Back to Languages

    Uzbek - Chapter 100

    Translation by Alaaudeen Mansour

    Verse 1

    Ҳарсиллаб чопувчи отлар билан қасам

    Verse 2

    Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам

    Verse 3

    Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам

    Verse 4

    Ўша ила чанг қўзғатдилар

    Verse 5

    Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар

    Verse 6

    Албатта, инсон ўз Роббига ношукрдир

    Verse 7

    Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир

    Verse 8

    Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир

    Verse 9

    У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда

    Verse 10

    Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда

    Verse 11

    Ўша кунда Роббилари улардан хабардор эканини