Back to Languages

    Uzbek - Chapter 50

    Translation by Alaaudeen Mansour

    Verse 1

    Қооф. Улуғ Қуръон ила қасам

    Verse 2

    Балки, уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу ажиб нарса-ку?» – дедилар

    Verse 3

    Ўлиб, тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам-а? Бу қайтиш (ақлдан) узоқ

    Verse 4

    Ҳақиқатан, Биз уларни ер камайтираётганини билдик ва Бизнинг ҳузуримизда сақловчи китоб бор

    Verse 5

    Аниқки, уларга ҳақ келганда, уни ёлғонга чиқардилар. Бас, улар изтиробли ишдадирлар

    Verse 6

    Устиларидаги осмонга назар солмайдиларми? Уни қандай бино қилибмиз ва зийнатлабмиз? Ва (ҳолбуки), унинг тешиклари ҳам йўқ

    Verse 7

    Ва ерни чўзиб қўйдик, унга тоғларни ташладик ва унда турли гўзал жуфтларни ўстирдик

    Verse 8

    (Роббисига) қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма қилиб

    Verse 9

    Ва осмондан барака сувини туширдик ҳамда у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик

    Verse 10

    Ва зич мевали шингиллари бор хурмоларни ҳам

    Verse 11

    Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. Шундай бўладир (қабрдан) чиқиш ҳам

    Verse 12

    Улардан аввал Нуҳ қавми, қудуқ соҳиблари ва Самуд ёлғонга чиқарганлар

    Verse 13

    Ва Од, Фиръавн, Лут биродарлари

    Verse 14

    Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми — барчалари Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди

    Verse 15

    Аввалги яратишга ожиз бўл-дикми? Йўқ! Улар янгидан яратилишга шубҳададирлар

    Verse 16

    Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз

    Verse 17

    Вақтики икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олурлар

    Verse 18

    Бирор сўз айтмас, магар ҳузурида ҳозиру нозир борлар

    Verse 19

    Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен қочиб юрган нарса шулдир

    Verse 20

    Ва сур ҳам чалинди. Бу, қўрқитилган кундир

    Verse 21

    Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди

    Verse 22

    Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир

    Verse 23

    Ва унинг «яқини»: «Мана бу мендаги тайёр нарса», деди

    Verse 24

    Ҳар бир қайсарни, кофирни жаҳаннамга ташланг

    Verse 25

    Яхшиликни ман қилувчини, тажовузкорни, шак келтирувчини

    Verse 26

    Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олганни шиддатли азобга ташланг

    Verse 27

    Унинг «яқини»: «Роббимиз, уни мен туғёнга кетказганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», дер

    Verse 28

    У зот деди: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азоб ваъдасини тақдим қилувдим

    Verse 29

    Менинг ҳузуримда гап ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман»

    Verse 30

    Бугун жаҳаннамга: «Тўлдингми?» десак, у: «Яна қўшимча борми?» дер

    Verse 31

    Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди

    Verse 32

    Бу — сизга ваъда қилинган нарсадир. Ҳар бир сертавбага ва сақловчига

    Verse 33

    Роҳмандан ғойибона қўрққан ва саломат қалб ила келган кимсага

    Verse 34

    «Унга саломат бўлган ҳолда кирингиз. Бу — мангулик кунидир» (дейилур)

    Verse 35

    У ерда нима хоҳласалар, уларники. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор

    Verse 36

    Улардан аввал, улардан кўра кучлироқ аср(авлод)лардан қанчасини ҳалок қилдик. «Қочадиган жой борми?» деб юртма-юрт кезиб чиқдилар

    Verse 37

    Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир

    Verse 38

    Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади

    Verse 39

    Уларнинг айтаётганларига сабр қил ва Роббингга қуёш чиқиши ва ботишидан аввал ҳамду тасбиҳ айт

    Verse 40

    Кечасида ҳам Унга тасбиҳ айт. Ва саждадан кейин ҳам

    Verse 41

    Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қилган кунда қулоқ ос

    Verse 42

    У кунда қичқириқни ҳақ ила эшитурлар. Ана ўша, чиқиш кунидир

    Verse 43

    Албатта, Биз тирилтирурмиз, ўлдирурмиз. Ва қайтиш ҳам Бизгадир

    Verse 44

    У кунда устларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқурлар. Ана ўша, Биз учун осон тўплашдир

    Verse 45

    Уларнинг айтганларини Биз билувчимиз. Сен уларнинг устидаги жаббор эмассан. Бас, Қуръон ила азоб ваъдамдан қўрққанларни огоҳлантир

    Unexpected Application Error!

    Unexpected token '<', "<!DOCTYPE "... is not valid JSON

    SyntaxError: Unexpected token '<', "<!DOCTYPE "... is not valid JSON