Back to Languages
Uzbek - Chapter 87
Translation by Alaaudeen Mansour
Verse 1
Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт
Verse 2
У яратган ва мутаносиб қилган Зотдир
Verse 3
У, ўлчов билан қилган ва ҳидоятга бошлаган Зотдир
Verse 4
У, ўт-ўланни чиқарган Зотдир
Verse 5
Бас, уни қорайган хашак қилган Зотдир
Verse 6
Биз сенга (Қуръонни) қироат қилдирамиз, бас, сен уни эсдан чиқармассан
Verse 7
Илло, Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсаларни ҳам биладир
Verse 8
Ва сени осон йўлга муяссар қиламиз
Verse 9
Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин
Verse 10
Албатта, У зотдан қўрққан эсга оладир
Verse 11
Ва бадбахтгина ундан четда бўладир
Verse 12
У катта оловга кирадир
Verse 13
Сўнгра, унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир
Verse 14
Ҳақиқатан, ким пок бўлса, ютуқ топадир
Verse 15
Ва Робби исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир
Verse 16
Балки, сизлар бу дунё ҳаётини устун қўясизлар
Verse 17
Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир
Verse 18
Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир
Verse 19
Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир