Back to Languages
Uzbek - Chapter 82
Translation by Alaaudeen Mansour
Verse 1
Вақтики, осмон ёрилса
Verse 2
Ва вақтики, юлдузлар сочилиб кетса
Verse 3
Ва вақтики, денгизлар портлатилса
Verse 4
Ва вақтики, қабрлар остин-устин бўлса
Verse 5
Ҳар бир жон — нимани тақдим қилдию нимани таъхир қилди — биладир
Verse 6
Эй Инсон! Сени нима Карамли Роббинг ҳақида ғурурга кетказди
Verse 7
У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратганди
Verse 8
Ўзи хоҳлаган сувратда сени таркиб қилди
Verse 9
Йўқ!!! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз
Verse 10
Ҳолбуки, сизнинг устингиздан кузатиб турувчилар бордир
Verse 11
Улар ҳурматли ёзиб тургувчилардир
Verse 12
Улар нима қилаётганингизни биладир
Verse 13
Албатта, яхшилар жаннатдадир
Verse 14
Ва, албатта, фожирлар жаҳаннамдадир
Verse 15
Улар у ерга қиёмат куни кирадир
Verse 16
Ва улар ундан ғойиб бўла олмаслар
Verse 17
Ва, жазо куни нима эканини сенга нима билдирди
Verse 18
Сўнг, жазо куни нима эканини сенга нима билдирди
Verse 19
Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хос