Back to Languages

Uzbek - Chapter 49 - Al-Hujurat

Translation by Alaaudeen Mansour — Permalink

Verse 1 — Surah Al-Hujurat 49:1

Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳдан ва Унинг Расулидан олдин шошилманглар. Ва Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир

Verse 2 — Surah Al-Hujurat 49:2

Эй, иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин

Verse 3 — Surah Al-Hujurat 49:3

Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларини пастлатганлар, ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақвога имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва улкан ажр бор

Verse 4 — Surah Al-Hujurat 49:4

Албатта, сени ҳужралар ортидан чақираётганларнинг кўплари ақл ишлатмаслар

Verse 5 — Surah Al-Hujurat 49:5

Агар уларнинг ҳузурига чиққунингча сабр қилсалар, ўзлари учун яхши бўларди. Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳимлидир

Verse 6 — Surah Al-Hujurat 49:6

Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар

Verse 7 — Surah Al-Hujurat 49:7

Ва билингларки, албатта, ичларингизда Расулуллоҳ бордир. Агар у ишлардан кўпида сизга итоат қилса, албатта, қийинчиликка дучор бўлардингиз. Лекин, Аллоҳ сизларга иймонни маҳбуб қилди ва уни қалбларингизда зийнатлади ва сизларга куфрни, фисқни ва исённи ёмон кўрсатди. Ана ўшалар тўғриликда юрувчилардир

Verse 8 — Surah Al-Hujurat 49:8

Бу, Аллоҳ томонидан фазл ва неъматдир. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир

Verse 9 — Surah Al-Hujurat 49:9

Агар мўминлардан икки тоифа уришиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг. Агар улардан бири иккинчисига тажовуз қилса, сиз тажовуз қилганига қарши, то у Аллоҳнинг амрига қайтгунича, урушинг, агар қайтса, бас, ўрталарини адолат билан ислоҳ қилинг. Одил бўлинг, албатта, Аллоҳ адолат қилгувчиларни суядир

Verse 10 — Surah Al-Hujurat 49:10

Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳим қилинсангиз

Verse 11 — Surah Al-Hujurat 49:11

Эй, иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар, ўзлари золимлардир

Verse 12 — Surah Al-Hujurat 49:12

Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидир

Verse 13 — Surah Al-Hujurat 49:13

Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир

Verse 14 — Surah Al-Hujurat 49:14

Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дейишди. Сен: «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин, бўйинсундик, денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ ва агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, амалларингиздан ҳеч нарса камаймас. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳимли Зотдир», деб айт

Verse 15 — Surah Al-Hujurat 49:15

Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир

Verse 16 — Surah Al-Hujurat 49:16

Сен: «Аллоҳга динингизни билдирмоқчимисиз? Ва ҳолбуки, Аллоҳ осмонлару ердаги нарсани билувчи Зотдир. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир», деб айт

Verse 17 — Surah Al-Hujurat 49:17

Сенга мусулмон бўлганларини миннат қилурлар. Сен: «Менга Исломингизни миннат қилманг. Балки агар содиқ бўлсангиз, Аллоҳ сизни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур», деб айт

Verse 18 — Surah Al-Hujurat 49:18

Албатта, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини билувчи Зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўрувчи Зотдир