Back to Languages
Uzbek - Chapter 61
Translation by Alaaudeen Mansour
Verse 1
Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтади. У зот ғолиб ва ҳикмат эгасидир
Verse 2
Эй, иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсаларингизни гапирасиз
Verse 3
Қилмайдиган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир
Verse 4
Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўрадир
Verse 5
Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг Расули эканимни билиб туриб яна нима учун менга озор берасиз», деганини эсла. Улар (ҳақдан) бурилган эдилар, Аллоҳ уларнинг қалбини буриб қўйди. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас
Verse 6
Ийсо ибн Марям: «Эй, Бани Исроил, албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқлаш ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун Аллоҳ сизларга юборган Пайғамбарман», деганини эсла. Қачонки у(Аҳмад) уларга ҳақ билан келган вақтда эса, бу очиқ-ойдин сеҳрдир, дедилар
Verse 7
Исломга даъват қилиниб турганида Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ киши борми? Ҳолбуки, Аллоҳ золимларни ҳидоятга солмас
Verse 8
Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир
Verse 9
У зот Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам
Verse 10
Эй, иймон келтирганлар! Сизларни аламли азобдан нажот топтирувчи тижоратга далолат қилайми
Verse 11
Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирасизлар ҳамда Унинг йўлида молингиз ва жонингиз билан жиҳод қиласизлар. Шундоқ қилмоқларингиз, агар билсангизлар, ўзларингиз учун яхшидир
Verse 12
Гуноҳларингизни кечирур ва сизларни адн жаннатидаги (дарахтлари) остидан анҳорлар оқиб турган боғларга ва яхши масканларга киритур. Бу нарса сиз учун улуғ ютуқдир
Verse 13
Ва сизлар яхши кўрадиган бошқаси ҳам бор. Аллоҳдан ёрдам ва яқин зафар. Ва мўминларга башорат бер
Verse 14
Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ёрдамчилари бўлинг! Ийсо ибн Марям ҳаворийларга: «Ким Аллоҳ учун менинг ёрдамчим(бўлади)?» деганида, ҳаворийлар: «Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз», дедилар. Бас, Бани Исроилдан бир тоифа иймон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди. Бас, Биз иймон келтирганларни душманлари устидан қўллаб-қувватладик. Ва улар ғолиб бўлдилар