Back to Languages

    Uzbek - Chapter 89

    Translation by Alaaudeen Mansour

    Verse 1

    Фажр билан қасам

    Verse 2

    Ва ўн кеча билан қасам

    Verse 3

    Жуфту тоқ билан қасам

    Verse 4

    Ва юрган тун билан қасам

    Verse 5

    Мана шуларда ақл эгаси учун (қаноатлантирувчи) қасам бордир

    Verse 6

    Сенинг Роббинг Одга қандай (муомала) қилганини билмадингми

    Verse 7

    Баланд устунли «Ирам»га

    Verse 8

    Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга

    Verse 9

    Ва водийда харсанг тошларни кесиб (иморат ясаган) Самудни

    Verse 10

    Ва кўп аскарлари бор Фиръавнни

    Verse 11

    Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар

    Verse 12

    Улар у(ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирган эдилар

    Verse 13

    Бас, Роббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди

    Verse 14

    Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир

    Verse 15

    Бас, қачон инсонни Робби синаш учун икром қилса ва неъмат берса, «Мени Роббим икром қилди», дейдир

    Verse 16

    Бас, қачон Робби синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, у: «Роббим мени хорлади», дейдир

    Verse 17

    Йўқ! Балки сизлар етимларни икром қилмайсизлар

    Verse 18

    Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамайсизлар

    Verse 19

    Ва меросни шиддат-ла ейсизлар

    Verse 20

    Ва молни кўп яхши кўрасизлар

    Verse 21

    Йўқ! Вақтики, ер зилзилага тушиб, парча-парча бўлиб кетса

    Verse 22

    Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келсалар

    Verse 23

    Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда

    Verse 24

    У: «Афсуски, охират ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан», дейдир

    Verse 25

    Бас, ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азоб-ла ҳеч ким азобламайдир

    Verse 26

    Ва Унинг боғлашига ўхшаш ҳеч ким боғламайдир

    Verse 27

    Эй, хотиржам нафс

    Verse 28

    Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт

    Verse 29

    Бас, бандаларим ичига киргин

    Verse 30

    Ва жаннатимга киргин