Back to LanguagesPrevious ChapterNext Chapter
Uzbek - Chapter 21 - Al-Anbiya
Translation by Alaaudeen Mansour — Permalink
Verse 1 — Surah Al-Anbiya 21:1
Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар эса, ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолларида
Verse 2 — Surah Al-Anbiya 21:2
Қачон Роббиларидан янги эслатма келса, уни фақат ўйнаётган ҳолларида тингларлар
Verse 3 — Surah Al-Anbiya 21:3
Қалблари ғофил бўлиб. Зулм қилганлар ўзаро: «Бу ўзимизга ўхшаган башардан ўзга эмас-ку. Ўзингиз кўриб туриб сеҳрга келасизми?» – деб пичирлашарлар
Verse 4 — Surah Al-Anbiya 21:4
У: «Роббим осмону ердаги сўзни билур. У эшитгувчи ва билгувчи Зотдир», деди
Verse 5 — Surah Al-Anbiya 21:5
Улар: «Балки, алғов-далғов тушлардир, балки, ўзи уйдириб олгандир, балки, у шоирдир. Бас, бизга аввалгиларга юборилганидек мўъжиза келтирсин», дедилар
Verse 6 — Surah Al-Anbiya 21:6
Улардан олдин бирор шаҳар (аҳолиси) иймон келтирмади. Биз уларни ҳалок қилдик. Энди улар иймон келтирармидилар
Verse 7 — Surah Al-Anbiya 21:7
Биз сендан илгари ҳам фақат эр кишиларни Пайғамбар қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос. Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сўранг
Verse 8 — Surah Al-Anbiya 21:8
Биз уларни таом емайдиган жасад қилганимиз йўқ. Улар абадий қолгувчи ҳам бўлган эмаслар
Verse 9 — Surah Al-Anbiya 21:9
Сўнгра, уларга (берган) ваъдамиз устидан чиқдик. Бас, уларга ҳамда Ўзимиз хоҳлаганларга нажот бердик ва исрофчиларни ҳалок қилдик
Verse 10 — Surah Al-Anbiya 21:10
Батаҳқиқ, Биз сизга китоб нозил қилдик. Унда сизнинг зикрингиз бор. Ақл ишлатмайсизларми
Verse 11 — Surah Al-Anbiya 21:11
Биз золим бўлган шаҳар-қишлоқлардан қанчасини (белини) синдирдик ва улардан кейин бошқа қавмларни пайдо этдик
Verse 12 — Surah Al-Anbiya 21:12
Бизнинг азобимизни ҳис қилганларида эса, бирдан у ердан қочишга бошларлар
Verse 13 — Surah Al-Anbiya 21:13
Қочманглар! маишатпарастлик қилган нарсаларингизга, масканларингизга қайтинглар. Ҳали, эҳтимол, сўралурсизлар
Verse 14 — Surah Al-Anbiya 21:14
Улар: «Ҳолимизга вой! Биз, албатта, золим бўлган эканмиз», дедилар
Verse 15 — Surah Al-Anbiya 21:15
Уларнинг ўша дод-войлари биз уларни ўрилган ўтдай, совуган кулдай қилгунимизча бардавом бўлди
Verse 16 — Surah Al-Anbiya 21:16
Биз осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйин учун яратганимиз йўқ
Verse 17 — Surah Al-Anbiya 21:17
Агар Биз кўнгилхуши тутишни ирода қилсак, уни қилувчи бўлганимизда ҳам, Ўз томонимиздан тутар эдик
Verse 18 — Surah Al-Anbiya 21:18
Йўқ, Биз ҳақни ботил устига отурмиз. Бас, уни яксон қилур. Кўрибсанки, у (ботил) заволга учрабди. Сизларга эса, қилган васфларингиздан ҳалокат келур
Verse 19 — Surah Al-Anbiya 21:19
Осмонлару ердаги барча жонзотлар Уникидир. Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар
Verse 20 — Surah Al-Anbiya 21:20
Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтарлар. Чарчамаслар
Verse 21 — Surah Al-Anbiya 21:21
Ёки улар ердан худолар тутдилар-у, ўшалар тирилтирадиларми
Verse 22 — Surah Al-Anbiya 21:22
Агар у(осмонлару ер)ларда Аллоҳдан ўзга худолар бўлганида, бузилиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир
Verse 23 — Surah Al-Anbiya 21:23
У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар
Verse 24 — Surah Al-Anbiya 21:24
Ёки Ундан ўзга худолар тутдиларми? Сен: «Ҳужжатларингизни келтиринг. Мана бу мен билан биргаларнинг зикридир ва мендан олдингиларнинг зикридир», дегин. Йўқ, уларнинг кўплари ҳақни билмаслар. Бас, улар юз ўгиргувчилардир
Verse 25 — Surah Al-Anbiya 21:25
Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз
Verse 26 — Surah Al-Anbiya 21:26
Улар: «Роҳман фарзанд тутди», дедилар. У покдир. Йўқ! Икром этилган бандалардирлар
Verse 27 — Surah Al-Anbiya 21:27
Улар Ундан олдин сўз айтмаслар. Улар Унинг амри ила амал қилурлар
Verse 28 — Surah Al-Anbiya 21:28
У зот уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Улар фақат У зот рози бўлган шахсларгагина шафоат қилурлар. Улар У зотнинг қўрқинчидан титраган ҳолда турурлар
Verse 29 — Surah Al-Anbiya 21:29
Улардан ким: «Мен Ундан ўзга илоҳман», деса, бас, ўшани жаҳаннам ила жазолармиз. Золимларни шундай жазолармиз
Verse 30 — Surah Al-Anbiya 21:30
Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмасларми? Иймон келтирмасларми
Verse 31 — Surah Al-Anbiya 21:31
Биз ерда уларнинг тебранмасликлари учун тоғлар қилдик ва шоядки, тўғри йўл топсалар, деб унда даралар, йўллар қилдик
Verse 32 — Surah Al-Anbiya 21:32
Ва осмонни сақланган шифт қилиб қўйдик. Улар эса, Унинг аломатларидан юз ўгиргувчи бўлмоқдалар
Verse 33 — Surah Al-Anbiya 21:33
У кечаю кундузни, қуёшу ойни яратган Зотдир. Ҳаммаси фалакда сузмоқдалар
Verse 34 — Surah Al-Anbiya 21:34
Сендан олдин ҳам бирор башарга абадийликни қилганимиз йўқ. Агар сен ўлсанг, улар абадий қолар эканларми
Verse 35 — Surah Al-Anbiya 21:35
Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз
Verse 36 — Surah Al-Anbiya 21:36
Куфр келтирганлар сени кўрганларида, масхара қилиб: «Худоларингизни зикр қилаётган шуми?!» дейишдан бошқани билмаслар. Ҳолбуки, улар Роҳманнинг зикрига ўзлари кофирдирлар
Verse 37 — Surah Al-Anbiya 21:37
Инсон шошқалоқ ўлароқ яратилгандир. Мен, албатта, сизларга Ўз оят-аломатларимни кўрсатурман. Бас, мени шошилтирманглар
Verse 38 — Surah Al-Anbiya 21:38
Улар: «Агар содиқ бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур», дерлар
Verse 39 — Surah Al-Anbiya 21:39
Куфр келтирганлар юзларидан ва сиртларидан оловни тўса олмайдиган ва ўзларига ёрдам берилмайдиган вақтни билсалар эди
Verse 40 — Surah Al-Anbiya 21:40
Йўқ! У уларга тўсатдан келиб, ҳайрату даҳшатга солур. Бас, уни рад қилишга қодир бўлмаслар ва уларга муҳлат ҳам берилмас
Verse 41 — Surah Al-Anbiya 21:41
Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам Пайғамбарлар масхара қилинган. Бас, уларни масхара қилганларга ўзлари масхара этиб юрган нарса тушди
Verse 42 — Surah Al-Anbiya 21:42
Сен: «Кечаси ва кундузи сизни Роҳмандан ким қўрийди?» – дегин. Йўқ! Улар Роббилари зикридан юз ўгиргувчилардир
Verse 43 — Surah Al-Anbiya 21:43
Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган «худо»лари борми? Улар ўзларига ҳам ёрдам беришга қодир бўла олмаслар ва Биздан дўстлик топмаслар
Verse 44 — Surah Al-Anbiya 21:44
Балки, Биз уларни ва ота-боболарини баҳраманд қилдик, ҳатто, уларга умр узун кўринди. Улар ерга келиб, уни атрофидан қисқартираётганимизни кўрмайдиларми?! Fолиб келгувчи уларми
Verse 45 — Surah Al-Anbiya 21:45
Сен: «Мен сизларни фақат ваҳий орқалигина огоҳлантираман. Гунглар огоҳлантирилганларида даъватни эшитмаслар», дегин
Verse 46 — Surah Al-Anbiya 21:46
Қасамки, агар уларга Роббинг азобидан салгина етса, албатта: «Ҳолимизга вой! Ҳақиқатан, биз золимлар бўлган эканмиз», дерлар
Verse 47 — Surah Al-Anbiya 21:47
Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз
Verse 48 — Surah Al-Anbiya 21:48
Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга Фурқонни тақводорлар учун зиё ва эслатма қилиб бердик
Verse 49 — Surah Al-Anbiya 21:49
Улар Роббиларидан ғойибона қўрқурлар ва улар (қиёмат) соатидан титрарлар
Verse 50 — Surah Al-Anbiya 21:50
Бу Биз нозил қилган муборак эслатмадир. Сизлар уни инкор қилгувчи бўласизларми
Verse 51 — Surah Al-Anbiya 21:51
Батаҳқиқ, илгари Биз Иброҳимга рушди ҳидоятни берган эдик. Биз унинг (ҳолини) билгувчи эдик
Verse 52 — Surah Al-Anbiya 21:52
Ўшанда у отасига ва қавмига: «Манави сиз ибодатига берилаётган ҳайкаллар нима?» – деган эди
Verse 53 — Surah Al-Anbiya 21:53
Улар: «Ота-боболаримизни уларга ибодат қилган ҳолларида топганмиз», дедилар
Verse 54 — Surah Al-Anbiya 21:54
У: «Батаҳқиқ, сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқ-ойдин залолатдасизлар», деди
Verse 55 — Surah Al-Anbiya 21:55
Улар: «Сен бизга ҳақ ила келдингми ёки ўйин қилгувчиларданмисан?» – дедилар
Verse 56 — Surah Al-Anbiya 21:56
У: «Йўқ! Роббингиз осмонлару ернинг Роббидир. У зот уларни яратгандир. Мен бунга гувоҳлик бергувчиларданман
Verse 57 — Surah Al-Anbiya 21:57
Аллоҳга қасамки, сизлар ортга ўгирилиб кетганингиздан кейин санамларингизга бир бало қиламан», деди
Verse 58 — Surah Al-Anbiya 21:58
Бас, уларни парча-парча қилиб ташлади. Магар энг каттасини, шоядки, унга қайтсалар, деб қолдирди
Verse 59 — Surah Al-Anbiya 21:59
Улар: «Бизнинг худоларимизга ким бундай қилди?! Албатта, у золимлардандир!» – дедилар
Verse 60 — Surah Al-Anbiya 21:60
Улар: «Уларни эслаб юрган бир йигитни эшитган эдик, уни Иброҳим, деб айтиларди», дедилар
Verse 61 — Surah Al-Anbiya 21:61
Улар: «Уни одамлар кўзи олдига олиб келинглар. Шоядки, гувоҳ бўлсалар», дедилар
Verse 62 — Surah Al-Anbiya 21:62
Улар: «Худоларимизга буни сен қилдингми, эй Иброҳим?!» – дедилар
Verse 63 — Surah Al-Anbiya 21:63
У: «Йўқ, буни манави, уларнинг каттаси қилди. Агар гапирадиган бўлсалар, улардан сўраб кўринглар», деди
Verse 64 — Surah Al-Anbiya 21:64
Бас, улар ўзларига келдилар ва: «Албатта, сизлар ўзингиз золимдирсизлар», дедилар
Verse 65 — Surah Al-Anbiya 21:65
Сўнгра, яна бошлари айланиб: «Сен, батаҳқиқ, буларнинг гапирмаслигини билар эдинг!» – дедилар
Verse 66 — Surah Al-Anbiya 21:66
У: «Сиз, Аллоҳни қўйиб, ҳеч манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган нарсага ибодат қиласизми
Verse 67 — Surah Al-Anbiya 21:67
Сизга ҳам, Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган нарсаларингизга ҳам суф-э! Ахир, ақл юритиб кўрмайсизларми?!» – деди
Verse 68 — Surah Al-Anbiya 21:68
Улар: «Уни куйдиринглар! Агар (бир иш) қиладиган бўлсангиз, худоларингизга ёрдам беринг!» – дедилар
Verse 69 — Surah Al-Anbiya 21:69
Биз: «Эй олов, сен Иброҳимга салқин ва саломатлик бўл!» – дедик
Verse 70 — Surah Al-Anbiya 21:70
Улар у(Иброҳим)га ёмонлик ирода қилган эдилар. Биз уларни энг зиёнкорлар қилиб қўйдик
Verse 71 — Surah Al-Anbiya 21:71
Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун баракали қилган ерга юбордик
Verse 72 — Surah Al-Anbiya 21:72
Унга Исҳоқни ҳадя этдик ва Яъқубни зиёда қилиб бердик ва ҳаммаларини аҳли солиҳлар қилдик
Verse 73 — Surah Al-Anbiya 21:73
Ва уларни амримиз ила ҳидоятга бошловчилар қилдик. Уларга яхшиликлар қилишни, намозни тугал адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар Бизга ибодат қилгувчилар бўлдилар
Verse 74 — Surah Al-Anbiya 21:74
Ва Лутга ҳукм ва илм бердик ва унга ифлосликлар қилаётган қишлоқдан нажот бердик. Албатта, улар ёмон, бузғунчи қавм эдилар
Verse 75 — Surah Al-Anbiya 21:75
Ва Биз уни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, у солиҳлардандир
Verse 76 — Surah Al-Anbiya 21:76
Ва Нуҳни (эсла). Бундан олдин у нидо этганида, Биз унинг нидосига жавоб қилдик ва унга ҳамда унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик
Verse 77 — Surah Al-Anbiya 21:77
Унга оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмга қарши нусрат бердик. Албатта, улар ёмон қавм эдилар. Бас, Биз уларнинг барчасини ғарқ қилдик
Verse 78 — Surah Al-Anbiya 21:78
Ва Довуд билан Сулаймоннинг экинзор ҳақида ҳукм қилаётганларини (эсла). Ўшанда у(экинзор)га қавмнинг қўйи кечаси тарқалиб кетган эди. Биз уларнинг ҳукмига шоҳид бўлган эдик
Verse 79 — Surah Al-Anbiya 21:79
Бас, Биз уни Сулаймонга фаҳмлатдик. Уларнинг ҳар бирига ҳукмни ва илмни берган эдик. Довуд билан бирга тасбиҳ айтсин деб, тоғларни ва қушларни бўйинсундириб қўйдик. Шуларни қилгувчи бўлган Бизмиз
Verse 80 — Surah Al-Anbiya 21:80
Биз унга сизлар учун сизни ёмонликдан сақлайдиган кийим қилиш санъатини ўргатдик. Энди шукр қиларсизлар
Verse 81 — Surah Al-Anbiya 21:81
Сулаймонга шамолни қаттиқ эсувчи қилиб бердик. У (шамол) ни унинг амри ила, Биз баракали қилган ерга эсадиган қилиб қўйдик. Барча нарсани билгувчи бўлдик
Verse 82 — Surah Al-Anbiya 21:82
Ва шайтонлардан унга ғаввослик қиладиганларни ва бундан бошқа амалларни бажарадиганларни бўйсундириб қўйдик. Биз уларни муҳофаза қилгувчи бўлдик
Verse 83 — Surah Al-Anbiya 21:83
Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳимлиларнинг раҳимлигисан!» деганини эсла
Verse 84 — Surah Al-Anbiya 21:84
Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва «Обидларга эслатма бўлсин», деб қилдик
Verse 85 — Surah Al-Anbiya 21:85
Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир
Verse 86 — Surah Al-Anbiya 21:86
Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир
Verse 87 — Surah Al-Anbiya 21:87
Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: «Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди
Verse 88 — Surah Al-Anbiya 21:88
Бас, Биз уни (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз
Verse 89 — Surah Al-Anbiya 21:89
Ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан», деган эди
Verse 90 — Surah Al-Anbiya 21:90
Бас, Биз уни (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик. Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйинсунувчи эдилар
Verse 91 — Surah Al-Anbiya 21:91
Фаржини пок сақлаган аёлни эсла. Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик. Уни ва унинг ўғлини оламларга оят-белги қилдик
Verse 92 — Surah Al-Anbiya 21:92
Албатта, сизнинг ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг
Verse 93 — Surah Al-Anbiya 21:93
Улар эса, ишларини парчаладилар. Барчалари Бизга қайтувчидирлар
Verse 94 — Surah Al-Anbiya 21:94
Ким мўмин ҳолида солиҳ амаллардан қилса, саъйи-ҳаракати зое кетмас. Албатта, Биз уни ёзиб қўйгувчидирмиз
Verse 95 — Surah Al-Anbiya 21:95
Биз ҳалок қилган қишлоқ-шаҳарларнинг қайтмаслиги ҳаромдир
Verse 96 — Surah Al-Anbiya 21:96
Ниҳоят, Яъжуж ва Маъжуж очилиб, улар ҳар бир тепаликлардан оқиб келганларида
Verse 97 — Surah Al-Anbiya 21:97
Ва ҳақ ваъда яқинлашгандаги ҳолни кўрсанг, куфр келтирганларнинг кўзлари чақчайиб: «Ҳолимизга вой! Бизлар бундан ғафлатда эдик. Йўқ! Бизлар зулм қилгувчилар эдик», дерлар
Verse 98 — Surah Al-Anbiya 21:98
Албатта, сизлар ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларингиз жаҳаннам ёқилғисидирсиз. Сизлар унга киргувчилардирсиз
Verse 99 — Surah Al-Anbiya 21:99
Агар анавилар худолар бўлганида унга кирмас эдилар. Ҳаммалари унда абадий қолурлар
Verse 100 — Surah Al-Anbiya 21:100
У ерда уларга инграш бордир. Улар у ерда эшитмаслар
Verse 101 — Surah Al-Anbiya 21:101
Албатта, Биздан ўзлари учун яхшилик қилинганлар, ана ўшалар ундан(жаҳаннамдан) узоқлаштирилгандирлар
Verse 102 — Surah Al-Anbiya 21:102
Улар унинг чисирлашини(овозини ҳам) эшитмаслар. Улар ўз нафслари иштаҳа қилган нарсалари ичида абадий қолгувчилардир
Verse 103 — Surah Al-Anbiya 21:103
Уларни буюк даҳшат ғами босмас. Уларни фаришталар: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», деб кутиб олурлар
Verse 104 — Surah Al-Anbiya 21:104
Ўша кунда осмонни худди мактуб ёзилган дафтарни ёпгандек ёпамиз. Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилгувчимиз
Verse 105 — Surah Al-Anbiya 21:105
Батаҳқиқ, Биз Зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик
Verse 106 — Surah Al-Anbiya 21:106
Албатта, бу(Қуръон)да ибодат қилгувчи қавм учун етарли ўгит бордир
Verse 107 — Surah Al-Anbiya 21:107
Биз сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик
Verse 108 — Surah Al-Anbiya 21:108
Сен: «Менга фақат, сизнинг илоҳингиз албатта битта илоҳдир, деб ваҳий этилур. Бас, сизлар мусулмон бўласизларми?!» – деб айт
Verse 109 — Surah Al-Anbiya 21:109
Агар улар юз ўгириб кетсалар: «Мен сизларга баробарлик бўлиши учун эълон қилдим. Сизга ваъда қилинаётган нарса яқинми ёки узоқми — билмасман
Verse 110 — Surah Al-Anbiya 21:110
Албатта, У сўзнинг ошкорасини ҳам биладир ва нимани беркитаётган бўлсангиз ҳам биладир
Verse 111 — Surah Al-Anbiya 21:111
Билмайман, эҳтимол, бу сизлар учун синовдир ёки вақтинчалик ҳаловатдир», деб айт
Verse 112 — Surah Al-Anbiya 21:112
У: «Эй Роббим, Ўзинг ҳақ ила ҳукм қил. Роббимиз Роҳмандир ва сизлар қилган васфлардан мадад сўраладиган Зотдир», деди