришни талаб қилсалар, улар итобга қайтарилувчи ҳам бўлмаслар

    [25] Биз уларга «дўстлар» тайёрладик. Бас, ўшалар уларга олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларни зийнатлаб кўрсатдилар ва уларга ҳам ўзларидан олдин ўтган жин ва инсдан бўлган умматлар қатори (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, улар зиёнкор бўлдилар

    [26] Куфр келтирганлар: «Бу Қуръонга қулоқ солманглар, унга халақит беринг, шоядки, ғолиб бўлсангиз», дедилар

    [27] Бас, албатта, Биз куфр келтирганларга шиддатли азобни тоттирамиз ва, албатта, уларга қилиб юрган амалларининг энг ёмон жазосини берамиз

    [28] Мана, Аллоҳ душманларининг жазоси дўзахдир. Уларга унда абадийлик диёри бор. Оятларимизни инкор қилганларининг жазоси шудир

    [29] Куфр келтирганлар: «Эй Роббимиз, бизни адаштирган жин ва инсдан бўлган шахсларни бизга кўрсатгин, уларни оёқларимиз остига олайлик, токи, улар энг пастлардан бўлсинлар», дедилар

    [30] Албатта, «Роббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар

    [31] Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилинган нарсангиз бордир

    [32] Бу ўта мағфиратли ва ўта раҳимли Зотдан зиёфатдир», деб тушарлар

    [33] Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор

    [34] Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила дафъ қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди содиқ дўстдек бўлур

    [35] Унга фақат сабр қилганларгина эришур. Унга фақат улуғ насиба эгаси бўлганларгина эришур

    [36] Агар сени шайтон васвасасидан бир васваса тутса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У зот ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир

    [37] Кечаю кундуз, қуёшу ой Унинг оят(белги)ларидан. Бас, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар. Уларни яратган Аллоҳга сажда қилинг. Гар сиз Унгагина ибодат қилмоқчи бўлсангиз

    [38] Агар улар мутакаббирлик қилсалар. Роббингнинг ҳузуридагилар Унга кечасию кундузи тасбиҳ айтурлар. Улар малол олмаслар

    [39] Яна Унинг оятларидан, ерни қақраган ҳолда кўришингдир. Бас, Биз унинг устидан сув туширсак, у қимирлар ва ўсар. Уни тирилтирган Зот, албатта, ўликларни ҳам тирилтиргувчидир. Албатта, У зот ҳар бир нарсага қодирдир

    [40] Албатта, оятларимиз ҳақида эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмаслар. Дўзахга ташланадиган одам яхшими ёки қиёмат куни омон ҳолида келадиган одамми?! Нимани хоҳласангиз, қилаверинг. Албатта, У зот нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир

    [41] Албатта, ўзларига Зикр келганда унга куфр келтирганлар... Албатта, у азиз китобдир

    [42] Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У, ўта ҳикматли ва ўта мақталган Зотнинг туширганидир

    [43] Сенга айтилаётган нарсаки бор, батаҳқиқ, сендан олдинги Пайғамбарларга ҳам айтилгандир. Албатта, Роббинг мағфират эгасидир ва аламли азоб эгасидир

    [44] Агар Биз уни ажамийча Қуръон қилганимизда, албатта: «Унинг оятлари муфассал баён қилинганида эди. Арабийга ажамчами?!» – дер эдилар. Сен: «У, иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир. Иймон келтирмайдиганларнинг қулоқларида оғирлик бордир. У, улар учун кўрликдир. Улар узоқ макондан чақирилаётганлардир», деб айт

    [45] Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, у ҳақида ихтилоф қилинди. Агар Роббинг томонидан олдин сўз ўтмаганида, ораларида, албатта, ҳукм чиқариларди. Албатта, улар у ҳақда гумонли шакдадирлар

    [46] Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилгувчи эмас

    [47] Соат(қиёмат) илми У зотнинг Ўзигагина қайтарилур. Барча меваларнинг гулкосаларидан чиқиши ҳам, ҳар бир урғочининг нимага ҳомиладор бўлиши ҳам, нимани туғиши ҳам фақат Унинг илми ила бўлур. У зот уларга: «Менинг шерикларим қани?!» – деб нидо қиладиган кунда, улар: «Биз сенга билдирамизки, бунга биздан бирорта гувоҳ йўқ», дерлар

    [48] Ва улардан илгари илтижо қилиб юрган нарсалари ғойиб бўлди. Улар ўзларига қочар жой йўқлигига тўла ишондилар

    [49] Инсон яхшилик тилашни ҳеч малол олмас. Агар уни ёмонлик тутса, у умидсиз тушкундир

    [50] Агар Биз унга уни тутган зарардан сўнг Ўзимиздан раҳмат тоттирсак, албатта, у: «Бу меникидир. Мен соат(қиёмат) қоим бўлур, деб ўйламайман. Агар Роббимга қайтарилсам, албатта, мен учун Унинг ҳузурида гўзал (мукофот) бордир», дер. Бас, албатта, куфр келтирганларга қилган амаллари хабарини берурмиз. Албатта, уларга оғир азобдан тоттирурмиз

    [51] Қачон инсонга неъмат берсак, у юз ўгирар ва ёнбоши ила узоқлашар. Қачон уни ёмонлик тутса, бас, у узундан-узоқ дуо эгасидир

    [52] Сен: «Менга айтинглар-чи, агар у Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сиз унга куфр келтириб юрган бўлсангиз. Хўш, (ҳақдан) узоқ тортишувда бўлганлардан ҳам адашганроқ ким бор?!» – деб айт

    [53] Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят (белги)ларимизни кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди

    [54] Огоҳ бўлинглар! Албатта, улар Роббиларига рўбарў бўлишдан шакдадирлар. Огоҳ бўлинглар! Албатта, У зот ҳар бир нарсани иҳота қилгувчидир

    Surah 42
    Shuro

    [1] Ҳаа. Мийм

    [2] Айн. Сийн. Қооф

    [3] Азийзу ўта ҳикматли бўлмиш Аллоҳ сенга ва сендан аввалгиларга мана шундай ваҳий қилур

    [4] Осмондаги нарсалар ва ердаги нарсалар уникидир. У зот юксак ва улуғдир

    [5] Осмонлар уст томонларидан ёрилиб кетай дейди. Фаришталар эса, Роббилари ҳамди ила тасбиҳ айтурлар ва ер юзидаги кимсаларга истиғфор сўрарлар. Огоҳ бўлингким, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимли Зотдир

    [6] Ундан ўзга «дўстлар» тутганларга Аллоҳ кузатгувчидир. Сен уларга вакил эмассан

    [7] Ана шундай қилиб, Биз сенга шаҳарларнинг онасини ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учун, бўлишида ҳеч шубҳа йўқ жамлаш кунидан огоҳлантиришинг учун арабий Қуръонни юбордик. Бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ дўзахда

    [8] Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, уларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кишини Ўз раҳматига киритур. Золимларга эса, ҳеч бир дўст ҳам, ёрдам берувчи ҳам йўқдир

    [9] Ёки улар ундан бошқа «дўстлар» тутдиларми?! Бас, Аллоҳнинг Ўзигина дўстдир. У зот ўликларни тирилтирур. У зот ҳар бир нарсага қодирдир

    [10] «Бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳдадир. Ана ўша Аллоҳ Роббимдир. Унгагина таваккал қилдим ва унгагина қайтурман.»

    [11] У, осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи Зотдир. У, сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди. У зот сизни ўша (жуфтлик) асосида кўпайтирур. У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи Зотдир

    [12] Осмонлару ер (хазийналари) калитлари Уникидир. У, хоҳлаган одамига ризқни кенг ёки тор қилур. Зотан, У барча нарсани ўта билгувчи Зотдир

    [13] У зот сизларга дин этиб Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга (эй Муҳаммад) ваҳий қилган нарсамизни ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият қилган нарсамизни баён қилди. «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз», деди. Мушрикларга сен уларни даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини (Пайғамбарликка) танлаб олур ва У Ўзигагина илтижо этгувчи кишини ҳидоят қилур

    [14] Улар фақат ўзларига илм келгандан кейингина, ўзаро ҳасад-адоват қилишиб тафриқага тушдилар. Агар Роббингдан (азоблашни) маълум муддатгача (қолдириш) ҳақида сўз ўтган бўлмаганида, улар орасида албатта ҳукм чиқарилган бўлур эди. Албатта, улардан кейин китобга ворис қилинганлар у ҳақида шак-шубҳададирлар

    [15] Бас, шунинг учун ҳам, ўзингга амр қилинганидек даъват қил ва мустақийм тур ва уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ҳамда: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир китобга иймон келтирдим ва орангизда адолат ўрнатишга амр қилиндим. Аллоҳ бизнинг Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиз. Бизнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизнинг амалларингиз ўзингиз учун. Биз билан сизнинг орамизда жанжал(га ўрин) йўқ. Аллоҳ бизларни жамлайди ва қайтиш ёлғиз Унинг Ўзигадир», деб айт

    [16] Аллоҳ ҳақида унга ижобат қилинганидан кейин ҳам талашиб-тортишадиганларнинг ҳужжатлари Роббилари ҳузурида ботилдир, уларга ғазаб бордир ва уларга шиддатли азоб бордир

    [17] Аллоҳ ҳақ ила китобни ва (адолат) тарозуни нозил қилган Зотдир. Қаердан билурсан, эҳтимол соат(қиёмат) яқиндир

    [18] У(қиёмат)га иймон келтирмайдиганлар унинг тезлашини истайдилар, иймон келтирганлар эса, ундан қўрқувчидирлар, зотан, унинг шубҳасиз ҳақ эканини билурлар. Огоҳ бўлинг! Албатта, соат(қиёмат) ҳақида шубҳа қилгувчилар йироқ залолатдадирлар

    [19] Аллоҳ бандаларига лутфлидир. У хоҳлаган кишига ризқ берур. У зот кучлигу азийздир

    [20] Ким охират ҳосилини истаса, биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас

    [21] Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шерик(худо)лари борми?! Агар ажрим калимаси бўлмаганида, албатта, улар ўртасида ҳукм қилинган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоб бордир

    [22] Золимларни ўзлари касб қилган нарсалари(азоби)дан қўрқувчи ўлароқ кўрасан. Ҳолбуки, у уларга тушгувчидир. Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилувчилар эса, жаннат боғларидадир. Улар учун Роббилари ҳузурида хоҳлаган нарсалари бордир. Мана шунинг ўзи катта фазлдир

    [23] Ана ўша, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган бандаларига Аллоҳ бераётган хушхабардир. (Эй Муҳаммад): «Мен сиздан бу учун ажр эмас, фақат қариндошлик меҳринигина сўрайман», деб айт. Ким яхшилик қилса, Биз унга ўша ишида яхшиликни зиёда қилурмиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, Шакурдир

    [24] Ёки улар: «У (Муҳаммад) Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиди», дейдиларми?! Бас, агар Аллоҳ хоҳласа, қалбингга муҳр босур ва Аллоҳ Ўз сўзлари ила ботилни йўқ қилиб, ҳақни ҳақ қилур. Албатта, У диллардаги нарсани ўта билгувчидир

    [25] Унинг Ўзи бандаларидан тавбани қабул қилур, гуноҳларини афв этур ва нима қилаётганингизни билур

    [26] У зот иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларнинг (дуосини) ижобат қилур ва уларга Ўз фазлидан зиёда қилур. Кофирларга эса, уларга шиддатли азоб бордир

    [27] Агар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширади. Албатта, у Ўз бандаларидан ўта хабардор ва уларни ўта кўрувчидир

    [28] У зот (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни нозил қилур ва Ўз раҳматини таратур. У валий ва мақталган Зотдир

    [29] Унинг (қудрати) оят(белги)ларидан осмонлару ернинг яратилиши ва уларда турли жониворларнинг таратиб қўйилишидир. Ва У зот, агар хоҳласа, уларни жамлашга қодирдир

    [30] Сизга қайси бир мусийбат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур

    [31] Ва сиз ер юзида қочиб қутула олмайсиз. Ҳамда сиз учун Аллоҳдан ўзга валий ҳам, нусрат бергувчи ҳам йўқ

    [32] Денгизда тоғдек бўлиб сузиб юргувчи кемалар унинг (қудрати) оят(белги)ларидандир

    [33] Агар У зот хоҳласа, шамолни тўхтатиб қўюр. Бас, у (кема)лар у(денгиз)нинг устида туриб қолурлар. Албатта, ана шунда ҳар бир сабр қилувчи ва шукр қилгувчи учун оят(белги)лар бордир

    [34] Ёки у(кема)ларни аларнинг касби туфайли ҳалок қилур ва У зот кўпни афв қилур

    [35] Ва Бизнинг оятларимиз ҳақида тортишадиганлар билсинларки, улар учун ҳеч бир қочар жой йўқдир

    [36] Сизга берилган нарсалар дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги яхши ва боқий нарсалар эса, иймон келтирган ва Роббиларига таваккал қилганлар учундир

    [37] Катта гуноҳлар ва фоҳиша ишлардан четда бўладиган ва ғазабланган вақтда кечириб юборадиганлар учундир

    [38] Роббиларига ижобат қилган, намозни тўкис адо этган, ишлари ўзаро шууро ила бўлган ва уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қиладиганлар учундир

    [39] Ўзларига тажовузкорлик етганда нусрат қозонадиганлар учундир

    [40] Ўмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У зот золимларни севмас

    [41] Албатта, ким ўзига бўлган зулмдан кейин нусрат қозонса, бас, ундайларни (айблашга) ҳеч йўл йўқ

    [42] Фақатгина, одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир

    [43] Шубҳасиз, ким сабр қилиб, кечирса, албатта, бу мардлик ишларидандир

    [44] Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга У зотдан ўзга ҳеч бир валий бўлмас. Золимларни кўрурсанки, азобни кўрган чоғларида: «(Ортга) қайтишга ҳеч бир йўл бормикан?» – дерлар

    [45] Сен уларни у(дўзах)га кўндаланг қилинаётганларида хору зор ва қўрққан ҳолларида кўз қири билан назар солаётганларини кўрурсан. Иймон келтирганлар: «Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳли аёлларига зиён қилганлардир», дерлар. Огоҳ бўлингким, албатта, золимлар доимий азобдадирлар

    [46] Ва уларга Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган ҳеч қандай валийлар бўлмади. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга ҳеч бир (тўғри) йўл йўқдир

    [47] Қайтариб бўлмайдиган кун Аллоҳ томонидан келмай туриб, Роббингизга ижобат қилинг! Ўша куни сизга паноҳгоҳ топилмас ва сизга (тушган азобни) инкор қилгувчи топилмас

    [48] Агар улар юз ўгирсалар, бас, биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ. Сенинг зиммангда фақат (ваҳийни) етказиш бор, холос. Албатта, биз инсонга Ўзимиздан раҳмат тоттирган чоғимизда у ундан қувонур ва агар уларга ўз қўллари тақдим этган нарса туфайли ёмонлик етса, бас, албатта, инсон куфрони неъмат қилур

    [49] Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур

    [50] Ёки уларни жуфтлаб — ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир

    [51] Аллоҳнинг башар билан гаплашмоғи бўлмаган, магар ваҳий орқали, ёки парда ортидан ёхуд элчи юборади ва ул У зотнинг изни ила хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У зот ўта олий ва ўта ҳикматлидир

    [52] Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг. Лекин, Биз уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан кимни хоҳласак ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан

    [53] Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан). Огоҳ бўлингким, барча ишлар Аллоҳгагина қайтур

    Surah 43
    Zuxruf

    [1] Ҳаа. Мийм

    [2] Очиқ-ойдин китоб ила қасам

    [3] Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз

    [4] Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир, у олийдир, ҳикматлидир

    [5] Наҳотки, сиз исрофчи қавм бўлганингиз учун сиздан юз ўгириб, зикр(эслатма)ни буриб юборсак

    [6] Аввалгиларга қанчадан-қанча Пайғамбарлар юбордик

    [7] Улар ўзларига келган ҳар бир Пайғамбарни албатта истеҳзо қилганлар

    [8] Бас, Биз улардан кўра кучлироқларни ҳалок қилганмиз. Аввалгиларнинг мисоли (зикр бўлиб) ўтди

    [9] Улардан: «Осмонлару ерни ким яратган!» – деб сўрасанг, албатта: «Уларни азийз ва ўта илмли зот яратган», дерлар

    [10] У зот сизга ерни бешик қилиб берди ва сизга унда йўллар қилиб қўйди. Шоядки, ҳидоят топсангиз

    [11] У зот осмондан ўлчов ила сув туширди. Бас, биз у(сув) ила ўлик юртни тирилтирдик. Сиз ҳам шунга ўхшаш чиқарилурсиз

    [12] У зот барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилди

    [13] Токи, сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра, уларнинг устига ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик

    [14] Ва, албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз

    [15] Улар бандаларидан Унга бўлак (ҳукм) қилдилар. Албатта, инсон очиқ-ойдин ношукрдир

    [16] Ёки У зот Ўзи яратадиган нарсадан қизлар тутиб, сизларни ўғиллар ила сийладими

    [17] Қачонки улардан бирортасига, Роҳманга мисол келтирган нарсанинг хушхабари берилса, ғазабга тўлиб, юзи қорайиб кетур

    [18] Зебу зийнат ичида ўстириладиган ва хусумат пайтида очиқ-ойдин бўла олмайдиган кимсаними

    [19] Улар Роҳманнинг бандалари бўлмиш фаришталарни аёллар ҳисобладилар. Ёки уларнинг яратилишига гувоҳ бўлдиларми?! Албатта, бу гувоҳликлари ёзилур ва сўроққа тутилурлар

    [20] Улар: «Агар Роҳман хоҳлаганида, биз уларга ибодат қилмас эдик», дедилар. Уларда бу ҳақда ҳеч бир илм йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар, холос

    [21] Ёки Биз уларга у(Қуръон)дан олдин бир китоб берганмиз-у, улар уни маҳкам тутувчиларми

    [22] Йўқ! Улар: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан (эргашиб) ҳидоят топгувчидирмиз», дедилар

    [23] Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бир қишлоқ-шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: «Таъкидки, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг изларидан эргашгувчилардирмиз», дедилар

    [24] У (огоҳлантирувчи): «Агар мен сизга сиз ота-бобонгизни устида топган нарсангиздан ҳам ҳидоятлироқни келтирган бўлсам ҳам-а?!» – деди. Улар: «Биз сен ила юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар

    [25] Бас, Биз улардан интиқом олдик. Энди назар сол. (Пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчиларнинг оқибати қандай бўлди

    [26] Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: «Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман

    [27] Магар мени яратган Зотдангина (воз кечмасман). Албатта, У зот мени ҳидоят қилур», деган эди

    [28] Ва бу (сўз)ни у ўз ортидан зурриётига боқий қолгувчи қилди. Шоядки (иймонга) қайтсалар

    [29] Мен эса, анавиларни ва уларнинг ота-боболарини, то уларга ҳақ ҳамда очиқ-ойдин Пайғамбар келгунча фойдалантирдим

    [30] Қачонки уларга ҳақ келганида, улар: «Бу сеҳрдир ва, албатта, биз бунга кофирдирмиз», дедилар

    [31] Улар: «Ушбу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғ кишига нозил қилинганида эди», дедилар

    [32] Ёки улар Роббингнинг раҳматини тақсимлайдиларми? Биз ҳаёти дунёда уларнинг ораларида маишатларини тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйганмиз. Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир

    [33] Агар одамлар бир миллат бўлиб қолишлари (хавфи) бўлмаганда, албатта, Биз Роҳманга куфр келтирадиганларнинг уйлари шифтини ва унга чиқадиган нарвонларини кумушдан қилиб қўяр эдик

    [34] Ва уйларининг эшикларини ҳам, устида ёнбошлаб ётадиган сўриларини ҳам

    [35] Ва зебу зийнату безакларни ҳам. Буларнинг ҳаммаси ҳаёти дунёнинг матоҳидан бошқа нарса эмас. Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир

    [36] Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур

    [37] Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисоблайдилар

    [38] Токи, ҳузуримизга келганда: «Қани энди мен билан сенинг оранг мағриб ила машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан», дер

    [39] Зулм қилганингиз учун бугунги кунда азобга шерик бўлишингиз ҳам ҳеч фойда бермас

    [40] Сен карларга эшиттира олармидинг ёки кўрларни ва очиқ-ойдин залолатда бўлган кимсаларни ҳидоятга сола олармидинг

    [41] Агар сени кетказсак ҳам, албатта, Биз улардан интиқом олурмиз

    [42] Ёки Биз уларга ваъда қилинган нарсани сенга кўрсатурмиз. Бас, албатта, Биз уларга (азоб беришга) қодирмиз

    [43] Бас, ўзингга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тут! Албатта, сен тўғри йўлдасан

    [44] Албатта, у(Қуръон) сенга ҳам, қавмингга ҳам шарафдир. Ва, албатта, сўралурсизлар

    [45] Сендан олдин Биз юборган Пайғамбарларимиздан сўра: Роҳмандан бошқа ибодат қилинадиган илоҳлар қилган эканмизми

    [46] Батаҳқиқ, Биз Мусони Ўз оят(мўъжиза)ларимиз ила Фиръавнга ва унинг аъёнларига юбордик. Бас, у: «Албатта, мен оламлар Роббининг Пайғамбаридирман», деди

    [47] Бас, қачонки у уларга оят (мўъжиза)ларимизни келтирганда, улар баногоҳ у(мўъжиза)лардан кула бошладилар

    [48] Биз уларга қайси бир оят (мўъжиза)ни кўрсатсак ҳам, албатта, у ўз шеригидан каттароқ бўлар эди. Шояд, (хатоларидан) қайтсалар, деб уларни азоб-ла тутдик

    [49] Улар: «Эй сеҳргар! Сенга берган аҳдига биноан, биз учун Роббингга дуо қил! Албатта, биз ҳидоят топгувчилардан бўламиз», дедилар

    [50] Бас, қачонки улардан азобни аритсанг, тўсатдан улар (аҳдни) бузарлар

    [51] Фиръавн ўз қавмига: «Эй қавмим! Миср мулки ва мана бу остимдан оқиб турган анҳорлар меники эмасми?! Кўрмаяпсизларми

    [52] Мен мана бу хор, гапини очиқ баён қила олмайдиган кимсадан яхши эмасманми

    [53] Унга тиллодан бўлган билакузуклар ташланса ёки у билан бирга фаришталар ҳамроҳ бўлиб келса бўлмас эдими?!» – деб нидо қилди

    [54] Бас, у қавмини лақиллатди ва улар унга итоат қилдилар. Чунки, улар фосиқ қавм эдилар

    [55] Бас, қачонки улар Бизни дарғазаб қилишгач, улардан интиқом олдик — уларнинг барчаларини жамлаб, ғарқ қилдик

    [56] Бас, уларни ўтмишга айлантирдик ва кейингиларга мисол қилиб қўйдик

    [57] Ибн Марям мисол келтирилган чоғда сенинг қавминг бирдан шодланиб қичқирурлар

    [58] Улар: «Бизнинг олиҳаларимиз яхшими ёки уми?» – дедилар. Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар

    [59] У фақат бир бандадир. Биз унга неъмат бердик ва уни Бани Исроилга мисол қилдик

    [60] Агар хоҳласак, ўрнингизга ер юзида халифа бўладиган фаришталар қилиб қўяр эдик

    [61] Албатта, у (Ийсо) соат(қиёмат) илми(белгиси)дир. Бас, сиз у (қиёмат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир

    [62] Шайтон сизни ҳаргиз (тўғри йўлдан) тўсмасин. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир

    [63] Ийсо очиқ-ойдин ҳужжат (мўъжиза)лар билан келган чоғида: «Батаҳқиқ, мен сизга ҳикматни келтирдим ва сиз ихтилоф қилаётган баъзи нарсаларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар

    [64] Албатта, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир», деди

    [65] Бас, уларнинг орасидан фирқалар ихтилоф қилдилар. Зулм қилганлар ҳолига аламли кун азобидан вой бўлсин

    [66] Улар фақат ўзлари ҳам сезмай қолган ҳолда соат(қиёмат) келиб қолишини кутмоқдалар, холос

    [67] Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир

    [68] Эй бандаларим! Бугунги кунда сизга хавф йўқ ва маҳзун ҳам бўлмассиз

    [69] Оятларимизга иймон келтирганлар ва мусулмон бўлганлар

    [70] Жаннатга киринглар, сизлар ва жуфтларингиз шод бўлурсизлар

    [71] Уларга тиллодан бўлган товоқлар ва қадаҳлар айлантирилур. У ерда кўнгил иштаҳа қиладиган ва кўзлар лаззатланадиган нарсалар бордир. Сизлар у ерда абадий қолурсизлар

    [72] Мана шу, қилиб юрган амалларингиз сабабли сизга мерос қилиб берилган жаннатдир

    [73] Сизга у ерда кўплаб мевалар бор, улардан ерсизлар

    [74] Албатта, жиноятчилар жаҳаннам азобида абадий қолурлар

    [75] У улардан енгиллатилмас ва улар у(азоб)да ноумид ҳолда қолурлар

    [76] Биз уларга зулм қилганимиз йўқ. Лекин улар ўзлари золим бўлдилар

    [77] Улар: «Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» – деб нидо қилдилар. У: «Албатта, сиз туриб қолгувчисиз», деди

    [78] Батаҳқиқ, Биз сизга ҳақни келтирдик. Лекин кўпларингиз ҳақни ёмон кўргувчисиз

    [79] Ёки улар бирон ишга қарор қилдиларми? Бас, Биз, албатта, қарор қилгувчимиз

    [80] Ёки улар Бизни уларнинг сирларини (билмас) ва пичирлашиб қилган маслаҳатларини эшитмас, деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Ҳолбуки, элчиларимиз уларнинг олдиларида ёзмоқдалар

    [81] Сен: «Агар Роҳманнинг боласи бўлганида, мен унга ибодат қилгувчиларнинг биринчиси бўлар эдим», деб айт

    [82] Осмонлару ернинг Робби, Аршнинг Робби улар қилаётган васфдан покдир

    [83] Бас, уларни қўйиб бер, ўзларига ваъда қилинаётган кунга рўбарў бўлгунларича (ёмонликка) шўнғийверсинлар, ўйнайверсинлар

    [84] У зот осмонда ҳам илоҳдир, ерда ҳам илоҳдир. У зот ўта ҳикматли, ўта илмлидир

    [85] Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг мулкига эга бўлган Зот баракотли(буюк)дир. Соат (қиёмат) илми Унинг ҳузуридадир. Унгагина қайтарилурсизлар

    [86] Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсалари шафоатга эга бўлмаслар. Магар, билган ҳолларида ҳақ шаҳодат берганларгина (эга бўлурлар)

    [87] Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта, «Аллоҳ», дерлар Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдалар

    [88] У(Муҳаммад)нинг: «Эй Роббим, албатта, анавилар иймон келтирмайдиган қавмлардир», деган гапини ҳам (билур)

    [89] Бас, сен улардан юз ўгир ва: «Сизларга салом бўлсин», дегин. Бас, улар тезда билурлар

    Surah 44
    Duxon

    [1] Ҳаа. Мийм

    [2] Очиқ-ойдин Китобга қасам

    [3] Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик

    [4] Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур

    [5] Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик

    [6] Бу, Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи Зотдир

    [7] У — осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз

    [8] Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота-боболарингизнинг Роббидир

    [9] Йўқ! Улар шак-шубҳада ўйнамоқдалар

    [10] Бас, осмон аниқ тутунни келтирадиган кунни кут

    [11] У, одамларни ўраб олур. Бу, аламли азобдир

    [12] Эй Роббимиз! Биздан азобни кушойиш қил! Албатта, биз иймон келтиргувчидирмиз

    [13] Уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин. Ҳолбуки, уларга очиқ-ойдин Пайғамбар келган эди

    [14] Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «Бу — ўргатилган мажнун», дедилар

    [15] Албатта, Биз азобни озгина кушойиш қилгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар

    [16] Катта ушлаш ила ушлаганимиз куни, албатта, Биз интиқом олгувчимиз

    [17] Батаҳқиқ, улардан олдин Фиръавн қавмини синадик. Уларга карамли Пайғамбар келди

    [18] «Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман

    [19] Ва Аллоҳга мутакаббирлик қилманг. Албатта, мен сизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирурман

    [20] Ва, албатта, мен ўзимнинг Роббим ва сизнинг Роббингиздан мени тошбўрон қилишингиздан паноҳ сўрадим

    [21] Ва агар менга иймон келтирмасангиз, мендан четланинг»

    [22] У Роббига: «Албатта, анавилар жиноятчи қавмдир», деб дуо қилди

    [23] Бас, бандаларим ила кечаси юриб кет. Албатта, сиз изингиздан қувилурсиз

    [24] Ва денгизни сокин ҳолида қўй, албатта, улар ғарқ қилинадиган қўшиндир

    [25] Улар ортларидан қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни

    [26] Экинзорларни ва яхши жойларни

    [27] Ва ўзлари ичида маза қилаётган нозу неъматларни қолдирдилар

    [28] Мана шундай! Биз у(нарса)ларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик

    [29] Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар

    [30] Батаҳқиқ, Бани Исроилга хорловчи азобдан

    [31] Фиръавндан нажот бердик. Албатта, у мутакаббир ва ҳаддидан ошганлардан эди

    [32] Батаҳқиқ, Биз уларни билиб туриб, оламлар ичидан танлаб олдик

    [33] Ва уларга оят(мўъжиза)лардан ичида очиқ-ойдин синов бор нарсаларни бердик

    [34] Албатта, анавилар дерлар

    [35] «Биринчи ўлимимиздан бошқа ҳеч қандай ўлим йўқ ва биз қайта тирилтирилувчи эмасмиз

    [36] Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринглар»

    [37] Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавмию улардан олдин ўтганларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, улар жиноятчи бўлган эдилар

    [38] Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ

    [39] Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар

    [40] Албатта, ажратиш куни барчалари учун белгиланган вақтдир

    [41] У кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас

    [42] Магар, кимга Аллоҳ раҳим қилсагина (ёрдам берилур). Албатта, У азийз ва ўта раҳимли Зотдир

    [43] Албатта, Заққум дарахти

    [44] Гуноҳкорнинг таомидир

    [45] У, худди эритилган маъдандек, қоринларда қайнар

    [46] Қайноқ сувнинг қайнаши каби

    [47] Уни тутиб, жаҳиймнинг ўртасига судраб олиб боринглар

    [48] Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар

    [49] «Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррамсан!»

    [50] Албатта, бу сиз (бўлишида) шубҳа қилиб юрган нарсадир!»

    [51] Албатта, тақводорлар омонлик жойида

    [52] Боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар

    [53] Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар)

    [54] Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик

    [55] Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар

    [56] Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар

    [57] Бу, Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир

    [58] Бас, албатта, Биз у(Қуръон)ни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоядки, эсласалар

    [59] Бас, кутиб тур. Улар ҳам кутгувчидирлар

    Surah 45
    Josiya

    [1] Ҳаа. Мийм

    [2] Бу китобнинг нозил қилиниши Азийз ва ўта ҳикматли Аллоҳдандир

    [3] Албатта, осмонлару ерда мўминлар учун оят(белги)лар бордир

    [4] Ва сизларнинг яратилишингизда ва таратиб қўйилган жониворларда аниқ ишонадиган қавм учун оят(белги)лар бор

    [5] Кечаю кундузнинг алмашиб туришида, Аллоҳ осмондан ризқ нозил қилиб, унинг ила ерни ўлимидан кейин тирилтиришида ва шамолларнинг йўналишида ақл юритадиган қавм учун оят(белги)лар бор

    [6] Булар Аллоҳнинг оятларидир. Биз уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Улар Аллоҳни ва Унинг оятларини қўйиб, қайси гапга иймон келтирурлар

    [7] Ҳар бир ёлғончи гуноҳкорга ҳалокат бўлсин

    [8] У ўзига тиловат қилинган Аллоҳнинг оятларини эшитади-ю, сўнгра, худди эшитмагандек, мутакаббирлик қилиб туриб олур. Бас, унга аламли азоб хушхабарини бер

    [9] Қачонки Бизнинг оятларимиздан бирор нарса билса, уни истеҳзо қилур. Ана ўшаларга хорловчи азоб бордир

    [10] Ва ортларида жаҳаннам бор. Уларга касб қилган нарсалари ҳам, Аллоҳни қўйиб тутган «дўстлари» ҳам ҳеч бир нарсада асқотмас. Уларга улкан азоб бордир

    [11] Бу (Қуръон) ҳидоятдир. Роббилари оятларига куфр келтирганларга аламли азобнинг ашаддийси бордир

    [12] Аллоҳ сизга денгизни унда Ўз амри билан кемалар юриши учун ва сиз Унинг фазлидан исташингиз учун бўйсундириб қўйди. Шоядки, шукр келтирсангиз

    [13] Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни — ҳаммасини Ўз томонидан бўйсундириб қўйди. Албатта, ана шунда тафаккур қиладиган қавм учун оят(белги)лар бордир

    [14] Сен иймон келтирганларга айт. Аллоҳнинг кунларидан умидвор бўлмайдиганларни кечирсинлар. Токи, У зот бу қавмни касб қилиб юрган нарсалари учун мукофотласин

    [15] Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Сўнгра Роббингизга қайтарилурсиз

    [16] Батаҳқиқ, Биз Бани Исроилга китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни бердик, уларга пок нарсаларни ризқ қилиб бердик ва уларни оламлар ичида афзал қилдик

    [17] Ва Биз уларга (дин) иши ҳақида очиқ-ойдин баёнотлар бердик. Бас, улар ўзларига илм келганидан сўнг ўзаро ҳасад-адоват қилибгина ихтилофга тушдилар. Албатта, Роббинг қиёмат куни улар орасида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқарур

    [18] Сўнгра Биз сени (дин) ишида бир шариатга йўлладик. Бас, унга эргаш, билмайдиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашма

    [19] Албатта, улар сендан Аллоҳ томонидан бўладиган ҳеч бир нарсани арита олмаслар. Ва, албатта, золимлар бир-бирларига дўстдирлар. Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир

    [20] Бу (Қуръон) одамлар учун қалб кўзлари, аниқ ишонадиган қавм учун ҳидоят ва раҳматдир

    [21] Наҳотки, ёмонликларни қилганлар уларни иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга ўхшаш қилмоғимизни, ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини гумон қилсалар?! Уларнинг қилган ҳукми нақадар ҳам ёмон

    [22] Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила, ҳар бир жон қилган касбига яраша, зулм қилинмаган ҳолида жазоси (ажри)ни олиши учун яратган

    [23] Айтинг-чи, ҳавойи нафсини илоҳ қилиб олган, Аллоҳ уни билиб туриб залолатга солган ва қулоғига ҳамда қалбига муҳр босиб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани Аллоҳдан бошқа ким ҳидоят қила оладир?! Эсламайсизларми

    [24] Улар: «У (ҳаёт) фақат бу дунёдаги ҳаётимиздир. Ўламиз, тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади», дерлар. Уларнинг бу ҳақда илмлари йўқ. Улар фақат гумон қиладилар, холос

    [25] Уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинган чоғда, уларнинг: «Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринг-чи?!» – дейишдан бошқа ҳужжатлари бўлмас

    [26] Сен: «Аллоҳ сизларни тирилтирур, сўнгра ўлдирур, сўнгра сизларни (бўлишида) шубҳа йўқ қиёмат кунида жамлар. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар», деб айт

    [27] Ва осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Соат(қиёмат) қоим бўладиган кунда, ўша кунда ботилчилар зиён тортурлар

    [28] Ҳар бир умматни тиз чўккан ҳолида кўрурсан. Ҳар бир уммат ўз номаи аъмолига чақирилур: «Бугунги кунда қилиб юрган амалларингизнинг жазоси (ажри)ни олурсиз»

    [29] «Мана бу китобимиз сизга ҳақни нутқ қилур. Албатта, Биз қилган амалингизни ёзиб турган эдик» (дейилур)

    [30] Бас, иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларни Роббилари Ўз раҳматига киритур. Ана ўшанинг ўзи очиқ-ойдин ютуқдир

    [31] Аммо куфр келтирганларга эса: «Ахир, сизга Менинг оятларим тиловат қилинмаганмиди?! Бас, сиз мутакаббирлик қилдингиз ва жиноятчи қавм бўлдингиз

    [32] Вақтики: «Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир ва соат (қиёмат)да шубҳа йўқдир», дейилса, «Соат(қиёмат) нима эканини билмасмиз. Биз фақат гумон қиламиз, холос. Биз аниқ ишонгувчи эмасмиз», дедингиз» (дейилур)

    [33] Ва уларга қилган амалларининг ёмонликлари аён бўлди ва уларни ўзлари истеҳзо қилиб юрган нарса ўраб олди

    [34] «Бугунги кунда худди сиз ушбу кунингизга рўбарў бўлишни унутганингиздек, Биз ҳам сизни унутурмиз. Жойингиз жаҳаннамдир ва сизларга ҳеч ёрдамчилар йўқ

    [35] Бундай бўлишингиз, албатта, сизнинг Аллоҳнинг оятларини масхара қилиб олганингиз ва сизни дунё ҳаёти ғурурга кетказгани учундир», дейилди. Бас, бугунги кунда улар у(жаҳаннам)дан чиқарилмаслар ва улар итобга ҳам қайтарилмаслар

    [36] Бас, барча ҳамд осмонларнинг Роббига, ернинг Роббига ва оламларнинг Роббигадир

    [37] Осмонлару ердаги улуғлик Уникидир. У зот Азийзу Ҳакиймдир

    Surah 46
    Ahqof

    [1] Ҳаа. Мийм

    [2] Китоб туширилиши Fолиб ва ҳикматли Аллоҳ тарафидандир

    [3] Осмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчилардир

    [4] Сен: «Аллоҳдан ўзга сиғинаётган нарсаларингизнинг хабарини беринг-чи, менга кўрсатинг-чи, улар ердан нимани яратдилар? Ёки осмонларни (яратишда) иштироклари борми? Агар ростгўй бўлсаларингиз, менга бу(Қуръон)дан олдинги китобни ёки илмий бир белгини (далилни) келтиринг», деб айт

    [5] Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача дуосини мустажоб қилолмайдиганларга илтижо этадиганлардан ҳам адашганроқлар борми?! Ҳолбуки, у(бут)лар уларнинг дуосидан ғофилдирлар

    [6] Одамлар маҳшарга тўпланганда, ўша(бут)лар уларга душман бўлурлар ва ибодатларига ҳам мункир бўлурлар

    [7] Қачонки уларга равшан оятларимиз тиловат қилинса, куфр келтирганлар Ҳақ (Қуръон) уларга келгандаёқ, бу очиқ-ойдин сеҳрдир, дерлар

    [8] Балки, у(Қуръон)ни ўзи тўқиб олган, ҳам дерлар. Сен: «Агар уни тўқиб олган бўлсам, Аллоҳдан (келадиган) бирор нарсани мендан қайтаришга қодир эмассиз. У зотнинг Ўзи у(китоб) ҳақида сиз шўнғиётган нарсаларни яхши билувчидир. Мен билан сизнинг ўртангизда гувоҳликка Унинг Ўзи кифоядир. Ва У кечирувчи ҳам раҳимли Зотдир», деб айт

    [9] Сен: «Мен биринчи Пайғамбар эмасман, менга ва сизларга нима қилинишини билмасман. Фақат, ўзимга ваҳий қилинаётган нарсагагина эргашурман. Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос», деб айт

    [10] Сен: «Айтинг-чи, агар у (Қуръон) Аллоҳдан бўлса-ю, сиз унга куфр келтирсангиз ва ҳолбуки, Бани Исроилдан бир гувоҳ у(Қуръон)га ўхшаш нарсага гувоҳлик бериб, иймон келтириб турибди, сиз эса, кибру ҳаво қиляпсиз. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас», деб айт

    [11] Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Агар у (Қуръон) яхшилик бўлганида, унга биздан аввал бормасдилар», дедилар. У(Қуръон)дан ҳидоят топишмагач, бу — қадимги уйдирмадир, дерлар

    [12] У(Қуръон)дан олдин Мусонинг китоби йўл бошловчи ва раҳмат эди. Бу (Қуръон) эса, араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшиларга башорат китобидир

    [13] Албатта «Роббимиз Аллоҳдир» деган, сўнгра бунда мустақийм турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар

    [14] Ана ўшалар жаннат эгаларидир, қилган амаллари мукофотига унда абадий қолурлар

    [15] Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи, у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ(иш)ни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», деди

    [16] Ана ўшаларнинг энг яхши амалларини қабул қилиб, ёмонликларини ўтиб юборурмиз. Улар жаннат эгаларидандир. Уларга берилган ҳақ ваъда шулдир

    [17] Ота-онасига: «Уфф сизларга, (қабрдан) чиқарилишимнинг ваъдасини бераяпсизларми?! Мендан аввал ҳам асрлар ўтган-ку!» – деган кишига, Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда, улар: «Ҳолингга вой бўлгур, иймон келтир, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир», дедилар. У бўлса: «Бу ўтганларнинг афсоналари, холос», дер

    [18] Ана ўшаларга ўзларидан аввал ўтган жин ва инс умматлари қаторида (азоб) сўзи ҳақ бўлгандир. Албатта, улар зиён кўрувчилардан бўлдилар

    [19] Ҳар бирларига қилган амалларига яраша даражалар бордир. Ва уларга амалларининг (мукофот ёки жазоси) тўлиқ берилур ва уларга зулм қилинмас

    [20] Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда (уларга): «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур-ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз. Бугунги кунда ер юзида ноҳақ кибру ҳаво ва фисқу фасод қилганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», дейилур

    [21] Ўз қавмини қум тепаликларда огоҳлантирган Однинг биродарини эсла! Ва ҳолбуки, ундан аввал ҳам, кейин ҳам огоҳлантирувчилар ўтган. «У зотдан ўзгага ибодат қилманглар, албатта, мен улуғ кунда бошингизга тушадиган азобдан қўрқурман, (деди)»

    [22] Улар: «Бизни худоларимиздан оздиришга келдингми? Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир», дедилар

    [23] У: «Албатта, илм Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен нима билан юборилган бўлсам, шуни етказмоқдаман. Лекин сизларнинг жоҳил қавмлигингизни кўриб турибман», деди

    [24] У(азоб)нинг водийлари томон кўндаланг бўлиб юрганини кўришганда, бу кўндаланг бўлувчи бизга ёмғир ёғдирур, дейишди. Йўқ! Бу, ўзингиз орзиқиб сўраган нарса, аламли азоби бор бўрондир

    [25] У, Роббисининг амри ила ҳар бир нарсани вайрон қилур. Бас, масканларидан бошқа нарса кўринмай қолди. Жиноятчи қавмларни шундоқ жазолармиз

    [26] Ва, дарҳақиқат, Биз уларга сизга бермаган имконларни берган эдик. Ҳамда қулоқ, кўз ва қалблар ато этдик. Бас, на қулоқлари, на кўзлари ва на қалблари уларга ҳеч бир фойда бермади. Чунки, улар Аллоҳнинг оятларини инкор қилган эдилар. Бас, уларни ўзлари масхара қилган нарса (азоб) ўраб олди

    [27] Ҳақиқатан, атрофингиздаги шаҳар-қишлоқларни ҳалокатга учратдик ва шоядки, ўзларига қайтсалар, деб ҳужжат-далилларни баён қилдик

    [28] Қани энди, Аллоҳни қўйиб, У зотга яқинлаштирувчи деб тутинган «худолари» уларга ёрдам берсалар эди. Йўқ! Улар ғойиб бўлдилар. Ва бу уларнинг уйдирма ҳамда тўқиган бўҳтонларидир

    [29] Ва сен томон бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишга бурганимизни эсла. У(Қуръон эшитиш)га ҳозир бўлганларида: «Жим, қулоқ осинглар!» – дедилар. Қачонки, қироат охирлаганда, ўз қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтдилар

    [30] Улар: «Эй қавмимиз! Биз Мусодан кейин туширилган, ўзидан аввалги нарса(китоблар)ни тасдиқловчи, ҳақ(дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қилувчи китобни эшитдик

    [31] Эй қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчисига жавоб беринг ва Унга иймон келтиринг. У сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилар ва аламли азобдан сақлар

    [32] Кимки, Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмаса, бас, у ер юзида қочиб қутула олувчи эмасдир ва унга У зотдан ўзга валийлар ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадир», дедилар

    [33] Улар осмонлару ерни яратган ва уларни яратишда беҳол бўлмаган Аллоҳ ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканини англаб етмадиларми? Зеро, У зот ҳар бир нарсага қодирдир

    [34] Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда: «Бу, ҳақ эмасми?!» (дейилур). Улар: «Роббимизга қасамки, худди шундоқ», дедилар. «Бас, куфр келтирганингиз учун азобни тортинглар», деди

    [35] Бас, азму матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил, уларга (азоб етишига) шошилма! Улар ваъда қилинган нарсани кўрганларида худди (бу дунёда) кундуздан бир лаҳзагина турганга ўхшарлар. Бу етказишдир! Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинур, холос

    Surah 47
    Muhammad

    [1] Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларнинг амалларини У зот ботил қилди

    [2] Иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ва Муҳаммадга нозил қилинган нарса(Қуръон)га — ҳолбуки у (Қуръон) Роббиларидан келган ҳақдир — иймон келтирганларнинг айбларини беркитар ва аҳволларини яхшилар

    [3] Ундоқ бўлишига, албатта, куфр келтирганларнинг ботилга эргашганлари ва иймон келтирганларнинг Роббиларидан бўлган ҳаққа эргашганликлари сабабдир. Аллоҳ кишиларга ўзларининг мисолларини шундай келтирар

    [4] Қачонки куфр келтирганлар билан тўқнашсангиз, бас, бўйинларга урмоқ керак. Вақтики, уларни тор-мор қилсангиз, бас, маҳкам боғланг. Сўнгра ёки миннат, ёки товон олишдир. Ҳаттоки, уруш ўз анжомларини қўйгунча. Ана шундай. Аллоҳ хоҳласа, улардан Ўзи ғолиб келарди, лекин баъзиларингизни баъзиларингиз ила синаш учун (қилди). Аллоҳ йўлида қатл қилинганларнинг амалларини У зот ҳеч зое қилмас

    [5] Албатта, уларни ҳидоят қилар ва аҳволларини яхшилар

    [6] Ҳамда Ўзи уларга таърифлаб берган жаннатга киритар

    [7] Эй, иймон келтирганлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур

    [8] Ва куфр келтирганларга бахтсизлик ва амалларини зое қилиш бўлур

    [9] Бу, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани хуш кўрмаганлари сабабидандир. Бас, У зот амалларини ботил қилди

    [10] Ер юзида юриб, ўзларидан аввалгиларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар солмайдиларми? Аллоҳ уларни вайрон қилди-ку! Кофирларга шунга ўхшаш бўлур

    [11] Шундоқ бўлиши, албатта, Аллоҳ иймон келтирганларга дўст эканлигидан ва албатта, кофирларга дўст йўқлигидандир

    [12] Албатта, Аллоҳ иймон келтирганлар ва яхши амал қилганларни тагидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Куфр келтирганлар ҳузур қилурлар ва худди чорва ҳайвонлари егандек ерлар ва дўзах уларнинг жойидир

    [13] Кўпгина шаҳарлар сени чиқарган шаҳарингдан кўра қувватлироқ эди, уларни ҳалок қилдик. Бас, уларга нусрат берувчи йўқдир

    [14] Ўз Роббисидан аниқ ҳужжатга эга бўлган шахс ёмон амали ўзига зийнатли кўринган ва ҳавойи нафсига эргашганларга ўхшаши мумкинми

    [15] Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр(шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми

    [16] Ва улардан сенга қулоқ осадиганлари бор. Ҳузурингдан чиққанларида эса, илм берилганларга: «Ҳали нима деди?» – дерлар. Ана ўшалар қалбларига Аллоҳ тамға босганлар ва ҳавойи нафсларига эргашганлардир

    [17] Ҳидоят топганларнинг ҳидоятини У зот зиёда қилди ва уларга тақволарини берди

    [18] Улар соат(қиёмат)нинг бирдан келишидан бошқа нарсага интизор бўлишаётгани йўқ. Дарвоқе, аломатлари келиб ҳам қолди. У келиб қолса, улар қаердан эслатма олурлар

    [19] Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра. Аллоҳ сизларнинг кезар жойларингизни ҳам, борар жойларингизни ҳам билур

    [20] Ва иймон келтирганлар: «Бирон сура нозил қилинса эди», дерлар. Вақтики, муҳкам сура нозил қилиниб, унда уруш зикр қилинса, қалбларида касали борларнинг сенга худди жон бераётганнинг қарашидек қараётганини кўрасан

    [21] Уларга тоат ва яхши сўз яхшироқдир, бас, иш жиддийлашганда, Аллоҳга содиқ қолсалар, ўзларига яхши бўлур эди

    [22] Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз

    [23] Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди

    [24] Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмайдиларми? Ёки қалбларда қулфлар борми

    [25] Албатта, ҳидоят равшан бўлгандан сўнг ортларига қайтганларга шайтон зийнатлаб кўрсатади ва уларни ўша йўллади

    [26] Ундоқ бўлишлиги, албатта, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани хуш кўрмаганларга: «Сизларга баъзи ишларда итоат қилурмиз», дейишлари сабабидандир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ сир-асрорларини билиб турибди

    [27] Фаришталар юзларига ва ортларига уриб жонларини олаётганларида қандоқ бўларкин

    [28] Бундай бўлиши, албатта, уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага эргашганлари ва Унинг розилигини хуш кўрмаганликлари сабабидандир. Бас, У зот амалларини ҳабата қилди

    [29] Қалбларида касал борлар, Аллоҳ уларнинг қаттиқ ҳасадларини ошкор қилмас, деб ҳисоблайдиларми

    [30] Агар хоҳласак, Биз уларни сенга кўрсатамиз, таъкидки, сен уларни сиймоларидан танийсан, албатта, сен уларни гап оҳангларидан танийсан. Аллоҳ амалларингизни билиб турур

    [31] Ва таъкидки, Биз сизларни синармиз, токи, сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак

    [32] Албатта, куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар ҳамда ҳидоят аниқ бўлгандан сўнг Пайғамбарга қарши чиққанлар Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмаслар. Ва уларнинг амалларини ҳабата қилур

    [33] Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат этинг, Расулга бўйинсунинг ва амалларингизни ботил қилмангиз

    [34] Албатта, куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсган, сўнгра кофир ҳолларида ўлганларни Аллоҳ ҳеч-ҳеч мағфират қилмас

    [35] Бас, бўш келманглар ва ўзингиз устун бўлиб туриб, ярашга чақирманглар. Аллоҳ сиз билан ва амалларингизни ҳеч-ҳеч камайтирмас

    [36] Албатта, бу дунё ҳаёти ўйин ва кўнгил хушидир ва гар иймон келтирсангиз ва тақво қилсангиз, У зот ажрларингизни берур ва молу дунёларингизни сўрамас

    [37] Агар сиздан уларни сўраса, қийнаса, бахиллик қиласизлар ва Аллоҳ кек-ҳиқдларингизни чиқарур

    [38] Ҳой, сизлар. Анавилар. Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишга чақирилсангиз, бас, баъзиларингиз бахиллик қилурсизлар. Ва ким бахиллик қилса, албатта, ўзига бахиллик қилур. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ бой, сизлар камбағалсизлар. Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз, сиздан бошқа қавмни ўрнингизга келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар

    Surah 48
    Fath

    [1] Албатта Биз сенга равшан фатҳни бердик

    [2] Аллоҳ сенинг аввал ўтган гуноҳларингни ва кейингиларини мағфират этиш, неъматини батамом қилиш ва сени тўғри йўлга бошлаш учун

    [3] Ва Аллоҳ сенга иззатли нусрат бериши учун

    [4] У, иймонларига иймон зиёда бўлиши учун мўминлар қалбига сокинликни нозил этган Зотдир. Ва осмонлару ернинг лашкари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [5] Мўминлар ва мўминаларни тагларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга мангу киритиш учун ва уларнинг гуноҳларини ювиш учун. Ва бу, Аллоҳнинг ҳузурида катта ютуқдир

    [6] Аллоҳ тўғрисида ёмон гумон қилувчи мунофиқ ва мунофиқалар, мушрик ва мушрикаларни азоблаш учун... Уларни ёмонлик ўраб олсин. Уларга Аллоҳ ғазаб қилди, уларни лаънатлади ва уларга жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Ва нақадар ёмон жой у

    [7] Осмонлару ернинг лашкарлари Аллоҳникидир. Ва, Аллоҳ иззатли ва ҳикматли Зотдир

    [8] Албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик

    [9] Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз, Уни (динни) қўллаб-қувватлашингиз, улуғлашингиз ҳамда Унга эртаю кеч тасбиҳ айтишингиз учундир

    [10] Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзига байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир. Ким (байъатни) бузса, ўзига қарши бузади, холос ва ким Аллоҳга қилган аҳдига вафо қилса, унга тезда улкан ажр берилур

    [11] Ортда қолган аъробийлар сенга: «Молимиз ва аҳлимиз бизни машғул қилди, бизга истиғфор айт», дейишар. Улар қалбларида йўқ нарсани тиллари ила айтурлар. Сен: «Агар Аллоҳ сизга зарарни ирода қилса ёки сизга манфаатни ирода қилса, ким сизларни Аллоҳдан (келадиган) бирор нарсадан (тўсишга) молик бўладир? Таъкидки, Аллоҳ қилган амалларингиздан хабардордир», деб айт

    [12] Балки сизлар, Расул ва мўминлар абадий ўз аҳлларига қайтиб келмаслар, деб гумон қилдингиз ва бу нарса қалбингизда зийнатланди, ёмон гумон қилдингиз ва ёмон қавм бўлдингиз

    [13] Ва ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирмаса, албатта, Биз кофирларга дўзахни тайёрлаганмиз

    [14] Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Кимни хоҳласа, мағфират қилар ва кимни хоҳласа, азоблар. Ва Аллоҳ кечирувчи, раҳимли Зотдир

    [15] Ўлжалар томон, уларни олиш учун юрганингизда ортда қолганлар: «Қўйиб беринг, биз ҳам сизга эргашурмиз», дейишар. Аллоҳнинг каломини ўзгартирмоқчи бўлишар. Айт: «Ҳеч-ҳеч бизга эргашмайсиз, ушбуни Аллоҳ аввал айтган». Улар: «Балки, ҳасад қилаётгандирсизлар», дейишар. Йўқ, улар озгина нарсадан бошқа нарсани англамаслар

    [16] Ортда қолган аъробийларга: «Катта кучга эга қавмга (қарши) чақирилурсиз, улар мусулмон бўлгунларича урушасиз. Агар итоат қилсангиз, Аллоҳ сизга яхши ажр берур. Ва агар яна аввал қочганингиздек, ортга қочсангиз, аламли азоб ила азоблар», деб айт

    [17] Кўрга қийинчилик йўқ, чўлоққа ҳам қийинчилик йўқ. Хаста кишига ҳам қийинчилик йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, уни остидан сувлар оқиб турган жаннатларга киритилади. Ким юз ўгирса, аламли азоб ила азоблар

    [18] Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сенга байъат қилаётганларида рози бўлди. Бас, уларнинг қалбларидагини билди, уларга сокинликни туширди ва яқин фатҳ ила мукофотлади

    [19] Ва кўпгина ўлжаларни ҳам олурлар. Ва Аллоҳ Азийз ва Ҳакийм Зотдир

    [20] Аллоҳ сизларга кўпгина ўлжаларни ваъда қилди. Уларни олурсизлар, бунисини сизга тезлатиб берди, (ўтган воқеа) мўминларга ибрат бўлиши учун ва сизларни сиротул мустақиймга бошлаш учун одамларнинг қўлини сиздан тўсди

    [21] Ва сизлар қодир бўлмаган бошқасини ҳам (ваъда қилди). Уни Аллоҳ иҳота қилган ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир Зотдир

    [22] Агар кофирлар сизлар билан урушганларида, орқага қараб қочар эдилар, сўнгра ўзларига валий ҳам, нусрат бергувчи ҳам топмасдилар

    [23] Аллоҳнинг аввалдан келаётган суннатидир. Ва Аллоҳнинг суннатини ҳеч ўзгартира олмассан

    [24] У зот Макка водийсида сизларни уларнинг устидан зафар қозонтирганидан сўнг уларнинг қўлларини сиздан, сизнинг қўлингизни улардан тўсган Зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир

    [25] Улар куфр келтирган, сизларни Масжидул Ҳаромдан, қурбонликларни эса, ушланиб ўз жойига етишидан тўсган кишилардир, агар сиз билмайдиган мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бўлмаганида, сизга билмасдан уларни ҳалок қилганингиз туфайли гуноҳ етиши бўлмаганида эди, Аллоҳ кимни хоҳласа, Ўз раҳматига киритиши учун, агар ажраб турганларида эди, улардан кофирларини аламли азоб ила азоблар эдик

    [26] Эсла! Куфр келтирганлар қалбларида «ҳамийят»ни, «жоҳилият ҳамийяти»ни жойлаганларида, Аллоҳ Ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар ушбуга ҳақли ва аҳл эдилар. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир

    [27] Батаҳқиқ, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ ила тасдиқлади, албатта, Масжидул Ҳаромга, иншоаллоҳ, омонликда, сочларингиз олинган, қисқартирилган ҳолда, қўрқмасдан кирасизлар. Бас, У сиз билмаган нарсани билади ва сизларга бундан бошқа яқин фатҳни қилди

    [28] У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, у(дин)ни барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир. Гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир

    [29] Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрасан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийди). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу, худди, уруғини ёриб чиқиб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшар. Кофирларнинг ғазабини қўзитиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларига мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди

    Surah 49
    Hujurot

    [1] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳдан ва Унинг Расулидан олдин шошилманглар. Ва Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир

    [2] Эй, иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин

    [3] Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларини пастлатганлар, ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақвога имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва улкан ажр бор

    [4] Албатта, сени ҳужралар ортидан чақираётганларнинг кўплари ақл ишлатмаслар

    [5] Агар уларнинг ҳузурига чиққунингча сабр қилсалар, ўзлари учун яхши бўларди. Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳимлидир

    [6] Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар

    [7] Ва билингларки, албатта, ичларингизда Расулуллоҳ бордир. Агар у ишлардан кўпида сизга итоат қилса, албатта, қийинчиликка дучор бўлардингиз. Лекин, Аллоҳ сизларга иймонни маҳбуб қилди ва уни қалбларингизда зийнатлади ва сизларга куфрни, фисқни ва исённи ёмон кўрсатди. Ана ўшалар тўғриликда юрувчилардир

    [8] Бу, Аллоҳ томонидан фазл ва неъматдир. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [9] Агар мўминлардан икки тоифа уришиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг. Агар улардан бири иккинчисига тажовуз қилса, сиз тажовуз қилганига қарши, то у Аллоҳнинг амрига қайтгунича, урушинг, агар қайтса, бас, ўрталарини адолат билан ислоҳ қилинг. Одил бўлинг, албатта, Аллоҳ адолат қилгувчиларни суядир

    [10] Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳим қилинсангиз

    [11] Эй, иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар, ўзлари золимлардир

    [12] Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидир

    [13] Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир

    [14] Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дейишди. Сен: «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин, бўйинсундик, денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ ва агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, амалларингиздан ҳеч нарса камаймас. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳимли Зотдир», деб айт

    [15] Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир

    [16] Сен: «Аллоҳга динингизни билдирмоқчимисиз? Ва ҳолбуки, Аллоҳ осмонлару ердаги нарсани билувчи Зотдир. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир», деб айт

    [17] Сенга мусулмон бўлганларини миннат қилурлар. Сен: «Менга Исломингизни миннат қилманг. Балки агар содиқ бўлсангиз, Аллоҳ сизни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур», деб айт

    [18] Албатта, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини билувчи Зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўрувчи Зотдир

    Surah 50
    Qof

    [1] Қооф. Улуғ Қуръон ила қасам

    [2] Балки, уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу ажиб нарса-ку?» – дедилар

    [3] Ўлиб, тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам-а? Бу қайтиш (ақлдан) узоқ

    [4] Ҳақиқатан, Биз уларни ер камайтираётганини билдик ва Бизнинг ҳузуримизда сақловчи китоб бор

    [5] Аниқки, уларга ҳақ келганда, уни ёлғонга чиқардилар. Бас, улар изтиробли ишдадирлар

    [6] Устиларидаги осмонга назар солмайдиларми? Уни қандай бино қилибмиз ва зийнатлабмиз? Ва (ҳолбуки), унинг тешиклари ҳам йўқ

    [7] Ва ерни чўзиб қўйдик, унга тоғларни ташладик ва унда турли гўзал жуфтларни ўстирдик

    [8] (Роббисига) қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма қилиб

    [9] Ва осмондан барака сувини туширдик ҳамда у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик

    [10] Ва зич мевали шингиллари бор хурмоларни ҳам

    [11] Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. Шундай бўладир (қабрдан) чиқиш ҳам

    [12] Улардан аввал Нуҳ қавми, қудуқ соҳиблари ва Самуд ёлғонга чиқарганлар

    [13] Ва Од, Фиръавн, Лут биродарлари

    [14] Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми — барчалари Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди

    [15] Аввалги яратишга ожиз бўл-дикми? Йўқ! Улар янгидан яратилишга шубҳададирлар

    [16] Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз

    [17] Вақтики икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олурлар

    [18] Бирор сўз айтмас, магар ҳузурида ҳозиру нозир борлар

    [19] Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен қочиб юрган нарса шулдир

    [20] Ва сур ҳам чалинди. Бу, қўрқитилган кундир

    [21] Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди

    [22] Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир

    [23] Ва унинг «яқини»: «Мана бу мендаги тайёр нарса», деди

    [24] Ҳар бир қайсарни, кофирни жаҳаннамга ташланг

    [25] Яхшиликни ман қилувчини, тажовузкорни, шак келтирувчини

    [26] Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олганни шиддатли азобга ташланг

    [27] Унинг «яқини»: «Роббимиз, уни мен туғёнга кетказганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», дер

    [28] У зот деди: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азоб ваъдасини тақдим қилувдим

    [29] Менинг ҳузуримда гап ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман»

    [30] Бугун жаҳаннамга: «Тўлдингми?» десак, у: «Яна қўшимча борми?» дер

    [31] Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди

    [32] Бу — сизга ваъда қилинган нарсадир. Ҳар бир сертавбага ва сақловчига

    [33] Роҳмандан ғойибона қўрққан ва саломат қалб ила келган кимсага

    [34] «Унга саломат бўлган ҳолда кирингиз. Бу — мангулик кунидир» (дейилур)

    [35] У ерда нима хоҳласалар, уларники. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор

    [36] Улардан аввал, улардан кўра кучлироқ аср(авлод)лардан қанчасини ҳалок қилдик. «Қочадиган жой борми?» деб юртма-юрт кезиб чиқдилар

    [37] Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир

    [38] Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади

    [39] Уларнинг айтаётганларига сабр қил ва Роббингга қуёш чиқиши ва ботишидан аввал ҳамду тасбиҳ айт

    [40] Кечасида ҳам Унга тасбиҳ айт. Ва саждадан кейин ҳам

    [41] Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қилган кунда қулоқ ос

    [42] У кунда қичқириқни ҳақ ила эшитурлар. Ана ўша, чиқиш кунидир

    [43] Албатта, Биз тирилтирурмиз, ўлдирурмиз. Ва қайтиш ҳам Бизгадир

    [44] У кунда устларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқурлар. Ана ўша, Биз учун осон тўплашдир

    [45] Уларнинг айтганларини Биз билувчимиз. Сен уларнинг устидаги жаббор эмассан. Бас, Қуръон ила азоб ваъдамдан қўрққанларни огоҳлантир

    Surah 51
    Zoriyot

    [1] Чанг тўзитувчи(шамол)лар билан қасам

    [2] Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам

    [3] Осон юрувчи(кема)лар билан қасам

    [4] Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам

    [5] Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир

    [6] Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир

    [7] Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам

    [8] Албатта, сизларнинг гапларингиз ихтилофлидир

    [9] У(Қуръон)дан ким бурилса, (бутунлай) буриб қўйиладир

    [10] Ёлғончиларга лаънат бўлсин

    [11] Улар жаҳолатдаги ғофиллардир

    [12] Улар: «Ҳисоб-китоб куни қачон», деб сўрарлар

    [13] Бу кунда улар оловда азобланурлар

    [14] «Азобингизни татиб кўринг», сиз «Қачон бўладир», деб шошилган нарса — шу!» (дейилур)

    [15] Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир

    [16] Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки, улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир

    [17] Улар кечалари оз ухлар эдилар

    [18] Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар

    [19] Ва молу мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳаққи бордир

    [20] Ва ерда чуқур ишонувчилар учун белгилар бор

    [21] Ва ўзларингизда ҳам (белгилар) бор. Ёки кўрмаяпсизларми

    [22] Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарса (бор)

    [23] Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у (ваъда) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир

    [24] Сенга Иброҳимнинг карамли меҳмонларининг хабари келмадими

    [25] Улар унинг ҳузурига кириб, «Салом» деганларида, у «Салом, нотаниш қавмлар», деди

    [26] Аҳлига (махфий) бориб, семиз бузоқни (пишириб) келтирди

    [27] Уни уларга яқин сурди ва: «Емайсизларми?» – деди

    [28] Улардан хавфсиради. Улар: «Қўрқма», дедилар ва унга илмли ўғил башоратини бердилар

    [29] Бас, хотини қичқириб келди ва ўз юзига шапалоқ тушириб: «Қари, туғмас хотин-а?!» – деди

    [30] Улар: «Сенинг Роббинг шундай деди. Албатта, Унинг Ўзи Ҳакийм ва Алиймдир», дедилар

    [31] У: «Эй элчилар! Сизнинг ишингиз недир?» – деди

    [32] Улар: «Албатта, биз жиноятчи қавмга юборилганмиз

    [33] Уларнинг устидан лойдан (пиширилган) тошларни ташлаш учун

    [34] Роббинг ҳузурида исрофчилар учун белгилаб қўйилганларни», дедилар

    [35] Ва Биз у жойдан мўминларни чиқардик

    [36] У ерда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик

    [37] Ва у ерда аламли азобдан қўрқадиганлар учун оят(белги) қолдирдик

    [38] Ва Мусода ҳам (белги) бор. Биз уни Фиръавнга равшан ҳужжат ила юборганимизда

    [39] У юз ўгириб, ишонгани томон юрди ва: «(Мусо) сеҳргар ёки мажнундир», деди

    [40] Бас, Биз уни ва аскарларини тутиб денгизга ташладик ва у маломатга лойиқ иш қилувчи эди

    [41] Ва Одда ҳам (белги) бор. Вақтики, Биз уларга туғмас шамолни юбордик

    [42] У қайси нарсага етиб борса, титиб ташламасдан қўймас

    [43] Ва Самудда ҳам (белги) бор. Уларга: «Вақтинчалик маза қилиб туринглар», дейилган вақтда

    [44] Аллоҳнинг амридан бош тортдилар, бас, қараб турган ҳолларида уларни қаттиқ овоз тутди

    [45] Бас, улар ўринларидан туролмадилар ва ёрдам ҳам ололмадилар

    [46] Ва бундан аввал Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок этганмиз). Албатта, улар фосиқ қавм эдилар

    [47] Осмонни Ўз қўлимизда(қудратимиз) ила бино қилдик. Албатта, Биз уни кенгайтирувчимиз

    [48] Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчидирмиз

    [49] Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки, эсласангизлар

    [50] Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман

    [51] Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман

    [52] Худди шундай, булардан аввалгиларга ҳам ҳар бир Пайғамбар келган вақт (уни) сеҳргар ёки мажнун деганлар

    [53] Келишиб олганмилар?! Йўқ, улар туғёнга кетган қавмлардир

    [54] Улардан юз ўгир. Бас, сен маломатга қолувчи эмассан

    [55] Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур

    [56] Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим

    [57] Мен улардан ризқ хоҳламайман ва Мени овқатлантиришларини ҳам хоҳламасман

    [58] Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир

    [59] Албатта, зулм қилганларга ўз биродарлари азобичалик азоб бор, шошилмасинлар

    [60] Кофирларга ваъда қилинаётган кунларида ҳалокат бўлсин

    Surah 52
    Tur

    [1] Тур билан қасам

    [2] Сатрларга битилган китоб билан қасам

    [3] Ёзишга тайёрланган терига

    [4] Ва обод уй билан қасам

    [5] Ва кўтарилган шифт билан қасам

    [6] Ва тўлган денгиз билан қасам

    [7] Албатта, Роббингнинг азоби рўй беражак

    [8] Уни қайтарувчи йўқдир

    [9] У кунда осмон ларзага келиб чайқалур

    [10] Ва тоғлар сайр этиб юрур

    [11] Бас, ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [12] (Ботилга) шўнғиб ўйнашадиганларга

    [13] У кунда жаҳаннам ўтига кучлаб итарилурлар

    [14] Мана бу, сизлар ёлғонга чиқарган ўт бўлади

    [15] Бу сеҳрми?! Ёки сизлар кўрмаяпсизларми

    [16] Киринглар унга! Чидайсизларми, чидамайсизларми — бари бир. Қилиб юрган амалларингизнинг жазосини оласизлар, холос

    [17] Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар

    [18] Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар

    [19] Енглар, ичинглар, ош бўлсин. (Булар) қилган амалларингиз учундир

    [20] Улар қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз

    [21] Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсани камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз касби гаровидир

    [22] Ва Биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик

    [23] Улар унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ

    [24] Ва атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлари айланиб, хизматда юришар

    [25] Баъзилари бошқаларидан ўгирилиб сўрай бошладилар

    [26] «Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида У зотдан қўрқувчилардан эдик

    [27] Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни дўзах азобидан сақлади

    [28] Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзи яхшилик қилувчи ва раҳимлидур»

    [29] Бас, эслатгин: сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳам эмассан, мажнун ҳам эмассан

    [30] Балки: «У — шоир, биз унга ўлим етишини кутамиз», дерлар

    [31] Айтгин: «Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчидирман»

    [32] Ё ақллари шунга буюрадими, ёки улар туғёнга кетган қавмларми

    [33] Балки, у(Қуръон)ни ўзи тўқиди, дерлар? Йўқ, улар иймон келтирмаслар

    [34] Агар уларнинг гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ўхшаш сўзни келтирсинлар

    [35] Балки, улар, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, ўзлари яралгандирлар?! Ёки улар яратувчиларми

    [36] Балки, улар осмонлару ерни яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар

    [37] Балки, уларнинг ҳузурида Роббингнинг хазийналари бордир?! Ёки улар бошқарувчиларми

    [38] Балки, уларнинг (хабарни) эшитадиган нарвонлари бордир?! Ундоқ бўлса, эшитувчилари равшан ҳужжат келтирсин

    [39] Ёки У зотга қизлар-у, сизларга ўғилларми

    [40] Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар тўловдан қийналаяптиларми

    [41] Балки, уларнинг ихтиёрида ғайб (илми) бўлиб, улар ёзиб олаётгандирлар

    [42] Балки, ҳийла кўрсатишни хоҳларлар?! Бас, кофирлар ҳийлаларининг жазосини тортарлар

    [43] Балки, уларнинг Аллоҳдан бошқа худолари бордир?! Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок бўлди

    [44] Агар улар бошларига тушаётган парчани кўрсалар ҳам, тўпланган булут, дерлар

    [45] Уларни ҳалокатга учрайдиган кунларига йўлиққунларигача тек қўй

    [46] У кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас

    [47] Ва, албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин кўплари билмаслар

    [48] Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан, ўрнингдан турганингда Роббингга тасбиҳ айт

    [49] Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбиҳ айт

    Surah 53
    Najm

    [1] Ботаётган юлдуз билан қасам

    [2] Сизнинг Биродарингиз адашгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ

    [3] У ҳаводан нутқ қилмас

    [4] У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас

    [5] У(Муҳаммад)га шиддатли қувват эгаси таълим берди

    [6] Миррат эгаси кўтарилди

    [7] Ва у олий уфқда эди

    [8] Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди

    [9] Бас, икки камон миқдоридай жойда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди

    [10] Ва У зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди

    [11] Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади

    [12] У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми

    [13] Ва, дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди

    [14] Сидратул мунтаҳа(тугаш дарахти) олдида

    [15] Унинг ҳузурида маъво жаннати бор

    [16] Ўшанда, у(дарахт)ни ўрайдиган нарса ўраб турибди

    [17] Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам

    [18] Дарҳақиқат, ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди

    [19] Лот ва Уззони ўйлаб кўрдингизми

    [20] Ва бошқаси, учинчиси — Манотни ҳам (ўйлаб кўрдингизми)

    [21] Сизларга эркак-у, У зотга аёлми

    [22] Ундоқ бўлса, бу нотўғри тақсим-ку

    [23] У(бут)лар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. У(мушрик)лар, Роббиларидан ҳидоят келганига қарамай, гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос

    [24] Ёки ҳар инсон нимани хоҳласа, шу бўлаверадими

    [25] Зеро, охират ҳам, дунё ҳам Аллоҳникидир

    [26] Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Магар, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берса

    [27] Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёл номи билан номларлар

    [28] Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Гумондан бошқа нарсага эргашмаслар. Албатта, гумон ҳақиқат ўрнига ўтмас

    [29] Бизнинг зикримизга орқа ўгирган, ҳаёти дунёдан бошқани хоҳламайдиганлардан юз ўгир

    [30] Уларнинг эришган илмлари мана шу. Албатта, Роббинг Унинг йўлидан адашганларни билгувчидир ва У ҳидоятдагиларни ҳам билгувчидир

    [31] Осмонлардагию ердаги барча нарсалар Аллоҳникидир. У ёмонлик қилганларни амалига яраша жазолар ва яхшилик қилганларни гўзал (мукофот) ила мукофотлар

    [32] Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг Зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир

    [33] Юз ўгириб кетганни кўрдингми

    [34] У озгина берди ва тўхтади

    [35] Унинг ҳузурида ғайб илми бор-у, у кўриб турибдими

    [36] Ёки Мусонинг саҳифаларидаги нарсалар хабари унга берилмадими

    [37] Ва вафо қилган Иброҳимнинг

    [38] Албатта, ҳеч бир гуноҳкор бошқанинг гуноҳини кўтармас

    [39] Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ

    [40] Ва, албатта, унинг қилмиши тезда кўринур

    [41] Сўнгра жазо ёки мукофоти тўлиқ берилур

    [42] Ва, албатта, интиҳо Роббинг ҳузуридадир

    [43] Ва, албатта, кулдирган ҳам Ўзи, йиғлатган ҳам Ўзидир

    [44] Албатта, ўлдирган ҳам Ўзи, тирилтирган ҳам Ўзи

    [45] Албатта, икки жуфтни — эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи

    [46] Отилиб чиққан нутфадан

    [47] Ва, албатта, кейинги пайдо қилиш зиммасидаги зот ҳам Ўзи

    [48] Ва, албатта, беҳожат қилган ҳам Ўзи, бадавлат қилган ҳам Ўзи

    [49] Ва, албатта Шеъронинг роббиси ҳам Унинг Ўзи

    [50] Ва, албатта, биринчи Одни ҳалок қилган ҳам Ўзи

    [51] Ва Самудни боқий қолдирмаган ҳам Ўзи

    [52] Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи). Чунки, улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар

    [53] Ва тўнтарилганни қулатган (ҳам Ўзи)

    [54] Бас, уни ўраган нарса ўраб олди

    [55] Шундай экан, Роббингнинг қайси неъматларига шак келтирасан

    [56] Бу, аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир

    [57] Яқинлашувчи яқинлашди

    [58] Уни Аллоҳдан бошқа кашф қилувчи йўқ

    [59] Бу сўздан сизлар ажабланасизларми

    [60] Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми

    [61] Ва ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар

    [62] Бас, Аллоҳга сажда қилинглар ва ибодат қилинглар

    Surah 54
    Qamar

    [1] Соат(қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди

    [2] Агар бир оят(мўъжиза)ни кўрсалар, юз ўгирарлар ва: «Бу — ўткинчи сеҳр», дерлар

    [3] Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир

    [4] Ва, дарҳақиқат, уларга ҳайиқтирадиган хабарлардан келган эди

    [5] Уларда етук ҳикмат (бор эди). Бироқ, огоҳлантирувчилар фойда бермади

    [6] Бас, Улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган кунда

    [7] Қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар

    [8] Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар. Кофирлар: «Бу қийин кун-ку», дерлар

    [9] Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Бас, бандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди ҳамда унга тўсиқлар қўйишди

    [10] Ва Роббисига дуо қилиб: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», деди

    [11] Бас, осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик

    [12] Ва ердан отилтириб булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар

    [13] Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик

    [14] У(Кема) инкор қилинган шахс(Нуҳ)га мукофот бўлиб, Бизнинг иноятимиз ила юрадир

    [15] Ва у(ҳодиса)ни белги қилиб қолдирдик. Қани, ибрат олувчи борми

    [16] Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди

    [17] Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми

    [18] Од (Ҳудни) ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди

    [19] Биз давомли машъум кунда улар устига сорсор шамолини юбордик

    [20] У, одамларни, худди хурмо дарахтини томири билан қўпориб юборгандек, (ердан) узиб-учириб ташларди

    [21] Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди

    [22] Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми

    [23] Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди

    [24] Улар: «Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз

    [25] Бизларнинг орамиздан унга зикр (ваҳий) туширилибдими?! Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар

    [26] Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар

    [27] Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил

    [28] Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар

    [29] Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди ва сўйиб юборди

    [30] Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди

    [31] Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар

    [32] Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми

    [33] Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди

    [34] Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик

    [35] Бу, Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз

    [36] Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар

    [37] Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар

    [38] Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди

    [39] Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни тотиб кўринглар

    [40] Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми

    [41] Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди

    [42] Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик

    [43] Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки китобларда сизларга оқлов борми

    [44] Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишар

    [45] У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар

    [46] Ҳа, уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва у соат (азоби) улканроқ ва аччиқроқдир

    [47] Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар

    [48] Юзтубан дўзахга судраладиган кунда, жаҳаннам азобини татиб кўринг, (дейилур)

    [49] Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик

    [50] Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмиб очгунча бўлур

    [51] Дарҳақиқат, Биз сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас, буни эсловчилардан борми, ўзи

    [52] Ва уларнинг ҳар бир ишлари китоблардадир

    [53] Ҳар бир кичигу катта (ишлар) сатрлангандир

    [54] Албатта, тақводорлар жаннату анҳорлардадирлар

    [55] Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадир

    Surah 55
    Ar-Rohman

    [1] Роҳман

    [2] Қуръонни ўргатди

    [3] Инсонни яратди

    [4] Унга баённи ўргатди

    [5] Қуёш ва ой ҳисобдадир

    [6] Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар

    [7] Осмонни баланд кўтарди ва (адолат) тарозуни ўрнатди

    [8] Мезонда ҳаддингиздан ошмаслигингиз учун

    [9] Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг

    [10] Ва ерни халойиқ учун қўйди

    [11] У(ер)да мевалар ва гулкосали хурмолар бор

    [12] Ва сомонли донлар ҳамда райҳонлар бор

    [13] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [14] Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди

    [15] Ва жинларни ўт-алангадан яратди

    [16] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [17] У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббидир

    [18] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [19] Дарёю денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди

    [20] Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар

    [21] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [22] У иккисидан луълуъ ва маржон чиқар

    [23] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларрини ёлғон дея олурсиз

    [24] Денгизларда тоғдек бўлиб сузиб юрувчилар ҳам Уникидир

    [25] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [26] (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир

    [27] Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир

    [28] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [29] Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир

    [30] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [31] Албатта, сизлар учун вақт топамиз, эй, инсу жинлар

    [32] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [33] Эй, жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат, султон ила чиқа олурсиз, холос

    [34] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [35] Устингиздан олов ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассиз

    [36] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [37] Осмон ёрилиб, қирмизи мойга айланган вақтда

    [38] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [39] Бас, у кунда инс ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас

    [40] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [41] Жинояткорлар сиймоларидан билиниб турар. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур

    [42] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [43] Жинояткорлар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шу бўладир

    [44] Улар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айланурлар

    [45] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [46] Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор

    [47] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [48] У(жаннат)лар шох-новдалидирлар

    [49] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [50] Икковларида икки оқар булоқ бор

    [51] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [52] Икковларида ҳам мевадан жуфт навлар бор

    [53] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [54] Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳолларида

    [55] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [56] Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган(ҳур)лар бор

    [57] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [58] У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар

    [59] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [60] Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир

    [61] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [62] У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор

    [63] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [64] Икковлари ям-яшилдир

    [65] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [66] Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бордир

    [67] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [68] Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бордир

    [69] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [70] Уларда яхши гўзаллар бор

    [71] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [72] Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор

    [73] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [74] Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган

    [75] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [76] Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳолларидадир

    [77] Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз

    [78] Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббингизнинг исми муборак бўлди

    Surah 56
    Voqea

    [1] Воқиъа воқеъ бўлганда

    [2] Унинг воқеъ бўлишини ёлғонга чиқарувчи (жон) йўқдир

    [3] У, ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир

    [4] Қачонки, ер қаттиқ ларзага келтирилганда

    [5] Ва тоғлар майдаланиб титилганда

    [6] Бас, тарқалган чанг-тўзонга айланганда

    [7] Ва сиз уч тоифа бўлганингизда

    [8] Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир

    [9] Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир

    [10] Ва пешқадамлар, пешқадамлар

    [11] Улар (Аллоҳга) яқин бўлганлар

    [12] Сернеъмат жаннатлардадирлар

    [13] Аввалгилардан кўпчилик

    [14] Ва охиргилардан озчилик

    [15] Тўқима сўрилардадирлар

    [16] Бир-бирларига рўбарў бўлиб ёнбошлаган ҳолдадирлар

    [17] Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар

    [18] Оқар чашма майи тўлатилган қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан

    [19] Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар

    [20] Ва хоҳлаган меваларини олиб

    [21] Иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб (айланиб юрарлар)

    [22] Яна, кўзи гўзал ҳурлар бор

    [23] Мисоли яширилган дур каби

    [24] Булар — қилиб юрган амалларнинг мукофотидур

    [25] Улар у(Жаннат)да беҳуда, гуноҳ(сўз)ларни эшитмаслар

    [26] Магар «Салом, салом» дейилганини (эшитарлар)

    [27] Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари недир

    [28] Улар тиконсиз сидрзорлардадирлар

    [29] Сермева бананзорлардадирлар

    [30] Ва ёйилган соялардадирлар

    [31] Оқар сувлардадирлар

    [32] Сероб мевалардадирлар

    [33] Тугамайдиган ва ман қилинмайдиган

    [34] Кўтарилган кўрпачалардадирлар

    [35] Албатта, Биз у(ҳур)ларни дафъатан, хос қилиб, яратдик

    [36] Бас, уларни бокира қизлар қилиб қўйдик

    [37] Бир хилдаги тенгдош маҳбубалар

    [38] Ўнг тараф эгалари учун

    [39] Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир

    [40] Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир

    [41] Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир

    [42] Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар

    [43] Қоп-қора тутун соясидадирлар

    [44] На салқин эмас ва на фойдали

    [45] Албатта, улар бундан олдин ҳойи-ҳавасга берилганлардан эдилар

    [46] Ва катта гуноҳ ишларни мудом қилиб келган эдилар

    [47] Ва: «Биз ўлиб, тупроқ ва суяк бўлсак ҳам, қайта тирилтириламизми

    [48] Аввал ўтган оталаримиз ҳам-а?!» – дер эдилар

    [49] Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар

    [50] Маълум куни, белгиланган вақтда, албатта, тўпланувчидирлар»

    [51] Сўнгра, сиз, эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар

    [52] Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар

    [53] Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар

    [54] Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар

    [55] Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар

    [56] Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу

    [57] Биз сизларни яратганмиз, ишонсаларинг-чи

    [58] Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а

    [59] Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми

    [60] Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз

    [61] Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан

    [62] Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишни билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи

    [63] Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а

    [64] Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми

    [65] Агар хоҳласак, Биз уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса, надоматда ажабланиб

    [66] «Албатта, биз зиён кўрганлармиз

    [67] Балки, маҳрум бўлганлармиз, (дейсизлар)

    [68] Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а

    [69] Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз туширувчимизми

    [70] Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи

    [71] Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а

    [72] Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми

    [73] Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаат қилиб қўйдик

    [74] Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт

    [75] Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман

    [76] Албатта, агар билсангиз, бу улуғ қасамдир

    [77] Албатта, у Қуръони Каримдир

    [78] У Сақланган китобдадир

    [79] Уни фақат покланганларгина ушлайдир

    [80] У, оламларнинг Роббисидан туширилгандир

    [81] Бас, сизлар мана шу сўзга бепарволик қиласизларми

    [82] Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми

    [83] Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи

    [84] Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар

    [85] Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар

    [86] Агар сиз ҳисоб бермайдиган бўлсангиз

    [87] У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи, агар гапларингиз рост бўлса

    [88] Агар яқинлаштирилганлардан бўлса

    [89] Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир

    [90] Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса

    [91] Бас, сенга ўнг тараф эгаларидан Салом бўлсин, (дейилур)

    [92] Ва агар ёлғонга чиқарувчи гумроҳлардан бўлса

    [93] Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфат

    [94] Ва дўзахга киришдир

    [95] Албатта, ушбу, таъкидки, очиқ-ойдин ҳақиқатдир

    [96] Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт

    Surah 57
    Hadid

    [1] Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтди. У зот Азийз ва Ҳакиймдир

    [2] Осмонлару ернинг мулки Уникидир. У тирилтирур ва ўлдирур ва У ҳар бир нарсага қодирдир

    [3] У аввал ва охир, ошкор ва пинҳондир. Ва У ҳар бир нарсани билувчидир

    [4] У осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалган Зотдир. Ерга нима кирганини ҳам, ундан нима чиққанини ҳам, осмондан нима тушганини ҳам, унга нима чиққанини ҳам биладир. У, қаерда бўлсангиз ҳам, сиз билан бирга. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир

    [5] Осмонлару ернинг мулки Уникидир ва барча ишлар Аллоҳнинг Ўзигагина қайтадир

    [6] Кечасини кундузга киритади, кундузни кечасига киритади ва У кўксингиздаги нарсани ҳам яхши билувчидир

    [7] Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиринглар ҳамда сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан эҳсон қилинглар. Бас, сизлардан иймон келтирган ва эҳсон қилганларга улкан ажр бордир

    [8] Сизларга нима бўлдики, Аллоҳга иймон келтирмайсизлар? Ҳолбуки, Пайғамбар сизларни Роббиларингизга иймон келтиришга чақириб турибди. У зот сизлардан аҳд олган эди. Агар иймон келтирувчи бўлсаларингиз

    [9] У зот сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун Ўз бандасига равшан оятларни туширади. Ва, албатта, Аллоҳ сизларга шафқатли ва раҳимлидир

    [10] Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида эҳсон қилмайсизлар? Ҳолбуки, осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир. Сизлардан ҳеч ким фатҳдан илгари эҳсон қилганларга ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмас. Уларнинг даражалари фатҳдан сўнг эҳсон қилганлардан ва урушда қатнашганлардан кўра улуғдир. Аллоҳ барчага яхшиликни ваъда қилган. Ва Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордир

    [11] Аллоҳга яхши қарз берадиган киши борми?! Бас, У зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор

    [12] Мўмин ва мўминаларни уларнинг олдиларида ва ўнг тарафларида нурлари ҳаракат қилаётган ҳолда кўрган кунингда, Сизларга бугунги куннинг хушхабари, дарахтлари остидан сувлари оқиб турган жаннатлардир. У жойда абадий қолажаксиз. Бу эса, айнан улкан ютуқдир (дейилур)

    [13] Мунофиқ ва мунофиқалар иймонлиларга: «Тўхтаб туринглар, биз ҳам нурингиздан бир оз олайлик», деган ва уларга: «Ортингизга қайтинг ҳамда нур қидиринг», дейилган кунда. Бас, уларнинг орасига эшиги бор қўрғон урилур. Унинг ичида раҳмат, ташқарисида — олдида азобдир

    [14] Уларга (мунофиқлар): «Биз сиз билан бирга эмасмидик?!» – деб нидо қилурлар. Улар: «Худди шундай. Лекин сизлар Аллоҳнинг амри келгунча ўзингизни ўзингиз фитнага дучор қилдингиз, кўз тикиб кутдингиз, шубҳа қилдингиз ва сизларни хомхаёллар ғурурга кетказди. Сизларни Аллоҳ ҳақида алдамчи алдаб қўйди

    [15] Бугун сизлардан ҳам, куфр келтирганлардан ҳам тўлов олинмас. Жойларингиз жаҳаннамда, у сизнинг эгангиздир. Қандай ҳам ёмон борар жой!» – дерлар

    [16] Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоғда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими

    [17] Шуни билингларки, албатта Аллоҳ ўлик ерни тирилтирур. Дарҳақиқат, сизларга оятларни баён қилдик, шоядки, ақл юритсангизлар

    [18] Албатта, садақа қилувчи эркагу аёл ҳамда Аллоҳга қарзи ҳасана берувчиларга (савоб) кўпайтириб берилур. Уларга карамли ажр ҳам бор

    [19] Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтирган кишилар, ана ўшалар, сиддиқлардир ва Роббилари ҳузуридаги шоҳидлардир. Уларнинг ажрлари ва нурлари бор. Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарган кишилар, ана ўшалар дўзах эгаларидир

    [20] Билингки, албатта, бу дунё ҳаёти ўйин, кўнгил эрмаги ва зеб-зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтиришдан иборатдир. У, худди, ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир. Кейинроқ бу ўсимликлар қурийди ва сарғайганини кўрасан. Сўнгра у хас-чўпга айланиб кетадир. Охиратда эса, қаттиқ азоб бор, Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Бу дунё ҳаёти ғурурга кетказувчи матодан ўзга ҳеч нарса эмас

    [21] Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша, Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа, беради. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир

    [22] Бирор мусийбатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда, ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусийбат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир

    [23] Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун. Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймас

    [24] Улар бахилдирлар ва кишиларни ҳам бахилликка буюрурлар. Ким юз ўгирса, бас, Аллоҳ беҳожат ва мақталган Зотдир

    [25] Дарҳақиқат, Биз Пайғамбарларимизни равшан(нарса)лар ила юбордик ва улар ила китоб ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик. Ва темирни туширдик — унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор. Аллоҳ ким Ўзига ва Пайғамбарларига ғойибона ёрдам бераётганини билиши учун. Албатта, Аллоҳ кучли ва азийздир

    [26] Дарҳақиқат, Нуҳ ва Иброҳимни Пайғамбар қилиб юбордик ҳамда Пайғамбарликни ва китобни икковларининг зурриётига хос қилдик. Улар орасида ҳидоят топганлар бор, лекин уларнинг кўплари фосиқлардир

    [27] Сўнгра уларнинг ортидан Пайғамбарларимизни кетма-кет юбордик ва Ийсо ибн Марямни ҳам ортларидан юбордик ҳамда унга Инжилни бердик. Унга эргашганларнинг қалбларига меҳрибонлик ва раҳимдилликни солдик. Роҳибликни ўзлари чиқариб олдилар, Биз буни уларга фарз қилмаган эдик, фақат ўзлари Аллоҳнинг розилигини тилаб қилдилар, лекин ҳақиқий риоясини қила олмадилар. Бас, улардан иймон келтирганларига ажрларини бердик, лекин уларнинг кўпи фосиқлардир

    [28] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унинг Пайғамбарига иймон келтиринглар. У зот Ўз раҳматидан сизларга икки ҳисса берадир ва сизларнинг юришингизга нур берадир ҳамда сизларни мағфират қиладир. Аллоҳ кечирувчи, раҳимли Зотдир

    [29] Токи китоб аҳллари Аллоҳнинг фазлидан ҳеч нарсага қодир эмасликларини, фазл Аллоҳнинг қўлида бўлиб, хоҳлаган кишисига беришини билсинлар. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир

    Surah 58
    Mujodala

    [1] Албатта, Аллоҳ сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган(аёл)нинг сўзини эшитди. Ҳа, Аллоҳ икковингизнинг гаплашувингизни эшитмоқда. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир

    [2] Ичларингизда ўз хотинларидан зиҳор қиладиганлар (билиб қўйсинларки), улар аларнинг оналари эмас. Туққан оналаридан ўзга ҳеч ким уларга она эмаслар. Ва, албатта, улар инкор қилинган ва ғирт ёлғон сўзларни айтурлар. Ва, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва мағфират қилувчидир

    [3] Хотинлардан зиҳор қилганлар ўз айтганларидан қайтсалар, (қайта) қўшилмасларидан аввал бир қул озод қилсинлар. Бу (ҳукм) ваъзланишингиз учундир. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир

    [4] Ким (қул) топмаса, бас (қайта) қўшилмасдан аввал икки ой кетма-кет рўза тутсин. Ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйғазсин. Бу (ҳукм) Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз учундир. Ва бу(ҳукм)лар Аллоҳнинг чегараларидир. Ва кофирларга аламли азоб бор

    [5] Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қиладиганлар, улардан аввалгилар хор бўлганидек, хор бўлурлар. Ҳолбуки, батаҳқиқ, Биз очиқ-ойдин оятларни тушириб қўйганмиз. Ва кофирларга хорловчи азоб бор

    [6] Аллоҳ барчаларини қайта тирилтирадиган кунда, қилган ишларининг хабарини берур. Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир

    [7] Албатта, Аллоҳ осмонлару ердаги барча нарсаларни билишини англамадингми? Агар учтанинг сирли сўзлашуви бўлса, албатта, У зот тўртинчидир. Бештаники бўлса, У зот олтинчидир. Бундан оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам ва қаерда бўлсалар ҳам, албатта, Аллоҳ улар биландир. Сўнг қиёмат кунида уларга қилган ишларидан хабар берадир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир

    [8] Сирли сўзлашувдан қайтарилганларни кўрмадингми?! Ман этилган ишга яна қайтурлар, гуноҳ ва душманлик ила ва Пайғамбарга осий бўлиб, сирли сўзларлар. Ва ҳузурингга келсалар, сен билан Аллоҳ ўргатмаган тарзда сўрашурлар. Ва ичларида, шу гапимиз учун Аллоҳ бизни азобламаса эди, дерлар. Уларга жаҳаннам кифоядир, унга кирурлар. У қандоқ ҳам ёмон жой

    [9] Эй, иймон келтирганлар! Қачон сирли суҳбат қилсангиз, гуноҳ, душманлик ва Пайғамбарга маъсиятга сирли суҳбат қилмангиз. Яхшилик ва тақвога сирли суҳбат қилингиз. Ҳузурига тўпланиб борадиганингиз Аллоҳга тақво қилингиз

    [10] Албатта, иймонлиларни ранжитиш учун қилинган сирли суҳбат шайтондандур, Аллоҳнинг изни билан қилинган сирли суҳбатгина уларга ҳеч зарар етказмас. Мўминлар Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилсинлар

    [11] Эй, иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда «Силжиброқ ўтиринг» дейилса, бас, силжинг, агар «Туринг» дейилса, туринг. Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарадир. Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордир

    [12] Эй, иймон келтирганлар! Агар Пайғамбар билан сирли суҳбат қилмоқчи бўлсангиз, сирли суҳбатингиздан аввал садақа беринг. Шундоқ қилмоғингиз ўзингиз учун яхшироқдир ва (қалбингиз учун) покроқдир. Агар (садақага нарса) топмасангиз, албатта Аллоҳ кечирувчи ва раҳимлидир

    [13] Сизларга сирли суҳбатингиздан аввал садақа бериш оғир келдими? Агар (буйруқни) бажармасангиз, (майли) Аллоҳ афв қилди. Бас, намоз ўқингиз ва закот берингиз. Ва Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилингиз. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир

    [14] Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни дўст тутганларни кўрмайсанми? Улар сизлардан ҳам эмас, улардан ҳам эмас. Билиб туриб, ёлғонга қасам ичарлар

    [15] Аллоҳ улар учун оғир азобни тайёрлаган. Уларнинг қилаётган ишлари нақадар ёмон

    [16] Улар қасамларини ўзлари учун қалқон қилиб олдилар. Бас, Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Уларга хорловчи азоб бордир

    [17] Моллари ҳам, болалари ҳам улардан Аллоҳ(азоби)дан ҳеч нарсани қайтара олмас. Ана ўшалар дўзах аҳлидурлар. Улар унда абадий қолурлар

    [18] Аллоҳ уларнинг барчасини қайта тирилтирадиган кунда, худди сизларга қасам ичганларидек, Унга ҳам қасам ичарлар, ва бирор нарсага эришамиз, деб ўйларлар. Аё, огоҳ бўлинг, улар, ҳа, улар ёлғончидирлар

    [19] Шайтон уларни эгаллаб олган ва Аллоҳнинг зикрини унуттирган. Ундоқ кишилар шайтон фирқасидандирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, шайтон фирқасидагилар, ҳа, ўшалар ютқазувчидирлар

    [20] Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар хор бўлганлардандир

    [21] Аллоҳ: «Мен ва Менинг Расулларим ғалаба қиламиз», деб ҳукм қилган. Албатта, Аллоҳ қувватли ва ғолибдир

    [22] Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига душманлик қилувчиларга дўстлик қилганларини топмассан. Ҳатто, у(душман)лар ўз оталари, болалари, ака-укалари ёки қариндошлари бўлса ҳам. Аллоҳ ундоқ кишиларнинг қалбларида иймонни собит қилган, уларни Ўз ҳузуридан бир руҳ билан қўллагандир. Ва уларни остидан сувлар оқиб турган жаннатларга киритур. Улар унда абадий қолурлар. Аллоҳ улардан рози бўлур. Улар Аллоҳдан рози бўлурлар. Ундай кишилар Аллоҳнинг фирқасидандирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг фирқасидагилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир

    Surah 59
    Hashr

    [1] Осмонлардагию ердаги барча нарсалар Аллоҳни поклаб ёд этди. У зот азийз ва ҳикматли Зотдир

    [2] У зот аҳли китобдан бўлган кофирларни ўз диёрларидан биринчи ҳашр учун чиқарган Зотдир. Уларни чиқар деб ўйламаган эдингиз. Ўзлари ҳам, қўрғонимиз бизни Аллоҳ(азоби)дан сақлаб қолур, деб ўйлашарди. Аллоҳ улар ўйламаган тарафдан олди ва уларнинг қалбига қўрқинч солди. Уйларини ўз қўллари билан ва мўминларнинг қўллари билан буза бошладилар. Ибрат олинг, эй, ақл эгалари

    [3] Мабодо, Аллоҳ уларга кўчишни ёзмаганда ҳам, бу дунёда уларни азоблар эди. Ва уларга охиратда дўзах азоби бордур

    [4] Ундай бўлиши улар Аллоҳга ва Унинг Расулига хилоф қилганлари учундир. Кимки Аллоҳга хилоф қилса (унутмасинки), бас, албатта, Аллоҳ азоби шиддатли Зотдир

    [5] Сизнинг хурмони кесганингиз ёки аслида тик қолдирганингиз, фақат, Аллоҳнинг изни билан ва бузғунчиларни хорлаши учун бўлди

    [6] Аллоҳ Ўз Расулига улардан қайтариб берган нарсага сизлар от ёки туя чоптириб бормадингиз. Лекин Аллоҳ Ўз Пайғамбарини, кимнинг устидан хоҳласа, ғолиб қилади. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

    [7] Аллоҳ Ўз Расулига шаҳар-қишлоқ аҳлидан қайтариб берган нарса... Аллоҳгадир ва Унинг Расулига ва яқин қариндошларига, етимларга ва мискинларга ва кўча ўғилларигадир. Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун. Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби зўр Зотдир

    [8] Ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан жудо қилинган фақир муҳожирларгадир. Улар Аллоҳдан фазл ва Унинг розилигини умид қиладилар. Аллоҳга ва Унинг Расулига ёрдам берадилар. Ўшандоқ кишилар содиқдирлар

    [9] У(муҳожир)лардан аввал бу жой(Мадина)да яшаган ва иймонга (ихлос қилганлар). Улар юртларига ҳижрат қилиб келганларни севарлар ва уларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир

    [10] Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар

    [11] Нифоқ қилганларнинг аҳли китобдан бўлган ўз биродарларига: «Агар сизлар (диёрларингиздан) қувилсангиз, биз ҳам сизлар билан кетамиз, сизни қўйиб ҳеч қачон ҳеч кимга итоат қилмасмиз ва мабодо сизларга уруш қилинса, албатта ёрдам берурмиз», дейишларини кўрмайсанми

    [12] Албатта, агар у(яҳудий)лар чиқарилсалар, (мунофиқлар) улар билан бирга чиқмаслар. Ва, албатта, агар у(яҳудий)ларга (қарши) уруш қилинса, (мунофиқлар) ёрдам бермаслар. Борди-ю, ёрдам берганларида ҳам, ортларига қараб қочарлар ва улар ёрдамсиз қоларлар

    [13] Албатта, уларнинг қалбларига Аллоҳдан кўра сизлар кўпроқ қўрқинчли туюласизлар. Чунки, улар яхши англамайдиган қавмдир

    [14] Сизларга қарши уюшиб, очиқ уруш қила олмаслар, балки қўрғон билан ўралган қишлоқларда ёки деворлар ортига бекиниб олиб уруш қилурлар. Ўз ораларида адоватлари шиддатли. Уларни бир деб ўйлайсан. Ҳолбуки, қалблари тарқоқдир. Бу ҳол уларнинг ақл юритмайдиган қавм эканликларидандир

    [15] Бу, худди, яқинда ўз қилмишларининг оқибатини татиб кўрганларга ўхшашдир. Ва уларга (охиратда) аламли азоблар бор

    [16] Бу, худди, шайтон инсонга, «кофир бўл», деган пайтга ўхшайдир. У куфр келтирганда эса: «Сен билан менинг ишим йўқ, мен оламлар Робби — Аллоҳдан қўрқаман», деди

    [17] Бас, уларнинг оқибатлари бир — албатта, икковлари ҳам дўзахда бўлурлар, у ерда абадий қолурлар. Ва бу золимларнинг жазосидир

    [18] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик кун учун нима қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир

    [19] Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У зот уларга ўз шахсларини унуттирди. Ундоқ кишилар фосиқдирлар

    [20] Олов эгалари ва жаннат эгалари тенг эмаслар. Жаннат эгалари ютуққа эришганлардир

    [21] Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, улар фикр юритсалар

    [22] У — Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳимлидир

    [23] У — Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У — Малик, У — Қуддус, У — Салом, У — Муъмин, У — Муҳаймин, У — Азийз, У — Жаббор, У — Мутакаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан покдир

    [24] У — Аллоҳ — Холиқ, Бориъ, Мусоввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У — Азийз ва Ҳакиймдир

    Surah 60
    Mumtahana

    [1] Эй, иймон келтирганлар! Агар Менинг йўлимда жиҳод қилиб ва розилигимни сўраб чиққан бўлсангиз, Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар. Сизлар уларга дўстлик қиласизлар, улар бўлса, сизларга келган ҳаққа куфр келтирурлар. Роббингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганингиз учун, Пайғамбарни ва сизни ҳайдаб чиқарурлар. Сиз уларга дўстлик қилиб сир айтурсиз. Ҳолбуки, Мен нимани махфий тутганингизнию нимани ошкор қилганингизни жуда яхши билурман. Ораларингизда ким ўша ишни қилса, тўғри йўлдан адашган бўлур

    [2] Агар улар сиздан устун келсалар, сизга душман бўлурлар ва сизларга қўлларию тиллари билан ёмонлик етказишга интилурлар. Ва сизларнинг кофир бўлишларингизни хоҳларлар

    [3] Қариндошларингиз ва фарзандларингиз сизга ҳеч манфаат бера олмаслар. Қиёмат куни У зот ораларингизни бўладир. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир

    [4] Ҳақиқатан, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Улар: «Биз сиздан ва сиз ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизга куфр келтирдик, энди, токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча, орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди», дедилар. Аммо, Иброҳимнинг отасига қарата: «Албатта, сен учун истиғфор айтаман. Сендан Аллоҳ(азоби)дан бирор нарса қайтаришга молик эмасман», деган сўзида (ўрнак йўқ). «Эй Роббимиз, фақат Сенга таваккал қилдик, фақат Сенгагина қайтдик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақат Сенгагинадир»

    [5] «Эй Роббимиз, бизни кофирларга фитна қилиб қўймагин ва бизни кечиргин. Эй Роббимиз, албатта Сен, Ўзинг ўолибсан ва Ҳакиймсан»

    [6] Албатта, кимнинг Аллоҳдан ва қиёмат кунидан умиди бўлса, шулар учун уларда яхши ўрнак бор эди. Лекин ким юз ўгирса (билиб қўйсинки), Аллоҳ беҳожат, мақталган Зотдир

    [7] Шоядки, Аллоҳ сизлар билан улар ичидаги душманларингиз ўртасида дўстлик пайдо қилса, Аллоҳ бунга қодирдир. Аллоҳ кечирувчи ва раҳиймлидир

    [8] Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир

    [9] Албатта, Аллоҳ сизларни диний уруш қилувчилар, диёрингиздан чиқарувчилар ва чиқарилишингизга ёрдам берганларга дўстлик қилишдан қайтарадир. Уларни дўст тутганлар золим кишилардир

    [10] Эй, иймон келтирганлар! Агар сизларга мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонини билгувчидир. Бас, мўминаликларини билсангиз, уларни кофирларга қайтариб юборманг. Бу(аёл)лар уларга ҳалол эмас ва улар ҳам буларга ҳалол бўлмаслар. Ва у(кофир)ларга нафақа қилган нарсаларини беринглар. Ва агар у(аёл)ларни маҳрларини бериб, никоҳлаб олсангизлар, сизларга гуноҳ бўлмас. Кофир хотинларингизни никоҳларингизда ушлаб турманглар. Нафақа қилган нарсаларингизни сўранглар, улар ҳам нафақа қилган нарсаларини сўрасинлар. Бу, сизларга Аллоҳнинг ҳукмидир. У, орангизда ҳукм қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматлидир

    [11] Агар аёлларингиздан бирортаси кофирларга ўтиб кетса, урушда туширилган ўлжадан хотини кетиб қолганга у нафақа қилган миқдорни берингиз. Ўзингиз иймон келтирган Аллоҳдан қўрқинг

    [12] Эй Набий! Агар мўминалар сенга Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларини ўлдирмаслик, қўллари ва оёқлари орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслик ва сенга яхшилик ишда исён қилмасликка байъат қилиб келсалар, уларнинг байъатини қабул қил. Ва Аллоҳдан уларнинг гуноҳини кечишни сўра. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи ва меҳрибондир

    [13] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутманглар. Кофирлар қабр эгаларидан умид узганларидек, улар ҳам охиратдан умид узганлар

    Surah 61
    Saf

    [1] Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтади. У зот ғолиб ва ҳикмат эгасидир

    [2] Эй, иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсаларингизни гапирасиз

    [3] Қилмайдиган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир

    [4] Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўрадир

    [5] Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг Расули эканимни билиб туриб яна нима учун менга озор берасиз», деганини эсла. Улар (ҳақдан) бурилган эдилар, Аллоҳ уларнинг қалбини буриб қўйди. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас

    [6] Ийсо ибн Марям: «Эй, Бани Исроил, албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқлаш ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун Аллоҳ сизларга юборган Пайғамбарман», деганини эсла. Қачонки у(Аҳмад) уларга ҳақ билан келган вақтда эса, бу очиқ-ойдин сеҳрдир, дедилар

    [7] Исломга даъват қилиниб турганида Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ киши борми? Ҳолбуки, Аллоҳ золимларни ҳидоятга солмас

    [8] Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир

    [9] У зот Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам

    [10] Эй, иймон келтирганлар! Сизларни аламли азобдан нажот топтирувчи тижоратга далолат қилайми

    [11] Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирасизлар ҳамда Унинг йўлида молингиз ва жонингиз билан жиҳод қиласизлар. Шундоқ қилмоқларингиз, агар билсангизлар, ўзларингиз учун яхшидир

    [12] Гуноҳларингизни кечирур ва сизларни адн жаннатидаги (дарахтлари) остидан анҳорлар оқиб турган боғларга ва яхши масканларга киритур. Бу нарса сиз учун улуғ ютуқдир

    [13] Ва сизлар яхши кўрадиган бошқаси ҳам бор. Аллоҳдан ёрдам ва яқин зафар. Ва мўминларга башорат бер

    [14] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ёрдамчилари бўлинг! Ийсо ибн Марям ҳаворийларга: «Ким Аллоҳ учун менинг ёрдамчим(бўлади)?» деганида, ҳаворийлар: «Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз», дедилар. Бас, Бани Исроилдан бир тоифа иймон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди. Бас, Биз иймон келтирганларни душманлари устидан қўллаб-қувватладик. Ва улар ғолиб бўлдилар

    Surah 62
    Juma

    [1] Осмонлару ердаги барча нарсалар Малик, Қуддус, Азийз ва Ҳакийм бўлган Аллоҳга тасбиҳ айтадир

    [2] У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди

    [3] Ва ҳозирча уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва У зот ғолиб ва ҳикмат эгасидир

    [4] Бу нарса Аллоҳнинг фазлидир (ва уни) хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир

    [5] Устларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар мисоли устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандоқ ҳам ёмон. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас

    [6] Сен: «Эй, яҳудий бўлганлар, албатта, сиз, бошқалардан фарқли ўлароқ, Аллоҳнинг авлиёларимиз деб даъво қиладиган бўлсангиз, бас, ўлимни орзу қилинг, агар ростгўй бўлсангиз», деб айт

    [7] Улар қўллари қилган(гуноҳ)лари туфайли ҳеч қачон у(ўлим)ни орзу қилмаслар. Аллоҳ золимларни билувчидир

    [8] Сен: «Албатта, сиз ундан қочаётган ўлим, таъкид шулки, сизга барибир йўлиқувчидир. Сўнгра махфий ва ошкор нарсаларни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар. Бас, У сизга нима қилиб юрганингизнинг хабарини берадир», деб айт

    [9] Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир

    [10] Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз

    [11] Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт

    Surah 63
    Munofiqun

    [1] Мунофиқлар ҳузурингга келганларида: «Гувоҳлик берамизки, сен, албатта, Аллоҳнинг Расулисан», дерлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, албатта, сен Унинг Расули эканингни биладир. Ва Аллоҳ гувоҳлик берурки, албатта, мунофиқлар ёлғончидирлар

    [2] Улар қасамларини қалқон қилиб олдилар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Бас, уларнинг қилган ишлари ёмон бўлди

    [3] Бунга сабаб шуки, улар иймон келтирдилар, сўнг кофир бўлдилар, бас, қалбларига муҳр босилди. Энди улар фаҳмламаслар

    [4] Ва агар уларни кўрсанг, жисмлари сени ажаблантирур ва агар гапирсалар, гапларига қулоқ осарсан. Улар худди суяб қўйилган ходага ўхшарлар. Ҳар қичқириқни зиддиларига ҳисобларлар. Улар душмандирлар. Улардан ҳазир бўл. Аллоҳ уларга уруш очсин, ҳақдан қандоқ ўгирилурлар

    [5] Ва агар уларга: «Келинглар, Аллоҳнинг Расули сизларга истиғфор айтур», дейилса, улар бошларини чайқарлар. Ва уларнинг мутакаббирлик ҳолида юз ўгираётганларини кўрурсан

    [6] Улар учун истиғфор айтасанми ёки айтмайсанми — бари бир. Аллоҳ уларни ҳеч мағфират қилмас. Зеро, Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас

    [7] Улар: «Расулуллоҳнинг ҳузуридагиларга нафақа берманглар, ҳаттоки, тарқаб кетсинлар», дерлар. Ҳолбуки, осмонлару ернинг хазийналари Аллоҳникидур. Ва лекин мунофиқлар тушунмаслар

    [8] Улар: «Агар Мадинага қайтиб борсак, албатта, азиз хорни ундан чиқарур», дерлар. Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. Аммо мунофиқлар билмаслар

    [9] Эй, иймон келтирганлар! Молларингиз ва болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар ютқазганлардир

    [10] Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг

    [11] Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир

    Surah 64
    Tag’obun

    [1] Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтурлар. Мулк Унга хосдир, мақтов ҳам Унга хосдир ва У барча нарсага қодирдир

    [2] У, сизларни яратган Зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир ва баъзиларингиз мўминдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб турувчидир

    [3] У, осмонлару ерни ҳақ билан яратди. Ва қиёфангизни чиройли сувратда қилди. Ва қайтиб бориш Унинг Ўзигадир

    [4] У, осмонлару ердаги нарсаларни биладир. Сизлар сир тутаётган нарсани ҳам ва эълон қилаётган нарсани ҳам биладир. Аллоҳ кўкракдаги нарсаларни ҳам билувчидир

    [5] Сизларга олдин кофир бўлганларнинг хабари келмадими? Бас, улар ўз ишларининг азобини татидилар ва уларга аламли азоблар бор

    [6] Бунинг боиси шуки, уларга Пайғамбарлари ойдин далиллар билан келардилар, улар бўлса, бизни башар ҳидоятга бошларми, деб куфрга кетардилар ва (ҳақдан) юз ўгирардилар. Ва Аллоҳ беҳожат бўлди. Аллоҳ беҳожат ва мақталгандир

    [7] Кофирлар ҳеч қайта тирилмасликларини даъво қилурлар. Сен: «Ундоқ эмас, Роббим билан қасамки, албатта қайта тирилтириласизлар, сўнгра қилган ишларингиздан хабардор қилинасизлар. Бу иш Аллоҳ учун осондир», деб айт

    [8] Бас, Аллоҳга, Унинг Расулига ва Биз туширган нурга иймон келтиринглар. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир

    [9] У сизларни «Жамлаш куни»га тўплайдиган кунни эсланг. У кун «тағобун» кунидир. Ким Аллоҳга иймон келтирса ва солиҳ амаллар қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва (дарахтлари) остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Унда абадул-абад қолурлар. Бу улкан ютуқдир

    [10] Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар оташ эгаларидир. Унда абадий қолурлар. Қандоқ ҳам ёмон жой у

    [11] Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусийбат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир

    [12] Аллоҳга итоат қилинг ва Расулга итоат қилинг. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, Бизнинг Расулимизга (вазифа) очиқ-ойдин етказиш, холос

    [13] Аллоҳ, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, мўминлар Аллоҳнинг Ўзигагина таваккал қилсинлар

    [14] Эй, иймон келтирганлар! Албатта, жуфти ҳалолларингиздан ва болаларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг. Ва агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз... Бас, албатта, Аллоҳ кўп мағфират қилувчи ва раҳимлидир

    [15] Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас. Ва Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бор

    [16] Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини) тингланг ва итоат қилинг ва инфоқ қилинг — ўзингизга яхши бўладир. Ва кимки нафсининг қизғанчиқлигидан сақланса, ундайлар нажот топувчилардир

    [17] Агар Аллоҳга яхши қарз берсангиз, У сизга кўпайтириб берур ва сизни кечирур. Аллоҳ шакур ва ҳалиймдир

    [18] У ғойиб ва очиқни билувчи, азийз ва ҳакийм Зотдир

    Surah 65
    Taloq

    [1] Эй Набий! Агар аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, иддалари учун қилинг ва иддани ҳисобланг ва Аллоҳга тақво қилинг. Уларни уйларидан чиқарманглар ва ўзлари ҳам чиқмасинлар, илло, очиқ-ойдин фоҳиша иш қилган бўлсалар (чиқарилурлар) ва ана шулар Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳнинг чегарасидан чиқса, ҳақиқатан, ўзига ўзи зулм қилибди. Сен билмассан, шоядки, Аллоҳ ундан кейин бирор ишни пайдо қилса

    [2] Ва улар муддатларига етсалар, яхшилик билан ушланглар, ёки яхшилик билан ажралинглар ва сиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Ва гувоҳликни Аллоҳ учун қилинглар. Бу ишингиздан, кимнинг Аллоҳга ва қиёмат кунига иймони бўлса, ваъзланур. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир

    [3] Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатан, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир

    [4] Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам. Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир. Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир

    [5] Булар Аллоҳнинг сизга туширган амридир. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур

    [6] У(аёл)ларга, имконингиз борича, ўзингиз яшаб турган жойдан жой беринг. Уларга сиқиштириш мақсадида зарар етказманг. Агар ҳомиладор бўлсалар, то ҳомилаларини қўйгунларича уларга нафақа беринглар. Агар сизга (фарзандни) эмизиб берсалар, ҳақларини беринглар, ўзаро яхшилик билан маслаҳат қилинглар. Агар қийинчиликка учрасангиз, у(эр)га бошқа аёл эмизиб берур

    [7] Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳар бир нафсни Ўзи берганидан ортиқчага таклиф қилмас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур

    [8] Кўпгина қишлоқлар ўз Роббисининг ва Унинг Расулларининг амрига саркашлик қилди. Бас, Биз уларни шиддатли ҳисобга олдик ва қаттиқ азоб ила азобладик

    [9] Бас, улар ўз ишларининг ёмонлигини тотиб кўрдилар ва ишларининг оқибати ютқизиқ бўлди

    [10] Аллоҳ уларга қаттиқ азобни тайёрлаб қўйди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, эй, иймон келтирган ақл эгалари. Ҳақиқатан, Аллоҳ сизларга зикрни туширди

    [11] Пайғамбарки, иймон келтириб ва яхши амалларни қилганларни зулматлардан нурга чиқариш учун, сизларга Аллоҳнинг равшан оятларини тиловат қилиб берур. Ва ким Аллоҳга иймон келтирса ва яхши амалларни қилса, У зот уни (дарахтлари) остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. У ерда абадул-абад қолурлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ унинг ризқини яхши қилгандир

    [12] Аллоҳ етти осмонни ва улар мислидек ерни яратган Зотдир. Уларнинг орасидан У зотнинг амри тушадир. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани Ўз илми ила ўраб олганини билишингиз учундир

    Surah 66
    Tahrim

    [1] Эй Набий! Нима учун хотинларинг розилигини тилаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қилурсан! Аллоҳ кўп мағфират қилувчи ва раҳимлидир

    [2] Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга қасамларингизни бўшатишни шариатга киритди. Ва Аллоҳ сизнинг хожангиздир ва У ўта билувчи ва ўта ҳикматлидир

    [3] Набий хотинларидан баъзисига сир гап айтган эди. Бас, у (сир)дан хабар берди ва Аллоҳ у(иш)ни у(Набий)га билдирди. У баъзисини билдирди ва баъзисини эсламади. Қачон у(Набий) ул(аёл)га (иш) ҳақида хабар берганида, у: «Буни сенга ким хабар қилди», деди. У(Набий): «Менга ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ хабар берди», деди

    [4] Агар икковингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, батаҳқиқ, қалбларингиз (ҳаққа) мойил бўлур. Агар унга қарши чиқсангиз, бас, албатта, Аллоҳ унинг ёрдамчисидир ва Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам. Ундан сўнг фаришталар унга суянчиқдир

    [5] У сизларни талоқ қилса, шоядки, Робби сиздан яхшироқ, муслима, мўмина, итоатли, тавбачи, ибодатли, рўзадор жувон ва қизларни ўрнингизга хотин қилиб берса

    [6] Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар

    [7] Эй, куфр келтирганлар! Бугунги кунда узр айтманглар, сиз ўзингиз қилган ишларнинг жазосини оляпсиз, холос

    [8] Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки, Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни (дарахтлари) остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса: «Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан», дерлар

    [9] Эй Набий! Кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларга маҳкам тур. Уларнинг жойи жаҳаннамдир ва у жой қандоқ ҳам ёмон манзил

    [10] Аллоҳ куфр келтирганларга Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол қилиб келтирди. Улар бандаларимиздан икки солиҳ банданинг тагида эдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар ва (эрлари) улардан Аллоҳнинг азобини қайтара олмадилар ва уларга: «Дўзахга кирувчилар билан киринглар», дейилди

    [11] Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб кўрсатди. У (хотин): «Роббим, менга Ўз ҳузурингда, жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва золим қавмлардан нажот бергин», деб айтди

    [12] Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини пок сақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва У Роббисининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди

    Surah 67
    Mulk

    [1] Қўлида мулк бўлган Зот улуғ, муқаддас бўлди. У барча нарсага қодирдир

    [2] У, ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди. У азийз ва ўта мағфиратлидир

    [3] У етти осмонни табақама-табақа яратган. Роҳманнинг яратганида ҳеч тафовут кўрмассан. Қайта назар сол! Бирор камчилик кўряпсанми

    [4] Сўнг такрор-такрор назар сол, назар сенга истаганини топа олмай, ҳориб-чарчаган ҳолда қайтадир

    [5] Ва дарҳақиқат, Биз яқин осмонни чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва у(чироқ)ларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик. Ва у(шайтон)ларга олови қизиб турган жаҳаннамни тайёрлаб қўйдик

    [6] Ўз Роббиларига куфр келтирганлар учун жаҳаннам азоби бордур ва у қандай ҳам ёмон қайтадиган жой

    [7] Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида унинг ҳанграган овозини эшитурлар, у эса, қайнаб турган бўладир

    [8] У ғазабдан ёрилиб кетай дер. Ҳар қачон унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?» – деб сўрайдир

    [9] Улар: «Ҳа, дарҳақиқат, бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз (уни) ёлғончига чиқардик ва: «Аллоҳ ҳеч нарса туширгани йўқ, сизлар катта адашувдан бошқа ҳеч нарса эмассизлар», деган эдик», дейишар

    [10] Ва улар: «Агар эътибор қулоғи билан эшитганимизда ёки ақлни ишлатганимизда эди, дўзахийлар орасида бўлмаган бўлар эдик», дерлар

    [11] Бас, улар ўз гуноҳларини эътироф этдилар. Йўқолсин дўзахийлар

    [12] Албатта, ўз Роббиларидан ғойибдан қўрқадиганлар учун гуноҳларини кечиш ва улкан ажр-савоблар бордир

    [13] Ва сиз сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўнгиллардагини ҳам билгувчи Зотдир

    [14] Яратган зот Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У дақиқларгача билувчи ва хабардордир

    [15] У сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир. Бас, анинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам Унинг ҳузурига бўладир

    [16] Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми

    [17] Ёки осмондаги Зот сизларга азоб шамолни юборишидан омонда бўлдингизми? Бас, албатта, огоҳлантириш қандоқ бўлишини биласизлар

    [18] Ва, дарҳақиқат, улардан аввалгилари ҳам ёлғонга чиқарган эдилар. Бас, инкорим қандай бўлди

    [19] Тепаларида (қанотларини) ёйиб ва йиғиб (учаётган) қушни кўрмайдиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб турувчи йўқ. Албатта, У барча нарсани кўрувчидир

    [20] Роҳмандан бошқа сизларга ёрдам берадиган аскар ким ўзи? Кофирлар ғурурдан бошқа ҳеч нарсада эмаслар

    [21] У ризқни тортиб қўйса, сизга ризқ берадиган ким ўзи?! Балки улар абадий туғёнда ва ҳақдан нафратда бўлурлар

    [22] Юз тубан қоқилиб юраётган киши ҳидоятдами ёки тўғри йўлдан қоматини тик тутиб бораётган кишими

    [23] Айт: «У сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга эшитиш, кўриш ва ақлни берган Зотдир. Жуда ҳам оз шукр қиласизлар-а?!»

    [24] Айт: «У сизларни ер юзида яратган, кўпайтирган Зотдир. Ва Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»

    [25] Ва улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» – дерлар

    [26] Айт: «Албатта, илм фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ва албатта, мен яққол огоҳлантирувчиман, холос»

    [27] Бас у(азоб)ни яқиндан кўрганда куфр келтирганларнинг юзлари қораядир. Ва уларга: «Сўраган нарсангиз шу бўлур», дейилур

    [28] Айт: «Айтинглар-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бўлганларни ҳалок қилса ёки раҳим қилса, кофирларни аламли азобдан ким қутқариб қоладир

    [29] Айт: «У Роҳмандур, биз Унга иймон келтирдик ва Унга таваккал қилдик. Бас, сизлар тезда ким очиқ-ойдин хатода эканини билурсизлар»

    [30] Айт: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтирур?»

    Surah 68
    Qalam

    [1] Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам

    [2] Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан

    [3] Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур

    [4] Ва албатта, сен улкан хулқдасан

    [5] Бас, тезда кўрасан ва улар ҳам кўрурлар

    [6] Сизлардан қайсингизда мажнунлик борлигини

    [7] Албатта, Роббинг Ўзи ким Унинг йўлидан адашганини билувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур

    [8] Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма

    [9] Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиладилар

    [10] Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга

    [11] Айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига

    [12] Яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор, сергуноҳга

    [13] Қўпол, ундан сўнг, отасининг тайини йўққа

    [14] Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан

    [15] Бизнинг оятларимиз унга ўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, дер

    [16] Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз

    [17] Албатта, Биз уларни боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгда териб оламиз, деб қасам ичдилар

    [18] Ва истисно қилмадилар

    [19] Улар ухлаб ётганда, у(боғ)нинг устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди

    [20] Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди

    [21] Улар тонг саҳарда бир-бирларини чақирдилар

    [22] Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг, деб

    [23] Бас, паст овоз билан гаплашиб юриб кетдилар

    [24] Бугун сиз борингизда у(боғ)га мискин кира кўрмасин, деб

    [25] Ва эрталабда қасд-ла, ўзларини қодир сезиб, бордилар

    [26] Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар

    [27] Балки биз маҳрум бўлгандирмиз, дедилар

    [28] Уларнинг энг яхши ва адолатлиси: «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим», деди

    [29] Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта, биз золимлардан эдик, дедилар

    [30] Бас, баъзилари баъзиларини маломат қила бошладилар

    [31] «Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз

    [32] Шояд, Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар

    [33] Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта, охират азоби бундан катта бўладир

    [34] Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур

    [35] Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик

    [36] Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар

    [37] Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми

    [38] Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми

    [39] Ёки сизларга бизнинг қиёмат кунигача етадиган берган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз, шу бўлади, дейилганми

    [40] Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан

    [41] Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар

    [42] Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар

    [43] Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар

    [44] Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз

    [45] Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг ҳийлам метиндир

    [46] Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар қарзга ботиб қолдиларми

    [47] Ёки ҳузурларида ғойиб илми бор-у, улар ёзиб оладиларми

    [48] Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама

    [49] Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди

    [50] Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди

    [51] Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар

    [52] Ҳолбуки, у бутун оламларга эслатмадан ўзга нарса эмас

    Surah 69
    Haaqa

    [1] Ал-Ҳааққоҳ

    [2] Ал-Ҳааққоҳ нима ўзи

    [3] Ал-Ҳааққоҳ нималигини сенга нима билдирди

    [4] Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди

    [5] Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди

    [6] Ва аммо Од қаттиқ (совуқ) шамол билан ҳалок қилиндилар

    [7] У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз «беминнат хизмат» қилдириб қўйди. Бас, қавмнинг у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар

    [8] Бас, сен улардан бирортасининг боқий қолганини кўрасанми

    [9] Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганликлар хато қилдилар

    [10] Бас, улар Роббиларининг Расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутишлик билан тутди

    [11] Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз

    [12] Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун

    [13] Агар дудга биргина пуфлаш-ла пуфланса

    [14] Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир мартагина силкитилса

    [15] Бас, ўша кунда, Воқиъа воқеъ бўлибдир

    [16] Ва осмон парчаланса, бас, ўша кунда, у (осмон) беҳолдир

    [17] Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг аршини саккизтаси кўтариб турадир

    [18] Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир

    [19] Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у: «Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар

    [20] Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим», дейдир

    [21] Бас, у розилик ҳаётидадир

    [22] Олий жаннатдадир

    [23] Унинг мевалари яқиндир

    [24] Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин

    [25] Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у: «Вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди

    [26] Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эдим

    [27] Қани энди, (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди

    [28] Молу мулким мени сақлаб қола олмади

    [29] Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди», дейдир

    [30] Тутинглар уни ва кишанланглар уни

    [31] Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни

    [32] Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни

    [33] Чунки, у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди

    [34] Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди

    [35] Бас, бугунги кунда унга бу ерда бирон чин дўст йўқ

    [36] Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ

    [37] Уни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас

    [38] Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман

    [39] Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам

    [40] Албатта у (Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир

    [41] Ва у шоирнинг сўзи эмас. Сизлар жуда оз ишонасизлар

    [42] Ва у фолбиннинг сўзи ҳам эмас. Сизлар жуда оз эслайсизлар

    [43] У оламлар Роббисидан туширилгандир

    [44] Ва агар у Бизнинг (номимиздан) баъзан ёлғон сўзларни тўқиса

    [45] Албатта, Биз уни қудрат билан тутамиз

    [46] Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесамиз

    [47] Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қола олмас

    [48] Ва албатта, у (Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир

    [49] Ва албатта, Биз сизларнинг ичингизда ёлғонга чиқарувчилар борлигини билиб турамиз

    [50] Ва албатта, у (Қуръон) кофирлар учун ҳасратдир

    [51] Ва албатта, у (Қуръон) шубҳасиз ҳақиқатдир

    [52] Бас, улуғ Роббингнинг исмини поклаб ёд эт

    Surah 70
    Ma’orij

    [1] Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради

    [2] Кофирларга. Уни дафъ қилувчи йўқдир

    [3] У Аллоҳдан — маъорижлар эгасидандир

    [4] Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтарилур

    [5] Бас, чиройли сабр қил

    [6] Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб биладир

    [7] Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз

    [8] У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир

    [9] Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир

    [10] Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир

    [11] Уларни кўриб турадирлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам

    [12] Ва хотинини ва ака-укасини ҳам

    [13] Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам

    [14] Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни хоҳлайдир. Сўнгра ўзи нажот топса

    [15] Йўқ! Албатта, у(жаҳаннам) кучли алангадур

    [16] Бошнинг терисини сидириб олувчидур

    [17] У чақирадир. Орқага кетган ва юз ўгирганни

    [18] Ва (молни) йиғиб, беркитганни

    [19] Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир

    [20] Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир

    [21] Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир

    [22] Илло, намоз ўқувчиларгина мустаснодир

    [23] Улар намозларида доим бўладиганлардир

    [24] Уларнинг молу мулкларида маълум ҳаққ бордур

    [25] Сўровчи ва бечоралар учундир

    [26] Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир

    [27] Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир

    [28] Албатта, Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир

    [29] Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир

    [30] Илло, ўз хотинлари ёки мулки бўлганлардан (сақламасалар), албатта улар маломат қилинмасдир

    [31] Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир

    [32] Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир

    [33] Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир

    [34] Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир

    [35] Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир

    [36] Куфр келтирганларга не бўлдики, сен томон бўйин чўзиб шошилмоқдалар

    [37] Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар

    [38] Улардан ҳар бир киши наъийм жаннатга киритилишни тамаъ қилурми

    [39] Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз

    [40] Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта, Биз қодирмиз

    [41] Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга ва Биз бу ишни қилишдан ожизмасмиз

    [42] Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича (хоҳлаганларига) шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар

    [43] У кунда худди санамлар(ибодати)га шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар

    [44] Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша, уларга ваъда қилинган кундур

    Surah 71
    Nuh

    [1] Биз Нуҳни ўз қавмига, қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантиргин, деб Пайғамбар қилиб юбордик

    [2] У: «Эй қавмим, албатта, мен сиз учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман

    [3] Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар

    [4] У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизни белгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажали орқага сурилмайдир», – деди

    [5] У: «Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим

    [6] Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқа нарсани зиёда қилмади

    [7] Ва албатта, қачонки мен уларни Сенинг мағфират қилишинг учун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиб олдилар, ҳамда (кофирликда) собит бўлдилар ва ниҳоятда улкан такаббурлик қилдилар

    [8] Сўнгра, албатта, мен уларни жаҳрий даъват қилдим

    [9] Сўнгра, албатта, мен уларга ошкора ва яширин (даъват) қилдим

    [10] Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта, У гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир», дедим

    [11] «У зот осмондан устингизга кетма-кет барака ёмғирини юборадир

    [12] Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир

    [13] Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг азаматини ўйлаб кўрмайсизлар

    [14] Ҳолбуки, У сизларни ҳолатма-ҳолат яратди

    [15] Аллоҳ етти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми

    [16] Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми

    [17] Ва Аллоҳ сизларни ердан ўстириб чиқарадир

    [18] Сўнгра сизларни унга қайтарадир ва яна чиқарадир

    [19] Ва Аллоҳ сизларга ерни гиламдек тўшаб қўйди

    [20] Унда сиз кенг йўллардан юришингиз учун», деди

    [21] Нуҳ: «Эй Роббим, албатта, улар менга исён қилдилар ва моли, бола-чақаси хусрондан бошқани зиёда қилмаганга эргашдилар

    [22] Ва ниҳоятда улкан макр қилдилар

    [23] Ва улар: «Олиҳаларингизни ҳеч тарк қилманглар, ва, албатта, Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг», дедилар

    [24] Дарҳақиқат, улар кўпларини адаштирди. Ва Сен золимларга залолатдан бошқани зиёда қилма», деди

    [25] Улар хатолари туфайли ғарқ қилиндилар, бас, оловга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар

    [26] Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин

    [27] Албатта, сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирадилар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар

    [28] Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларга ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилма», деди

    Surah 72
    Jin

    [1] Сен айт: «Менга ваҳий қилиндики, албатта жинлардан (бир неча) нафари қулоқ осдилар ва дедилар: «Биз ажойиб Қуръонни эшитдик

    [2] У тўғри йўлга ҳидоят қиладир. Бас, биз унга иймон келтирдик ва ўз Роббимизга бировни ширк келтирмасмиз

    [3] Ва албатта, Роббимизнинг азамати юксак бўлди. У ўзига хотин ва фарзанд тутгани йўқ

    [4] Ва албатта, эси пастимиз Аллоҳга ноҳақ гапларни айтарди

    [5] Ва албатта, биз инс ҳам, жин ҳам Аллоҳга (нисбатан) ёлғон гапирмас, деб ўйлардик

    [6] Ва албатта, инсдан баъзи кишилар жинларнинг баъзи кишиларидан паноҳ сўрардилар. Бас, бу(жин)лар у(инсон)ларнинг гуноҳ ва хорлигини зиёда қилдилар

    [7] Ва албатта, у(инсон)лар худди сизлар гумон қилганингиздек, Аллоҳ бирор кишини ўлгандан сўнг тирилтирмас, деб гумон қилардилар

    [8] Ва албатта, биз осмон(га етиш)ни талаб қилдик. Бас, уни кучли қўриқчиларга ва учқунларга тўлган ҳолда кўрдик

    [9] Ва албатта, биз у(осмон)да тинглашга қулай жойларга жойлашиб олар эдик. Энди эса, ким қулоқ солса, ўзини пойлаб турган учқунга дучор бўладир

    [10] Ва албатта, биз, ер юзидагиларга ёмонлик ирода қилиндими ёки Роббилари уларга рушдни ирода қилдими, билмасмиз

    [11] Ва албатта, биздан солиҳлар ҳам ва бошқалар ҳам бор. Турли гуруҳлар бўлган эдик

    [12] Ва албатта, биз Аллоҳни ер юзида ожиз қолдира олмаслигимизга ва Ундан қочиб қутула олмаслигимизга ишондик

    [13] Ва албатта, биз ҳидоятни эшитган пайтимизда унга иймон келтирдик. Кимки ўз Роббисига иймон келтирса, савоби озайиб қолишдан ҳам, унга оғир юк юкланишидан ҳам қўрқмайди

    [14] Ва албатта, биздан мусулмонлар (бор) ва биздан адашганлар (бор). Кимлар Исломга кирса, бас, улар ҳақ йўлни танлабдилар

    [15] Ва аммо, адашганлар, бас, жаҳаннамга ўтин бўлибдилар

    [16] Ва агар улар тўғри йўлдан юрсалар, албатта Биз уларни кўп сув ила суғорамиз

    [17] У ила уларни синаш учун. Ва кимки ўз Роббиси зикридан юз ўгирса, уни У зот қийин азобга соладир

    [18] Ва албатта, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳдан бошқага дуо қилманг

    [19] Ва албатта, Аллоҳнинг бандаси Унга ибодат қилиб турганда улар унинг атрофида от ёлидек тўпланиб, босиб юборай дейишди

    [20] Сен: «Албатта, мен фақат ўз Роббимга ибодат қилурман ва Унга ҳеч кимни ширк келтирмасман», деб айт

    [21] Сен: «Албатта, мен сизлар учун зарарга ҳам, манфаатга ҳам молик эмасман», деб айт

    [22] Сен: «Албатта, мени ҳеч ким Аллоҳ(азоби)дан сақлаб қола олмас ва ҳаргиз Аллоҳдан ўзга пушти паноҳ топа олмасман

    [23] Фақат, Аллоҳдан У зотнинг топшириқларини етказишдир. Кимки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига бўйсунмаса, унга жаҳаннам оташи бор, унда абадий қолажаклар», деб айт

    [24] Токи уларга ваъда қилинган нарсани кўрганларида, кимнинг ёрдамчиси заиф-у, кимнинг сони озлигини ҳам билурлар

    [25] Сен: «Сизларга ваъда қилинган нарса яқинми ёки Роббим унга узоқ муддат қилганми, билмасман», деб айт

    [26] У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни ўз ғайбидан хабардор қилмас

    [27] Илло, Ўзи рози бўлган Пайғамбарлар. Албатта, Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи қўйиб қўядир

    [28] (Пайғамбарлар) ўз Роббилари рисолатларини ҳақиқатан етказганликларини ва Аллоҳ у(банда)лар ҳузуридаги барча нарсани иҳота қилиб олганлигини ва ҳамма нарсанинг ададини ҳисоб қилганлигини билиш учун

    Surah 73
    Muzzammil

    [1] Эй, ўраниб ётувчи

    [2] Кечанинг озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ

    [3] Ярмида ёки ундан бир оз қисқароғида (бедор бўл)

    [4] Ёки у(ярим)га яна қўш ва Қуръонни тартил билан тиловат қил

    [5] Албатта, Биз устингга оғир сўзни ташлармиз

    [6] Албатта, кечки ибодат кўпроқ мувофиқ келур ва қироати тўғрироқ бўлур

    [7] Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор

    [8] Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ

    [9] У машриқу мағрибнинг Роббидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил қил

    [10] Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлаш-ла четлаб тур

    [11] Аҳли неъмат бўлган ёлғонга чиқарувчиларни Ўзимга қўйиб қўй ва уларга озгина муҳлат бер

    [12] Албатта, Бизда оғир кишанлар ва жаҳаннам бор

    [13] Ва (томоққа) тиқиладиган таом ва аламли азоб бор

    [14] Бир кундаки, унда еру тоғлар ларзага келади ва тоғлар оқувчи қумтепаларга айланади

    [15] Албатта, Биз сизларга, худди Фиръавнга Расул юборганимиздек, сиз ҳақингизда гувоҳлик берувчи Расулни юбордик

    [16] Бас, Фиръавн Расулга осий бўлди ва Биз уни шиддатли азоб билан тутдик

    [17] Агар кофир бўлсаларингиз, болаларнинг сочини оқартириб юборадиган кундан қандай сақланурсиз

    [18] Унда осмон парчаланувчидир, У зотнинг ваъдаси амалга ошадир

    [19] Албатта, булар эслатмадир, Ким хоҳласа, ўз Робби томон йўл оладир

    [20] Албатта, Роббинг сени кечанинг учдан иккисидан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни ва сен билан бирга бўлганлардан ҳам бир тоифа (шундоқ қилаётганларини) биладир. Ва Аллоҳ кечаю кундузни Ўзи ўлчайдир. У сизлар ҳеч чидай олмаслигингизни билиб, сизларга (енгилликни) қайтарди. Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар. Сизлардан келажакда касаллар бўлишини ҳам билди. Бошқалар Ер юзида юриб, Аллоҳнинг фазлини ахтаришини, яна бошқалар эса, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишларини (ҳам билди). Бас, ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга яхши қарз беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ва улканроқ ажрни топарсизлар. Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмдилдир

    Surah 74
    Muddassir

    [1] Эй, бурканиб ётган

    [2] Тур ва огоҳлантир

    [3] Ва Роббингни улуғла

    [4] Ва кийимингни покла

    [5] Ва азоб(сабабчиси)дан четлан

    [6] Ва кўп (иш) қилган бўлсанг ҳам, миннат қилма

    [7] Ва Роббинг учун сабр қил

    [8] Бас, вақти келиб, дудга пуфланса

    [9] Бас, ўша, ўшал кун қийин кундир

    [10] У кофирларга осон эмасдир

    [11] Мени Ўзим якка яратган киши билан қўйиб қўй

    [12] Ва унга кўплаб молу дунё бериб қўйдим

    [13] Ва ҳозиру нозир фарзандлар ҳам

    [14] Ва унга (ҳамма нарсани) осонлаштириб қўйдим

    [15] Сўнгра, яна зиёда қилишимни тамаъ қилур

    [16] Йўқ! Чунки, у Бизнинг оятларимизга саркаш эди

    [17] Тезда уни машаққатли чиқиш-ла ҳоритаман

    [18] Албатта, у тафаккур қилди ва чамалаб кўрди

    [19] Лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалади

    [20] Сўнгра яна лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалади

    [21] Сўнгра назар солди

    [22] Сўнгра юзини буриштирди ва қавоғини солди

    [23] Сўнгра юз ўгирди ва такаббурлик қилди

    [24] Бас, «Бу асар қолган сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас

    [25] Бу башар сўзидан ўзга ҳеч нарса эмас», деди

    [26] Тезда уни сақар(дўзахи)га киритурман

    [27] Ва сақар нималигини сенга нима билдирди

    [28] У боқий қолдирмас ва тарк ҳам қилмас

    [29] У терини кўп куйдирувчидир

    [30] У(сақар)нинг устида ўн тўққизта (фаришта) бор

    [31] Дўзах соҳибларини фаришталардан қилганимиз ва уларнинг адади ҳам фақат кофирларни синаш учун. Китоб берилганлар ишонч ҳосил қилишлари учун. Ва иймонлиларнинг иймони зиёда бўлиши учун. Китоб берилганлар ва мўминлар шак-шубҳа қилмасликлари учун ва қалбларида касали борлар (мунофиқлар) ва кофирлар, Аллоҳ бу билан нима мисолни ирода қилмоқчи, дейишлари учун. Шундоқ қилиб, Аллоҳ хоҳлаган кимсани адаштирур ва хоҳлаган кимсани ҳидоятга солур. Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. Ва у (дўзах) башар учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмас

    [32] Йўқ! Ой билан қасам

    [33] Ва чекинаётган тун билан қасам

    [34] Ва ёришаётган тонг билан қасам

    [35] Албатта, у(дўзах) улкан(азоб)ларнинг биридир

    [36] У башарият учун огоҳлантирувчидир

    [37] Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учундир

    [38] Ҳар бир шахс ўз касбининг гаровидир

    [39] (Бундан) ўнг тараф соҳиблари мустаснодир

    [40] Улар жаннатларда, сўрайдирлар

    [41] Гуноҳкорлардан

    [42] «Сизларни дўзахга нима киритди?» (деб)

    [43] Алар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик

    [44] Ва мискинларга таом бермаган эдик

    [45] Ва ботилга шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик

    [46] Ва қиёмат кунини ёлғонга чиқарар эдик

    [47] Токи бизга ўлим келгунича», дерлар

    [48] Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермайдир

    [49] Уларга нима бўлдики, эслатмадан юз ўгирарлар

    [50] Худди қаттиқ қўрққан эшаклар

    [51] Арслондан қочгани каби

    [52] Балки улардан ҳар бири ўзига нашр қилинган саҳифалар берилишини ирода қилар

    [53] Йўқ! Балки улар охиратдан қўрқмаслар

    [54] Йўқ! Албатта, у(Қуръон) эслатмадур

    [55] Бас, ким хоҳласа, уни эслайдир

    [56] Ва фақат Аллоҳ хоҳласагина, эсларлар. У зот тақво аҳлидир ва мағфират аҳлидир

    Surah 75
    Qiyomat

    [1] Қиёмат куни билан қасам

    [2] Ва маломатчи нафс билан қасам

    [3] (Кофир) Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми

    [4] Албатта, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз

    [5] Балки, инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир

    [6] Қиёмат куни қачон? — деб сўрайдир

    [7] Қачонки кўз лол қолиб қўрқинчга тўлса

    [8] Ва ой тутилса

    [9] Ва қуёш билан ой жамланса

    [10] Ўшал кунда инсон: «Қочар жой қаерда?» деб қоладир

    [11] Йўқ! Қочар жой йўқдир

    [12] У кунда жойлашув фақат Роббинг ҳузурида бўладир

    [13] У кунда инсонга аввалу охир қилган ишларининг хабари бериладир

    [14] Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир

    [15] Ва агар узрларини тўкиб солса ҳам

    [16] Сен шошилиб у билан тилингни қимирлатма

    [17] Албатта, у(Қуръон)ни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамизда

    [18] Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур

    [19] Сўнгра у(Қуръон)ни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамизда

    [20] Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар

    [21] Ва охиратни тарк этасизлар

    [22] У кунда чиройли юзлар бор

    [23] Ўз Роббисига назар солувчилар

    [24] Ва у кунда тиришиб-буришган юзлар ҳам бор

    [25] Ўзларига умуртқасини синдирадиган иш бўлишига ишонарлар

    [26] Йўқ! Вақтики, (жон) ҳалқумга келса

    [27] Ва «Ким буни қутқарар?» дейилса

    [28] Ва, албатта, бу фироқ эканлигига ишонса

    [29] Ва болдирлар бир-бирига алмашса

    [30] У кунда ҳайдаб бориш жойи Роббинг ҳузуридадир

    [31] Бас, у тасдиқламади ва намоз ўқимади

    [32] Ва лекин ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди

    [33] Сўнг ўз аҳлига керилиб борди

    [34] Ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин

    [35] Яна ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин

    [36] Инсон беҳуда тарк қилинишликнинг ҳисобини қилурми

    [37] У манийдан оққан нутфа бўлмаганмиди

    [38] Сўнг алақа бўлди. Бас, беками-кўст этиб яратди

    [39] Бас, ундан жуфтни — эркак ва аёлни яратди

    [40] Шундай Зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми

    Surah 76
    Inson

    [1] Дарҳақиқат, инсонга у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими

    [2] Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик

    [3] Албатта, Биз унга йўл кўрсатдик. (У эса) ёки шукр қилувчи, ёки куфр келтирувчи бўлди

    [4] Албатта, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва ёниб турган оловни тайёрлаб қўйганмиз

    [5] Албатта, яхшилар каафур аралаштирилган қадаҳдан ичарлар

    [6] Бир булоқданки, ундан Аллоҳнинг бандалари отилтириб ичарлар

    [7] Улар назрга вафо қиларлар ва ёмонлиги кенг тарқаладиган кундан қўрқарлар

    [8] Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар

    [9] «Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламаймиз

    [10] Албатта, биз қўрқинчли, шиддатли, узун кунда ўз Роббимиздан қўрқурмиз», дерлар

    [11] Бас, уларни Роббилари ўшал кун шарридан сақлади ва уларга хушрўйлик ҳамда хурсандчилик ато қилди

    [12] Ва сабр қилганликлари учун, уларни боғу роғ ва ипаклар билан мукофотлади

    [13] У ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар

    [14] Ва устиларига у(жаннат)нинг соялари яқиндир ҳамда унинг мевалари жуда ҳам осон қилингандир

    [15] Ва уларга кумуш идишлар ва биллурлардан бўлган қадаҳлар айлантириб турилур

    [16] Биллурлар кумушдандир, (соқийлар) ўлчовини келтиргандирлар

    [17] Ва улар у(ер)да аралашмаси занжабийл бўлган қадаҳдан суғорилурлар

    [18] У(ер)даги «салсабийл» номли булоқдан

    [19] Ва уларнинг атрофида абадий ёш болалар айланарлар, агар уларни кўрсанг, сочилган маржон, деб ўйларсан

    [20] Ва агар кўрсанг, у ерда неъматни ва улкан мулкни кўрурсан

    [21] Уларнинг устиларида яшил сундусдан (юпқа ипакдан) ва истабрақдан (қалин ипакдан) кийимлар бор ва кумуш билакузуклар-ла ясанганлар ва Роббилари уларни пок шароб билан суғорур

    [22] Албатта, бу сизга мукофот бўлди ва сизнинг амалингиз қабул бўлди

    [23] Албатта, Биз сенга Қуръонни бўлак-бўлак қилиб туширдик

    [24] Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил ва улардан гуноҳкор ёки кофирларига итоат қилма

    [25] Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил

    [26] Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт

    [27] Албатта, анавилар шошган(дунё)ни яхши кўрурлар ва оғир кунни ортларида қолдирурлар

    [28] Биз уларни яратдик ва яратилишларини маҳкам қилдик. Ва агар хоҳласак, уларнинг ўринларига ўхшашларини келтирамиз

    [29] Албатта, бу (сура) эслатмадур. Бас, ким хоҳласа, ўз Роббисига йўл оладир

    [30] Ва Аллоҳ хоҳласагина, сизлар ҳам хоҳлайсизлар. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

    [31] У кимни хоҳласа, Ўз раҳматига киритур ва золимлар учун аламли азоблар тайёрлаб қўйгандир

    Surah 77
    Mursalot

    [1] Кет-кет юборилганлар билан қасам

    [2] Қаттиқ эсган шамоллар билан қасам

    [3] Ва (шариатни) нашр қилувчилар билан қасам

    [4] Фарқловчилар билан қасам

    [5] Ваҳийни ташувчилар билан қасам

    [6] Узрларни ёки огоҳлантиришларни ҳам

    [7] Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлгувчидир

    [8] Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса

    [9] Ва вақтики, осмон ёрилса

    [10] Ва вақтики, тоғлар кўчирилса

    [11] Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса

    [12] Қандоқ кунга сурилган-а

    [13] Ажратиш кунига

    [14] Ажратиш кунини сенга нима билдирди

    [15] Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [16] Аввалгиларни ҳалок қилмадикми

    [17] Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми

    [18] Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз

    [19] Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [20] Сизларни ҳақир сувдан яратмадикми

    [21] Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми

    [22] Маълум вақтгача

    [23] Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз

    [24] Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [25] Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми

    [26] Тирикларни ва ўликларни

    [27] Ва Биз унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик

    [28] Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [29] Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб

    [30] Юрингиз! Уч шўъбаси бор «соя»га қараб

    [31] У, салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас

    [32] Албатта, у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир

    [33] У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир

    [34] Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [35] Бу, улар гапира олмайдиган кундир

    [36] Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир

    [37] Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [38] Бу ажратиш куни сизларни ва аввалгиларни жамладик

    [39] Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, Менга ишлатиб кўринг-чи

    [40] Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [41] Албатта, тақводорлар соялар ва булоқлардадир

    [42] Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир

    [43] Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир

    [44] Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз

    [45] Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [46] Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар

    [47] Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [48] Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар

    [49] Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [50] Бас, ундан кейин қайси сўзга ишонадилар

    Surah 78
    Naba’

    [1] Нима ҳақида сўрашади

    [2] Улкан, муҳим хабар ҳақида

    [3] Шундай хабарки, улар унинг ҳақида ихтилофдадирлар

    [4] Йўқ! Улар тезда билурлар

    [5] Яна йўқ! Улар тезда билурлар

    [6] Ерни бешикдек мослаб қўймадикми

    [7] Ва тоғларни қозиқ (қилиб қўймадикми)

    [8] Ва сизларни жуфт қилиб яратдик

    [9] Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик

    [10] Ва кечасини либос қилдик

    [11] Ва кундузни маош (тирикчилик) вақти қилдик

    [12] Тепангизга етти мустаҳкам(осмон)ни бино қилдик

    [13] Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик

    [14] Ва сиқилган(булут)лардан оқувчи сувлар туширдик

    [15] У(сув) билан дон ва наботот чиқаришимиз учун

    [16] Ва дарахтлари бир-бирига киришган бўстонлар

    [17] Албатта, ажрим куни вақти белгиланган эди

    [18] У кунда сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсиз

    [19] Осмон ёрилиб эшиклар очилур

    [20] Тоғлар ўрнидан кўчирилиб, саробга айланур

    [21] Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчидир

    [22] Туғёнга кетганларнинг қайтар жойидир

    [23] Улар (унда) замонлар бўйи қоларлар

    [24] Улар (унда) совуқни ҳам, шаробни ҳам татий олмаслар

    [25] Магар қайноқ сув ва йирингни (татирлар)

    [26] Мувофиқ жазо ўлароқ

    [27] Чунки, улар ҳисоб-китоб бўлишига ишонмасдилар

    [28] Ва Бизнинг оятларимизни ёлғон дейишган эди, ёлғон

    [29] Биз ҳар бир нарсани китобга жамлаб қўйганмиз

    [30] Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз

    [31] Албатта, тақводорларга ютуқ бордир

    [32] Боғ-роғлар, узумзорлар бордир

    [33] Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир

    [34] Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир

    [35] У ерда бекорчи ва ёлғон гапларни эшитмаслар

    [36] Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир

    [37] У, осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Робби, Роҳмандир. Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас

    [38] Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турар. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар ҳеч гапира олмаслар

    [39] У ҳақ кундир. Ким хоҳласа, ўз Роббига қайтар йўл оладир

    [40] Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши қўли тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир. «Кошки тупроқ бўлиб кетсам», дейдир

    Surah 79
    Nazi’at

    [1] Шиддат билан (жонни) суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам

    [2] Юмшоқлик билан жон олувчи(фаришта)лар билан қасам

    [3] Сузиб юрувчи(фаришта)лар билан қасам

    [4] Ўзишда мусобақа қилувчи(фаришта)лар билан қасам

    [5] Амрнинг тадбирини қилувчи(фаришта)лар билан қасам

    [6] Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда

    [7] Унга эргашувчи эргашганда

    [8] Ўша кунда қалблар хавфга тўладир

    [9] Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўладир

    [10] Улар: «Биз, албатта, ортга қайтариламизми?» – дерлар

    [11] «Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?»

    [12] Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку!» – дерлар

    [13] Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас

    [14] Кўрибсизки, улар (қиёмат) майдонида турибдир

    [15] Сенга Мусонинг хабари келдими

    [16] Қачонки Роббиси унга Муқаддас Тува водийсида нидо қилди

    [17] «Фиръавн ҳузурига бор, албатта, у туғёнга кетди

    [18] Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми

    [19] Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (ундан) қўрқсанг», дегин»

    [20] Ва унга улкан аломатни кўрсатди

    [21] Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди

    [22] Сўнг ортига ўгирилиб, тезлаб кетди

    [23] Кейин (одамларни) тўплади ва нидо қилди

    [24] Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди

    [25] Бас, Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди

    [26] Албатта, бунда У зотдан қўрққанлар учун ибрат бордир

    [27] Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними

    [28] Унинг шифтини юқори кўтарди ва беками-кўст, мустаҳкам қилиб қўйди

    [29] Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди

    [30] Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди

    [31] Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди

    [32] Ва тоғларни собит қилди

    [33] Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун

    [34] Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса

    [35] У куни инсон қилган ишларини эслайдир

    [36] Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир

    [37] Аммо кимики туғёнга кетган бўлса

    [38] Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса

    [39] Бас, албатта, Жаҳийм (унга) ўрин бўладир

    [40] Ва аммо, ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса

    [41] Бас, албатта, жаннат (унга) ўрин бўладир

    [42] Сендан, қиёмат қачон бўлур, деб сўрашадир

    [43] У(қиёмат)нинг зикрини сен қандоқ билардинг

    [44] Унинг интиҳоси Роббинггагина хос

    [45] Албатта, сен у(қиёмат)дан қўрқувчиларга огоҳлантирувчисан, холос

    [46] У(қиёмат)ни кўрган кунлари, худди, бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар

    Surah 80
    Abasa

    [1] Афтини буриштирди ва юз ўгирди

    [2] Кўзи кўр киши ҳузурига келганда

    [3] Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар

    [4] Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар

    [5] Аммо истиғно қилганга бўлса

    [6] Сен у томонга интиласан

    [7] У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас

    [8] Аммо ҳузурингга шошилиб келган

    [9] Ва У зотдан қўрққан ҳолда бўлгандан эса

    [10] Бас, Сен ундан машғул бўласан

    [11] Йўқ! Албатта улар (Қуръон оятлари) эслатмадир

    [12] Ким хоҳласа, уни эслайдир

    [13] Ҳурматланган саҳифалардадир

    [14] Олий қадардирлар, поклангандирлар

    [15] Элчи(фаришта)лар қўлларидадир

    [16] Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар

    [17] Инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқ шиддатли бўлди

    [18] Уни қайси нарсадан яратди

    [19] Нутфадан уни яратди ва уни ўлчовли қилди

    [20] Сўнгра, чиқиш йўлини осон қилди

    [21] Сўнгра ўлдирди ва қабрга киргазди

    [22] Сўнгра (қачон) хоҳласа, уни қайта тирилтиради

    [23] Йўқ, ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади

    [24] Инсон ўз таомига назар солсин

    [25] Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйибмиз

    [26] Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик

    [27] Биз унда донни

    [28] Ва узум ва кўкларни

    [29] Ва зайтун ва хурмоларни

    [30] Ва тиғиз боғларни

    [31] Ва мевалару ўт-ўланларни ўстириб қўйдик

    [32] Сизларга ва чорваларингизга манфаат ва лаззат бўлсин, деб

    [33] Вақтики кар қилувчи овоз келса

    [34] У кунда киши ўз ака-укасидан

    [35] Ва онаси ва отасидан

    [36] Ва хотини ва бола-чақасидан қочади

    [37] У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор

    [38] У кунда порлоқ чеҳралар бор

    [39] Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд

    [40] У кунда бир чеҳралар борки, уларни ғубор босган

    [41] Устини зулмат қоплаган

    [42] Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир

    Surah 81
    Takvir

    [1] Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса

    [2] Ва вақтики юлдузлар узилиб тушиб, сочилиб кетса

    [3] Ва вақтики, тоғлар жойидан кўчирилса

    [4] Ва вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса

    [5] Ва вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса

    [6] Ва вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса

    [7] Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса

    [8] Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса

    [9] У нима гуноҳ учун ўлдирилган

    [10] Ва вақтики, саҳифалар нашр қилинса

    [11] Ва вақтики, осмон қўпорилса

    [12] Ва вақтики, жаҳаннам қиздирилса

    [13] Ва вақтики, жаннат яқинлаштирилса

    [14] Ҳар бир жон нима ҳозирлаганини биладир

    [15] (Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам

    [16] (Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам

    [17] Қоронғулиги ила кириб келган кеча билан қасам

    [18] Нафас олиб кириб келган тонг билан қасам

    [19] Албатта у(Қуръон) карамли элчининг сўзидир

    [20] У қувватли, арш Эгаси ҳузурида мартабаси олийдир

    [21] Итоат қилинган, омонатлидир

    [22] Сизнинг соҳибингиз мажнун эмасдир

    [23] Батаҳқиқ, ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди

    [24] Ва у ғайбга бахил эмасдир

    [25] Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмасдир

    [26] Бас, қаёққа кетмоқдасиз

    [27] У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмасдир

    [28] Сизлардан истиқомат(тўғри йўл)да бўлишни хоҳловчилар учундир

    [29] Оламларнинг Робби Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар

    Surah 82
    Infitor

    [1] Вақтики, осмон ёрилса

    [2] Ва вақтики, юлдузлар сочилиб кетса

    [3] Ва вақтики, денгизлар портлатилса

    [4] Ва вақтики, қабрлар остин-устин бўлса

    [5] Ҳар бир жон — нимани тақдим қилдию нимани таъхир қилди — биладир

    [6] Эй Инсон! Сени нима Карамли Роббинг ҳақида ғурурга кетказди

    [7] У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратганди

    [8] Ўзи хоҳлаган сувратда сени таркиб қилди

    [9] Йўқ!!! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз

    [10] Ҳолбуки, сизнинг устингиздан кузатиб турувчилар бордир

    [11] Улар ҳурматли ёзиб тургувчилардир

    [12] Улар нима қилаётганингизни биладир

    [13] Албатта, яхшилар жаннатдадир

    [14] Ва, албатта, фожирлар жаҳаннамдадир

    [15] Улар у ерга қиёмат куни кирадир

    [16] Ва улар ундан ғойиб бўла олмаслар

    [17] Ва, жазо куни нима эканини сенга нима билдирди

    [18] Сўнг, жазо куни нима эканини сенга нима билдирди

    [19] Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хос

    Surah 83
    Mutoffifun

    [1] Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга

    [2] Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар

    [3] Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар

    [4] Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми

    [5] Улуғ бир кунда

    [6] У кунда одамлар оламларнинг Робби ҳузурида тик турарлар

    [7] Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжийн»дадир

    [8] «Сижжийн» қандай нарса эканини сенга нима билдирди

    [9] У(Сижжийн) ёзилган китобдур

    [10] Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

    [11] Улар жазо (қиёмат) кунини ёлғонга чиқарурлар

    [12] Уни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар

    [13] Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «аввалгиларнинг афсоналари», дер

    [14] Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир

    [15] Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсилурлар

    [16] Сўнгра, албатта, улар жаҳиймга кирувчилардир

    [17] Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилур

    [18] Йўқ!!! Албатта, аброрларнинг китоби «Иллиййийн»дадур

    [19] «Иллиййийн» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди

    [20] У ёзилган китобдур

    [21] Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўлурлар

    [22] Албатта, аброрлар жаннати наъиймдадурлар

    [23] Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турурлар

    [24] Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оласан

    [25] Улар муҳрланган, ниҳоятда пок шаробдан ичурлар

    [26] У(шароб)нинг хотимаси мискдандир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар

    [27] У шаробнинг аралашмаси «Таснийм»дандир

    [28] У(Таснийм) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар

    [29] Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар

    [30] Агар мўминлар уларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб ишора қилар эдилар

    [31] Агар (кофирлар) ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар

    [32] Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «Албатта, анавилар адашганлар», дер эдилар

    [33] Ҳолбуки, улар мўминлар устидан кузатувчи қилиб юборилганлари йўқ-ку

    [34] Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар

    [35] Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар

    [36] Кофирлар бу дунёда қилган ишларининг «савобини» олармиканлар

    Surah 84
    Inshiqoq

    [1] Вақтики, осмон ёрилса

    [2] У(осмон) ўз Роббисига қулоқ осди, бўйсунди ва шундоқ бўлиши керак эди

    [3] Ва вақтики, ер чўзилса

    [4] Ва ўз ичидаги нарсаларни отиб чиқариб, холи қолса

    [5] У(ер) ўз Роббисига қулоқ осди, бўйсунди ва шундоқ бўлиши керак эди

    [6] Эй инсон! Албатта, сен Роббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўласан ва охири унга йўлиқасан ҳам

    [7] Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса

    [8] Тезда, осонгина ҳисоб қилинур

    [9] Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур

    [10] Ва аммо кимнинг китоби орқа тарафдан берилса

    [11] У тезда ўзига ҳалокатни чақирур

    [12] Ва қизиб турган дўзахга кирур

    [13] Чунки, у (бу дунёда) ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган эди

    [14] Чунки, у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди

    [15] Ҳа! Албатта, Робби уни доим кўриб турувчи эди

    [16] Шафақ билан қасамки

    [17] Кечаси ва у ўраб олган нарсалар билан қасамки

    [18] Ва тўлин ой билан қасамки

    [19] Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар

    [20] Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар

    [21] Ва агар уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар

    [22] Балки кофирлар ёлғонга чиқарурлар

    [23] Улар (қалбларида) нимани сақлаётганларини Аллоҳнинг Ўзи биладир

    [24] Уларга аламли азобнинг «башоратини» бер

    [25] Илло, иймон келтирганларга ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз, узлуксиз ажрлар бор

    Surah 85
    Buruj

    [1] Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам

    [2] Ва ваъда қилинган кун билан қасам

    [3] Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам

    [4] «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин

    [5] У ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир

    [6] У(кофир)лар ўша(чуқур)лар атрофида ўтирибдирлар

    [7] Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари гувоҳдирлар

    [8] Ва (улар) мўминлардан Азийз, Ҳамийд Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар

    [9] У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир

    [10] Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор

    [11] Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир

    [12] Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатли, қаттиқдир

    [13] Албатта, У Ўзи бошлайдир ва қайтарадир

    [14] Ва У мағфират қилувчи, барчага яхшиликни раво кўрувчи Зотдир

    [15] У, Арш эгаси ҳамда қадри улуғ Зотдир

    [16] У нимани хоҳласа, қила олувчи Зотдир

    [17] Сенга аскарларнинг хабари келдими

    [18] Фиръавн ва Самуднинг

    [19] Балки, кофирлар ёлғонга чиқаришадир

    [20] Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир

    [21] Йўқ!!! У Қуръони Мажийддур

    [22] У Лавҳул Маҳфуздадир

    Surah 86
    Toriq

    [1] Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам

    [2] Ториқ нималигини сенга не билдирди

    [3] У, нур сочиб турувчи юлдуздир

    [4] Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса

    [5] Инсон нимадан яралганига назар солсин

    [6] У отилиб чиқувчи сувдан яралгандир

    [7] У (сув) сулб (орқа умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир

    [8] Албатта, У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир

    [9] Сирлар фош бўладиган кундадир

    [10] Бас (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир

    [11] Қайтувчи соҳиби бўлган осмон билан қасам

    [12] Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам

    [13] Албатта, у (Қуръон) ажратувчи сўздир

    [14] Ва у ҳазил эмасдир

    [15] Албатта, улар ҳийла қиладир

    [16] Ва Мен ҳам «ҳийла» қилурман

    [17] Бас, кофирларга муҳлат бер. Ҳа, уларга озгина муҳлат бер

    Surah 87
    A’lo

    [1] Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт

    [2] У яратган ва мутаносиб қилган Зотдир

    [3] У, ўлчов билан қилган ва ҳидоятга бошлаган Зотдир

    [4] У, ўт-ўланни чиқарган Зотдир

    [5] Бас, уни қорайган хашак қилган Зотдир

    [6] Биз сенга (Қуръонни) қироат қилдирамиз, бас, сен уни эсдан чиқармассан

    [7] Илло, Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсаларни ҳам биладир

    [8] Ва сени осон йўлга муяссар қиламиз

    [9] Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин

    [10] Албатта, У зотдан қўрққан эсга оладир

    [11] Ва бадбахтгина ундан четда бўладир

    [12] У катта оловга кирадир

    [13] Сўнгра, унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир

    [14] Ҳақиқатан, ким пок бўлса, ютуқ топадир

    [15] Ва Робби исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир

    [16] Балки, сизлар бу дунё ҳаётини устун қўясизлар

    [17] Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир

    [18] Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир

    [19] Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир

    Surah 88
    G’oshiya

    [1] Батаҳқиқ, сенга ғошия хабари келди

    [2] Ўшал кунда бир чеҳралар қўрқинч билан тўладир

    [3] Улар иш бажарувчидир ва ниҳоятда чарчагандир

    [4] Ўта қизиб турган оловга кирадир

    [5] Улар қайнаб турган булоқдан суғориладир

    [6] Уларга тикандан бошқа таом йўқдир

    [7] У на семиртирмас ва на очликни кетказмасдир

    [8] Ўшал кунда бир чеҳралар неъмат хурсандлиги билан тўладир

    [9] Улар ўз ишларидан розидир

    [10] Улар олий даражали жаннатдадир

    [11] Унда бекорчи гапларни эшитмаслар

    [12] Унда оқиб турган булоқлар бордир

    [13] Унда баланд-баланд сўрилар бордир

    [14] Ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бордир

    [15] Ва саф-саф қилиб тизилган ёстиқлар бордир

    [16] Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бордир

    [17] Улар назар солмасми: Туянинг қандай яратилганига

    [18] Ва осмоннинг қандоқ кўтарилганига

    [19] Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига

    [20] Ва ернинг қандоқ текислаб қўйилганига

    [21] Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан

    [22] Сен уларнинг устидан ҳукмингни ўтказувчи эмассан

    [23] Илло, ким юз ўгирса ва кофир бўлса

    [24] Бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир

    [25] Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир

    [26] Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Бизда бўладир

    Surah 89
    Fajr

    [1] Фажр билан қасам

    [2] Ва ўн кеча билан қасам

    [3] Жуфту тоқ билан қасам

    [4] Ва юрган тун билан қасам

    [5] Мана шуларда ақл эгаси учун (қаноатлантирувчи) қасам бордир

    [6] Сенинг Роббинг Одга қандай (муомала) қилганини билмадингми

    [7] Баланд устунли «Ирам»га

    [8] Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга

    [9] Ва водийда харсанг тошларни кесиб (иморат ясаган) Самудни

    [10] Ва кўп аскарлари бор Фиръавнни

    [11] Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар

    [12] Улар у(ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирган эдилар

    [13] Бас, Роббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди

    [14] Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир

    [15] Бас, қачон инсонни Робби синаш учун икром қилса ва неъмат берса, «Мени Роббим икром қилди», дейдир

    [16] Бас, қачон Робби синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, у: «Роббим мени хорлади», дейдир

    [17] Йўқ! Балки сизлар етимларни икром қилмайсизлар

    [18] Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамайсизлар

    [19] Ва меросни шиддат-ла ейсизлар

    [20] Ва молни кўп яхши кўрасизлар

    [21] Йўқ! Вақтики, ер зилзилага тушиб, парча-парча бўлиб кетса

    [22] Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келсалар

    [23] Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда

    [24] У: «Афсуски, охират ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан», дейдир

    [25] Бас, ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азоб-ла ҳеч ким азобламайдир

    [26] Ва Унинг боғлашига ўхшаш ҳеч ким боғламайдир

    [27] Эй, хотиржам нафс

    [28] Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт

    [29] Бас, бандаларим ичига киргин

    [30] Ва жаннатимга киргин

    Surah 90
    Balad

    [1] Мана шу шаҳар билан қасам

    [2] Сен муқим турган бу шаҳар-ла

    [3] Ва Волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам

    [4] Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик

    [5] У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмас, деб ҳисобларми

    [6] У: «Кўплаб мол-дунё нафақа қилдим», дейдир

    [7] У ўзини биров кўрмади, деб ҳисоблайдирми

    [8] Биз унга икки кўзни

    [9] Ва тилни ва икки лабни бермадикми

    [10] Ва Биз уни икки йўлга йўллаб қўймадикми

    [11] Бас, у довон ошиб ўтмади

    [12] Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди

    [13] У қул озод қилишдир

    [14] Ёки очарчилик кунида таом беришдир

    [15] Қариндош етимга

    [16] Ёки тупроққа қорилган мискинга

    [17] Сўнгра, иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса

    [18] Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир

    [19] Оятларимизга куфр келтирганлар чап томон эгаларидир

    [20] Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир

    Surah 91
    Shams

    [1] Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам

    [2] Унинг ортидан келган ой билан қасам

    [3] Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам

    [4] Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам

    [5] Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам

    [6] Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам

    [7] Ва нафс билан ва унинг мукаммал қилиниши билан қасам

    [8] Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирди

    [9] Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришди

    [10] Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлди

    [11] Самуд қавми ўз туғёни ила ёлғонга чиқарди

    [12] Вақтики, унинг энг бадбахти шошилиб турди

    [13] Бас, уларга Аллоҳнинг Расули: «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди

    [14] Бас, (уни) ёлғончига чиқаришди ва (туяни) сўйишди. Бас, Робблари уларни гуноҳлари сабабли йўқ қилиб юборди ва бунда барчани баробар қилди

    [15] Ва У зот бу(иш)нинг оқибатидан қўрқмас

    Surah 92
    Layl

    [1] Туннинг қоплаб келаётган пайти билан қасам

    [2] Наҳорнинг тажалли пайти билан қасам

    [3] Эркак ва урғочининг яратилиши билан қасам

    [4] Албатта, сизларнинг ишларингиз турличадур

    [5] Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса

    [6] Ва гўзални тасдиқ қилса

    [7] Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз

    [8] Ва аммо, кимки бахиллик ва истиғно қилса

    [9] Ва гўзални ёлғонга чиқарса

    [10] Бас, Биз уни қийинга муяссар қиламиз

    [11] У қулаган вақтда унга мол-мулки фойда бермас

    [12] Албатта, ҳидоятга бошлаш Бизнинг зиммамиздадир

    [13] Албатта, ҳам охират ва ҳам бу дунё Бизникидир

    [14] Бас, Мен сизларни ловуллаган ўтдан огоҳлантирдим

    [15] Унга бадбахтдан бошқа кирмас

    [16] Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди

    [17] Ва албатта, ундан тақводор банда четда қоладир

    [18] У, бойлигини сарфлайдир ва ўзини поклайдир

    [19] Бирор кишининг унда қайтарилиши лозим яхшилиги йўқ эди

    [20] Фақат, ўзининг олий мақом Роббининг розилигини сўраб қиладир

    [21] Ва албатта, тезда рози бўладир

    Surah 93
    Zuho

    [1] Чоштгоҳ билан қасам

    [2] Сукунатга чўмган тун билан қасам

    [3] Роббинг сени тарк қилгани йўқ, сенга ғазаб ҳам қилгани йўқ

    [4] Ва албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир

    [5] Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва сен рози бўлурсан

    [6] У сени етим топиб, жойлаб қўймадими

    [7] Ва У сени ҳайрон ҳолда топиб, ҳидоятга бошламадими

    [8] Ва У сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими

    [9] Аммо етимга қаҳр қилмагин

    [10] Ва аммо, «соил»га зажр қилма

    [11] Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла

    Surah 94
    Sharh

    [1] Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми

    [2] Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми

    [3] Елкангни босиб турганни

    [4] Ва сенинг зикрингни юқори кўтармадикми

    [5] Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир

    [6] Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир

    [7] Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин

    [8] Ва фақат Роббингга рағбат қилгин

    Surah 95
    Tiyn

    [1] Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам

    [2] Ва Тури Сийно билан қасам

    [3] Ва мана бу эминлик юрти (Макка) билан қасам

    [4] Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши сувратда яратдик

    [5] Сўнгра уни асфала саафилийнга қайтардик

    [6] Илло, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узлуксиз ажрлар бордир

    [7] Бас, сени охиратни ёлғонга чиқаришга нима олиб келур

    [8] Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг ҳикматлиси эмасми

    Surah 96
    Alaq

    [1] Яратган Роббинг номи билан ўқи

    [2] У инсонни алақдан яратди

    [3] Ўқи! Роббинг Карамлиларнинг карамлисидир

    [4] У, қалам билан илм ўргатгандир

    [5] У, инсонга билмаган нарсасини ўргатди

    [6] Йўқ! Инсон, албатта, туғёнга кетур

    [7] Гар ўзини бой кўрса

    [8] Албатта, қайтиб бориш Роббинггадир

    [9] Қайтарганни кўрдингми

    [10] Бандани намоз ўқиётганида

    [11] Айтинг-чи, агар ўша ҳидоятда бўлса

    [12] Ёки тақвога чақирса

    [13] Айтинг-чи, агар у ёлғонга чиқарса ва юз ўгирса

    [14] Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми

    [15] Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддат-ла тутамиз

    [16] Ёлғончи, хатокор пешонасидан

    [17] Бас, у ўз тўпини чақирсин

    [18] Биз ҳам забонияларни чақирурмиз

    [19] Йўқ! Сен унга итоат қилма! Сажда қил ва қурбат ҳосил қил

    Surah 97
    Qadr

    [1] Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик

    [2] Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди

    [3] Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир

    [4] Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир

    [5] У то тонг отгунча салом бўлиб турадир

    Surah 98
    Bayyina

    [1] Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар «баййина» келмагунча ажралмасдилар

    [2] У (баййина), Аллоҳ тарафидан юборилган Расул бўлиб, покланган саҳифаларни тиловат қиладур

    [3] Уларда ажойиб битиклар бор

    [4] Китоб берилганлар уларга «баййина» келганидан сўнггина бўлиниб кетишди

    [5] Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу, тўғри(миллат)нинг динидир

    [6] Албатта, аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар жаҳаннам ўтидадурлар, у ерда абадий қолурлар. Ундайлар халойиқнинг энг ёмонидирлар

    [7] Албатта, иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганлар, ана ўшалар, халойиқнинг энг яхшисидир

    [8] Уларнинг мукофотлари Роббилари ҳузуридаги (дарахтлари) остидан анҳорлар оқиб турган «адн» жаннатларидир. У ерда абадул-абад қолурлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Бу, Роббидан қўрққанлар учундир

    Surah 99
    Zalzala

    [1] Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса

    [2] Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса

    [3] Ва инсон: «Унга нима бўлди?!» – деса

    [4] Ўша кунда у (ер) ўз хабарини айтадир

    [5] Сенинг Роббинг унга ваҳий юборгани учундир

    [6] Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалурлар

    [7] Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир

    [8] Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир

    Surah 100
    Odiyot

    [1] Ҳарсиллаб чопувчи отлар билан қасам

    [2] Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам

    [3] Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам

    [4] Ўша ила чанг қўзғатдилар

    [5] Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар

    [6] Албатта, инсон ўз Роббига ношукрдир

    [7] Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир

    [8] Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир

    [9] У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда

    [10] Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда

    [11] Ўша кунда Роббилари улардан хабардор эканини

    Surah 101
    Qoria

    [1] Ал-Қориъа

    [2] Ал-Қориъа нима

    [3] Ал-Қориъа қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди

    [4] У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар

    [5] Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қоларлар

    [6] Кимнинг тарозуси оғир келса

    [7] Бас, у розилик ҳаётидадир

    [8] Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса

    [9] Бас, унинг онаси ҳаавия (дўзах)дир

    [10] У (Ҳаавия) қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди

    [11] У қаттиқ қизиган ўтдир

    Surah 102
    Takosur

    [1] «Кимники кўп» сизни машғул қилди

    [2] То қабрларни зиёрат қилгунингизча

    [3] Йўқ! Сизлар тезда биласиз

    [4] Яна йўқ! Сизлар тезда биласиз

    [5] Йўқ! Агар Сиз аниқ илм ила билганингизда эди

    [6] Албатта, жаҳаннамни кўрасиз

    [7] Ва яна, албатта, уни ишонч кўзи билан кўрасиз

    [8] Сўнгра, ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласиз

    Surah 103
    Asr

    [1] Аср билан қасам

    [2] Албатта, инсон хусрондадир

    [3] Илло, иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (ундоқ эмасдир)

    Surah 104
    Humaza

    [1] Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин

    [2] У мол жамлади ва уни санаб турур

    [3] У, албатта, моли уни абадий қолдирур деб ҳисоб қилур

    [4] Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланур

    [5] «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур

    [6] У, Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир

    [7] Қалбларгача етиб борадигандур

    [8] Албатта, у уларнинг устидан қоплангандир

    [9] Узун-узун устунларга боғлангандир

    Surah 105
    Fil

    [1] Роббинг фийл соҳибларини нима қилганини билмадингми

    [2] Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими

    [3] Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими

    [4] Лойдан пиширилган тошларни отадиган

    [5] Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими

    Surah 106
    Quraysh

    [1] Қурайшнинг лозим тутиши учун

    [2] Уларнинг қиш ва ёз сафарларини лозим тутиши учун

    [3] Бас, улар мана шу Байтнинг Роббига ибодат қилсинлар

    [4] У уларни очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир

    Surah 107
    Moun

    [1] Охират(жазоси)ни ёлғонга чиқарувчини кўрдингми

    [2] У, етимни қўполлик билан ҳайдайдир

    [3] Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмайдир

    [4] Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки

    [5] Улар намозларини унутувчилардир

    [6] Ундоқ кишилар риё қиладиганлардир

    [7] Ва мааъуунни ман қиладиганлардир

    Surah 108
    Kavsar

    [1] Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик

    [2] Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй

    [3] Албатта, сени ёмон кўриб айбловчининг ўзининг орқаси кесик

    Surah 109
    Kofirun

    [1] Айт: «Эй, кофирлар

    [2] Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман

    [3] Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган нарсага ибодат қилувчимассиз

    [4] Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман

    [5] Ва сиз ҳам мен ибодат қиладиган нарсага ибодат қилувчимассиз

    [6] Сизга ўз динингиз, Менга ўз диним

    Surah 110
    Nasr

    [1] Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса

    [2] Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг

    [3] Бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул этувчидир

    Surah 111
    Masad

    [1] Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок

    [2] Унга моли ва касб қилган нарсалари фойда бермади

    [3] У тезда чўғи қизиб турган ўтга кирадир

    [4] Ва унинг ўтин кўтарган хотини ҳам

    [5] Унинг бўйнида эшилган арқон

    Surah 112
    Ixlos

    [1] Айт: «У Аллоҳ ягонадир

    [2] Аллоҳ — Cомаддир

    [3] У туғмаган ва туғилмаган

    [4] Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган»

    Surah 113
    Falaq

    [1] «Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман

    [2] У яратган нарсалар ёмонлигидан

    [3] Ва кириб келган қоронғу кечанинг ёмонлигидан

    [4] Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан

    [5] Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан», деб айт

    Surah 114
    Nos

    [1] «Одамлар Роббисидан

    [2] Одамлар подшоҳидан

    [3] Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман

    [4] Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг

    [5] Одамлар қалбларига васваса соладиганнинг

    [6] Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан», деб айт